22.09.2026 йилдаги 505-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.09.2026 йилдаги 505-сон
Date of entry into force
23.09.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг оқибатида етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш» йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-22-сон Фармонига мувофиқ меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш ҳамда уларнинг оқибатида етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва (ёки) касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 декабрдан бошлаб меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш сунъий интеллектга асосланган «Xavfsiz mehnat» электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — электрон ахборот тизими) орқали амалга оширилиши жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги электрон ахборот тизимининг оператори ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йилнинг 1 декабрга қадар электрон ахборот тизими ишлаб чиқилишини ва амалиётга жорий этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 22 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
505-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 505-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда — бошқарув органлари) ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий мансублигидан қатъи назар, барча ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларда (кейинги ўринларда — ташкилотлар) меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни (кейинги ўринларда — бахтсиз ҳодисалар) текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш берувчиларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат шартномаси бўйича ўз вазифаларини бажараётган ходимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишга қабул қилиш лозим даражада расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганидан қатъи назар, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёхуд унинг рухсати билан ишга қўйилган шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришда ишлаётган даврида суд ҳукми бўйича жазони ўтаётган фуқароларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ходимларни ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатлар, ишлаб чиқаришдаги авариялар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар, шунингдек, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемиялар ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолининг ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда ишларни амалга оширишга жалб этилган ходимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт, алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишларни амалга оширишга жалб этилган ходимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар махсус давлатлараро битимда ўзгача ҳол кўрсатилмаган бўлса, ёлланиб ишлаётган чет эл фуқароларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлмаган қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишларни бажариш учун ташкилотга юборилган ҳарбий хизматчиларга, шу жумладан, муқобил хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотда ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган талабалар ва ўқувчиларга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, ички ишлар ва давлат божхона хизмати органларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий гвардиясида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга нисбатан ушбу Низомнинг махсус қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяларга нисбатан ушбу Низомнинг судлар тўғрисидаги қонунчиликда тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Прокуратура органлари ходимларига нисбатан ушбу Низомнинг прокуратура органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилот ҳудудида ва унинг ташқарисида меҳнат вазифаларини бажараётганда (шунингдек, хизмат сафарларида) юз берган жароҳатланиш, заҳарланиш, биологик омиллар натижасида келиб чиқадиган касалликларни юқтириб олиш, иссиқлик таъсири, портлаш, иморатлар, иншоотлар ва конструкциялар бузилиши, куйиш, музлаш, чўкиш, радиация, электр токи ёки яшин уриши, террористик ҳаракатлар натижасида, шунингдек, ҳайвонлар, ҳашаротлар ва судралиб юрувчилар томонидан жароҳат етказиш натижасидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий офатлар (зилзилалар, ўпирилишлар, сув тошқинлари, тўфонлар ва бошқалар) натижасидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз функционал вазифаларини бажариш юзасидан, шунингдек, аварияларнинг, одамлар ҳалок бўлишининг олдини олиш ва ташкилотнинг мулкини сақлаш мақсадида, иш берувчи топшириқ бермаган бўлса ҳам, ташкилот манфаатларини кўзлаб амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар натижасидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш берувчининг ҳудудида ёки иш бажариладиган бошқа жойда, шу жумладан, белгиланган танаффуслар вақтида, шунингдек, ишлаб чиқариш асбоблари ва кийимларини тартибга келтириш, иш бошланишидан олдин ва тугаганидан кейин ички меҳнат тартиб қоидаларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни бажариш учун зарур бўлган вақт ичида ёки ходим учун белгиланган иш вақтидан ташқари ишларни бажаришда, дам олиш ва ишламайдиган байрамларда ишга жалб қилингандаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходим хизмат сафарида бўлган ёки ўз функционал вазифаларини бажариш вақтида — йўл-транспорт ҳодисасидаги, темир йўл, ҳаво йўлларидаги, денгиз ва дарё транспортидаги, электр транспортидаги ҳодиса натижасидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш берувчи томонидан буйруқ билан махсус ажратилган уйдан ишга ва/ёки ишдан уйга ходимларни ташиш учун мўлжалланган транспортда, шунингдек, ушбу мақсадлар учун шартномага (буюртмага) мувофиқ ўзга ташкилот транспортида ишга кетаётган ёки ишдан қайтаётгандаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш вақтида шахсий транспортда йўл транспорт ҳодисаси натижасидаги (уни хизматга оид сафарлар учун ишлатишга рухсат берилганлик ҳақида иш берувчининг ёзма буйруғи мавжуд бўлганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш берувчининг топшириғини бажариш учун транспортда ёки пиёда ҳаракатланаётганда, шунингдек, меҳнат фаолияти хизмат кўрсатиш объектлари орасида юриш билан боғлиқ ходимлар билан иш вақтида транспортда ёки пиёда кетаётгандаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбирларнинг ўтказилиши ёки ишлар бажарилиши жойидан қатъи назар, шанбалик (якшанбалик), фуқаро мудофааси бўйича ўқув машғулотлари, кўнгилли ёнғин муҳофазаси мусобақалари ўтказилаётгандаги, қишлоқ хўжалиги ишларига жалб этилгандаги, иш берувчининг ёзма фармойиши бўйича ташкилот томонидан оталиқ ёрдами кўрсатилаётгандаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органларининг маълумотлари асосида — иш вақтида меҳнат вазифаларини бажараётганда бошқа шахс томонидан тан жароҳати етказилгандаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сменали дам олишда бўлган ходим билан транспорт воситасидаги, вахта шаҳарчаси ҳудудидаги ёки ижарага олинган хонадаги (кузатиб борувчи, рефрижератор бригадаси ходими, сменали ҳайдовчи, денгиз ва дарё кемалари ходимлари, шунингдек, вахта-экспедиция усулида ишлаётганлар ва бошқалар) бахтсиз ҳодисалар текширилади ва ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Табиий ўлим, ўзини ўзи ўлдириш, жабрланувчининг ўз саломатлигига қасддан шикаст етказиши, шунингдек, жабрланувчининг жиноят содир қилиш чоғида шикастланиш ҳолатлари (суд-тиббий экспертиза хулосаси ёки тергов органларининг маълумотларига кўра) текширилмайди ва ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бахтсиз ҳодисалар содир бўлган тақдирда, иш берувчи қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жабрланувчига зудлик билан шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиш ва зарур бўлганда уни тиббий муассасага олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авария ёки бошқа фавқулодда вазиятларнинг ривожланишига ва жароҳат етказиши мумкин бўлган омилларнинг бошқа шахсларга таъсирига йўл қўймаслик учун шошилинч чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодиса содир бўлган тақдирда, тегишли органлар ва ташкилотларни, шунингдек, жабрланувчининг яқинларини хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодисани тўғри ва ўз вақтида текширишни ташкил этиш ва таъминлаш ҳамда текширув материалларини тайёрлаш бўйича бошқа зарур чораларни кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодиса содир бўлганда иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган вақтда қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳдид солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот тизимига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодиса сабабларини таҳлил қилиш, уларнинг меҳнат жамоасида кўриб чиқилишини таъминлаш ва меҳнат фаолияти билан боғлиқ жароҳатланишларнинг олдини олишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодисани махсус текшириш комиссиясида иштирок этиш ёки иштирок этиш учун ўзининг вакилини ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник ҳисоблашлар, лаборатория тадқиқотлари, синовдан ўтказиш, шунингдек, транспорт ва алоқа воситалари ҳамда бошқа ишларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодиса юз берган жойни суратга олиш ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текшириш учун зарур бўлган транспорт ва алоқа воситалари, махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус текшириш комиссияси аъзолари ишлаши учун уларга жиҳозланган алоҳида хона ажратиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодисани махсус текшириш материалларини расмийлаштиришни ва етарли миқдорда кўпайтиришни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ дарҳол бўлинма (цех) раҳбарига хабар бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўлинма (цех) раҳбари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жабрланувчига зудлик билан шифокордан олдинги биринчи ёрдам кўрсатиши ва уни тиббий-санитария қисмига ёки бошқа тиббиёт муассасасига етказишни ташкил этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодисани махсус текшириш комиссияси текширишни бошлашига қадар иш жойидаги вазиятни ва жиҳозлар ҳолатини ҳодиса юз берган вақтда қандай бўлса, шундайлигича (агар бу атрофдаги ходимлар ҳаёти, саломатлигига таҳдид солмаётган бўлса ва ҳалокатга олиб келмаса) сақлаб қолиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодиса тўғрисида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки ташкилот ходимларининг бошқа вакиллик органига дарҳол хабар қилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилот тиббий-санитария қисми (шифохона, поликлиника) бир сутка ичида бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган ва мурожаат қилган ходимлар, шу жумладан, хизмат сафаридаги ва ташкилот объектларида иш бажараётган хорижий ташкилот ходимлари билан юз берган ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида иш берувчига ва касаба уюшмасига ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органига хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибда ходимлар ёллайдиган якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларида бахтсиз ҳодиса ҳақида жабрланувчи ёки гувоҳ якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти раҳбарига дарҳол хабар бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган тақдирда, иш берувчи ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ электрон ахборот тизими орқали бир сутка ичида қуйидагиларга белгиланган тартибда хабарнома юбориши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий давлат меҳнат инспекциясига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори турувчи хўжалик органига (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий органига, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий органига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) ҳудудий органига, агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги ташкилотда (объектда) юз берган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий органига, агар бахтсиз ҳодиса ёнғин, портлаш, техноген авария, табиий офат оқибатида содир бўлган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агар жабрланувчи бахтсиз ҳодиса оқибатида вақтинча иш қобилиятини йўқотган даврда ушбу бахтсиз ҳодиса сабабли вафот этса, иш берувчи бу ҳақида электрон ахборот тизими орқали бир сутка ичида ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ташкилотларга хабарнома юбориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жабрланувчи шу бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган вақтдан бошлаб ушбу бахтсиз ҳодиса оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса сифатида ҳисобга олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тиббиёт муассасалари бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган ва мурожаат қилган шахслар тўғрисида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ бир сутка ичида электрон ахборот тизими орқали ҳудудий Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда Касаба уюшмалари ҳудудий бирлашмасига хабарнома юбориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу Низомнинг 7, 8, 9-бандларида кўрсатилган муддатларда бахтсиз ҳодиса юзасидан электрон ахборот тизими орқали хабарнома юбормаслик меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузиш ҳисобланади ва белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Енгил турдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ушбу Низомнинг 2-банди биринчи қисмида кўрсатилган, меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахслар иш берувчининг (унинг вакилининг) топшириғига биноан бирон-бир ишни бажараётганда, шунингдек, иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасидан келиб чиқадиган ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб қандайдир хатти-ҳаракатни амалга ошираётганда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланишига олиб келмаган тирналишлар, шилинишлар, юмшоқ тўқималарнинг лат ейиши, қонталашлар, юзаки жароҳатлар ва бошқа енгил турдаги шикастланишлар меҳнат фаолияти билан боғлиқ енгил турдаги бахтсиз ҳодиса ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Енгил турдаги бахтсиз ҳодисалар иш берувчининг буйруғи билан тузилган комиссия томонидан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибига ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими ёки ушбу вазифа юкланган шахс, мавжуд бўлса, касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи вакили ҳамда бошқа мутахассислар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибига бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларига бевосита ёки билвосита алоқадор бўлган, мазкур бахтсиз ҳодиса юзасидан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган шахсларни, шунингдек, меҳнат хавфсизлигига бевосита жавоб берувчи раҳбарларнинг киритилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Комиссия:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч иш куни ичида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқиши, гувоҳлар ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган шахсларни аниқлаб сўроқ қилиши, имкони бўлса, жабрланувчидан тушунтириш хати олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодиса натижасида ходимнинг меҳнат қобилияти камида бир кунга йўқотилса ёки тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ бошқа ишга ўтиши зарур бўлса, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон ахборот тизими орқали Н-1 шаклидаги далолатномани тузиши ва тасдиқлаш учун иш берувчига киритиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Иш берувчи бахтсиз ҳодисани текшириш якунлари бўйича электрон ахборот тизими орқали киритилган Н-1 шаклидаги далолатномани бир иш куни ичида тасдиқлаши ва нусхасини жабрланувчига етказиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилган бахтсиз ҳодисалар ташкилот томонидан ҳисобга олинади ва электрон ахборот тизимида қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бошқа ташкилот томонидан ўша ташкилот топшириғини бажариш учун ёки хизмат вазифасини амалга ошириш учун мазкур ташкилотга жўнатилган ходим билан юз берган бахтсиз ҳодиса шу бахтсиз ҳодиса юз берган ташкилот иш берувчиси томонидан тузилган комиссия томонидан жабрланувчи ишлайдиган ташкилот вакили иштирокида текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бахтсиз ҳодиса жабрланувчи қайси ташкилот ходими бўлса, ўша ташкилот томонидан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Иш берувчининг ёзма буйруғи билан вақтинча бошқа ташкилотга ишга ўтказилган ёхуд ўриндошлик асосида ишлаётган ходим билан бахтсиз ҳодиса юз берса бахтсиз ҳодиса содир бўлган ташкилот томонидан текширилади ва ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бошқа ташкилотнинг ажратилган участкасида иш олиб бораётган ташкилот ходими билан бахтсиз ҳодиса юз берса, у иш олиб бораётган ташкилот томонидан текширилади ва ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳарбий қисм билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича халқ хўжалиги объектларига ишга жалб қилинган ва унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган ҳарбий қурилиш отряди (қисми) шахсий таркиби билан юз берган бахтсиз ҳодиса ушбу бахтсиз ҳодиса юз берган ташкилот томонидан ҳарбий қурилиш отряди (қисми) қўмондонлиги иштирокида текширилади. Бахтсиз ҳодиса ташкилот томонидан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбийлаштирилган кон ва газ қутқарувчилари қисмлари шахсий таркиби билан юз берган бахтсиз ҳодиса иш берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёхуд Ўзэнергоинспекцияси вакили иштирокида текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган ва ушбу муассаса билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича ишга жалб қилинган ҳамда унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган шахс билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ушбу муассаса вакили иштирокида ташкилот томонидан текширилади ва ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган ва ушбу муассасада хўжалик ишларини бажараётган шахс билан, шунингдек, шу муассасанинг ишлаб чиқаришида содир бўлган бахтсиз ҳодиса Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда текширилади ва ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Автокорхона ёки бошқа ташкилот томонидан тузилган йиғма автоколонна таркибидаги автомобиль ҳайдовчиси билан юз берган бахтсиз ҳодиса шу ташкилот томонидан текширилади ва ҳисобга олинади. Текширишда ходимни юборган ташкилот вакили қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ташкилот ходими раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ёки иш бажараётган ўқувчилар, талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодиса ташкилот томонидан таълим ташкилоти вакили билан биргаликда текширилади ва ташкилот томонидан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилот томонидан ишлаб чиқариш амалиёти учун ажратилган участкада ўқитувчилари раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ёки иш бажараётган ўқувчилар, талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисалар таълим ташкилоти томонидан ташкилот вакили билан биргаликда текширилади ва таълим ташкилоти томонидан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Енгил турдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобини юритиш бўйича тавсиялар Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссиясининг таклифлари инобатга олинган ҳолда, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саломатликка етказилган зарарнинг оғирлик даражасидан қатъи назар, бир вақтнинг ўзида икки ва ундан зиёд ходимлар билан юз берган гуруҳли бахтсиз ҳодисалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқибати ўртача оғир ёки оғир бахтсиз ҳодисалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Тадбиркорлик субъектларида содир бўлган гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш махсус ваколатли орган билан олдиндан келишилмаган ва хабардор этмаган ҳолда ушбу Низом талаблари асосида текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва уч нафаргача ходимлар ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодиса электрон ахборот тизими орқали юборилган хабарномага асосан Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий Бандлик органи) буйруғига мувофиқ тасдиқланадиган қуйидаги таркибдаги махсус текшириш комиссияси томонидан текширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус текшириш комиссияси раиси — ҳудудий Бандлик органининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус текшириш комиссияси аъзолари — иш берувчи вакиллари, ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларининг бошқа вакиллик органи вакили ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа ташкилот томонидан ўша ташкилот топшириғини бажариш учун ёки хизмат вазифасини амалга ошириш учун мазкур ташкилотга жўнатилган ходим билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ходимни юборган ташкилот вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий қисм билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича халқ хўжалиги объектларига ишга жалб қилинган ва унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган ҳарбий қурилиш отряди (қисми) шахсий таркиби билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ҳарбий қурилиш отряди (қисми) қўмондонлиги вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган ва ушбу муассаса билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича ишга жалб қилинган ҳамда унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган шахс билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани текширишда жазони ижро этиш муассасаси вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилот ходими раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаётган ёки иш бажараётган ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ўқувчилар ва талабаларни юборган таълим ташкилоти вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёхуд Ўзэнергоинспекция назорати остидаги ташкилотларда (объектларда) юз берган бўлса, ушбу органларнинг ҳудудий органининг ваколатли вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли ҳудудий органининг ваколатли вакили, агар бахтсиз ҳодиса ёнғин, портлаш, техноген авария, табиий офат оқибатида содир бўлган бўлса, махсус текшириш комиссия таркибига киритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Уч нафардан ўн бир нафаргача инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодисалар электрон ахборот тизими орқали юборилган хабарномага асосан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги буйруғига мувофиқ қуйидаги таркибда тузилган махсус текшириш комиссияси томонидан текширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус текшириш комиссияси раиси — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус текшириш комиссияси аъзолари — бахтсиз ҳодиса содир бўлган ташкилотнинг юқори турувчи органи раҳбарларидан бири, иш берувчи ёки унинг вакили, ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа ташкилот томонидан ўша ташкилот топшириғини бажариш учун ёки хизмат вазифасини амалга ошириш учун мазкур ташкилотга жўнатилган ходим билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ходимни юборган ташкилот раҳбарларидан бири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий қисм билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича халқ хўжалиги объектларига ишга жалб қилинган ва унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган ҳарбий қурилиш отряди (қисми) шахсий таркиби билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ҳарбий қурилиш отряди (қисми) қўмондонлиги раҳбарларидан бири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасасида сақланаётган ва ушбу муассаса билан ташкилот ўртасидаги шартнома ёки битим бўйича ишга жалб қилинган ҳамда унинг маъмурий-техник ходими бошчилигида ишлаётган шахс билан содир бўлган бахтсиз ҳодисани текширишда жазони ижро этиш муассасаси раҳбарларидан бири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилот ходими раҳбарлигида ишлаб чиқариш амалиёти ўтаётган ёки иш бажараётган ўқувчилар ва талабалар билан юз берган бахтсиз ҳодисани текширишда ўқувчилар ва талабаларни юборган таълим ташкилоти раҳбарларидан бири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёхуд Ўзэнергоинспекция назорати остидаги ташкилотларда (объектларда) юз берган бўлса, ушбу органларнинг ваколатли вакили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ваколатли вакили, агар бахтсиз ҳодиса ёнғин, портлаш, техноген авария, табиий офат оқибатида содир бўлган бўлса, махсус текшириш комиссияси таркибига киритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўн бир нафар ва ундан ортиқ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодисалар Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида тузилган махсус текшириш комиссияси томонидан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Махсус текшириш комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн беш иш куни мобайнида бахтсиз ҳодисани текшириб чиқади, ташкилотдаги (бўлинмадаги, цехдаги) меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини, агар зарур бўлса, тармоқнинг бошқа ташкилотларида ҳам текширишни ташкил этади, шунингдек, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ махсус текшириш далолатномасини тузади ҳамда қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштиради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир жабрланувчига алоҳида электрон ахборот тизими орқали тузилган Н-1 шаклидаги далолатнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
режалар, схемалар, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси, бахтсиз ҳодиса юз берган жойнинг фотосуратлари ва видеотасвирлар (агар мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жой схемаси (агар бахтсиз ҳодиса йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида содир бўлган бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жабрланувчининг (жабрланувчиларнинг) ва бахтсиз ҳодисани кўрган гувоҳлар ва бошқа алоқадор шахсларни сўроқ қилиш баёнлари, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилинишига масъул бўлган мансабдор шахсларнинг тушунтиришлари, эксперт гуруҳи тузиш тўғрисидаги қарор ва бошқалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жабрланувчининг (жабрланувчиларнинг) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқлардан ўтказилгани, ўқитилиб, билимлари текширилганини қайд қилиш журналларидан ёки электрон дастурлардан олинган кўчирмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жабрланувчига (жабрланувчиларга) етказилган жароҳатнинг хусусияти ва оғирлиги, ўлими сабаблари тўғрисидаги тиббий хулоса ёки суд-тиббий экспертиза хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксперт гуруҳининг (зарур бўлганда) бахтсиз ҳодиса сабаблари ҳақидаги хулосаси, лаборатория ва бошқа тадқиқотлар, тажрибалар, таҳлиллар натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус текшириш комиссияси тузиш ҳақидаги буйруқ ёки фармойиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодисага алоқадор ташкилотнинг ички ҳужжатларидан кўчирмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг ташкилотдаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текшириш материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлган ҳолларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жабрланувчининг (жабрланувчиларнинг) ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумотнома — етказилган зарарни қоплаш суммасини ҳисоблаб чиқиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боқувчи бўлган ходим вафот этгани муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қоплаш тўғрисидаги иш берувчининг буйруғи нусхаси — ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса юз берганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Махсус текшириш комиссияси аъзолари текшириш давомида иш берувчидан, ташкилот ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари, гувоҳлар ва бошқа шахслардан ёзма ва оғзаки тушунтиришлар олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус текшириш комиссияси аъзолари махсус текшириш ўтказаётган комиссия далолатномасидан норози бўлганда, ўзининг алоҳида фикрини билдириб, махсус текшириш комиссияси раисига ёки ички ишлар органига ёхуд судга тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Махсус текшириш комиссияси аъзолари жабрланувчи (жабрланувчилар) ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашувлар ташкил этади, зарур бўлса тегишли органларга таклифлар киритади ёки ижтимоий тусдаги ёрдам масалаларини жойида ҳал қилади, шунингдек, жабрланувчига (жабрланувчиларга) ёки вафот этганнинг оила аъзоларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларини тушунтиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Махсус текшириш комиссияси раиси — меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори текшириш якунлангандан сўнг беш иш куни ичида махсус текшириш материалларини қуйидагиларга юбориши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодиса юз берган ташкилотга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар жабрланган ходим бошқа ташкилотдан юборилган бўлса, ушбу ходимни юборган ташкилотга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги ташкилотда (объектда) юз берган бўлса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёхуд «Ўзэнергоинспекцияси»га.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бахтсиз ҳодисани махсус текшириш материаллари тегишли ташкилот ва органларга юборилгандан сўнг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори уч иш куни ичида бахтсиз ҳодиса юзасидан маълумотларни электрон ахборот тизимига киритиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Бахтсиз ҳодиса юз берган ташкилот иш берувчиси (юқори турувчи хўжалик органи раҳбари) махсус текшириш материалларини зудлик билан кўриб чиқишга, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиши сабабларини бартараф этиш тўғрисида махсус текшириш комиссияси таклиф қилган чора-тадбирларни бажариш ҳақида, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича лавозим вазифаларнинг бажарилмаслигига (бузилишига) йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш ҳақида буйруқ чиқаришга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчи махсус текшириш комиссияси таклиф қилган чора-тадбирларнинг бажарилгани ҳақида махсус текшириш комиссияси раиси, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ёхуд Ўзэнергоинспекциясининг объектлар назорати остида бўлган маҳаллий органларига ёзма равишда ахборот юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Махсус текшириш комиссияси раиси бахтсиз ҳодиса сабабларини аниқлаш учун саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, тоғ-кон саноати, энергетика, ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳалар бўйича эксперт ва мутахассисларни жалб этган ҳолда уларнинг хулосаларини олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус текшириш комиссияси раисининг сўровига асосан тегишли соҳа эксперт ва мутахассислари бахтсиз ҳодиса юзасидан етти иш куни ичида ўзларининг хулосаларини беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жалб этилган эксперт ёки мутахассис асосли сабабларсиз белгиланган муддатда хулосани тақдим этмаган тақдирда, махсус текшириш комиссияси раиси ушбу эксперт ёки мутахассисни алмаштириш ҳамда уларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан мазкур эксперт ва мутахассисларнинг иш берувчисига тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори ташкилотдаги меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолатини текшириб, далолатнома расмийлаштиради ва қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга (унинг вакилига) бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма беради ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Электрон ахборот тизими орқали хабардор қилинмаган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Иш берувчи томонидан электрон ахборот тизими орқали хабарнома юборилмаган гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва уч нафаргача ходим ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодиса қуйидагилар асосида ҳудудий Бандлик органи буйруғига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори томонидан текширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жабрланувчи (жабрланувчилар) ёки уларнинг яқин қариндошлари ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсларнинг мурожаатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг мурожаатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Иш берувчи томонидан электрон ахборот тизими орқали хабарнома юборилмаган уч нафардан ўн бир нафаргача ходимларнинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги буйруғига мувофиқ қуйидагилар асосида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори томонидан мустақил текширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жабрланувчи (жабрланувчилар) ёки уларнинг яқин қариндошлари ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсларнинг мурожаатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг мурожаатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори зарурат бўлганда, тегишли эксперт ва мутахассисларни (саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, тоғ-кон саноати, энергетика, ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва бошқа) жалб қилган ҳолда уларнинг хулосаларини олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг сўровига асосан тегишли соҳа эксперт ва мутахассислари бахтсиз ҳодиса юзасидан етти иш куни ичида ўзларининг хулосаларини беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори ушбу Низомнинг 4-бобида кўрсатиб ўтилган муддатда ва тартибда бахтсиз ҳодисани текширади ва жалб этилган эксперт ва мутахассисларнинг хулосалари асосида ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ далолатнома тузади ҳамда расмийлаштириб, ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган ташкилотларга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори далолатнома тегишли органларга юборилгандан сўнг уч иш куни ичида бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот тизимига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Бахтсиз ҳодисалар тўғрисида ҳисобот ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари таҳлили
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ушбу Низомнинг 28 ва 38-бандларида кўрсатиб ўтилган далолатнома ва хулосалар билан расмийлаштирилган бахтсиз ҳодисалар юзасидан иш берувчи текшириш далолатномасини олгандан сўнг уч иш куни ичида электрон ахборот тизими орқали ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Н-1 шаклидаги далолатномани тузади ва бир иш куни ичида ушбу далолатнома нусхасини жабрланувчига (жабрланувчиларга) ёки уларнинг оила аъзоларига етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ва ҳисобга олишни, шунингдек, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини ташкилотнинг юқори турувчи хўжалик органи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хавфли ишлаб чиқариш объектларида, радиациявий хавфли объектларда ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси тоғ-кон тармоғи, геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, шу жумладан, нефть-газ тармоғида геология-қидирув ишларини, углеводород хомашёсининг қазиб олинишини, кончиликни, қаттиқ фойдали қазилмаларнинг қайта ишланишини ҳамда портлатиш ишларини амалга оширишда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини, шунингдек, ерости сувларидан оқилона фойдаланувчи объектларда ва Ўзэнергоинспекция энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларида (кейинги ўринларда — назорат остидаги объектлар) назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Иш берувчи Н-1 шаклидаги далолатномани тузишдан бош тортса, жабрланувчи ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунидан норози бўлса, ташкилот касаба уюшмаси қўмитасига ёки ходимларининг бошқа вакиллик органига мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилотнинг касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларининг бошқа вакиллик органи ўн иш куни ичида бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиши сабабларини ўрганиб чиқади, меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишини аниқлайди, зарур деб ҳисобласа, иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайта тузишни талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчи бу талабларни бажармаса, ташкилот касаба уюшмаси қўмитасига ёки ходимларининг бошқа вакиллик органи, шунингдек, жабрланувчи ёки бошқа манфаатдор шахс ҳудудий Бандлик органларининг Давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Н-1 шаклидаги далолатнома тузилмагани ёки нотўғри тузилгани аниқланган ҳолларда, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори иш берувчидан Н-1 шаклидаги далолатномани тузишни ёки қайтадан тузишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Иш берувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори хулосасини бажаришга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Иш берувчи ҳар бир бахтсиз ҳодиса юзасидан тузилган Н-1 шаклидаги далолатнома асосида уч иш куни ичида электрон ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Иш берувчи ҳар бир бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини тўлиқ ва холисона ўрганиши, таҳлил қилиши ҳамда уни меҳнат жамоасида муҳокама қилинишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчи бахтсиз ҳодисани текшириш ва таҳлил натижаларига кўра меҳнат фаолияти билан боғлиқ жароҳатланишларнинг олдини олишга қаратилган ташкилий, техник, санитария-гигиеник ва профилактика чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиши ҳамда уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаши, шунингдек, ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул шахсларни белгилаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Бошқарув органлари ўзларининг қуйи тизимида содир бўлган барча бахтсиз ҳодисаларнинг ҳисобини ва таҳлилини юритади, уни ўзига қарашли ташкилотларга маълумот учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишилган ҳолда, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва уларнинг бажарилиши назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса юқори турувчи касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан биргаликда юқори турувчи хўжалик органларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ҳамда Ўзэнергоинспекция ҳайъатида (агар бахтсиз ҳодиса шу орган назорати остидаги объектда юз берган бўлса) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори иштирокида муҳокама қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Икки ва ундан зиёд инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодиса ҳудудий Бандлик бошқармалари ҳайъат йиғилишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ёки Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёхуд Ўзэнергоинспекцияси ҳайъатида (агар бахтсиз ҳодиса шу орган назорати остидаги объектда юз берган бўлса) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори ҳамда тармоқ касаба уюшмаси вакили иштирокида кўриб чиқилади. Ҳайъат ва кенгашлар чиқарган қарор бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ҳудудий ички ишлар органлари Давлат меҳнат инспекциясининг сўровига асосан бахтсиз ҳодиса юзасидан ахборот бериб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Бахтсиз ҳодисаларни текшириш, расмийлаштириш ва ҳисобга олиш бўйича келишмовчиликларни кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Иш берувчи томонидан бахтсиз ҳодиса ҳолатини тан олмаслик, бахтсиз ҳодисани текшириш ва тегишли далолатномани тузишни рад этиш жабрланувчи (унинг қонуний вакили ёки бошқа ишончли шахси), ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда, вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган шахсларнинг ёки улар билан яқин қариндошлик муносабатларида бўлган шахсларнинг (уларнинг қонуний вакили ёки бошқа ишончли шахси) мурожаатлари асосида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Бахтсиз ҳодиса юзасидан иш берувчи билан жабрланувчи (жабрланувчилар) ўртасидаги келишмовчилик ҳудудий Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори томонидан кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчи ёки жабрланувчи (жабрланувчилар) билан ҳудудий Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори ўртасидаги келишмовчилик ҳудудий Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори томонидан кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчи ёки жабрланувчи (жабрланувчилар) билан ҳудудий Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори ўртасидаги келишмовчилик Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош ёки катта давлат техник инспектори томонидан кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Иш берувчи ёки жабрланувчи (жабрланувчилар) билан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Давлат меҳнат инспекциясининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош ёки катта давлат техник инспектори ўртасидаги келишмовчилик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Иш берувчи ёки жабрланувчи (жабрланувчилар) ушбу Низомнинг 49 — 51-бандларида назарда тутилган келишмовчиликлар бўйича бевосита судга мурожаат қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Бахтсиз ҳодиса юзасидан тақдим этилган ҳужжатлар бўйича Ички ишлар органларининг эътирозлари ушбу Низомнинг 49 — 51-бандларида келтирилган изчиллик тартибида кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Бахтсиз ҳодиса юзасидан келишмовчиликлар, бахтсиз ҳодисани текшириш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳамда ўрганиш жараёнида қўшимча равишда тўпланган ҳужжатлар, шунингдек, жабрланувчи ва гувоҳлардан олинган тушунтиришларга асосан ўн беш иш куни давомида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлангандан сўнг ўн иш куни ичида ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ хулоса тузилиб, тегишли ташкилотларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

НАМУНА

Бахтсиз ҳодиса (енгил, гуруҳий, оқибати ўртача оғир, оғир

ҳамда ўлим билан тугаган) тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ташкилот номи

Юқори турувчи органи

Юридик манзили

Асосий фаолият тури

Иш берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми

Иш берувчининг телефон рақами

Электрон почта манзили

СТИР

ИФУТ

Бахтсиз ҳодиса содир бўлган вақт (соат, кун, ой, йил )

Бахтсиз ҳодисани тури (енгил, гуруҳий, оқибати ўрта оғир, оғир ҳамда ўлим билан тугаган)

Жароҳатланганлар сони

Вафот этганлар сони

Жабрланувчи (жабрланувчилар) ҳақида маълумот (туғилган куни, ойи, йили, яшаш манзили, лавозими, умумий иш стажи, ушбу ишдаги иш стажи)

Жабрланувчини (жабрланувчиларни) юборган ташкилот номи ва юридик манзили (бошқа ташкилотдан юборилган шахслар бўлса тўлдирилади).

Бахтсиз ҳодисани қисқача тавсифи (бахтсиз ҳодиса содир бўлган бўлим, цех, участка, жароҳат етказган асбоб-ускуна ва бошқа тафсилотлар)

Хабарнома юборган масъул шахс

QR kod

Ф.И.О.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

НАМУНА

Бахтсиз ҳодиса (енгил, гуруҳий, оқибати ўртача оғир, оғир ҳамда ўлим билан

тугаган) оқибатида жабрланган ва тиббиёт муассасасига

мурожаат қилган шахслар тўғрисида

ХАБАРНОМА

Тиббиёт муассасаси номи

Тиббиёт муассасанинг юридик манзили ва телефон рақами

Жабрланувчи (жабрланувчилар) ҳақида маълумот (Ф.И.О. туғилган куни, ойи, йили, яшаш манзили, лавозими)

Мурожаат қилган вақт (соат, кун, ой, йил )

Жабрланувчи (жабрланувчилар) фаолият юритаётган ташкилот номи ва манзили

Жароҳатланишнинг қисқача тавсифи

Жабрланувчига (жабрланувчиларга) етказилган жароҳатнинг оғирлик даражаси (енгил, ўрта оғир, оғир, ўлим)

Хабарнома юборган масъул шахс

QR kod

Ф.И.О.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

НАМУНА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

QR код

____________________________

Ташкилот раҳбари (Ф.И.О.)

20___ йил «____» «__________»

Н-1 шакл

ДАЛОЛАТНОМА _______

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодиса тўғрисида

1. Ташкилотнинг номи _____________________________________________________________________

1.1. Ташкилотнинг манзили _________________________________________________________________

(вилоят, шаҳар, туман, кўча, уй)

1.2. Мулкчилик шакли _____________________________________________________________________

(давлат, акциядорлик, хусусий ва бошқа)

1.3. Бахтсиз ҳодиса юз берган жой ___________________________________________________________

(бўлинма, цех)

2. Вазирлик, хўжалик бошқаруви органи ______________________________________________________

3. Ходимни юборган ташкилот ______________________________________________________________

(номи, манзили, вазирлик

_________________________________________________________________________________________

хўжалик бошқаруви органи)

4. Жабрланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми _______________________________________

_________________________________________________________________________________________

5. Жинси: эркак, аёл (тагига чизилсин)

6. Ёши (тўлиқ йиллар сони кўрсатилсин) _____________________________________________________

7. Касби, лавозими ________________________________________________________________________

7.1. Разряди ______________________________________________________________________________

8. Бахтсиз ҳодиса юз берганда бажарилаётган иш бўйича иш стажи _______________________________

9. Меҳнат хавфсизлиги бўйича йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва билимларини текшириш:

9.1. Кириш йўриқномаси (сана) ______________________________________________________________

9.2. Дастлабки йўл-йўриқ (сана) _____________________________________________________________

9.3. Даврий йўл-йўриқ (сана) _______________________________________________________________

9.4. Навбатдан ташқари йўл-йўриқ (сана) _____________________________________________________

9.5. Меҳнат хавфсизлиги бўйича ўқитилгани (сана) ____________________________________________

9.6. Меҳнат хавфсизлиги бўйича билимлари текширилгани (сана) ________________________________

9.7. Иш жойидаги стажировкадан ўтгани (сана) ________________________________________________

9.8. Хавфлилиги юқори бўлган ишга кираётганда ўқитилиб билимлари текширилгани (сана)

_________________________________________________________________________________________

10. Дастлабки ва ёки даврий тиббий кўрикдан ўтгани ___________________________________________

_________________________________________________________________________________________

11. Бахтсиз ҳодиса юз берган сана ва вақт _____________________________________________________

(йил, кун, ой)

_________________________________________________________________________________________

(иш бошлашдан тўлиқ соатлар сони)

12. Бахтсиз ҳодиса сабаблари _______________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

12.1. Жароҳат етказилишга сабаб бўлган асбоб-ускуна __________________________________________

_________________________________________________________________________________________

12.2. Жабрланувчининг алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолати ___________________________________________________________________________________

(тиббий хулосага биноан)

12.3. Ташхис ______________________________________________________________________________

(дастлабки, охирги)

13. Бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш тадбирлари:

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Бажарувчи

Бажарилиши ҳақида белги

_________________________________________________________________________________________

14. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талаблари бузилишига йўл қўйган шахслар _____________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, корхона номи)

_________________________________________________________________________________________

(улар томонидан бузилган қонунлар, қоидалар ва

_________________________________________________________________________________________

норматив ҳужжатларнинг моддалари, бандлари)

15. Бахтсиз ҳодиса гувоҳлари _______________________________________________________________

Далолатнома тузилди ______________________________________________________________________

(йил, кун, ой)

Изоҳ:

7-банд. Агар жабрланувчи бир неча касб эгаси бўлса, унда бахтсиз ҳодиса юз берган вақтидаги касби кўрсатилади.

8-банд. Иш стажининг тўлиқ йиллар сони кўрсатилади, агар иш стажи бир йилдан кам бўлса, унда ой ва кунлар сон кўрсатилади.

12-банд. Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабаблари — асосийси биринчи бўлиб, қолганлари аҳамиятига қараб кўрсатилади.

12.1-банд. Жароҳат етказишга сабаб бўлган асбоб-ускунанинг номи, тури, русуми, ишлаб чиқарилган йили, тайёрланган корхона номи кўрсатилади.

Далолатномани тузган

масъул шахс

QR kod

Ф.И.О.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

НАМУНА

Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисани махсус текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20 ____ йил «_____» _____________________ соат __________________________ дақиқада __________

________________________________________________________________________________________

(жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

билан юз берган __________________________________________________________________________

(гуруҳий, оқибати ўрта оғир, оғир, ўлим билан тугаган)

________________________________________________________________________________________

(касби, лавозими, иш жойи,

________________________________________________________________________________________

ташкилот, юқори турувчи хўжалик органи, вазирлик,

________________________________________________________________________________________

хўжалик бошқаруви органи номи)

________________________________________________________________________________________

(буйруқ)

асосан қуйидаги таркибда тузилган комиссия:

раис ____________________________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

________________________________________________________________________________________

комиссия аъзолари: _______________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

________________________________________________________________________________________

таклиф этилган мутахассислар иштирокида __________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

20 ____ йил «________» ______________ дан 20 ____ йил «______» гача мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текширди ва ушбу далолатномани тузди.

1-боб. Жабрланувчи (жабрланувчилар) ҳақида маълумотлар

Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, касби, лавозими, умумий ва касб бўйича (шу жумладан, ушбу ташкилотдаги) иш стажи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитилиб билимларини текшириш вақти, жабрланувчининг оилавий аҳволи, қарамоғидаги оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми) туғилган йили, жабрланувчи билан қариндошлик муносабатлари).

2-боб. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган корхона, бўлинма, цех, иш жойининг тавсифи

Бахтсиз ҳодиса юз берган жойни қисқача тавсифлаб, жабрланувчига қайси хавфли ва зарарли меҳнат жараёни омиллари таъсир қилган бўлиши мумкинлигини кўрсатиш керак.

Агар бахтсиз ҳодиса объектдаги ҳалокат натижасида юз берган бўлса, далолатномага қуйидагилар қўшимча қилиб киритилади:

объект тавсифи (қозонлар ва кўтарма иншоотлар объектлари учун объект номи ва тури, унинг асосий ўлчовлари, завод берган тартиб рақами, тайёрловчи завод, тайёрланган ва ўрнатилган йили, сўнгги текширувдан ўтгани, шунингдек, тайинланган текширувдан ўтиш муддати);

ҳалокат тоифаси ва тавсифи ҳақида маълумотлар;

нобуд бўлган маҳсулотлар (натура ифодасида ва сўм ҳисобида), ҳалокат натижасида етказилган зарар (сўм ҳисобида).

3-боб. Бахтсиз ҳодисанинг шарт-шароитлари

Бахтсиз ҳодиса юз беришигача нималар бўлгани, меҳнат жараёни қандай кечгани, бу жараёнга ким бошчилик қилганини кўрсатиш, жабрланувчи (жабрланувчилар) ва бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларини тавсифлаш, воқеалар изчиллигини баён қилиш, жароҳатланишга сабаб бўлган хавфли (зарарли) меҳнат жараёни омили, машина, асбоб ёки ускунани кўрсатиш зарур.

4-боб. Бахтсиз ҳодиса сабаблари

Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабабларини кўрсатиш, меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари, ишларни бехатар бажариш бўйича меъёр ва йўриқномаларнинг аниқ қайси талаблари бузилганлигини (тегишли моддалар, бандларга ҳавола қилинган ҳолда), шунингдек, қайси хавфли ва зарарли меҳнат жараёни омили белгиланган меъёр ва даражалардан ошиб кетганлигини кўрсатиш керак.

5-боб. Бахтсиз ҳодиса сабабларини, аниқланган меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишларини бартараф этиш чора-тадбирлари

Комиссия таклиф этган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

бахтсиз ҳодисали ҳалокат оқибатларини бартараф этиш чоралари;

бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш ва яна шундай ҳодиса юз беришининг олдини олиш чоралари;

илова қилинаётган шаклдаги жадвал ёки матнда чора-тадбирлар мазмуни, бажариш муддати ва масъул шахслар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши мумкин.

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати

Бажарилишига масъул

6-боб. Комиссиянинг меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган шахслар тўғрисидаги хулосаси

Ушбу бобда хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари бахтсиз ҳодисага (бахтсиз ҳодисали ҳалокатга) олиб келган жавобгар шахслар номини кўрсатиш, улар риоя қилмаган, белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари ва бошқа норматив ҳужжатлар моддалари, бандлари кўрсатилиши керак.

Комиссия томонидан жавобгар шахсларга нисбатан жазо чоралари юзасидан таклифлар билдирилади. Таклиф этилган жазо чоралари жиноий жавобгарликдан (вужудга келган тақдирда) озод қилмайди. Махсус текшириш далолатномасида бахтсиз ҳодисани меҳнат фаолияти билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги юзасидан хулоса, комиссия аъзолари жабрланувчи (жабрланувчилар) ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашганлари, моддий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий тусдаги масалаларни жойида кўриб чиққанлари, мавжуд қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг қонуний ҳуқуқларини тушунтириб берганлари ёзилиши керак.

Махсус текшириш далолатномасининг якуний қисмида ушбу Низомнинг 4-боби 28-бандига мувофиқ илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.

Комиссия раиси

___________________________________________________

(Ф.И.О., сана, имзо)

Комиссия аъзолари

___________________________________________________

(Ф.И.О., сана, имзо)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

НАМУНА

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг

бахтсиз ҳодисани текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20 ____ йил «_____» ______________________ соат __________________________ дақиқада __________

_________________________________________________________________________________________

(жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

билан юз берган __________________________________________________________________________

(гуруҳий, оқибати ўрта оғир, оғир, ўлим билан тугаган)

_________________________________________________________________________________________

(касби, лавозими, иш жойи,

_________________________________________________________________________________________

ташкилот, юқори турувчи хўжалик органи, вазирлик,

________________________________________________________________________________________

хўжалик бошқаруви органи номи)

________________________________________________________________________________________

(буйруқ)

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори

_________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

_________________________________________________________________________________________

таклиф этилган мутахассислар иштирокида ___________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О., лавозими, иш жойи)

20 ____ йил «________» ______________ дан 20 ____ йил «______» гача мазкур бахтсиз ҳодисани махсус текширди ва ушбу далолатномани тузди.

1-боб. Жабрланувчи (жабрланувчилар) ҳақида маълумотлар

Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, касби, лавозими, умумий ва касб бўйича (шу жумладан, ушбу ташкилотдаги) иш стажи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўл-йўриқдан ўтказиш, ўқитилиб, билимларини текшириш вақти, жабрланувчининг оилавий аҳволи, қарамоғидаги оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, жабрланувчи билан қариндошлик муносабатлари).

2-боб. Бахтсиз ҳодиса содир бўлган корхона, бўлинма, цех, иш жойининг тавсифи

Бахтсиз ҳодиса юз берган жойни қисқача тавсифлаб, жабрланувчига қайси хавфли ва зарарли меҳнат жараёни омиллари таъсир қилган бўлиши мумкинлигини кўрсатиш керак.

Агар бахтсиз ҳодиса объектдаги ҳалокат натижасида юз берган бўлса, далолатномага қуйидагилар қўшимча қилиб киритилади:

объект тавсифи (қозонлар ва кўтарма иншоотлар объектлари учун объект номи ва тури, унинг асосий ўлчовлари, завод берган тартиб рақами, тайёрловчи завод, тайёрланган ва ўрнатилган йили, сўнгги текширувдан ўтгани, шунингдек, тайинланган текширувдан ўтиш муддати);

ҳалокат тоифаси ва тавсифи ҳақида маълумотлар;

нобуд бўлган маҳсулотлар (натура ифодасида ва сўм ҳисобида), ҳалокат натижасида етказилган зарар (сўм ҳисобида).

3-боб. Бахтсиз ҳодисанинг шарт-шароитлари

Бахтсиз ҳодиса юз беришигача нималар бўлгани, меҳнат жараёни қандай кечгани, бу жараёнга ким бошчилик қилганини кўрсатиш, жабрланувчи (жабрланувчилар) ва бахтсиз ҳодисага алоқадор бўлган бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларини тавсифлаш, воқеалар изчиллигини баён қилиш, жароҳатланишга сабаб бўлган хавфли (зарарли) меҳнат жараёни омили, машина, асбоб ёки ускунани кўрсатиш зарур.

4-боб. Бахтсиз ҳодиса сабаблари

Бахтсиз ҳодисанинг асосий техник ва ташкилий сабабларини кўрсатиш, меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари, ишларни бехатар бажариш бўйича меъёр ва йўриқномаларнинг аниқ қайси талаблари бузилганлигини (тегишли моддалар, бандларга ҳавола қилинган ҳолда), шунингдек, қайси хавфли ва зарарли меҳнат жараёни омили белгиланган меъёр ва даражалардан ошиб кетганлигини кўрсатиш керак.

5-боб. Бахтсиз ҳодиса сабабларини, аниқланган меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишларини бартараф этиш чора-тадбирлари

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори таклиф этган чора-тадбирлар қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ авария оқибатларини бартараф этиш чоралари;

бахтсиз ҳодиса сабабларини бартараф этиш ва шу каби ҳодиса юз беришининг олдини олиш чоралари;

илова қилинаётган шаклдаги жадвал ёки матнда чора-тадбирлар мазмуни, бажариш муддати ва масъул шахслар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши мумкин.

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати

Бажарилишига масъул

6-боб. Меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйган шахслар тўғрисида хулоса

Ушбу бобда хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари оқибатида бахтсиз ҳодисага (бахтсиз ҳодиса билан боғлиқ ҳалокатга) олиб келишига жавобгар бўлган шахслар номини кўрсатиш, улар томонидан риоя қилинмаган, белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, лавозим йўриқномалари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари бажарилмаган моддалари, бандлари кўрсатилиши керак.

Комиссия ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори томонидан жавобгар шахсларга нисбатан жазо чоралари юзасидан таклифлар билдирилади. Таклиф этилган жазо чоралари жиноий жавобгарликдан (вужудга келган тақдирда) озод қилмайди. Махсус текшириш далолатномасида Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг бахтсиз ҳодисани меҳнат фаолияти билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги юзасидан хулосаси, жабрланувчи (жабрланувчилар) ёки уларнинг оила аъзолари билан учрашганлари, моддий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий тусдаги масалаларни жойида кўриб чиққанлари, мавжуд қонунчиликка мувофиқ уларнинг қонуний ҳуқуқларини тушунтириб берганлари ёзилиши керак.

Махсус текшириш далолатномасининг якуний қисмида ушбу Низомнинг 4-боби 28-бандига мувофиқ илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори

Имзо

Ф.И.О.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат фаолияти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тўғрисида хабар бериш, уларни текшириш ва ҳисобга олиш тартиби ҳақидаги низомга
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

НАМУНА

Келишмовчиликлар юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг

ХУЛОСАСИ

20 ___йил «___» _________ соат ______ дақиқадаги ____________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(жабрланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________________________________________

(жабрланувчининг лавозими ёки касби, ташкилот номи,

________________________________________________________________________________________

юқори турувчи органи номи)

____ йилдан ____ йилгача ўтказилган текшириш материаллари асосида қуйидаги хулосага келдим, яъни

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори махсус текшириш ўтказган комиссиянинг ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторининг қандай хулосалари билан келиша олмаслигини қуйидагиларга мувофиқ асослаб беради:

сўроқ қилинмаган ёхуд ўзининг дастлабки кўрсатмасига ўзгартириш киритмоқчи бўлган бахтсиз ҳодиса гувоҳларидан олинган қўшимча тушунтиришлар;

жабрланувчига етказилган жароҳатлар тавсифи, ўлими сабаблари тўғрисида тиббий хулоса;

меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига амал қилинмагани учун бахтсиз ҳодиса юз беришига шароит яратилгани;

бошқа эксперт гуруҳларининг хулосаси;

мазкур бахтсиз ҳодисага алоқаси бўлган бошқа ҳужжатлар.

Асослаб берганидан сўнг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори махсус текшириш далолатномаси ёки хулосанинг қайси боби ушбу бахтсиз ҳодисага алоқаси бўлган қўшимча ахборот (ҳужжатлар) ҳисобга олинмаган ҳолда баён этилган деб ҳисобласа, шу бобни ифодалаб бериши керак.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспекторининг хулосаси, зарур ҳолларда Н-1 шаклидаги далолатнома мазмунини бахтсиз ҳодисани қўшимча текшириш натижасида белгиланган маълумотларга мувофиқлаштириб, қайта тузиш тўғрисида иш берувчига қўйилган талаб билан тугатилади.

Хулоса меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори томонидан ушбу Низомнинг 4-боби бўлими 31-бандида кўрсатилган ташкилотларга юборилади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори

Имзо

Ф.И.О.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 505-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва (ёки) касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

1. Ушбу Қоидалар ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва (ёки) касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиённинг (кейинги ўринларда — соғлиққа етказилган зиён) ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қоидаларнинг амал қилиши иш берувчиларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат шартномаси бўйича ишлаган ёки ишлаётган ҳамда соғлиғига зиён етказилган ходимларга жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек, ички ишлар ва давлат божхона хизмати органларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий гвардиясида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга нисбатан ушбу Қоидаларнинг махсус қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Судьяларга нисбатан ушбу Қоидаларнинг судлар тўғрисидаги қонунчиликда тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Прокуратура органлари ходимларига нисбатан ушбу Қоидаларнинг прокуратура органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Иш берувчи ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнат вазифаларини бажаришда, шунингдек, иш берувчи томонидан берилган транспортда иш жойига бориш ёки ишдан қайтиш вақтида меҳнатда майиб бўлиши туфайли ходимнинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зиён учун моддий жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчи, агар ходимнинг соғлиғига етказилган зиён унинг айби билан етказилмаганлигини исботлаб беролмаса, меҳнатда майиб бўлиш ва (ёки) касб касаллиги туфайли ходимга етказилган зиён ўрнини қоплаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иш берувчи томонидан ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техник, санитария-гигиена, даволаш-профилактика тадбирлари ҳамда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитлари таъминланмагани, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилмаслик туфайли ходимнинг соғлиғига етказилган зиён иш берувчининг айби билан содир этилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги ҳужжатлар ходимнинг соғлиғига етказилган зиён учун иш берувчининг айбдорлигини ёки жавобгарлигини исботловчи далил ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бахтсиз ҳодиса ва ходимнинг соғлиғига етказилган зиён тўғрисида далолатнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатни муҳофаза қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишининг давлат назоратини амалга оширувчи меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош, катта) давлат техник инспектори ёхуд бошқа мансабдор шахсларнинг (органларнинг) хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касаба уюшмаси ёки ходимларининг бошқа вакиллик органи қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишмовчилик пайдо бўлганда ёки иш берувчи зиённи тўлашни рад этганда, ушбу масала қонунчиликда белгиланган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агар жабрланувчининг қўпол эҳтиётсизлиги зиённинг келиб чиқишига ёки кўпайишига сабаб бўлса, ўрни қопланиши лозим бўлган зиён миқдори жабрланувчининг айби даражасига мутаносиб равишда камайтирилиши мумкин, лекин бундай камайтириш тўланиши лозим бўлган зиён суммасининг эллик фоиздан кўп бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жабрланувчи томонидан қўпол эҳтиётсизлик қилинган ва иш берувчининг айби бўлмаган ҳамда иш берувчининг жавобгарлиги у айблилигидан ёки айбсизлигидан қатъи назар, юзага келадиган ҳолларда, ўрни қопланиши лозим бўлган зиён миқдори суд томонидан ҳам камайтирилиши мумкин. Бунда зиённинг ўрнини қоплашни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жабрланувчининг айбдорлиги даражаси корхона, муассаса, ташкилот касаба уюшмаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи қарори билан, мазкур масала бўйича келишмовчилик пайдо бўлганда эса — суд томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аралаш жавобгарлик ходимнинг соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш чоғидаги қўшимча харажатларнинг ўрнини қоплашга, бир йўла бериладиган нафақани тўлашга, шунингдек, боқувчи бўлган ходим вафот этгани муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини қоплашга татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жабрланувчининг соғлиғига етказилган зиён туфайли касбий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касбий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражасини белгилаш билан бир вақтда ТИЭК асослари мавжуд бўлганда, ногиронликнинг тегишли гуруҳи белгиланади ҳамда жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига бўлган муҳтожлиги аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу Қоидаларга мувофиқ ходимнинг соғлиғига етказилган зиён суммаси, қўшимча харажатларни қоплаш ҳамда бир йўла тўланадиган нафақа миқдори ташкилотнинг жамоа шартномасига асосан оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори оширилганда, ходимнинг соғлиғига етказилган зиён ёки боқувчи вафот этгани муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш суммаси белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг оширилган суммасига мутаносиб равишда кўпайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ходимнинг соғлиғига етказилган зиёндан кейин меҳнат муносабатларини тўхтатиши соғлиққа етказилган зиённи тўлашдан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар ходимнинг соғлиғига етказилган зиённи тўлаш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари ва муассасалари учун — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа иш берувчилар учун — ўз маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ходимнинг соғлиғига етказилган зиён учун жабрланувчига тўланадиган зиён миқдори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда жабрланувчининг олган ёхуд олиши мумкин бўлган йўқотган иш ҳақи (даромади) тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимнинг соғлиғига зиён етказилгани муносабати билан йўқотилган иш ҳақининг ўрнини қоплаш учун тўланадиган ойлик тўловлар миқдори жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан унинг касбий меҳнат қобилиятининг йўқотилиши даражасига мувофиқ бўлган фоизли нисбатда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зиённинг ўрнини қоплашга оид тўловни тайинлашда жабрланувчи оладиган иш ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа даромадлар ҳисобга олинмайди. Бунда меҳнатда майиб бўлган жабрланганларга — ногиронлиги бўлган шахсларга етказилган зиённинг ўрнини қоплаш суммаси қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жабрланувчининг йўқотган иш ҳақи таркибига қўшимча равишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўриндошлик асосида оладиган иш ҳақи; фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича меҳнат ҳақи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромади (солиқ инспекцияси маълумотлари асосида);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳақи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги ҳамда ҳомиладорлик ва туғруқ таътиллари даври учун тўланган нафақалар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча иш ҳақи турлари солиқлар ушлаб қолингунга қадар ҳисобланган суммаларда ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқиш даврида тўланадиган стипендия (зиённи қоплаш тўғрисида мурожаат қилувчининг хоҳишига кўра) иш ҳақига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жабрланувчининг йўқотган иш ҳақи таркибига қуйидагилар киритилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларнинг устав фондларидаги қўйилмалари ёки пайлари бўйича улар томонидан олинадиган дивидендлар ва фоизлар, шунингдек, қимматли қоғозлар бўйича даромадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир марталик тусдаги тўловлар (фойдаланилмаган таътил учун пул компенсациялари, меҳнат шартномаси тўхтатилганда бериладиган ёрдам нафақалари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўртача ойлик иш ҳақи ходимнинг соғлиғига етказилган зиён ёки ходимнинг соғлиғига етказилган зиён туфайли меҳнатга лаёқатсизликдан ёхуд меҳнатга лаёқат даражаси пасайишидан (фуқаронинг танлови бўйича) олдинги охирги ўн икки ой мобайнидаги иш (хизмат, муддатли ҳарбий хизматдан ташқари) бўйича аниқланади. Касб касаллигига чалинган тақдирда, ўртача ойлик иш ҳақи ҳам бундай касалликка сабаб бўлган ишни тўхтатишдан олдинги охирги ўн икки ой бўйича белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариладиган ойлар сонидан (фуқаронинг хоҳишига кўра) иш ойнинг биринчи кунидан бошланмагани ёки тўхтатилмаганлиги муносабати билан тўлиқсиз иш ойлари ҳамда уч ёшгача бўлган болани парвариш қилиш муносабати билан бериладиган таътил ойлари (шу жумладан, тўлиқ бўлмаган ойлар), шунингдек, ходим ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган ёки соғлиғига етказилган зиён туфайли зиён тўловини юзага келтирган, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс, ўн саккиз ёшгача ногиронлиги бўлган болани ёки даволаш муассасасининг ўзганинг парваришига муҳтожлик ҳақидаги хулосасига кўра қарияларни парвариш қилиш мобайнидаги иш вақти чиқариб ташланади. Бунда чиқариб ташланган ойлар бевосита бошқа олдинги ойлар билан алмаштирилади ёки уларни алмаштириш имкони бўлмаганда ҳисоблашдан чиқариб ташланади. Бундай алмаштириш, соғлиғига етказилган зиёндан ёки касб касаллигига чалинишдан олдинги иш жойидан қатъи назар, охирги икки йил доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўн икки ойдаги иш учун ўртача ойлик иш ҳақи ушбу Қоидаларнинг 14-бандида кўрсатилган иш ҳақининг умумий суммасини ўн иккига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади. Ходим соғлиғига зиён етказилган вақтда ўн икки ойдан кам ишлаган тақдирда, ўртача ойлик иш ҳақи ҳақиқатда ишлаган умумий иш ҳақини ишлаган ойлар сонига бўлиш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш даври тўлиқ ойдан кам вақтни ташкил қилган тақдирда, соғлиққа етказилган зиённи тўлаш миқдори шартли ойлик иш ҳақи (даромад) миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Бунда бутун ишланган вақт давомида олинган иш ҳақи (даромад) кунлар сонига бўлинади, ҳосил бўлган сумма бир йил учун ўрта ҳисобда ҳисоблаб чиқилган бир ойдаги иш кунлари сонига кўпайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳақиқий иш ҳақи миқдори тўғрисидаги ҳужжатларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда, соғлиққа етказилган зиённи тўлаш миқдори мурожаат қилинган вақтда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Жабрланувчининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган ҳолларда ҳам соғлиққа етказилган зиённи миқдори худди шу тартибда ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вояга етмаганларнинг соғлиғига зиён етказилган тақдирда, зиён унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, аммо қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агар бир иш берувчида ишланган даврда соғлиғига зиён такроран етказилган тақдирда, ўртача ойлик иш ҳақи жабрланувчининг хоҳишига кўра биринчи ёки соғлиғига зиён такроран етказилгандан олдинги тегишли даврлар бўйича ҳисоблаб чиқилади. Соғлиққа етказилган зиённи тўлаш миқдори касбга доир меҳнатга лаёқатсизликнинг умумий фоизига қараб ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ходимнинг соғлиғига турли иш берувчиларда ишлаганда зиён етказилган бўлса, у ҳолда зиённинг тўлов миқдори ҳар бир иш берувчи томонидан, тегишли соғлиққа етказилган зиён бўйича касбга доир меҳнатга лаёқатсизлик фоизига қараб алоҳида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Чет элларда ишлаган ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи (даромади) чет элда ишлаганлик учун тўловларни чиқариб ташлаган ва ушбу Қоидаларнинг 8-бандини ҳисобга олган ҳолда умумий асосларда ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ишлаб чиқариш таълимини (амалий машғулотни) ўташ даврида соғлиғига зиён етказилган фуқароларнинг ўртача ойлик иш ҳақи (даромади) жабрланувчининг қайси касб (мутахассислик) бўйича ўқиганлигига қараб, шу касб (мутахассислик) ставкасидан (маошидан) келиб чиққан ҳолда (аммо 2 разряддан паст эмас) ҳисоблаб чиқилади. Ўқиш (амалий машғулот) давомида иш ҳақи (даромад) олган шахсларга уларнинг хоҳишига кўра ўртача ойлик иш ҳақи (даромади) шу давр учун ҳисоблаб чиқилади. Жабрланувчиларнинг хоҳишига кўра ўртача ойлик иш ҳақи (даромади) ўқиш даврида тўланган стипендия бўйича ҳам ҳисоблаб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Соғлиғига етказилган зиён туфайли ўзининг розилиги билан вақтинча енгилроқ, кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган жабрланувчига иш ҳақи меҳнатга лаёқати тиклангунга қадар соғлиғига етказилган зиёндан аввалги ўртача ойлик иш ҳақидан (даромадидан) кам бўлмаган миқдорда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Агар жабрланувчи соғлиғига етказилган зиён туфайли аввалги ишини бажара олмаган тақдирда, иш берувчи жабрланувчини унинг хоҳишига кўра тиббиёт муассасанинг хулосасига мувофиқ ўз ҳисобидан янги касбга ўқитиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги касбга ўқитиш даврида жабрланувчига соғлиғига зиён етказилгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақи (даромади) тўланади. Мазкур даврда зиённи қоплаш суммаси умумий асосларда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганда қўшимча харажатларни компенсация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилгани учун жавобгар бўлган иш берувчи бир йўла бериладиган нафақа ва ойлик тўловлардан ташқари жабрланувчига меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли келиб чиққан қўшимча харажатларнинг ўрнини қоплаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча харажатларга даволаниш, протезлаш, қўшимча овқатланиш, дори воситаларини сотиб олиш, санаторий-курортда даволаниш харажатлари, шу жумладан, жабрланувчининг, зарур ҳолларда эса уни кузатиб борувчи шахснинг ҳам даволаниш жойига бориш ва қайтиш йўлкира ҳақини тўлаш, ўзгаларнинг парвариши, махсус транспорт воситаларини сотиб олиш ва бошқа турдаги ёрдам учун харажатлар, агар у ТИЭК томонидан ушбу турдаги ёрдамга муҳтож деб топилса ҳамда уларни тегишли ташкилотлардан бепул олиш ҳуқуқига эга бўлмаса, шунингдек, жабрланувчи ва иш берувчи ўртасида зиённинг ўрнини қоплаш бўйича низо юзага келган ҳамда низо жабрланувчининг фойдасига ҳал бўлган тақдирда, кўрсатилган юридик ёрдам учун адвокатга ҳақ тўлаш харажатлари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дориларни сотиб олиш харажатлари даволовчи шифокор ёзиб берган белгиланган шаклдаги рецепт ва сотиб олинган дорилар кўрсатилган ҳолдаги тўлов чеки тақдим этилганидан кейин иш берувчи томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун ТИЭКнинг уй шароитида парваришлаш зарурати тўғрисидаги хулосаси талаб этилмайди (улар махсус тиббий ёрдамга муҳтож бўлган ҳоллар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда кўрсатилган бир неча ёрдам турига муҳтож бўлган жабрланувчига ҳар бир ёрдам турини олиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Махсус тиббий парваришга муҳтож бўлган жабрланувчилар учун қўшимча харажатлар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй шароитида парвариш қилиш билан боғлиқ қўшимча харажатлар ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизи миқдорида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳам махсус тиббий парваришга, ҳам уй шароитидаги парваришга муҳтож бўлган жабрланувчига уй шароитидаги парвариш билан боғлиқ харажатлар махсус тиббий парвариш харажатларига қўшимча равишда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жабрланувчини парвариш қилиш учун қўшимча харажатлар уларнинг ким томонидан амалга оширилишидан қатъи назар тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус транспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари уларнинг қиймати доирасида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа қўшимча харажатлар миқдори тегишли ташкилотларнинг ҳисоблари ва бошқа ҳужжатлар асосида ёхуд жабрланувчи томонидан ушбу харажатлар вақтидаги нархларга мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жабрланувчининг санаторий-курортда даволанишга муҳтожлиги ҳақида ТИЭК хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, унга ҳар йилги меҳнат таътилидан ташқари даволаниш учун қўшимча таътил берилади. Даволаниш учун берилган таътил вақти учун тўлов ҳар йилги таътил тўлови учун белгиланган қоидаларга мувофиқ тўланади. Даволаниш давридаги зарар ўрни умумий асосларда қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиғига зиён етказилган ходим бошқа ишга ўтганда, даволаниш учун берилган қўшимча таътил учун тўлов зиён етказилгани учун масъул бўлган иш берувчи томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жабрланувчи, шунингдек, уни кузатиб борувчи шахснинг йўл кира харажатларини тўлаш миқдори хизмат сафари тўғрисидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ходимнинг соғлиғига зиён етказилгани муносабати билан иш берувчи зиённи бошқа турларидан ташқари жабрланувчига бир йўла бериладиган нафақа тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимнинг соғлиғига зиён етказилгани муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Бунда ходимнинг соғлиғига зиён етказилгани муносабати билан бир йўла тўланадиган нафақа миқдори жабрланган ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи асосида ҳисобланган йиллик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиллик иш ҳақи миқдори ушбу Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ўртача ойлик иш ҳақини ўн иккига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Боқувчи бўлган ходим вафот этгани муносабати билан зиённи тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Боқувчи бўлган ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган меҳнатда майиб бўлгани, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган бошқа шикаст туфайли вафот этган тақдирда, иш берувчи қуйидаги шахсларга зиённинг ўрнини қоплаши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга, шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга ёки унинг вафот этган кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзандига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга), эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламаётган бўлса ҳамда марҳумнинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёки бу ёшга тўлган бўлса-да, аммо тиббий муассасаларнинг хулосасига кўра соғлиғи ҳолати бўйича ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган болаларини, ака-укаларини, опа-сингилларини ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларнинг қарамоқда эканлиги тахмин қилинади ва далиллар талаб қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн саккиз ёшдан ошган шахслар, агар уларга шу ёшга тўлгунига қадар ногиронлик белгиланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила аъзосининг меҳнатга қобилиятсизлиги юз берган вақт (боқувчининг вафотидан олдин ёки кейин) унинг зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуқига таъсир қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўн саккиз ёшга тўлган ва ундан катта ўқувчилар кундузги таълим ташкилотларида ўқишни тугатгунига, лекин кўпи билан йигирма уч ёшга тўлгунига қадар зиённинг ўрни қопланишига бўлган ҳуқуққа эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган ва унинг вафоти муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга нисбатан зиённинг миқдори марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида, унинг ўзига тегишли бўлган улушни ва унинг қарамоғида бўлган, аммо зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлмаган меҳнатга қобилиятли шахсларнинг улуши чегириб ташланган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахсларнинг ҳар бирига нисбатан зиённинг ўрнини қоплаш миқдорини аниқлаш учун боқувчи иш ҳақининг ушбу шахсларнинг барчасига тўғри келадиган қисми уларнинг сонига бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марҳумнинг қарамоғида бўлмаган, аммо зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар учун унинг миқдори қуйидаги тартибда белгиланади, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминот маблағи суд тартибида ундирилган бўлса, у ҳолда зиённинг ўрнини қоплаш суд томонидан тайинланган миқдорда белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминот маблағи суд тартибида ундирилмаган бўлса, у ҳолда зиённинг ўрнини қоплаш уларнинг моддий аҳволи ҳамда марҳумнинг ҳаётлик вақтида уларга ёрдам кўрсатиш имконияти ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар марҳумнинг қарамоғида бўлган шахслар ҳам, унинг қарамоғида бўлмаган шахслар ҳам зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлса, аввало марҳумнинг қарамоғида бўлмаган шахсларга зиённинг ўрнини қоплаш миқдори белгиланади. Улар учун белгиланган зиённинг ўрнини қоплаш суммаси боқувчининг иш ҳақидан чегириб ташланади, сўнгра иш ҳақининг қолган миқдоридан келиб чиқиб, марҳумнинг қарамоғида бўлган шахсларга зиённинг ўрнини қоплаш миқдори ушбу банднинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боқувчини йўқотгани муносабати билан зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган шахсларга тайинланган боқувчисини йўқотганлик пенсияси, худди шунингдек, бошқа пенсия, иш ҳақи, стипендия ва ўзга даромадлар зиённинг ўрнини қоплаш ҳисобига киритилмайди. Бунда қарамоқдаги ҳар бир шахсга тегишли зиённинг ўрнини қоплаш суммаси қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ошиши билан қарамоқдаги ҳар бир шахс учун зиённинг ўрнини қоплаш суммаси ҳам мутаносиб равишда ошади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Боқувчи бўлган ходим вафот этгани муносабати билан зиён тўлови олишга ҳуқуқи бўлганлардан ҳар бирига белгиланган зиён миқдори кейинчалик ҳисоб-китоб қилинмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марҳумнинг вафотидан кейин фарзанди туғилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-онасидан бирига (ота-онанинг ўрнини босувчи шахсга), эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига, агар у ишламаётган бўлса ҳамда марҳумнинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёки бу ёшга тўлган бўлса-да, аммо тиббий муассасаларнинг хулосасига кўра соғлиғи ҳолати бўйича ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган болаларини, ака-укаларини, опа-сингилларини ёки набираларини парвариш қилиш билан банд бўлганда зиён тўловлари белгиланганда ёки тўхтатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахслар, шунингдек, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар ёки унинг вафот этган кунига қадар ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сони ўзгарганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган ҳолларда зиённи тўлаш миқдори, уни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар сони кўпайиши ёки камайиши ҳисобга олинган ҳолда, ушбу Қоидаларнинг 27-бандига мувофиқ қайта ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Боқувчи бўлган ходим вафот этганлиги муносабати билан зиённи ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга иш берувчи марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг олти бараваридан кам бўлмаган, ушбу шахслар сонига бўлинган суммасида бир йўла бериладиган нафақа тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нафақанинг миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўртача йиллик иш ҳақининг олти баравари миқдори ушбу Қоидаларнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилган марҳумнинг ўртача ойлик иш ҳақини (даромадини) етмиш иккига кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Соғлиғига етказилган зиён туфайли бир йўла бериладиган нафақа олингандан кейин ходим меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши оқибатида вафот этган тақдирда, иш берувчи марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақининг беш бараваридан кам бўлмаган миқдорида бир йўла бериладиган нафақа тўлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ходим меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши оқибатида вафот этган тақдирда, иш берувчи қўшимча равишда дафн этиш учун зарур харажатларни ушбу харажатларни қилган шахсга тўлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дафн этиш учун зарур бўлган харажатлар зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига кирмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг биринчи қисмида назарда тутилган харажатлардан ташқари қўшимча харажатларни компенсация қилиш вафот этган ходимнинг жасадини ташиш, иш берувчининг боқувчи вафот этгани муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини қоплаш рад этилгани тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш ёки низо мазкур харажатларни қилган шахс фойдасига ҳал бўлган тақдирда тўланиши лозим бўлган тўловларнинг миқдори хусусида низолашиш билан боғлиқ харажатларни (мутахассисларнинг маслаҳатлари, кўрсатилган юридик хизмат учун адвокатга ҳақ тўлаш харажатлари ва бошқалар) ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Соғлиққа етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Иш берувчи соғлиғига зиён етказилган ходимга, меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда вафот этган ходимнинг оила аъзоларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ зиённи ундиришга бўлган ҳуқуқларини ва ушбу масалалар билан иш берувчига мурожаат қилиш тартибини тушунтириши ҳамда зиённи тўлаш тўғрисидаги талабларни бериш учун зарур бўлган ҳужжатларни олишда ариза берувчига кўмаклашиши ва тегишли ҳолларда ушбу ҳужжатларни бошқа ташкилотлардан талаб қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Соғлиққа етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ариза иш берувчига жабрланган ходим томонидан, у вафот этган тақдирда эса зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахслар томонидан берилади. Аризанинг нусхаси корхона касаба уюшмаси қўмитасига ёки ходимларининг бошқа вакиллик органига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Иш берувчи ариза келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида аризани кўриб чиқиши ва тегишли қарор қабул қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиққа етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги қарор иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ асосланган бўлиши зарур, унда зиён тўловини оладиган шахслар, оиланинг ҳар бир аъзоси учун унинг миқдорлари ва тўлаш муддатлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчининг ходимга соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхаси ёки иш берувчининг асослантирилган ёзма рад жавоби ходимга ёки зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахсларга ушбу буйруқ қабул қилинган кундан эътиборан уч кун муддатда топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходим ёки зиённинг ўрни қопланишига доир ҳуқуққа эга бўлган манфаатдор шахслар иш берувчининг қароридан рози бўлмаган ёки ушбу банднинг учинчи хатбошисида белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, улар ушбу низони ҳал қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Зиённи тўлаш тўғрисидаги аризага ТИЭКнинг касб бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даражаси тўғрисидаги ҳамда тегишли ҳолларда жабрланувчининг қўшимча ёрдам турларига муҳтожлиги ҳақидаги хулосаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боқувчисини йўқотганлик туфайли зиённи тўлаш ҳақидаги аризага фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи (ФҲДЁ) томонидан боқувчининг вафоти тўғрисида берилган гувоҳнома нусхаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зиён тўловлари муддатини узайтириш учун ҳам юқорида қайд этилган ҳужжатлар тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТИЭКда соғлиқни текширувдан ўтказиш ва қайта текширувдан ўтказиш ишлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тегишли ҳужжатлар бўлмаганда ҳамда уларни тиклаш имконияти бўлмаган тақдирда, қарамоғида бўлганлик ҳолати суд томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Жабрланувчининг ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра корхона касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи иш берувчи билан музокараларда жабрланувчи томонидан қатнашиш учун ўз вакилини ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Жабрланувчи ёки бошқа манфаатдор шахслар иш берувчининг қароридан норози бўлган ёки белгиланган муддатда аризасига жавоб олинмаган тақдирда, ушбу низони ҳал этиш учун судга мурожаат қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхонанинг касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи вакили жабрланувчи ёки бошқа манфаатдор шахсларнинг розилигига кўра ариза билан судга мурожаат қилиши ва суд жараёнида қатнашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зиённи тўлаш ҳақидаги ариза судга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Чет элда ишлаган даврда соғлиғига зиён етказилган ходимлар ва боқувчи бўлган ходим вафот этган тақдирда, уларнинг оила аъзолари томонидан зиён тўловини олиш тўғрисидаги ариза ходимни чет элга ишга юборган ваколатли давлат органи ёки хусусий бандлик агентлигига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда соғлиққа етказилган зиённи тўлаш суммасини капиталлаштириш ва тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Белгиланган тартибда ходимнинг соғлиғига етказилган зиён учун жавобгар деб эътироф этилган юридик шахс қайта ташкил этилган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) тақдирда, соғлиққа етказилган зиённи тўлаш бўйича тегишли тўловларни тўлаш мажбурияти учун унинг ҳуқуқий вориси жавоб беради. Соғлиққа етказилган зиённи тўлаш тўғрисидаги ариза ҳам унга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ходимнинг соғлиғига етказилган зиён белгиланган тартибда қайта ташкил этиш комиссияси томонидан тасдиқланган тақдирда, жавобгар бўлган қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер хўжалиги, юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжаликларида маблағлар мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган тақдирда, соғлиққа етказилган зиённи тўлаш суммаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) томонидан ушбу жамғарма маблағларидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимнинг соғлиғига етказилган зиён учун жавобгар бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) фермер хўжаликларига айлантирилганда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ соғлиққа етказилган зиённи тўлаш суммаси, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативида (ширкат хўжалигида) маблағ бор-йўқлигидан қатъи назар, Пенсия жамғармаси томонидан ушбу жамғарма маблағларидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Соғлиққа етказилган зиён учун жавобгар бўлган юридик шахс тугатилган тақдирда, тугатиш комиссияси соғлиққа етказилган зиённи тўлаш суммасини бундан кейин тўлаш учун зарур суммани тугатилаётган юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жой бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳисоб варағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Агар жабрланганга ёки зиённи ундиришга ҳуқуқи бўлган шахсларга зиён суммасини тўлаш муайян даврга белгиланган бўлса, у ҳолда Пенсия жамғармасига ўтказиш учун мазкур сумма юридик шахс тугатилган кунда ушбу Қоидаларда белгиланган миқдорда, бироқ камида беш йил учун ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Агар юридик шахс тугатилган кунда жабрланувчиларга ёки бунга ҳуқуқи бўлган шахсларга зиён суммасини тўлаш муддатсиз белгиланган бўлса, у ҳолда Пенсия жамғармасига тўлаш учун мазкур сумма Ўзбекистон Республикасида ўртача умр кўриш давомийлиги ҳисобга олинган ҳолда юридик шахс тугатилган кунда ушбу Қоидаларда белгиланган миқдорда, бироқ камида 5 йил учун ҳисоблаб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисоб-китоб қилиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикасидаги ўртача умр кўриш давомийлиги Пенсия жамғармасининг манфаатдор органлари ва ташкилотлари эътиборига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Соғлиққа етказилган зиённи тўлаш учун суммаларни ўтказиш тугатилаётган юридик шахснинг маблағлари ёки мол-мулки мавжуд бўлмагани ёки етарли эмаслиги сабабли мумкин бўлмаган ҳолларда ва соғлиққа етказилган зиённи тўлаш учун суммаларни ўтказиш тугатилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги), фермер хўжалиги, деҳқон хўжалигида маблағ йўқлиги ёки етарли эмаслиги туфайли мумкин бўлмаган ҳолларда, бу тугатиш комиссияси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган тақдирда, шунингдек, агар юридик шахс тугатилгандан кейин жабрланганларда ёки зиён тўланиши ҳуқуқига эга бўлган шахсларда, ушбу Қоидаларга мувофиқ уларни олиш учун қўшимча ёки янги ҳуқуқлар пайдо бўлганда, соғлиққа етказилган зиённи тўлаш суммаси Пенсия жамғармаси томонидан ушбу жамғарма маблағларидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Пенсия жамғармаси соғлиққа етказилган зиённи олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг яшаш жойлари бўйича зиён суммаси ушбу Қоидаларга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган миқдорда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Юридик шахс қайта ташкил этилган ёки тугатилган тақдирда, зиён суммасини тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Соғлиққа етказилган зиённинг ўрнини қоплаш суммасини тўлаш тартиби ва муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Соғлиққа етказилган зиён тўловлари қуйидаги муддатлардан бошлаб тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жабрланувчиларга — улар соғлиққа етказилган зиён оқибатида касб бўйича меҳнатга лаёқатини тўлиқ ёки қисман йўқотган кундан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
боқувчи бўлган ходим вафоти туфайли зиён тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга — боқувчи бўлган ходим вафот этган кунидан, аммо зиён тўловини олиш ҳуқуқига эга бўлинган вақтдан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Зиённи ундириш тўғрисида ариза жабрланувчининг соғлиғига етказилган зиён туфайли касб бўйича меҳнатга лаёқати йўқотилгандан ёки боқувчи бўлган ходим вафотидан уч йилдан кейин берилган тақдирда, зиённинг ўрни бу ҳақида мурожаат қилинган кундан бошлаб ушбу Қоидаларнинг 52-бандида белгиланган муддатларда амалга қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берилган кун соғлиққа етказилган зиённи тўлаш тўғрисида мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиққа етказилган зиён тўловларини олиш муддати зарур ҳужжатлар тақдим этилиши бўйича аввалги тўловлар муддати тугаган кундан бошлаб узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ўртача ойлик иш ҳақи (даромад) бўйича зиённинг ўрни соғлиққа етказилган зиён туфайли жабрланувчи касб бўйича меҳнат лаёқатини йўқотганлик белгиланган муддат учун, қўшимча харажатларни тўлаш эса уларга муҳтожлик белгиланган муддат давомида қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Иш берувчи жабрланувчини ёки манфаатдор шахсларни соғлиққа етказилган зиённи тўлаш миқдори қайта ҳисобланишига сабаб бўлган маълумотлар билан тилхат бўйича таништириши шарт, жабрланувчи ёки манфаатдор шахслар эса, ўз навбатида, зиён тўлови миқдори қайта ҳисобланишига сабаб бўлган ўзгаришлар тўғрисида ёзма равишда маълум қилишлари шарт (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ошган ҳоллар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Жорий ой учун зиён тўловлари ушбу ой тугашидан кечикмай тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир йўла тўланадиган нафақа зиённи ундириш ҳуқуқи олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиққа етказилган зиён тўловлари суммасини олувчига етказиб бериш ва жўнатиш харажатлари етказилган зиён учун жавобгар бўлган иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу суммалар олувчиларнинг хоҳишига кўра уларнинг банкдаги ҳисоб варағига ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Зиённинг белгиланган тўловлари қуйидаги муддатлардан бошлаб қайта ҳисоблаб чиқилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиққа етказилган зиённи қоплаш миқдорини ошириш ҳуқуқи вужудга келганда — тегишли ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоплаш миқдорининг камайтирилишига сабаб бўлувчи ҳолатлар юзага келганда — тегишли ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Зиённи ундирувчи шахс кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар уйига (пансионатга) жойлаштирилган тақдирда, унга зиённи қоплаш миқдори билан у ердаги парвариш қилиш қиймати ўртасидаги фарқ тўланади, аммо бу тайинланган зиён қопланиши суммасининг йигирма беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар кўрсатиб ўтилган шахсларнинг қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз кишилар бор бўлса, соғлиққа етказилган зиён қуйидаги тартибда қопланади: қарамоғидаги меҳнатга лаёқатсиз бир киши ҳисобига — белгиланган қоплаш суммасининг чорак қисми, икки киши ҳисобига — учдан бир қисми, уч ва ундан кўп киши ҳисобига ярми қопланади. Тўловнинг қолган қисми кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар уйида (пансионатда) парвариш қилиш қийматини чегириб ташлаган ҳолда, аммо зиён қопланиши миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда жабрланувчининг ўзига тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилиб жазо муддатини ўташ даврида қопланиши керак бўлган зиён суммаси олувчининг махсус ҳисоб варағига ўтказилади ва унга озодликдан маҳрум этилган жойдан чиққандан кейин тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Тайинланган, аммо жабрланувчи ёки зиённи ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан ўз вақтида олинмаган тўлов уни олиш ҳақида мурожаат қилинган олдинги уч йилдан кўп бўлмаган вақт учун тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зиён учун жавобгар бўлган иш берувчининг айби билан ўз вақтида олинмаган зарарни қоплаш суммаси бирон-бир муддат билан чегараланмаган ҳолда ўтган давр учун тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Жабрланувчига ёки боқувчи бўлган ходимнинг вафоти туфайли зиённи ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга тегишли бўлган ва вафот этиш туфайли улар томонидан тўлиқ олинмай қолган зиён ундириш суммаси умумий асосларда уларнинг меросхўрларига тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Жабрланганларга ёки зиённи ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ортиқча тўланган зиён тўлови суммаси, агар улар томонидан суиистеъмол қилиш оқибатида (қасддан нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотган тақдирда зарар суммасини ундириш тайинланган оила таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги натижасида ва бошқалар) ёхуд саноқдаги хато оқибатида асоссиз тўланган бўлса, қайтариб олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотўғри олинган зиён тўлови суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш суммасидан чегириб қолишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кафолатларга риоя қилинган ҳолда қайтариб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиққа етказилган зиённи қоплаш суммасини тўлаш тўхтатилган тақдирда, ортиқча тўланган сумма бўйича қарзнинг қолган қисми суд тартибида ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Зиён суммасини тўлаш даврида зиённи қоплаш тўғрисидаги ташкилот буйруғининг нусхаси, зиённи қоплаш тўғрисида суд қарор чиқарган бўлса ушбу суднинг қарори, жабрланувчи ва бошқа манфаатдор шахсларнинг зиённи қоплаш тўғрисидаги аризаси ва бошқа барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда иш берувчининг бухгалтерия хизматида соғлиққа етказилган зиённи олувчининг алоҳида ҳужжатлар йиғмажилдида, иш берувчи тугатилган тақдирда эса — иш берувчи рўйхатдан ўтказилган ҳудуддаги Пенсия жамғармаси бўлимларида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зиён суммасини тўлаш тўхтатилгандан икки йил кейин кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар йиғмажилдлари иш берувчининг архивига ёки Пенсия жамғармасига доимий сақлаш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун жўнаб кетган шахсларга етказилган зиённинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ушбу Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 505-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори ва унга илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори ҳамда унга 1 ва 2-иловалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 30-банди ҳамда 2-илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июлдаги 134-сон қарори ва унга илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорига 6-илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 54-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 5-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 5-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 20-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 129-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва моддий ёрдамларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2024 йил 29 октябрдаги 714-сон қарорига 1-илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарорига 13-илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 2 майдаги 289-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронликни белгилаш тизими рақамлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги 587-сон қарорига илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2026 й., 09/26/505/0960-сон)