10.09.2026 йилдаги ПФ-192-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 10.09.2026 йилдаги ПФ-192-сон
Date of entry into force
16.09.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФАРМОНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий қилиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий малакасини баҳолашнинг янги принциплари асосида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий қилиш орқали тиббий хизматлар сифатини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсад
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Фармоннинг асосий мақсади этиб тиббиёт ва фармацевтика ходимларини халқаро стандартларга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий этиш ҳамда касбий малакасини очиқлик мезонлари асосида мустақил баҳолаш белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2027 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолият билан шуғулланиш тизими жорий этилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) давлат рўйхатидан ўтказиш тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган ихтисосликлар номенклатурасига киритилган мутахассисликларга нисбатан татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ушбу номенклатура асосида махсус имтиҳон билан ёки махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиладиган мутахассисликлар рўйхати тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг беморга тиббий таъсир кўрсатиш даражасидан келиб чиққан ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан ўтганлигини тўхтатиш, бекор қилиш ҳамда қайта давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) давлат рўйхатидан ўтказиш ва касбий фаолият юритишни мониторинг қилиш ҳамда маълумотлардан эркин фойдаланиш имконини берувчи Тиббиёт ва фармацевтика соҳаси мутахассисларининг ягона электрон реестри юритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2030 йилга қадар тиббиёт ва фармацевтика ходимлари мутахассислиги бўйича ихтиёрий тартибда махсус имтиҳон натижаларига кўра ёки малака тоифаларини бериш жараёнида автоматик равишда 5 йил муддатга давлат рўйхатидан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 2030 йилдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи фақат давлат рўйхатидан ўтказилган шахсларга беш йил муддатга берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг давлат рўйхатидан ўтмасдан касбий фаолият юритиши тақиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш амалиёти бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) 2030 йилга қадар берилган малака тоифалари уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади ҳамда устамалар ва лавозимга оид ҳуқуқлар тегишли муддат давомида сақланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) махсус имтиҳон асосида давлат рўйхатидан ўтказиладиган амалдаги тиббиёт ва фармацевтика ходимлари имтиҳондан ўта олмаган тақдирда, бир йил давомида имтиҳондан қайта ўтиш шарти билан вақтинча давлат рўйхатидан ўтказилади ҳамда шу давр мобайнида иш фаолиятини давом эттиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ўз мутахассислиги бўйича уч йил ёки ундан ортиқ узлуксиз ишламаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолият билан шуғулланишига ихтисослашув курсларини муваффақиятли тамомлагандан ҳамда ўз мутахассислиги бўйича қайта давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг рухсат берилади. Бунда давлат рўйхатидан ўтганлик даври амал қилиш муддати тугамаган талабгорлардан махсус имтиҳон топшириш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vii) давлат рўйхатидан ўтказилаётган мутахассислиги бўйича камида 20 йил иш стажи ва илмий даражага эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилади (бундан ушбу кичик банднинг «vi» хатбошисидаги ҳолатлар мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрловчи давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари талабалари ҳамда битирувчиларини уларнинг билимларини уч босқичли мустақил баҳолаш бўйича ўтказиладиган махсус имтиҳонлар натижалари асосида давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) биринчи босқичда — махсус имтиҳон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган таълим йўналишидаги фундаментал фанлар бўйича иккинчи ёки учинчи курс якунидан бошлаб ўтказилади ва муваффақиятли ўтган талабаларга иккинчи босқичда қатнашиш имконияти яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) иккинчи босқичда — махсус имтиҳон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган таълим йўналишидаги клиник фанлар бўйича битирувчи курс талабалари ҳамда олий таълим ташкилотининг бакалавриат босқичини тамомлаганлар учун ўтказилади. Бунда ушбу босқичдан муваффақиятли ўтганлар 5 йил муддатга давлат рўйхатидан ўтган ҳисобланади ва уларга тегишли касбий фаолият билан шуғулланишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи битирувчиларига клиник фанлар бўйича махсус имтиҳоннинг иккинчи босқичидан ўтмасдан резидентурада ўқишни давом эттиришга рухсат берилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) учинчи босқичда — биринчи ва иккинчи босқичлардан муваффақиятли ўтган ҳамда тор соҳа йўналишида тегишли ҳужжатга эга бўлганлар мутахассислиги бўйича махсус имтиҳон натижалари асосида 5 йил муддатга давлат рўйхатидан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрловчи давлат ва нодавлат касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини уларнинг билимларини бир босқичли мустақил баҳолаш бўйича ўтказиладиган махсус имтиҳонлар натижалари асосида давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) давлат рўйхатидан ўтган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига ҳар 5 йилда муайян мутахассислик бўйича белгиланган тартибда қайта давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг касбий фаолиятни давом эттиришига рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда махсус имтиҳонларни ташкил этиш Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази (кейинги ўринларда — Баҳолаш маркази) томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказишда касбий стандартлар асосида малакани баҳолашнинг янги усуллари жорий этилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) амалий кўникмаларни баҳолаш бўйича топшириқлар банкини ва тест топшириқлари базасини шакллантириш, шунингдек, баҳоловчи-экспертларни тайёрлаш мақсадида нуфузли хорижий аккредитация марказлари билан «таклиф сўрови» харид қилиш тартиб-таомили асосида шартномалар тузишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) амалий кўникмаларни баҳолаш бўйича симуляцион марказлар тўлиқ ишга туширилгунга қадар тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларининг халқаро стандартларга жавоб берадиган инфратузилмасидан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ихтиёрий равишда махсус имтиҳонлар асосида давлат рўйхатидан ўтган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ойлик маошларига қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик устама тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) шифокорлар ва олий маълумотли фармацевтика ходимларига — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларига — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,5 баравари миқдорида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 5-бандида назарда тутилган устамалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2027 йил 1 июлдан бошлаб ўтказиладиган махсус имтиҳонлар асосида давлат рўйхатидан ихтиёрий равишда ўтган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига нисбатан татбиқ этилади. Бунда оила саломатлиги бўйича махсус курс якунида бериладиган сертификатга мувофиқ устама олувчи тиббиёт бригадаси ходимларига давлат рўйхатидан ихтиёрий равишда ўтганлик учун устамалар татбиқ этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тариф ставкасига мутаносиб равишда, аммо бир ставкадан ошмаган миқдорда ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) тўланадиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси учун белгиланган устамалар тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказининг асосий фаолият йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамаси 2027 йил 1 апрелга қадар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўловлар миқдорларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда давлат тиббиёт муассасаларидаги инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар «hrm.argos.uz» электрон платформасига тўлиқ киритилишини ҳамда келгусида ушбу маълумотларнинг платформада мажбурий юритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Баҳолаш маркази Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Султонали Машҳадий кўчаси 197-уй манзилидаги биноларга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул доимий жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш учун Жаҳон банкининг маблағлари ҳамда экспертларини жалб қилиш чораларини кўрсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Баҳолаш маркази фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ йўлга қўйиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг билимини мустақил баҳолаш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Баҳолаш маркази ҳудудий бўлинмалари учун ажратиладиган бинода тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг компетенцияга асосланган билимларини баҳолаш имконини берувчи замонавий талабларга жавоб берадиган имтиҳон ўтказиш мажмуаси ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Баҳолаш маркази ва унинг бўлинмалари махсус имтиҳонларни ўтказишда таълим ва тиббиёт муассасаларининг махсус хоналари ва симуляцион марказлари базасидан бепул фойдаланишини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Баҳолаш маркази ахборот тизимида хавфсизлик, мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларидаги давлат органларининг тиббий таъминот бўйича тегишли таркибий бўлинмаларида фаолият юритаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини алоҳида модулда давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 10 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-192-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-192-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказининг асосий фаолият йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказининг (кейинги ўринларда — Баҳолаш маркази) асосий фаолият йўналишлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи барча ташкилотларда фаолият юритадиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларида фаолият юритаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда — тиббиёт ва фармацевтика ходимлари) малака тоифаларини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрловчи давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — олий таълим ташкилотлари) талабаларининг билимларини мустақил баҳолаш махсус имтиҳонларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) олий ёки касбий таълим олганлик тўғрисидаги диплом берилган шахсларни ҳамда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини махсус имтиҳонлардан ва давлат рўйхатидан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) мустақил баҳолаш махсус имтиҳонлари ҳамда малака имтиҳонлари мезонлари ва усулларини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) талабалар билимларини мустақил баҳолаш, малака имтиҳонлари ҳамда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий этиш доирасида турли дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-услубий конференция ва семинарлар ташкил этиш, малака ошириш мақсадида ходимларни хорижга юбориш ва чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) декретив контингент вакиллари учун соғлом турмуш тарзи, санитария-гигиена кўникмаларини ҳосил қилиш бўйича тўлов-контракт асосида махсус курслар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) битирувчиларнинг магистратура, резидентура (клиник ординатура)да ва давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва марказларида малакасини ошириш мақсадида уларнинг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш ва танлов ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) Тиббий малака ва давлат рўйхатидан ўтказиш платформасида олий таълим ташкилотларига резидентура (клиник ординатура) мутахассисликлари бўйича ўқишга кириш учун номзодлар ҳужжатларини қабул қилишни ташкил этиш ва тест синовларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) Баҳолаш маркази фаолиятини самарали ташкил этиш доирасида ихтиёрий асосда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг билимларини синаш бўйича диагностик тест синовларини ўтказиш, ўқув-симуляцион базада малака ошириш юзасидан қўшимча пулли хизматлар кўрсатиш ва резидентура (клиник ординатура) мутахассисликлари учун тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) Тиббий малака ва давлат рўйхатидан ўтказиш платформаси таркибида «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш» модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, шунингдек, Тиббий малака ва давлат рўйхатидан ўтказиш платформасини такомиллаштириш ва қўшимча модулларни яратиш, техник қўллаб-қувватлаш, маълумотларни сақлаш, ушбу ахборот тизимининг доимий ва узлуксиз фаолият юритиши билан боғлиқ барча харажатларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари ва Баҳолаш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(м) «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш» модулида тиббиёт ва фармацевтика ходимлари тўғрисида мунтазам равишда янгилаб бориладиган ҳудудлар бўйича реал вақт режимида мутахассисларнинг тақсимланиши, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи, доимий яшаш манзили, фуқаролиги, таълим олган муассасаси, маълумоти, мутахассислиги, малака ошириши, иш жойи, меҳнат стажи, илмий даражаси, малака тоифаси, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш имкониятини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(н) тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифалари бериш, давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, шунингдек, Тиббий малака ва давлат рўйхатидан ўтказиш платформаси орқали аризалар қабул қилинишини йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-192-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини самарали ташкил этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаш-тириш манбалари

Ижро учун масъуллар

1.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази фаолиятини такомиллаштириш.

1. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази (кейинги ўринларда — Баҳолаш маркази) ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг компетенцияга асосланган билимларини баҳолаш имконини берувчи замонавий ахборот-ресурс мажмуасини ташкил қилиш ва зарур моддий-техник база билан таъминлаш.

2. Баҳолаш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолият юритиши учун мос бўлган бино ёки унинг қисмлари текин фойдаланиш учун Баҳолаш марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиб берилишини таъминлаш.

3. Баҳолаш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари давлат таълим ва тиббиёт муассасаларининг имтиҳон хоналари ва симуляцион марказларидан текин фойдаланишини йўлга қўйиш.

4. Москва шаҳар соғлиқни сақлаш департаменти ҳузуридаги Кадрлар маркази билан амалий кўникмаларни баҳолаш бўйича топшириқлар (станциялар паспортлари) банкини ва тест топшириқлари базасини шакллантириш, шунингдек, баҳоловчи-экспертларни тайёрлаш бўйича тўғридан-тўғри битимлар асосида ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2027 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

Жаҳон банки маблағлари,

халқаро молия институтлари грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолиятга рухсат бериш тизимини жорий этиш.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали касбий фаолиятга рухсат бериш тизимини жорий этиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда:

тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш;

тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан 2027 йилдан бошлаб ихтиёрий ҳамда 2030 йилдан бошлаб мажбурий тартибда ўтказишни жорий қилиш;

қайта давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини яратиш назарда тутилади.

2027 йил февраль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

3.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш.

Баҳолаш марказининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш ва уларга сертификат бериш ягона ахборот тизими ўрнига қўшимча хизматларни қамраб олган, илғор рақамли технологиялар жорий этилган ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган Тиббий малака ва давлат рўйхатидан ўтказиш платформасини (кейинги ўринларда — Тиббий малака платформаси) ишлаб чиқиш.

Бунда:

тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини беришга оид амалдаги ягона ахборот тизимидаги барча маълумотлар белгиланган тартибда Тиббий малака платформасига кўчириб ўтказилишини таъминлаш ҳамда мавжуд тизимни амалиётдан чиқариш;

Соғлиқни сақлаш вазирлигини Тиббий малака платформасининг буюртмачиси, Баҳолаш марказини эса унинг мулкдори, ваколатли оператори ҳамда функционал администратори этиб белгилаш;

тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимида улар тўғрисида мунтазам равишда янгилаб бориладиган ҳудудлар бўйича реал вақт режимида мутахассисларнинг тақсимланиши, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи, доимий яшаш манзили, фуқаролиги, таълим олган муассасаси, маълумоти, мутахассислиги, малака ошириши, иш жойи, меҳнат стажи, илмий даражаси, малака тоифаси, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;

Тиббий малака платформасини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига улаш ҳамда вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;

Тиббий малака платформасида ҳужжат қабул қилиш, имтиҳонларни ўтказиш, сертификат бериш, миллий реестрни юритиш, статистик маълумотларни автоматик шакллантириш ҳамда барча маълумотларни ягона дашборд орқали кўриш имкониятларини яратиш назарда тутилади.

2027 йил январь

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари,

халқаро молия институтлари грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

4.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнат фаолиятини ташкил этиш.

Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнат фаолиятини тартибга солувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланишнинг қонуний асосларини мустаҳкамлаш;

тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

2028 йил якунига қадар

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

5.

Декретив гуруҳ вакиллари учун тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи, санитария-гигиена кўникмаларини ҳосил қилиш бўйича махсус курсларни ташкиллаштириш ва тизимли равишда амалга ошириш.

Декретив гуруҳ вакиллари учун тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиена кўникмаларини шакллантириш бўйича махсус курсларни ташкиллаштириш ва тизимли равишда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

аҳолининг декретив гуруҳ вакиллари учун фаолияти озиқ-овқат хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш, болаларни ўқитиш ва тарбиялаш, аҳолига коммунал ва маиший хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган шахслар учун ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиенаси бўйича ўқитиш курслари (кейинги ўринларда — санминимум курслари) тартибини белгилаш;

санминимум курслари учун тўловларни давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига шартномага асосан амалга ошириш;

санминимум курсларига ишга қабул қилишдан олдин ўқитиш Санэпидқўм томонидан, ишга қабул қилингандан кейин ўқитишни эса Баҳолаш маркази томонидан амалга ошириш;

ўқув курсини тамомлаган шахсларга Тиббий малака платформаси орқали электрон сертификат бериш назарда тутилади.

2026 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

6.

Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган ихтисосликлар (мутахассисликлар) номенклатурасини қайта кўриб чиқиш.

Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган тиббиёт ва фармацевтика таълими йўналишлари, ихтисосликлар (мутахассисликлар) ҳамда лавозимлар турлари номенклатураси тўғрисидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

амалдаги қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ экспертизадан ўтказиш;

таълим йўналишлари, ихтисосликлар ҳамда лавозимлар турларини кодлаш орқали рақамлаштирилишини таъминлаш;

машғулотларнинг миллий классификаторига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.

2027 йил март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2026 й., 06/26/192/0938-сон)