27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 27.08.2026 йилдаги ПФ-175-сон
Date of entry into force
28.08.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан ҳар йилги анъанавий очиқ мулоқоти ҳамда уни ташкил қилиш доирасида ўтказилган учрашувларда келиб тушган 14 мингга яқин мурожаатда кўтарилган тизимли муаммоларнинг ечимига қаратилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Бизнесга ортиқча аралашув ва текширишларни камайтириш чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кичик тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ҳар қандай текширишга уч йил муддатга мораторий эълон қилинсин, бундан жиноят иши доирасида, инсон соғлиғига таъсирини ўрганиш ва меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан, шунингдек, фуқаролар мурожаатлари, қўшилган қиймат солиғини қоплаш (қайтариш) ва тадбиркорлик субъекти тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган текширишлар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, мораторий амал қилиш даврида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ноқонуний ҳисобланади ва ушбу ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — Бизнес-омбудсман) томонидан «Самарали назорат» тадбири ўтказилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) назорат органларининг охирги уч йиллик текширув материаллари жойига чиққан ҳолда тўлиқ ўрганиб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ўрганиш якунлари бўйича назорат органлари томонидан йўл қўйилган қонунбузилишлар бўйича ўз ваколатлари доирасида тегишли чоралар кўрилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) текширув ўтказиш тартиби бузилган ҳамда ноқонуний текширувлар аниқланган ҳолларда фаолияти текширилган тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бизнес-омбудсман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ҳар олти ойда «Самарали назорат» тадбири бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2028 йил 1 декабрга қадар «Самарали назорат» тадбири натижалари асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишнинг ишчан, профилактик ва натижага йўналтирилган механизмларини жорий қилиш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, 2027 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2028 йил 31 декабрга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида ўрта ва йирик тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятини аудиторлик ташкилотини жалб қилган ҳолда солиқ ва йиғимларни тўғри ҳисоблаш ва тўлаш бўйича ташаббус тарзидаги аудитдан ўтказиш ҳамда аудиторлик хулосасини солиқ органи томонидан тан олиш механизми жорий этилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) аудит ўтказилган давр учун солиқ органлари томонидан солиқ аудити ўтказилмайди, бундан аудит хулосаси билан қамраб олинмаган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатлар мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) аниқланган хато ва камчиликлар 30 кун муддатда бартараф этилганда тадбиркорлик субъектига нисбатан молиявий жарималар қўлланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) мазкур эксперимент доирасида аудит ўтказиши мумкин бўлган ташкилотлар реестри Солиқ қўмитаси томонидан юритилади ва расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) аудиторлик хулосасини тан олиш оқибатида тўланмай қолган солиқ ва йиғимлар аниқланган ҳолатлар бўйича аудиторлик ташкилоти жавобгар бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида бир йил давомида ўтказиладиган ҳар қандай такрорий текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади, бундан камерал солиқ текшируви мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) тадбиркорлик субъектларига молиявий жарималар қўллашда «Биринчи хато учун — огоҳлантириш» қоидаси жорий этилади ва унинг доирасида биринчи марта қоида бузган, лекин фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, ўзгалар мулкига зарар етказмаган тадбиркорларга жарима қўлламасдан, дастлаб камчиликни бартараф этиш учун ўн кун муддат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2027 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш ва тўхтатиб туриш сабаб ва омилларини доимий тадқиқ қилиш тизими йўлга қўйилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тадбиркорлик фаолиятини тугатиш ёки тўхтатиб туриш бўйича ариза тақдим этилганда, унда тугатиш ва тўхтатишнинг сабаблари қайд этиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ушбу сабабларни автоматик таҳлил қилиб бориш тизими жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Адлия вазирлиги уч ой муддатда мазкур Фармоннинг 5-бандида назарда тутилган имкониятлар Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида яратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тадбиркорлик субъектларининг харажатларини камайтириш чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 2026 йил 31 декабрга қадар кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари учун қуйидагиларни назарда тутувчи «Иккинчи имкон» иқтисодий амнистияси эълон қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) иқтисодий амнистия эълон қилингунга қадар юзага келган солиқ қарзи (бундан пеня мустасно) 2026 йил 31 декабрга қадар тўлиқ тўланганда, ушбу қарздорлик бўйича ҳисобланган пеня ҳисобдан чиқарилади ва улар билан боғлиқ ижро ишлари тугатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда тузатиш киритилиб, қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси 2026 йил 31 декабрга қадар тўлиқ тўланганда ушбу суммага нисбатан пеня ҳисобланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тартиб тадбиркорлик субъектида 2027 йил 1 январь ҳолатига солиқ қарзи (бундан пеня мустасно) мавжуд бўлмаслик шарти билан қўлланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) тадбиркорлик субъектлари солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини банкка тақдим этмаганлик учун маъмурий жавобгарликдан озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) иқтисодий амнистия доирасида йўл қўйилган хатоларни мустақил равишда бартараф этганларнинг Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингидаги баллари туширилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) 2026 йил 1 январга қадар шаклланган қуйидаги қарздорликлар ҳисобдан чиқарилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жариманинг тўланмаган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) қатъий белгиланган миқдордаги айланмадан олинадиган солиқни тўловчи субъектларга қўлланган молиявий жарималарнинг тўланмаган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) аввал расмийлаштирилган меҳнат шартномалари Ягона миллий меҳнат тизимига киритилишига рухсат берилади ҳамда кечиктириб киритилганлиги сабабли жарима қўлланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) ҳамда Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига (ТГНҲАТ) уланган, масофадан ўчириш (ёқиш) имкониятига эга ҳисоблагичи бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) электр энергияси ва табиий газнинг ойлик истеъмоли учун олдиндан тўланадиган ҳақ миқдори 15 фоиз этиб белгилансин (охирги икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилмаганлар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) электр энергияси ва газ сарфи тўғрисидаги ёзма ҳисоботларни ҳудудий электр ва газ таъминоти корхоналарига топшириш мажбурияти бекор қилинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) истеъмолчиларни электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаларини электрон тузиш орқали уларни қоғозда расмийлаштириш тартиби бекор қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) қиймати 200 миллиард сўмдан (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм учун — 50 миллиард сўмдан) ошадиган инвестиция лойиҳаларида ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўз ҳисобидан қурган тадбиркорлик субъектлари харажатини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) давлат харидларида товарлар (ишлар, хизматлар) қабул қилинганлигини солиқ органларининг ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида тасдиқлаш ҳамда ижрочининг закалат ва қўшимча закалат маблағларини бир иш куни ичида автоматик равишда қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги даражасидан қатъи назар, солиқ тўловчига тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш ҳамда солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан сув ва салқин ичимликлар, пиво ва тамаки маҳсулотлари харид қилинганда рақамли маркировка кодлари ушбу субъектларда якуний истеъмолга реализация қилинган деб эътироф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) товар ва хизматлар учун тўловларни нақд пул шаклида амалга ошириш мумкин бўлган чегаравий миқдорни базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари этиб белгилаш, бундан тўловлари фақат нақдсиз шаклда амалга ошириладиган товар ва хизматлар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Бизнес-омбудсман билан биргаликда уч ой муддатда барча турдаги молиявий ва маъмурий жарималарни тўлиқ хатловдан ўтказиб, мутаносиблик принципидан келиб чиққан ҳолда уларнинг миқдорини ўртача икки баробар камайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилансинки, давлат органи ва тадбиркорлик субъекти ўртасида юзага келадиган оммавий ҳуқуқий муносабатларда «тадбиркорлик субъектининг ҳақлилик презумпцияси» амал қилади. Унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) давлат органи томонидан акси исботланмагунча тадбиркорлик субъекти (унинг мансабдор шахси) қонунчиликка мувофиқ ҳаракат қилган ва ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) судда ёки низони ҳал қиладиган бошқа маъмурий органда давлат органи томонидан тадбиркорлик субъектига (унинг мансабдор шахсига) нисбатан қўлланадиган ҳуқуқий таъсир чорасининг ёки қабул қилинган қарорнинг асосли, қонуний ва мутаносиб эканлигини, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир этилгани фактини исботлаш мажбурияти тўлиқ давлат органи зиммасига юклатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) қонунчиликда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар, ноаниқликлар ва тушунмовчиликлар, шунингдек, низо доирасида давлат органи томонидан тақдим этилган далилларнинг етарли эмаслиги сабабли юзага келадиган ҳар қандай шубҳалар сўзсиз ва тўғридан-тўғри тадбиркорнинг фойдасига талқин қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ маъмурий суд ҳал қилув қарорларида давлат органи зиммасига ўз қарорини қайта кўриб чиқиш мажбурияти юкланганда, суд ўзининг ҳуқуқий позициясини баён этади ва ушбу позиция қарорни қайта кўриб чиқишда давлат органи томонидан инобатга олиниши мажбурий ҳисобланади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) қайта кўриб чиқиш натижаси тадбиркорлик субъектининг ҳолатини давлат органининг аввалги қарорига нисбатан оғирлаштириши мумкин эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) давлат органи суд қарори кучга кирган кундан бошлаб ўттиз кун ичида ўз қарорини қайта кўриб чиқиши шарт. Ушбу муддат тугагандан кейин давлат органи томонидан мазкур иш бўйича тадбиркорлик субъектига нисбатан ҳар қандай ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Фармоннинг 11 ва 12-бандларида белгиланган қоидалардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Олий суд ва Бош прокуратура билан биргаликда қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрнатилаётган кафолат ва талабларга тўлиқ мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Кичик ва ўрта бизнесда инновацияларни жорий этиш ва стартапларни рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. 2027 — 2030 йилларда устувор ва юқори салоҳиятга эга саноат тармоқларида стартап лойиҳалар «UzVC» миллий венчур фонди (кейинги ўринларда — Фонд) томонидан молиялаштириладиган «Келажак тадбиркори» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) амалга оширилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) мазкур Фармонга 1-иловага мувофиқ 8 та устувор йўналишда жами 30 тагача стартап лойиҳалар очиқ танлов асосида молиялаштирилади ва уларга «тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ҳар бир лойиҳага 5 миллиард сўмгача маблағ инвестиция шаклида (3 йил муддатга фоизсиз ва гаровсиз келгусида корхонанинг улушига алмаштириладиган қарз ёки SAFE (Simple Agreement for Future Equity) шаклида) киритилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) давлат улуши 49 фоиздан оширилмайди ҳамда таъсисчиларга давлат улушини бозор қийматида сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) киритилган улушлар Фонд тасарруфида қолдирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) давлат улушларини конвертация қилиш ва сотишдан келиб тушган маблағлар Фонд томонидан Дастур доирасида янги стартап лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, «Ўзбеккосмос» агентлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзавтосаноат» АЖ, Ўзсаноатқурилишматериаллари ва Ўзэлтехсаноат уюшмалари Дастур иштирокчиларига тегишли соҳадаги корхоналар билан тажриба-синов ишларини амалга оширишга оид ва буюртма шартномаларини тузишда кўмаклашиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Стартап лойиҳаларга хусусий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Стартап экотизимининг ягона электрон платформасида рўйхатдан ўтган стартап лойиҳанинг устав капиталига пул маблағи, шу жумладан, SAFE ёки конвертацияланадиган қарз шартномаси асосида инвестиция киритган жисмоний шахсларга «Стартап инвестори» (Business Angel) мақоми берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «Стартап инвестори» мақомидаги инвесторларнинг улушларни сотишдан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади (бундан ушбу улушларни ўз эгалигида 3 йилдан кам сақлаган ҳоллар мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини кенгайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — Компания) томонидан тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги қўшимча механизмлари жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган кредитлар, банк кафолатлари, аккредитивлар ва лизинг бўйича 75 фоизгача кафиллик тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) давлат харидларида ижобий иштирок этаётган тадбиркорлик субъектларига шартномани бажариш ва авансни қайтариш учун 2,5 миллиард сўмгача кафолат бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) интизомли тадбиркорлик субъектларига 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) давлат тасарруфидаги фойдаланилмаган бино, иншоот ва бошқа активларни сотиб олувчи тадбиркорлик субъектларига мазкур активларни харид қилишга 15 миллиард сўмгача хизматлар ипотекаси бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан тақдим этиладиган қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Компания муассислигида қуйидагилар ташкил этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) хусусий инвесторларнинг маблағларини жалб қилиш орқали тадбиркорлик лойиҳаларига инвестиция киритувчи «Бизнес фонд» акциядорлик жамияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) микромолия ташкилотларига кредит линиялари бериш учун маблағ билан таъминлашга ҳамда уларни ривожлантиришга ихтисослашган «Микромолиялаш хизматларини ривожлантириш» масъулияти чекланган жамияти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Компания бир ой муддатда мазкур Фармоннинг 19-бандида назарда тутилган ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва устав капиталини шакллантириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида халқаро стандартларга жавоб берадиган инфратузилмани ривожлантириш чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига меҳмонхона қуриш учун 50 миллиард сўмгача ва меҳмонхонани реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун 20 миллиард сўмгача 2 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатгача ажратилган кредитларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) миллий валютада 16 фоиздан ошган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) хорижий валютада SOFR, EURIBOR ёки SHIBOR ставкаларидан ошган қисми фоиз харажатлари Компания томонидан қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қуйидаги имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари узайтирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) уч, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхона қуришга субсидиялар бериш муддати 2029 йил 1 январга қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларининг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициентни қўллаш муддати 2030 йил 1 январга қадар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) туризм соҳаси субъектлари учун импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобуслар учун божхона божидан озод этиш муддати 2028 йил 1 январга қадар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2027 йил 1 январдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикасининг резиденти бўлган туроператорларнинг хорижий сайёҳларга кўрсатган хизматларига қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкаси қўлланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) юлдузли меҳмонхонага субсидия олиш учун унинг тоифасини тасдиқлашда хорижий компаниялар хулосаси талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ҳамда Бизнес-омбудсманнинг жиноят процессида жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтиришни назарда тутувчи қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) жиноят иши доирасида киритилган гаров суммаларини қайтариш тартибини соддалаштириш. Хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) гаров суммаларини қайтариш ҳақидаги суд ҳужжатини дарҳол ижро этилиши лозим бўлган талаблар тоифасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) қонунчиликда белгиланган муддатларга риоя этмасдан гаров суммаларини қайтариш кечиктирилганда, гаров суммаларини ҳар бир кечиктирилган кун учун тегишли пул маблағлари сақланаётган идорадан Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар (пеня) ҳисоблаган ҳолда қўшиб ундириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) зарарни қоплаш бўйича Давлат бюджети фойдасига ундирилган пул маблағларини суд қарори асосида фуқаро ёки тадбиркорга қайтариш белгиланган тақдирда, ушбу пул маблағларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фуқаро ёки тадбиркорга қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) реабилитация қилинган шахсларга етказилган моддий ва маънавий зарарни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан суд қарори асосида Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси маблағларидан қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) мазкур банднинг «б» ва «в» кичик бандларига асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) судлар томонидан суд ҳужжатлари ва ижро варақаларини ижро этиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига электрон тарзда юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) суднинг қонуний кучга кирган қарори тақдим этилган кундан бошлаб 10 иш куни ичида ижро этилмаганда, мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида фоизлар (пеня) ҳисоблаш тизимини белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги уч ой муддатда тадбиркорлик субъектларини асоссиз жиноий таъқибдан ҳимоя қилишга қаратилган, шунингдек, мазкур Фармоннинг 24-бандида назарда тутилган тартибларни белгиловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари рўйхати (кейинги ўринларда — Рўйхат) 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) амалий тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Мазкур Фармонга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишилиши ва ўрнатилган тартибда киритилиши, шунингдек, тадбирлар сўзсиз бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик вазирлик ва идоралар раҳбарларига юклансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки ижросини таъминламаган вазирлик ва идоралар раҳбар ва масъул ходимларига топшириқ ижро муддати тугаган кундан бошлаб ижроси таъминлангунга қадар бўлган муддатда барча рағбатлантириш тўловлари тўхтатилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2027 йилги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) «Келажак тадбиркори» дастурини дастлабки босқичда молиялаштириш учун Фондга жами 150 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мазкур Фармон билан жорий этилаётган янги қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш учун Компанияга 400 миллиард сўм маблағ ажратилишини инобатга олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қўшимча талаб этиладиган маблағлар Компания ва Фонднинг ҳисоб-китоблари асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ажратиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Мазкур Фармоннинг 9-банди «в» кичик бандида белгиланган қоидалар ушбу Фармон кучга киргунга қадар юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Адлия вазирлиги ҳар ойда Рўйхат ва амалий тадбирлар режасидаги вазифалар ижроси ҳолати ҳақида батафсил ахборотни Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларга ижро қилинмаган топшириқлар бўйича маълумотлар киритиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Рўйхат ва амалий тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш ҳолати ҳар ойда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилади, юзага келаётган муаммолар ечими бўйича ҳамда йўл қўйилган камчиликлар учун тегишли масъулларга чоралар кўриб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамаси Рўйхат ва амалий тадбирлар режасидаги вазифалар ижроси ҳолати, камчиликларга йўл қўйган тегишли масъулларга кўрилган чоралар ҳақида ҳар ойда батафсил ахборотни ҳамда топшириқлар ижросида юзага келаётган масалалар ечими бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Давлат органлари тегишли қонуности ҳужжатлари ва идоравий кўрсатмалар қабул қилинишини кутмасдан мазкур Фармон нормалари кучга кирган пайтдан эътиборан сўзсиз ва тўғридан-тўғри амалда қўлланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Фармон ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 27 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-175-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Келажак тадбиркори» дастури доирасида молиялаштириладиган йўналишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Электротехника (компонентлар, электроника, саноат сенсорлари, «ақлли» ҳисоблагичлар ва ускуналар, «ақлли» уй ва «ақлли» шаҳар ечимлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Машинасозлик ва ускунасозлик (компонентлар, робототехника, машинани кўриш технологиялари, саноат автоматлаштируви, автоном транспорт воситалари, агротехника, учиш аппаратлари ва уларнинг қисмлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фармацевтика (биотехнологиялар, фармацевтик субстанциялар, тайёр дори воситалари, тиббий буюмлар ва ускуналар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кимё саноати (янги авлод ўғитлари, биополимерлар, наноматериаллар, батарея кимёси, функционал қопламалар, электрон саноат учун кимёвий материаллар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қурилиш материаллари (энергия самарадор ва композит материаллар, қурилиш робототехникаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Сув ва энергия тежовчи технологиялар (сунъий интеллект асосида суғориш, сув оқиб кетишини аниқлаш, сувни тозалаш ва қайта фойдаланиш, «ақлли» тармоқ, батарея технологиялари, қуёш панелларини мониторинг қилиш, энергия самарадор ускуналар, қайта тикланувчи энергетика).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар (автоном тизимлар, таҳлилий технологиялар, ресурс тежамкор маҳсулот етиштириш технологиялари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Аэрокосмос (дрон, аэрокосмик учиш аппаратлари ва уларнинг компонентлари, сунъий йўлдош технологиялари ва унинг компонентлари, геоинформацион тизимлар, масофавий зондлаш технологиялари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон Фармони билан тузилган Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича республика кенгаши ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан тақдим этиладиган қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Инструмент номи

Инструментлардан фойдаланувчилар

Фойдаланиш муддатлари/ шартлари

Инструментлар тавсифи ва молиялаштириш манбаси

Тақдим этувчи ташкилотлар

1.

Интизомли тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш

Кетма-кет икки йил солиқ ва кредит мажбуриятларини ўз вақтида бажарган, иш ўринларини сақлаган ҳамда соф фойда билан якунлаган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари

120 ойдан ошмаган муддатга

Тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 миллиард сўмгача асосий ставкадан икки фоиз паст ставкада кредит ажратиш.

Бунда:

Давлат бюджетидан ҳар йили «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга (кейинги ўринларда — Компания) асосий ставкадан 8 фоиз паст ставкада 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга 200 миллиард сўмгача бюджет ссудаси ажратилади;

Компания томонидан тижорат банклари ва микромолия банкларига асосий ставкадан 6 фоиз паст ставкада 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга кредит ресурси ажратилади.

Тижорат банклари, микромолия банклари,

Компания

2.

Туризм соҳасида тадбиркорлик лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш

Меҳмонхона қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлашни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари

Ажратилган кредитлар даврида

Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига меҳмонхона қуриш учун 50 миллиард сўмгача ва меҳмонхонани реконструкция қилиш ҳамда жиҳозлаш учун 20 миллиард сўмгача марказий банк асосий ставкасининг 2 бараваридан ошмаган ставкада ёки хорижий валютада мазкур суммалар эквивалентида АҚШ долларида 6 ойлик SOFR+8 фоиздан, еврода 6 ойлик EURIBOR+7 фоиздан, Хитой юанида 6 ойлик SHIBOR+7 фоиздан кўп бўлмаган фоиз ставкада ажратилган кредитларнинг миллий валютада 16 фоиздан ошган қисми ёки хорижий валютада SOFR, EURIBOR ёки SHIBOR ставкаларидан ошган қисмида фоиз харажатлари қоплаб берилади.

Тижорат банклари,

Компания,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Санаторий, тиббий ва соғломлаштириш маркази, йирик туристик комплексни ташкил этиш ва жиҳозлаш ҳамда туристларга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларини харид қилувчи тадбиркорлик субъектлари

120 ойдан ошмаган муддатга

Хорижий туристларни жалб қилиш режаси мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига 30 миллиард сўмгача асосий ставкадан 2 фоиз паст ставкада мақсадли ссуда ажратиш

Бунда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ҳар йили Компанияга асосий ставканинг 50 фоизи ставкасида 4 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга 400 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.

Компания таъсисчилигидаги «ТРК инвест» МЧЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш

Охирги 12 ой давомида экспорт ҳажми олган кредит ҳажмидан юқори бўлган экспортни амалга ошируви тадбиркорлик субъектлари

Ажратилган кредитлар даври якуни билан

Тижорат банклари томонидан экспортчиларга 3 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда, АҚШ долларида 6 ойлик SOFR+8 фоиздан, еврода 6 ойлик EURIBOR+7 фоиздан, Хитой юанида 6 ойлик SHIBOR+7 фоиздан кўп бўлмаган фоиз ставкада 12 ой муддатгача ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 35 фоизи кредит тўлиқ сўндирилгандан кейин Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан тадбиркорлик субъектининг тоифаси, барқарорлик рейтинги ва ҳудуд тоифасидан қатъи назар қоплаб берилади.

Бунда тадбиркорга ажратилган кредит бўйича экспорт тушуми тижорат банки томонидан юритилади ва тасдиқланган ҳолда тақдим этиладиган реестрга асосан компенсация тўлаб берилади.

Компания,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4.

Тадбиркорлик лойиҳаларига кафолат тақдим этишни кенгайтириш

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари

(Бунда Компания томонидан тадбиркорлик субъектларининг айланмасига талаб ўрнатилади)

Ажратилган кредитлар, микрокредитлар, банк кафолатлари, аккредитивлар ва лизинглар давригача

Тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига ажратилган кредитлар, микрокредитлар, банк кафолатлари, аккредитивларнинг 75 фоизигача, бироқ 10 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафолат тақдим этиш.

Бунда:

«Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ томонидан 75 фоизгача кафолат тақдим этилади;

кафолат таваккалчилигининг 15 фоизи тижорат банки, 30 фоизи «Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ ҳамда 30 фоизи Давлат бюджети ўртасида тақсимланади;

кафолат тўлови юзага келганда Давлат бюджети таваккалчилиги Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан қопланади;

кафолат тақдим этишдан олинган хизмат ҳақининг 30 фоизи Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармасига ўтказилади.

Тижорат банклари,

Компания таъсисчилигидаги «Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

5.

Маҳаллий ҳокимликлар билан

ҳамкорликда тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш

Ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий ўсишига таъсир қилувчи, ишлаб чиқариш, туризм ва хизматлар йўналишида амалга ошириладиган лойиҳалар учун фойдаланилмай турган бино, иншоот ва бошқа активларни сотиб олувчи тадбиркорлик субъектлари

(Бунда Компания томонидан тадбиркорлик субъектларига камида 3 ва ундан ортиқ иш ўрни яратиш талаби белгиланади)

120 ойдан ошмаган муддатга

Бино, иншоот ва бошқа активларнинг 80 фоизигача, бироқ 15 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда асосий ставкада хизматлар ипотекаси орқали олиб бериш.

Бунда:

Компания томонидан унинг таъсисчилигидаги «ТРК инвест» МЧЖга асосий ставканинг 50 фоизидан паст бўлмаган ставкада молиявий қарз ажратилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари лойиҳанинг ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий ўсишига таъсири ҳамда бино, иншоот ва бошқа активларнинг фойдаланилмай турганлиги, лойиҳада камида 3 та иш ўрни яратилганлиги бўйича Компанияга хулоса беради.

Компания, Компания таъсисчилигидаги «ТРК инвест» МЧЖ,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Хусусий инвесторларнинг маблағларини жалб қилиш орқали тадбиркорлик лойиҳаларига инвестиция киритиш

Маҳаллий ва хорижий тадбиркорлик субъектлари

Инвестиция келишув битимига асосан

Инвестиция фондлари, бошқарув компаниялари ва профессионал инвестиция жамоалари билан биргаликда тадбиркорлик лойиҳасини амалга ошириш учун инвестиция киритиш.

Бунда инвестиция киритиш шарти ва муддатлари Компания томонидан белгиланади.

Компания таъсисчилигидаги «Бизнес фонд» АЖ

7.

Микромолиялаш бозорида микрокредитлашни кенгайтириш

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари ва ўзини ўзи банд қилган шахслар

36 ойдан ошмаган муддатга

Микромолия ташкилотларига мақсадли ва қайта тикланувчи кредит линиялари ажратиш ва кредит портфелларини қайта молиялаштириш, кафолат тақдим этиш ҳамда техник кўмак кўрсатиш.

Бунда:

киритилган инвестициялар шарти ва муддатлари Компания томонидан белгиланади;

Компаниянинг асосланган буюртмасига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2028 йилдан бошлаб ҳар йили Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга бюджет ссудаси маблағлари ажратилади.

Микромолия ташкилотлари, тижорат банклари,

Компания таъсисчилигидаги «Микромолиялаш хизматларини ривожлантириш» МЧЖ

8.

Давлат харидлари иштирокчилари учун кафолат тақдим этиш

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари

(Тадбиркорлик субъектлари бир йилда камида 5 та харид шартномасини тўлиқ ва ўз вақтида бажарган бўлиши лозим)

Келишув асосида

Давлат харидини амалга оширувчиларга харид иштирокчиси, шу жумладан, биринчи навбатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан, товар (иш, хизмат)ларни бажариш ва (ёки) аванс қайтариш учун бажариладиган товар (иш, хизмат)лар миқдорида, бироқ 2,5 миллиард сўмдан ошмаган қисмигача кафолат тақдим этиш.

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,

Компания таъсисчилигидаги «Бизнесни кафолатлаш миллий компанияси» АЖ

9.

Тадбиркорлик субъектларининг айланмасига шериклик асосида молиялаштириш

(Revenue-based financing)

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари

(Бунда Компания томонидан тадбиркорлик субъектларига айланмасини ошириш талаби белгиланади)

Келишув асосида

Тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларини амалга ошириш учун 3 миллиард сўмгача айланмага шериклик асосида қарз ажратиш.

Бунда:

Давлат бюджетидан ҳар йили Компанияга асосий ставкадан 8 фоиз паст ставкада 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 200 миллиард сўмгача бюджет ссудаси ажратилади;

Компания томонидан унинг таъсисчилигидаги «ТРК инвест» МЧЖга асосий ставканинг 50 фоизидан паст бўлмаган ставкада молиявий қарз ажратилади;

олинадиган даромад тадбиркорлик субъекти билан келишган ҳолда, бироқ асосий ставкадан 2 фоиз паст бўлмаслиги белгиланади.

Компания,

Компания таъсисчилигидаги

«ТРК инвест» МЧЖ, Тадбиркорлик тармоқ уюшмалари

10.

Тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини илмий асосланган ҳолда қўллаб-қувватлашни кенгайтириш

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари

Келишув асосида

Компания томонидан профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ҳамда талабаларни жалб қилган ҳолда уларга ҳақ тўлаш шарти асосида «Ёш бизнес таҳлилчилар дастури»ни ишга тушириш.

Бунда:

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини илмий асосланган ҳолда ривожлантириш учун тавсиялар ишлаб чиқилади;

тадбиркорлик лойиҳаларини таҳлил қилиш, бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, маркетинг тадқиқотлари ўтказиш ва консалтинг хизматларини кўрсатиш, саноатлаштириш даражасини ошириш ҳамда сунъий интеллект ва рақамли технологиялар орқали ечимлар таклиф қилиш ишлари олиб борилади;

профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабаларга Компания ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробаригача ҳақ ва стипендиялар тўланади;

мазкур мақсадлар учун олий таълим муассасалари билан тузиладиган ҳамкорлик шартномалари, талабаларга стипендия тўлаш, профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимларни жалб қилиш билан боғлиқ муносабатлар давлат харидлари объекти ҳисобланмайди.

Компания

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқиладиган қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Қонунчилик ҳужжати лойиҳаси

Қонунчилик ҳужжати лойиҳасида назарда тутилган тадбирлар

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Тадбиркорлик субъектларининг барқарор ўсишини таъминлаш

1.

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини соддалаштиришнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) 30 дан зиёд лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш ва тартибга солишнинг муқобил усулига ўтказиш;

(б) лицензия ва рухсат беришдаги бюрократик жараёнларни бекор қилиш, муддатларни ҳамда тўловларни камайтириш;

(в) лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат талаблари ва шартларининг бузилиши муайян бир филиал, алоҳида объект ёки фаолият йўналиши (линияси) доирасида содир этилган бўлса, ҳуқуқий таъсир чорасини фақатгина ушбу қонунбузарлик аниқланган объект ёки фаолият йўналишига нисбатан қўллаш;

(г) талаб ва шартларда ҳуқуқий аниқликни таъминлаш ҳамда рақобатни чеклашга қаратилган шартларни бекор қилиш;

(д) «Лицензия» ахборот тизими имкониятларини кенгайтириш.

2026 йил сентябрь

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Рақобат қўмитаси (Турахужаев),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

2.

Товар-хомашё биржалари савдоларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) товар-хомашё биржалари савдоларини такомиллаштириш;

(б) юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига чиқариш графикларини жойлаштириш учун ягона платформа (Dashboard) яратиш;

(в) товар деривативлари бозорини ривожлантириш;

(г) муайян сотувчи томонидан айни бир хил хусусият ва хоссаларга эга бир хил турдаги товарларни ваколатли товар-хомашё биржалари савдоларига бир хил бошланғич нархларда қўйиш.

2026 йил октябрь

Рақобат қўмитаси (Турахужаев)

3.

Тадбиркорлик субъектларини барча босқичларда қўшимча қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) «бизнес старт» дастури асосида лойиҳа ва кредитга ҳужжат тайёрлаш, ҳисобот юритиш бўйича дастлабки кўникмаларни сунъий интеллект ёрдамида ўргатишни назарда тутиш;

Бунда мазкур босқичда бизнесга тайёрлаш учун Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилиши назарда тутилади;

(б) «бизнес лифт» дастури доирасида тадбиркорларга бозор топиш, давлат харидида қатнашиш, йирик компаниялар билан кооперация бўйича яхлит қўллаб-қувватлаш занжири яратишга кўмаклашиш;

(в) «бизнес юксалиш» дастури доирасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ташқи бозорларга чиқиш учун қўшимча муқобил инвестиция механизмларини кенгайтиришни назарда тутиш.

2026 йил декабрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Марказий банк (Ишметов),

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Хайдаров),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (Махаматов),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

4.

Солиқ имтиёзларидан фойдаланишни соддалаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида қонун ва Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) солиқ тўловчиларга улар фойдаланиши мумкин бўлган солиқ имтиёзлари тўғрисида хабарнома юбориш тизимини жорий этиш;

(б) солиқ тўловчиларга солиқ имтиёзларидан уларнинг аризасига асосан автоматик равишда фойдаланиш имкониятини яратиш;

(в) айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларнинг реализациядан олинган тушумга тааллуқли бўлмаган бошқа даромадларини солиққа тортишдан озод қилиш ҳамда мазкур солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбуриятини бекор қилиш.

2026 йил ноябрь

Солиқ қўмитаси (Пулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров)

5.

Маҳаллий корхоналарни капитал бозорига олиб чиқишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) ҳар йили йиллик даромади 1 триллион сўмдан юқори бўлган 50 та маҳаллий корхонани танлаб, уларни капитал бозорига чиқаришга тайёрлаш бўйича «IPO акселерация дастури»ни жорий этиш;

(б) корхоналарнинг молиявий ҳисоботларини IFRS халқаро стандартларига мувофиқлаштириш, аудитдан ўтказиш, юридик ва молиявий due diligence ҳамда IPO учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш харажатларининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаш;

(в) дастур доирасида танланган корхоналарга инвестиция банки, аудиторлик ва юридик компанияларни танлашда амалий кўмак кўрсатиш чораларини белгилаш.

2027 йил март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Пак),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Муродов)

6.

Баҳолаш ва гаровни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) e-baholash.uz автоматик онлайн баҳолаш тизими хулосасидан гаровга қўювчи норози бўлганда мустақил баҳоловчи хулосасини қўшимча асос сифатида қабул қилиш;

(б) гаровни расмийлаштириш тартибини соддалаштириш ва давлат ахборот тизимларига интеграцияни кенгайтириш;

(в) баҳолаш ҳисоботини қайта экспертизадан ўтказишнинг аниқ ва истисно ҳолатларини белгилаш.

2026 йил октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Муродов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Марказий банк (Ишметов)

7.

Жаҳон банкининг «B-Ready» ҳисоботидаги Ўзбекистон кўрсаткичларини ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган чораларни амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) Иқтисодиёт ва молия вазирлигини ишбилармонлик муҳитини ҳамда «B-Ready» ҳисоботида Ўзбекистоннинг кўрсаткичларини яхшилашга масъул этиб белгилаш;

(б) «B-Ready» ҳисоботи асосида миллий рейтинг тизимини жорий этиш;

(в) кичик тадбиркорлик субъектларига кредит ажратишда тижорат банкларини рағбатлантириш чораларини жорий этиш;

(г) «B-Ready» ҳисоботида Ўзбекистоннинг кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Тадбиркорлик субъектларида такрорий текширувларни чеклаш ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада йил давомида ўтказиладиган ҳар қандай такрорий текширувларни Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга ошириш тартиби белгиланади.

2026 йил декабрь

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

9.

Ижара муносабатларини такомиллаштириш юзасидан қонун лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) ижарага олинган ер майдонларини иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқини жорий этиш;

(б) аукцион орқали ижарага олинган ер майдонларини бошқа тадбиркорларга иккиламчи ижарага бериш имкониятини тақдим этиш;

(в) кўчма савдо объектларини жойлаштиришга рухсат бериш;

(г) тадбиркорлик фаолияти учун кўчмас мулк ижараси бўйича «тижорат ижараси» тоифасини жорий этиш ва унинг тавсия этиладиган намунавий шартномасини ишлаб чиқиш;

(д) бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган ижара шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш талабини бекор қилиш, бунда уларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартибини сақлаб қолиш ҳамда ijara.soliq.uz ва кадастр ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали автоматик ҳисобга олишни жорий этиш;

(ж) шартнома амал қилаётган даврда ижара ҳақини ўзгартиришни томонларнинг келишуви ёки шартномада белгиланган индексация механизми асосида амалга ошириш;

(з) объект сотилганда янги мулкдорнинг амалдаги тижорат ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини автоматик қабул қилишини белгилаш;

(и) ижарачи томонидан объектга киритилган инвестицияларни қоплашнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтириш.

2026 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Кадастр агентлиги (Турдиев),

Солиқ қўмитаси (Пулатов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Муродов)

10.

Тадбиркорларга солиқ имтиёзлари тақдим этиш орқали қўшимча қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида қонун лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда учун фойда солиғи ставкасини амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга тушириш назарда тутилади;

(б) янги ташкил этилган қишлоқ хўжалиги корхоналарини бевосита қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган объектлар бўйича жорий солиқ даврида мол-мулк солиғидан озод қилиш;

(в) оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини очган якка тартибдаги тадбиркорларни мазкур боғчалар фаолиятида фойдаланиладиган ҳамда ушбу якка тартибдаги тадбиркорлар эгалигида бўлган нотурар бино ва ер участкалари бўйича мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғидан озод қилиш;

(г) жиноят-процессуал кодексига солиқ маслаҳатчилари солиқ тўловчининг вакили сифатида қатнашиши мумкинлиги билан боғлиқ ўзгартиришлар киритиш;

(д) юридик шахснинг жисмоний шахс бўлган таъсисчиси томонидан ушбу юридик шахсга ижарага ёки текин фойдаланишга берилган кўчмас мулк объектларига нисбатан ижара тўловининг энг кам миқдорини қўлламаслик.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров),

Олий суд (Махмудова),

Солиқ қўмитаси (Пулатов)

11.

Маҳаллий ва хорижий етказиб берувчиларга тенг шароит яратишга қаратилган қонун лойиҳаси

Лойиҳада инвестиция битимлари доирасида аниқ бир лойиҳа ёки соҳа учун хорижий етказиб берувчиларга тақдим этилган солиқ, божхона ва бошқа имтиёзлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарларига (иш, хизмат) татбиқ этилиши назарда тутилади.

2026 йил декабрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Хайдаров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)

II. Ҳудудларда бизнес юритиш имкониятларини ошириш

12.

Қурилиш соҳасида пудрат ва лойиҳалаш ташкилотларининг фаолиятини рағбатлантириш ҳамда ривожлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) қурилиш соҳасида пудрат ва лойиҳалаш ташкилотларининг фаолиятини рағбатлантириш;

(б) қурилиш соҳасидаги ходимлар учун соатлик энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш ҳамда барча ҳудудлардаги миқдорини тенглаштириш;

(в) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг смета қийматида пудрат ташкилотларининг режали фойдаси миқдорини 7 фоизгача этиб белгилаш;

(г) лойиҳалаш ишларини молиялаштириш ҳажмини объектнинг мураккаблик даражаси ва ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш;

(д) муҳандислик коммуникация инфратузилмаси учун йиғимлар бўйича аванс тўловини 20 фоиздан 5 фоизга тушириш.

2027 йил январь

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Садуллаев)

13.

Туризм ва хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) туристик йиғимни соҳанинг иқтисодий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш.

Бунда йиғим миқдори жойлаштириш воситаларининг хона ва ўринлари сотилиш нархига қараб белгиланади ҳамда барча учун ягона ставка жорий этилади;

(б) меҳмонхоналар учун автотураргоҳга оид мажбурий талабларни қайта кўриб чиқиш, жумладан, уларни инфратузилмадан келиб чиқиб белгилаш;

(в) туроператорларга 10 нафардан ортиқ сайёҳлик гуруҳлари учун сотиб олинган маданий мерос объектларига кириш чипталари учун 30 фоизгача чегирма бериш тизимини йўлга қўйиш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Туризм қўмитаси (Аққулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Маданий мерос агентлиги (Абдикаримов)

14.

Касаначилик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) касаначилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни соддалаштирилган тартибда давлат харидлари бўйича сотиш. Хусусан бунда давлат харидлари электрон ахборот дастурида «касаначи» электрон савдо майдончасини яратиш;

(б) касаначиларни ишга ёллаган тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан молиявий кўмак бериш тартибини соддалаштириш;

(в) касаначиларни ишга ёллаган тадбиркорлик субъектларининг ягона ҳисоби (реестри)ни юритиш;

(г) касаначилар томонидан экомаҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш;

(д) касаначиларни ишга ёллаган тадбиркорлик субъектлари ва касаначиларнинг республика танловларини ўтказиш.

2026 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Хайдаров),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

15.

Инвесторларнинг зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуришга сарфланган харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини (электр, газ, сув ва бошқалар) тадбиркор ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширгандаги харажатларни давлат томонидан қоплаб бериш тартиби белгиланади.

2026 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Садуллаев)

16.

Франчайзинг хизматларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) франшиза йўналишидаги миллий стандартларни ишлаб чиқиш;

(б) бинолар ижараси, паушал тўлови ва хорижда брендларни рўйхатдан ўтказиш бўйича молиявий ёрдам кўрсатиш;

(в) ҳудудларда миллий франшизаларни ривожлантириш мақсадида қўллаб-қувватлаш воситаларини тақдим қилиш;

(г) олис ва чекка ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш мақсадида маҳаллий кичик тадбиркорларга (провайдерларга) молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини берган ҳолда франшиза асосида хонадонларга телекоммуникациялар хизматини кўрсатиш ва эксплуатация қилиш билан шуғулланиш имкониятини яратиш.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Марказий банк (Ишметов),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

17.

Чорвачиликни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) чорва ҳайвонларининг генетик салоҳиятини аниқлаш, баҳолаш ва наслчилик-селекция ишларини илмий асосда ташкил этиш мақсадида генетик лаборатория ташкил этиш;

(б) чорва ҳайвонларидан олинган биологик намуналар асосида ДНК маркерлар бўйича генетик келиб чиқиши ва наслчилик қийматини аниқлаш;

(в) ҳудудлардаги чорва ҳайвонларининг генетик маълумотлар базасини шакллантириш ва ягона электрон тизимга интеграция қилиш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Бутаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

18.

«Бонд саноат зоналари»ни ташкил этиш орқали махсус иқтисодий зоналар фаолиятини трансформация қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) махсус иқтисодий зоналарда замонавий бошқарув тизимларини жорий этиш;

(б) Навоий, Жиззах, Наманган, Ургут ва Ҳазорасп махсус иқтисодий зоналари ҳудудида алоҳида ҳуқуқий мақом ва божхона режимига эга бўлган ихтисослашган «Бонд саноат зоналари»ни ташкил этиш;

(в) «Бонд саноат зоналари»даги тадбиркорларга хомашё ва бутловчи қисмларни бонд омборига олиб киришда солиқ ва божхона тўловларидан озод қилиш;

(г) хорижий технологиялар трансферини кенг қўллаб-қувватлаш, ўрта ва юқори технологик мураккаблик даражасига мансуб импорт товарларни «бутловчи қисмдан — тайёр маҳсулотгача» принципида ишлаб чиқаришнинг ўзаро манфаатли кооперация занжирини йўлга қўйиш;

(д) маҳсулотнинг маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоиздан ошса, ички бозорга чиқаришда имтиёзларни татбиқ этиш;

(ж) R&D марказлари, лаборатория, муҳандислик ва технологик хизматларни ягона занжир асосида ташкил этиш;

(з) тайёр бинолар инфратузилмасини барпо этиш учун 50 миллион АҚШ доллари ажратиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини қўллаш.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Хайдаров),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

19.

UzMall платформасини ташкил этишга оид Ҳукумат фармойиши лойиҳаси

Республика бўйича савдо-кўнгилочар марказларини қуриш, чет эл брендларини жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Девелоперлар, ижарага берувчилар, савдо нуқтаси очиш (кенгайтириш) учун жой излаётган тадбиркорлик субъектларини, шунингдек, халқаро брендлар ва маҳаллий кийим-кечак тикувчиларни бир жойга тўплаш орқали ўзаро манфаатли келишувларга эришиш.

2027 йил январь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)

20.

Ер участкалари аукцион савдоларига чиқарилишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қонун ва Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада ер участкаларини аукцион савдоларига архитектура-шаҳарсозлик талаблари билан чиқаришда қуйидагиларни:

(а) рухсат этилган қаватлилик, қурилиш зичлиги, қизил чизиқлар, инфратузилма таъминоти, чекловлар ва ер участкасига оид бошқа муҳим параметрларни кўрсатиш;

(б) дизайн-кодни, жумладан, фасад турлари, қурилиш ва пардозлаш материаллари, ранглар палитраси ҳамда лойиҳа ечимларини олдиндан белгилаш, архитектура муҳити, кўча фронти, ободонлаштириш, биринчи қаватлар ва қурилишнинг визуал яхлитлиги бўйича умумий талабларни белгилашни назарда тутиш.

2027 йил февраль

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Кудбиев),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Муродов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов)

21.

Хусусий кадастр муҳандислари фаолиятини кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) хусусий кадастр муҳандисларига нотурар жой объектларининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳуқуқини бериш;

(б) фуқаролар ва тадбиркорларга кадастр соҳасида консалтинг хизматларини кўрсатиш;

(в) кўп квартирали уйлар, турар ва нотурар жойларнинг кадастр йиғма жилдларини тайёрлашга хусусий кадастр муҳандисларини жалб қилиш.

2026 йил декабрь

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси (Кудбиев),

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

22.

Самарқанд вилоятида стоматологик хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) Самарқанд вилоятидаги техникумлар, поликлиникалар ва олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш;

(б) халқаро стандартлар асосида стоматологик хизматнинг барча йўналишлари ва даражаларида диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини татбиқ этиш бўйича чоралар белгилаш.

2026 йил ноябрь

Самарқанд вилояти ҳокимлиги (Бобоев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Адилов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (Муродов),

Самарқанд давлат тиббиёт университети (Ризаев)

III. «Сунъий интеллект — бошқарув самарадорлиги — янги инвестициялар» экотизимини яратиш

23.

Касбий таълимни ривожлантириш, ушбу соҳага хусусий секторни кенг жалб қилишга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) барча ҳудудларда ёшларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитишга ихтисослашган замонавий Касблар шаҳарчалари фаолиятини йўлга қўйиш;

(б) тадбиркорлик субъектлари ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида нодавлат касбий таълимни амалга оширишда лицензия талабларини соддалаштириш, ушбу йўналишга йўналтириладиган харажатини фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлаш ва ер участкасини сотиб олиш харажатини камайтириш;

(в) давлат олий таълим ташкилотларида ёшларни касбга тайёрлаш курсларини ташкил этиш.

2026 йил сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов),

Касбий таълим агентлиги (Хусанов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Фазилкаримов)

24.

Норезидентларни солиққа тортишни соддалаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида қонун ва Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада норезидентларнинг даромадидан солиқ агенти томонидан тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғининг ҳисоб-китобини солиқ органларининг ахборот тизимида мавжуд бўлган маълумотлар асосида (шу жумладан, ташқи манба маълумотлари асосида) солиқ органлари томонидан (проактив) шакллантириш назарда тутилади.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Солиқ қўмитаси (Пулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров)

25.

Сунъий интеллектни жорий қилиш орқали корхоналарда бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) «10 минг корхона учун — сунъий интеллект ҳамкор» дастурини жорий қилиш;

(б) корхоналарда янги маҳсулот яратиш ва илғор технологияларни жорий қилиш бўйича илмий-тадқиқот ҳамда сунъий интеллект жорий қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш;

(в) янги маҳсулотлар сунъий интеллект моделини яратиш мақсадида суперкомпьютер имкониятларидан бепул фойдаланиш;

(г) электротехника, қурилиш материаллари ва озиқ-овқат саноатида автоматлашган бошқарув тизимларини жорий қилиш харажатларининг ярмини қоплаб бериш.

2027 йил февраль

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Шарипов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Хайдаров)

26.

Қурилиш соҳасида хизматлар экспортини қўшимча рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада «Шаффоф қурилиш» ва «E-kontrakt» ахборот тизимлари интеграцияси асосида қурилиш ишлари ва соҳавий хизматлар экспортини амалга оширган маҳаллий тадбиркорларга тегишли рейтингларда қўшимча балл бериш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)

27.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги

 қонун лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) ижро иши юритиш жараёнида давлат ижрочиси томонидан ижро йиғимини қўллашнинг қатъий муддатини 20 кун этиб белгилаш;

(б) давлат ижрочиларига муқобил бир хил турдаги талабларни ҳисобга ўтказиш орқали ижро ишини тўлиқ ёки қисман тугатиш ваколатини бериш;

(в) қарздорлик суммасига мутаносиб мол-мулкка ундирув қаратиш ва бўлиниши мумкин бўлган мол-мулкни алоҳида лотларга ажратиб реализация қилиш ҳамда ортиқча қийматдаги мол-мулкка ундирув қаратмаслик тартибини белгилаш;

(г) рақамли активлар, крипто-активлар, крипто-ҳамёнлар ҳамда электрон тўлов тизимларидаги маблағларни аниқлаш, хатлаш ва уларга ундирувни қаратиш.

2026 йил декабрь

Бош прокуратура (Йўлдошев),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

28.

Солиқ маъмурчилиги ва солиқ ҳисоботларини соддалаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) корхоналарга тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтаришни (кешбэкни) тақдим этилган солиқ ҳисоботи асосида, алоҳида ариза бермасдан автоматик тарзда олиш тартибини жорий этиш;

(б) тадбиркорлик субъектлари томонидан онлайн назорат касса техникалари ҳамда маркетплейс тизими орқали нотўғри шаклланган чекларни таҳрирлаш имкониятини яратиш;

(в) жисмоний шахслардан иккиламчи хомашёни (макулатура ва пластик идиш) харид қилишда паспорт маълумотларини талаб қилмасдан, қабул қилиш далолатномаларини электрон шаклда расмийлаштиришга рухсат бериш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Солиқ қўмитаси (Пулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров)

29.

Рақамли савдо майдончаларида бизнес юритиш учун тенг шароитлар яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги битимларни электрон савдо платформалари орқали амалга оширишга рухсат бериш ва барча зарур ҳужжатларни бевосита рақамли форматда расмийлаштириш имкониятини яратиш;

(б) рақамли платформалар фойдаланувчиларининг шикоятларини судгача кўриб чиқишнинг шаффоф тартибини, платформа қоидалари ўзгариши ҳақида бозор иштирокчиларини олдиндан хабардор қилиши каби мажбуриятларни белгилаш;

(в) корпоратив буюртмачиларнинг давлат харидлари бўйича олдиндан тўловларини бюджет буюртмачилари учун белгиланган тартиб, миқдор ва шартларга мувофиқлаштириш;

(г) йирик буюртмачилар учун уч йиллик харид режалари, смета ва бизнес-режаларни харид режа-жадваллари билан боғлаш, инвестиция лойиҳалари бўйича алоҳида харид режаси, ягона техник талаблар ва KPI кўрсаткичларини жорий этиш;

(д) давлат харидлари доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан юз миллион сўмгача бўлган кичик ҳажмдаги товарларни харид қилиш имкониятини кўриб чиқиш.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Хайдаров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

30.

Платформавий бандлик тўғрисида қонун лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) «платформавий бандлик», «рақамли меҳнат платформаси», «платформа оператори» ва «платформа орқали банд бўлган шахс (платформа ходими)» тушунчаларини ҳамда уларнинг ҳуқуқий мақомини қонунчиликда белгилаш;

(б) шахс томонидан платформа орқали иш (хизмат) бажарилишида платформа оператори ишнинг нархини, бажарилиш тартибини ёки ходим фаолиятини назорат қилиш;

(в) рақамли меҳнат платформалари операторларини ягона реестрда рўйхатга олиш (аккредитациядан ўтказиш) ҳамда уларнинг фаолият юритиш шартларини белгилаш;

(г) алгоритмик бошқарувнинг шаффофлигини таъминлаш — платформа ходимига топшириқларни тақсимлаш, баҳолаш (рейтинг), тўловни ҳисоблаш ва аккаунтни блоклаш юзасидан автоматлашган қарорлар қандай қабул қилиниши тўғрисида тушунарли шаклда маълумот олиш, шунингдек, муҳим қарорлар инсон иштирокида қайта кўриб чиқилишини кафолатлаш;

(д) платформа орқали банд бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя тизимига жалб этиш — мажбурий ижтимоий суғурта бадаллари тўланишини ҳамда бахтсиз ҳодиса ва касб касалликларидан суғурталанишини таъминлаш;

(ж) платформа ходимларига тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш кафолатларини, тарифларнинг очиқлигини ҳамда уларнинг бир томонлама, асоссиз равишда ўзгартирилишига йўл қўймасликни белгилаш;

(з) иш вақти ва дам олиш вақтини ҳисобга олиш, узлуксиз фаолият давомийлигига чекловлар ўрнатиш орқали платформа ходимларининг соғлиғи ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш;

(и) платформа ходими ва мижознинг шахсий маълумотларини қайта ишлаш, сақлаш ва ҳимоя қилиш талабларини белгилаш;

(к) платформа оператори билан платформа ходими ўртасидаги низоларни судгача (медиатив) ҳал этиш механизмини, шу жумладан, аккаунтни блоклаш ёки фаолиятни тўхтатиш юзасидан шикоят қилиш тартибини жорий этиш;

(л) платформа орқали олинган даромадларни солиққа тортиш ва мажбурий тўловларни ундиришнинг соддалаштирилган тартибини, шу жумладан, платформа операторини солиқ агенти сифатида белгилаш имкониятини назарда тутиш;

(м) платформа операторлари томонидан ходимлар, бажарилган ишлар ва амалга оширилган тўловлар бўйича электрон ҳисоб юритиш ҳамда ваколатли органларга ҳисобот тақдим этиш мажбуриятини белгилаш;

(н) платформавий бандлик соҳасида давлат назорати ва мониторингини амалга ошириш, қонунчилик талаблари бузилганлиги учун жавобгарлик чораларини белгилаш.

2027 йил май

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Иш берувчилар конфедерацияси (Вахабов)

IV. Экспорт салоҳиятини ошириш, миллий брендларни ташқи бозорларга олиб чиқиш

31.

Мамлакатнинг ташқи савдо салоҳиятини оширишга доир навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) ташқи бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкин бўлган 100 та маҳсулотни саралаб олиб, уларни янги бозорларга олиб чиқиш ва ҳар бир корхонанинг экспорт ҳажмини ошириш;

(б) 2 мингта корхонада ишлаб чиқаришни ташқи бозор ва харидор сегментига мослаштириш;

(в) ташқи бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаши мумкин бўлган 100 та маҳсулот бўйича ҳар бир бозор кесимида стандартларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлик сертификатларини олишга тайёрлаш;

(г) саралаб олинган 100 та маҳсулотни ташқи бозорларга экспорт қилишнинг энг оптимал логистика маршрутларини ишлаб чиқиш;

(д) тижорат банклари томонидан экспорт учун тадбиркорларга қулай янги молиявий механизмларни йўлга қўйиш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Хайдаров),

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров),

Марказий банк (Ишметов)

32.

Экспортни рағбатлантириш, хорижий брендларни олиб келиш, миллий брендларни ривожлантиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) хориждан «бренд-мейкер»ларни жалб қилиш харажатларининг ярмини қоплаб бериш (500 минг долларгача);

(б) ташқи бозорларда миллий брендларни тарғиб қилиш, уларни халқаро талабларга мослаштиришга 50 минг долларгача субсидия бериш;

(в) маркет-плейслар орқали маҳсулотларни омборга жойлаштириш ва сотиш билан боғлиқ харажатларнинг ярмини компенсация қилиш;

(г) халқаро тендерларда иштирок этишга йўл-йўриқ кўрсатадиган консалтинг компанияларни жалб этиш ва тендерда қатнашиш харажатининг 80 фоизигача бўлган қисмини қоплаб бериш.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)

33.

Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан ҳужжатлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш;

(б) хорижий давлатларда суд ҳужжатларини ижро этиш доирасида Ўзбекистон резиденти бўлган тадбиркорлик субъектларига чет эл банкларида махсус ҳисобварақ орқали ундирилган маблағларни Ўзбекистондаги ҳисобварағига ўтказиш тартибини белгилаш;

(в) озиқ-овқат экспортида қадоқлаш ва бошқа харажатлари учун компенсация бериш тартибини соддалаштириш ва муддатини узайтириш.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Марказий банк (Ишметов),

Солиқ қўмитаси (Пулатов)

34.

Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг ташқи савдо йўналишидаги фаолиятини янада кенгайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш;

(б) катта экспорт бозорларида мунтазам фаолият олиб бораётган тадбиркорларга «экспорт элчилари» мақомини бериш;

(в) «экспорт элчилари»ни тадбиркорлар томонидан белгилаш;

(г) «экспорт элчилари»нинг ўзлари фаолият юритаётган давлатга бориш-келиш ва яшаш харажатларини қоплаш.

2026 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Хайдаров),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

35.

Юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар экспортига ўтишга оид чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) экспорт шартномаларини суғурта полиси билан тан олиш механизмини амалиётда қўллаш;

(б) WIPO (Madrid) тизими орқали халқаро миқёсда брендларни патентлаш харажатларини қоплаш механизмини жорий этиш;

(в) нуфузли халқаро брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш механизмларини жорий этиш.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Марказий банк (Ишметов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

36.

Заргарлик саноати корхоналарини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) 2030 йил 1 январга қадар марварид, олмос, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга импорт божхона божлари ставкасини 0 фоиз этиб белгилаш;

(б) аффинаж корхоналари, олтин изловчилар ва жисмоний шахслардан шартнома асосида олинган қимматбаҳо металлар қийматини чегириладиган рўйхатга киритиш;

(в) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини давлат асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш учун тақдим этишда тадбиркорлик субъектларидан божхона божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни (декларация) тақдим этиш талабини бекор қилиш;

(г) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш фаолиятини атроф-муҳитга таъсирининг хавфлилик даражасига қараб юқори, ўрта ва паст даражадаги тоифаларга ажратиш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Божхона қўмитаси (Мавлонов),

Солиқ қўмитаси (Пулатов),

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Мирахмедов),

«Ўзмиллийбанк» АЖ (Мирсоатов),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

37.

Антидемпинг чораларини қўллашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қонун ва Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада сифатсиз ва демпинг нархдаги импорт маҳсулотларга нисбатан антидемпинг чораларини қўллаш ҳамда божхона божи ставкаларини қайта кўриб чиқиш назарда тутилади.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Божхона қўмитаси (Мавлонов)

38.

Экспортни қўллаб-қувватлашнинг навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида

норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) СТ-1 сертификати тарифларини ҳақиқий харажатлардан келиб чиққан ҳолда қисқартириш;

(б) экспорт қилинаётган маҳсулотлар тури ва модели ўзгармаган тақдирда келиб чиқиш мамлакатини тасдиқлаш экспертизаси далолатномасини ҳар бир партия учун эмас, балки бир контракт доирасида бир марта расмийлаштириш имкониятини ўрганган ҳолда таклифлар бериш;

(в) СТ-1 сертификатини тўлиқ электрон (онлайн) тартибда расмийлаштириш тизимини жорий қилиш.

2026 йил декабрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Хайдаров),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Божхона қўмитаси (Мавлонов)

39.

Ишлаб чиқаришда стандартларни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) лабораториялар фаолиятини халқаро стандартларга мослаштириш;

(б) давлат назоратидаги лабораторияларнинг техник базасини ва мутахассислар малакасини ошириш орқали маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини таъминлаш;

(в) ҳар бир экспорт партияси учун алоҳида сертификат олиш ўрнига, маҳсулот етиштиришдаги агротехнология ва сифат кўрсаткичлари ўзгармаслигини инобатга олиб, бир марталик рўйхатдан ўтиш орқали бир йил давомида амал қилувчи сертификатлаш тизимини жорий этиш;

(г) давлат томонидан халқаро қўмиталардан аккредитация ўтган ва республика бўйлаб филиалларига эга бўлган, таҳлилларни тезкорлик билан тайёрлаб берадиган лабораториялар тизимини ташкил этиш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (Жуманазаров)

40.

Божхона маъмурчилигини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси

Лойиҳада товарни экспорт қилиш учун импорт қилувчи мамлакат талаб қилмайдиган ортиқча рухсатномаларни бекор қилиш ва экспорт сертификатларини тезлаштириш чораларини белгилаш, шунингдек, божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш назарда тутилади.

2027 йил февраль

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Божхона қўмитаси (Мавлонов)

V. Бизнесга маъмурий босимни ва молиявий юкни камайтириш

41.

Молиявий ва маъмурий жарималарни қисқартириш бўйича қонун ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Лойиҳада барча молиявий ва маъмурий жарималарни хатловдан ўтказган ҳолда ўртача икки баробарга қисқартириш назарда тутилади.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Бош прокуратура (Йўлдошев),

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда Марказий банк томонидан назорат қилинадиган соҳаларда қўлланадиган молиявий жарималар миқдори қайта кўриб чиқилади ва қисқартирилади.

Марказий банк (Ишметов)

42.

Солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришга қаратилган қонун ва Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) солиқнинг белгиланган муддатда тўланмаган қисмига ҳисобланадиган пеня тўланмаган солиқ суммасидан ошиб кетмаслигини белгилаш;

(б) якка тартибдаги тадбиркорларга савдо автоматларини ўрнатиш ва электрон савдода буюртмаларни топшириш пунктларини очиш ҳуқуқини бериш;

(в) фискал чек шакллантириладиган рақамли платформалар орқали фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни назорат-касса техникасидан фойдаланиш мажбуриятидан озод этиш;

(г) ҳисобга қўйилмаган шартномалар асосида ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектидаги товар қолдиқлари саноқдан ўтказилмаслиги билан боғлиқ талабни бекор қилиш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Солиқ қўмитаси (Пулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров)

43.

Маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини енгиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида қонун лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузганлик учун қўлланиладиган жарималарни қатъий миқдорда белгилаш;

(б) маркировкалаш қоидалари бузилганлиги аниқланганда биринчи марта огоҳлантириш тартибини жорий этиш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Солиқ қўмитаси (Пулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

44.

Импорт жараёнларида карантин, фитосанитария ва бошқа рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) импорт қилинадиган товарлар бўйича карантин ва фитосанитария рухсатномаларини бериш муддатлари ҳамда амал қилиш даврини қайта кўриб чиқиш, жумладан, қалинлиги 6 миллиметрдан юқори бўлган ёғоч-тахта материаллари учун карантин рухсатномасининг амал қилиш муддатини 1 йил этиб белгилаш ва пўстлоғи тўлиқ олиб ташланган, қуритилган, термик ишлов берилган ва намлик даражаси 20 фоиздан ошмайдиган ёғоч маҳсулотларини фитосанитар хавфлилик даражасини пасайтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш;

(б) импорт товарларига нисбатан соддалаштирилган фитосанитария ва ветеринария назорати механизмларини жорий этиш;

(в) хорижий ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларни тегишли реестрларга киритиш бўйича маъмурий тартиб-таомиллар ва муддатларни қисқартириш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси (Урунов),

Бизнес-омбудсман (Буриев)

45.

Солиққа оид қонунбузилишлар учун жавобгарлик чораларини енгиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қонун лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини солиқ тўловчи томонидан хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этмаслик учун маъмурий жарима миқдорини микрофирмалар ва кичик корхоналарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача, фуқаролар учун эса 1 бараваригача камайтириш;

(б) солиқ текширувида назорат-касса машинаси чекини бермаслик ҳолати биринчи марта аниқланганда расман огоҳлантирган ҳолда молиявий жарима қўлламаслик.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Солиқ қўмитаси (Пулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров)

46.

Тадбиркорлик фаолиятини тугатиш тартиб-таомилини такомиллаштиришга қаратилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада тугатиш жараёни тижорат ташкилотининг тугатувчисига боғлиқ бўлмаган сабаблар билан олти ой муддатда тугалланмаган тақдирда тугатиш жараёни автоматик тарзда кейинги олти ойга узайтирилиши ва ортиқча бюрократик жараёнларни қисқартириш назарда тутилади.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Солиқ қўмитаси (Пулатов)

47.

Ташқи иқтисодий алоқаларда молиявий масалаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) ташқи факторинг тизимини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйиш;

(б) экспортёрларга халқаро факторинг, форфейтинг, халқаро эквайринг ва бошқа молиявий хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш;

(в) солиқ, божхона, Марказий банк ва ташқи савдо ахборот тизимлари ўртасида электрон маълумот алмашинуви ҳамда рақамли мониторинг механизмларини такомиллаштириш;

(г) электрон буюртма, электрон инвойс ва тўлов маълумотларини етарли ҳужжат сифатида тан олиш орқали экспорт-импорт шартномалари билан тенглаштириш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев, Қўчқоров),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Марказий банк (Ишметов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Солиқ қўмитаси (Пулатов)

48.

Тадбиркорлик субъектларига жарималар қўллашда «Биринчи хато учун огоҳлантириш» қоидасини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Лойиҳаларда биринчи марта қоида бузган, лекин фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи, ўзгалар мулкига зарар етказмаган тадбиркорларга жарима қўлламасдан, дастлаб камчиликни бартараф этиш учун ўн кун муддат бериш ҳамда ушбу муддат давомида камчиликлар бартараф этилмагандан кейин тегишли жаримани қўллаш назарда тутилади.

2027 йил январь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

назорат қилувчи органлар

49.

Бизнес учун тўсиқларни янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) тадбиркорлик субъектини электр энергияси узатиш линиясидан, трансформатор подстанциясидан, тақсимлаш пунктидан узишда Бизнес-омбудсман ва тадбиркорлик субъектини огоҳлантириш тартибини жорий этиш;

(б) тадбиркорлик субъектини қонунчиликда белгиланган ҳоллардан ташқари ягона электр тармоғидан узганлик учун жавобгарликни кучайтириш;

(в) назорат қилувчи органлар раҳбар ва ходимларининг KPI мезонларидан тадбиркорларда текширув ўтказиш режаларини ҳамда текширув натижасида қўлланган миқдор кўрсаткичларини чиқариб ташлаш;

(г) тезкор хавфнинг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган текширувлар рўйхатини қисқартириш;

(д) хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва уларда қўлланиладиган техник қурилмаларни давлат реестрида ҳисобга олиш учун ундириладиган йиғимни бекор қилиш;

(ж) ҳар ярим йилда Бизнес-омбудсман ахборотини Олий Мажлисда эшитиш ва назорат қилувчи органлар раҳбарларининг фаолияти бўйича ҳисоботини муҳокама қилиш.

2027 йил январь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

50.

Тадбиркорлик субъектининг ҳақлилик презумпциясини амалда қўллаш механизмларини кенгайтиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Лойиҳаларда тадбиркорлик субъектига назорат қилувчи орган томонидан жарима ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси тўғридан-тўғри қўлланадиган ҳолларда тадбиркорлик субъекти ушбу таъсир чорасидан норози бўлганда ва шикоят беришнинг белгиланган муддати давомида судга ёки юқори турувчи органга мурожаат қилганда низони ҳал қилувчи орган қарори билан қўлланган таъсир чорасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва иш якуни бўйича таъсир чорасини қўллаш (қўлламаслик) механизмлари белгиланади.

2027 йил январь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Бош прокуратура (Йўлдошев)

51.

Жиноят-процессуал қонунчилигига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) суд муҳокамаси даврида айблов хулосасининг фуқаровий даъвога ва бошқа мулкий ундиришларга доир қисмининг ижросини таъминлаш учун етарли даражадаги маблағлардан ташқари мол-мулкнинг қолган қисмига нисбатан хатловни бекор қилиш;

(б) жиноят иши доирасида киритилган гаров суммаларини (шу жумладан, фуқаровий даъвони таъминлаш мақсадида олиб қўйилган ёки қабул қилинган ёхуд моддий зарарни қоплаш мақсадида топширилган пул маблағларини) қайтариш тартибини соддалаштириш;
Хусусан:

гаров суммаларини қайтариш ҳақидаги суд ҳужжатини дарҳол ижро этилиши лозим бўлган талаблар тоифасига киритиш;

қонунчиликда белгиланган муддатларга риоя этмасдан гаров суммаларини қайтариш кечиктирилганда ҳар бир кечиктирилган кун учун тегишли пул маблағлари сақланаётган идорадан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида йиллик фоизлар (пеня) ҳисоблаш ва ундириш;

(в) ноқонуний тадбиркорлик ва электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноятларини биринчи марта содир этган шахс томонидан давлатга етказилган зарарнинг ярми ихтиёрий равишда қопланганда мазкур зарар ўрнини ихтиёрий қоплаш муддатини унинг илтимосига кўра яна ўттиз кунга узайтириш имконини тақдим этиш;

(г) божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш жинояти биринчи марта содир этилганда, товарлар тақиқланган товарлар тоифасига кирмаган ҳамда давлатга етказилган зарар (қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари) судга қадар тўлиқ қопланган тақдирда, шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш;

(д) тадбиркорлик жиноятлари билан бир вақтда содир этиладиган жиноятларни ушбу моддаларда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгилаш орқали енгиллаштирувчи нормаларни қўллаш амалиётини кенгайтириш;

(ж) илгари ўтказилган тафтиш, шу жумладан, солиқ аудити даври бўйича қайта тафтиш ўтказишни чеклаш, бундан аввалги тафтиш вақтида мансабдор шахсларга маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган ёки тафтиш ўтказувчилар томонидан жиноий хатти-ҳаракатлар амалга оширилганлиги аниқланган ҳоллар мустасно.

2026 йил ноябрь

Бош прокуратура (Йўлдошев),

Давлат хавфсизлик хизмати (Курбанов),

Ички ишлар вазирлиги (Ташпулатов),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Бизнес-омбудсман (Буриев)

52.

Регуляторлик фаолияти тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) соҳа сиёсатини юритиш ва регуляторлик (назорат) вазифаларини бир-биридан қатъий ажратиш;

(б) регуляторни ташкил этиш, уларга қўйиладиган ташкилий ва малакавий талабларни белгилаш;

(в) регуляторлар ваколати, мажбурияти ва шаффофлиги ҳамда назорат қилиш талаб ва тартибларининг ягона мезонларини белгилаш;

(г) асоссиз тўсиқлар, лицензия ва рухсат бериш талаблари, йиғимлар ва жазолаш чораларини чеклаш.

2027 йил март

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

53.

Адъюдикация институтини миллий ҳуқуқ тизимига татбиқ этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги эксперт кенгаш томонидан божхона, қурилиш, санитария, карантин ва ветеринария низоларини кўриб чиқиш;

(б) кенгаш хулосаларининг юридик мақомини аниқ белгилаш;

(в) низолар бўйича эксперт кенгаши томонидан қабул қилинган қарорларни тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тезкор ҳал қилиш механизмини жорий этиш.

2027 йил февраль

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

54.

«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

қонун лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) даъводан, аризадан ёки шикоятдан воз кечилганлиги муносабати билан иш юритиш тугатилганда тўланган давлат божининг 50 фоизини қайтариш;

(б) номулкий тусдаги талаблар юзасидан фуқаролик судларига мурожаат қилинганда, давлат божини қатъий суммада белгилаш;

(в) биринчи инстанциядан кейинги ҳар бир юқори турувчи инстанция судларига тадбиркорлар фойдасига ҳал қилинган қарорлар устидан шикоят киритилганда давлат ва назорат органларидан белгиланган тартибда давлат божини ундириш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров),

Олий суд (Махмудова),

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

55.

Тадбиркорликка оид давлат хизматларида «сукут — розилик» тамойили қўлланишини кенгайтиришга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Лойиҳада «сукут — розилик» тамойили қўлланмайдиган тадбиркорликка оид давлат хизматларидан фойдаланишда ариза белгиланган вақтда кўриб чиқилмаса, ушбу мурожаат автоматик равишда тадбиркор фойдасига ҳал қилинган деб ҳисобланиши белгиланади. Бунда «сукут — розилик» тамойили қўлланмайдиган тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи ушбу тартибга ўтказилади.

2027 йил апрель

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

56.

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини профилактик аудитдан ўтказишни кенгайтириш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) ўрта ва йирик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий равишда профилактик аудитдан ўтказган тақдирда, ушбу аудит хулосалари солиқ органлари томонидан тан олиниши механизмини жорий этиш;

(б) Солиқ қўмитаси томонидан профилактик аудитдан ўтказиши мумкин бўлган ташкилотлар реестрини юритиш тартибини белгилаш.

2026 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Солиқ қўмитаси (Пулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров)

Лойиҳаларда ёнғин хавфсизлиги, қурилиш, санитария ва карантин органлари фаолиятида тадбиркорларнинг аниқланган камчиликларини ўз вақтида бартараф этишни рағбатлантириш ва профилактик аудитдан ўтказишни жорий этиш назарда тутилади.

2027 йил март

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Икрамов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Адилов),

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси (Урунов)

57.

Ҳудудларнинг ички имкониятларини тўлиқ сафарбар қилган ҳолда қўшилган қиймат яратиш бўйича маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари қарорлари

Қуйидаги йўналишлар бўйича маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш:

Қорақалпоғистон Республикасида — яшил энергетика, IT ва сунъий интеллектни иқтисодий драйверга айлантириш;

Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида — тўқимачилик ва машинасозлик йўналишлари бўйича тўлиқ занжирли ишлаб чиқаришни кенгайтириш;

Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятларида — туризм, креатив индустрияни янги имконият майдонларига айлантириш, агросаноатда халқаро брендларни кашф қилиш учун ишга солинмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш;

Навоий ва Тошкент вилоятларида — тоғ-кон, металлургия, илмий кимёда корхоналарни бирлаштириш, олимлар ва ишлаб чиқарувчилар биргаликда ишлаши учун қулай шароитлар яратиш;

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида — агросаноат, нефть, газ, кимёда хомашё сотишдан тайёр маҳсулотларнинг реализациясига ўтиш;

Жиззах ва Сирдарё вилоятларида — автомобилсозлик, электротехника, қурилиш материаллари соҳасида илғор кластер тизимини яратиш ва кооперацияни ривожлантириш.

2026 йил сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси (Оринбаев),

Андижон (Абдурахмонов),

Фарғона (Бозаров),

Наманган (Абдуразақов),

Самарқанд (Бобоев),

Бухоро (Зарипов),

Хоразм (Рахимов),

Қашқадарё (Азимов),

Сурхондарё (Қосимов),

Жиззах (Мустафоев),

Сирдарё (Турдимов) вилоятлари ҳокимликлари

58.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

Лойиҳада Тошкент агломерацияси доирасида тадбиркорларга ташқи бозорларга чиқиш учун қулай шароитларни яратиш, йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, логистика занжирларини рақамлаштириш, Тошкент халқаро аэропортининг юк ташиш терминалини кенгайтириш ва жаҳон стандартларига мослаш, юк поездларини шаҳар ичига киритмасдан, агломерация чеккаларида саралаш ва тўғридан-тўғри экспортга йўналтириш назарда тутилади.

2026 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Умурзаков),

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Мирзаев),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)

59.

Меҳнат муносабатларини расмийлаштиришда ортиқча бюрократияни қисқартириш чоралари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) Ягона миллий меҳнат платформасида ва унинг мобил иловасида ходим билан тузиладиган меҳнат шартномаси ва бошқа меҳнат муносабатларига оид ҳужжатлар расмийлаштирувини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

(б) ходимлар алмашинуви юқори бўлган соҳаларда янги ходимлар билан меҳнат муносабатларини соддалаштирилган электрон режимда расмийлаштириш.

2026 йил ноябрь

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (Рафиков),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

60.

Иш берувчилар бирлашмалари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Лойиҳада иш берувчилар бирлашмаларининг ҳуқуқий мақоми, фаолиятининг ҳуқуқий асослари, ваколатлари, функциялари ҳамда давлат органлари, касаба уюшмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаш назарда тутилади.

2027 йил февраль

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов),

Иш берувчилар конфедерацияси (Вахабов)

61.

Тадбиркорлик субъектларига бизнес учун қулай шарт-шароит яратишга тўсиқ бўлувчи меҳнат қонунчилигидаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган қонун лойиҳаси

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилади:

(а) огоҳлантириш муддати компенсацияга алмаштирилганда, касаба уюшмаси ва меҳнат органига ахборот бериш муддатини камайтириш;

(б) тадбиркорларнинг масофавий таълимда таҳсил олаётган ходимлар учун мавжуд кафолат ва компенсацияларни тақдим этишдаги тушунмовчиликларини бартараф этиш;

(в) тадбиркорлар учун тушунмовчилик келтириб чиқараётган Меҳнат кодексининг 386-моддасидаги «тегишли даражадаги таълим» тушунчасига аниқлик киритиш.

2027 йил март

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов),

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (Рафиков),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб ўзгартирилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш доирасида бажариладиган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар ва ташаббуслар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Тадбиркорларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш

Электр энергиясининг йиллик истеъмоли 5 млн кВт-соатдан юқори бўлган тадбиркорлар билан алоҳида ишлаб, муаммо ва келажакда юзага келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаган ҳолда уларнинг ечими бўйича чоралар кўриш.

Ҳудудлардаги умумий майдонининг 60 фоизидан ортиқ қисмида лойиҳалар ишга тушган саноат зоналарини тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоларни ва хатарларни аниқлаб, бартараф қилиш чораларини кўриш.

2026 йил сентябрдан бошлаб

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов),

Энергетика вазирлиги (Ходжаев),

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (Назиров),

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ (Исакулов)

2.

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича республика кенгаши вазифаларини кенгайтириш

1. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича республика кенгаши томонидан:

(а) кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлашнинг ҳар йиллик дастурини тасдиқлаш. Бунда молиявий ресурсларни олувчилар кесимида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга ажратиладиган бюджет маблағлари, дастурнинг мақсадли кўрсаткичлари ва эришиладиган натижаларни назарда тутиш;

(б) тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммоларни доимий равишда аниқлаш, уларни бартараф этиш бўйича вазирлик ва идораларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериб бориш.

Бунда Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича республика кенгаши томонидан тасдиқланадиган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг йиллик дастурини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар навбатдаги йил учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борилади.

2027 йил январдан бошлаб

Вазирлар Маҳкамаси (Қўчқоров),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

2. Халқаро молия институтлари билан биргаликда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, микромолиялаш хизматларини кенгайтириш, рақамли савдо ва чегараолди савдони ривожлантириш, ислом молияси инструментларини жорий этиш ҳамда микро ва кичик бизнес субъектларини рақамлаштириш мақсадида жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари ва 10 миллион АҚШ доллари миқдорида грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўриш.

20272030 йилларда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)

3.

Тармоқларни қўллаб-қувватлаш

Хорижий давлатлар билан музокаралар ўтказиб, махсус шартномалар ва квоталар орқали металлургия маҳсулотлари учун хомашёни барқарор таъминлаш чораларини кўриш.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун хомашёни марказлашган ҳолда импорт қилиш механизмини жорий этиш.

2026-2027 йиллар

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Исламов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов)

4.

Тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган барча молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш чораларини босқичма-босқич «бир дарча» тамойили асосида тақдим этиш

1. Тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган молиявий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш бўйича Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ягона рақамли платформасини (кейинги ўринларда — Платформа) амалиётга жорий қилиш.

2027 йил 1 март

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов)

Бунда:

(а) Платформанинг «Рақамли ҳукумат» идоралараро интеграциялашув платформаси билан электрон ҳамкорлиги ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;

2027 йил 1 апрель

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов)

(б) тажриба-синов тариқасида экспорт ва туризмни ривожлантиришга қаратилган қўллаб-қувватлаш чораларини молиялаштиришни мазкур Платформа орқали амалга ошириш.

2027 йил 1 апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Туризм қўмитаси (Аққулов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)

2. Платформани ишлаб чиқиш, ишга тушириш ва уни функционал кенгайтириш мақсадида халқаро молия институтлари иштирокида молиявий кўмак ҳамда экспертларни жалб этиш.

2027 йил 1 январь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

3. Масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда бошқа соҳалардаги молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини Платформа орқали тақдим этиш юзасидан Президент Администрациясига таклиф киритиш.

2027 йил 1 август

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан:

(а) тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича хизматларни кўрсатиш ҳамда Компания фаолиятини рақамли трансформация қилиш мақсадида Компания муассислигида «Рақамлаштириш ташкилоти» масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш;

2026 йил 1 октябрь

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (Махаматов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

(б) тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳолатини аниқлаш ва уларнинг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида сунъий интеллект ва «Big data» технологияларини қўллаган ҳолда «Бизнеснинг молиявий соғломлик таҳлили» (Business financial health analysis) дастурини ишга тушириш.

2027 йил 1 май

5.

Тадбиркорларга ташқи бозорларга чиқишга кўмаклашиш чора-тадбирлари

1. Афғонистон ҳудудида жойлашган Мозори-Шариф темир йўл-логистика порт инфратузилмасини тўлиқ ишга тушириш.

2. Юк оқимини самарали тақсимлаш мақсадида секин айланадиган ва сақлаш муддати нисбатан узоқ бўлган юкларни Мозори-Шариф портига йўналтириш.

3. Тез айланадиган ва тез бузиладиган маҳсулотлар учун Ҳайратон ва Ноибобод портларидан фойдаланиш.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Раматов),

Транспорт вазирлиги (Махкамов),

Божхона қўмитаси (Мавлонов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)

6.

Тадбиркорларга ташқи бозорларга чиқишга кўмаклашиш чора-тадбирлари

1. Хорижий давлатларнинг экспорт реестрига кириш жараёнини тезлаштириш.

2. Экспортбоп маҳсулотларнинг халқаро реестрларга киритилишини мувофиқлаштириш.

3. Янги бозорларга чиқишда асосий тўсиқ бўлаётган хорижий давлатларнинг тегишли идоралари ўртасидаги ўзаро хат алмашиш ва ҳужжатларни тасдиқлаш жараёнини жадаллаштириш.

2026 йил декабрь

Вазирлар Маҳкамаси (Ходжаев),

Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов)

7.

Тадбиркорлик фаолиятини тиклаш чора-тадбирлари

1. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатиш ва тўхтатиб туриш сабаб ва омилларини доимий тадқиқ қилиш тизимини йўлга қўйиш. Бунда:

(а) тадбиркорлик фаолиятини тугатиш ва тўхтатиб туриш бўйича ариза тақдим этилганда, унда тугатиш ва тўхтатишнинг сабабларини қайд этиб бориш;

2027 йил 1 январдан бошлаб доимий равишда

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

(б) Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ушбу сабабларни автоматик таҳлил қилиб бориш тизимини жорий этиш.

2027 йил 1 июль

Адлия вазирлиги (Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (Абидхаджаев)

2. Тадбиркорлик фаолиятини тугатиш ва тўхтатиш сабаб ва омилларига оид материалларни ҳар чоракда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтига тақдим этиб бориш.

Ҳар чоракда

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

3. Тадбиркорлик фаолиятини тугатиш ва тўхтатиш сабаб ва омилларига оид амалга оширилган тадқиқотларни Президент Администрациясига киритиш.

2027 йил 1 июнь

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

8.

Қайта лизинг операцияларини такомиллаштириш

Марказий банк томонидан тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон лизинг уюшмаси билан биргаликда қайта лизинг операцияларини ўрганиб чиқиб, мазкур операциялар бозори ривожланишига таъсир кўрсатаётган омиллар ва мазкур омилларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил 1 октябрь

Марказий банк (Ишметов)

9.

Ўрта ва йирик тадбиркорлик субъектларида солиқ текширувларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш

Ўрта ва йирик тадбиркорлик субъектларида солиқ ва йиғимларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги юзасидан берган хулосаси солиқ органларида тан олинадиган аудиторлик ташкилотлари реестрини шакллантириш.

2026 йил октябрь

Солиқ қўмитаси (Пулатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Хайдаров)

Мазкур реестр юритилишини йўлга қўйиш ва уларни расмий веб-сайтда эълон қилиб бориш.

Доимий

10.

Молиявий ва маъмурий жарималарни ҳисобдан чиқариш ва уларни қўллаш амалиётини тўхтатиш

1. 20232026 йиллар давомида айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган суммада тўлаш режимига ўтган тадбиркорлик субъектларига товар ҳисобини юритмаганлик бўйича қўлланилган молиявий жарималарнинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқариш чораларини кўриш ва келгусида ушбу ҳолат бўйича жарима қўлламаслик.

2. 2026 йил 1 январга қадар шаклланган солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун қўлланган маъмурий жариманинг тўланмаган қисмини ҳисобдан чиқариш.

2026 йил сентябрь

Мажбурий ижро бюроси (Эгамбердиев),

Солиқ қўмитаси (Пулатов)

11.

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсати натижасида муваффақиятга эришган фуқаролар ҳақида кўрсатувлар ташкил этиш

Тадбиркорлик субъектлари учун яратилган имкониятлар ва қўллаб-қувватлаш чораларини тушунтириш, уларни тарғиботини амалга ошириш ҳамда муваффақиятга эришган тадбиркорлар ва давлат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда ток-шоулар ва репортажлар ташкил этиш.

Ҳар чоракда

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Джурабаев),

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси (Тожиев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов),

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (Махаматов),

Бизнес-омбудсман (Буриев),

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

12.

Тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштиришни ривожлантириш

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ муассислигида ташкил этилаётган «Бизнес фонди» АЖ ва «Микромолиялаш хизматларини ривожлантириш» МЧЖга лойиҳаларни хусусий капитални кенг жалб қилиш орқали қўллаб-қувватлаш ва микромолиялаш хизматлари бозорини ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва ташкилотларидан маблағ жалб этиш.

2027-2028 йиллар давомида

«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (Махаматов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)

13.

«Сунъий интеллект ёрдамчилари»ни қурилиш, меҳнат муносабатлари, ташқи савдо ва давлат хизматлари жараёнларига жорий қилиш

1. Маълумотлар базасини шакллантириш (қурилиш нормалари, Меҳнат кодекси, божхона тарифлари ва давлат хизматлари регламентлари) асосида махсус «Билимлар базаси»ни яратиш.

2026 йил ноябрь

Рақамли технологиялар вазирлиги (Шерматов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Хидоятов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Кудратов),

Адлия вазирлиги (Ташкулов)

2. Ҳуқуқий базани яратиш ҳамда давлат хизматларида ва идораларда вақтинчалик низомларни тасдиқлаш.

2027 йил март

3. «Сунъий интеллект ёрдамчилари»ни танлаб олинган фойдаланувчилар иштирокида синовдан ўтказиш.

2027 йил июнь

4. Барча фуқаролар ва тадбиркорлар учун давлат порталлари орқали «Сунъий интеллект ёрдамчилари»ни босқичма-босқич ишга тушириш.

2027 йил сентябрь

14.

Меҳмонхоналарда нақд хорижий валютани айирбошлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш

1. Республика бўйлаб 50 тадан кўп жойлаштирув ўрнига эга меҳмонхоналар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил сентябрь

Туризм қўмитаси (Аққулов)

2. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда шаклланган рўйхатга асосан меҳмонхоналарнинг валюта айирбошлаш хизматларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва моддий-техника базаларини хатловдан ўтказиш.

2026 йил ноябрь

Марказий банк (Ишметов)

3. Валюта банкоматлари ўрнатиш учун меҳмонхона биноларининг мавжуд моддий-техника базасини яхшилаш бўйича зарур чораларни кўриш.

2026 йил декабрь

Туризм қўмитаси (Аққулов),

Марказий банк (Ишметов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

тижорат банклари,

4. Тасдиқланган режа-графикка асосан банклар томонидан банкоматлар сотиб олиниши ва меҳмонхоналарда ўрнатилишини таъминлаш.

2027 йил давомида

Марказий банк (Ишметов),

тижорат банклари, меҳмонхоналар маъмурияти

5. Тижорат банклари томонидан банкоматлар паркини босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш.

Доимий

15.

«Чемпион» тадбиркорларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш

«Чемпион» тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашдан «чемпионлик» даражасига етгунга қадар босиб ўтган йўли, амалий тажрибаси ва муваффақият омиллари асосида китоблар тайёрлаш, нашр этиш ҳамда уларни тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш.

2026 йил ноябрь

Савдо-саноат палатаси (Вахабов)

16.

Давлат харидлари доирасида ўз мажбуриятларини бажарган тадбиркорлик субъектларининг молиявий имкониятларини кенгайтириш

1. Ўтган даврда амалга оширилган давлат харидларида товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятини бажарган тадбиркорлик субъектларига солиқ органларининг маълумотлари асосида закалат ва қўшимча закалат маблағларини қайтариш.

2026 йил октябрь

Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги (Хайдаров),

Солиқ қўмитаси (Пулатов)

2. Ушбу маблағларни бир иш кунида автоматик қайтариш бўйича солиқ ва давлат харидлари тизими ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш.

2026 йил декабрь

17.

Хорижда ишлаб юрган ватандошларни мамлакатимизда иш билан таъминлаш чораларини кўриш

Ўзбекистонда ишга туширилаётган янги ишлаб чиқариш объектлари, мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берадиган платформани яратиш ва уни хорижда ишлаб юрган фуқароларимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш, талабгорлар аризасини ушбу платформа орқали қабул қилиш ва компетенцияси мос келадиганларни ишга қабул қилиш ҳақида кафолатланган таклифлар берилишини йўлга қўйиш.

2026 йил декабрь

Савдо-саноат палатаси (Вахобов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Захидов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Саидов)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-175-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги «Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-229-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 11-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а) Жамоатчилик кенгашини 1-иловага мувофиқ янгилаган таркибда ташкил қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 1-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ф.И.Ш.

Лавозими

1.

Д.А. Вахабов

Савдо-саноат палатаси раиси, Жамоатчилик кенгаши раиси

2.

А.А. Буриев

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил

3.

А.А. Аббосхўжаев

«Grand Pharm Trade» МЧЖ таъсисчиси

4.

Ш.Ш. Эргашев

«Orient-Confection» МЧЖ таъсисчиси

5.

З.К. Хашимов

«Anglesey Food» МЧЖ ХК кузатув кенгаши раиси

6.

К.Т. Абдуллоев

«Sam Antep Gilam» МЧЖ таъсисчиси

7.

Ж.А. Артикходжаев

«Akfa group» корхонаси таъсисчиси

8.

Ф.Ф. Маматджонов

«Uztex Group» МЧЖ ҚК таъсисчиси

9.

М.Т. Назаров

«Murad Buildings» МЧЖ таъсисчиси

10.

Н.К. Комилов

«Stdhealthmed» МЧЖ таъсисчиси

11.

Т.М. Шарипов

«Procab» МЧЖ таъсисчиси

12.

И.Т. Абдурахманов

«Paxtakor teks» МЧЖ раҳбари

13.

П.Р. Мирзаев

«Manar Group» МЧЖ таъсисчиси

14.

Ж.А. Шакиров

«Uzbekistan Hydrogen Peroxide» МЧЖ таъсисчиси

15.

Ж.Х. Исматуллаев

«Chust Textile» МЧЖ таъсисчиси

16.

Ш.Ш. Илҳомов

«Navroʻz-PTK» МЧЖ таъсисчиси

17.

Ш.А. Жалолов

«Agromir Buildings» МЧЖ таъсисчиси

18.

Ф.Ф. Илясов

«Mezon Business» МЧЖ таъсисчиси

19.

С.З. Абасханов

«Global Export Company» МЧЖ таъсисчиси

20.

У.Ш. Рустамов

«Click» АЖ директори

21.

Р.А. Абдуллаев

«Almerro Group» МЧЖ таъсисчи

22.

Ш.Ш. Джумаев

«Navbahor Tekstil» МЧЖ таъсисчиси

23.

Х.Х. Насруллаев

«Realsoft» МЧЖ таъсисчиси

24.

А.Д. Ҳасанов

«Veritas Inter Lex» адвокатлик фирмаси раҳбари

25.

Д.Ж. Ахматов

«Prae Legal» адвокатлик фирмаси раҳбари

26.

А.Ж. Қурбонов

«International Business audit and consulting» МЧЖ таъсисчиси

27.

У.Т. Рахимов

«Kids Plate Distrubition» МЧЖ таъсисчиси

28.

С.С. Насретдинов

«Uniagri Group» МЧЖ таъсисчиси

29.

У.А. Сафаров

«United Tax Advisors» МЧЖ таъсисчиси

30.

З.Б. Мустафаев

«Uzbek Leasing International» АЖ бош директори

31.

О.О. Бакиров

Иқтисодчи, жамоатчилик фаоли

32.

А.А. Шамсиев

«Ako Shams Consulting» МЧЖ таъсисчиси

33.

Л.Ё. Хамидов

«Tasnif Group» МЧЖ таъсисчиси

34.

М.И. Акрамов

«Technologies of Real Time» МЧЖ таъсисчиси

35.

Л.Ш. Мирзаева

«Khiva Plaza» МЧЖ директори

36.

Д.У. Исламова

«Dodo Pizza Tashkent» МЧЖ таъсисчиси

37.

М.М. Ниязмухамедов

Ўзбекистон қурувчилар ассоциацияси раиси

38.

Ш.М. Боқиев

«Turon-Himoyasi» адвокатлик фирмаси таъсисчиси

39.

С.С. Жуманиязов

«American Hospital» МЧЖ ҚК раҳбари

40.

С.А. Ниязов

Савдо-саноат палатаси раис маслаҳатчиси, Жамоатчилик кенгаши котиби

».

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги «Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-246-сон Фармонининг 2-банди «д» кичик бандидаги «25 миллион сўмдан» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваридан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги «Фармацевтика тармоғида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва илмий тадқиқот жараёнларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-35-сон Фармонининг 4-банди «б» кичик бандидан «2026 йил 1 сентябрга қадар» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги «Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПФ-100-сон Фармонининг 3-банди «а» кичик банди «ii» хатбошисидаги «алкоголь маҳсулотлари» сўзлари «алкоголь, пиво ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек, сув ва салқин ичимликлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-104-сон қарори 2-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) қуйидаги тадбиркорлик субъектларига юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаларини 90 фоизга камайтириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
майдони 5 минг квадрат метрдан юқори бўлган савдо комплексларига (шу жумладан, улар эгаллаган ер участкалари бўйича) 2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар. Бунда 2027 йил 1 январгача янгидан қуриладиган объектларга (шу жумладан, улар эгаллаган ер участкасига) нисбатан мазкур имтиёзни улар фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 5 йил муддат давомида қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳмонхоналарга (жойлаштириш воситаларига) 2022 йил 1 январдан бошлаб 2030 йил 1 январга қадар. Бунда палаткали (кемпинг) лагерлар ва ўтовли лагерлар шаклидаги меҳмонхоналар (жойлаштириш воситалари) учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 90 фоизга камайтириш бўйича имтиёзни 2037 йил 1 январга қадар қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган субъектларга 2022 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январга қадар фойда солиғини ҳисоблашда биноларнинг қийматини икки йил давомида амортизация харажатлари сифатида чегириш ҳуқуқини бериш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-238-сон қарорининг 2-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) «а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «2026 йил 31 декабрга» сўзлари «2029 йил 1 январга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «б» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «2026 йил 31 декабрга» сўзлари «2029 йил 1 январга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-39-сон қарорининг 5-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2024 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади, бундан солиқ ва божхона имтиёзлари, шунингдек, солиқ тўловчига тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш мустасно».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-348-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 8-банднинг «г» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2027 йил» сўзлари «2028 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«i» хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«(i) туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ҳамда ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари саккиздан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган микроавтобуслар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод этилади (бунда утилизация йиғимидан озод қилишга оид имтиёз фақат ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган автобус, электробус ва микроавтобусларга нисбатан татбиқ этилади)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) 1 ва 5-бандлардаги «саккиз ва ундан ортиқ» сўзлари «саккиздан ортиқ» сўзлари билан билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) 3-банд «божхона божи» сўзларидан кейин «ва утилизация йиғими» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган «Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамиятининг электрон кооперация порталида ахборотни жойлаштириш ва харидларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Порталга жойлаштириладиган маҳсулот маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификатга эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 октябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига мувофиқ берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида қисман молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) биринчи хатбошидаги «2027 йил» сўзлари «2030 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. 3, 4 ёки 5 юлдузли меҳмонхона учун мувофиқлик сертификати инвестор ёки ишончли бошқарувчи томонидан олинади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2026 й., 06/26/175/0878-сон)