Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.06.1994 йилдаги 325-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.06.1994 йилдаги 325-сон
Date of entry into force
28.06.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 02.08.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги, давлат уй-жой фондининг асосий қисми фуқароларнинг мулкига айланганлиги, уни сақлаш ва ундан фойдаланиш шарт-шароитларининг ўзгарганлиги муносабати билан ҳамда бозор муносабатларига ўтишда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш қоидаларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисидаги ва турар жойни ижарага олиш ҳақидаги низомлар 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(қарорнинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 28 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
325-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 28 июндаги 325-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси коммунал уй-жой фонди тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартларида фойдаланиладиган мақсадли коммунал уй-жой фонди меҳнатга лаёқатсиз, ёлғиз, кекса шахслар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари, уй-жойга эҳтиёжи бўлган биринчи марта қурилган ёш оилалар, фуқароларнинг бошқа кам таъминланган тоифалари учун, агар уларнинг жон бошига оладиган ойлик даромади энг кам иш ҳақидан паст бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича (1-илова), давлат ҳокимиятининг жойлардаги органлари ҳузурида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жойга муҳтож бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар коммунал уй-жой фонди уйларидаги тураржойлар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда таъминланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сонли қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 260-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Коммунал уй-жой фондидан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш тегишли ҳокимликка бевосита бўйсунадиган уй-жой фондидан фойдаланиш ва унга коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Уй-жой фондидан фойдаланиш ва унга коммунал хизмат кўрсатиш корхонаси унинг сақланишини ва ундан тегишлича фойдаланилишини таъминлайди, шунингдек, фуқаролар томонидан турар жойлардан ва уй атрофидаги ерлардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинишини назорат қилади, белгиланган тартибда олинган ордер асосида ижарага олувчилар билан мулкдор номидан турар жойни ижарага олиш шартномаларини тузади ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Турар жой майдонининг нормаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага олувчилар учун турар жой майдонининг нормаси Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида белгиланган турар жой майдони нормасига мувофиқ белгиланади, лекин у бир кишига 9 квадрат метрдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг айрим тоифаларига нормадан ортиқча турар жой майдони бир хона сифатидаги ёки 10 квадрат метр ҳажмидаги қўшимча турар жой майдони берилади. Қўшимча турар жой майдони бериш тартиби ва шартлари, шунингдек, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ортиқча турар жой майдони учун ҳақ, ижарага олувчи томонидан амалдаги тарифнинг уч баравари миқдорида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Уй-жойни ҳисобга олиш ва тақсимлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Турар жойга, шунингдек, турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш 2-иловада баён қилинган шарт-шароитлар мавжуд бўлган тақдирда тегишли ҳокимлик томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Коммунал уй-жой фондидан турар жой билан таъминлаш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган рўйхатга мувофиқ ҳисобга олиш учун қабул қилинадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Турар жой майдонини олиш учун навбатда туриш ҳуқуқи фуқаролар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшига кўра, ногиронлиги ёки касаллиги туфайли пенсияга чиқишганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оиладаги боқувчисини йўқотганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларида ҳарбий хизматни ўташга кетганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элда ишлаш учун ва бошқа ишга уюшган тарзда юборилганда сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Фуқароларнинг тегишли ҳокимлик томонидан қабул қилинган аризалари дастлаб турар жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссияси томонидан кўриб чиқилади, комиссия ариза берувчининг турар жой шароитларини текшириб чиққандан кейин тегишли далолатнома тузади, ҳисобга қўйиш ёки рад этиш ҳақида таклиф киритади, у ҳокимлик қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳокимликнинг коммунал уй-жой фондидан турар жой бериш ҳақидаги қарори асосида тегишли ҳокимлик фуқарога тақдим этилган турар жойга кўчиб кириш учун бирдан-бир асос бўладиган ягона намунадаги ордерни беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ордер фақат бўш бўлган холис турар жойга берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Биринчи навбатда турар жой бузилиш ҳолатидаги уйларда, ертўлаларда, баракларда, турар жой майдони бир кишига 5 квадрат метрдан кам бўлган квартираларда яшаётган фуқароларга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Фуқаролар турар жой олиш учун ҳисобдан қуйидаги ҳолларда чиқариладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олингандан кейин турар жой шароитлари яхшиланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли яшайдиган бошқа жойга доимий яшаш учун кўчиб кетган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобга олиш учун асос бўлган сабаблар бекор бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар берилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Турар жойни ижарага олиш шартномаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Турар жойни ижарага олиш шартномаси бўйича биринчи томон (ижарага берувчи) иккинчи томон (ижарага олувчи)га турар жойни ҳақ эвазига яшаш учун бериш мажбуриятини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойдан фойдаланиш уй-жой эгасидан ваколат олган уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш бўйича тегишли корхона билан турар жойни эгаллаш ҳуқуқини берувчи ордер берилган фуқаро ўртасида турар жойни ижарага олиш шартномасини тузиш орқали расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Турар жойни ижарага олиш шартномаси бўйича квартира, бир ёки бир неча хонадан иборат бўлган алоҳида турар жойгина ижарага берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Хонанинг бир қисми ёки умумий кириш жойи бошқа хона билан боғланган хона (туташ хоналар) турар жойни ижарага олиш шартномасининг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агар турар жойни ижарага олиш шартномаси муайян муддатга тузилган бўлса, ижарага олувчи шартнома муддати тамом бўлгандан кейин коммунал уй-жой фондида яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни тақдим этганда шартномани янгилаш ҳуқуқига эга бўлади. Ижарага берувчи томонидан бу ҳуқуққа ижарага олувчи шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда суд орқали эътироз билдирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Турар жойни ижарага олувчи ва у билан бирга яшовчи бошқа шахслар турар жойдан шартномага мувофиқ фойдаланишга, уни яроқли ҳолда тутишга, турар жойнинг сақланиши тўғрисида ғамхўрлик қилишга, уйдаги барча яшовчиларга турар жой ва ёрдамчи бинолардан бемалол фойдаланиш имконияти берилиши учун биргаликда яшаш қоидаларига риоя этишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Турар жойни ижарага олувчи билан бир қаторда у билан бирга яшовчи оила аъзолари ижара шартномасидан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Оиланинг ижарага олувчи билан бирга яшовчи балоғатга етган аъзолари ушбу шартномадан келиб чиқувчи мажбуриятлар бўйича ижарага олувчи билан баравар жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ижарага олувчининг оила аъзолари деб, у билан бирга яшовчи хотини, уларнинг болалари ва ота-оналари, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа шахслар тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Агар ушбу Низомнинг 21-бандида қайд этилган фуқаролар ижарага олувчининг оила аъзоси бўлмай қолсалар, бироқ ижарага олинган турар жойда яшашни давом эттирсалар, улар шартномалар бўйича ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари каби бирдай ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ижарага олувчи ўзи ижарага олган турар жойга ушбу турар жойда яшовчи ва турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган барча балоғатга етган фуқароларнинг ёзма розилигини олиб ўз хотини, ўз болаларини ва хотинининг болаларини, ота-онасини, меҳнатга лаёқатсиз боқимандаларни, бошқа шахсларни белгиланган тартибда кўчириб киритишга ҳақлидир. Балоғат ёшига етмаган болаларни ота-оналариникига кўчириб келиш учун ушбу турар жойда яшовчи ва турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган қолган фуқароларнинг розилиги талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ушбу уйга кўчиб кирган шахслар, агар уйга кўчиб кириш пайтида улар ўртасида ёзма ҳолдаги бошқача битишув бўлмаса, оиланинг бошқа қолган барча аъзолари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Квартира ҳақи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Коммунал уй-жой фондидаги турар жойдан фойдаланганлик, унга хизмат кўрсатганлик ва уни тузатганлик учун ҳақ тўлаш ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ставкалар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ижарага олувчи турар жойни сақлаганлик, уни тузатганлик ва ундан фойдаланганлик учун ҳақни коммунал уй-жой фонди уйларидаги турар жойни ижарага олиш шартномасида назарда тутилган муддатларда ўз вақтида тўлашга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Турар жой майдонини биркитиб (бронлаштириб) қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ижарага олиш шартномаси бўйича ижарага олувчи ёки унинг оила аъзолари, шунингдек, улар билан бирга яшовчи ва турар жойдан улар билан тенг асосларда фойдаланувчи фуқаролар томонидан эгалланган турар жойлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элга ишлаш учун хизмат сафарларига юборилганда чет элда бўлган бутун вақт мобайнида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматга чақирилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий даволаш ҳолларида сақлаб (бронлаштириб) қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Бу фуқароларга тегишли ҳокимлик томонидан ижарага берувчига кўрсатиш учун турар жойни сақлаш гувоҳномаси (бронь) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ижарага олувчи коммунал уй-жой фондига қарашли уйдаги бронлаштириб қўйилган турар жойга бронь амал қиладиган муддат мобайнида ижарага қўйиш шартномаси бўйича вақтинча яшовчиларни кўчириб киритишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ижарага олувчи ёки унинг оила аъзолари қайтиб келгач, улар бронлаштириб қўйилган турар жойни дарҳол бўшатиб беришни талаб қилишга ҳақлидирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ижарага қўйилувчи ёки вақтинча яшовчилар бу турар жойни бўшатиб беришдан бош тортганлари тақдирда, улар ижарага олувчининг талаби билан бошқа турар жой бермасдан туриб суд йўли билан кўчириб юбориладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Агар ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари бронь муддати тамом бўлгандан кейин олти ой мобайнида турар жойни уларга қайтариб беришни талаб қилмасалар, турар жойни ижарага олиш шартномаси бекор қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Турар жойларни алмаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Коммунал уй-жой фондидаги турар жойни ижарага олувчи ўзи эгаллаб турган турар жойни ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятларни ўзаро берган ҳолда коммунал уй-жой фондидаги бошқа ижарага олувчи эгаллаб турган турар жойга алмаштириш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Коммунал уй-жой фондига қарашли уйлардаги ижарага олувчилар ўртасида турар жойларни алмаштиришнинг рад этилишига суд йўли билан эътироз билдирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Турар жойни алмаштириш учун ижарага олувчи билан бирга яшовчи унинг балоғатга етган оила аъзоларининг, шу жумладан, турар жой майдонига эгалик қилиш ҳуқуқига эга вақтинча бўлмаган оила аъзоларининг ёзма равишдаги розилиги талаб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Қуйидаги ҳолларда турар жойни алмаштиришга йўл қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ижарага олувчига у эгаллаб турган турар жойни ижарага олиш ҳақидаги шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисида даъво қўзғатилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар алмаштириш чайқовчилик кўринишида ёки сохта тусда бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар алмаштирилаётган турар жойлардан бири коммунал уй-жой фондига қарашли уйда эмас, балки бошқа ҳар қандай уй-жой фонди (кооператив, идораларга қарашли, шахсий ва бошқалар)га қарашли бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар уй қулаб тушай деб турган ёки бузиб ташланиши лозим бўлса, яъни авария ҳолатида, унда бундан кейин нормал яшаш учун яроқсиз бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Шартномага боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасидаги бир киши бошқа-бошқа аҳоли яшайдиган жойлардаги бир уйда ёки бошқа-бошқа уйларда яшовчи икки, уч ва ундан ортиқ ижарага олувчилар ўртасида алмаштиришга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ижарага олувчиларнинг фойдаланишида бўлган муайян турар жойлар хона, квартирагина алмаштиришга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ижарага қўйиш шартномаси бўйича уларга берилган турар жойда яшовчи ижарага қўйилувчилар ва вақтинча яшовчилар турар жойларни алмаштириш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Турар жойни алмаштириш учун рухсатнома тегишли ҳокимликнинг уй-жой органи томонидан бериладиган алмаштириш ордери билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Турар жойни алмаштириш алмашадиган томонлар алмашиш ордерларини олган пайтдан бошлаб содир этилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Алмаштириш ордери олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқий бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Турар жойни қайта режалаштириш, бузиб бошқатдан қуриш ва мукаммал тузатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Турар жойни ва ёрдамчи хоналарни бузиб бошқатдан қуриш ва қайта режалаштириш квартирани янада обод қилиш мақсадини кўзлабгина амалга оширилиши мумкин ва бу ишга ижарага олувчи, унинг оила аъзолари, коммунал уй-жой фонди эгаси вакилининг розилиги ва тегишли ҳокимликнинг рухсатномаси билан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ижарага олувчи эгаллаб турган турар жойни мукаммал тузатиш зарур бўлган тақдирда, ижарага берувчи ижарага олувчини тузатиш даврида ижарага берувчи томонидан бериладиган бошқа турар жойга кўчишини талаб қилишга ҳақлидир. Бунда турар жойни ижарага олиш шартномаси бекор қилинмайди, лекин ижарага олувчи унга тузатиш даврига берилган турар жой учунгина сақлаш, тузатиш ва фойдаланиш учун ҳақини тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тузатиш тугаллангандан кейин ижарага берувчи ижарага олувчига у илгари эгаллаб келган турар жойни беришни рад этган тақдирда ижарага олувчи ушбу масала бўйича судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Уй-жойни ижарага қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Турар жойни ижарага қўйган фуқаролар турар жой ва коммунал хизматлар ҳақи бўйича товон олиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ижарага олувчи вақтинчалик жўнаб кетган ҳолда ижарага берувчи ҳамда ўзи билан бирга яшовчи балоғат ёшига етган оила аъзоларининг розилиги билан ўзи эгаллаб турган турар жойни шартнома бўйича ижарага берувчининг олдида жавобгарликни сақлаб қолган ҳолда ижарага қўйиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Агар ижарага қўйилувчининг кўчиб кириши натижасида ҳар бир яшовчига тўғри келадиган турар жой майдони белгиланган санитария нормасидан кам бўлса, ижарага қўйиш шартномаси тузилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ижарага қўйиш шартномаси бўйича турар жойдан фойдаланилганлик учун ҳақ тўлаш томонларнинг келишувига кўра белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ижарага қўйиш шартномасининг муддати тугаганидан кейин ижарага қўйилувчи шахс бу шартномани янгилашни талаб қилишга ҳаққи йўқ ва ижарага олувчининг талаби билан турар жойни бўшатиб беришга мажбурдир, турар жойни бўшатиб беришни рад этган тақдирда бошқа турар жой бермасдан туриб суд йўли билан кўчириб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Хизмат юзасидан бериладиган турар жойлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Коммунал уй-жой фондига қарашли хизмат юзасидан бериладиган турар жойлар ўз меҳнат мажбуриятларининг турига кўра иш жойида ёки хизмат биносида яшашлари керак бўлган фуқароларга берилади. Хизмат юзасидан турар жойлар берилиши мумкин бўлган ходимлар тоифалари рўйхати уй-жой фондининг эгаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Коммунал уй-жой фондида бўлган турар жой ушбу турар жой бириктирилган ташкилотнинг тақдимномаси бўйича тегишли ҳокимликнинг қарори билан хизмат юзасидан бериладиган турар жойлар сирасига киритилади ҳамда ҳокимлик томонидан бериладиган махсус ордер бўйича берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ходимга иш шароитлари муносабати билан меҳнат шартномаси бўйича хизмат юзасидан бериладиган турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи меҳнат шартномаси бекор қилиниши билан бир вақтда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ходим ўзи эгаллаб турган турар жойни бўшатишни рад этган тақдирда ўзи билан бирга яшовчи барча шахслар билан биргаликда бошқа турар жой берилмасдан суд йўли билан кўчириб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Қуйидаги шахслар бошқа турар жой бермасдан туриб хизмат юзасидан берилган турар жойлардан кўчирилиши мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат юзасидан турар жой берган корхонада, муассасада, ташкилотда камида ўн йил ишлаган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан ёки ходимлар сони ёхуд штати қисқарганлиги учун ишдан бўшаган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат юзасидан турар жой берилган, бироқ вафот этган ходимнинг оила аъзолари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
XI. Турар жойни ижарага олиш шартномасини бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Турар жойни ижарага олувчи исталган вақтда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Турар жойни ижарага олувчи ва унинг оила аъзолари доимий яшаш учун бошқа жойга жўнаб кетганда турар жойни ижарага олиш шартномаси у эгаллаб келган турар жой далолатнома бўйича ижарага берувчига топширилган кундан бошлаб бекор қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Турар жойни ижарага олиш шартномаси ижарага берувчи томонидан бекор қилиниши ва ижарага олувчи ўзи эгаллаб турган турар жойдан суд йўли билан ва амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган асослардан бошқача тарзда кўчириб юборилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда ижарага берувчи ижарага олувчини эгаллаб турган турар жой майдонидан бошқа турар жой бермасдан суд йўли билан мажбурий равишда кўчириб юбориш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси коммунал
уй-жой фонди тўғрисидаги низомга

Жон бошига ўртача ойлик даромади энг кам иш ҳақидан паст бўлган тақдирда ижарага олиш шартномаси бўйича коммунал уй-жой фондидан турар жой бериладиган фуқаролар тоифаларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва байналмилалчи жангчилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Офицерлар ва муддатдан ташқари хизматдан захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан ҳарбий хизматчилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Касалликнинг оғир шаклларига чалинган фуқаролар, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 16 ёшгача 7 ва ундан зиёд болалари бўлган кўп болали оилалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 31-сон, 260-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ғирт етим болаларни васийликка олган оилалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Уч ва ундан зиёд меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Болаликдан ногирон бўлиб қолган 16 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногирон бўлиб қолган болалари бўлган оилалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Биринчи марта қурилган ёш оилалар, агар улар яшаб турган жойда икки томонлама турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилсалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси коммунал
уй-жой фонди тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал турар жой фондидан уй-жой билан таъминлаш учун фуқароларни рўйхатга олишда зарур бўлган шарт-шароитлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Турар жой майдонига эга бўлмаган, хусусий квартирада ёки яшаш учун яроқсиз уй-жойлар (бараклар, вақтинчалик уйлар, авария ҳолатидаги уйлар, ертўлаларда яшовчи фуқаролар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳар бир оила аъзоси етти квадрат метрдан кам бўлган турар жой билан таъминланганлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ётоқхоналарда, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарда яшовчилар, мавсумий ва вақтинчалик ходимлар, шунингдек, ўқишлари сабабли ётоқхоналарга кўчиб ўтган фуқаролар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Алоҳида шахсий счётга эга бўлган, қариндошлик алоқалари бўлмаган икки ва ундан кўп оила бўлиб бир квартирада яшовчилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Алоҳида квартирада яшашга муҳтож бўлган, республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган айрим сурункали касалликларнинг оғир шаклларига чалинганлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 28 июндаги 325-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойларни ва уй атрофидаги ерларни сақлаш ва улардан фойдаланиш
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

1. Мазкур қоидалар мулкчилик шаклларидан қатъи назар, турар жойлардан ва уй атрофидаги ерлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мулкдорлар, ижарага олувчилар, муниципал, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фонди турар жойларнинг ижарадорлари тузатиш-фойдаланиш корхоналари билан турар жойларга техника хизмати кўрсатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Намунавий шартнома (контракт)га мувофиқ шартномалар (контрактлар) тузадилар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Турар жойларнинг эгалари деганда ўзлари эгаллаб турган давлат идораларига қарашли квартиралар ва уйларни хусусийлаштириб олган шахслар назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Алоҳида квартира ёки бошқа ажратиб қўйилган жой, умумий фойдаланиладиган жой ва уй атрофидаги ҳудуд турар жойга техникавий хизмат кўрсатиш тўғрисида тузилган контракт (шартнома)нинг мавзуи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ижарага олувчилар, ижарадорлар, турар жойларнинг эгалари ва улар билан бирга яшовчи шахслар турар жойлар ва асбоб-ускуналардан уларнинг вазифасига, ушбу қоидалар шартларига ва техника хизмати кўрсатиш тўғрисидаги контракт (шартнома)га мувофиқ фойдаланишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ижарага олувчи, ижарадор ёки турар жой эгасининг у билан бирга яшовчи оила аъзолари барча ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва турар жойларга техника хизмати кўрсатиш ва уларни сақлаш тўғрисида тузилган шартнома (контракт)лардан келиб чиқувчи мажбуриятлар учун жавоб берадилар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ижарага олувчининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Турар жойларни ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи билан бирга турадиган вояга етган оила аъзоларининг розилиги билан ўзи эгаллаб турган турар жойга ўзининг рафиқасини, болалари ва ота-онасини белгиланган тартибда кўчириб киритиш. Ота-онаси олдига уларнинг вояга етмаган болаларини, болалар олдига эса уларнинг меҳнатга лаёқатсиз ёлғиз ота-онасини кўчириб киритиш учун оила аъзоларининг розилиги талаб қилинмайди. Турар жойга бошқа фуқаролар бир кишига тўғри келадиган уй-жой майдонининг ижтимоий нормаси ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган тақдирда қўйилади, вояга етмаган болаларни ва меҳнатга лаёқатсиз ёлғиз ота-оналарни қўйиш бундан мустасно;
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи билан бирга яшаётган оила аъзоларининг (бунга вақтинча уйда бўлмаганлар ҳам киради) ёзма розилигини олиб, эгаллаб турган ўз турар жойини бошқа ижарага олувчи билан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидаги бошқа аҳоли яшайдиган жойда яшовчи билан белгиланган тартибда алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган нормадан ортиқча турар жой майдонига эга бўлган тақдирда ўз оила аъзоларининг розилиги билан тегишли ҳокимлик, муассаса, корхона, ташкилотдан ўзи эгаллаб турган турар жойнинг ўрнига кичикроқ турар жой беришни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила аъзоларининг розилиги билан истаган вақтда турар жойларни ижарага олиш тўғрисидаги шартномани бекор қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фонди уйларида яшовчи ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ёки ижарага олувчи билан доимий равишда бирга яшовчи фуқаролар вақтинча уйда бўлмаганларида турар жой олти ой мобайнида уларнинг ихтиёрида сақланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бир квартирада яшовчи ва ундаги турар жойлардан алоҳида-алоҳида тузилган ижара шартномалари бўйича фойдаланувчи фуқаролар бир оилага бирлашганлари тақдирда ўзлари эгаллаб турган турар жойлар учун улардан бири билан ижара шартномаси тузишни талаб қилишга ҳақлидирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бир неча хоналардан иборат квартира белгиланган тартибда турар жойларга бўлинган тақдирда ҳар бир ижарага олувчи билан мустақил ижара шартномаси тузилади ва уларнинг ҳар қайсисига тузатиш-фойдаланиш ташкилоти шахсий счёт очади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Уй-жой эгасининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Уй-жой эгалари, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг, давлатнинг ҳуқуқларини бузмаган ва қонун билан ҳимоя қилинадиган манфаатларига зиён етказмаган ҳолда, мана шу уй-жойга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, уни тасарруф этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жойлар, квартираларнинг мулкдорлари уйдан фойдаланишни, унинг сақланишини, умумий мулк бўлган мулкнинг зарур санитария, ёнғин хавфсизлиги ва техник ҳолатини таъминлаш учун, шунингдек бошқа мақсадларга уй-жойга ва умумий фойдаланиладиган жойга хизмат кўрсатиш учун ташкилотни мустақил белгилайдилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори билан иккинчи хатбоши билан тўлдирилди)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўп қаватли уйдаги квартираларнинг эгалари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштирилган квартиралардан самарали фойдаланишни, уларни бошқаришни таъминлаш ва ширкат (бирлашма) низомида кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш, уй-жой эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун квартира эгалари ширкати (бирлашмаси)ни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етган оила аъзоларининг розилиги билан ўз квартирасини ёки унинг бир қисмини, ёзма равишда ижара шартномаси тузган ҳолда, ижарага бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ижарага олувчи, ижарадор ва турар жой эгасининг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ижарага олувчилар, ижарадорлар ва турар жой эгалари қуйидагиларга мажбурдирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойларнинг сақланишини таъминлаш, ўзлари бевосита фойдаланадиган турар жойга, шунингдек, санитария-техника ва бошқа асбоб-ускуналар (водопровод, канализация марказий иситиш, исиш; сув таъминоти, газ жиҳозлари, ванна, чаноқ, идиш-товоқ; ювгич ва бошқаларга эҳтиётлик билан муносабатда бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр ва иссиқлик энергиясини, сув ва газни тежаб сарфлаш, уларнинг беҳуда ва хўжасизларча сарфланишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари эгаллаб турган турар жойларни, умумий фойдаланиладиган жойларни, шунингдек, йўлак, лифт кабиналари ва зина майдончаларини озода ва тартибли сақлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойлар, санитария-техника ва бошқа асбоб ускуналарда носозликлар аниқланган ҳолларда зудлик билан уларни бартараф қилиш чораларини кўриш ва зарур ҳолларда бу ҳақда тузатиш-фойдаланиш ташкилотига ёки тегишли авария хизматига хабар қилиш.
(11-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жойларнинг шикастланган жойларини бартараф қилиш ҳамда шикастланган санитария-техника ёки бошқа асбоб-ускуналарни тузатиш ёки алмаштириш айбдор ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр, газ асбобларидан ва бошқа асбоблардан фойдаланганда, печларга ва ошхона ўчоқларига ўт ёққанда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уйда ахлат ўтказгич бўлмаган тақдирда ахлат ва озиқ-овқат чиқиндиларини қопқоқ билан зич ёпилган челакларга тўплаб, квартирадан белгиланган жойларга мунтазам чиқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат чиқиндиларини йиғиш ташкил этилган уйларда уларни махсус идишларга йиғиш ва шу мақсад учун ҳовлиларда ўрнатилган контейнер ва бочокларга чиқариб тўкиш ва бошқалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қиш мавсумида (агар уй марказий иситиш тармоғидан иситилмаса) печларни мунтазам ёқиб туриш, турар жойларда ва умумий фойдаланиладиган жойлар (ошхоналар, йўлакларда нормал ҳароратни сақлаб туриш. Ижарага олувчи ижарадор ва турар жой эгаси ва уларнинг оила аъзолари вақтинча уйда бўлмаганларида улар уй-жойни сақлашни таъминлаш мақсадида унда нормал ҳароратни сақлаб туриш мажбуриятидан озод қилинмайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ва икки қаватли уйларда истиқомат қилувчиларнинг сонига мувофиқ жадвал бўйича зина майдончаларини, йўлакларни ва умумий фойдаланиш жойларини мунтазам тозалаб туриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарадор ёки ижарага олувчи турар жойдан бутун оиласи билан бошқа доимий яшаш жойига чиқиб кетганда турар жойни бўшатиш ва тузатиш-фойдаланиш ташкилоти, ижарага берувчи (корхона, муассаса, ташкилотга турар жой ва унинг жиҳозларини соз ҳолатда далолатнома бўйича топшириш;
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олувчини кўчириб чиқармасдан тузатиш имконияти бўлмаганда мукаммал тузатишни амалга ошириш муддатидан ўзлари яшаётган жойдан ижарага берувчи тақдим қилган санитария ва техника талабларига жавоб берадиган турар жойга тузатилаётган турар жойга тузилган шартномани (ижара шартномасини) бекор қилмасдан оила аъзолари билан бирга кўчиб ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилган хизмат ва турар жойни сақлаш учун тўловларни ва коммунал хизматлар учун тўловларни кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ўз вақтида тўлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатилган хизмат ва турар жойни сақлаш ҳамда коммунал хизматлар учун белгиланган муддатга тўланмаган тўловлар давлат нотариал идораларининг ижроия ёзувлари бўйича ундириб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бир нечта ижарага олувчилар, ижарадорлар ва уй эгалари эгаллаган турар жойда коммунал хизматлар, телефон, умумий фойдаланиладиган жойларни тузатиш учун сарфланган умумий харажатларни тақсимлаш улар ўртасидаги келишувга қўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай келишув бўйича кўрсатилган харажатлар қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жой хоналарида электр энергияси сарфи учун ҳақ, тўлаш, ҳисоблагич умумий бўлган тақдирда, ҳар бир ижарага олувчидаги ёритиш нуқталари ва маиший электр асбобларининг қувватига мутаносиб равишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жой хоналари умумий печ билан иситилганда иситиладиган хоналарнинг майдонига мувофиқ ҳақ тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий фойдаланиладиган жойларни тузатиш ва ёритиш, сув, канализация, табиий газ ва газгольдер қурилмаларидан олинадиган суюлтирилган газ учун тўлов белгиланган тариф бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумий телефон учун ҳақ — телефондан фойдаланадиган турар жойда яшовчиларнинг сонига қараб, гаплашувларнинг сонидан (қатъи назар, тўланади. Шаҳарлараро телефон сўзлашувлари учун ҳақ гаплашган шахс томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коммунал хизматлар, жорий тузатиш ўтказилиши, умумий фойдаланиладиган жойларни тозалаш ҳақи бўйича умумий харажатларни тақсимлаш ҳамда турар жойлардан фойдаланишга оид бошқа масалалар бўйича турар жойда яшовчилар ўртасидаги низолар жойлардаги тегишли ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан, томонлар рози бўлмаган ҳолларда эса — суд томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Турар жойдаги айрим яшовчилар бир ойдан ортиқ вақт мобайнида турар жойда бўлмаганлари тақдирда улар бўлмаган давр учун коммунал хизматлар ҳақи тўланмайди. Турар жойда маълум муддат бўлмаган яшовчилар телефон ва хоналарни иситиш учун тўланадиган ҳақидан озод қилинмайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Турар жой эгалари, ижарага олувчилар, ижарадорлар ва улар билан бирга яшовчи барча шахсларга қуйидагилар тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балкон, лоджия, даҳлиз, йўлак, зина майдончалари ва эҳтиёт чиқиш жойларини нарсалар билан уйиб ташлаш, уларда ҳайвонлар, қушлар, асалари сақлаш, экранларидан юқорида кир ёйиш, гиламлар осиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиаторларнинг монтаж бошқарувларини бузиш ва марказлаштирилган иситиш тизимидан иссиқ сув олиш, радиаторлар, газ жиҳозлари, электр ўтказгичларнинг ўрнини тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг рухсатисиз ўзгартириш;
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унитаз ва раковиналарни ошхона чиқиндилари, латталар ва бошқа нарсалар билан ифлос қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўт ўчириш нарвонлари, буюмлари ва жиҳозларига яқинлашиш йўлларини нарсалар билан қўйиб ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
квартира, йўлак, чердак ва ертўлаларда хонага шикаст етказувчи ва истиқомат қилувчиларнинг тинчлиги ва нормал турмуш шароитларини бузувчи ишларни қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг рухсатисиз уйларнинг томларида радиоприемник ва телевизорларнинг антенналарини ўрнатиш;
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин назорати органларининг рухсатисиз вақтинчалик печларни ўрнатиш ҳамда носоз печлардан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Турар жойдаги тартиб
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Бир нечта оила эгаллаб турган турар жойларда яшовчилар томонидан квартира бўйича масъул шахс сайланади. Унинг мазкур қоидаларни бажариш билан боғлик, кўрсатмалари квартирада яшовчиларнинг барчаси учун мажбурий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ижарага олувчилар, турар жой эгалари ва ижарадорлар ўзлари эгаллаб турган хоналарнинг техникавий ва санитария ҳолатини кузатиш ҳамда зарур тузатиш ишларини ўтказиш учун тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг ходимларини белгиланган намунадаги шахсий гувоҳномаларини кўрсатганларидан кейин қўйишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой мулкдори бўлмаган пайтда уйга кириш ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида тегишли тузатиш-фойдаланиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Квартираларда осойишталик сақланиши керак. Проигривателлар, магнитофонлар ва телевизорлар ва ҳар хил баланд товуш чиқарувчилардан фойдаланишга соат 23.00 дан бошлаб эрталаб соат 7.00 гача қўшниларнинг осойишталигини бузмайдиган даражада паст товушда қўйиш шарти билан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Турар жойда яшовчилар турар жойдан чиқиб кетаётиб радиоприемниклар, товушни баландлатгичлар, телевизорлар, электр ва газ асбоблари (совутгичлардан ташқари)ни ўчиришлари ҳамда сув ва газ келадиган жўмракларни беркитишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Бир нечта оила эгаллаб турган турар жойда умумий фойдаланиладиган жойлардан фойдаланиш тартиби ва тозалаш бўйича навбатчилик турар жойдаги барча ижарага олувчиларнинг ўзаро келишувига кўра белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Турар жойларни ва уларнинг асбоб-ускуналарини тузатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Турар жойни ижарага олувчилар, ижарадорлар квартирадаги ўзлари эгаллаб турган жойларни ва қўшимча хоналарни мунтазам равишда (ҳар 4-5 йилда) ўз ҳисобларидан жорий тузатишлари керак. Квартирадаги турар жойлар ва қўшимча хоналарни ўз ҳисобидан жорий тузатишга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шифтларни оқлаш ёки бўяш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деворларни оқлаш, бўяш ёки уларга гулқоғоз ёпиштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи ромларни ички томондан ва деразаларнинг оралиқ ромларини бўяш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ойна қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тирқишларни замазкалар билан тўлдириш ёки штапиклар қоқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
квартирадаги турар жойлар ва ёрдамчи хоналарнинг поллари ва эшикларини бўяш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паркет полларни пардозлаш, ишқалаш ёки локлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиаторлар, марказий иситиш, сув таъминоти қувурларини ва квартира ичидаги бошқа қувурларни ҳамда печларнинг металл ғилофларини бўяш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр ўтказгичларни, шу жумладан, ўрнатиш арматуралари, (включателлар, штепсель розеткалари, патронлар ва ҳоказоларни тузатиш ҳамда, агар сувоқларга шикаст етказилмаса, квартирага кирадиган симларни алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария-техника жиҳозлари ва асбоблари (сув тақсимлаш кранлари, аралаштиргичлар, унитазлар, сув тўкиш бочоклари, ошхона ювувчиси, бет-қўл ювгич, газ плиталари, сув иситиш колонийлари ва ҳоказоларни алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар тузатиш эҳтиёжи норматив эскириш оқибатида пайдо бўлмаган бўлса айрим тахталарни ва линолеум қопламаларнинг бир қисмини алмаштирган ҳолда эшик ва деразаларни, полларни тузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деразалар ва эшикларнинг приборларини алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили иситиш мавсуми бошлангунча ўзи яшаб турган жойнинг деразалари, кириш ва балкон эшикларини совуқ ўтмайдиган қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайд этиб ўтилган тузатиш ижарага олувчи, ижарадор, турар жой эгасининг хоҳишига кўра белгиланган тартибда тасдиқланган нархлар бўйича ҳақ тўланган ҳолда тузатиш-фойдаланиш ташкилоти томонидан амалга оширилиши мумкин.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Турар жой эгасининг маблағлари ҳисобига уй-жойни мукаммал тузатиш бўйича ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Коммунал уй-жой фондига қарашли турар жойларнинг квартира ички жорий тузатиш, бундай тузатиш турар жойнинг айрим конструктив қисмлари (пойдевори, девори, томи ва бошқалар) ёки ундаги муҳандислик жиҳозлари (иситиш печлари, ошхона плиталари, марказий иситиш, водопровод, канализация, иссиқ сув таъминоти, шамоллатиш, лифт хўжалиги, асосий электр ўтказиш (агар уни алмаштириш сувоқнинг бузилишини талаб қилса) носозлиги муносабати билан пайдо бўлган ҳоллардагина ижарага берувчи ҳисобидан амалга оширилади, конструктив қисмлар ва муҳандислик асбоб-ускуналарининг ижарага олувчи ва у билан бирга яшовчи шахсларнинг айби билан ишдан чиқиши ҳоллари бундан мустаснодир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Газ асбоб-ускуналари ва тармоқларини жорий тузатиш газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ҳар бир квартира бўйича зарур квартира ички жорий тузатиш тузатиш-фойдаланиш ташкилоти (ижарага берувчи) томонидан турар жойларни ижара олувчилар билан биргаликда уни бажариш муддати албатта кўрсатилган ҳолда тузилган рўйхат бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг вакили ва ижарага олувчи томонидан имзоланган талаб қилинадиган жорий тузатишнинг рўйхати ҳам тузатиш-фойдаланиш ташкилоти, ҳам турар жойларни ижарага олувчи томонидан бажарилиши зарур бўлган мажбурият ҳисобланади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Агар тузатиш-фойдаланиш ташкилоти квартира ички тузатиш ва уй жиҳозларини тузатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, ижарага олувчи бу тузатишни ўзи бажаришга, агар тузатишни ўтказиш талаби мазкур қоидаларнинг 26-моддасида кўзда тутилган тартибда белгиланган бўлса, смета қиймати бўйича барча харажатларни тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг зиммасига юклашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижарага олувчи квартирани ички тузатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса, тузатиш-фойдаланиш ташкилоти бу тузатишни ўзи бажариши ва харажатларни смета қиймати бўйича амалдаги нархларда ундан ундириб олиши мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ишлар бажарилганда квартиранинг ободончилиги ва унинг пардози бузилмаслиги шарт.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Турар жойни сақлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг мажбуриятлари:
(27-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олувчига турар жойни соз ҳолатда тақдим этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой фондидан техникавий фойдаланиш қоидалари ва нормаларига мувофиқ уйлар ва турар жойларни текшириш, натижаларини тегишли далолатномаларда қайд қилиш ва улар асосида турар жойларни ижарага олувчилар, ижарадорлар ва уй-жой эгаларидан уларнинг зиммаларига юкланган турар жойларни жорий тузатиш вазифаларининг бажарилишини талаб қилиш ва қайд этилган қоидалар билан тузатиш-фойдаланиш ташкилотларининг зиммаларига юклатилган тузатишни амалга ошириш;
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили уй-жойлар ва уларнинг асбоб-ускуналарини қиш мавсумида ишлашга ўз вақтида тайёрлаш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойлар ва турар жойларнинг муҳандислик асбоб-ускуналари узлуксиз ишлашини, уйларнинг кириш ва бошқа умумий фойдаланиладиган жойлари тегишлича сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уйларни мукаммал тузатишни қоидаларда назарда тутилган муддатларда ёки уй-жойларни ижарага олувчилар, ижарадорлар, уй-жой эгалари билан келишилган муддатларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолларда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария-техника асбоб-ускуналари, эшиклар, деразалар, полларни уларнинг норматив эскириши сабабли алмаштириш ва уй ташқарисидаги ободончилик объектларини соз ва тартибли сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турар жой хоналари амалда умумий фойдаланиладиган жойлар, ташқи ва ҳовли ободончилиги объектлари ва уй хўжалиги бошқа объектларининг шикастланиши ва бошқа камчиликларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида мунтазам текшириш ўтказиб туриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар тегишли ҳокимликнинг рухсати бўлмаса, уй атрофидаги ерларнинг йўлкаларида палаткалар, дўкончалар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уйларнинг олд томонида, деворлар ва бунинг учун мўлжалланмаган бошқа жойларда афишалар, плакатлар, ҳар хил эълонларни осиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кирлар, кийим-кечак ва бошқа уй буюмларини бўш ер майдонлари ёки ҳовлининг кўчага чиқадиган очиқ жойларида осиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбошимчалик билан, тегишли рухсатсиз ҳовлида ҳар хил қурилмалар (гараж, сарой, деворлар ва ҳоказолар)ни қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳовли ичини металл чиқиндилари, қурилиш ахлати, бошқа чиқиндилар билан уйиб ташлаш, ўт ўчириш йўлакларини сақлаб қолиш ва турар жой деразаларини қоронғилаштирмаслик шарти билан бинокорлик материаллари ва ўтин тахлаб қўйиш бунга кирмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳовлига маиший чиқиндиларни тўкиш, чиқариб ташлаш, кўмиш ёки куйдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уйлар ва бошқа иморатларнинг деворларига тегишли рухсатсиз ҳар хил чўзгичлар, кўрсатиш белгилари, лавҳалар, байроқ ўрнатгичлар, меъморчилик қисмлари ва бошқа мосламаларни ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўкаламзорлаштириш ишларига мутасадди бўлган коммунал хизмат кўрсатиш органларининг рухсатисиз дарахт ва кўчатларни ўтқазиш, жойдан жойга кўчириш ёки кесиб ташлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг рухсатисиз уй атрофидаги ерларни ковлаш;
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп квартирали уй-жойларнинг уйларида мол, шунингдек одамлар соғлиги учун хавфли ҳайвонларни сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уйлар, бинолар, иншоотларни ўзбошимчалик билан қайта қуриш, қайта режалаштириш, шунингдек кўп қаватли уйлар, бинолар ва иншоотларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан иморат қуриш ёхуд уларнинг ташқи кўринишини фойдаланиш кўрсаткичларини ва биноларнинг зилзилага чидамлилигини пасайтирувчи ҳамда бошқа шахсларнинг яшаши ёки фаолияти учун ноқулайлик яратувчи тарзда бошқача ўзгартириш.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори асосида ўн биринчи –– ўн иккинчи хатбошилари билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Уй атрофидаги ерларда қазиш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар ёки шахслар ишлар тамом бўлгандан кейин тузатиш-фойдаланиш ташкилотидан ободончилик бўйича бажарилган ишларга унинг даъвоси йўқлигини ёзма равишда тасдиқлатиб олишлари керак.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Уй атрофидаги ерларни ҳар хил ғовлар билан ўраб олиш, полиз экинлари экиш, боғ, автомашиналар ва бошқа транспорт воситаларини ювиш жойини барпо этиш, бензин ва мой тўкиш, сигналлар, тормозлар ва двигателларни созлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ижарага берувчи, ижарага қўювчи ва уй-жойнинг эгаси уй атрофидаги ерларни тегишли санитария тартибида сақлашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Уй атрофидаги ерларни супириб-сидириш ва тозалаш ҳокимлик белгилаган соатларда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Уй атрофидаги ерларни сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Уй атрофидаги ерларга шу уйга туташиб кетган умумий фойдаланиладиган ерлар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ташқи ободонлаштириш қисмларидан фойдаланиш ва уларни тузатиш техника хизмати кўрсатиш ва уй-жойларни сақлаш тўғрисида шартнома тузилган тузатиш-фойдаланиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Уй атрофидаги ерларда бўш майдонлар бўлса, улар қуйидагилар учун жиҳозланиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кир қуритиш учун хўжалик майдончаси, кийимлар ва бошқа уй буюмларини тозалаш ҳамда тузатиш-фойдаланиш ташкилотининг эҳтиёжи учун майдонча;
(35-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
футбол, баскетбол, волейбол, теннис ўйнаш ҳамда гимнастика билан шуғулланиш учун спорт майдончалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қум солинган қутилар билан таъминланган, арғимчоқлар, тебранадиган тахталар, айвончалар ва бошқа мосламалар ўрнатилган кичик ёшдаги болалар учун ўйин майдончалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қиш даврида спорт ва болалар майдончаларида зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган сирпанадиган ва яхмалак отадиган тепаликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахлат ва озиқ-овқат чиқиндилари учун контейнер ва бочоклар ўрнатиладиган майдончалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Турар жойларни ижарага олувчилар ижарадорлар ва турар жой эгалари ва улар билан бирга яшовчи шахслар кўчат қилинган дарахтлар, хўжалик, спорт, болалар майдончалари ва уларнинг жиҳозларини асрашлари, уй атрофидаги ерларни сақлаш қоидаларига риоя қилишлари ва уларни ифлос қилишга йўл қўймасликлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Итларни сайр қилдириш бунинг учун белгиланган махсус майдончаларда ўтказилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Тузатиш-фойдаланиш ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари турар жойда яшовчиларнинг уй атрофидаги ерларда кўкаламзор майдонларни кўпайтиришга оид ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашлари, бунда дарахтлар кўп бўлишига эътибор беришлари керак.
(37-хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаганлик учун жавобгарлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Тузатиш-фойдаланиш ташкилотларининг жавобгарлиги ташкилот билан уй-жой эгаси ўртасида турар жойларга хизмат кўрсатиш ва уларни сақлаш бўйича тузилган шартнома (контракт) билан белгиланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Турар жойлардан фойдаланиш, умумий фойдаланиладиган жойлар, зина майдонлари, лифтлар, кириш жойлари, уй атрофидаги ерларни санитария ҳолатида сақлаш қоидаларини бузишда, уй-жойни ва турар жойларни ўзбошимчалик билан қайта жиҳозлаш ва қайта режалашда ва улардан мақсадга мувофиқ бўлмаган тарзда фойдаланишда, уй-жойлардан фойдаланиш қоидалари ва нормаларига зид равишда хўжасизларча сақлашда, уй-жойлар, турар жойлар, уларнинг асбоб-ускуналарини, ободончилик объектларини, дарахтзорларни бузишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Уй-жойлар, турар жойлар, муҳандислик асбоб-ускуналари, ободончилик объектлари, уйларга туташиб кетган ер участкаларидаги дарахтларга зиён етказган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар турар жой эгасига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уларнинг айби билан корхона, муассаса ва ташкилот зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ харажат қилганлиги учун мансабдор шахслар ва бошқа ходимлар белгиланган тартибда моддий жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етказилган зарарни қоплаш миқдори ва тартиби Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Турар жойлардан фойдаланиш, уй-жой ва уй атрофидаги ерларни сақлаш қоидаларини бузган, зиммаларига юкланган квартира ички жорий тузатишини ўз вақтида амалга оширмайдиган, хизмат кўрсатиш, турар жойларни сақлаш ва коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўламайдиган, маиший ахлатлар ва чиқиндиларни белгиланмаган жойларга мунтазам чиқариб ташлайдиган турар жойларни ижарага олувчилар, уй эгалари, ижарадорлар ва улар билан бирга яшайдиган шахслар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали таъсир остига ҳам олинадилар.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 25 июндаги 315-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Агар ижарага олувчи, ижарадор, уй-жой эгаси ва улар билан бирга яшовчи шахслар турар жойларни мунтазам равишда бузсалар ёки улардан белгиланган мақсадда фойдаланмасалар, ўзлари билан бир квартирада ёки бир уйда яшовчиларнинг яшашига имконият бермасалар, огоҳлантириш ва таъсир кўрсатиш чоралари натижасиз қолса, ижарага берувчи, ижарага олувчи ва бошқа манфаатдор шахсларнинг талаблари бўйича айбдорларни кўчириб чиқариш бошқа турар жой хонаси берилмасдан суд қарори билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X. Томонларнинг уй-жойлар (квартиралар)га техника хизмати кўрсатиш, уларни тузатиш бўйича ижара шартномаларини бажаришларини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Уй-жой фондини сақлаш ва ундан тўғри фойдаланиш вазифаси томонлар ўз зиммаларига олган шартнома мажбуриятларини бажаришларини ва уларнинг ҳақиқатда бажарилишини мунтазам текширишни талаб этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу мақсадда тузатиш-фойдаланиш ташкилоти бир йилда камида бир марта шартнома (контракт)ларнинг бажарилишини текширишни ташкил қилиши ва бу текширишни уй-жой фондини баҳорги навбатдаги кўрик вақтига тўғрилаши керак.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Турар жойлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига риоя қилинишини текшириш албатта фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уй-жой эгалари ширкати иштирокида ўтказилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 июлдаги 345-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Текшириш натижалари шартнома (контракт)ларга илова қилинадиган турар жой паспортида белгиланган тартибда қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Турар жой хоналарига хизмат кўрсатиш ва уларни сақлаш бўйича шартнома (контракт) шартларини бажармаган томонларга мазкур қоидаларнинг 8-бўлимида кўрсатилган чоралар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турар жой (уй, квартира)нинг паспорти уй-жой эгасининг аризаси бўйича жойлардаги техник рўйхатга олиш органлари томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.