29.07.2026 йилдаги 412-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.07.2026 йилдаги 412-сон
Date of entry into force
30.07.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ўқувчиларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 16 февралдаги ПФ-21-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ўқувчиларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болалар учун замонавий тўгарак йўналишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларнинг рақамли технологияларга, жумладан ўйинлар яратиш ва анимация соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 29 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
412-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 412-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарори билан тасдиқланган Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепциясининг 8-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«IT оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар ахборот технологияларига қизиқиши юқори бўлган 10 — 14 ёшгача болаларнинг дам олиши ва соғломлаштирилиши учун йўналтирилиб, унда математика ва информатика фанлари чуқурлаштирилган тарзда ўргатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Маданий мулоқот ва бағрикенглик» ёшлар оромгоҳлари. Бундай оромгоҳлар ёш авлодда бошқа маданият ва анъаналарга нисбатан ҳурмат ва очиқ муносабатни шакллантиришга хизмат қилади, турли миллат вакилларига мансуб фаол ва билимдон ёшларнинг ёзги болалар лагерларида биргаликда дам олиши, жамоавий фаолиятларда иштирок этиши ҳамда ўзаро тажриба алмашиши учун шарт-шароит яратилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Келажак» марказлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 10 декабрдаги 776-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«81. Ҳар бир ҳудудда биттадан «Келажак» марказларида ўйинлар яратиш ва анимация соҳасида тўгараклар фаолияти йўлга қўйилсин. Бунда тўгарак хоналарини жиҳозлаш «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 1-илованинг 7-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ёшларни сунъий интеллект, рақамли технологиялар ва креатив индустрияга қизиқишини уйғотиш, ўйинлар яратиш ва анимация соҳасида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2026 й., 09/26/412/0798-сон)