Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017 01.12.1998 йилдаги 504-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 01.12.1998 йилдаги 504-сон
Date of entry into force
01.12.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 17.04.2017
Ҳужжат 01.12.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ УЧУН ИШ ЖОЙЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ВА АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАРИМА СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ–4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ–2498-сон қарори»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Янги таҳрирдаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида» 1998 йил 1 майдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом (1-илова);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима солиш тартиби тўғрисидаги низом (2-илова) тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорига 3-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган ўзгартириш ва қўшимчалар 1-бандининг «д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 1 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
504-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 27 январдаги 45-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида», «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга қўшимча ижтимоий кафолатларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда «корхоналар» деб аталади) ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланади. Шахсларнинг ушбу тоифасига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ҳамда кўп болали ота-оналар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, улар таълим муассасасини тамомлагандан кейин бир йил давомида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлар ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун ҳар бир корхонага иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш — бу ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонига нисбатан мазкур корхонада ишга жойлаштирилиши керак бўлган кўрсатиб ўтилган тоифадаги шахсларнинг энг кам миқдорини белгилашдир*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонига корхонанинг штатдаги ходимлари, шу жумладан ўриндошлик бўйича ишловчилар, шунингдек корхонанинг штатида турмайдиган шахслар (пудрат шартномаси ва фуқаролик - ҳуқуқий тусдаги бошқа шартномалар бўйича иш бажарувчилар) киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам сони миқдорини белгилаш ёки ишлар (касбларнинг айрим турларини банд қилиб қўйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам сони миқдори бундай шахслар сони ўзгаришига қараб давлат ҳокимиятининг жойлардаги органлари томонидан ҳар йили қайта кўриб чиқилади, шунингдек, ишларнинг айрим турлари мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган шахсларни уларга жалб қилиш учун банд қилиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ногиронлар учун иш жойларининг энг кам миқдори ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони камида 34 кишини ташкил этадиган корхоналар учун, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун иш жойларининг энг қам миқдори — ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 100 ва ундан ортиқ кишини ташкил этадиган корхоналар учун белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Корхоналар давлат ҳокимиятининг жойлардаги органи томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдорига мувофиқ мазкур Низомнинг 1-бандида санаб ўтилган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг белгиланган миқдорини барпо этишга (ажратишга ёки банд қилиб қўйишга) мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг кўрсатилган тоифаларининг характерли талабларига мувофиқ келувчи меҳнат шароитларини таъминловчи иш жойи ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун, бундан ташқари — Меҳнат вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш жойларини аттестациядан ўтказиш услубиятига мувофиқ аттестациядан ўтказилган иш жойи эса ногиронлар учун барпо этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлар учун — саломатлиги ва меҳнат фаолиятига нисбатан қўйиладиган белгиланган аксил кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда ходимга меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берувчи иш жойлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касб-ҳунар таълимига эга бўлмаган ёшлар учун, улар умумтаълим муассасаларини тамомлаганларидан кейин бир йил давомида — шогирдлик иш жойлари ёки махсус касб-ҳунар тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш жойлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларидан бўшатилган шахслар учун улар ўқув юртларини тамомлаганларидан ёки бўшатилганларидан кейин бир йил давомида — уларнинг касб-ҳунар тайёргарлигига мувофиқ келувчи иш жойлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёлғиз ота, ёлғиз оналарга ҳамда кўп болали ота-оналарга — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятларини бажаришни бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ўзгарувчан жадвалли иш жойлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган ҳар қандай иш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАР УЧУН ИШ ЖОЙЛАРИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИНИ БЕЛГИЛАШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисидаги таклифлар меҳнат, иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя туман (шаҳар) бўлими томонидан шакллантирилади ҳамда мазкур туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ҳар бир корхона бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун ҳокимликка киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир аниқ корхона бўйича иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш бўйича таклифлар киритишда меҳнат органлари томонидан корхонанинг касб-ҳунар тузилмаси ва унинг фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари албатта ҳисобга олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш тўғрисида таклифлар киритишда ногиронларни реабилитация қилишнинг минтақавий дастурлари кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори сонини белгилаш хокимнинг қарори асосида амалга оширилади, ушбу қарор календарь йил бошланишидан камида уч ой олдин иш берувчилар эътиборига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳокимнинг қарорида (шакли илова қилинмоқда) иш жойлари сони, уларнинг номи, иш жойларига қўйиладиган санитария - гигиена талаблари, шунингдек шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда корхонага ва унинг раҳбарига нисбатан қўлланиладиган жазолар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун квоталанадиган иш жойларининг белгиланган миқдоридан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ишга жойлаштирилганлиги учун рағбатлантириш чоралари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ногиронлар учун барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш жойларининг энг кам миқдори олдин қабул қилинган ногиронлар ҳисобга олинган ҳолда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг камида уч фоизи миқдорида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун корхоналар томонидан барпо этиладиган ёки ажратиладиган иш жойларининг энг кам сони аниқ корхоналарнинг салоҳиятидан, уларнинг молиявий аҳволидан, шунингдек шахсларнинг мазкур тоифаларини ишга жойлаштиришнинг прогноз эҳтиёжларидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун, ногиронлардан ташқари, барпо этиладиган (ажратиладиган ёки банд қилиб қўйиладиган) иш жойлари сонини ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар тоифасига (ногиронлардан ташқари) тегишли бўлган олдин қабул қилинган ходимларни ҳисобга олган холда ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг тўрт фоизидан ортиқ белгиламаслик тавсия қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун барпо этилган ёки ажратилган иш жойларига ишга жойлаштириш иш берувчи томонидан туман (шаҳар) меҳнат бўлимининг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ногиронларнинг жамоат ташкилотлари, озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган шахсларни ижтимоий мослаштириш марказлари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга энг муҳтож гуруҳлари манфаатларини ифодаловчи бошқа ташкилотлар ишга жойлашишга муҳтож шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштиришни таъминлайдиган туман (шаҳар) меҳнат бўлимларига юбориш орқали шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда айтиб ўтилган ташкилотлар меҳнат органларига аниқ корхоналар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисида таклифлар киритиш, шунингдек меҳнат органлардан ҳар бир корхонада ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори ва хусусияти ҳақидаги зарур маълумотларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун барпо этилган ёки ажратилган иш жойларидан мавжуд бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни олишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдорига мувофиқ барпо этилган (банд қилиб қўйилган ёки ажратилган) иш жойларини қисқартириш ёки тугатишга корхона касаба уюшмаси ташкилоти (ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органининг, шаҳар (туман) меҳнат бўлими билан келишилган ҳолда жойлардаги давлат ҳокимияти қарорига кўра, шунингдек ногиронлар учун иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига барпо этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойларини тутатишга эса бундан ташқари, ногиронлар жамиятининг маҳаллий бўлими билан маслаҳатлашувдан кейин йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Технологиядаги ўзгаришлар, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш, ходимлар сонининг ўзгаришига олиб келган иш ҳажмларининг қисқариши билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ишга жойлаштирилган шахслар учун, башарти ушбу шахслар сони жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган миқдордан ошмаса, иш жойлари устувор тартибда сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА ИШ БЕРУВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Иш берувчилар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган шахсларни ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун жойлардаги давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига ишга жойлаштиришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига барпо этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойига меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича, мазкур шахслар мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлган тақдирда иш билан таъминлашни рад этса, иш берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгар бўлади,— корхона раҳбарига энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда маъмурий жарима солинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Иш берувчи йил бошланишидан камида 10 кун олдин ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни иш билан таъминлаш учун ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам умумий миқдорининг камида 25 фоизи тайёр бўлишини таъминлашга мажбурдир, бу ҳақда меҳнат органи йил бошлангунга қадар хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг қолган қисмини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) иш берувчи томонидан календарь йилнинг биринчи чораги давомида таъминланади, бу ҳақда меҳнат органи биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойлари тайёрлиги тўғрисида ахборот бермаслик, шунингдек иш жойларининг амалда тайёр эмаслиги ҳам меҳнат органи томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органининг қарорини бажармаслик сифатида қаралади ва қонун ҳужжатларида белгиланган жарима жазолари солинишига олиб келади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ташкил этилган (ажратилган ёки банд қилиб қўйилган) иш жойи илгари ушбу иш жойини эгаллаб турган шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши муносабати билан бўшаган тақдирда, корхона 10 кун муддатда меҳнат органини янгидан очилган бўш иш жойидан хабардор қилишга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг ушбу корхона учун белгиланган энг кам миқдори ҳисобига ногиронларни ишга жойлаштириш учун ўз корхонасида иш жойлари ташкил этиш ёки ажратиш имконияти бўлмаган тақдирда иш берувчилар бошқа корхоналардан тегишли иш жойларини ижарага олишлари ёки уларни бошқа корхоналарда ўз маблағлари ҳисобига барпо этишлари ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни касаначилик билан таъминлашлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир неча корхона меҳнат органи билан келишган холда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун шартнома асосида бирлашишлари ва ўз ҳисобидан ихтисослаштирилган корхоналар, участкалар (цехлар) ташкил этишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳолларда ташкил этилган иш жойлари сони ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун мазкур корхонага белгиланган иш жойларининг энг кам миқдори ҳисобига ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажармаган иш берувчилар иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасига ҳар бир барпо этилмаган иш жойи учун бир ходимга тўғри келадиган йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида жарима тўлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажармаганлик учун иш берувчи томонидан жарима тўланиши иш берувчини иш жойларининг белгиланган миқдорини барпо этишдан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ногиронлар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдорини барпо этмаган (ажратмаган ёки банд қилиб қўймаган) корхоналардан ундирилган жарималар иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси томонидан устун даражада аҳолининг мазкур тоифаси (ногиронлар) учун янги иш жойлари барпо этиш, шу жумладан ногиронларнинг ихтисослаштирилган корхоналарини барпо этиш учун сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган миқдори ҳисобига иш жойлари барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилиши устидан назорат меҳнат органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган миқдори ҳисобига иш жойлари барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилмаган тақдирда меҳнат органи томонидан иш берувчиларнинг мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган тегишли кўрсатма тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ШАХСЛАР УЧУН ИШ ЖОЙЛАРИ БАРПО ЭТУВЧИ ИШ БЕРУВЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ногиронлар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдоридан ортиқча ногиронлар учун иш жойлари барпо этган иш берувчилар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқ солиш бўйича имтиёзларга эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ўз ваколати доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган миқдори ҳисобига ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун ортиқча иш жойлари барпо этган корхоналар учун имтиёзлар белгилашлари, шу жумладан ишлаб чиқариш участкалари (цехлар). ташкил этиш учун нотурар жой биноларини биринчи навбатда ажратишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун жойлардаги давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланган иш жойлари миқдоридан ортиқча иш жойлари барпо этган иш берувчилар ушбу иш жойларини барпо этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини меҳнат органи билан тузилган шартнома асосида Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига қоплаш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг белгиланган энг кам миқдоридан ортиқча иш жойлари барпо этишга иш берувчи томонидан сарфланган харажатларни қисман қоплашга Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармасидан пул маблағлари Меҳнат вазирлиги томонидан белгиланган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган тартибда ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
__________туман (шаҳар) ҳокимлигининг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎‎‎199___йил «____»______________ №‎

‎‎1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси асосида иш кўриб вилоятининг___________________ тумани ҳокимлиги ______________________ учун ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдорини ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг ________________ фоизи миқдорида белгилайди, бу _________ кишини ташкил этади, шу жумладан:

‎‎— ногиронлар учун _____фоиз (_____киши);
‎‎— таълим муассасаларини тамомлаган ёшлар учун____фоиз (______киши);
‎‎— ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда кўп болали ота-оналар учун _______фоиз (_____киши);
‎‎— ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун ________ фоиз (_______киши).

‎‎2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига, шу жумладан:

‎‎______________________________________________________________________________

‎‎(иш жойларига қўйиладиган аниқ талаблар саналади)‎‎‎

‎‎______________________________________________________________________________
мувофиқ бўлиши керак.‎‎
‎‎3. Банд қилиб қўйиш мажбурий бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати:
______________________________________________________________________________

‎‎(касблар ва лавозимлар номи саналади)

______________________________________________________________________________‎‎

‎‎4. Корхоналарнинг раҳбарлари ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) таъминласинлар. Ушбу қарор бажарилмаган тақдирда корхона раҳбари кўрсатиб ўтилган низомнинг 13-бандига мувофиқ маъмурий жавобгар бўлади, корхонага нисбатан эса низомнинг 17-бандига мувофиқ жазо жарималари қўлланилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори мазкур қарор билан белгилангандан ортиқ барпо этилган тақдирда корхона учун қуйидаги имтиёзлар белгиланади:

‎‎______________________________________________________________________________‎

‎‎(имтиёзлар мазмуни кўрсатилади)

‎‎5. Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бир ҳафта муддатда мазкур Қарорни 1-бандда кўрсатилган корхона раҳбари эътиборига етказсин ҳамда мазкур Қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.

_________________________‎

_________________________‎

туман (шаҳар) ҳокими‎

(имзо)‎

М. Ў.‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оила манфаатларини таъминлаш борасида 1998 йилда амалга ошириладиган тадбирлар Давлат дастури тўғрисида» 1998 йил 27 январдаги 45-сон қарорига мувофиқ ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талаблари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Низом аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарималар солиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузганлик учун, идоравий бўйсуниши, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча иш берувчилар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назорат ва уларнинг бажарилишини ҳуқуқий воситалар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унинг маҳаллий органларининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши томонидан тасдиқланган мувофиқлаштириш режалари асосида солиқ (молия) органлари ўтказадиган айни бир вақтдаги режали комплекс текширишлар давомида, қоидага кўра, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг бажарилишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қонун ҳужжатларида назарда тутилган холларда, назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ёки унинг ҳудудий комиссиялари билан келишилган тартибда ва муддатларда назорат текширишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) текширилаётган хўжалик юритувчи субъектлардан текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур ҳужжатларни ва бошқа ахборотларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) йўл қўйилган қонун бузилишларини бартараф этиш ваколатига эга бўлган мансабдор шахслар бажариши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда жарималар солиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 50, 51 ва 229-моддаларига мувофиқ иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган талабларни бузганлик учун мансабдор шахсларга қуйидаги ҳолларда ва қуйидаги миқдорларда жарималар солинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини барпо этиш юзасидан жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарорларини бажармаганлик учун — ҳар бир барпо этилмаган иш жойи учун ходимнинг йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аввал буюртманома берилган, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим олган, шунингдек касб тайёргарлиги олишга ва қайта тайёргарлик кўришга, малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабул қилишдан бош тортганлик учун — ушбу ходим учун мўлжалланган иш жойи бўйича йиллик ўртача иш ҳақи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) маҳаллий меҳнат органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган фуқароларни у ерда бўш иш жойлари (бўш лавозимлар) бўлгани ҳолда ишга олишдан асоссиз бош тортганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбур қилганлик учун, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, — энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) бўш иш жойлари (бўш лавозимлар)ни яширганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ҳар бир ходимнинг ўрни бўшаётганлиги тўғрисидаги (унинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда) ахборотларни ўз вақтида маҳаллий меҳнат органларига тақдим этмаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун — энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган ундирилган жарима маблағлари Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасини тўлдириш учун йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга жарима солишда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қонун бузилганлиги ҳақида баённома тузадилар. Баённомада унинг тузилган санаси ва жойи, давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, иш жойининг номи, қонун бузилиши ҳолатларининг мазмуни, бунга айбдор бўлган шахсларнинг тушунтиришлари ва ушбу тушунтиришларни кўриб чиқиш натижалари, текшириш давомида ўрганилган ҳужжатлар, айбдор шахс қабул қилинган қарор билан таништирилганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳамда унга қарор устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисида тушунтириш берилганлиги кўрсатилади. Баённома давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан имзоланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қонунни бузганлик учун жарима солиш тўғрисида қарор қабул қиладилар. Қарорда у қабул қилинган сана, қонун бузилиши содир этилган корхона (ташкилот, муассаса)нинг номи ҳамда иш берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, қонун талаблари бузилган ҳолатлар, жарима солиш учун асос бўлган қонун ва меъёрий ҳужжат номи, жарима солинаётган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, солинаётган жарима миқдори, жарима ўтказилиши лозим бўлган банк муассасаси ва ҳисоб рақами, қарор бажарилганлиги тўғрисида Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига маълумот бериш лозимлиги кўрсатилади. Қарор давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қонун бузилганлиги ҳақида баённома ва жарима солиш тўғрисидаги қарор уч нусхада тузилади. Уларнинг биринчи нусхалари —жарима солинган шахсга, иккинчи нусхалари — иш берувчига, агар жарима иш берувчига солинаётган бўлса — у бўйсунадиган юқори ташкилотга берилади. Учинчи нусхалари давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жарима солиш жараёнида пайдо бўладиган ҳуқуқий муносабатлар, шу жумладан жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш (протест бериш), шикоят (протест)ни кўриб чиқиш, чиқарилган қарор ижросини тўхтатиб туриш, қарор ижроси бўйича иш юритиш ва бошқалар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.