Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
16.01.2021
12.07.2008
24.05.2005
18.12.2004
29.09.2004
04.06.2001
30.05.1998
14.01.1992
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат янги таҳрирда қабул қилинган
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НОГИРОНЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-641-сонли «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунига асосан 2021 йил 16 январдан ўз кучини йўқотади.
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлдаги ЎРҚ-162-сонли «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ янги таҳрирда қабул қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун ногиронларга ҳуқуқ ва эркинликларни рўёбга чиқаришда Ўзбекистон Республикасининг бошқа барча фуқаролари билан тенг имкониятларни таъминлаш, уларнинг турмуш фаолиятидаги чеклашларни бартараф этиш, ногиронларни тўлақонли ҳаёт кечиришларига, жамиятнинг иқтисодий ва сиёсий турмушида фаол қатнашишларига, шунингдек ўзларининг фуқаролик бурчларини бажаришларига имкон берадиган қулай шарт-шароит яратиш мақсадида давлатнинг ногиронларга оид сиёсатини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга, ногиронликнинг олдини олишга ва ногиронларнинг жамият билан уйғунлашиб кетиши учун шарт-шароит яратишга қаратилган тадбирлар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
[СПиТ:
1.Ногирон]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. «Ногирон» тушунчасининг таърифи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний ёки ақлий нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан ижтимоий ёрдам ва ҳимояга муҳтож бўлган шахс ногирон ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахснинг турмуш фаолияти чекланганлиги унинг ўз-ўзига хизмат қилиш, юриш, йўлни топа олиш, мулоқот қилиш, ўз хатти-ҳаракатини назорат этиш, шунингдек меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қобилияти ёки имкониятини тўла ёхуд қисман йўқотганлигида ифодаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсни ногирон деб топиш тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК) томонидан Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(1-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ногиронлар ҳуқуқий мавқеининг асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамлаб қўйилган барча ижтимоий-иқтисодий ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликларга эгадирлар. Ногиронларни камситиш тақиқланади ва қонунга мувофиқ жазоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ногиронларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаб, тегишли давлат дастурларида ногиронларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш, саломатлигини сақлаш, меҳнат қилиш, билим олиш ва касб ўрганиш, уй-жойли бўлиш ва бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни рўёбга чиқаришда тўсиқларни бартараф этиш мақсадида қонунларда кўзда тутилган шаклларда уларга ижтимоий ёрдам бериш йўли билан уларнинг хос камол топишлари, ижодий ва ишлаб чиқариш имкониятларини ҳамда қобилиятларини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароит яратиб беради. Давлат ногирон болалар тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларга ёрдам кўрсатиш мақсадида республикада ва вилоятларда ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармалари ташкил этилиб, улардан солиқ олинмайди. Бу жамғармаларни ташкил этиш, уларнинг фаолият тартибини ҳамда ташкил топиш манбаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб беради.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаликдан ногирон бўлганларнинг ҳамда бошқа I ва II гуруҳ ногиронларининг уй-жой шароитини яхшилаш чоғида уйлар уларнинг иш жойларига ҳамда даволаш-профилактика муассасаларига ва транспорт йўлларига яқин бўлиши зарурлигини ҳисобга олган ҳолда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларга ва аъзоларидан бири ногирон бўлган оилаларга уй-жой бериш, уй-жой сотиб олиш, қуриш ва улардан фойдаланиш юзасидан енгилликлар Ўзбекистон Республикасининг уй-жой тўғрисидаги қонунларида белгилаб берилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси ва Уй-жой кодексининг 80-моддасига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлат томонидан суд йўли билан ёки қонунда белгиланган бошқа тартибда таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро ваколатли давлат идораси (ТМЭК)нинг уни ногирон деб топган ёки ногирон деб топмаганлиги хусусидаги қарорига норозилик билдириб ТМЭКнинг юқори идорасига мурожаат қилишга ҳақлидир. Агар шу қарор ҳам ногиронни қониқтирмаса, унда у суд йўли билан эътироз билдиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахслар ва бошқа фуқаролар қонунда белгиланган моддий, интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ногиронлар муаммоларига доир қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг иштирок этиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоат бирлашмалари ўз уставларига мувофиқ ҳамда фуқаролар ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда, шунингдек тегишли тадбирларни пул билан таъминлашда иштирок этишлари мумкин. Халқ депутатлари Кенгашлари уларга бу борада ҳар томонлама кўмаклашишлари шарт.
(5-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даромадларни индексациялашни ҳисобга олиб, республика бюджети, маҳаллий бюджетлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан ногиронларга ижтимоий ёрдам бериш тартиби ва шартлари;
(6-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 майдаги ЎЗҚ-2-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 148-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг республика ва минтақа дастурларини тасдиқлаш ва пул билан таъминлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронларни тарбиялашни, уларнинг умумий таълим олишини ва ҳунар ўрганишини, уларни ишга жойлаштиришни ва меҳнати муҳофаза этилишини таъминлашга оид умумий қоидалар белгилаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишга оид халқаро шартномалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда кўзда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. НОГИРОНЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ИНФРАСТРУКТУРАДАН ТЎСҚИНЛИКСИЗ ФОЙДАЛАНИШИ УЧУН ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТИШ
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1991 йил 18 ноябрдаги 423-XII-сон қарорининг 2-бандига асосан 8, 9, 10 ва 12-моддаларида назарда тутилган қоидалар босқичма-босқич тартибда қонун кучга кирган пайтдан бошқа вақтда кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ногиронларнинг уй-жойлардан ва ижтимоий инфраструктуранинг бошқа объектларидан фойдаланишини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат идоралари, корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар ногиронларга (шу жумладан ўриндиқли аравача ва етакловчи итлардан фойдаланувчи ногиронларга) уй-жойлардан, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларидан, иншоотлар ва хоналардан фойдаланишлари, жамоат транспорти ва транспорт коммуникациялари, умумий фойдаланишдаги алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз фойдаланишлари, бемалол йўл танлаш ва юришлари учун шарт-шароит яратиб беришга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Ижтимоий инфраструктура объектларини лойиҳалаш ва қуриш чоғида ногиронларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуриш, турар жой даҳаларини барпо этиш, бинолар, иншоотлар, шу жумладан аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автостанциялар, дарё портлари, спорт комплекслари, маориф ва маданият объектларининг, коммуникацияларнинг лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш, уларни қуриш ва реконструкциялаш, шунингдек транспорт воситаларини, шу жумладан хусусий транспорт воситаларини, алоқа ва ахборот воситаларини уларга ногиронлар кириши ва улардан фойдаланиши учун мослаштирмай туриб яратиш ва ишлаб чиқаришга йўл қўйилмайди. Тегишли объектларнинг лойиҳалари ногиронларнинг жамоат ташкилотлари билан келишиб олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларга шарт-шароит яратиш лойиҳаларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ногиронлар учун мўлжалланган объектларни лойиҳалаш ва қуриш устунлик тартибида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ижтимоий инфраструктуранинг ишлатилаётган объектларини ногиронлар фойдаланиши учун мослаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий фойдаланишдаги транспорт, алоқанинг, ахборотнинг ишлатилаётган воситалари ҳамда ижтимоий инфраструктуранинг бошқа объектлари (8 ва 9-моддалар) давлат ҳокимияти ва бошқаруви идоралари томонидан ногиронларнинг жамоат бирлашмалари иштирокида белгилаб қўйиладиган тартибда ва шартларда ногиронлар кириши ва фойдаланиши учун мослаштирилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур объектларни ногиронлар кириши учун мослаштириш мумкин бўлмаган ҳолларда тегишли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ногиронларнинг эҳтиёжлари қондирилишини таъминлайдиган зарур чоралари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Турар жой биноларини ногиронларнинг киришига ва фойдаланишига мослаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар ёки аъзоларидан бири ногирон бўлган оилалар яшаётган турар жой бинолари, шунингдек ногиронлар учун қурилаётган уй-жойлар ногиронлар саломатлигини тиклашнинг якка тарздаги дастурига мувофиқ махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур турар жой биноларини уй-жой фондининг эгаси бўлган халқ депутатлари Кенгашлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар жиҳозлайдилар. Якка тартибда қурилган уйларни жиҳозлаш халқ депутатлари тегишли Кенгашлари томонидан белгилаб қўйилган тартибда ногиронларнинг жамоат бирлашмалари албатта иштирок этган ҳолда амалга оширилади.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур тадбирларни пул билан таъминлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
(11-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Ногиронларнинг транспорт ҳамда ижтимоий инфраструктуранинг бошқа объектларидан фойдалана олишини таъминлаш вазифаларини бажармаганлик учун иқтисодий жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб турган транспорт, алоқа ва ахборот воситаларини ҳамда ижтимоий инфраструктуранинг бошқа объектларини ногиронлар кира оладиган ва фойдалана оладиган қилиб мослаштириш юзасидан ушбу Қонунда кўзда тутилган чора-тадбирларни бажармаган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар ногиронларнинг эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўлган маблағни Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгилаб қўйилган тартибда тегишли бюджетларга ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур маблағлардан фақат ижтимоий инфраструктура объектларини ногиронларнинг эҳтиёжларига мослаштириш тадбирларини амалга ошириш учунгина фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Ногиронларнинг маданий-томошагоҳ муассасаларига ва спорт иншоотларига киришини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари Кенгашлари, уларнинг бошқармалари ва бўлимлари, бошқа тармоқ бўлинмалари ногиронлар маданий-томошагоҳ муассасаларига ва спорт иншоотларига бемалол кириши ва маданий камол топиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш мақсадида улардан бемалол фойдаланиши учун зарур шароитларни яратиб беришга, шунингдек уларга махсус спорт анжомлари берилишини таъминлашга мажбурдирлар. Ногиронлар мазкур хизматлардан бепул ёки енгил шартлар билан фойдаланадилар.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунининг 13 ва 23-моддаларига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Ногиронлар учун ижтимоий-маданий объектлар ҳамда спорт иншоотлари қуришни пул билан таъминлашда, уларни жиҳозлашда ва таъминлашда корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларнинг иштироки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар ногиронлар учун ижтимоий-маданий объектлар ҳамда спорт иншоотлари қуришни пул билан таъминлашга, жиҳозлар сотиб олишга ва уларни таъминлашга маблағ ажратишга ҳақлидир. Мазкур мақсадларга ажратилган маблағдан солиқ олинмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ содексининг 141-моддаси ва 145-моддасининг 31-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Ногиронлар учун моллар ва техника воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга бериладиган енгилликлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар учун саноат моллари, махсус техника ва ўзга воситалар ишлаб чиқарадиган ҳамда ногиронларга хизмат кўрсатишга ихтисослашган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларга, шунингдек ақлий ва жисмоний ривожланишда камчилиги бўлган болалар ва ўсмирларга мўлжалланган махсус таълим-тарбия муассасаларига Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан, шунингдек халқ депутатлари Кенгашларининг қарорлари билан белгилаб қўйиладиган тартибда ва шартларда енгилликлар берилади.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 158 ва 208-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. НОГИРОНЛАРНИ ТИББИЙ, КАСБ ВА ИЖТИМОИЙ ЖИҲАТДАН ТИКЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Ногиронларни тиббий, касб ва ижтимоий жиҳатдан тиклаш вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ногиронларни тиббий, касб ва ижтимоий жиҳатдан тиклаш тизимини ташкил этади ва бу тизим қарор топиши ҳамда ривожланишига кўмаклашади. Мазкур тизим организмнинг издан чиққан ёки йўқолган қобилиятларини, ўзига ўзи хизмат қилиш қобилиятини, касб фаолиятининг хилма-хил турларидаги қобилиятини, шунингдек ногиронларга тўлақонли турмуш тарзини давом эттириш имконини берадиган ва уларнинг ҳуқуқлари ҳамда мавжуд имкониятларини ишга солишни таъминлайдиган қобилиятларини қайта тиклашга ҳамда уларнинг ўрнини қоплашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ногиронларни тиббий, касб ва ижтимоий жиҳатдан тиклаш, шунингдек ногиронликнинг олдини олиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва мутахассислар тайёрлашни пул билан таъминлайди ҳамда бу ишни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларни тиббий, касб ва ижтимоий жиҳатдан тиклаш ногиронларни тиклашнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ амалга оширилади. Бу дастур ногиронларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари иштирокида халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари ваколат берган давлат идоралари томонидан тиббий-ижтимоий экспертиза асосида белгиланади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронга тавсия этиладиган тиклашнинг якка тартибдаги дастурида тиклаш чораларининг аниқ ҳажми, турлари ва амалга ошириш муддатлари, шунингдек ижтимоий ёрдам турлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногирон тақдим этадиган тиклашнинг якка тартибдаги дастури тегишли давлат идоралари, шунингдек корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар ижро этиши мажбурий бўлган ҳужжатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Ногиронларни тиклаш ишларини амалга оширувчи муассасалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика идоралари ва маҳаллий идоралар ногиронларнинг саломатликни тиклашга қаратилган ёрдамга бўлган эҳтиёжларини ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб, ногиронларнинг саломатлигини тиклаш тармоқларини, шу жумладан илмий-ишлаб чиқариш марказларини, амбулаториялар ҳамда доимий даволаш-профилактика муассасаларида тиклаш бўлимларини, махсус ўқув-тарбия муассасаларини, ихтисослаштирилган санаторий-курорт муассасаларини, ногиронларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатадиган корхоналар ва муассасаларни барпо этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. НОГИРОНЛАРНИНГ ИЛМ ОЛИШИ ВА КАСБ ТАЙЁРГАРЛИГИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Ногиронларнинг илм олиши ва касб тайёргарлиги учун шароит яратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ногиронларнинг илм олиши ва касб тайёргарлиги учун зарур шарт-шароит яратишга кафолат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими идоралари соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот идоралари билан биргаликда ногирон болаларнинг мактабгача ва мактабдан ташқари тарбиясини, ногиронларнинг касб тайёргарлигини, ногиронларни тиклашнинг якка тартибдаги режасига мувофиқ улар умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим олишини таъминлашга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саломатлиги туфайли умумий йўсиндаги мактабгача тарбия муассасаларига қатнай олмайдиган ногирон болаларни тарбиялаш ҳамда саломатлигини тиклаш учун энг қулай имкониятларни яратиш мақсадида халқ депутатлари Кенгашлари корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларни жалб этган ҳолда махсус мактабгача тарбия муассасаларини, шу жумладан интернат-уйларни ташкил этадилар.
(20-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Ногиронларнинг умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим олиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларга умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим бериш барча ўқув юртларида, зарур бўлган ҳолларда эса махсус билим юртларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доимий ишлайдиган даволаш профилактика ёки саломатликни тиклаш муассасаларида даволанаётган ногирон болалар учун ҳам ўқув машғулотлари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Ногирон болаларга уйда тарбия ва таълим бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногирон болаларга умумий ёки махсус мактабгача тарбия муассасаларида ва ўқув юртларида тарбия ва таълим бериш имкони бўлмаган тақдирда, ота-оналарининг истаклари ҳисобга олиниб, бундай болаларга уйида тарбия ва таълим берилади. Бунда ота-оналардан бирига ёки уларнинг ўрнини босувчи кишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйиладиган тартибда ва шартлар асосида моддий таъминот ва имтиёзлар берилади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Ногирон болаларнинг мактабдан ташқари тарбияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногирон болаларни ҳар томонлама уйғун ривожлантириш, уларда ижтимоий фаолликни, меҳнатга қизиқишни тарбиялаш, уларни фан, техника, санъат ва спортга жалб этиш мақсадида халқ таълими идоралари, бошқа давлат идоралари ногирон болаларнинг мактабдан ташқари тарбиядан баҳраманд бўлишларини таъминлашга, бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Ногирон болаларга доимий муассасаларда тарбия ва таълим
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доимий ишлайдиган муассасаларда яшайдиган ногирон болаларга ана шу муассасалар ижтимоий-маиший ҳамда меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш билан узвий боғланган ҳолда тарбия ва таълимнинг узлуксизлигини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Ногиронларнинг касб тайёргарлигини ва уларнинг малакасини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларнинг касб тайёргарлиги ва уларнинг малакасини ошириш ўқув юртларида, корхоналарда ва ташкилотларда (ихтисослашган ёки умумий йўсиндаги), шунингдек ногирон жамоат ташкилотларининг корхоналари ва бирлашмаларида ижтимоий ёрдам муассасалари билан биргаликда тиклашнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ равишда таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касб тайёргарлиги ва малака ошириш даврида ногиронлар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйиладиган тартиб ва шартлар асосида моддий жиҳатдан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Ногиронларнинг илм олиш, касб тайёргарлиги ва малака ошириш шакллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларнинг илм олиши, касб тайёргарлиги ва малакасини ошириш турли шаклларда, шу жумладан, кундузги ҳамда кундузги-сиртқи шаклларда, ўзича мустақил тайёрланиш йўли билан, махсус гуруҳларда, синфларда ҳамда якка тартибдаги ўқув дастурлари асосида, шу жумладан уйда ўқиш йўли билан рўёбга чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Имо-ишора тили
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси имо-ишора тилини шахслараро мулоқот воситаси сифатида тан олади. Имо-ишоралар тилининг ҳуқуқий мақоми ва қўлланиш соҳаси Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан белгилаб берилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.09.00.00 Ижтимоий муҳофазага муҳтож ходимлар меҳнатини тартибга солишнинг қўшимча кафолатлари ва хусусиятлари / 05.09.03.00 Ногиронлар меҳнати]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. НОГИРОНЛАР МЕҲНАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Ногиронларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқини амалга ошириши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларнинг ижодий ва ишлаб чиқариш қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида ҳамда тикланишнинг якка тартибдаги дастурларини ҳисобга олиб, уларга меҳнат шароити одатдагича бўлган корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларда, ногиронлар меҳнати қўлланиладиган ихтисослаштирилган корхоналарда, цехларда ва участкаларда ишлаш ҳуқуқи, шунингдек якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан ҳамда қонун билан тақиқланадиган ўзгача меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногирон билан меҳнат шартномаси тузишдан ёки хизмат юзасидан уни юқори лавозимга кўтаришдан бош тортишга, маъмурият ташаббуси билан ишдан бўшатишга, ногиронлиги учун уни ўз розилигисиз бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилмайди. Тиббий-ижтимоий экспертизанинг хулосасига кўра ногироннинг саломатлиги бу касб вазифаларини бажаришга монелик қилган ёки ногироннинг ёхуд бошқа кишиларнинг саломатлиги ва меҳнат хавфсизлигига таҳдид қилган ҳоллар бундан мустаснодир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногирон ўз меҳнат қобилиятини тиклаганидан кейин аввалги ишига ёки шунга тенг ишга жойлашиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Ногиронларни иш билан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларни иш билан таъминлаш мақсадида давлат идоралари ногиронларнинг касаба уюшмалари ва жамоат бирлашмалари иштирокида корхоналарда, бирлашмалар, муассасаларда ва ташкилотларда ишловчилар сонининг камида 3 фоизи миқдорида ногиронлар учун иш жойларини банд қилиб қўйиш нормаларини белгилайди (камида 34 киши).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар учун иш жойларини банд қилиб қўйишни таъминламаган ёки уларни ишга жойлаштиришдан бўйин товлаган корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар давлат ҳокимияти маҳаллий идораларига Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгилаб қўйиладиган тартибда ногиронларни ишга жойлаштириш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаш учун пул тўлайди.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 декабрдаги 504-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар солиш тартиби тўғрисидаги низомга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланиш учун ногиронларнинг эҳтиёжларини ва маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олиб, махсус корхоналар, цехлар ва участкалар барпо этилади. Кўзи ожиз ногиронлар шароити ўзларининг имкониятларига мос келадиган ишлаб чиқаришларда қатнашишда устунлик ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, корхоналар ва бирлашмалар уйда ишловчи ногиронларга, шунингдек якка тартибдаги меҳнат фаолияти банд бўлган ногиронларга мазкур фаолият учун одам турмайдиган бино ёки хоналар ажратиб бериш, хом ашё сотиб олиш ва маҳсулотни сотишда зарур ёрдам беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Ногиронларни меҳнат шароити
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналарда, бирлашмаларда, муассасаларда ва ташкилотларда ишлаётган ногиронларга тиклашнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ равишда зарур меҳнат шароити яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат шароити, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш, иш вақти, тартиби ва дам олиш вақти, жамоа ёки якка тартибдаги меҳнат шартномасида белгилаб қўйиладиган йиллик ва қўшимча отпускаларнинг муддати амалдаги норматив ҳужжатларда кўзда тутилганидан кам бўлмаслиги ва бошқа ходимларга нисбатан ногиронларнинг аҳволини ёмонлаштирмаслиги ёки уларнинг ҳуқуқларини чекламаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Ногиронлар меҳнати қўлланиладиган корхоналар учун имтиёзлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар меҳнати қўлланиладиган корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар имтиёзли асосларда солиқ тўлаш, молиялаштирилиш ҳамда моддий-техника билан таъминланиш ҳуқуқидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар меҳнати қўлланиладиган корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларга имтиёзли асосларда солиқ солиш, уларни молиялаштириш ҳамда моддий-техника билан таъминлаш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Ногиронлар меҳнати қўлланиладиган корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларга имтиёзли асосларда солиқ солиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билан белгиланган.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. НОГИРОНЛАРГА ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Ижтимоий ёрдам турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларга ижтимоий ёрдам пул тўловлари (пенсиялар, нафақалар, бир йўла бериладиган тўловлар) шаклида, техника воситалари ҳамда бошқа воситалар, шу жумладан автомобиллар, ўриндиқли аравачалар, протез-ортопедия буюмлари, махсус ҳарфли матбаа нашрлари, овоз кучайтиргич аппаратлар ва сигнализаторлар билан таъминлаш шаклида, шунингдек тиббий, ижтимоий ва касб жиҳатидан тиклаш ҳамда маиший хизмат, транспорт хизмати кўрсатиш йўли билан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларни пенсиялар ва нафақалар билан таъминлаш тартиби пенсия ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонунларда белгилаб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг III-бобига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларга бепул махсус тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тўғрисидаги қонунларида белгилаб қўйилади. Ногиронларни дори-дармонлар билан таъминлаш, уларга техник воситалар ва ўзга воситаларни бериш, шунингдек, маиший хизмат ва транспорт хизмати кўрсатиш бепул ёки Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда енгил шартлар асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сонли «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикасининг «Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Ногиронга техника воситаси ёки ўзга воситани бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронга техника воситаси ёки ўзга восита саломатликни тиклашнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ бепул ёки имтиёзли шартлар билан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саломатликни тиклашнинг якка тартибдаги дастурида кўзда тутилган техника воситаси ёки ўзга воситани давлат идораси ногиронга бериши мумкин бўлмаса ёки ногирон тегишли воситани ўз ҳисобидан сотиб олган бўлса, унга Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда товон тўланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.03.00 Уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда. Уйга бориб хизмат кўрсатиш. Ногиронларга ижтимоий ёрдам берадиган доимий ишловчи муассасалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқаларнинг парваришига ва ёрдамига муҳтож бўлган ногиронларга ижтимоий ёрдам идоралари уйга бориб ёки доимий ишлайдиган муассасаларда тиббий ёки маиший хизмат кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаларнинг парваришига муҳтож бўлган ногиронларга ижтимоий ёрдам берувчи доимий муассасалар тармоғини ривожлантиришга кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ишчи ёки хизматчи корхона, бирлашма, муассаса, ташкилотнинг айби билан ногирон бўлиб қолган ҳамда бошқаларнинг парваришига муҳтож бўлса, шу корхона, бирлашма, муассаса, ташкилот соғлиқни сақлаш органлари ва тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг хулосасига мувофиқ меҳнатга яроқсиз бўлиб қолган даврда беморни парваришлаш учун ўз ҳисобидан уйда қараб турадиган бир кишини ёллаши шарт ва ногиронга етказилган моддий ва маънавий зарарнинг ўрнини қоплайди.
(34-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майдаги 220-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 5-сон, 89-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Интернат-уйлардаги ва бошқа доимий ишлайдиган ижтимоий ёрдам муассасаларидаги ногиронларнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларнинг интернат уйларда ёки бошқа доимий ишлайдиган ижтимоий ёрдам муассасаларида бўлиш шароити ногиронлар ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишлари учун имкониятни таъминлаши ҳамда шахснинг эҳтиёжлари мумкин қадар тўла-тўкис қаноатлантирилишига кўмаклашиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саломатлигини тиклаш чоралари ёрдамида ногироннинг интернат уйда ёки ўзга доимий ишлайдиган ижтимоий муассасада бўлишига зарурат қолмаган тақдирда давлат ҳокимияти маҳаллий идораси унга ушбу Қонуннинг 11-моддаси талабларига мувофиқ равишда қулай турар жой майдони бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доимий ишлайдиган муассасаларда яшаётган етим ёки ота-оналарининг васийлигидан маҳрум этилган ногирон болалар балоғатга етгач, агар саломатликни тиклашнинг якка тартибдаги дастурида ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ва мустақил турмуш кечириш имконияти кўзда тутилган бўлса, шу дастурга мувофиқ халқ депутатлари Кенгашлари томонидан навбатдан ташқари турар жой майдони билан таъминланади.
(35-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Ногиронларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш, шу жумладан уларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа халқ истеъмоли моллари билан таъминлаш, уларга коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатиш халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ногиронларнинг касаба уюшмалари ҳамда жамоат бирлашмалари, ижтимоий ёрдам муассасалари иштирокида белгиланадиган енгил шартлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ депутатлари Кенгашлари ҳар йили камида бир марта ногиронларнинг ижтимоий-турмуш шароитларини ўрганиб чиқишни ташкил этадилар ҳамда бу шароитларни яхшилаш учун зарур чоралар кўрадилар.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Ногиронларга ижтимоий ёрдам берувчи давлат идоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларга ижтимоий ёрдамни халқ депутатлари Кенгашлари, уларнинг ижроия ва бошқарув идоралари, ижтимоий таъминот бўлимлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маданият, жисмоний тарбия ва спорт идоралари ҳамда бошқа давлат идоралари Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ тиббий-ижтимоий экспертиза (тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг, ихтисослаштирилган эксперт хизматларининг, тиббий маслаҳат комиссияларининг) хулосалари асосида кўрсатадилар.
(37-модда Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрдаги 714-II-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Ижтимоий ёрдамни пул билан таъминлаш манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ёрдам республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармалари маблағлари ҳисобидан, шунингдек корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан берилади.
(38-модда биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 майдаги ЎЗҚ-2-сон Қонуни таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 148-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тадбирларни пул билан таъминловчи корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйиладиган тартибда ва шартларда солиқ солишда енгилликлар берилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.12.00 Бошқа бирлашмалар, ҳаракатлар, уюшмалар ва ўзга нодавлат нотижорат ташкилотлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. НОГИРОНЛАРНИНГ ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Ногиронларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар ва уларнинг номидан иш олиб борувчи шахслар ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг қонунларида белгилаб қўйилган тартибда жамоат бирлашмаларини, шу жумладан турли жамғармаларни ташкил этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат идоралари ногиронларнинг жамоат бирлашмаларига ҳамда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга ҳар томонлама мадад, моддий ва гуманитар ёрдам беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат идоралари, шунингдек мулкнинг ўз хўжалик юритишнинг шаклидан қатъи назар, корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар ногиронлар манфаатларига тааллуқли масалаларни ҳал этиш чоғида бу масалаларни ногиронларнинг жамоат бирлашмалари билан биргаликда ҳал этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлар ва уларнинг қонуний вакиллари ўз манфаатларига бевосита дахлдор бўлган масалалар муҳокама қилинаётганда ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилинаётганда қатнашиш, шунингдек зарур ахборот олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Ногиронларнинг жамоат бирлашмаларига бериладиган имтиёзлар ва енгилликлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари ҳамда уларнинг корхоналари, бирлашмалари, муассасалари ва ташкилотлари солиқ тўлашда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қўйилган тартибда имтиёзлар ва енгилликлардан фойдаланадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 158, 208, 261, 269, 282 ва 358-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронларнинг жамоат ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлимлари ва бўлинмалари бинолар олишда, хом ашё ресурслари, ишлаб чиқариш-техника ускуналарини сотиб олишда биринчи навбат ҳуқуқидан фойдаланадилар ва Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ имтиёзли суратда пул ва кредит билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йил 18 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
422-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 2-сон, 78-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 102-модда;2001 й., 5-сон, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 51-сон, 514-модда; 2005 й., 21-сон, 148-модда)