Ҳужжат кучини йўқотган 27.03.2020 16.04.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1339
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 16.04.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1339
Date of entry into force
26.04.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 27.03.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1339]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2020 йил 11 мартдаги 8-2020, 11-сонли «Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1339-6, 27.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 августдаги «Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги 344-сонли қарорининг 3-бандини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг, 10 кун ўтганидан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарор кучга кирган кунидан сўнг, қуйидаги йўриқномалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2002 йил 14 январдаги 1-П, 13-сонли «Таълим муассасаларида стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (2002 йил 6 март, рўйхат рақами 1104-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 5-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2002 йил 20 августдаги 4-П ва 100-сонли «Таълим муассасаларида стипендия тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар тўғрисида»ги қарори (2002 йил 29 август, рўйхат рақами 1104-1-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 й., 15-16-сон).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазири С. ҒУЛОМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 10 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-П-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 10 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлигининг 2004 йил 10 мартдаги 2-П, 43-сон қарори билан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЙЎРИҚНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 августдаги «Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида» 344-сон қарорининг 3-бандини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда Олий таълим муассасаларининг талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стипендия — Олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича ва пулли — контракт асосда кундузи ўқийдиган, давомати яхши бўлган талабаларига (бундан чет эллик талабалар мустасно), Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, тўланадиган ойлик пул таъминоти (нафақа).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стипендия чуқур касбий билимларни эгаллаш ва давоматни оширишда талабаларни рағбатлантириш, мутахассисларни тайёрлаш сифатини янада ошириш учун зарур шароитлар барпо этиш мақсадида тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стипендия комиссияси — Олий таълим муассасаларида талабаларга стипендиялар тайинлаш учун ўқув ишлари бўйича проректор раислигида бир ўқув йилига факультетларнинг деканлари (бакалавриат даражасида факультет деканати назарда тутилмаган олий таълим муассасаларида — Ўқув-услубий бўлим (бошқарма) бошлиғи), касаба уюшмаси ва ёшлар ташкилотлари, академик гуруҳлар, бухгалтерия вакилларидан ташкил этиладиган ва Олий таълим муассасасининг ректори (унинг вазифаларини бажарувчи шахс) тасдиқлайдиган комиссия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рейтинг назорати — Олий таълим муассасасида давлат таълим стандартларига кирадиган фанлар бўйича талабаларнинг билим ва маҳоратларининг аттестацион синовлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улгураётган талаба бундан аввалги ўқув семестри учун рейтинг назорати натижалари бўйича академик қарзи бўлмаган талаба.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Талабалар давоматининг даражасига боғлиқ ҳолда стипендияларнинг миқдорлари табақаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Олий таълим муассасаларида 2001 йил 1 сентябрдан бошлаб талабаларнинг давоматига боғлиқ ҳолда табақаланган коэффициентларни қўллаш билан стипендияларнинг базавий миқдорларлари белгиланган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рейтинг бўйича энг юқори баллар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(86 — 100%) — 1,0;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рейтинг бўйича юқори баллар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(71 — 85%) — 0,75;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рейтинг бўйича ўртача баллар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(55 — 70%) — 0,5.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат грантлари бўйича ва пулли — контракт асосида ўқиётган бакалавриат ва магистратура биринчи курсининг талабаларига стипендия миқдори биринчи ўқув семестрида стипендиянинг базавий миқдоридан 0,5 коэффициентини қўллаган ҳолда белгиланади. Иккинчи ва ундан кейинги семестрларда стипендия табақаланган коэффициентларни қўллаган ҳолда талабаларнинг давомати (рейтинги)га боғлиқ равишда тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Улгураётган талабаларга стипендия тайинлаш ўқув йилида икки маротаба ўтказилади ва стипендия ҳар бир ўқув семестри ойининг биринчи кунидан бошлаб тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университетида улгураётган талабаларга стипендия тайинлаш ўқув йилида икки маротаба ўтказилади ва стипендиялар якуний назорат натижалари эълон қилинганидан сўнг, ҳар бир ўқув семестри ойининг биринчи кунидан бошлаб тайинланган ҳолда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Улгураётган талабаларга стипендия тайинлашни стипендия комиссияси қуйидаги тартибда амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув семестрининг барча фанлари бўйича талабанинг ҳақиқий рейтинги кўрсаткичларини белгилаш учун асос бўлиб белгиланган тартибда тўлдирилган, рейтинг назорати бўйича қайдномалар ёки талабанинг рейтинг дафтарчаси ҳисобланади, улар тенг кучга эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув семестри мобайнида ҳар бир фан бўйича энг юқори балларнинг 86 — 100 фоизини тўплаган талабага 1,0 коэффициенти билан стипендия тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув семестри мобайнида ҳар бир фан бўйича энг юқори балларнинг 71 — 85 фоизини тўплаган талабага 0,75 коэффициенти билан стипендия тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув семестри мобайнида бир ёки ундан кўп фанлар бўйича энг юқори балларни 55 — 70 фоиз доирасида тўплаган талабага 0,5 коэффициенти билан стипендия тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стипендия тўлаш учун стипендия комиссияси тавсия этган талабаларнинг рўйхатлари олий таълим муассасаси ректорининг (унинг вазифаларини бажарувчи шахснинг) буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўқув семестри учун рейтинг назорати натижалари бўйича узрсиз сабабларга кўра академик қарзга (бир ёки ундан кўп фанлар бўйича 55% дан кам рейтингга) эга бўлган Олий таълим муассасаларининг талабалари кейинги ўқув семестри ойининг биринчи кунидан бошлаб стипендия олиш ҳуқуқидан маҳрум бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибда академик қарзини бартараф этган (тегишли фанлар бўйича 55 ва ундан кўп фоиз тўплаган) талабаларга стипендия академик қарзни бартараф этиш муддати тугаганидан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб, талабанинг давомати (рейтинги)га қараб табақалаштирилган коэффициентларни қўллаган ҳолда кейинги ўқув семестрига қадар тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ўзлаштириш учун уларга тақдим этилган бир ойлик муддат мобайнида академик қарзини бартараф этмаган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назарий ўқишнинг кейинги семестрига (курсига) ўтказилган ҳамда кейинчалик академик қарзини бартараф этган (тегишли фанлар бўйича 55 ва ундан кўп фоиз тўплаган) Тошкент давлат юридик университети талабаларига стипендия академик қарз бартараф этилгандан кейин келадиган ойнинг биринчи санасидан бошлаб, талабанинг ўзлаштириши (рейтинги)га қараб табақалаштирилган коэффициентларни қўллаган ҳолда, академик қарз бартараф этилган ўқув семестрининг охирига қадар тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Касаллиги ёки тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланадиган бошқа узрли сабабларга кўра академик қарзга эга бўлган талабалар академик қарзларини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда бартараф этгунларига қадар степендиядан маҳрум этилмайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжат билан тасдиқланган узрли сабабга кўра рейтинг назоратининг бирор-бир турини топширмаган Тошкент давлат юридик университети талабаларига қайта ўзлаштириш учун академик қарздорларга тақдим этиладиган давр учун стипендия рейтинг назоратини муваффақиятли топширган тақдирда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўқув режаси билан назарда тутилган малака амалиётлари ва таътиллар даврида талабаларнинг стипендия олиш ҳуқуқи сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Пенсия оладиган талабаларга стипендия умумий асосларда тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Талабаларга академик таътил даврида стипендия тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талаба академик таътилдан қайтганидан кейин унга стипендия тўлаш аввалги миқдорларда жорий ўқув семестрининг охирига қадар тикланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Илгари маъмурият ташаббуси билан Олий таълим муассасасидан чиқарилган талабалар ўқишга тикланганда мазкур ўқув семестри учун стипендия, стипендия базавий миқдоридан 0,5 коэффициентини қўллаган ҳолда тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили даври учун талабаларга стипендия қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида тўлиқ миқдорда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳомиладорлик академик таътил даврида юзага келган бўлса, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик тўғрисида ягона намунадаги маълумотнома тақдим этилганда академик таътил тўхтатилиши ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш таътили расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 ёшгача боласи бўлган ва ўқишни таълимнинг кундузги шаклида давом эттираётган талаба аёлларга стипендия тўлиқ миқдорда тўланади. Бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш таътилида бўлиш даврида стипендия тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш бўйича нафақа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Белгиланган тартибда бир Олий таълим муассасаси (факультет)дан бошқасига, шунингдек таълимнинг сиртқи шаклидан кундузги шаклига ўтказилган талабаларга стипендия улар томонидан рейтинг назорати натижалари бўйича, ўқув режаларидаги тафовутлар бартараф этилганидан кейин тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академик қарз мавжуд бўлмаганида стипендия академик маълумотнома (рейтинг дафтарчаси)да кўрсатилган, аввалги ўқув жойидаги рейтинг назорати натижалари бўйича тайинланади ва янги ўқув жойига қайд этилган пайтдан бошлаб Олий таълим муассасаси ректорининг (унинг вазифаларини бажарувчи шахснинг) буйруғи асосида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзги таътил вақтида талабаларга стипендия тўлаш улар ўтказишга қадар ўқиган Олий таълим муассасалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат грантлари бўйича Олий таълим муассасаларининг охирги курсларида ўқиётган сиртқи бўлимлар талабаларига, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 256-моддасига мувофиқ, битириш ишига материаллар тайёрлаш учун ўттиз тақвимий кун миқдорида иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилади. Кўрсатилган таътил даврида талабалар умумий асосларда стипендияга қайд этиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Олий таълим муассасасининг ректори (унинг вазифасини бажарувчи шахс) истеъдодли ва жамоат ҳаётида фаол бўлган талабаларга Васийлик ва Илмий кенгашлар тавсиялари бўйича, тегишли йил учун олий таълим муассасасининг харажатлар сметасида тасдиқланган стипендия фонди доирасида Олий таълим муассасасининг шахсий стипендияларини белгилашга ҳақлидир. Олий таълим муассасаси талабасининг шахсий стипендияси миқдори рейтинг назорати бўйича энг юқори балларга эга бўлган талабаларнинг стипендиясидан 10 фоиз кўп қилиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. 2002-2003 ўқув йилида бир йилда бир талабани ўқитиш учун қийматда стипендия фонди 1,0 табақаланган коэффициентини қўллаган ҳолда ҳар ойда тўланадиган стипендияни ҳисобга олиб белгиланган. 2003-2004 ўқув йилидан бошлаб бир йил учун бир талабани ўқитиш қийматида 0,75 коэффициентини қўллаган ҳолда ҳар ойда тўланадиган стипендияни ҳисобга олган равишда стипендия фондининг миқдори назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пуллик-контракт асосида ўқитишнинг ўқув йили учун қийматига киритилган ҳар ойда тўланадиган стипендия суммаси талабалар давоматининг рейтинг кўрсаткичларидан қатъи назар, қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтарилмайди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида таълим олувчи битирувчи курслари талабалари учун июль ва август ойлари учун стипендия суммаси охирги ўқув йилидаги (қисмларга бўлиб тўланганда — охирги ўқув семестридаги) таълим учун киритилаётган тўловдан чиқариб ташланади. Бунда чиқариб ташланаётган стипендия суммаси олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорларининг охирги ўрнатилган пайтига 0,75 коэффициентни қўллаган ҳолда стипендиянинг базавий миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. 2003-2004 ўқув йилидан бошлаб ўтган ўқув семестри якунлари бўйича талабанинг рейтинги кўпайган ва ўртача ҳисоб-китобни табақаланган коэффициентнинг ўқитиш қийматида назарда тутилган қиймати 0,75 дан 1,0 га кўпайган тақдирда ҳар ойда тўланадиган стипендия суммасидаги фарқ стипендия фондини тежаш ва ўқитишнинг пулли-контракт шакли бўйича сметанинг умумий харажатлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Талабаларнинг стипендияларидан ушлаб қолишларга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабаларга стипендияни тўғри тайинлаш ва тўлаш устидан назорат қилиш Олий таълим муассасасининг стипендия комиссиясига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур Йўриқноманинг талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 184-модда; 2008 й., 6-7-сон, 31-модда; 2012 й., 32-сон, 380-модда)