25.06.2026 йилдаги ПФ-119-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 25.06.2026 йилдаги ПФ-119-сон
Date of entry into force
25.06.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон республикаси президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларда алоҳида танлаб олинган туманлар ва маҳаллалар инфратузилмасини жадал ривожлантириш орқали тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 25 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-119-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 июндаги ПФ-119-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-54-сон Фармонининг 3-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ танлаб олинган оғир тоифадаги туманларни комплекс ривожлантириш дастурларига ҳамда «оғир» маҳаллаларнинг «ислоҳот дастури»га киритилган ижтимоий ва тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини амалга ошириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги «2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-49-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 4-банддаги «903» рақами «915» рақами билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ҳар бир «оғир» маҳалланинг «ислоҳот дастури»ни молиялаштириш мақсадида тегишли маҳаллий бюджетдан ажратилган ҳар 1 млрд сўм учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 2 млрд сўм маблағ ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига «ислоҳот дастури»ни молиялаштириш учун маҳаллий бюджет маблағлари билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан фойдаланишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «ислоҳот дастури»ни амалга ошириш доирасида туман (шаҳар) ҳокимлиги, маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари ўртасида камбағалликни қисқартиришга қаратилган ижтимоий шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ижтимоий шартномалар ижроси устидан жамоатчилик назорати амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«151. Туман (шаҳар) ҳокимларининг рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси зиммасига маҳаллаларда амалга оширилаётган тадбиркорлик лойиҳалари доирасида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (хизматлар, ишлар) тўғрисидаги маълумотларни электрон савдо платформаларига жойлаштириш орқали уларнинг реализациясига кўмак бериш бўйича қўшимча вазифа юклансин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 18-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларига Дастурларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджет маблағлари билан бир қаторда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларидан фойдаланишга рухсат берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20. Белгилансинки, 2026 йил 1 мартдан бошлаб оғир тоифадаги туманларда, 2026 йил 1 июлдан бошлаб «оғир» маҳаллаларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратиб борилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 49-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«электр энергияси ва газ таъминоти билан автоном қурилмалар орқали ёки тадбиркорлик субъектининг эгаллаган майдони ва фаолият туридан келиб чиқиб, алоҳида шартнома асосида қўшни объект орқали белгиланган тартибда электр энергияси тармоғига уланиш ҳисобига таъминланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ танлаб олинган оғир тоифадаги туманларни комплекс ривожлантириш дастурларига ҳамда «оғир» маҳаллаларнинг «ислоҳот дастури»га киритилган ижтимоий ва тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 8 апрелдаги 151-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари қуйидаги мазмундаги 25-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ танлаб олинган оғир тоифадаги туманларни комплекс ривожлантириш дастурларига ҳамда «оғир» маҳаллаларнинг «ислоҳот дастури»га киритилган ижтимоий ва тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини амалга ошириш».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 06/26/119/0624-сон)