26.05.2026 йилдаги КҚ-346/1-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 26.05.2026 йилдаги КҚ-346/1-V-сон
Date of entry into force
26.05.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида гендер тенглик тамойилларини қарор топтириш ва мазкур соҳада давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишнинг муҳим дастурий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро стандартларга мос миллий қонунчилик базаси шакллантирилиб, соҳага оид 110 дан зиёд норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, давлат томонидан хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ҳаётининг барча соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш мажбурияти мустаҳкамланиб, хотин-қизларни меҳнат соҳасида камситишнинг олдини олишга қаратилган қўшимча ҳуқуқий кафолатлар Конституция даражасида белгилаб қўйилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат муносабатларида тенг имкониятларни таъминлаш мақсадида муайян соҳа ва касб турларида хотин-қизлар меҳнатидан фойдаланишга қўйилган чекловлар бекор қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, жинс бўйича камситишни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан очиқ инкор этганлик, шу мазмундаги ғоялар ва чақириқларни тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сиёсий ҳаётда хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш мақсадида сиёсий партиялар томонидан депутатликка кўрсатиладиган номзодларнинг камида 40 фоизини аёллар ташкил этиши ҳақидаги норма қонунчиликда мустаҳкамланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида болани парваришлаш таътилида бўлган даврни иш стажига қўшиб ҳисоблашнинг максимал муддати 3 йилдан 6 йилгача оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона ёндашув асосида вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси ташкил этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органларида гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгашлари фаолияти йўлга қўйилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни гендер экспертизасидан ўтказиш, гендер статистикасини юритиш, гендер аудит ҳамда гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш каби замонавий механизмлар жорий этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилган ислоҳотлар халқаро рейтинг ва индексларда ҳам ўз аксини топмоқда. Жумладан, 2026 йилда Жаҳон банкининг «Аёл, бизнес ва қонун» индексида Ўзбекистон 190 та давлат орасида 48-ўринни эгаллади, Гендер тенглик ва бошқарув индексида 51 поғонага юқорилаб, 52-ўринга кўтарилди. Парламентлараро иттифоқнинг «Парламентдаги аёллар» рейтингида эса мамлакатимиз 193 та давлат орасида 35-ўринни қайд этди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, жаҳонда кечаётган ижтимоий-иқтисодий ва демографик ўзгаришлар, рақамли трансформация жараёнларининг жадаллашуви, меҳнат бозорида юзага келаётган янги тенденциялар ҳамда гендер тенглик соҳасидаги халқаро стандарт ва ёндашувларнинг такомиллашиб бориши стратегияда белгиланган мақсадларга эришиш даражасини баҳолашнинг аниқ, ўлчанадиган ва замонавий кўрсаткичлар тизимини шакллантириш заруратини юзага келтирмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (CEDAW) ва унинг мониторинг органи тавсияларида ҳам гендер тенглик соҳасидаги давлат сиёсати самарадорлигини ўлчаш мумкин бўлган ва таққосланадиган кўрсаткичлар асосида баҳолаш муҳимлиги қайд этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги «Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-21-сонли Фармонида 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифаси белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур вазифалардан келиб чиқиб, давлат бошқарувида хотин-қизлар иштирокини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий фаоллиги ва бандлигини ошириш, илм-фан, инновациялар, рақамли технологиялар ва спорт соҳаларидаги иштирокини рағбатлантириш, гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш амалиётини кенгайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтиришга қаратилган устувор йўналишлар бўйича мақсадли кўрсаткичларни белгилаш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стратегияни амалга ошириш жараёнида тўпланган тажриба, эришилган натижалар ва мавжуд муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, гендер тенгликка эришиш бўйича устувор мақсадларнинг бажарилишини баҳолаш имконини берувчи мақсадли кўрсаткичларни белгилаш ҳамда уларни ҳозирги замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари (бундан буён матнда Мақсадли кўрсаткичлар деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Миллий статистика қўмитаси билан биргаликда Мақсадли кўрсаткичлар бўйича маълумотларни шакллантириш ва тақдим этиш масалалари юзасидан вазирлик ва идораларга услубий кўмак кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисидаги маълумотларни халқаро ташкилотларга, рейтинг ва индексларни юритувчи ташкилотларга мунтазам тақдим этиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу Қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан аҳоли ўртасида кенг кўламли ҳуқуқий тарғибот-тушунтириш ишларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси Мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан йилида камида икки марта масъул вазирлик ва идораларнинг ахборотларини эшитиб, танқидий муҳокама қилиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари Мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳолати тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳудудий чораларни белгиласин ва уларнинг бажарилишини мунтазам мониторинг қилиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси Мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисидаги янгиланган маълумотларни ҳар йили камида икки марта gender.stat.uz ахборот платформасига жойлаштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасига Мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О. Козихонова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 26 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КҚ-346/1-V-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 26 майдаги КҚ-346/1-V-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Амалдаги кўрсаткичлар номи

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

Масъуллар

1.

Сиёсий партияларда хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

49

49,2

49,5

50

50

Сиёсий партияларнинг марказий кенгашлари

2.

Сиёсий партияларнинг раҳбарлик лавозимларида хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

40

41

41,5

42

42,5

Сиёсий партияларнинг марказий кенгашлари

3.

Вазир ва вазирга тенглаштирилган лавозимларда хотин-қизлар улуши (сонда)

2

3

4

5

6

Вазирлар Маҳкамаси

4.

Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида раҳбарлик (ҳокимлар) лавозимидаги хотин-қизлар улуши (сонда)

6

6

7

7

8

5.

Бошқарув лавозимларида ишловчи хотин-қизлар улуши (фоизда)

30,2

31

32

33

35

Вазирлар Маҳкамаси,

Бошқарув самарадорлиги агентлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси,

вазирлик ва идоралар

6.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг кузатув кенгашлари таркибида хотин-қизлар улуши (фоизда)

7

7,5

8

8,5

9

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби,

Вазирлик ва идоралар,

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси

7.

Миллий кадрлар захирасидаги хотин-қизлар улуши (фоизда)

27

30

35

37

40

Бошқарув самарадорлиги агентлиги,

Вазирлик ва идоралар,

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси

8.

Миллий кадрлар захирасидаги хотин-қизлардан раҳбарлик лавозимига тайинланганлар улуши (фоизда)

10

11

13

15

22

Вазирлар Маҳкамаси,

Бошқарув самарадорлиги агентлиги,

Вазирлик ва идоралар

9.

Судьялар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

15,4

16

19

25

30

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд

10.

Етакчи хотин-қизларни тайёрлаш бўйича амалга оширилган дастурлар сони

2

3

3

4

4

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси,

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси

11.

Давлат бошқаруви академиясининг ўқув дастурларини тугатган хотин-қизлар улуши (фоизда)

32

33

34

35

36

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси,

Бошқарув самарадорлиги агентлиги,

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси

12.

Ўзбекистоннинг чет мамлакатлардаги элчилари орасида хотин-қизларнинг улуши (сонда)

1

1

2

2

2

Ташқи ишлар вазирлиги

13.

Шаҳарларда таълим олиши лозим бўлган имконияти чекланган қизларнинг умумий сонидан мактаб таълимига қамраб олинган ушбу тоифадаги қизлар улуши (фоизда)

81

82

82,5

83

84

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

14.

Шаҳарларда таълим олиши лозим бўлган имконияти чекланган ўғил болаларнинг умумий сонидан мактаб таълимига қамраб олинган шу тоифадаги ўғил болалар улуши (фоизда)

82

82,5

83

84

84,5

15.

Қишлоқларда таълим олиши лозим бўлган имконияти чекланган қизларнинг умумий сонидан мактаб таълимига қамраб олинган шу тоифадаги қизлар улуши (фоизда)

82

83

83,5

84

85

16.

Қишлоқларда таълим олиши лозим бўлган имконияти чекланган ўғил болаларнинг умумий сонидан мактаб таълимига қамраб олинган шу тоифадаги ўғил болалар улуши (фоизда)

80

81

81,5

82

83,5

17.

Илмий, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳалари битирувчилари орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

8,7

8,9

10

11

12

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги

18.

Хотин-қизларнинг илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги лойиҳаларда иштироки (фоизда)

22

25

27

28

30

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги

19.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштирилган лойиҳаларда олима аёллар раҳбарлигидаги илмий лойиҳаларнинг улуши (фоизда)

25

28

32

36

40

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги,

20.

«InnoX» бизнес-инкубатор дастури доирасида ўқитилган стартапчи хотин-қизлар сони

90

110

140

160

200

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги

21.

Хорижий илмий ва олий таълим ташкилотларига илмий стажировкага юборилган хотин-қизлар улуши (жами илмий стажировкага юборилганлар сонига нисбатан)

23

25

27

30

32

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги

22.

1 — 4-синфларда болаларда ўқиш ва математикани ўзлаштириш даражаси (фоизда)

98

99

99,3

99,5

100

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

23.

5 — 9-синфларда ўқувчиларда адабиёт ва математикани ўзлаштириш даражаси (фоизда)

97

97,5

98

99

99,2

24.

Умумий ўрта таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

70

69

68

67

66

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

25.

Умумий ўрта таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида эркаклар улуши (фоизда)

30

31

32

33

34

26.

Касбий, профессионал таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

53

52,5

52

51,5

51

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

27.

Касбий, профессионал таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида эркаклар улуши (фоизда)

47

47,5

48

48,5

49

28.

Олий таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

43

43,5

44

44,5

46

29.

Олий таълим соҳасидаги ўқитувчилар орасида эркаклар улуши (фоизда)

57

56,5

56

55,5

55

30.

Нодавлат таълим муассасаларидаги ўқитувчилар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

73

72

71

70

69

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

31.

Нодавлат таълим муассасаларидаги ўқитувчилар орасида эркаклар улуши (фоизда)

27

28

30

31

32

32.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга аёллар сони

5182

5200

5250

5300

5400

Олий аттестация комиссияси,

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси,

тасарруфида ОТМ ва ИТМ мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

33.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга эркаклар сони

9732

9800

9850

9900

10000

34.

Фан доктори (DSc) илмий даражасига эга аёллар сони

783

788

820

980

1000

35.

Фан доктори (DSc) илмий даражасига эга эркаклар сони

1 974

2050

2100

2150

2300

36.

Фертил ёшдаги аёлларни замонавий контратсептив воситалар билан қамраб олиш даражаси (фоизда)

55

55,5

56

56,5

57

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

37.

Оммавий спортга жалб қилинган хотин-қизлар улуши (фоизда)

40

41

42

44

45

Спорт вазирлиги

38.

Тренерлар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

22

23

24

25

26

Спорт вазирлиги, спорт федерациялари, Олимпия ва паралимпия қўмиталари

39.

Профессионал спорт билан шуғулланувчилар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

38

38,5

39

39,5

40

Спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, спорт федерациялари

40.

100 000 нафар хотин-қизлар орасида ОИВ инфекцияси юққан аёллар интенсив кўрсаткичи

6,4

6,3

6

5,8

5,5

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Республика ОИТСга қарши кураш маркази

41.

100 000 нафар ўғил болалар (эркаклар) орасида ОИВ инфекцияси юққан эркаклар интенсив кўрсаткичи юққанлар сони

11,2

11

10,5

10

9

42.

Ретровирус терапиядан фойдаланаётган ОИВ инфекцияли аёллар (фоизда)

91

91,7

92

93

94

43.

Ретровирус терапиядан фойдаланаётган ОИВ инфекцияли эркаклар (фоизда)

86

87

88

89

90

44.

Гендер жиҳатларни ҳисобга олинган ҳолда ижтимоий соҳадаги илмий тадқиқотлар сони (фоизда)

45

46

48

50

51

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги,

Олий аттестация комиссияси,

Фанлар академияси,

тасарруфида ОТМ ва ИТМ мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар

45.

Юридик шахс ташкил этиб, унга раҳбарлик қилаётган хотин-қизлар улуши (фоизда)

13

13,5

14

14,5

15

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

46.

Республика бўйича хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллиги (фоизда)

66

67

68

69

70

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миграция агентлиги,

Миллий статистика қўмитаси

47.

Қишлоқ жойларидаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи аёллар улуши (фоизда)

15

15,5

16

18

20

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

48.

Агросаноат йўналиши бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган хотин-қизлар улуши (фоизда)

20

25

27

29

30

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

49.

Шахсий ерига (уй-жойига) эга бўлган аҳоли орасида хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

28,0

28,7

29

30

31

Кадастр агентлиги

50.

Шахсий ерига (уй-жойига) эга бўлган аҳоли орасида эркакларнинг улуши (фоизда)

72

71,3

71

70

69

Кадастр агентлиги

51.

Якка тартибдаги тадбиркорлар орасида хотин-қизлар улуши (фоизда)

43

44

45

46

47

Солиқ қўмитаси,

Савдо-саноат палатаси,

Давлат хизматлари агентлиги

52.

Киберхавфсизлик ва AI соҳасида таҳсил олган хотин-қизлар улуши (фоизда)

35

40

42

43

45

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

53.

Расман ишсиз деб ҳисобланувчи хотин-қизларнинг улуши (фоизда)

6,5

6,3

6,1

6

5,8

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

54.

Расман ишсиз деб ҳисобланувчи эркакларнинг улуши (фоизда)

4

3,7

3,5

3

2,8

55.

Эркаклар ва аёллар меҳнатига ҳақ тўлашдаги фарқ (фоизда)

29

28,5

28

27,5

27

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

56.

Гендерга бюджетлаштиришни қўллаган вазирлик ва идоралар улуши (сонда)

7

7

10

12

15

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

57.

Хотин-қизлар, гендер тенглик бўйича фуқаролик жамияти ташкилотларига ажратилган грантлар сони

20

22

24

25

26

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди

58.

ОАВда чоп этилган оилавий муносабатларда хотин-қизлар ва эркакларнинг ўрнини оширишга қаратилган материаллар сони

1190

1480

2000

2500

3500

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази,

ЎзА, МТРК,

Миллий медиа бирлашмаси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 26 майдаги КҚ-346/1-V-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги СҚ-297-IV-сонли қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 28 майдаги «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида»ги СҚ-297-IV-сонли Қарори қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошисидаги «2-иловага» деган сўзлар «2-иловага мувофиқ тасдиқлансин» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 3-бандининг бешинчи хатбошисидаги «ҳамда Мақсадли кўрсаткичлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги «ҳамда Мақсадли кўрсаткичларга эришиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.