24.06.2026 йилдаги 321-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.06.2026 йилдаги 321-сон
Date of entry into force
25.06.2026
Ҳужжат 25.06.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажриба асосида бакалаврлар тайёрлаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сон ҳамда «Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари учун педагог кадрларни тайёрлаш тизимини халқаро тажрибаларга мос равишда такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сон Фармонига мувофиқ давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида талабалар билимини ташқи диагностика қилиш ҳамда педагогика олий таълим ташкилотлари битирувчиларини касбий сертификатлаш тизимларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПФ-19-сон Фармонига мувофиқ мактабгача таълим йўналиши бўйича халқаро тажрибаларга мос равишда тегишли бакалаврлар тайёрлаш тизимини жорий этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун ҳафтада бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун мактабгача таълим ташкилотида тўлов-шартнома асосида мактабгача таълим йўналишида бакалавриат босқичида дуал таълим шаклида (кейинги ўринларда — дуал таълим) ўқиш жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим йўналишида бакалаврлар тайёрлаш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида замонавий кўникмаларни шакллантириш билан бирга жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билим ва кўникмалар шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог кадрлар тайёрлайдиган давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган бакалавр босқичи талабаларининг билимлари ҳар йили тасдиқланган режа-жадвал асосида ташқи диагностикадан ўтказиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2028/2029 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон миллий педагогика университетининг, 2029/2030 ўқув йилидан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига якуний давлат аттестацияси билан бирга ўз хоҳишига кўра касбий сертификатлаш синовларида бепул иштирок этиш имконияти берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дуал таълим шаклида мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида ўқишга давлат ва (ёки) нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида камида уч йил давомида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилишнинг амалдаги тартибига мувофиқ ўтказиладиган тест синовлари асосида қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дуал таълим шаклида мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши бўйича қабул параметрлари ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дуал таълим шаклида мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида педагогика олий таълим ташкилотларига фақат тегишли ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагоглар қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дуал таълим шаклида таълим жараёнларини ташкил этишда талабаларнинг мактабгача таълим ташкилотларидаги амалий фаолиятини методик жиҳатдан таъминлаш, мувофиқлаштириш ва баҳолаш механизмлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дуал таълим шаклида таълим олаётган педагоглар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, малака ошириш курсларига жалб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагогларни дуал таълим шаклида ўқитиш тизимини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дуал таълим шаклида мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган педагогика олий таълим ташкилотлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим йўналишида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрларни дуал таълим шаклида ўқитишни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида замонавий кўникмаларни шакллантириш билан бирга жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билим ва кўникмаларни шакллантиришни назарда тутувчи ўқув дастурларини жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бакалаврлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш учун талабаларнинг билимларини тасдиқланган режа-жадвал асосида ташқи диагностикадан ўтказиб борилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига якуний давлат аттестацияси билан бирга ўз хоҳишига кўра касбий сертификатлаш синовларида бепул иштирок этиш имкониятини яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 24 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
321-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 321-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагогларни дуал таълим шаклида ўқитиш тизимини ташкил этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагоглар учун дуал таълим шаклида (бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун мактабгача таълим ташкилотида) (кейинги ўринларда — дуал таълим шакли) ҳудудлардаги эҳтиёждан келиб чиқиб, қабул параметрларини шакллантириш.

1. Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог кадрлар таркибини таҳлил қилиш.

2. Дуал таълим шаклида ўқиш истагини билдирган педагоглар сони ва мактабгача таълим ташкилотларининг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига қабул параметрларини шакллантириш бўйича таклиф киритиш.

2026 йил июль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Олий таълим ташкилотларига қабул жараёнида дуал таълим шаклидаги мактабгача таълим йўналишига фақат тегишли ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотларида камида уч йил давомида фаолият юритаётган педагоглар қабул қилинишини абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш шартларига киритиш.

1. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги расмий веб-сайтининг техник имкониятларини кенгайтириш.

2. Камида уч йил давомида фаолият юритаётган педагоглар қабул қилинишини абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш шартларига киритиш.

2026 йил август

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Мактабгача таълим ташкилотларининг ўрта махсус маълумотли педагог кадрлари учун дуал таълим шаклида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш.

Бунда педагогика олий таълим ташкилотлари томонидан ўқитишнинг масофавий ва муқобил шаклларидан кенг фойдаланишни назарда тутиш.

2. Дуал таълим шаклида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини тасдиқлаш.

2026 йил август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Педагогика олий таълим ташкилотларида дуал таълим шаклида ўқитишнинг тўлов-шартнома миқдорларини белгилаш.

1. Дуал таълим шаклида ўқитишнинг тўлов-шартнома миқдорларини ҳисоб-китоб қилиш.

2. Тўлов-шартнома миқдорларини тасдиқлаш.

2026 йил август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида бакалаврлар тайёрлашнинг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш.

1. Дуал таълим шаклида бакалаврлар тайёрлашнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш.

Бунда мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида замонавий кўникмаларни шакллантириш билан бирга жисмоний тарбия машғулотларини ўтказиш ҳамда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур билим ва кўникмаларга эга педагогларни тайёрлашни назарда тутиш.

2. Ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.

2026 йил август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Дуал таълим шаклида ўқув жараёнларини ташкил этишда талабаларнинг мактабгача таълим ташкилотларидаги амалий фаолиятини методик таъминлаш, мувофиқлаштириш ва баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш.

1. Дуал таълим шаклида талабаларнинг мактабгача таълим ташкилотларидаги амалий фаолиятини методик таъминлаш, мувофиқлаштириш ва баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган тартибни тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш.

2026 йил август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 321-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дуал таълим шаклида мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган педагогика олий таълим ташкилотлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Олий таълим ташкилоти номи

Олий таълим ташкилоти жойлашган ҳудуд

1.

Ўзбекистон миллий педагогика университети

Тошкент шаҳри

2.

Нукус давлат педагогика институти

Қорақалпоғистон Республикаси

3.

Андижон давлат педагогика институти

Андижон вилояти

4.

Бухоро давлат педагогика институти

Бухоро вилояти

5.

Жиззах давлат педагогика университети

Жиззах вилояти

6.

Шаҳрисабз давлат педагогика институти

Қашқадарё вилояти

7.

Наманган давлат педагогика институти

Наманган вилояти

8.

Навоий давлат университети

Навоий вилояти

9.

Самарқанд давлат педагогика институти

Самарқанд вилояти

10.

Каттақўрғон давлат педагогика институти

Самарқанд вилояти

11.

Гулистон давлат педагогика институти

Сирдарё вилояти

12.

Термиз давлат педагогика институти

Сурхондарё вилояти

13.

Чирчиқ давлат педагогика университети

Тошкент вилояти

14.

Урганч давлат педагогика институти

Хоразм вилояти

15.

Қўқон давлат университети

Фарғона вилояти

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 июндаги 321-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2028/2029 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон миллий педагогика университетининг, 2029/2030 ўқув йилидан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларининг халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи курс талабаларига якуний давлат аттестацияси билан бирга ўз хоҳишига кўра касбий сертификатлаш синовларида бепул иштирок этиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда касбий сертификатлаш синовларини муваффақиятли топширган битирувчига мутахассис ўқитувчи лавозимида ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат берилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«битирувчи талаба — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олий таълим ташкилотларидаги халқаро таълим дастурлари жорий этилган бакалавриат таълим йўналишларининг битирувчи босқич талабалари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«талабгор — касбий сертификат олишга даъвогар бўлган битирувчи талаба, давлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотидаги ҳамда аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб, ўта олмаган стажёр-ўқитувчи, стажёр-тарбиячи, психолог ёки мутахассис лавозимидаги, шунингдек, педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, эгаллаб турган лавозимига мувофиқ эмас (ўрта махсус маълумотлилар) деб топилган педагог кадрлар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«битирувчи талаба таҳсил олаётган таълим йўналиши бўйича касбий сертификатлашдан ўтади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 71-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида ўтказилган талабаларнинг билимларини ташқи диагностика қилиш натижаларига кўра таълим йўналиши бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «педагог кадрлар тайёрлаш сифати белгиланган талабларга жавоб бермайди» деган хулосаси»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида ташкил этилган мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтадиган абитуриентлар бир босқичда — ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) рўйхатдан ўтказилади. Бунда абитуриентлар мазкур муддат давомида бакалавриат таълим йўналиши, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 09/26/321/0621-сон)