26.05.2026 йилдаги ПФ-98-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 26.05.2026 йилдаги ПФ-98-сон
Date of entry into force
28.05.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФАРМОНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг устувор йўналишлари учун илғор ечимларни ярата оладиган янги авлод илмий кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, илмий кенгашлар фаолиятида замонавий ёндашувларни татбиқ этиш, изланувчиларни тайёрлашда устуворлик механизмларини жорий этиш, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Асосий мақсад
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, ушбу Фармоннинг асосий мақсади олий таълимдан кейинги таълим тизимини такомиллаштириш, докторантлар тайёрлаш жараёнларини халқаро стандартларга мослаштириш, диссертация тадқиқотларининг сифати, илмий ва амалий аҳамиятини ошириш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида назарда тутилган мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таянч докторантура ва докторантура (кейинги ўринларда — докторантура)да кадрлар тайёрлашда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) докторантурага умумий қабул квотасининг камида 60 фоизи 1-иловага мувофиқ илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига оид ихтисосликлар (кейинги ўринларда — устувор илмий ихтисосликлар)га ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) дифференциал стипендия тизими жорий этилиб, устувор илмий ихтисосликларга қабул қилинган докторантларга базавий стипендиянинг 1,7 баравари миқдорида оширилган стипендия тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) устувор илмий ихтисосликларга қабул қилинган докторантларга тадқиқот ишида зарур бўладиган асбоб-ускуна ва бошқа товарларнинг хариди учун ҳар ой базавий стипендиянинг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ докторант таҳсил олаётган олий таълим ёки илмий ташкилотга йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) таянч докторантура босқичининг биринчи ўқув йилида соҳавий махсус фанлар, илмий тадқиқот методологияси ва академик ёзиш, статистика ва маълумотлар таҳлили каби фанлар бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) устувор илмий ихтисосликларга қабул кириш имтиҳони ўрнига илмий тадқиқот иши тақдимоти асосида амалга оширилади. Бунда тақдимотга қўйиладиган талаблар олий таълим ва илмий ташкилот томонидан мустақил белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) илмий раҳбарга докторантнинг ихтисослигига мос фан тармоғида илмий тадқиқот тажрибасига эга бўлиш талаби жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилишда тегишли фан йўналишларида миллий сертификатга эга бўлган талабгорни мутахассислик фани бўйича имтиҳондан озод этиб, унга максимал балл бериш тартиби бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) 2027 йил учун қабулдан бошлаб илмий раҳбарлик (маслаҳатчилик) учун ойлик тўлов ўрнига таянч докторантурага қабул қилинган стажёр-тадқиқотчи ва ўз вақтида ҳимоя қилган докторант учун бир марталик рағбатлантирувчи тўлов тўланади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Хирш индекси бўйича кўрсаткичи 5 дан кам бўлган илмий раҳбарга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 40 бараваригача миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Хирш индекси бўйича кўрсаткичи 5 дан юқори бўлган илмий раҳбарга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 80 бараваригача миқдорида тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар докторантурага умумий қабул квотасини мақбуллаштириш ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Илмий даражали кадрларни тайёрлашда лойиҳавий ёндашув
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида олишни назарда тутувчи «Лойиҳа доирасида илмий даража» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) йўлга қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Дастур доирасида илмий лойиҳаларни амалга оширишнинг шундай тартиби ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан устувор илмий ихтисосликлар бўйича муддати уч йилдан кўп бўлмаган тадқиқот лойиҳалари учун ҳар йили бир марта танлов эълон қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тадқиқот лойиҳасида иштирок этувчи докторант лойиҳа раҳбари томонидан танлов асосида қабул қилинади ҳамда лойиҳа раҳбари бир вақтнинг ўзида докторантнинг илмий раҳбари ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) докторант тадқиқот лойиҳаси бажарилаётган ташкилотнинг изланувчиси ҳисобланади ва унга таянч докторантура учун белгиланган миқдорда стипендия тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) тадқиқот лойиҳаси даврида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган тадқиқотчи лойиҳасининг илмий ҳисоботи экспертизадан ўтказилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Дастур илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Дастур доирасида тайёрланадиган докторантлар сони Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таянч докторантурага ҳар йили ажратиладиган қабул квотасини шакллантиришда ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Илмий даражалар беришда 2027 йил 1 январдан бошлаб қуйидаги тартиблар бекор қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) чет тили фанидан малакавий имтиҳон топшириш, мустақил изланувчилар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация мавзуларини рўйхатдан ўтказиш ва диссертация ҳимояси тўғрисида эълон бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) диссертацияни етакчи ташкилотда муҳокамадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун тайёрланган диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) диссертация авторефератини чоп этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) диссертация илмий натижаси амалиётга жорий этилганлиги тўғрисида хулоса олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) Олий аттестация комиссиясининг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгаши томонидан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарорини Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) таълим ва илмий-тадқиқот фаолияти учун жалб қилинган чет эллик фуқаронинг хорижда олган илмий даражаси тўғрисидаги ҳужжатларини нострификация қилиш. Бунда илмий даража тўғрисидаги ҳужжат унинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида тўғридан-тўғри тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, 2027 йил 1 январга қадар Олий аттестация комиссияси томонидан диссертация ҳимояси тўғрисида эълон берилган ва диссертация ҳимоясини ўтказган изланувчиларга илмий даражалар мазкур Фармон кучга киргунга қадар амалда бўлган тартибга мувофиқ берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 2027 йил 1 январдан бошлаб илмий даража берувчи илмий кенгашлар (кейинги ўринларда — илмий кенгаш) фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) илмий кенгашлар томонидан маъқулланган диссертациялар танлов асосида мустақил, жумладан хорижий мутахассисларнинг экспертизасидан ўтказилиб, рейтинг натижаларида акс эттирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) рейтинг Олий аттестация комиссияси томонидан ягона автоматлаштирилган электрон ахборот порталида рейтинг мезонлари ва баҳолаш натижаларини акс эттирган ҳолда интернет тармоғи орқали барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ ҳолда юритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) рейтинг натижаларига кўра самарадорлиги паст бўлган илмий кенгашларга нисбатан Олий аттестация комиссияси томонидан қуйидаги чоралар қўлланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) илмий кенгашнинг раиси ва котибини муайян муддатга илмий кенгашлар фаолиятидан четлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) илмий кенгаш фаолиятини тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) олий таълим ва илмий ташкилотда тегишли ихтисослик бўйича илмий кенгаш ташкил этишни муайян муддатга чеклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Олий аттестация комиссиясига илмий кенгашлар томонидан маъқулланган илмий ишларни танлов асосида текшириш ва асосларни кўрсатган ҳолда уларнинг қарорини бекор қилиш ваколати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Илмий кенгашлар диссертациялар экспертизасининг холис ва сифатли ўтказилиши, илмий ишларда кўчирмачиликни аниқлаш ҳамда қабул қилган қарорларининг асослилигига масъул этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Тадқиқот жараёнларига тадбиркорлик субъектларини жалб этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тадқиқот жараёнларида тадбиркорлик субъектлари иштирокини кенгайтириш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) олий таълим ва илмий ташкилотларда илмий даражали кадрларни саноат ҳамкорлари билан биргаликда тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи «Амалий докторантура (PhD)» дастури амалга оширилади, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) диссертация мавзуси саноат ҳамкорининг талабидан келиб чиқиб белгиланади ҳамда докторантга тадқиқот мавзусига мос бўлган илмий ва амалий раҳбарлар бириктирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) «Амалий докторантура (PhD)» дастурига изланувчи олий таълим ва илмий ташкилот томонидан унга ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган таянч докторантура қабул квотасини мустақил қайта йўналтириш орқали қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) докторантурага кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби саноат ҳамкори билан келишилган ҳолда олий таълим ва илмий ташкилот томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) тадқиқот лойиҳаси саноат ҳамкори билан ҳамкорликда молиялаштирилади. Бунда олий таълим ва илмий ташкилотнинг мажбуриятлари Давлат бюджетидан олий таълимдан кейинги таълим учун ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорлик субъектларининг фойда солиғи базаси уларнинг илмий лойиҳаларни саноат ҳамкори сифатида молиялаштиришга сарфлаган маблағларини 150 фоиз миқдорда чегирган ҳолда аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) илмий-тадқиқот ишлари натижасида яратилган товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан олинган фойда ушбу реализация бошланган кундан бошлаб уч йил давомида фойда солиғидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Олий аттестация комиссияси фаолиятини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Олий аттестация комиссияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридан Фанлар академияси тизимига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Олий аттестация комиссияси олий малакали илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, илмий кенгашлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва мазкур соҳада давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Олий аттестация комиссияси илмий даража ва унвонларга қўйиладиган малака талабларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Олий аттестация комиссияси Фанлар академиясига фақат ташкилий-бошқарув жиҳатидан бўйсунади, ўзига юкланган вазифаларни коллегиаллик асосида Фанлар академиясидан тўлиқ мустақил ҳолда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Олий аттестация комиссиясининг тузилмаси Фанлар академияси томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Олий аттестация комиссияси раиси Фанлар академияси президенти тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга белгиланган тартибда тайинланади ва лавозимидан озод этилади, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Олий аттестация комиссияси раиси 5 йил муддатга тайинланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ раислик лавозимига тайинланиши мумкин эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Олий аттестация комиссияси Раёсати таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади, бунда ҳар 2 йилда Раёсат аъзоларининг учдан бир қисми ва 6 йилда Раёсат таркиби тўлиқ янгиланади, Раёсатга раҳбарлик қилувчи Олий аттестация комиссияси раиси бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) Олий аттестация комиссияси раиси мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Фанлар академияси вице-президентига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) Олий аттестация комиссияси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Фанлар академияси бошқарув аппарати ходимларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Олий аттестация комиссияси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар барча диссертация ҳимояси жараёнлари, жумладан, илмий иш ва авторефератни тақдим этиш, рецензент ва оппонентлар фикрларини юбориш, ҳимоя жараёнларини режалаштириш ва илмий ишни баҳолаш жараёнлари ягона онлайн тизим орқали амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2027 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджетидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Фанлар академиясига биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида илмий кенгашлар рейтингини юритиш, жумладан, илмий ишларни танлов асосида экспертизадан ўтказишда мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш учун қўшимча равишда 5 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) илмий раҳбарларга бир марталик рағбатлантирувчи тўловларни молиялаштириш учун Инновацион ривожланиш агентлигига зарур маблағларни ажратиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Фармон ижросини таъминлаш учун масъул ва шахсан жавобгар этиб Фанлар академияси президенти Ш.А. Аюпов ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 26 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-98-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-98-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) рақамли ва ахборот технологиялари, жумладан, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, маълумотлар таҳлили ва рақамли ечимларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) атом ва қайта тикланувчи энергия манбалари, шу жумладан, водород технологиялари, энергия тежамкорлиги ва энергияни сақлаш тизимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) агроинновациялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги, уруғчилик, селекция, ген технологиялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) тиббиёт ва биотехнологиялар, жумладан, биомедицина, генетика, фармацевтика, телемедицина ва юқумли касалликларнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва иқлимга барқарорликни таъминлаш, жумладан, чўлланишнинг олдини олиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) янги материаллар ва илғор ишлаб чиқариш технологиялари, шу жумладан, нанотехнологиялар, аддитив ишлаб чиқариш, робототехника ва автоматлаштирилган тизимлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) сейсмик хавфсизликни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашига илмий-технологик тенденциялардаги ўзгаришлар ва мамлакат стратегиясидаги янги йўналишлардан келиб чиқиб, илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига оид ихтисосликлар олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 26 майдаги ПФ-98-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Илмий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш

1.

Таянч докторантура ва докторантурага умумий қабул квотасининг камида 60 фоизини илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига оид фан тармоғи ва ихтисосликларга ажратиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

Ҳар йили сентябрь

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

2.

Изланувчиликка қабул қилишдан илмий даражага тасдиқлашгача бўлган барча жараёнларни қамраб олувчи олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизимини ишга тушириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил август

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Фанлар академияси

(Аюпов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

3.

Докторантларга стипендия тўлашнинг дифференциал тизимини жорий этиш. Бунда 2027 йилдан бошлаб устувор илмий ихтисосликларга қабул қилинган докторантлар базавий стипендияси миқдорини 1,7 бараварга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил январь

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

4.

Докторантурада устувор илмий ихтисосликларга қабул қилинган докторантларга тадқиқот ишида зарур бўладиган асбоб-ускуна ва бошқа товарларнинг хариди учун ҳар ой базавий стипендия миқдорининг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағни докторант таҳсил олаётган олий таълим ёки илмий ташкилотга йўналтириш.

Идоравий ҳужжат

2027 йил январь

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

тасарруфида илмий ташкилот ва олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар

5.

Олий таълим ва илмий ташкилотларга таянч докторантурага қабул қилинган изланувчилар учун биринчи ўқув йилида соҳавий махсус фанлар, илмий тадқиқот методологияси ва академик ёзиш, статистика ва маълумотлар таҳлили фанлари бўйича ўқув машғулотлари ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил январдан бошлаб

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Илмий даражаларни олиш учун тайёрланадиган докторлик диссертацияси мавзулари электрон базасини такомиллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил июнь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига оид ихтисосликларда таҳсил олаётган докторантларга тегишли вазирлик ва идораларнинг махсус стипендияларини жорий этиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

Доимий

Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Илмий кадрлар тайёрлашнинг устувор йўналишларига оид соҳалардаги вазирлик ва идоралар

8.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаш бўйича «Лойиҳа доирасида илмий даража» амалий тадқиқотлар дастурини жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил январь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

«Амалий докторантура (PhD)» дастурини жорий этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2027 йил январь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

«Лойиҳа доирасида илмий даража» ва «Амалий докторантура (PhD)» дастурларининг интеграциялашган ахборот тизимини жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил январь

Инновацион ривожланиш агентлигига Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ўтказилган маблағлар

Инновацион ривожланиш агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

11.

Тадқиқот жараёнларида тадбиркорлик субъектлари иштирокини кенгайтириш бўйича тақдим этилган имтиёзлар юзасидан амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

-

Солиқ қўмитаси

(Пулатов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

12.

Олий таълим, фан ва инновациялар соҳасини трансформация қилиш, жумладан, илмий кластер лойиҳаларини ташкил этиш, давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳаларни саралаш ва молиялаштириш тартибларини такомиллаштириш, олий таълимдан кейинги таълим тизимини ривожлантириш бўйича белгиланган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил июль

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Фанлар академияси

(Аюпов)

13.

Таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган таҳлилий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш, таълим жараёнида жаҳон илм-фани ва технологиялари ютуқларидан кенг фойдаланиш бўйича илмий ишланмалар ва тавсиялар тайёрлаш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

Бунда Марказ ходимларига Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан назарда тутилган кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда устамалар тўлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июль

-

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази

(Курбанниязов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов)

II. Олий аттестация комиссияси ва илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш

14.

Илмий даража берувчи илмий кенгашлар (кейинги ўринларда — илмий кенгаш) фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил декабрь

-

Фанлар академияси

(Аюпов),

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

(Юлдашев)

15.

Олий аттестация комиссияси Раёсатининг янги таркибини тасдиқлаш. Бунда дастлабки 2, 4 ва 6 йилда янгиланадиган аъзоларини аниқ кўрсатиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил июнь

-

Фанлар академияси

(Аюпов)

16.

Илмий даража берувчи илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича махсус электрон платформани ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Фанлар академиясига ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари

Фанлар академияси

(Аюпов)

17.

Фанлар академиясига илмий кенгашлар рейтингини юритиш ва илмий ишларни танлов асосида экспертизадан ўтказишда мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш учун қўшимча равишда 5 миллиард сўм ажратиш ҳамда ажратилган маблағларни Олий аттестация комиссиясига мунтазам йўналтириб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йилдан бошлаб ҳар йили

Давлат бюджети маблағлари

(2026 йилда Фанлар академияси жамғармаси ҳисобидан)

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров),

Фанлар академияси

(Аюпов)

18.

Илмий раҳбарларга бир марталик рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил сентябрь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров),

Фанлар академияси

(Аюпов)

19.

Инновацион ривожланиш агентлигига илмий раҳбарларга бир марталик рағбатлантирувчи тўловларни молиялаштириш учун зарур маблағларни ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йилдан бошлаб ҳар йили

Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров),

Инновацион ривожланиш агентлиги

20.

Илмий даражалар бериш, шунингдек, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузишнинг янги тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил ноябрь

-

Фанлар академияси

(Аюпов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

21.

Олий таълим ва илмий ташкилотлар ва Олий аттестация комиссияси ўртасида инсон омилисиз рақамли ҳужжат айланмасини ташкил этиш.

Бунда:

илмий даража ва унвонлар бериш, шунингдек, илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузиш жараёнларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали базасида ташкил этиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;

илмий даража ва унвонлар дипломини давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратиш назарда тутилади.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Фанлар академиясига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Фанлар академияси

(Аюпов),

 Адлия вазирлиги

(Ташкулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

22.

Илмий кенгашлар томонидан маъқулланган илмий ишларни танлов асосида текшириш ва асосларни кўрсатган ҳолда уларнинг қарорини бекор қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил ноябрь

-

Фанлар академияси

(Аюпов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

23.

Илмий даража ва унвонларга қўйиладиган талабларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил ноябрь

-

Фанлар академияси

(Аюпов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

24.

Диссертация ва авторефератлар мазмуни ҳамда уларни расмийлаштириш талабларини халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш.

Идоравий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил октябрь

-

Фанлар академияси

(Аюпов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов)

25.

Республикада илмий даража ва унвонга эга бўлган шахслар реестрини яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2027 йил март

Фанлар академиясига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Фанлар академияси

(Аюпов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(Шарипов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Захидов)

26.

Диссертацияни илмий кенгашга тақдим этиш, илмий иш ва авторефератни юбориш, рецензент ва оппонентлар фикрларини юбориш ва баҳо бериш, диссертация ҳимоясини ташкил этиш жараёнлари ягона онлайн тизим орқали амалга оширилишини таъминлаш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил декабрь

Фанлар академиясига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар

Фанлар академияси

(Аюпов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.05.2026 й., 06/26/98/0542-сон)