12.05.2026 йилдаги ПҚ-178-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.05.2026 йилдаги ПҚ-178-сон
Date of entry into force
21.05.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария соҳаларида ягона давлат бошқаруви ва назорат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-84-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини йўлга қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг ягона тизимини босқичма-босқич жорий қилиш ҳамда соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) зиммасига юклатилган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш ва соҳадаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишчи гуруҳ 2026 йил 1 августга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария (кейинги ўринларда — озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги) соҳаси фаолияти билан боғлиқ мол-мулкни хатловдан ўтказиб, Қўмитага берилиши билан боғлиқ барча чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Қўмита Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Бош вазирига бўйсунади ва ҳисобдордир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 5 нафар ўринбосар, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шартлари бўйича тегишли равишда вазир ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Қорақалпоғистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) бошлиқлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Қўмитанинг тизим ташкилотлари раҳбарлари Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширадиган ходимларнинг формали кийим-бош ва фарқлаш белгиларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида халқаро грант лойиҳалари ва техник кўмак дастурлари Қўмита билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади, келишилади, мувофиқлаштирилади, мониторинг қилинади ҳамда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Қўмита фаолиятини молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тизим ташкилотларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан молиялаштирилади (бунда илмий ҳамда таълим муассасаларига нисбатан уларни сақлаш ва молиялаштиришнинг амалдаги тартиби қўлланилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини ривожлантириш жамғармаси негизида Қўмита ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тизим ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йилда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси учун кўзда тутилган маблағларнинг тегишли қисми ҳисобидан ҳамда улар етмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан зарур маблағларни ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027 йилдан бошлаб ҳар йили зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини рақамлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қўмита Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси билан биргаликда 2027 йил 1 мартга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишга туширсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) сунъий интеллект технологияси имкониятларидан фойдаланган ҳолда хавфларни бошқариш ҳамда хавф таҳлилига асосланган самарали назоратни ташкил этиш. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) хавфларни бошқариш тизимида қўлланадиган мезонлар илмий асосланган хавфни баҳолаш, озиқ-овқат маҳсулотлари турлари, уларнинг келиб чиқиш мамлакатидаги фитосанитария ва ветеринария ҳолати, озиқ-овқат бизнеси операторларининг мувофиқлик тарихи, улар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда ушбу соҳадаги халқаро ташкилотлар маълумотлари асосида шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) хавф профиллари мунтазам равишда қайта кўриб чиқилади, уларни қўллаш натижалари таҳлил қилинади ва камситувчи ёки асоссиз савдо чекловларига олиб келмаслиги таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) автоматлаштирилган хавфларни бошқариш тизими қарорларини қайта кўриб чиқиш ва уларнинг устидан шикоят қилиш механизми жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) аҳоли ва бошқа барча манфаатдор тарафларга хавфли озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида тезкор хабар бериш ҳамда маҳсулотларни қайтариб олиш бўйича электрон тизимни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) озиқ-овқат бизнеси операторлари, янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатга олиш ва уларнинг реестрини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) озиқ-овқат маҳсулотлари ташқи савдо операциялари ҳамда чегарада ветеринария ва фитосанитария назоратида хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда «Ягона дарча» божхона ахборот тизими билан интеграция қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилаб қўйилсинки, ягона автоматлаштирилган ахборот платформасини ишлаб чиқиш учун 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ зарур маблағлар ажратилади, уни доимий техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар эса Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Қўмита ва Жамғарма тўғрисидаги низомларни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Қўмитани тегишли маъмурий бинога жойлаштириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 12 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-178-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПҚ-178-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳат кенгаши

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармалари

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги институти

Чегара озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати инспекцияси*

Озиқ-овқат маҳсулотлари, ветеринария ҳамда фитосанитария лабораториялари мажмуаси ва унинг ҳудудий филиаллари*

Чигиртка ва тут парвонасига қарши курашиш хизмати ва унинг вилоят бўлинмалари

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, туман (шаҳар) озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги инспекциялари

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ва унинг минтақавий филиаллари

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича мутахассислар малакасини ошириш институти*

Ветеринария илмий-тадқиқот институти

Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази*

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, филиаллари ҳамда академик лицейи

Агрокимё ва тупроқ таҳлили маркази ва унинг минтақавий филиаллари

Ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти*

Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва ветеринария дори воситалари таҳлил маркази

Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари дирекцияси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Юридик шахс мақомига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси мазкур иловада назарда тутилган ташкилотлар ўртасида бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликларини қайта тақсимлаш ваколатига эга. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) штат бирликларини қайта тақсимлаш Қўмита вазифаларининг такрорланишини бартараф этиш, хавф таҳлилига асосланган назоратни кучайтириш ва маъмурий юкни камайтириш мақсадида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) штат бирликларини қайта тақсимлаш натижасида тадбиркорлик субъектлари учун янги назорат, лицензиялаш, рухсат бериш, хабардор қилиш, мувофиқликни баҳолаш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартиб-таомиллари ёки пуллик хизматларни асоссиз равишда жорий этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қўмитанинг штат тузилмаси, молиялаштириш модели ва моддий рағбатлантириш тизими назорат, лицензиялаш, рухсат бериш, хабардор қилиш ва мувофиқликни баҳолаш, рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартиб-таомиллари ёки пуллик хизматлар сонини асоссиз равишда оширмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилган кундан бошлаб уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) меҳнат муносабатлари ва молиявий масалалар бўйича Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тизим ташкилотларининг амалдаги раҳбарлари (раҳбарлар мавжуд бўлмаса, уларнинг ўринбосарларидан бири):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини расмийлаштиради (меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат таътилига чиқиш ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) тасдиқланган йиллик бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида молиявий операцияларни амалга оширади (ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бериш, хизмат сафарлари ҳамда ташкилотга юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа харажатларни молиялаштириш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тартибга солиш ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни тақдим этиш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан рухсатнома, рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва лицензия берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан фитосанитария сертификати, фумигация ва транспорт бирлигини очиш далолатномаси берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан ветеринария фаолияти учун лицензия, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар экспорти, импорти ва транзити учун рухсатнома, давлат ветеринария хизмати томонидан назорат қилинадиган товарлар экспорти ва импортида ветеринария сертификати, дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси 2026 йил якунига қадар Қўмитага юклатилган вазифаларни бажариш учун штат бирликларини малакали мутахассислар билан тўлдириш мақсадида штат бирликлари қисқартирилаётган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг малакали ходимларини танловсиз тўғридан-тўғри ишга қабул қилиш ваколатига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПҚ-178-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг ягона тизимини босқичма-босқич жорий қилиш ҳамда соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Ҳуқуқий асосларни шакллантириш

1.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги миллий стратегиясини ишлаб чиқиш:

талаб этиладиган институционал ислоҳотлар;

озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги билан боғлиқ лаборатория фаолиятини ислоҳ қилиш;

соҳани рақамлаштириш;

ислоҳотларни молиявий таъминлаш;

соҳадаги функцияларни хусусий секторга ўтказиш ва бошқалар.

2027 йил январь

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси

(кейинги ўринларда — Қўмита),

манфаатдор вазирлик ва идоралар, халқаро экспертлар

2.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини яратиш.

Қуйидагиларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш:

озиқ-овқат бизнеси операторлари ва уларнинг озиқ-овқат объектлари реестрини юритиш;

озиқ-овқат маҳсулотларининг озиқ-овқат занжири бўйлаб кузатилишини таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор назорати;

озиқ-овқат маҳсулотлари инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдириши ёки бундай хавфнинг кенг тарқалиб кетиши эҳтимоли мавжуд бўлган инқирозли ҳолатларни бошқариш.

2026 йил ноябрь

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

манфаатдор вазирлик ва идоралар, халқаро экспертлар

3.

Озиқ-овқат маҳсулотларини (шу жумладан, махсус биологик фаол моддаларни) қадоқлаш, ёрлиқлаш (маркировка) ҳамда реклама қилишни тартибга солиш.

1. Озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш, ёрлиқлаш, реклама қилиш талабларини ишлаб чиқиш.

2. Биологик фаол моддаларни ишлаб чиқаришда қўлланиши мумкин бўлмаган моддалар рўйхатини тасдиқлаш.

3. Хавфсизлиги таъминланмаган ёки қалбаки озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, импорт қилиш, сақлаш, реализация қилиш ва реклама қилиш учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2027 йил январь

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар,

халқаро экспертлар

4.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига доир техник ҳужжатларни Алиментариус кодекси, Бутунжаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилоти, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро конвенцияси талаблари билан мувофиқлаштириш.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари, фитосанитария талабларини қайта ишлаб чиқиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2026-2027 йиллар

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

II. Қўмита фаолиятини самарали йўлга қўйиш, малакали ходимлар билан таъминлаш

5.

Қўмита ҳузуридаги ташкилотларни қайта ташкил этиш.

Қўмитанинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларни қайта ташкил этиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2026 йил июнь

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита

6.

Қўмита, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалар фаолиятини самарали ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш.

Қўмита, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларнинг вазифа ва функцияларини аниқ белгилашни, бир-бирини такрорловчи ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган функцияларни чиқариб ташлашни назарда тутувчи штат жадвали, низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита

7.

Қўмита марказий аппарати, тизим ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар фаолиятини ташкил этиш учун зарур шароитларга эга маъмурий бино-иншоот ҳамда моддий-техник база билан таъминлаш.

1. Қўмита, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларга қўшиб юбориш орқали қайта ташкил этилаётган ташкилотлар тасарруфидаги бино-иншоотлар, автотранспорт воситалари ва бошқа мол-мулкларни ўтказиш.

2. Ўз биносига эга бўлмаган тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларни Қўмита тизимидаги бошқа ташкилотларнинг биноларида ижара тўловининг ноль ставкасида жойлаштириш.

3. Қўмита, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларнинг самарали фаолияти учун талаб этиладиган асосий воситалар, техника ва зарурий товар-моддий бойликларни харид қилиш.

2026 йил сентябрь

Давлат бюджети маблағлари ва Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Қўмита,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

8.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини текшириш лабораториялари тизимини ташкил этиш.

1. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини текшириш бўйича Қўмита, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларнинг лабораторияларини реконструкция ва модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш.

2026 йил ноябрь

Давлат бюджети маблағлари,

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ташқи беғараз кўмак маблағлари (грант)

Қўмита

2. Қурилиш, таъмирлаш ҳамда асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш.

2027 йил

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қўмита

9.

Қўмита ҳузурида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа офисини ташкил этиш.

Ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида аниқ муддатга мўлжалланган Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳа офисини ташкил этиш бўйича халқаро ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш.

2026 йил октябрь

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ташқи беғараз кўмак маблағлари (грант)

Қўмита,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

10.

Қўмита ва унинг тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларини малакали кадрлар билан тўлдириш.

1. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитария соҳасида кадрлар етишмовчилигини аниқлаш.

2. Соҳада тегишли фаолият йўналишига мос келадиган ва белгиланган малака талабларига мувофиқ бўлган, салоҳияти юқори ходимларни суҳбат асосида ишга қабул қилиш.

3. Қўмита фаолиятига мустақил экспертлар ва мутахассисларни, консалтинг компаниялари ва илмий ташкилотларни жалб қилиш бўйича шартномалар тузиш.

2026-2027 йилларда

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ташқи беғараз кўмак маблағлари (грант)

Қўмита

11.

Замонавий ёндашувлар (Алиментариус кодекси, Зарур ишлаб чиқариш ва гигиена амалиётлари ва НACCP) асосида озиқ-овқат инспекторлари ва мутахассисларини тайёрлаш ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

1. Тегишли олий таълим муассасаларида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигига оид тадқиқотлар («food science») бўйича ўқув курслари дастурини жорий этиш.

3. Эллик нафар озиқ-овқат инспекторларини курсларда малакасини ошириш.

2026 йил давомида

Давлат бюджети маблағлари ва Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

соҳада фаолият юритувчи илмий-тадқиқот институтлари

12.

Давлат назоратини амалга оширишда инспекторлар томонидан махсус формали кийим-бош, мобил видеокамера (бодикамера) ва планшетлардан фойдаланишини жорий қилиш.

1. Ҳудудий бўлинмалар инспекторларининг ўз хизмат вазифаларини олиб боришда махсус формали кийим-бош, мобил видеокамералар (бодикамера)дан фойдаланиш тартибини белгилаш ва уларни харид қилиш.

2. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2026 йил декабрь

Давлат бюджети маблағлари ва Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

«Ўзбекчорванасл» агентлиги ҳамда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилиши муносабати билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказиб берилган ҳамда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан олинган чорвачиликка оид барча асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни тўлиқ Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига ўтказиб бериш.

1. Асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни хатловдан ўтказиш.

2. Аниқланган асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлигига ўтказиб бериш.

2026 йил июнь

-

Қўмита,

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

III. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитария тартиб-таомилларини такомиллаштириш

14.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш тартиб-таомилларини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

озиқ-овқат маҳсулотларини муомалага чиқаришнинг зарурий шарти сифатида озиқ-овқат маҳсулотларини текширишга йўналтирилган мажбурий сертификатлашни босқичма-босқич бекор қилиш (халқаро мажбуриятларда назарда тутилган ҳоллардан ташқари);

озиқ-овқат бизнес операторлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари импортига нисбатан хавфлар таҳлилига асосланган назорат ва текширув тартиб-таомилларини қўллаш;

устувор аҳамиятга эга зарарли организмлар, касаллик, қолдиқ моддалар ва юқори хавфга эга озиқ-овқат маҳсулотлари тоифалари учун хавфларга асосланган мониторинг ва назорат дастурлари.

2026 йил ноябрь

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

халқаро экспертлар

15.

Ветеринария назорати тартиб-таомилларини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ветеринария назорати остидаги товарлар рўйхатини хавф тоифаларга ажратиш методологиясига мувофиқ қайта кўриб чиқиш;

мамлакат ҳудудида тирик ҳайвонлар ва гўшт маҳсулотлари ҳаракатини кузатиш ва назорат қилиш, ветеринария ҳужжатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартибини жорий этиш.

2026 йил ноябрь

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

манфаатдор вазирлик ва идоралар, халқаро экспертлар

16.

Фитосанитария назорати тартиб-таомилларини такомиллаштириш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш:

карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда фитосанитар назоратдан ўтказиш фитосанитар хавфларни электрон тизими орқали таҳлил қилишни жорий этиш;

ҳар бир мамлакат ва маҳсулотни алоҳида баҳолаш ҳамда доимий янгиланиб турадиган фитосанитар хавфни бошқариш орқали карантин остидаги маҳсулотларни танлаб олиш асосида назоратдан ўтказиш;

карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда фитосанитария назоратининг хавф профиллари ва мезонларига асосланган хавфларни бошқариш.

2026 йил ноябрь

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

халқаро экспертлар

IV. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитария соҳаларини рақамлаштириш

17.

Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, ишлаб чиқаришдан реализация қилишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштиришни назарда тутувчи озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитария соҳаларидаги мавжуд ахборот тизимлари базасида ягона ахборот платформасини яратиш.

Ягона ахборот платформасида қуйидагиларни назарда тутиш:

озиқ-овқат бизнеси операторларининг платформада онлайн рўйхатдан ўтиши;

озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва озиқ-овқат соҳасидаги хавфлар тўғрисида озиқ-овқат бизнеси операторлари ва аҳолининг хабардорлигини ошириш;

рўйхатдан ўтган озиқ-овқат бизнеси операторларининг қонунчиликка риоя этиши устидан кузатув ва назоратни амалга ошириш.

2027 йил январь

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Рақамли технологиялар вазирлиги

18.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини синовдан ўтказувчи лабораторияларнинг фаолиятини рақамлаштириш.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини синовдан ўтказувчи лабораторияларда намуналарни қабул қилиш, таҳлил, натижа, хулоса бериш жараёнларини рақамлаштириш.

2027 йил февраль

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Рақамли технологиялар вазирлиги

19.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер, аҳоли, томорқа ва деҳқон хўжаликлари томонидан «Agrokoʻmakchi» мобил иловасидаги электрон «дала дафтари»ни юритиш тизимини жорий этиш.

Қишлоқ хўжалиги фаолиятида шаффофликни таъминлаш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва маҳсулот хавфсизлигини ошириш, бунда:

халқаро талабларга асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер, деҳқон, аҳоли ва кичик томорқа хўжаликлари томонидан электрон «дала дафтари»ни юритиш бўйича график асосида ҳудудларда кўргазмали семинарлар ўтказиш;

электрон «дала дафтари»га экин майдонларида амалга оширилган ишларини тизимли қайд этиб бораётган фермер, деҳқон, аҳоли ва кичик томорқа хўжаликлари рейтингини юритиш.

2026 йил сентябрь

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермерлари кенгаши,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

20.

Сунъий интеллект асосида зараркунандаларнинг тарқалиш прогнози ёки зарар етказиши белгиларидан (симптомлар) келиб чиқиб, ердан фойдаланувчиларга тавсия бериш тизимини жорий этиш.

1. Зараркунандаларнинг тарқалиш прогнози ёки зарар етказиши белгиларидан (симптомлар) келиб чиқиб, босқичма-босқич электрон маълумотларни шакллантириш.

2. Зараркунандаларнинг ривожланиш, зарар етказиш, кўпайиш ва қишловга кетишига оид башоратларни ишлаб чиқиш.

3. Шакллантирилган маълумотлар асосида алгоритмлар орқали зараркунандаларни «Agrokoʻmakchi» мобил иловасида сунъий интеллект орқали таҳлил қилиш ва маслаҳат бериш тизимини жорий этиш.

2027 йил

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

соҳада фаолият юритувчи илмий-тадқиқот институтлари

V. Хорижий тажриба асосида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш

21.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳамда Алиментариус кодекси тизими билан ҳамкорликни янада ривожлантириш.

FAOнинг техник қўмиталарида, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, соғлом овқатланиш ҳамда хавфлар бўйича илмий маслаҳатлар берувчи органларида ҳамда Алиментариус кодекси тизими қўмиталарида мунтазам иштирок этиш ҳамда яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Доимий

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Ташқи ишлар вазирлиги

22.

Санитария ва фитосанитария чоралари бўйича Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатларни хабардор қилиш ва уларнинг асосланган сўровларига жавоб беришни ташкил этиш.

1. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария ва фитосанитария чоралари бўйича ахборот маркази ва штат бирликларини Қўмитага ўтказиш.

2026 йил июль

Давлат бюджети маблағлари ва Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

2. Марказ фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

2027 йил январь

23.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини халқаро талаблар ва тажрибага мувофиқлаштириш мақсадида хорижий маслаҳатчилар гуруҳини ташкил этиш.

1. Хорижий малакали экспертларни танлаб олиш.

2. Хорижий маслаҳатчилар гуруҳи иштирокида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги йўналишида энг мақбул амалиёт ва стандартларни жорий қилиш.

2026-2027 йиллар

Давлат бюджети маблағлари ва Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Ташқи ишлар вазирлиги

24.

Хорижий давлатларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича миллий ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Республикаси манфаатларидан келиб чиқиб, хорижий давлатларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ташкилотлари билан ҳамкорлик келишувлари тузиш.

2026-2027 йиллар

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Ташқи ишлар вазирлиги

25.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича илғор хорижий мамлакатларнинг тажрибаларини ўрганиш.

Илғор хорижий амалиётни ўрганиш ва уларнинг ижобий жиҳатларини республикамизда қўллаш мақсадида соҳа мутахассислари учун халқаро ўқув семинарларини ва хорижий тажриба амалиётларини ташкил этиш.

2026-2027 йиллар

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита,

Ташқи ишлар вазирлиги

26.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш.

1. Илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш.

2. Хорижий тажриба асосида мавжуд илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш.

2026-2027 йиллар

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари

Қўмита

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПҚ-178-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси зиммасига юклатилган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш ва соҳадаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ж. Ходжаев

Бош вазир ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозимига кўра

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

3.

А. Закиров

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси лойиҳа координатори

4.

М. Абдуллаев

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари

5.

И. Абдураҳмонов

қишлоқ хўжалиги вазири

6.

Э. Адилов

соғлиқни сақлаш вазири

7.

А. Ташкулов

адлия вазири

8.

Ш. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

9.

И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

10.

С. Муродов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

11.

А. Жуманазаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори

12.

А. Мавлонов

Божхона қўмитаси раиси

13.

Б. Юсупалиев

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ишчи гуруҳ ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мутасадди раҳбар ва масъул ходимларини жалб этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишчи гуруҳ қарорларини тайёрлашда озиқ-овқат бизнеси операторлари, импортёрлар, экспортёрлар, хусусий лабораториялар, мувофиқликни баҳолаш органлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва халқаро экспертлар билан маслаҳатлашувлар ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПҚ-178-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тизим ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тизим ташкилотлари (илмий ва таълим муассасаларидан ташқари) ходимларига тўланадиган иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган ойлик иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қўмита марказий аппарати ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлашда Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги 147-сон қарорининг 3-иловаси ҳамда Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига кўрсатилган қарорнинг 9-иловасида назарда тутилган миқдорлардаги разрядлар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Қўмитанинг марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ҳудудий бўлинмалар ҳамда тизим ташкилотлари (илмий ва таълим муассасаларидан ташқари) ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,4 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Қўмита марказий аппаратининг барча ходимларига кўп йиллик хизматлари учун (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) ҳар ойлик устама қуйидагича тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) 1 йилдан 3 йилгача — 0,3;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) 3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) 5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) 10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) 15 йилдан 20 йилгача — 1,2;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) 20 йилдан ортиқ — 1,5;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) ҳудудий бўлинмалар ҳамда тизим ташкилотларининг (илмий ва таълим муассасаларидан ташқари) барча ходимларига кўп йиллик хизматлари учун (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) ҳар ойлик устама қуйидагича тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) 1 йилдан 3 йилгача — 0,2;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) 3 йилдан 5 йилгача — 0,4;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) 5 йилдан 10 йилгача — 0,6;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) 10 йилдан 15 йилгача — 0,8;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) 15 йилдан 20 йилгача — 1;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) 20 йилдан ортиқ — 1,2;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) кўп йиллик ишлаганлик учун ойлик устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган тартибга кўра ҳисобланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2026 й., 07/26/178/0520-сон)