18.05.2026 йилдаги 253-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.05.2026 йилдаги 253-сон
Date of entry into force
19.05.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Солиқ базасини товарларнинг бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш орқали тенг рақобат муҳитини яратиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон ва «Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 10 декабрдаги ПФ-246-сон фармонлари ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси талабларига мувофиқ солиқ базасини бозор тамойиллари асосида аниқлаш, шунингдек, тенг рақобат муҳитини яратиш орқали инсофли солиқ тўловчилар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 248-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Солиқ базасини айрим товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг бозор нархини аниқлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ базасини товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, солиқ базасини товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби ушбу қарор кучга кирган санадан кейин тузилган битимларга нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Солиқ қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ ва «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ билан биргаликда 2026 йил 1 июлга қадар давлат харидлари, биржа ва аукцион савдолари иштирокчилари томонидан тузилган шартномалар ҳамда уларнинг ижроси бўйича электрон ҳисобварақ-фактура маълумотларини (ҳар бир лот ва товарлар номенклатураси кесимида) реал вақт режимида ўзаро алмашиш бўйича ахборот тизимларини интеграция қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) товарларнинг бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасигача ўз расмий веб-сайтида эълон қилиб борилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Солиқ-сервис» акциядорлик жамияти томонидан солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчиларга бозор нархини аниқлаш бўйича бепул хизматлар кўрсатиш тизими жорий қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда қарорнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ф.Ж. Пулатов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 18 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
253-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 18 майдаги 253-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ базасини айрим товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (кейинги ўринларда — Солиқ кодекси) мувофиқ солиқ базасини кўчмас мулк объектлари ҳамда ёғоч маҳсулотларининг (кейинги ўринларда — товарлар) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айнан ўхшаш товарлар — бир хил хусусиятли асосий белгиларга эга бўлган товарлар солиқ солиш мақсадида айнан ўхшаш товарлар деб эътироф этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битим нархи — шартнома, электрон ҳисобварақ-фактура, онлайн назорат-касса техникаси чеклари ёки бошқа ҳисоб ҳужжатларида акс эттирилган нарх;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир хил турдаги товарлар — айнан ўхшаш бўлмаган ҳолда, бир хил хусусиятларга эга бўлган ҳамда айни бир вазифани бажариш имкониятини берадиган ўхшаш таркибий қисмлардан иборат бўлган ва (ёки) тижорат жиҳатидан бир-бирининг ўрнини боса оладиган товарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таққосланадиган бозор нархлари усули — товарларни айнан ўхшаш ёки бир хил турдаги товарлар бўйича тузилган битимлар тўғрисида ахборот мавжуд бўлганда, шундай товарлар билан қиёслашга асосланган баҳолаш усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг бозор нархи — солиқ органлари томонидан солиқ базасини аниқлашда қўлланадиган ва эркин бозорда мустақил томонлар ўртасида шаклланадиган нарх;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб ҳужжатлари — товарларни сотиш нархини тасдиқловчи шартнома, электрон ҳисобварақ-фактура, далолатнома, онлайн назорат-касса техникаси чеки ва бошқа ҳисоб ҳужжатлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ кодексига мувофиқ трансферт нархни белгилаш доирасида назорат қилинадиган битимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нархлари давлат органлари томонидан тартибга солинадиган табиий монополия корхоналарининг товарларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига асосан арзонлаштирилган нархларда сотилган товарларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ёки чет давлат қонунчилигига мувофиқ ўтказилган биржа савдолари натижалари бўйича тузилган битимларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан қатъий нарх белгиланган битимларга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Низом талаблари солиқ тўловчилар томонидан сотилган товарларнинг ҳисоб ҳужжатларида акс эттирилган нархи шундай товарлар бўйича аниқланган бозор нархидан 20 фоиздан паст ёки юқори бўлган ҳолатда қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу Низом талаблари фақат солиқ солиш мақсадларида қўлланади, товарларни ҳақиқатда сотилган нархи эса бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Солиқ базасини товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш учун фойдаланадиган усул ва уни қўллаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Солиқ базасини бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган ёғоч маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Солиқ органлари солиқ базасини товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлашда таққосланадиган бозор нархлари усулидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кўчмас мулк объектларининг бозор нархи кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида махсус ваколатли орган томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида махсус ваколатли орган томонидан бозор нархи аниқланмаган кўчмас мулк объектларининг бозор нархи солиқ органлари томонидан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган тартибда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Tаққосланадиган бозор нархлари усулида айнан ўхшаш ёки бир хил турдаги товарларни сотиш (харид қилиш) нархлари уларни сотиш бўйича тузилган шартномаларнинг, шунингдек, ҳақиқатда товарларни етказиб беришнинг ўзига хос хусусиятларини, ҳудудларни (туман/шаҳар) ҳамда солиқ органларига маълум бўлган бошқа ахборотларни инобатга олган ҳолда қиёсланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Товарларнинг айнан ўхшашлигини аниқлашда бундай товарларнинг ташқи кўринишидаги арзимас фарқлар ҳисобга олинмаслиги мумкин ҳамда уларнинг физик хусусиятлари, сифати, мўлжалланган вазифаси, келиб чиққан мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси, унинг бозордаги ишбилармонлик обрўси, фойдаланиладиган товар белгиси, шунингдек, Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги идентификация кодлари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Товарларнинг бир турдалигини аниқлашда, уларнинг сифати, бозордаги мавқеи, товар белгиси, келиб чиққан мамлакати, шунингдек, Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги позициялари ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган усул орқали солиқ базасини товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш учун солиқ органларида мавжуд электрон-ҳисобварақ фактура ва онлайн назорат-касса техникаси чеклари маълумотларидан фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Солиқ органлари солиқ базасини бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлашда қуйидаги маълумотлардан ҳам фойдаланиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона тўловларини ҳисоблаш мақсадида фойдаланилган товарлар қиймати ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа нархлари ва котировкалари тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ва давлат харидлари платформалари маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчиларнинг нархномалари (прейскурант)даги маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларидан ва интернет ресурсларидан олинган нарх тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда нархларни белгиловчи ваколатли органларнинг маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари томонидан гаровга олинган товарларни қайта баҳолаш маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ёки хорижий давлатлар қонунчилигига мувофиқ аниқланган объектларнинг бозор нархи тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Агар товарларнинг нархи кўрсатиб ўтилган манбаларда турлича бўлса, солиқ солиш мақсадларида уларнинг ўртача бозор нархи инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларнинг ўртача бозор нархи қуйидаги формула асосида аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўртача бозор нархи = (X1*Y1+X2*Y2+...+ Xn*Yn) / (X1+X2+...+Xn), бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
X1,2...n — кун (ҳафта, ой) давомида ҳар бир битим бўйича реализация қилинган товарлар ҳажми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Y1,2....n — кун (ҳафта, ой) давомида ҳар бир битим учун сотилган товарларнинг нархи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Биржа ва бошқа электрон платформалар орқали сотилган товарларнинг бозор нархини аниқлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Товарларнинг бозор нархи биржа савдоларида сотилаётган айнан ўхшаш (улар мавжуд бўлмаганда, бир турдаги) товарлар нархларидан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича сотилган товарлар нархи сотиш санасидаги биржа савдоларида айнан ўхшаш (улар мавжуд бўлмаганда, бир турдаги) товарлар нархидан фарқ қилса, солиқ базасини аниқлашда биржа савдосида сотилган товарларнинг нархи (котировкаси) қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Товарларни сотиш санасида биржа савдоларида айнан ўхшаш (улар мавжуд бўлмаганда, бир турдаги) товарлар сотилган тақдирда, солиқ базасини аниқлашда биржа савдоларида ҳафта мобайнида сотилган товарларнинг ўртача нархи, ҳафталик маълумот мавжуд бўлмаган ҳолларда, ойлик сотилган товарларнинг ўртача нархи (котировкаси) қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича сотилган товарларнинг бозор нархини биржа маълумотлари асосида аниқлашнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг нархидан келиб чиқиб, ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган тартибда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Биржа ёки давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотлар асосида товарларнинг бозор нархини аниқлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган манбалар маълумотларидан фойдаланилган ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Солиқ органлари товарларнинг бозор нархларини баҳолаш фаолияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан ҳамда баҳолаш миллий стандартлари қоидаларидан фойдаланган ҳолда ҳам аниқлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Солиқ базасини товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Товарларни сотиш нархи солиқ солиш мақсадида қўлланадиган бозор нархидан паст эканлиги аниқланса, солиқ органлари томонидан қўлланадиган бозор нархи ва солиқ тўловчининг сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ бозор нархидан паст сотилган товарлар ҳажмига кўпайтирилади ҳамда ҳосил бўлган сумма солиқ базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қўшимча ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси чегириладиган харажат сифатида эътироф этилади, Солиқ кодексининг 317-моддасига мувофиқ солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Товарларни харид қилиш нархи солиқ органлари томонидан қўлланадиган бозор нархидан юқори эканлиги аниқланса, солиқ тўловчининг харид қилиш нархи ва солиқ органлари томонидан аниқланадиган бозор нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси бўйича ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Товарларнинг ушбу Низомда белгиланган тартибда аниқланган бозор нархидан келиб чиқиб, Солиқ кодексига мувофиқ фойда солиғининг базасига тузатиш киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Агар бозор нархининг белгиланиши қўшилган қиймат солиғи суммаси ва фойда солиғи бўнак тўлови суммаларининг камайтирилишига олиб келган бўлса, солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи ҳисоботи ва фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаш учун маълумотномага мустақил равишда тузатишлар киритишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ушбу Низомда белгиланган тартибда аниқланган қўшимча солиқ базаси ва солиқ суммасига нисбатан Солиқ кодексида белгиланган молиявий жарималар қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Солиқ базасини айрим товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш ва солиқларни ҳисоблаш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шартли мисоллар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Солиқ тўловчи солиқ органлари томонидан солиқ солиш мақсадида аниқланган товарларнинг бозор нархидан норози бўлган тақдирда, товарларнинг бозор нархини аниқлаш бўйича бошқа мустақил баҳоловчини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Солиқ тўловчи битимнинг нархи бозор нархларига мувофиқлигини ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қаратилмаганининг асосларини тақдим этиш орқали солиқ органларининг солиқ базасига тузатиш киритиш тўғрисидаги қарори юзасидан низолашишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Солиқ органлари сайёр солиқ текширувини ўтказишда товарларнинг бозор нархини аниқлаш учун белгиланган тартибда назорат харидини амалга оширишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ базасини айрим товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Солиқ базаси бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган ёғоч маҳсулотларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р

Гуруҳ

Синф

Синф тавсифи

Маҳсулотнинг идентификация коди

1.

044

04403

Хом ёғоч

04403001002

2.

04403003002

3.

04403004001

4.

04403005001

5.

04403006001

6.

04406

Шпаллар

04406001001

7.

04406002001

8.

04406004001

9.

04407

Ёғоч

04407001001

10.

04407001002

11.

04407001003

12.

04407001004

13.

04407001005

14.

04407001006

15.

04407001011

16.

04407001012

17.

04407001013

18.

04407001014

19.

04407001015

20.

04407001016

21.

04407001017

22.

04407001018

23.

04407001019

24.

04407001020

25.

04407002001

26.

04407002002

27.

04407002003

28.

04407002004

29.

04407002005

30.

04407002006

31.

04407002007

32.

04407002008

33.

04407002010

34.

04407002011

35.

04407002012

36.

04407002013

37.

04407002014

38.

04407002015

39.

04407002016

40.

04407002101

41.

04407002102

42.

04407002103

43.

04407002104

44.

04407002105

45.

04407002106

46.

04407002107

47.

04408

Ёпиш чойшаблари

04408001001

48.

04409

Ёғоч

04409001002

49.

04409004002

50.

04409004003

51.

04410

Заррачалар тахтаси

04410001001

52.

04410001002

53.

04410002001

54.

04411

Эляф плиталари

04411001001

55.

04411001003

56.

04411001004

57.

04411001005

58.

04411001006

59.

04411002001

60.

04411002002

61.

04412

Елимланган фанер

04412001001

62.

04412001005

63.

04412001006

64.

04413

Сиқилган ёғоч

04413001001

65.

04418

Дурадгорлик ва дурадгорлик маҳсулотлари

04418001002

66.

04418001003

67.

04418001005

68.

04418001006

69.

04418003001

70.

04421

Бошқа ёғоч буюмлар

04421001006

71.

04421001026

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ базасини айрим товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ базасини айрим товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш ва солиқларни ҳисоблашга доир
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШАРТЛИ МИСОЛЛАР

1-мисол. Кўчмас мулкни сотиш бўйича бозор нархи асосида солиқни ҳисоблаш (таққосланадиган бозор нархи усули).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

2025 йил

млн сўм

Товар номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

Электрон ҳисобварақ-фактура бўйича сотиш нархи

Ўртача бозор нархи

Камайтириб кўрсатилган солиқ базаси

(ҚҚСсиз)

ҚҚС

Фойда солиғи

нарх

солиқ базаси

нарх

солиқ базаси

Кўчмас мулк

м2

216,04

1,07

231,2

6,1

1 317,8

970,2

116,4

128,1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «А» МЧЖ томонидан 2025 йил 5 апрелда тузилган шартномага асосан 3-қаватда жойлашган, майдони 216,04 м2дан иборат бўлган турар жой фуқаро «Н.Х»га 1 м2 учун 1,07 млн сўмдан — жами 231,2 млн сўмга сотилгани тўғрисида нотариал идоралар томонидан шартнома тасдиқланган (электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ базасини товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-бандида назарда тутилган формула асосида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган янги қурилган кўчмас мулк объектларининг 1 м2 учун ўртача бозор нархи 2025 йил апрель ойида шакллантирилган электрон ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиб аниқланганда, 1 м2 учун 6,1 млн сўмни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчмас мулкнинг ўртача бозор нархи ва сотиш нархи ўртасидаги фарқ 20 фоизлик оғишдан кўп (6,1 — 1,07=4,7 (5,03/1,07)*100=470,1 фоиз > 20 фоиз).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундан келиб чиқиб, солиқ базаси товарларнинг бозор нархи асосида ҳисобланганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6,1 млн сўм * 216,04 м2 = 1 317,8 млн сўмни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона томонидан ҳисоботда кўрсатилган солиқ базаси:

1,07 млн сўм (ЭҲФ бўйича) * 216,04 м2 = 231,2 млн сўмни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда камайтириб кўрсатилган солиқ базаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 317,8 млн сўм — 231,2 млн сўм = 1 086,6 млн сўмни ёки ҚҚСсиз 970,2 млн сўмни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камайтириб кўрсатилган тушумдан солиқлар қўшимча ҳисобланиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚҚС = 970,2 млн сўм * 12 фоиз ставка = 116,4 млн сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда солиғи = 853,8 млн сўм (970,2-116,4)*15 фоиз ставка = 128,1 млн сўм.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жами 244,5 млн сўм қўшимча солиқ ҳисобланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-мисол. Ёғоч маҳсулотини сотиш бўйича бозор нархи асосида солиқни ҳисоблаш (таққосланадиган бозор нархи усули).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Реализация қилинган товарнинг номи

Товар-хомашё биржа маълумоти бўйича товарнинг бозор нархи

Товарнинг ЭҲФдаги нархи

Сотилган товар ҳажми

(куб метр)

Солиқ базаси

(бозор нархи бўйича, млн сўм)

Солиқ базаси

(корхона ҳисоботи бўйича, млн сўм)

Камайтириб кўрсатилган солиқ базаси,

млн сўм

Қўшилган қиймат солиғи,

млн сўм

Фойда солиғи,

млн сўм

Ёғоч

4 200

2 000

1 000

4 200

2 000

1 964,3

235,7

259,3

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ органлари маълумотлар базасида «А» корхона томонидан 1 000 куб метр ёғоч маҳсулотини «В» корхона билан тўғридан-тўғри шартнома тузиб, бир куб метрини ҚҚС билан 2 000 минг сўмдан — жами 2 млрд сўмга сотилгани бўйича 2025 йил 10 апрель куни электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар-хомашё биржаси маълумотлари ўрганилганда, 2025 йил 2 апрель куни «С» корхона томонидан ёғоч маҳсулотининг бир куб метрини 4 200 минг сўмдан (ҚҚС билан) 500 куб метр ёғоч маҳсулотини сотиш бўйича битим тузилгани маълум бўлди (бунда агар худди шу турдаги товарни сотиш бўйича шу санада бир қанча битим тузилган бўлса, бозор нархи сифатида ушбу товарнинг ўртача нархи олинади). Ёғоч маҳсулотининг бозор нархи ва сотиш нархи ўртасидаги фарқ 20 фоизлик оғишдан кўп (4200-2000=2200, (2200/1000)*100=220 фоиз>20 фоиз).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридагиларга асосан, «А» корхона томонидан бир куб метр ёғочни сотишдан тушган тушум ҳисоб ҳужжатларида 2 200 минг сўмга (биржа нархи 4 200 минг сўм — ЭҲФ нархи 2 000 минг сўм) камайтириб кўрсатилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундан келиб чиқиб, солиқ базаси товарларнинг бозор нархи (биржа нархи) асосида ҳисобланганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4 200 минг сўм (ҚҚС билан биржа нархи) * 1 000 куб метр = 4,2 млрд сўмни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона томонидан ҳисоботда кўрсатилган солиқ базаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 000 минг сўм (ҚҚҚС билан ЭҲФ нархи) * 1 000 куб метр = 2 млрд сўмни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан камайтириб кўрсатилган солиқ базаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4,2 млрд сўм — 2 млрд сўм = 2,2 млрд сўмни ёки ҚҚСсиз 1,9 млрд сўмни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камайтириб кўрсатилган тушумдан солиқлар қўшимча ҳисобланди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚҚС = 1,9 млрд сўм * 12 фоиз = 235,7 млн сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда солиғи = (1,9 млрд сўм — 235,7 млн сўм) * 15 фоиз = 259,3 млн сўм.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жами 495 млн сўм қўшимча солиқ ҳисобланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ базасини битим нархи бозор нархидан юқори бўлган ҳолатларда таққосланадиган бозор нархи усулини қўллаган ҳолда аниқлаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-мисол. Ёғоч маҳсулоти хариди бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Товар номи

Товарнинг қиймати

(минг сўмда)

Харид қилинган товар ҳажми,

куб метр

Корхона ҳисоботи бўйича харажатда ҳисобга олинган сумма,

млн сўм)

Ташқи манба маълумотлари (бозор нархи) бўйича харажатда ҳисобга олиниши лозим,

(млн сўм)

Товарнинг шартномадаги нархи, 1 куб метр учун

Ташқи манбалардан олинган маълумот бўйича нарх, 1 куб метр учун

Ошириб кўрсатилган солиқ базаси

Ҳисобдан чиқариладиган ҚҚС,

(млн сўм)

Ёғоч

6 000

4 200

1 000

6 000

4 200

1 800

192,8

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ органларида мавжуд маълумотга асосан «А» корхона томонидан 2025 йил 6 ноябрда «В» корхона билан тузилган шартномага асосан Россия Федерациясининг «Росслес» жамиятида ишлаб чиқарилган «Ёғоч» маҳсулотини 1 куб метр учун 6,0 млн сўмдан (ҚҚС билан) келишилиб, 1000 куб метр товар жами 6 млрд сўмга харид қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар-хомашё биржасида (давлат харидлари ёки бошқа манбалар) 2025 йил 7 ноябрда тузилган битимга асосан «Росслес» жамиятида ишлаб чиқарилган «Ёғоч» маҳсулотининг нархи 1 куб метр учун 4,2 млн сўм (ҚҚС билан) эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридагиларга асосан «А» корхона томонидан 1000 куб метр ёғоч 1,8 млн сўмдан (6 млн сўм — 4,2 млн сўм) — жами 1,8 млрд сўмга оширилган нархда харид қилинган. Ушбу ҳолатда «А» корхона ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиши ва 192,8 млн сўм (1,8 млрд сўм * 12/112) ҚҚСни ҳисобдан чиқариши лозим бўлади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2026 й., 09/26/253/0497-сон)