Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2022 24.01.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1304
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 24.01.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1304
Date of entry into force
03.02.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

ФОИЗЛАРНИ ЎСТИРМАСЛИК ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 24 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1304]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 19 ноябрдаги 27/8-сонли ««Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1304-5, 10.12.2021 й.) асосан 2022 йил 11 январдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3, 7, 17 ва 51-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарор кучга кирган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 2 ноябрдаги 16/2-сон қарори ва у билан тасдиқланган Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизларни ўстирмаслик сиёсати тўғрисида низом (1998 йил 2 декабрь 561-сонли рўйхат рақами) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк Бошқарувининг раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2003 йил 11 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25/7-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Бошқаруви томонидан 2003 йил 11 октябрь,
25/7-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом

1. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида», «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг (бундан буён матнда банклар деб юритилади) кредитлари, қарз қимматли қоғозлари ва бошқа молиявий воситалари (бундан буён матнда активлар деб юритилади) бўйича фоизларни Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига мувофиқ ўстирмаслик (бундан буён матнда МҲХС деб юритилади) тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар мазкур Низомга мувофиқ активларни «фоизларни ўстирмаслик» мақомига ўтказиш ҳамда «фоизларни ўстирмаслик» мақомини бекор қилиш тўғрисида талабларни қўллаш тартибини қабул қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Таърифлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги таърифлардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерлик ҳисобининг ҳисоблаш усули — ушбу усул бўйича операция ва ҳодисалар пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари қабул қилинганида ёки тўланганида эмас, балки мазкур операциялар рўй берганда тан олинади ҳамда бухгалтерия ёзувларида акс эттирилади ва улар қайси даврга тегишли бўлса, ўша даврнинг молиявий ҳисоботларида кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реал фоиз ставкаси — бу активнинг фойдаланиш муддати давомида кутилаётган келгуси пул тушуми оқимларини дисконтлаш учун ва активни бошланғич баланс қийматига тенглаштириш учун зарур бўлган фоиз ставкасидир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реал фоиз ставкаси усули — бу активнинг (мажбуриятнинг) хизмат муддати давомида дисконтни ёки мукофотни фоизли даромадга (ёки харажатга) амортизация қилиш ёки кечиктирилган фоизли тўловларни (масалан, ҳар ойда эмас, ҳар йили олинадиган ёки тўланадиган) тақсимлаш орқали ўзгармас фоиз ставкасини тан олишга олиб келувчи усулдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қадрсизланиш — активнинг қопланиш суммасининг баланс қийматидан пасайиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фоизларни ўстирмаслик — ҳисобланган фоиз даромадини тўлиқ олиш эҳтимоли мутлақо қолмаган ёки қарзнинг асосий суммасини тўлиқ олиш мумкин бўлмаган тақдирда, активга нисбатан ҳисоблаш усулини қўллаш тўхтатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қопланадиган сумма-актив реализацияси соф қиймати ёки ундан фойдаланиш қийматининг энг юқориси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Активни ўстирмаслик мақомига ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Банклар активларни «фоизларни ўстирмаслик» мақомига қуйидаги ҳолларда ўтказади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) активлар Марказий банкнинг норматив ҳужжатларига мувофиқ қониқарсиз, шубҳали ва умидсиз турларга таснифланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) актив МҲХС га мувофиқ қадрсизланганда (1-илова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати 60 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда (қайтариш муддати бир йилгача бўлган фоизли активлар бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати 90 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда (қайтариш муддати бир йилдан кўп бўлган фоизли активлар бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Активларга «фоизларни ўстирмаслик» мақомини берган пайтдан бошлаб, банклар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) фоизли даромадларни баланс ҳисобварақларида ҳисоблаш тўхтатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) барча ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли даромадлар баланс ҳисобварақларидан кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилиши лозим ва активга «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилгандан сўнг кейинги фоизлар ҳисобланиши кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу активлар бўйича барча кейинги тўловлар биринчи навбатда, ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли даромадларни, кейин эса кредитнинг асосий суммасини қоплашга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳисобланган фоизли даромадларни кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дт Тегишли фоизли даромадлар ҳисобварақлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кт 16300 «Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дт 91500 «Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кт 96333 «Қимматли қоғозлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи» ёки,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96335 «Активлар, фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Банклар фоизларни ўстирмаслик мақомидаги активлар бўйича фоизлар ҳисоблашни фақат кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларда амалга оширадилар. Банклар олиниши лозим бўлган фоизлар суммасини кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига киритишлари ва кейин фоизлар ҳисоблашни ўрнатилган тартибда шартномага мувофиқ давом эттиришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Активларга «фоизларни ўстирмаслик» мақомини берилиши, қарздорларни ушбу қарзлар бўйича ҳисобланган фоизларни, шунингдек, уларга «фоизларни ўстирмаслик» мақоми берилгандан кейин кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 125-моддасига мувофиқ иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 19 январдаги 1/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 1304-4, 15.02.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1304-4/2616-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Муддати ўтган фоизларни капитализациялаш орқали активнинг асосий қарз суммасига қўшиб ҳисоблашга йўл қўйилмайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 19 январдаги 1/7-сонли қарори (рўйхат рақами 1304-4, 15.02.2019 й.)таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1304-4/2616-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Фоизларни ўстириш мақомини тиклаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «фоизларни ўстирмаслик» мақомининг бекор қилиниши тўғрисидаги қарор фақат қарз олувчининг молиявий ҳолатини баҳолаш, унинг нормал иш шароитларида қарзни тўла қайтариш истаги ва қобилияти мавжуд бўлганда қабул қилиниши мумкин. Мазкур қарорни қабул қилиш омилларидан бири банкка фоизлар ва асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўланганидан кейин, маълум давр давомида, яъни мижоз ёки эмитент камида 90 кун мобайнида ўз вақтида ва қайтариш жадвалига мувофиқ банк фойдасига тўловларни амалга оширишни давом эттириш орқали талабларни қониқарли бажарилишидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агар қарз олувчи ёки эмитент мақомида бўлган ёки ушбу мақом бериладиган даражада таснифланган бошқа активларга эга бўлса, бу ҳолат мазкур активнинг фоизларни ўстирмаслик мақомида қолиши учун етарли далил бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Активларнинг «фоизларни ўстирмаслик» мақоми банкнинг кредит қўмитаси қарори асосида бекор қилинади. Ушбу қарор ёзма шаклда расмийлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилган ва ёзилган муддати ўтган фоизли даромадлар тушганда, баланс ҳисоботида ҳамда даромадлар ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидаги бухгалтерлик ўтказма амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дт 10101 «Айланма кассадаги нақд пуллар» ёки мижознинг депозит ҳисобварағи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кт 40000 — 45094 «Фоиз даромадлари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дт 96333 «Олиниши лозим бўлган қимматли қоғозлар бўйича ҳисобланган фоизлар контр-ҳисобварағи» ёки 96335 «Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари контр-ҳисобварағи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кт 91500 «Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фоизларни ўстирмаслик тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қадрсизланишни аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк ҳар бир ҳисобот санасига (ҳар ойда) олиш учун ҳисобланган фоизлар, кредит, қарз қимматли қоғозлар ёки бошқа фоизли молиявий воситаларни (бундан буён матнда активлар деб юритилади) қадрсизланиш эҳтимолининг бирон-бир белгилари мавжудлигини баҳолаши шарт. Ушбу белгиларнинг бирон-бири мавжуд бўлган тақдирда, банк активнинг қоплаш суммасини баҳолаши лозим. Молиявий активнинг қадрсизланишининг бирон-бир реал белгилари мавжуд эканлигини баҳолаш молиявий ҳисоботни (ҳар ойнинг якунида) тайёрлаш вақтида мавжуд бўлган далиллар асосида амалга оширилади. Баҳолаш ҳужжатлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк олиш учун ҳисобланган фоизлар ва активларни қадрсизланиш эҳтимолининг белгиларини аниқлашда қуйидаги белгиларни кўриб чиқиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) маълум давр давомида қарз олувчининг ёки эмитетнинг бозор қиймати оддий шароитлар натижасида кутилгандан кўра кўпроқ камайган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) давр давомида қарз олувчининг ҳолатига ёки молиявий воситанинг эмитентига салбий таъсир этадиган муҳим ўзгаришлар содир бўлган ёки улар яқин келгусида қарз олувчи ёки эмитент ишлаётган технологик, бозор, иқтисодий ва юридик шартларида кутилмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) давр давомида бозор фоиз ставкалари ёки инвестициялар даромадлилигининг бошқа бозор кўрсаткичлари кўтарилган ва ушбу кўтарилишлар, эҳтимол, актив қўлланилишнинг қимматлилигини ҳисоблаш учун қўлланиладиган дисконтлаш ставкасига таъсир этади ва активнинг қопланадиган миқдорини сезиларли даражада камайтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) қарз олувчи ёки эмитент соф активларининг баланс қиймати унинг бозор капитализациясидан юқори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) қарз олувчи ёки эмитентнинг пул оқимларига сезиларли даражада салбий таъсир мавжудлиги тўғрисида далиллар борлиги, бу эса келгуси тўловларни амалга оширилишига гумон туғдиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ўтган даврда қарз олувчининг ёки эмитентнинг фаолият юритиш усулида ва даражасида амалга ошган ёки яқин келажакда амалга ошиши кутилаётган қарз олувчи ва эмитент аҳволига салбий таъсир этиши мумкин бўлган муҳим ўзгаришлар. Ушбу ўзгаришлар фаолиятни тўхтатиш ёки қайта ташкил этиш билан боғлиқ режалар ёки салмоқли ҳажмдаги активларни ҳисобдан чиқарилишини ёки ўз зиммасига муҳим мажбуриятларни олишини ўз ичига олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) қарз олувчи ёки эмитентнинг иқтисодий ҳолати ёмонлашаётгани ёки кутилгандан ҳам кўпроқ ёмонлашишига далиллар мавжудлиги. Масалан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қарз олувчи ёки эмитентнинг фаолиятини амалга ошириш учун пул маблағига бўлган эҳтиёжи аввалроқ бюджетда режалаштирилган эҳтиёжига нисбатан анча катта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) амалдаги соф пул оқими операцион фойдалар ва зарарлар ёки қарз олувчи ёки эмитентнинг бюджетида режалаштирилганга нисбатан анча ёмон;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қарз олувчи ёки эмитент бюджетда режалаштирилган соф пул оқими ёки операцион даромадларининг анча камайганини ёки бюджетда режалаштирилган операцион зарарларнинг анча кўпайганини сезади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қарз олувчи ёки эмитент жорий давр кўрсаткичлари билан келгуси даврларнинг бюджет кўрсаткичларини қўшганда операцион зарарлар ёки соф пул оқимининг камайиши кутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар объектив далилларни, яъни молиявий актив ёки актив гуруҳлари қадрсизланганлиги ёки олинмаслигини кўрсатувчи, шу жумладан. активларни тутиб турувчилар диққатини жалб этувчи қуйидагиларга тегишли бўлган ахборотни ҳам ҳисобга олишлари лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) эмитентнинг катта молиявий қийинчиликлари мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) фоизлар ёки асосий сумма бўйича тўловларни тўлашдан бош тортиш ёки муддатида тўламаслик каби контрактнинг амалда бузилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) кредитор томонидан қарз олувчига унинг молиявий қийинчиликлари билан боғлиқ ҳолда иқтисодий ёки ҳуқуқий сабаблар бўйича, кредитор томонидан бошқа шароитларда берилмайдиган, ён босишларга йўл қўйилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) эмитентнинг банкротликка учрашининг ёки бошқа молиявий қайта ташкил этилишининг эҳтимолининг юқори даражадалиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) олдинги давр молиявий ҳисоботларида ушбу актив қадрсизланиши бўйича зарарнинг тан олиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) молиявий қийинчиликлар туфайли ушбу молиявий активларнинг фаол бозорининг йўқ бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) дебиторлик қарздорлик портфелининг тўлиқ номинал суммаси олинмаслигини кўрсатувчи дебиторлик қарздорликни ундириш жадвалини шаклланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхонанинг қимматли қоғозлари бошқа сотилмаётганлиги ва жамият томонидан сотиб олинмаётганлиги туфайли фаол бозорнинг йўқ бўлганлиги қадрсизланишнинг исботи бўлолмайди. Корхона кредит рейтингининг пасайиши ўз-ўзидан қадрсизланишнинг далили бўлиб ҳисобланмайди, лекин у бошқа мавжуд ахборотни кўриб чиқишда қадрсизланишнинг далили бўлиб ҳисобланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги хат бошидаги рўйхатлар тўлиқ деб ҳисобланмайди. Банк активларни қадрсизланиш эҳтимолининг бошқа белгиларини аниқлаш мумкин ва бу банк томонидан активнинг қопланиш суммасини аниқлашини талаб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банклар фоизли активлар учун бундай баҳолашни қўллаш ва амалга ошириш тадбирларини ёзма ҳолда қабул қилишлари лозим. Бундай тадбирлар ушбу талабларни аниқлаш ва қўллашнинг тегишли усуллари тўғрисидаги кўрсатмаларни ўз ичига олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қопланадиган сумманинг баҳоланиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қадрсизланишнинг бирон-бир объектив далили мавжуд бўлган тақдирда, банк томонидан ушбу молиявий актив бўйича қоплаш суммасини расмий равишда баҳоланиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қадрсизланиш туфайли потенциал зарар белгилари мавжуд бўлмаган тақдирда, мазкур Низомга мувофиқ банк томонидан қоплаш суммасини расмий равишда баҳоланиши талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу активнинг баланс қиймати унинг қоплаш суммасидан юқори бўлган тақдирда олиш учун ҳисобланган фоизлар ва активлар қадрсизланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий активларнинг қадрсизланиши ва улар бўйича суммани ундириш имкони йўқлиги ҳар бир актив бўйича алоҳида баҳоланади ва тан олинади. Қадрсизланиш ва суммани ундириш имкони йўқлиги қадрсизланган сифатида алоҳида кўриб чиқилмаган ўхшаш молиявий активлар гуруҳи бўйича портфел ёндашуви асосида баҳоланиши ва тан олиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таннархи ёки амортизацияланган қиймати бўйича ҳисобга олинадиган молиявий активлар (банк томонидан тақдим этилган ҳамда қайтарилгунигача ушлаб туриладиган сотув ва инвестиция учун мўлжалланмаган кредитлар ва дебиторлик қарздорликлар) бўйича қоплаш суммаси келгусида кутилаётган ушбу молиявий актив бўйича дастлабки реал фоиз ставкаси бўйича дисконтланган ёки (агар фоиз ставкаси ушбу актив бўйича ўзгарувчан бўлса) контракт бўйича белгиланадиган жорий реал фоиз ставкасида ифодаланади. Агар ушбу актив гаров таъминоти сифатида қўйилган бўлиб у гаровга олувчининг мулкига ўтиши эҳтимоли мавжуд бўлса, у ҳолда унинг эгаси гаров таъминоти қадрсизланишини ҳаққоний асосида баҳолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олинадиган қарз воситалари (сотувга қўйилган ёки сотув учун мўлжалланган активлар сифатида) бўйича қоплаш суммаси монанд молиявий активлар бўйича жорий бозор фоиз ставкаси бўйича дисконтланган, келгусида кутилаётган пул оқимларининг жорий қийматини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаол бозорда баҳоланадиган (котировака қилинадиган) бозор нархига эга бўлмаганлиги учун ҳаққоний қиймати ишончли равишда баҳоланиши мумкин эмаслиги сабабли ҳаққоний қиймати ишончли равишда баҳоланиши мумкин эмаслиги сабабли ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олинмайдиган молиявий активлар бўйича қоплаш суммаси монанд молиявий активлар бўйича жорий бозор фоиз ставкаси бўйича дисконтланган, келгусида кутилаётган пул оқимларининг жорий қийматини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиш учун ҳисобланган фоизлар ва активлар қадрсизланиши юз берган тақдирда, фоиз ҳисоблашни тўхтатиш лозим эканлигини, активларга эса «фоизларни ўстирмаслик» мақомини қўллашни бошлаш лозимлигини билдиради.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 46-модда; 2006 й., 20-21-сон, 186-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1304-4/2616-сон)