ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШ БОШҚАРМАСИ
БУЙРУҒИ
ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИ ОСТИДАГИ ЮКЛАРНИ ЭКСПОРТИ, ИМПОРТИ ҲАМДА ТРАНЗИТИДА ВЕТЕРИНАРИЯ ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИ ТАШИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 22 январда 1302-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 29 январдаги 20-сонли ««Давлат ветеринария назорати остидаги юкларни экспорти, импорти ҳамда транзитида ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1302-3, 08.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Давлат ветеринария назорати остидаги юкларни экспорти, импорти ҳамда транзитида ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш ва уларни ташиш қоидалари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғи М. Рўзимурадов
Тошкент ш.,
2003 йил 25 июль,
4-а-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 3-сон, 38-модда; 2008 й., 28-сон, 273-модда; 2013 й., 4-сон, 49-модда)