Ҳужжат кучини йўқотган 11.08.2018 24.04.1998 йилдаги 177-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.04.1998 йилдаги 177-сон
Date of entry into force
24.04.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 11.08.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ НОЧОРЛИГИ ВА ШАРТНОМА МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИ УЧУН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА» 1998 ЙИЛ 4 МАРТДАГИ ПФ-1938-СОН ФАРМОНИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРи ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 августдаги 638-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги ва шартнома мажбуриятларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш тўғрисида» 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1938-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шартномалар тузиш ва уларни бажарилишининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш тадбирлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Мирсафоев С. М.), Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди (Абдусаломов М. Э.) мазкур тадбирлар ўз вақтида амалга оширилиши устидан мунтазам назорат ўрнатсинлар. Тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида 1998 йил 5 июнда, кейинчалик эса — йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий хўжалик суди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномалар бўйича мажбуриятлар бузилган тақдирда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги ва хўжалик судларида даъво қўзғашлари, шунингдек, шартнома шартлари бажарилмаганлиги натижасида йўл қўйилган зарарни қоплашлари юзасидан бир ой муддатда бажарилиши мажбурий бўлган тегишли тақдимномалар киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатлик бюролари, ҳайъатлари ва фирмаларининг мутахассисларини жалб қилган ҳолда хўжалик шартномаларини, шу жумладан, контрактация шартномаларини тузиш ва уларни бажариш масалалари юзасидан раҳбарлар ва мутахассисларни ўқитиш бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи семинарларни мунтазам равишда ўтказсинлар, хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари учун юридик маслаҳатлар беришни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳудудий бўлинмаларининг амалиётига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг шартномалар тузилишини ва бажарилишини назорат қилиш ишчи гуруҳи (Султонов Ў. Т.) вазирликлар, идоралар тизимида ва республика ҳудудларида маҳсулот етказиб беришга, энг аввало экспортга маҳсулот етказиб беришга шартномалар тузилиши ва уларнинг бажарилиши амалий назорат қилинишини ҳамда мунтазам таҳлил қилинишини таъминласин, пайдо бўлувчи масалалар ва муаммолар бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда қарздорни банкрот деб эътироф этиш, санация тайинлаш тўғрисидаги қарорларни эълон қилиш ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжалик юритувчи субъектларни тугатиш ҳақидаги қарорларни эълон қилиш учун «Корхоналар санацияси ва банкротлиги масалалари» махсус хабарномаси нашр этилишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Мирсафоев С. М.) Олий хўжалик суди ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг шартнома интизомига риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлигини кучайтириш юзасидан жойларда амалий ишлар олиб борилишини таъминласин, бунда юридик хизматлар ўрнини мустаҳкамлашни, барча қонун ҳужжатларининг амал қилишини ва хўжалик судлари қарорларининг сўзсиз ижро этилишини назарда тутсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Штатда белгиланган ходимлар сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратида Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари тузилмасида – тегишли бўлимлар ташкил этилсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, янгидан ташкил этилаётган тузилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди корхоналарга шартномалар, шу жумладан, контрактация шартномалари тузишда уларга мунтазам равишда ҳуқуқий ва услубий ёрдам кўрсатсинлар, қонунчилик билан белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларни ва, энг аввало, уларнинг мансабдор шахсларни шартнома интизомини бузганлик учун жавобгарликка тортилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, хўжалик судлари қарорлари бажарилиши таъминланишига кўмаклашсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Маҳаллий ҳокимият органларининг ишини ҳуқуқий таъминлаш мақсадида туман ва шаҳар ҳокимликлари аппарати тузилмасида штатда белгиланган ходимлар сони доирасида юрист лавозими назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиб ўтилган лавозимларга юристлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишган ҳолда тегишли ҳокимлик томонидан тайинланади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман ва шаҳар ҳокимликларининг юридик хизмати тегишли ҳокимга ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига ҳисоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 18 мартдаги 147-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 5-6-сон, 54-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда вазирлик марказий аппаратининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармаларининг низомини, тузилмасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 24 апрель.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
177-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 268-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 37-сон, 429-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1998 й.,4-сон, 17-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2012 й., 37-сон, 429-модда; 2013 й., 37-сон, 485-модда; 2017 й., 33-сон, 863-модда)