Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020 22.10.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 511
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тартиби, 22.10.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 511
Date of entry into force
22.10.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки Бошқаруви томонидан

1998 йил 5 сентябрь, 232-сон

(15-сон баённома)

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартиби

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 22 октябрда 511-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сонли «Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3281, 31.08.2020 й.) асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, тижорат банклари томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг — резидентлар ва норезидентларнинг талаб қилиб олинадиган хорижий валютадаги депозит ҳисобварақларини (кейинги ўринларда валюта ҳисобварақлари деб юритилади) юритиш қоидаларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Валюта ҳисобварақларини очиш «Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқнома»да (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) белгиланган тартибда амалга оширилади.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарори (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Валюта ҳисобварақларидан тўловлар тижорат банклари томонидан ҳисобварақлардаги маблағнинг қолдиғи доирасида амалга оширилади. Бундан ташқари, валюта ҳисобварақлари бўйича бажариладиган операциялар банк карталаридан фойдаланган ҳолда тижорат банклари томонидан белгиланган овердрафт лимитлари доирасида амалга оширилиши мумкин.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарори (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. Тижорат банкларининг операциялар бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори банк ҳисобварақлари шартномасида белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.5. Тижорат банклари банк операциялари бўйича воситачилик ҳақини чет эл валютасида олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.7. Банклар ўз мижозлари ва корреспондентларининг операциялари, ҳисобварақлари ва уларга ўтказган пуллари сир сақланишига кафолат беради. Банкнинг барча хизматчилари банк, унинг мижозлари ва корреспондентлари операцияларини, ҳисобварақлари ва банкка қўйган пуллари бўйича сирларни сақлашга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Банк мижозлари ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотлар учинчи шахсларга Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда берилади.
(1.7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.8. Тижорат банклари омонатчиларга тузилган шартномаларга мувофиқ омонатларни сақланиши ва сўзсиз қайтарилиши бўйича зарур кафолатларни берадилар.
(1.8-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарори (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ЮРИДИК ШАХСЛАР — РЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Резидент — юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларида очилган валюта ҳисобварақларида сақланади ва улар ушбу маблағлардан қонунчиликка мувофиқ ҳолда мустақил равишда фойдаланадилар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Резидент — юридик шахсларга келиб тушаётган чет эл валютаси, шу жумладан товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан олинган валюта тушуми агарда қонунчиликда Марказий банк томонидан бошқача белгиланмаган бўлса, уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига мажбурий равишда ҳисоблаб ёзилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. Хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун улар давлат рўйхатидан ўтгунга қадар очилган муваққат жамғариш валюта ҳисобварақларига хорижий чел элдан келган хорижий валюта қонунчиликда белгиланган миқдорда ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ҳисобварақдаги маблағдан фойдаланишга фақат устав фондига бадал тўлаш учун рухсат этилади, агар рўйхатга олиш рад этилган тақдирда уни ўтказган шахсга қайтариб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.3. Резидент — юридик шахсларнинг валюта ҳисобварақларига чет эл валютасидаги қуйидаги суммалар ҳисоблаб ёзилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ташқи савдони юритиш билан боғлиқ тўловларга доир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қонунчиликда белгиланган ҳолатларда олинган нақд чет эл валютаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қонунчиликда белгиланган тартибда олинган кредитлар, чет эл инвестициялари ва қарз бўйича ўтказилган маблағлар ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қонунчиликда белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фонди (устав капитали)га ўтказилаётган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) банк карталари бўйича тўловларга доир;
(2.3-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарори (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) қонунчиликда белгиланган ҳолатларда носавдо тусдаги тўловлар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасидаги бошқа банкларда очилган ҳисобварақларидан ўтказилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолатларда келиб тушган маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.4. Валюта ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра қуйидаги мақсадлар учун ишлатилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) жорий халқаро операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар бўйича ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) чет эл валютасидаги операциялар бўйича банкнинг воситачилик ҳақини, ходимларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига жўнатилиши билан боғлиқ харажатларни (шу жумладан, нақд пул шаклида) тўлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) кредитлар, қарз маблағлари, фоизлар ва бошқа даромадлар тўлови учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) қонунчиликда белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фонди (устав капитали)ни шакллантиришга доир харажатлар тўловини ўтказиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари орқали сотиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) қонунчиликда белгиланган ҳолларда носавдо тусидаги тўловлар бўйича ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикаси бошқа банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж1) дивидендлар шаклида тўлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадлар учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. ЮРИДИК ШАХСЛАР — НОРЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Чет эл валютасидаги ҳисобварақлар қуйидаги норезидент — юридик шахсларга очилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида турган, иммунитет ва дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган хорижий дипломатик ва бошқа расмий ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар ва уларнинг филиаллари, шунингдек хўжалик ёки бошқа тижорат фаолиятини амалга оширмайдиган Ўзбекистон Республикасидаги бошқа хорижий ташкилотларнинг ваколатхоналарига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчиларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшган савдоларда жамият акцияларини сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчиларга;
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 511-12, 25.03.2019 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/511-12/2814-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиганларга.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 30 июндаги 22/8-сонли қарори (рўйхат рақами 511-11, 28.07.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 10/18/511-11/1586-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Бу ҳисобварақларга қуйидаги пуллар ўтказилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хориждан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ўз ҳисобварақларидан ҳисобварақ эгаси номига ўтказилган хорижий валюта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тижорат банклари томонидан тўланиши лозим бўлган хорижий валюта:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— хориждан ҳисобварақ эгаси номига юборилган хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ҳисобварақ эгаси хориждан олиб келган хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари банк карталари бўйича;
(3.2-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарори (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— банкка тақдим этилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган топшириш ёзувлари бўлмаган хорижий валютадаги номи кўрсатилган тўлов ҳужжатлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б1) ваколатхона ташкил этган норезидент — юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари ва бошқа даромадлари.
(3.2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 511-12, 25.03.2019 й.) асосан «б1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/511-12/2814-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) нақд хорижий валюта:

— ҳисобварақ эгаси хориждан олиб келган ва Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоғида божхона органлари томонидан рўйхатга олинган ёки ҳисобварақ эгаси учун тижорат банки номига қимматли жўнатма сифатида юборган нақд хорижий валюта;
(3.2-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарори (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоғида божхонада рўйхатга олинмаган, шу жумладан, божхона декларациясини тўлдириш талаб қилинмаган ҳолларда келтирилган нақд хорижий валюта; (АВ 03.12.2013 й. 511-7-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— хориждан хорижий ҳисобварақ эгаси номига почта жўнатмаларида юборилган нақд хорижий валюта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в1) қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда авиачипталарни сотишдан олинган маблағлар; (АВ 22.12.2011 й. 511-6-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарорига мувофиқ киритилган кичик банд)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ равишда ўтказилган ёки нақд олинган бошқа маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.3. Мазкур ҳисобварақларда турган маблағлар ҳисобварақ эгасининг фармойишига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) банкда қабул қилинган шаклда (банк ўтказмаси, аккредитив, чек шаклида) хорижга ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) чет эл валютасидаги операциялар бўйича банкнинг воситачилик ҳақини, ходимларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига жўнатилиши билан боғлиқ харажатларни (шу жумладан, нақд пул шаклида) тўлаш учун; (АВ 12.09.2017 й. 511-8-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) республика ҳудудида операция амалга оширилган кундаги хорижий валютани сотиб олишнинг амалдаги қиймати бўйича сўм билан тўланиши ёки ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ўз ҳисобварақларига ўтказилиши, шунингдек амалдаги қонунларда кўзда тутилган бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.4. Хорижий ташкилотлар (фирмалар) белгиланган тартибда рўйхатга олингунга қадар хориждан келган ва вақтинчалик хорижий валютадаги ҳисобварақларга ўтказилган маблағ норезидент юридик шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказилади ёки улар рўйхатга олинмай қолган тақдирда шу маблағни ўтказган шахсларга қайтариб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИНГ ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Резидент — жисмоний шахслар (шу жумладан, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар) ва норезидентлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларида чет эл валютасидаги ҳисобварақларни очишлари ва ушбу валюта ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағлардан қонунчиликка мувофиқ ҳолда мустақил равишда фойдаланилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Ҳисобварақларнинг эгалари мазкур ҳисобварақлар бўйича ушбу Тартибда кўзда тутилган операцияларни шахсан, шунингдек ўзлари ваколат берган шахслар орқали амалга оширишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. Жисмоний шахслар резидентларнинг (шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг) ҳисобварақларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тижорат банкларига тўловга ўтказиладиган хорижий валюта:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ҳисобварақ эгаси номига хориждан келган жўнатмалар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ҳисобварақ эгаси номига хориждан хорижий валютада жўнатилган тўлов ҳужжатлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— хориждан келтирилган хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари банк карталари бўйича;
(4.3-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарори (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган топшириш ёзувлари бўлмаган, хорижий валютада банкка тақдим этилган ва номи ёзилган тўлов ҳужжатлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган бошқа ҳисобварақларидан ўтказилган хорижий валюта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) нақд хорижий валюта;
(4.3-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарори (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) хорижий валютадаги фоизлар;

д) амалдаги қонунчилик ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда ўтказилган ёки нақд пулда олинган носавдо тусидаги бошқа ўтказмалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4. Жисмоний шахслар резидентларнинг (шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларнинг) ҳисобварақлардаги маблағ ҳисобварақ эгасининг фармойишига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларга ўтказилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— 5000 АҚШ долларидан юқори бўлмаган эквивалент миқдорда жисмоний шахслар ҳисобварақларига хорижга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— даволаниш, ўқитиш, суғурта учун инвойслар, ҳисоб-китоб қоғозлари ва бошқа ҳужжатлар асосида хорижга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— патентлар ва муаллифлик гувоҳномаларининг тўлдирилиши, берилиши ва ишлатилиши билан боғлиқ харажатларга хорижга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— хорижий давлатлар консуллик ва бошқа расмий муассасалари хизматига ҳақ тўлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— нотариал ва суд идораларининг ҳукм, қарор ва ажримлари асосида пул маблағларини тўлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— танловларда, кўргазмаларда ва мусобақаларда иштирок этиш учун, шунингдек шартномалар ва савдо хусусиятига эга бўлмаган бошқа операциялар бўйича ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— Ўзбекистон Республикаси қонунларининг талабларига мувофиқ хорижий банкларда ҳисобварақ эгаси номига очилган ҳисобварақларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ҳисобварақ эгасининг ўз ҳисобварақларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) нақд хорижий валютада (хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари бўйича), жумладан, хорижга олиб кетиш учун, тўланиши мумкин. Бундай ҳолларда амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланган миқдорда хорижий валютани олиб чиқиб кетишга рухсат берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б-1) тадбиркорлик фаолиятини юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда амалга ошираётган резидентлар — жисмоний шахсларнинг валюта ҳисобварақларидан нақд чет эл валютасида тўланган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) республика ҳудудида операция амалга оширилган кундаги хорижий валютани харид қилиш қиймати бўйича сўм билан тўланиши ёки ўтказилиши мумкин;

г) банкнинг чет эл валютасидаги операциялари бўйича воситачилик ҳақи тўлови учун фойдаланилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа мақсадлар учун фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.5. Жисмоний шахслар — норезидентларнинг ҳисобварақларига қуйидагилар ўтказилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳисобварақ эгасининг номига хориждан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ўз ҳисобварақларидан ўтказилган хорижий валюта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тижорат банки томонидан; — ҳисобварақ эгаси номига хориждан юборилган хорижий валютада тўлов ҳужжатлари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— хориждан олиб келинган хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари банк карталари бўйича;
(4.5-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарори (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган, топшириш ёзувлари бўлмаган хорижий валютадаги номи ёзилган тўлов ҳужжатлари тақдими бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) нақд хорижий валюта:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобварақ эгаси хориждан олиб келган ва Ўзбекистон Республикасига кириш чоғида божхона органларида рўйхатга олинган ёки ҳисобварақ эгаси учун тижорат банки номига қимматли жўнатма сифатида юборилган;
(4.5-банднинг «в» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарори (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— Ўзбекистон Республикасига олиб келиш чоғида божхонада рўйхатга олинмаган, шу жумладан, божхона декларациясини тўлдириш талаб қилинмайдиган ҳолларда олиб келинган нақд хорижий валюта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— хориждан ҳисобварақ номи эгаси номига почта жўнатмасида юборилган нақд хорижий валюта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келиб тушган ва берилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банкомат (терминал) чеки асосида ҳисобварақ эгасининг банк картасидан ечилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда топилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқловчи ҳужжатлар асосида банк ҳисобварағидан ечилган;
(4.5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 511-10, 04.06.2018 й.) асосан бешинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 10/18/511-10/1319-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) хорижий валютадаги фоизлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига мувофиқ жўнатилган ёки олинган бошқа нақд пуллар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.6. Жисмоний шахслар — норезидентлар ҳисобварақларидаги маблағ шу ҳисобварақ эгасининг фармойишига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ўз ҳисобварақларига ўтказилиши, шунингдек банкда қабул қилинган шаклда (банк жўнатмаси, чек ва шу кабилар) хорижга ўтказилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) нақд хорижий валюта билан (хорижий валютадаги тўлов ҳужжатлари бўйича), шу жумладан, хорижга олиб кетиш учун тўланиши мумкин. Бундай ҳолатларда амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ равишда белгиланган миқдордаги хорижий валютани олиб кетишга рухсат этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) республика ҳудудида операция амалга оширилган кундаги хорижий валютани харид қилиш қиймати бўйича сўм билан тўланиши ёки ўтказилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тижорат банклари амалга оширилган операциялар учун воситачилик ҳақи сифатида фойдаланилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказилиши, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
(4.6-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/6-сонли қарори (рўйхат рақами 511-12, 25.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/511-12/2814-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ДОИМИЙ МУАССАСА ОРҚАЛИ АМАЛГА ОШИРАДИГАН НОРЕЗИДЕНТЛАРНИНГ ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1. Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятини доимий муассаса орқали амалга оширадиган норезидентларнинг чет эл валютасидаги маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларида очилган валюта ҳисобварақларида сақланади ҳамда улар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2. Мазкур ҳисобварақларга қуйидаги маблағлар киритилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий муассаса ташкил этган норезидентнинг чет элдаги ҳисобварағидан ўтказилган чет эл валютаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий муассасанинг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ҳисобварақларидан ўтказилган чет эл валютаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички валюта бозорида сотиб олинган чет эл валютаси.
(5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 30 июндаги 22/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 511-11, 28.07.2018 й.) асосан хатбоши билан тўлдрилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 10/18/511-11/1586-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий муассаса ташкил этган норезидент — юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари ва бошқа даромадлари.
(5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 511-12, 25.03.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/511-12/2814-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.3. Мазкур ҳисобварақларда ҳисобда турган суммалар ҳисобварақ эгасининг ихтиёрига биноан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банклари орқали сотиш учун ишлатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни белгиланган тартибга мувофиқ тўлашга (шу жумладан нақд пул шаклида) ишлатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги ҳисобварақларига ўтказилиши;
(5.3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 511-12, 25.03.2019 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/511-12/2814-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказилиши, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5.4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 30 июндаги 22/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 511-11, 28.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 10/18/511-11/1586-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банки раисининг ўринбосари С. РАҲИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи ва уюшган савдоларда жамият акцияларини сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчи норезидент — юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақлари
(VI бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/6-сонли қарори (рўйхат рақами 511-12, 25.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/511-12/2814-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.1. Товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида қатнашувчи ва уюшган савдоларда жамият акцияларини сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчи норезидент — юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги маблағлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тижорат банкларида очилган валюта ҳисобварақларида сақланади.
(6.1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/6-сонли қарори (рўйхат рақами 511-12, 25.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/511-12/2814-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.2. Мазкур ҳисобварақларга қуйидаги маблағлар киритилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички валюта бозорида сотиб олинган чет эл валютаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
брокерлик хизмат кўрсатиш шартномасига асосан, биржа брокерлари орқали ўтказилган чет эл валютаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшган савдоларда акцияларни сотиб олишдан (сотишдан) тушган маблағлар.
(6.2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 февралдаги 3/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 511-12, 25.03.2019 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/511-12/2814-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.3. Мазкур ҳисобварақлардаги маблағлар ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра, ўзининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги банкларда очилган бошқа ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.4. Тижорат банклари чет эл валютасидаги ҳисобварақлардаги маблағларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг Марказий банкига тақдим этади.
(VI бўлим Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 30 июндаги 22/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 511-11, 28.07.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2018 й., 10/18/511-11/1586-сон)