11.09.1998 йилдаги 392-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.09.1998 йилдаги 392-сон
Date of entry into force
11.09.1998
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТЕННИСНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида теннисни янада ривожлантириш, теннис клубларининг фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқий кафолатларни яратиш ҳамда уларнинг тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг Теннисни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўз фаолиятини Ўзбекистон теннис федерацияси ҳузурида амалга ошириши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Ўзбекистон теннис федерациясининг иловага мувофиқ ташкилий тузилмаси маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, теннис клублари теннис ҳаракати тизимида асосий бўғин ҳисобланади ҳамда республикада теннисни янада ривожлантириш клуб асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси Ўзбекистон теннис федерацияси ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1999 йил 1 январгача теннис стадионлари ва спорт комплекслари негизида теннис клублари ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон теннис федерацияси унинг Уставига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро олимпия ҳаракатининг ажралмас қисми каби теннисни ривожлантиришни мувофиқлаштиради, халқаро теннис майдонида Ўзбекистонни ифодалайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
теннисни ривожлантириш, теннис тадбирларининг моддий асосини таъминлаш мақсадида корхоналар ташкил этиш учун маблағлар жалб қилади ва уларни тақсимлайди, теннис клубларига уларни асбоб-ускуналар, жиҳозлар, молиявий маблағлар билан таъминлашда кўмаклашади, ажратиладиган маблағлар, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, кўчмас мулк объектлари самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спортчиларни мусобақаларда қатнашишлари учун юборишда теннис клубларига кўмаклашади, маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ўртасида теннис тўғрисида кенг ахборот беради ва уни тарғиб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, федерация ва унинг таркибий бўлинмалари аъзолик ва ҳомийлик бадаллари, бошқа маблағлар, ўз хўжалик фаолияти, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон теннис федерацияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жаҳон тажрибасини, мавжуд ва қурилаётган теннис базалари ва стадионлар ҳақидаги маълумотларни ўрганиш асосида улардан фойдаланишни такомиллаштириш юзасидан уч ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 1999/2000 ўқув йилидан бошлаб мактабларда кичик теннисни жорий этиш ва янада ривожлантириш халқаро лойиҳаси асосида теннисни мактаб ўқувчиларини жисмоний тарбиялаш дастурига киритиш бўйича эксперимент ўтказиш юзасидан икки ой муддатда таклиф тайёрласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларига қабул қилиш давлат комиссияси, 1999 йилдан бошлаб юқори малакали тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш мақсадида теннис бўлими учун Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ҳар йили белгиланган квотадан ортиқча 20 та ўрин ажратсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат спорт қўмитаси ва Теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда клублар, спортчилар ва тренерлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш мақсадида теннис клублари учун контракт тизимини такомиллаштириш тўғрисида бир ой муддатда таклиф тайёрласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат спорт қўмитаси ва Теннис федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистонда болалар билан ишлайдиган тренерларни тайёрлаш бўйича теннис мактабини ташкил этиш тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар. Бунинг учун хорижий мамлакатлар кучлари ва тажрибаси жалб қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат спорт қўмитаси ва Теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда энг яхши халқаро мактаблар ва теннис марказларида истиқболли теннисчилар, тренерлар ва ҳакамларнинг тажриба орттиришини ташкил этиш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон теннис федерацияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда маҳаллий ресурслардан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда теннис учун асбоб-ускуналар, жиҳозлар, спорт кийимларини ишлаб чиқариш бўйича хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этиш юзасидан уч ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон теннис федерациясига ва федерация томонидан ташкил этиладиган корхоналарга 5 йил муддатга Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 августдаги 414-сон қарорининг 7-бандида теннис клублари учун белгиланган солиқ имтиёзлари жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон теннис федерацияси ва федерация томонидан ташкил этиладиган корхоналар импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, анжомлар, бошқа мол-мулк ва хизматлар бўйича импорт божларидан ва йиғимларидан, акциз солиғидан, қўшилган қиймат солиғидан 5 йил муддатга озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўшаб қоладиган маблағлар теннисни ривожлантиришга йўналтирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Федерациянинг офисини жойлаштириш учун Ульянов 1-тор кўчаси, 14-уйдаги бинони ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Федерацияни алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. А. Азизхўжаев ва Ўзбекистон теннис федерацияси президенти Р. Р. Иноятов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 11 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
392-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил
11 сентябрдаги 392-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон теннис федерациясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилмаси