Ҳужжат кучини йўқотган 05.10.2024 30.04.1994 йилдаги 229-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.04.1994 йилдаги 229-сон
Date of entry into force
30.04.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 05.10.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАРКОТИК МОДДАЛАР УСТИДАН НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ КОМИССИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 631-сонли «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси ҳамда унинг худудий комиссиялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Халқаро дастурининг асосий қоидаларига мувофиқ ҳамда наркотик моддаларга қарши кураш олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш ва Ўзбекистон ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисидаги Низом ва комиссиянинг таркиби 1*, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари наркотик моддалар устида назорат қилиш бўйича минтақа комиссияларини ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясига юклатилган вазифаларни ҳал этишда унга ёрдам кўрсатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 30 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
229-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 30 апрелдаги 229-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси (матнда кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) наркотик моддаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши курашни мувофиқлаштириш, ҳам миллий, ҳам минтақалар даражасида наркотик моддалар тарқалиши олдини олишнинг самарали чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, наркотик моддалар устидан назорат қилиш юзасидан халқаро мажбуриятларни бажариш масалалари бўйича идоралараро орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича халқаро — ҳуқуқий нормаларга, мазкур Низомга амал қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматига ҳисоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча давлат органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, фуқароларнинг жамоат бирлашмалари Комиссияга ёрдам беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Комиссияга куйидаги асосий вазифалар ва функциялар юклатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича умумдавлат дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча давлат органлари, жамоат ташкилотлари, меҳнат жамоалари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб боришнинг кечиктириб бўлмайдиган вазифаларини ҳал этишга бирлаштириш ва жамлаш ва мана шу мақсадларда жамият ва давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий-тарбиявий имкониятларидан кенг фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий равишда тегишли ҳудудда, зарурият бўлганда эса — алоҳида жойларда наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши курашнинг аҳволини комплекс баҳолаш; унинг ёмонлашувига муносабат билдириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик воситалар устидан назорат қилиш бўйича республика оператив ахборот марказини ташкил этишга ва унинг фаолиятини такомиллаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор вазирликлари ва идоралари билан, шунингдек, МДҲ қатнашчиси бўлган мамлакатлар ва бошқа хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ахборотни эркин ва тўсиқсиз айирбошлашни таъминлаш учун марказ билан наркотик моддалар устидан назоратни амалга оширувчи ташкилотлар ўртасида ягона тармоқ ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддалар устидан назорат қилиш билан боғлиқ бўлган барча ташкилотларга хизматлар кўрсатиш учун республика суд экспертизаси хизмати (криминалистик лабораторияни ташкил этишга ва унинг фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддалар устидан назорат қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотларнинг йўналишини белгилаш ва бу тадқиқотларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат-қидирув итлари тайёрлаш бўйича республика марказини ташкил этишга ва унинг фаолиятини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича дастурларни маблағ билан таъминлаш учун маблағларни жалб этиш ишида давлат, жамоат, диний ва хайрия ташкилотлари, муассасалар ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини малакали ходимлар билан мустаҳкамлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Бу органларга моддий-техникавий ва молиявий ёрдам кўрсатиш; уларнинг иш амалиётига наркотик моддаларни излаш, топиш ва идентификациялаш бўйича илмий ютуқлар ва илғор тажрибани жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддаларнинг республика орқали МДҲ мамлакатларига ва Ғарб давлатларига ноқонуний олиб ўтиладиган йўлларни тўсиб қўйиш, маҳаллий хом ашёдан тайёрланадиган наркотик моддалар етказиб берилишига барҳам бериш бўйича биргаликдаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг наркотик моддалар устидан назорат қилиш билан боғлик ташкилотларининг хорижий мамлакатларнинг тегишли ташкилотлари билан ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БМТнинг 1961, 1971 ва 1988 йиллардаги Конвенцияларига ва бошқа халқаро битимларга мувофиқ халқаро ва миллий назорат остига олиниши керак бўлган наркотик воситалар, бошқа моддалар рўйхатини тасдиқлаш, ушбу рўйхатлар бўйича расмий тушунтиришлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноқонуний муомалага чиқариш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка олиб келадиган халқаро ва миллий назоратда бўлган наркотик воситалар ва бошқа моддалар ҳажмларини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида наркотик воситалар мавжуд бўлган дори-дармонлар ва препаратларни ишлаб чиқариш, сақлаш, транспортда ташиш ва қонуний фойдаланишни тартибга солувчи ҳуқуқий ва назорат-техник қоидаларни ишлаб чиқиш, уларни қўллашга ваколат берилган давлат органлари томонидан уларнинг қўлланиши устидан назорат қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш чора-тадбирларини амалга оширишга йўналтириладиган молиявий маблағлар ва моддий ресурсларни тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддалар муомаласининг турли жиҳатларига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳалари бўйича хулосаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида наркотик моддалар устидан назорат қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш масалалари бўйича МДҲга кирувчи давлатлар билан битимлар лойиҳаларига, шунингдек, бошқа хорижий мамлакатлар билан битимлар лойиҳаларига таклифлар тайёрланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига ва уларни суиистеъмол қилишга қарши кураш олиб бориш соҳасида халқаро битимларда назарда тутилган Ўзбекистоннинг мажбуриятлари вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддалар устидан назорат қилиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар фаолиятида белгиланган тартибда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича иш тажрибасини ўрганиш учун тегишли номзодларни танлаш ва уларни хорижий мамлакатларга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш бўйича тажриба алмашиш учун миллий ва халқаро семинарлар, конференциялар ва симпозиумлар ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Комиссия ўз олдида турган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви барча органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ҳамда фуқароларнинг жамоат бирлашмалари томонидан наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш бўйича амалдаги қонун ҳужжатлари, ўз қарорлари бажарилишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддалар устидан назоратни ташкил этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддалар устидан назорат қилиш ишлари тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли комиссиялари ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ишлар вазирлиги, адлия, божхона бошқармаси органлари ва бўлинмаларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органларнинг ахборотини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг, наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш бўйича кўрилган чора-тадбирлар билан боғлиқ ахборотларини кўриб чиқиш; бу ишга баҳо бериш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб бориш бўйича қонунчиликнинг бузилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни бартараф этиш тўғрисида тавсиялар бериш, тегишли давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва меҳнат жамоалари олдига наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш масалаларини қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятида халқ хўжалиги турли тармоқларининг, илмий муассасалар ва ўқув юртларининг мутахассислари ёрдамидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
наркотик моддалар устидан назорат қилиш билан боғлиқ бўлган қонунчилик ва институционал асосларни такомиллаштириш бўйича, уларнинг наркотик воситалар бўйича БМТ Конвенцияси талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Ишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Комиссия раиси бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Комиссия таркибига ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, божхона органлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими ва бошқа давлат органлари раҳбарлари кирадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Комиссия иши жорий ва истиқбол режалари асосида амалга оширилади. Комиссия мажлислари, заруриятга кўра, одатда, йилнинг ҳар чорагида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлислари уларда аъзоларнинг камида ярми қатнашган тақдирда қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Комиссиянинг қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қарорлар, агар улар учун кўпчилик овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Комиссия ҳужжатлари қарорлар сифатида расмийлаштирилади ва зарурат бўлганда оммавий ахборот воситалари орқали оммага етказилади. Комиссиянинг расмийлаштирилган қарорлари барча давлат бошқаруви органлари, корхоналар, муассасалар ва жамоат ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Комиссия мажлислари ўртасидаги даврда жорий ишлар бевосита Комиссия раисига бўйсунувчи Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази томонидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 ноябрдаги 382-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 ноябрдаги 382-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жойларда наркотик воситаларнинг ноқонуний муомалада бўлишига қарши кураш олиб боришни мувофиқлаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича минтақа комиссиялари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича минтақа комиссияларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошчилик қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича минтақа комиссиялари ўз фаолиятларида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ва Наркотик моддалар устидан назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссиясининг қарорларига амал қиладилар.