Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 04.09.1998 йилдаги 378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 04.09.1998 йилдаги 378-сон
Date of entry into force
04.09.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БОЗОРЛАРДА СИФАТСИЗ ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИ СОТИЛИШИНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, истеъмол қилиш учун яроқсиз бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари сотилишининг олдини олиш, аҳоли саломатлигига зарар етказилишига йўл қўймаслик, шунингдек озиқ-овқат товарлари савдосини ташкил этишда тартиб ўрнатиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки, 1998 йил 10 сентябрдан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ун, қанд-шакар, мол ёғи, маргарин, қуруқ сут, болалар озиқ-овқати, чой, макарон ва қандолатчилик маҳсулотлари, гўшт, балиқ ва мева-сабзавот консервалари, пишлоқ, колбаса маҳсулотлари, алкоголсиз ичимликлар билан чакана савдо қилиш, зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, мувофиқлик ва сифат сертификатлари, тайёрланган санаси ва яроқлилик муддатлари, нархномалар, товарларни сақлаш ва сотиш учун санитария шарт-шароитлари, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар мавжуд бўлишини назарда тутувчи савдо қоидаларига албатта риоя қилинган ҳолда фақат турғун савдо корхоналари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда аҳолига ўсимлик ёғи, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотиш фақат юридик шахс шаклидаги чакана савдо ташкилотлари томонидан назорат-касса аппаратлари ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш терминаллари билан жиҳозланган турғун савдо шохобчалари орқали амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 майдаги 148-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 22-сон, 244-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг 1-банди бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ва Ички ишлар вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига юклансин. Ушбу қарорнинг 1-банди бажарилиши тўғрисида 1998 йил 1 ноябрда маълумот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган шартларга риоя қилинмаганда, шунингдек, товарлар савдо қоидалари бузилган ҳолда сотилганда, ушбу товарлар савдоси тўхтатилади, унинг сотувчиларига нисбатан амалдаги қонунларга мувофиқ қаттиқ маъмурий жавобгарлик, қонунчиликда белгиланган тартибда товарни олиб қўйиб кейинчалик уни мусодара қилишгача бўлган жазо чоралари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларини сотишни тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 29 июлдаги 373-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М. 3. Усмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 4 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
378-сон