15.04.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3818
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 15.04.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3818
Date of entry into force
16.04.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3818]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон «Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д. ЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
09-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 31 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6/11-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 1 апрелдаги 9-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 мартдаги 6/11-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини (бундан буён матнда махсус режим деб юритилади) тақдим этиш, махсус режим иштирокчиларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолияти устидан мониторингни амалга ошириш, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш, шунингдек махсус режим иштирокчилари реестрини юритиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачи — махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза билан мурожаат қилувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим — барқарор токенлар айланмаси соҳасида технологияларни жорий этувчи ва (ёки) маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси асосида тўлов тизимларини яратувчи ва тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширувчи юридик шахсларга алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳаси — маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси асосида тажриба-синов тариқасида тўлов тизимини яратиш ва (ёки) барқарор токенларни чиқариш, шунингдек улардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш ва тўловни амалга оширишни назарда тутувчи лойиҳа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчиси — махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган ва тажриба-синов лойиҳасини амалга оширувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчиларининг реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) — рўйхатга олинган махсус режим иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар акс эттириладиган ҳамма учун очиқ бўлган ахборот ресурси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозлар — тажриба-синов лойиҳалари доирасида махсус режим иштирокчиси билан шартномавий муносабатларни ўрнатаётган жисмоний ва (ёки) юридик шахслар, шу жумладан чет эллик жисмоний ва (ёки) юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор токен — қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган таъминланган токеннинг тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмитентнинг экотизими — барқарор токенларни чиқариш, сақлаш, тақсимлаш, муомалага киритиш ва улар билан бошқа операцияларни амалга ошириш учун мўлжалланган эмитентнинг ахборот тизими, платформаси ва (ёки) техник ҳамда дастурий воситалари мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор токенни чиқариш — барқарор токеннинг пайдо бўлишига қаратилган ташкилий-техник тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор токен чиқаришни рўйхатдан ўтказиш — чиқарилган барқарор токенларни муомалага киритишга рухсат бериш учун ушбу Низом талабларига мувофиқ текшириш ва барқарор токенларнинг электрон реестрига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор токеннинг дастлабки таклифини жойлаштириш — эмитентнинг экотизимида ёки крипто-активлар айланмаси соҳасидаги миллий ёки хорижий хизматлар провайдерларининг электрон платформаларида барқарор токенларни муомалага киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«White Paper» декларацияси — эмитент тўғрисидаги маълумотларни ҳамда барқарор токенларни чиқариш, сақлаш, дастлабки таклифини жойлаштириш, тарқатиш ва улардан фойдаланишга оид бошқа маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмитент — Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган, барқарор токенларни чиқарувчи ҳамда улар юзасидан «White Paper» декларациясида ва (ёки) шартномада белгиланган мажбуриятларни уларнинг эгалари олдида ўз зиммасига олувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-депозитарий — крипто-активларни чиқариш, уларни дастлабки жойлаштириш ва сақлаш юзасидан хизматлар кўрсатиш бўйича электрон платформа ва (ёки) техник ва дастурий воситалар мажмуини тақдим этувчи ташкилот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор токенларнинг реестри — ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқарилган ва крипто-депозитарий томонидан барқарор токенлар чиқарилишини ҳисобга олувчи ахборот ресурси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асослантирилган мулоҳаза — қонунчиликда белгиланган талабларга қўшимча равишда ваколатли орган томонидан қўлланиладиган, кўриб чиқилаётган масаланинг ҳақиқий мазмуни расмий мазмунидан устуворлигини назарда тутувчи профессионал баҳолаш. Асослантирилган мулоҳаза ваколатли орган хизматлар провайдерлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш доирасида олинган ахборотга, жисмоний ва юридик шахслардан, халқаро ташкилотлардан, давлат органларидан, шу жумладан чет эл назорат органлари ҳамда ташкилотларидан, бошқа очиқ манбалардан олинган ва асослантирилган мулоҳазани шакллантириш учун муҳим бўлган бошқа ахборотга асосланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги бенефициар мулкдор — аризачини бевосита ёки билвосита таъсис этувчи ёхуд унинг устав жамғармасидаги (капиталидаги) улушларига (акцияларига) бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи ёхуд ушбу шахсга бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Махсус режимнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси асосида тўлов тизимларини яратиш ва (ёки) барқарор токенларни чиқариш ҳамда улар билан операцияларни амалга ошириш, шунингдек улардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестицияларни жалб қилиш ва бозорда рақобатни ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган инновацион тўлов ечимларини жорий этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчилар ва инвесторларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишнинг муваффақиятли натижалари якунлари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда махсус режим доирасида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) пул-кредит сиёсати мақсадлари ва воситаларига зид келмаслиги, шунингдек молиявий ва нарх барқарорлигига таҳдид яратмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Махсус режим доирасида қуйидаги тажриба-синов лойиҳалари амалга оширилиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ва (ёки) хорижий валюта, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан таъминланган барқарор токенларни чиқариш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 16 июлдаги 04-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 10 июлдаги 21/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3818-1, 22.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2026 й., 10/26/3818-1/0772-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барқарор токенлардан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ўтказмаларни (ҳисоб-китобларни) амалга ошириш мақсадида барқарор токенлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси асосида фаолият юритувчи тўлов тизимларини яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус режим доирасида маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси асосида ёки ушбу технологиялардан фойдаланишда бошқа инновацион ёндашув қўлланиладиган тажриба-синов лойиҳалари ҳам амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Махсус режим иштирокчиларини рўйхатга олиш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун тақдим этилган аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек тажриба-синов лойиҳалари устидан мониторингни амалга ошириш бўйича ваколатли органнинг ишчи органи функциялари Крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш департаментининг Крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бошқармаси (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ишчи орган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачининг махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларини қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ва кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳалари бўйича тақдим этилган аризалар, ҳужжатлар ва маълумотларни ваколатли органнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳаларини амалга оширишда истисно қилинаётган қонуности ҳужжатларининг тегишли нормалари рўйхатини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалари доирасида тузиладиган хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар (оферталар, битимлар)нинг максимал қиймати ва мижозларнинг чекланган сонини келишиб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақидаги хулосани ваколатли органнинг раҳбари (ўринбосари)га киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реестр ва барқарор токенларнинг реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчиларини ташкилий-ҳуқуқий ва консультатив жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилади, самарадорлигини баҳолайди ҳамда уларни амалга оширишда юзага келадиган муносабатларни тартибга солиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш бўйича таклифларни ваколатли орган раҳбари (ўринбосари)га киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган раҳбарига (ўринбосарига) махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ва тажриба-синов лойиҳаларини тугатиш ҳақидаги таклифларни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Махсус режим доирасида молиявий тизим барқарорлиги ва тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлаш масалаларига доир ҳужжатлар ва маълумотлар Марказий банкка келишиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Марказий банк билан мажбурий тартибда келишилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк томонидан тартибга солинадиган соҳаларда тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда истисно қилинаётган қонуности ҳужжатларининг тегишли нормалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот тизимларининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий валютада номиналланган барқарор токенларни чиқаришнинг чекланган ҳажми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш натижалари ижобий баҳоланганда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш зарурлиги тўғрисидаги хулоса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказий банкка махсус режим доирасида келишиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Марказий банкнинг Молиявий технологияларни ривожлантириш департаменти томонидан Тўлов тизимлари департаменти билан биргаликда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилишга ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган масалалар бўйича Марказий банкнинг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Махсус режим иштирокчиларини рўйхатга олиш талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Махсус режим доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидагиларни чиқаришни назарда тутувчи лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алгоритмик барқарор токенларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
анонимлик хусусиятига эга барқарор токенларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар билан таъминланган барқарор токенларни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Барқарор токенларни чиқариш учун таъминот сифатида фақат қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилган миллий ва (ёки) хорижий валютадаги пул маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмитентга тегишли бўлган, Марказий депозитарий томонидан Марказий банк фойдасига блокланган давлат қимматли қоғозлари. Бунда эмитент улар бўйича даромадларни олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган пул маблағларини захирага қўйиш учун ҳисобварақ очиш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган давлат қимматли қоғозларини киритиш учун депо ҳисобварақларини очиш, ушбу қимматли қоғозларни блоклаш, шунингдек, уларни блокдан чиқариш Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидаларига (рўйхат рақами 3628, 2025 йил 16 июнь) мувофиқ таъминотга (гаровга) қўйилган қимматли қоғозлар учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор токенларга таъминотни шакллантириш учун кредит ёки гаровга олинган маблағлар (активлар) ёхуд бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 16 июлдаги 04-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 10 июлдаги 21/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3818-1, 22.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2026 й., 10/26/3818-1/0772-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Алоҳида ҳисобварақдаги маблағлар қолдиғи, шунингдек Марказий банк фойдасига блокланган давлат қимматли қоғозларининг номинал қиймати муомалада бўлган токенларнинг умумий номинал қийматидан кам бўлмаслиги лозим.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 16 июлдаги 04-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 10 июлдаги 21/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3818-1, 22.07.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2026 й., 10/26/3818-1/0772-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таъминотдаги маблағлар фақат барқарор токенларни сўндириш учун ишлатилиши ва улардан эмитентнинг бошқа мажбуриятлари бўйича фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк ваколатли орган билан келишилган ҳолда ликвидлиликка ёки молиявий барқарорликка таҳдид юзага келган тақдирда операциялар ҳажмини ва мижозлар сонини чеклаш бўйича кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор токенлар таъминоти устидан назоратни амалга ошириш тартиби, унинг етарлилигини тасдиқлаш даврийлиги ва ҳисобот шакли Марказий банк томонидан ваколатли орган билан келишилган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар махсус режим иштирокчиларининг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ва охирги бенефициар мулкдорлари бўлиши мумкин эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий жиноятларни, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, шунингдек уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун олиб ташланмаган ёки тугалланмаган судланганлик ҳолати мавжуд бўлган, шунингдек содир этишда гумон қилинаётган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказишда ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ва ҳудуднинг резиденти бўлган, шундай давлат ва ҳудудда яшайдиган ёки рўйхатдан ўтган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ҳудудида доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Махсус режим иштирокчилари тажриба-синов лойиҳаларини крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олмасдан амалга оширадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси асосида тўлов тизимларини яратиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда аризачи тўлов тизими оператори лицензиясига эга бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Эмитентнинг экотизими ахборот ва киберхавфсизликнинг тегишли даражасини таъминлаши, фаолият барқарорлиги, ахборотни ҳимоя қилиш ва барқарор токенларни чиқариш, сақлаш, тақсимлаш, муомалага киритиш ва улар билан бошқа операцияларни амалга оширишнинг узлуксизлигини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Махсус режим иштирокчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш учун масъул мансабдор шахсни тайинлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ахборот хавфсизлиги, киришга рухсатларни бошқариш, ҳодисаларга жавоб бериш ва фаолият узлуксизлигини таъминлаш масалаларини тартибга солувчи, шу жумладан, қуйидаги усулларни ўз ичига олган ички ҳужжатларни тасдиқлаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқиш, тест синовидан ўтказиш ва саноат эксплуатацияси воситаларининг мантиқий ва (ёки) жисмоний ажратилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳим (критик) қисмларда ягона носозлик нуқтаси мавжудлигини истисно қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳим аҳамиятга эга маълумотларнинг захира нусхаларини яратишни ва фаолиятни тиклаш имкониятини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи интерфейслар ва амалий дастурлаш интерфейсларини (API) ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
криптографик калитларни генерация қилиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг ҳимояланган механизмларини қўллаш ҳамда шахсий (махфий) криптографик калитларнинг очиқ ҳолда сақланишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмитент экотизимининг муҳим қисмларига киришда кўп омилли аутентификациядан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) эмитент экотизимининг муҳим қисмларини ишлаб чиқиш, улардан фойдаланиш ва бошқариш функцияларнинг тақсимланишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) мижозларни мажбурий тартибда хабардор қилиш ва уларнинг тажриба-синов лойиҳаси доирасида иштирок этиши тўғрисидаги ёзма розиликларини олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Махсус режим иштирокчиси барқарор токенларни чиқариш, уларнинг айланмаси ёки таъминотига таъсир қилувчи ёхуд таъсир қилиши мумкин бўлган ҳодиса (инцидент) аниқланган пайтдан эътиборан дарҳол, бироқ 3 соатдан кечиктирмай ваколатли орган ва Марказий банкни хабардор қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасида амалга ошириш муддати уч йилдан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган муддат ўтгач ваколатли орган Марказий банк билан келишган ҳолда тажриба-синов лойиҳаларини махсус режим доирасидан чиқариш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида (тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш натижалари ижобий баҳоланган тақдирда) тегишли муносабатларни тартибга солиш ёки тегишли асосларни кўрсатган ҳолда тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Аризани тақдим этиш ва кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Аризачилар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда махсус режим иштирокчисини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризачи мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги анкета;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачининг ҳамкори сифатида иштирок этувчи крипто-депозитарий билан имзоланган шартноманинг нусхаси. Бунда крипто-депозитарий аризачи сифатида иштирок этган тақдирда, мазкур шартномани тақдим этиш талаб этилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳаси доирасида хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалар (оферталар, битимлар) қиймати ва мижозларнинг сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқарилиши режалаштирилаётган барқарор токенларни тўлиқ таъминлаш учун маблағлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«White paper» декларацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачининг низоми ва бошқа таъсис ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачининг раҳбарияти ва таъсисчилари чет эл фуқаролари бўлганда, мазкур Низомнинг 13-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган жиноятлар бўйича белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган тегишли хорижий мамлакатнинг ваколатли органидан олинган судланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчи ҳақидаги мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган маълумотлар. Бунда, таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар охирги бенефициар мулкдоргача кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризачининг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда охирги бенефициар мулкдорлари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлганда, ваколатли орган мазкур Низомнинг 13-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатларни мустақил тарзда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мазкур Низомнинг 20-бандида назарда тутилган ҳужжатлар аризачининг раҳбари томонидан тасдиқланиши (имзоланиши) керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон шаклда тақдим этилаётган маълумотлар юқори сифатда ва «PDF», «PNG» ёки «JPEG» форматларда бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ариза ва ҳужжатлар ваколатли органга қоғоз шаклида ёки ваколатли органнинг электрон почтаси манзилига электрон шаклда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ваколатли орган ариза келиб тушган кундан бошлаб қирқ иш куни ичида аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда қўшимча равишда текшириш талаб қилинган тақдирда, ишчи органнинг таклифига кўра аризани кўриб чиқиш муддати ваколатли орган раҳбари (ўринбосари) томонидан ўн иш кунигача узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда аризачи шу куннинг ўзида хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ишчи орган аризани кўриб чиқиш жараёнида тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини истисно қилиш талаб этилиши ёки талаб этилмаслигини аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини истисно қилиш талаб қилинганда, ишчи орган тегишли ваколатли органлар билан маслаҳатлашувлар ўтказади ҳамда хулосада тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда истисно қилинадиган қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мазкур Низомнинг 8-бандида келтирилган ҳужжат ва маълумотларни келишиш Марказий банк томонидан улар келиб тушган кундан эътиборан ўн беш иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча ўрганиш, текшириш ва (ёки) қўшимча материалларни сўраб олиш талаб этилган ҳолларда, ушбу муддат Марказий банк раҳбарияти томонидан бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Марказий банк келишиш муддати узайтирилганлиги ҳақида ваколатли органни, шунингдек аризачини бир кун ичида ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотларни келишиш даври мобайнида ишчи орган томонидан аризаларни кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ишчи орган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ўттиз иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаси бўйича хулосани ваколатли органнинг раҳбари (ўринбосари)га тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳужжатларни Марказий банк билан келишиш муддати алоҳида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ишчи орган томонидан хулоса киритилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ваколатли органнинг раҳбари (ўринбосари) томонидан аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризачи мазкур Низомнинг 10 — 16-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органнинг асослантирилган мулоҳазаси (хулосаси) асосида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига ишчи орган томонидан рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда бир иш куни ичида хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда ариза топшириши мумкин. Бунда ваколатли орган аризани умумий асосларда кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ишчи орган бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва бу ҳақда аризачига хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорда махсус режим доирасида тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қўйиладиган талаблар ва шартлар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи орган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида аризачини мазкур қарор билан ёзма равишда таништиради ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Махсус режим иштирокчисига тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун дастлабки ўн икки ой муддат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Махсус режим иштирокчиси тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш истаги бўлган тақдирда, бу ҳақида ариза билан мазкур муддат тугашидан ўттиз кун олдин ваколатли органга мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ишчи орган аризани у келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқади ва тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани ваколатли органнинг раҳбари (ўринбосари)га киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи орган томонидан хулоса киритилган кундан бошлаб беш иш куни ичида ваколатли орган раҳбари (ўринбосари) томонидан тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақда махсус режим иштирокчисига бир иш куни ичида хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ваколатли орган қуйидаги ҳолатларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтиришни рад этиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳасини амалиётга жорий этиш учун қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида қарор қабул қилиш учун етарли маълумотлар олинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли кўрсаткичларга эришилмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси ўн кун ичида лойиҳани амалга оширишни тугатиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, унинг муддати ўн икки ойгача муддатга узайтирилиши мумкин. Бунда, тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддати мазкур Низомнинг 18-бандида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Махсус режим иштирокчиси, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, махсус режим иштирокчиси ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин беш иш куни ичида ваколатли органга реестрга ўзгартиришни киритиш учун тегишли ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган аризани қабул қилганидан сўнг икки иш куни ичида реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Тажриба-синов лойиҳаларини мониторинг қилиш ва махсус режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ишчи орган тажриба-синов лойиҳалари амалга оширилиши устидан доимий мониторинг, шу жумладан, ахборот ва киберхавфсизлик талабларига риоя этилиши, эмитент экотизими фаолиятининг барқарорлиги ва фирибгарликка қарши курашиш чораларини баҳолашни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Махсус режим иштирокчилари ҳар ойда ўз фаолияти ҳамда уларга берилган имтиёз ва преференциялардан фойдаланилиши бўйича ваколатли орган томонидан тасдиқланган шаклдаги ҳисоботларни, шунингдек Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда сақланаётган таъминот маблағларининг ҳажми тўғрисидаги маълумотларни кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар ваколатли органга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Махсус режим иштирокчиларининг ҳисоботлари ваколатли орган томонидан Марказий банкка тақдим этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ва тажриба-синов лойиҳасини тугатиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун белгиланган муддатнинг тугаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчисининг махсус режим иштирокчиси мақомидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатнинг пул-кредит сиёсати ёки молиявий барқарорлигига таҳдид яратувчи асослантирилган ҳолатларнинг аниқланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ва (ёки) тажриба-синов лойиҳалари бўйича берилган ҳисоботларда ёлғон маълумотлар берилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш талаблари ва шартларининг бузилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳалари бўйича ҳисоботлар мазкур Низомнинг 38-бандида белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда учинчи шахслар билан тузилган шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд қарорига асосан махсус режим иштирокчисининг тўловга қобилиятсиз деб эътироф этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органнинг асослантирилган мулоҳазаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчиси (раҳбарлари ва ходимлари) томонидан қонунчилик талабларига мос келмайдиган ёки улар томонидан тўғридан-тўғри тақиқланган операцияларни амалга оширилиши факти аниқланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Мазкур Низомнинг 40-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида ваколатли орган томонидан махсус режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш ҳамда амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ишчи орган махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Махсус режим иштирокчиларининг реестрини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Реестр ишчи орган томонидан юритилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчисининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчисининг рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш санаси ва асослари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар ва уларни амалга ошириш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш муддатини узайтириш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш асослари ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Реестрда мавжуд бўлган маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Махсус режим иштирокчиси махсус режим доирасида ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарорлар устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус режим иштирокчиларини рўйхатга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Аризачи

1. Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режими иштирокчи сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза ва ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Ариза ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тақдим этади.

ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Агентлик

Ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

40 иш куни, узайтирилган тақдирда қўшимча 10 иш куни

Агентлик

1. Ишчи орган ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий тартибда келишилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни юборади.

30 иш куни, узайтирилган тақдирда қўшимча 10 иш куни

Марказий банк

Тақдим этилган ҳужжат ва маълумотларни кўриб чиқади ва келишади

15 иш куни,

узайтирилган тақдирда бир ойдан кўп бўлмаган муддатда

Агентлик

Кўриб чиқиш натижасига кўра махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади

10 иш куни

3-босқич

Ишчи орган

Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, бу ҳақда аризачига рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади

1 иш куни

4-босқич

Аризачи

Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш рад этилган тақдирда, ушбу Низомнинг 3-бобида назарда тутилган тартибда аризани топширади.

ўз хоҳишига кўра

Агентлик

Аризани умумий асосларда кўриб чиқади.

Кўрсатилган давр мобайнида

5-босқич

Ишчи орган

1. Махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.

1 иш куни

2. Аризачини махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор билан таништиради ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш талаблари ва шартларига риоя қилинмаган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиниши тўғрисида огоҳлантиради.

3 иш куни

6-босқич

Махсус режим иштирокчиси

1. Махсус режим талаблари ва шартларига риоя қилган ҳолда тажриба-синов лойиҳасини амалга оширади.

12 ой

2. Тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза билан Агентликка мурожаат қилади.

муддат тугашидан 30 кун олдин

7-босқич

Агентлик

1. Ишчи орган ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани Агентлик раҳбари (ўринбосари)га киритади.

10 иш куни

2. Ишчи орган хулосаси асосида тажриба-синов лойиҳасининг амалга ошириш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5 иш куни

3. Қабул қилинган қарор тўғрисида махсус режим иштирокчисига бир иш куни ичида хабарнома юборилади.

1 иш куни

8-босқич

Махсус режим иштирокчиси

1. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, лойиҳани амалга оширишни давом эттиради.

12 ой

2. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда, махсус режим иштирокчиси лойиҳани амалга оширишни тугатади.

10 кун

9-босқич

Махсус режим иштирокчиси

Ўзгартирилган, номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, Агентликка кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради.

5 иш куни

Агентлик

Аризани қабул қилгандан сўнг реестрга тегишли ўзгартиришларни киритади.

2 иш куни

10-босқич

Агентлик

Мазкур Низомда кўрсатилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3 иш куни

Ишчи орган

Махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор асосида реестрга тегишли маълумотларни киритади ҳамда бу ҳақда тегишли юридик шахсни хабардор қилади.

1 иш куни

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АРИЗА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Юридик шахснинг номи:

2.

Жойлашган жойи (почта манзили):

3.

Электрон почта манзили:

4.

Телефон рақами:

5.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

(мавжуд бўлган тақдирда):

6.

Хизмат кўрсатувчи банки:

7.

Раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми:

8.

Аризани топширишга ваколатли шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, телефон рақами, электрон почта манзили:

Сиздан ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(мурожаат мақсади: махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки унинг муддатини узайтириш)

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(таклиф этилаётган тажриба-синов лойиҳасининг қисқача таснифи)

амалга ошириш учун рухсат беришингизни сўраймиз.

Аризага қуйидагилар илова қилинмоқда:

1. Анкета ___ варақда.

2. Тажриба-синов лойиҳа доирасида хизмат кўрсатиш бўйича тузиладиган шартномалар (оферталар, битимлар)нинг қиймати ва мижозларнинг сони, тажриба-синов лойиҳасида иштирок этиш учун мижозларнинг ёзма розиликлари.

3. Бизнес-режа.

4. Низом ва таъсис ҳужжатларининг нусхаси.

5. Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ҳамда таъсисчиси ҳақидаги маълумотлар.

Юридик шахс

раҳбарининг имзоси

___________________________

20___ йил «____» ___________

(Ф.И.О.)

(сана)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АНКЕТА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1-боб. Юридик шахс (аризачи) ва тажриба-синов лойиҳаси ҳақидаги маълумотлар

Юридик шахснинг номи:

Жойлашган жойи (почта манзили):

Электрон почта манзили:

Телефон рақами:

Расмий веб-сайт:

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):

Давлат рўйхатидан ўтган санаси ва рақами:

1. Юридик шахс ҳақидаги маълумотлар:

1.1. Юридик шахснинг фаолияти, шу жумладан, ташкилот тузилмаси, фаолият йўналиши ва эришган ютуқлари ҳақидаги маълумотлар.

1.2. Юридик шахснинг молиявий ҳолати, тажриба-синов лойиҳасининг қиймати, тажриба-синов лойиҳасининг молиялаштириш манбалари, шу жумладан ҳар қандай жалб қилинган ва (ёки) қарз маблағлари ҳақидаги маълумотлар.

2. Махсус режим доирасида тажрибадан ўтказилиши ёки фойдаланилиши режалаштирилаётган барқарор токенлар айланмаси соҳасидаги технология (маҳсулот, хизмат) ёки ушбу соҳада фойдаланишда қўлланиладиган инновацион ёндашув ҳақидаги маълумотлар:

2.1. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи, шу жумладан:

таклиф этилаётган янги технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) хос хусусиятлари ва устунликлари;

таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотлар, хизматларнинг) Ўзбекистон Республикасида қўлланилаётган технологиялардан (маҳсулотлар, хизматлардан) фарқи, ушбу технологиялар (маҳсулотлар, хизматлар) қайси давлатларда қўлланилгани ва қандай натижаларга эришилгани.

2.2. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) фойдаланиш бизнес-модели ва схемаси. Ҳар бир ҳолат бўйича таклиф этилаётган технологиядан (маҳсулотдан, хизматдан) фойдаланиш жараёнини батафсил баён этиш, шу жумладан:

мижозлар билан барқарор токенлар айланмасини ташкил этиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизми;

барқарор токенлар таъминотини, мижозларнинг маблағларини сақлаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари.

2.3. Таклиф этилаётган технологияни (маҳсулотни, хизматни) батафсил тавсифловчи техник тизим ва ечимлар ҳамда ундан фойдаланишнинг инновацион усуллари.

2.4. Таклиф этилаётган технологиянинг (маҳсулотнинг, хизматнинг) прототипи тайёрлиги, ишлаб чиқиш, шу жумладан комплекс намойиш этиш муддатлари.

3. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш учун қўлланиши лозим бўлган имтиёз ва преференциялар ҳақидаги маълумот:

3.1. Тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари.

3.2. Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш давомида истисно этиш сўралаётган қонуности ҳужжатларининг аниқ нормалари ҳамда уларни истисно этиш заруриятини асослантириш.

4. Тажриба-синов лойиҳасининг концепцияси ва шакли ҳақидаги маълумотлар:

4.1. Тажриба-синов лойиҳаси бўйича барқарор токенлар айланмаси соҳасида ўтказилиши режалаштирилаётган экспериментлар, шу жумладан, операциялар турлари ва уларни амалга ошириш шакллари.

4.2. 4.1-бандда кўрсатилган ҳар бир экспериментни амалга оширилишини баҳолаш ва мониторинг қилиш кўрсаткичлари.

4.3. Тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда қўлланиладиган чекловлар:

амалга ошириш муддати (лойиҳанинг бошланиш ва тугатиш санаси);

мижозлар сони ва тури (масалан, жисмоний ёки юридик шахслар);

барқарор токенлар билан операцияларни амалга оширишда, уларни сақлашдаги лимитлар ва транзакцияларнинг меъёрий кўрсаткичлари, шунингдек бошқа миқдорий чекловлар;

кўрилиши мумкин бўлган максимал йўқотиш ва зарарлар.

4.4. Тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда юзага келадиган хавфлар, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш, шунингдек, ахборот хавфсизлиги хавфлари, технологик хавфлар ва муваффақиятсизликларни бошқариш учун жорий этиладиган назорат механизмлари.

4.5. Мижозлар билан низоли ҳолатларни ҳал этиш ва уларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига риоя этилишининг кафолатлари.

4.6. Тажриба-синов лойиҳасини тугатиш режаси. Бунда, тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишда қатнашаётган мижозларни лойиҳадан чиқариш, маблағларини қайтариш ва харажатларини тўлаш бўйича чоралар кўрсатилиши лозим.

2-боб. Декларациялаш

5. Юридик шахснинг раҳбарияти (директор, бошқарув раиси ва ўринбосарлари), таъсисчилари, акциядорлари ва охирги бенефициар мулкдорлари:

ҳар қандай жиноят учун терговда қатнашган, айбланаётган, судланган ёхуд жиноий таъқиб остида бўлганми?;

охирги 5 йил ичида лицензиялаш ёки қонунчилик ҳужжатларининг бошқа талабларини бузганлиги учун маъмурий ёки бошқа жавобгарликка (молиявий санкциялар, лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишни тўхтатиш, тугатиш ёки бекор қилиш билан боғлиқ) тортилганми?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.1. Юридик шахс охирги 5 йил ичида шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар юзасидан судда даъво ёки бошқа ишларда иштирок этган ёки бугунги кунда иштирок этмоқдами?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.2. Юридик шахсга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилган ёки бугунги кунда қўлланилмоқдами?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.3. Тажриба-синов лойиҳалари аризачи томонидан илгари тақдим этилганми?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

5.4. Юридик шахс томонидан бугунги кунда ҳар қандай имтиёз ва преференциялардан фойдаланилмоқдами?

☐ Ҳа ☐ Йўқ

Юқорида кўрсатиб ўтилган саволларга ижобий жавоб берилган тақдирда, қуйида батафсил маълумотлар кўрсатилиши лозим.

☐ Мазкур анкета ва унга илова қилинаётган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини ҳамда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар берилмаганлигини тасдиқлайман.

☐ Аризам қаноатлантирилганидан кейин тақдим этган ҳужжатларимда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланган тақдирда, махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этилишим мумкинлигини тушунаман.

Юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми ва отасининг исми

Боғланиш телефон рақами

Электрон почта манзили

Юридик шахс раҳбарининг имзоси

Сана

Юридик шахс томонидан ариза ва ҳужжатларни тақдим этишга ваколат берилган шахс

(агар юқоридагидан фарқ қилса)

Лавозими

Боғланиш телефон рақами

Электрон почта манзили

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Анкетанинг барча бандлари тўлиқ тўлдирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, анкетанинг тегишли бандида тақдим этилаётган ҳужжатлар кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс (аризачи)нинг раҳбарияти (раҳбар ва ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1-жадвал

Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбар ва ўринбосарлари)

Лавозим

Фамилияси, исми ва отасининг исми

Фуқаролик

ЖШШИР

(Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун)

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат

Ҳужжат тури

Серия ва рақами

Берилган вақти ва амал қилиш муддати

Ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

8

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

2-жадвал

Юридик шахснинг таъсисчилари

Фамилияси, исми ва отасининг исми ёки юридик шахснинг номи

Улуш ҳажми

Фуқаролик (жисмоний шахслар учун) ёки давлат рўйхатидан ўтказилган жой (юридик шахслар учун)

ЖШШИР

(жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун), ёки

СТИР

(юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун)

Шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки давлат рўйхатидан ўтказиш

Ҳужжат тури

Серия ва рақами

Берилган вақти ва амал қилиш муддати

Ким томонидан берилган

1

2

3

4

5

6

7

8

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/3818/0364-сон; 23.07.2026 й., 10/26/3818-1/0772-сон)