27.11.2025 йилдаги ПҚ-359-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 27.11.2025 йилдаги ПҚ-359-сон
Date of entry into force
28.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда молиявий технологиялар бозорини жадал ривожлантириш, молиявий ва банк хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот технологиялари ечимларидан фойдаланишни рағбатлантириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадли кўрсаткичлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2026 — 2030 йилларда молиявий технологиялар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) молиявий технологиялар соҳасидаги стартапларга 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) молиявий технологиялар бозори иштирокчилар сонини камида 200 тага етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) молиявий технологиялар соҳасидаги инкубация ва акселерация дастурларидан ўтган стартаплар сонини 100 тага етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) молиявий технологиялар йўналишида камида 5 минг нафар ёшларни ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) тўлов воситаси сифатида рақамли валюталарни ва миллий ёки хорижий валюта билан таъминланган токенларни (кейинги ўринларда — барқарор токенлар) тажриба-синовдан ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш ва лойиҳаларни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказий банк молиявий технологиялар соҳасини ривожлантиришга масъул этиб белгилансин ва унга 1-иловага мувофиқ қўшимча вазифалар юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказий банк ҳузурида қуйидагилар ташкил этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) масъулияти чекланган жамият шаклида устав жамғармаси 50 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур фонди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) молиявий технологиялар соҳасидаги стартаплар учун қуйидаги хизматларни амалга оширадиган юридик шахс мақомига эга бўлмаган инновацион хаб (кейинги ўринларда — инновацион хаб):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) инкубация ва акселерация дастурларини амалга ошириш ва ташқи бозорларга чиқишга кўмак кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) маҳаллий ва хорижий венчур инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) грант дастурларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 январдан бошлаб инновацион хаб иштирокчиларига қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) молиявий технологиялар йўналишидаги курсларда ўқиш ва сертификат олиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) инкубация ва акселерация дастурларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг молиявий технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларига менторлар ва тренерларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ 50 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) инновацион хаб иштирокчиларига доир мезон ва талаблар Марказий банк томонидан белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Марказий банк томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда молиявий технологиялар соҳасида мавжуд инновацион ечимлар ва амалга оширилган ишларни кенг тарғиб қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга доир молиявий технологиялар соҳасида халқаро форумлар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказий банкнинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 сентябрга қадар банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозори иштирокчилари ўртасида хавфсиз ва стандартлашган маълумот алмашинувини таъминлайдиган «очиқ банкинг» тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2025 йил якунига қадар маълумотларга асосланган бошқарувга ўтиш мақсадида Марказий банк ва тижорат банкларида маълумотларни бошқариш бўйича бош директор (Chief Data Officer) лавозимини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказий банк (Т. Ишметов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 февралга қадар мижознинг рухсати билан банк сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга тақдим этиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2026 йил 1 февралга қадар Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахсларга уларнинг банк ҳисобварақлари орқали реал вақт режимида тўғридан-тўғри ўтказмаларни амалга ошириш имкониятини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2026 йил 1 апрелга қадар хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 2026 йил якунига қадар тижорат банкларида тартибга солиш технологиялари (RegTech) асосида статистик, молиявий ва назоратга доир маълумотларни узатишнинг ягона рақамли тизими жорий этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) 2026 йил 1 июлга қадар венчур фонди фаолиятининг операцион бошқаруви, венчур капитални бошқариш ва молиявий технологиялар соҳасида халқаро тажрибага эга бўлган нуфузли чет эл компаниясини ишончли бошқарувчи сифатида жалб қилиш бўйича таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасига давлат хизматлари билан боғлиқ тўловларни ўтказиш учун тўлов ташкилотларининг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин. Бунда унга фаолиятини акциядорлик жамияти шаклида ташкил этиш ва устав капиталининг энг ками миқдорига доир талаблар татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Молия соҳасида крипто-активлардан фойдаланишни кенгайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 2026 йил 1 январдан бошлаб тўлов воситаси сифатида барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режими (кейинги ўринларда — «тартибга солиш қумдони») жорий этилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) маълумотларнинг тақсимланган реестри технологияси асосида фаолият юритувчи тўлов тизимини яратиш бўйича пилот лойиҳалар амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «тартибга солиш қумдони» режимини жорий қилиш тартиби ва унинг амал қилиш муддати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Марказий банк билан биргаликда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар томонидан токенлаштирилган акция ва облигацияларни эмиссия қилишга рухсат берилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биржа фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган фонд биржаларида токенлаштирилган акция ва облигацияларни жойлаштириш ҳамда уларнинг муомалада бўлиши учун алоҳида савдо майдончаси ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги токенлаштирилган акция ва облигацияларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши тартибини белгилашга масъул этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш бўйича республика комиссияси 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унга 3-иловага мувофиқ асосий вазифалар юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 2025-2026 йилларда молиявий технологиялар соҳасини қўллаб-қувватлаш дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3832-сон қарорига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Марказий банк манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Марказий банк раиси Т.А. Ишметов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 27 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-359-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш бўйича Марказий банкнинг қўшимча вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) банк тизими, тўлов тизимларининг ишлаши ва нархлар барқарорлигини устувор мақсад сифатида сақлаган ҳолда инновацияларни қўллаб-қувватлашда мутаносибликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) молиявий секторда инновацияларнинг асосий драйвери сифатида ҳаракат қилиш ва бозор иштирокчилари учун самарали рақобат муҳитини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) молиявий технологияларни жорий этиш ва ривожлантиришда тартибга солиш чораларини инновациялардан келиб чиқадиган хавфларни камайтиришга қаратилган ҳолда қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) молиявий технологиялар соҳасида қарорларни тўлиқ ва ишончли маълумотлар асосида қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) молиявий технологиялар соҳасида хизмат кўрсатиш жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) молиявий технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш бўйича республика комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.

Т.А. Ишметов

Марказий банк раиси, Республика комиссияси раиси

2.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари

3.

В.Ю. Пак

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

4.

М.Ш. Истамов

адлия вазирининг биринчи ўринбосари

5.

И.У. Умрзаков

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

6.

Ж.И. Абдиев

Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари

7.

Р.Ш. Кадиров

Марказий банк департаменти директори, Республика комиссияси котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш бўйича республика комиссиясининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш бўйича стратегик йўналишларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) соҳадаги муаммоларни мунтазам равишда муҳокама қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) молиявий технологиялар соҳасида давлат органлари, молиявий ташкилотлар ва хусусий сектор фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) молиявий технологиялар соҳасида Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони»да муваффақиятли синовдан ўтган молиявий хизматларни кенг жорий этиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) молиявий технологиялар соҳасини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омилларни, шу жумладан, тижорат банклари ва тўлов ташкилотларининг тарифларини хатловдан ўтказиш ҳамда уларни мақбуллаштириш бўйича тегишли чоралар кўриб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025-2026 йилларда молиявий технологиялар соҳасини қўллаб-қувватлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

2026 — 2030 йилларга мўлжалланган молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш.

1. Стратегияни ишлаб чиқиш учун хорижий консультантларни жалб қилиш.

2025 йил декабрь

Марказий банк

(Ишметов)

2. Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил март

2.

Банк мижозларининг рухсати билан уларнинг шахсий ва молиявий маълумотларини учинчи шахсларга тақдим этиш амалиётини жорий қилиш.

«Банк сири тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил январь

Марказий банк

(Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

3.

Марказий банк фаолиятини рақамлаштиришга оид IT-стратегияни ишлаб чиқиш.

Етакчи халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорликда илғор хорижий тажриба асосида 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган Марказий банк фаолиятини рақамлаштиришга оид IT-стратегия ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилиш.

2026 йил апрель

Марказий банк

(Ишметов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

4.

Марказий банкнинг «тартибга солиш қумдони» талабларини енгиллаштириш, стартаплар ва технологик компаниялар томонидан инновацион ечимларни жорий қилиш учун технологик ва тематик «қумдон»лар ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил май

Марказий банк

(Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Ташкулов)

5.

Марказий банк таъсисчилигида венчур фондини ташкил этиш.

1. Венчур фондини давлат рўйхатидан ўтказиш.

2026 йил май

Марказий банк

(Ишметов)

2. Венчур фондини бошқаришга тажрибали хорижий компанияни жалб қилиш бўйича таклиф киритиш.

2026 йил июль

3. Венчур фонди устав жамғармасини Марказий банк соф фойдаси ҳисобидан 2030 йилга қадар босқичма-босқич 50 млн АҚШ доллари эквивалентигача шакллантириш.

2026 — 2030 йилларда

6.

QR-кодлар орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона стандартларини жорий қилиш.

1. Универсал QR-код пилот лойиҳасини банклар ва тўлов ташкилотлари билан бирга синов тариқасида жорий этиш.

2025 йил декабрь

Марказий банк

(Ишметов)

2. Универсал QR-код бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил январь

3. Тўлов хизматлари бозорида универсал QR-кодни амалиётга жорий этиш.

2026 йил февраль

7.

Банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозорининг бошқа иштирокчилари ўртасида хавфсиз ва стандартлашган маълумот алмашинувини таъминлайдиган «Очиқ банкинг» (Open banking) тизимини жорий этиш.

1. «Очиқ банкинг» тизими концепцияси ва бошқарув моделини шакллантириш.

2026 йил январь

Марказий банк

(Ишметов)

2. Норматив-техник база ҳамда тизим архитектурасини ишлаб чиқиш.

2026 йил май

3. «Очиқ банкинг» тизимини жорий этиш «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш, чекланган иштирокчилар билан пилот босқичини ўтказиш ҳамда синовдан кейин босқичма-босқич кенгайтириш.

2026 йил август

8.

Марказий банк рақамли валютасини тўлов воситаси сифатида қўллаш бўйича тажриба-синовни ўтказиш учун «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Халқаро консалтинг компаниялари тавсияларини инобатга олган ҳолда Марказий банк рақамли валютасини жорий этиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил апрель

Марказий банк

(Ишметов),

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(Ли),

Солиқ қўмитаси

(Пулатов)

9.

Тўлов воситаси сифатида барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш.

1. «Тартибга солиш қумдони» режимини жорий қилиш тартибини қабул қилиш.

2026 йил февраль

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(Ли),

Марказий банк

(Ишметов),

тегишли вазирлик ва идоралар

2. Режим иштирокчиларини танлаш.

3. Режим доирасида пилот лойиҳаларни амалга ошириш.

4. Тўлов тизимининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш.

Режим жорий қилингандан сўнг

10.

Токенлаштирилган акция ва облигацияларни чиқариш ва муомалада бўлишини йўлга қўйиш.

1. Токенлаштирилган акция ва облигацияларни чиқариш ва муомалада бўлиш тартибини қабул қилиш.

2026 йил февраль

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(Ли),

Марказий банк

(Ишметов)

2. Токенлаштирилган акция ва облигацияларни эмиссия қилишда фойдаланиладиган ахборот тизимининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш.

2026 йил май

11.

Марказий банкнинг тўлов тизимида жисмоний шахслар учун мобил рақамдан фойдаланган ҳолда уларнинг банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри ўтказмалар хизматини жорий қилиш.

Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахслар ўртасида «Р2Р» ўтказмаларини амалга ошириш имкониятини ишлаб чиқиш ва уни тўлов хизматларини кўрсатувчиларга Open API кўринишида тақдим этиш.

2026 йил февраль

Марказий банк

(Ишметов)

12.

Чакана банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни рағбатлантириш мақсадида мажбурий мижозлар аудиториясидан воз кечган ҳолда фойдаланувчиларга банк картасини очишда танлов имкониятини яратиш.

1. Фуқароларга ўз маошини оладиган банкни ёки электрон ҳамён провайдерини танлаш ҳуқуқини беришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Марказий банк

(Ишметов)

2. Марказий банк томонидан бошқариладиган тўлов тизимларида оммавий (тўпламли) тўловлар функциясини яратиш.

2026 йил июнь

13.

Тўловлар хавфсизлиги ва барқарорлигини ошириш мақсадида барча миллий валютадаги тўловларнинг Марказий банк орқали ўтишини назарда тутувчи тўлов «свитчи» учун тизим яратиш.

1. Тўлов «свитчи»ни жорий қилган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда лойиҳанинг техник топшириғини ишлаб чиқиш.

2026 йил январь

Марказий банк

(Ишметов)

2. Халқаро ва маҳаллий тўлов тизимлари операторлари (электрон пуллар операторлари)нинг бевосита Марказий банкнинг ягона шлюзи орқали ишлашини белгилаш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

14.

Марказий банкнинг булут тизими концепциясини ишлаб чиқиш.

Халқаро тажрибани ўрганиш ва халқаро консалтинг компаниялари билан ҳамкорликда Марказий банкнинг булут тизими концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил сентябрь

Марказий банк

(Ишметов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

15.

Банк тизимида киберхавфсизлик ва ахборот хавфсизлиги ҳамда антифрод тизимини такомиллаштириш.

1. Халқаро консалтинг компанияси билан биргаликда Марказий банк назорати остидаги ташкилотлар ахборотлаштириш объектларини ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик аудитидан ўтказиш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш.

2026 йил июнь

Марказий банк

(Ишметов)

2. Банк тизимида киберхавфсизликни таъминлаш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил август

Марказий банк

(Ишметов)

16.

Аҳоли томонидан кредит ва тўлов ташкилотларига шахсга доир ва/ёки молиявий маълумотларни қайта ишлашга берилган розилик ҳисобини юритиш ва зарур ҳолларда уни мижоз томонидан бекор қилиш механизмини ишлаб чиқиш.

1. Илғор хорижий тажрибалар асосида техник талаб ишлаб чиқиш.

2026 йил январь

Марказий банк

(Ишметов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

2. Платформани яратиш чораларини кўриш.

2026 йил сентябрь

3. Платформани Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилиш.

2026 йил якунига қадар

17.

Молиявий технологиялар соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш.

1. Нуфузли хорижий таълим муассасалари билан бирга молиявий технологиялар соҳаси бўйича ўқув дастурини жорий қилиш ва дастурда қатнашиш тартибини белгилаш.

2026 йил май

Марказий банк

(Ишметов)

2. Молиявий технологиялар ўқув дастури бўйича 5 минг нафар ёшларни ўқитишни ташкил этиш.

2026 — 2030 йиллар давомида

18.

Ўзбекистон Республикасида молиявий технологиялар соҳасида форумларни ташкил этиш.

Молиявий технологиялар соҳасидаги инновацион ечимлар ва амалга оширилган ишларни кенг тарғиб қилиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб ҳар йили «FinTech» ҳафталигини ташкил этиш.

2026 йил октябрь

Марказий банк

(Ишметов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Шерматов)

19.

Марказий банк ва тижорат банкларида маълумотларга асосланган бошқарувга ўтиш мақсадида маълумотларни бошқариш бўйича бош директор (Chief Data Officer) лавозимини жорий этиш.

1. Марказий банк томонидан маълумотларни бошқариш бўйича бош директор (Chief Data Officer) учун малака талабларини ва устувор вазифаларни белгилаш.

2025 йил декабрь

Марказий банк

(Ишметов)

2. Тижорат банкларида лавозимга малакали кадрларни тайинлаш.

2026 йил июль

Марказий банк

(Ишметов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Норқулов),

тижорат банклари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3832-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 3-банд «и» кичик бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«крипто-активлар айланмаси соҳасидаги рекламага қўйиладиган, шу жумладан, крипто-активлардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятнинг самарадорлиги (даромади) ҳақида ваъдалар бериш, крипто-активлар билан битимларни тузиш бойишнинг енгил усули эканлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатиш тақиқланганлиги ҳамда крипто-активлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов ёки тўловни қабул қилиш воситаси (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно) сифатида қўлланилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги талабларга риоя қилиш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 4-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Крипто-дўкон ўз фаолиятини фақат электрон платформа орқали амалга ошириш жараёнида мижозларининг маблағларини транзакция амалга оширилган ва маълумотларнинг тақсимланган реестрида тегишли ёзув пайдо бўлган пайтдан бошлаб Агентлик томонидан белгиланган муддатда сақлаш ҳуқуқига эга».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 6-банд «в» кичик банди «қўлланилиши» сўзидан кейин «, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 07/25/359/1106-сон)