Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021 03.09.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 816
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Стандарти, 03.09.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 816
Date of entry into force
01.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 30.07.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги томонидан
Вазир ўринбосари
Э.Ф. ГАДОЕВ

1999 йил 27 июль, 60-сон
«ТАСДИҚЛАНГАН»

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Эксперт ишидан фойдаланиш»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Аудитнинг миллий стандарти 16-сонли АМС
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 3 сентябрда рўйхатидан ўтказилди, рўйхат рақами 816]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 43-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3316, 30.07.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 10 июндаги 296-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис XIV сессиясида қилган маърузасида баён этилган асосий қоидаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Эксперт — аудиторлик ташкилоти штатида турмайдиган, бухгалтерия ҳисоби ва аудитдан фарқ қилувчи соҳаларда етарлича билим, тажриба ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СТАНДАРТНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Стандартнинг мақсади аудиторлик ташкилотининг аудиторлик текширувига экспертни жалб этиш ва унинг иш натижаларидан фойдаланишга доир ҳаракатларини белгилаш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Стандартнинг вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Экспертни тайинлаш тартибини тавсифлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Эксперт иши натижаларини расмийлаштиришга доир талабларнинг моҳиятини аниқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. Эксперт иши натижаларидан фойдаланиш тартибини тавсифлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АМАЛ ҚИЛИШ СОҲАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур стандарт талаблари расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни кўзда тутадиган аудитни амалга ошириш чоғида барча аудиторлик ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади, бундан тавсия тусига эканлиги бевосита кўрсатилган қоидалар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур стандарт талаблари, натижалари бўйича расмий аудиторлик хулосасини тайёрлашни кўзда тутмайдиган аудитни ўтказиш чоғида, шунингдек, аудитга турдош хизматларни (консалтинг хизматларни) кўрсатиш чоғида тавсиявий хусусиятга эга бўлади. Аниқ топшириқни бажариш чоғида мазкур стандартнинг мажбурий талабларидан четга чиқилган ҳолларда аудиторлик ташкилоти бу ҳақда ўзининг иш ҳужжатларида ва аудитга ва (ёки) унга турдош бўлган хизматларга буюртма берган хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбариятига топширадиган ёзма ҳисоботида албатта кўрсатиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭКСПЕРТНИ ТАЙИНЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Эксперт сифатида аудиторлик ташкилоти юридик шахс ҳисобланган махсус ихтисослаштирилган ташкилот ишидан фойдаланиши мумкин*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Бундан буён экспертлар-жисмоний шахслар ва экспертлар-юридик шахслар «экспертлар» деб аталади, улар учун турли тартиблар белгиланган ҳолатлардан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Аудит ўтказаётганда аудиторлик ташкилоти баҳоловчи, муҳандис, геолог, технолог ва бошқа эксперт ишидан фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Аудит ўтказаётган аудиторлик ташкилоти эксперт ишидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорни тадқиқ қилиниши лозим бўлган шароитлар хусусиятидан ва мураккаблигидан, уларнинг муҳимлилик даражасидан, шунингдек бошқа аудиторлик тартиб-таомилларнинг ушбу шароитларга нисбатан мақсадга мувофиқлиги, мумкинлиги ва ишончлилигидан келиб чиқиб қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказиш чоғида ишидан фойдаланадиган эксперт қуйидагиларга эга бўлиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10.1. Тегишли ҳужжатлар (диплом, лицензия ва ҳоказолар) билан тасдиқланган тегишли малакага.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10.2. Аудиторлик ташкилоти хулосасини олишни кўзда тутаётган соҳада тегишли тақризлар, тавсиялар, маълумотномалар ва ҳоказолар билан тасдиқланган тегишли тажриба ва обрўга эга бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Аудиторлик ташкилоти аудитни ўтказиш чоғида эксперт ишидан қуйидаги ҳолларда фойдаланмаслиги керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11.1. Агар эксперт-жисмоний шахс, аудит ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ёки устун турувчи таъсисчиси ёхуд раҳбари бўлса ёки кўрсатилган шахслар билан яқин қариндош ёхуд қуда-анда бўлса ёки унга нисбатан аудиторлик ташкилоти аудит ўтказаётган хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа мансабдор шахси ёхуд штатдаги ходими бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11.2. Агар эксперт-юридик шахс аудит ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг асосий ёки устун турувчи таъсисчиси (иштирокчиси), кредитори, суғурталовчиси бўлса ёхуд хўжалик юритувчи субъект эксперт-юридик шахснинг асосий ёки устун турувчи таъсисчиси (иштирокчиси) бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар эксперт тайинланганидан кейин юқорида кўрсатилган ҳолатлар юзага келса ёки маълум бўлиб қолса, аудиторлик ташкилоти эксперт хулосасининг объективлиги тасдиғини таъминлайдиган қўшимча аудиторлик тартиб-таомилларини амалга ошириши ёки бошқа экспертни тайинлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Эксперт хизматларини кўрсатиш шартномасида умум қабул қилинган шартлардан ташқари қуйидагилар кўзда тутилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13.1. Ишнинг мақсади ва ҳажми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13.2. Аниқ саволлар тавсифи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13.3. Агар талаб этилса, хўжалик юритувчи субъект билан экспертнинг ўзаро муносабатлари тавсифи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13.4. Хўжалик юритувчи субъект ахборотининг махфийлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13.5. Эксперт ўз ишида қўллаш ниятида бўлган тахминлар ва усуллар ҳақидаги ҳамда уларнинг аудиторлик ташкилоти эксперт ишидан фойдаланган олдинги даврлардаги тахминлар ва усулларга мувофиқлиги хусусидами маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13.6. Эксперт хулосасининг шакли ва мазмуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭКСПЕРТ ИШИ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Эксперт ўз иши натижаларини ёзма шаклдаги хулоса (ҳисобот, ҳисоб-китоб ва ҳоказолар) кўринишида тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Эксперт хулосаси етарли даражада тўла ва батафсил бўлиши керак, токи у билан танишган тажрибали аудитор ёки бошқа эксперт, эксперт томонидан ўтказилган иш тўғрисида тасаввурга эга бўлсин. Хусусан, эксперт хулосасида қуйидагилар акс эттирилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15.1. Аудит қилишда эксперт ўз ишини бажарган хўжалик юритувчи субъектнинг номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15.2. Ўтказилган иш объекти ва экспертнинг жавобгарлик чегараси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15.3. Қўлланган иш усуллари, шу жумладан, уларнинг аввалги даврларда фойдаланилган усулларга мувофиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15.4. Ўтказилган иш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ҳал этилмаган муҳим шубҳалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15.5. Ўтказилган ишлар натижалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Эксперт хулосаси уч қисмдан: кириш, тадқиқ қилиш ва хулоса қисмларидан иборат бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Эксперт хулосасига киритилган маълумотлар очиқ ва шундай тарзда ифодаланиши керакки, уларнинг мазмуни ва шакли аниқ кўриниб турсин ҳамда турли шарҳлашнинг имконияти бўлмасин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Эксперт хулосаси аудиторлик ташкилоти билан келишилган тартибда қоғоз, машина ёки бошқа воситаларда, улардаги маълумотларнинг аудиторлик ташкилоти иш ҳужжатларини архивда сақлашнинг белгиланган муддат давомида сақланишини таъминлайдиган ҳолда тайёрланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Эксперт хулосасида қуйидаги мажбурий реквизитлар бўлиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19.1. Ҳужжатнинг номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19.2. Ҳужжат санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19.3. Экспертнинг имзоси ва унинг расшифровкаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19.3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 24-сонли буйруғига (рўйхат рақами 816-1, 25.03.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 10/19/816-1/2816-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Эксперт ўз хулосасини камида икки нусхада тайёрлайди, улардан бири аудиторлик ташкилоти аудит ўтказаётган хўжалик юритувчи субъектига, иккинчиси аудиторлик ташкилотига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭКСПЕРТ ИШИ НАТИЖАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Эксперт иши натижалари аудиторлик ташкилоти томонидан қуйидагиларга нисбатан кўриб чиқилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21.1. Эксперт хулосаси асосланадиган ахборотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21.2. Эксперт томонидан ўз хулосасини тайёрлашда фойдаланилган тахминлар ва усуллар, шу жумладан, уларнинг олдинги даврларда фойдаланилган тахминлар ва усулларга мувофиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21.3. Ўтказилган аудитнинг умумий натижалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Агар аудиторлик ташкилоти томонидан эксперт иши натижалари кўриб чиқилаётганда эксперт хулосаси билан хўжалик юритувчи субъект ахбороти (ҳужжатлари) ўртасида жиддий номувофиқликлар аниқланса ёхуд аудиторлик ташкилоти эксперт иши натижалари асосланмаган деб ҳисобласа, аудиторлик ташкилоти эксперт хулосасининг асосланганлигини текширишни таъминлайдиган қўшимча аудиторлик тартиб-таомилларини бажариши ёки бошқа экспертни тайинлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Эксперт хулосаси аудиторлик ташкилотининг иш ҳужжатларига киритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Агар истисно тариқасида эксперт оғзаки тушунтиришлар берса, бундай тушунтиришларни аудиторлик ташкилоти ўзининг иш ҳужжатларида акс эттириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Аудиторлик хулосасида аудитни ўтказишда аудиторлик ташкилоти эксперт иши ва эксперт хулосасидан фойдалангани тўғрисида кўрсатмалар бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Эксперт хулосасини олиш имконияти бўлмаса, биронта текширилган ҳолатларни баҳолашда эксперт жиддий ишончсизликка дуч келса, шунингдек хўжалик юритувчи субъект билан эксперт ёки аудиторлик ташкилоти билан эксперт ўртасида ҳал этилмаган келишмовчиликлар мавжуд бўлган ҳолларда аудиторлик ташкилоти ўтказилган аудит натижалари бўйича, шубҳасиз, ижобий хулосадан фарқ қиладиган аудиторлик хулосасини тайёрлаш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Аудит ўтказиш чоғида эксперт ишидан фойдаланиш, шу жумладан, бундай ишга аудиторлик хулосасининг асосланиши аудиторлик хулосасини тайёрлаган аудиторлик ташкилоти зиммасидан хулоса учун жавобгарликни соқит қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КУЧГА КИРИШ САНАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Мазкур Аудитнинг миллий стандарти 2000 йилнинг 1 январидан кучга киритилади.