01.04.2026 йилдаги ПҚ-120-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.04.2026 йилдаги ПҚ-120-сон
Date of entry into force
03.04.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий суверенитет ва давлат мустақиллиги ҳар қайси мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий тараққиётининг энг асосий шарти ва гаровидир. Бу ҳал қилувчи омиллар давлатнинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллаши, халқнинг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш, унинг барча манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бизнинг миллий мустақиллигимиз мард ва матонатли халқимизнинг қатъий иродаси, истиқлол йўлида курашган фидойи аждодларимиз орзу-умидларининг рўёби бўлиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган эзгу ишларимизнинг мустаҳкам асоси, келажак авлодларимиз учун безавол етказишимиз шарт бўлган буюк ва муқаддас қадриятдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизнинг миллий суверенитети ва давлат мустақиллиги ғояларининг сиёсий-ҳуқуқий кафолатларини ўзида мужассам этган янги таҳрирдаги Конституциямиз ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегияси асосидаги тараққиёт йўлимиз инсон қадр-қимматини юксалтириш, кўп миллатли жамиятимизда дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва анъаналарни асраб-авайлаш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, унинг мудофаа қобилиятини кучайтириш, минтақада яхши қўшничиликни ривожлантириш ҳамда Ватанимизнинг халқаро обрў-эътиборини оширишда мустаҳкам таянч бўлиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий истиқлолимизнинг давлатчилигимиз тарихи, ҳозирги ва келажак ҳаётимиз учун беқиёс аҳамиятини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини Янги Ўзбекистоннинг бугунги улкан салоҳияти ва жаҳон майдонидаги нуфузига мувофиқ юксак даражада, муносиб нишонлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ғоявий-бадиий концепция ва дастур 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика комиссияси (А. Арипов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) мустақилликнинг 35 йиллигини Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоят ва туман (шаҳар) марказларида, барча маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда, шунингдек, вазирлик ва идоралар тизимида муносиб нишонлаш мақсадида концепциянинг мазмуни ва асосий йўналишларига мувофиқ чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва ижро этишни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Янги Ўзбекистондаги амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида юзага келган улкан имконият ва ютуқларни кенг ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор суръатларда жадал ривожланиб бораётганлиги натижасида фуқароларимизнинг турмуш фаровонлиги ортиб бораётганлигини кўрсатиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) юртимизнинг тинчлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) истиқлол туфайли миллий қадриятлар, давлатчилик, фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича эришилган ютуқ ва натижалар аҳамиятини таъкидлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) нуронийлар, хотин-қизлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам манфаатларини таъминлашга, ёшларнинг «Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлари» сифатида билим ва касб эгаллашлари, тадбиркорлик ташаббуслари ва истеъдодларини рўёбга чиқаришга зарур шароитлар яратилганлигига урғу қаратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) миллатлараро дўстлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини сақлаш ва кучайтиришни барча фуқароларнинг муқаддас бурчи сифатида тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vii) байрам тадбирларига барча ёшлар, ижтимоий ва этник гуруҳлар ҳамда ватандошларнинг фаол жалб этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) илм-фан, таълим, маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, спортчилар, жамоатчилик вакилларидан иборат бадиий-ижодий гуруҳлар тузиш ҳамда улар иштирокида апрель — сентябрь ойлари давомида республика бўйлаб кенг кўламдаги маънавий-маърифий тадбирлар ва ижтимоий лойиҳаларни ўз ичига олган «Мустақиллик тўйи» (фестивали) тадбирларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Тошкент шаҳрида ўтказиладиган асосий байрам тадбирига тайёргарлик кўришда таниқли сценарист ва режиссёрлар, шоир ва ёзувчилар, хонанда ва бастакорлар, балетмейстерлар, саҳна рассомлари, истеъдодли ёш ижрочиларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида мамлакатимизнинг йирик саноат, маданият, таълим ва спорт муассасаларининг тантанали очилиш маросимларини юқори савияда ташкил этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Маданият вазирлиги Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган асосий байрам тадбирига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича масъул ташкилот ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бадиий академия, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази 2026 йил 1 июнга қадар миллий мустақиллик ва суверенитет ғояларини, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари қиёфасини ўзида акс эттирган «Ватан фидойилари» рамзий монументининг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу монумент Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳарларда 2026 — 2030 йилларда барпо этилаётган умуммиллий бирдамлик боғларининг марказий қисмида ўрнатилиши ҳисобга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика Маънавият ва маърифат маркази Янги Ўзбекистон тараққиёти тадқиқотлари институти, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва эришилган ютуқларга бағишланган «Мустақиллик зафарномаси» махсус китоб-альбомини тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази 2026 йил апрель ойидан ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35, #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акцияларини (флешмоблар, подкастлар, викторина ва бошқалар) бошласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси 2026 йил апрель ойидан бошлаб «35 йиллик Истиқлол йилномаси» рукнида мустақиллигимизнинг тарихий босқичлари, эришилган ютуқлар ва бунёдкорлик ишларини ёритувчи туркум ҳужжатли фильмлар, кўрсатувлар тайёрлаш ва телеканалларда намойиш этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Адлия вазирлиги ҳамда Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг 2026 йил август ойида Тошкент шаҳрида «Мустақил Ўзбекистон — 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита «Ватандошлар» жамоат фонди, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси билан биргаликда 2026 йил август-сентябрь ойларида хориждаги ватандошлар ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида «Мустақил Ўзбекистон — ғурурим, ифтихорим» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказий банк 2026 йил 1 сентябрга қадар «Мустақилликнинг 35 йиллиги» эсдалик олтин тангасини зарб этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Транспорт вазирлиги 2026 йил 1 майга қадар тегишлича янги ташкил этилган маҳаллалардан ҳамда темир йўл станцияларидан бирига «Мустақилликнинг 35 йиллиги» номини бериш бўйича таклифларни киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — тегишли маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Тошкент шаҳрида — Республика комиссияси томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлигига юртимиз мустақиллиги, Янги Ўзбекистоннинг ривожланиш йўли ва халқимизнинг бирдамлиги ҳақида туркум материаллар тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Республика комиссияси мазкур қарор ижросини назорат қилиш, ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб бориш, зарур ҳолларда, қўшимча чора-тадбирлар кўришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-120-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги ПҚ-120-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини нишонлашнинг ғоявий-бадиий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОНЦЕПЦИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Муқаддима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу концепция Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами (кейинги ўринларда — Мустақиллик байрами)нинг ғоявий-бадиий мазмунини кучайтиришга, шу орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, истиқлол ғояларини аҳоли, айниқса, ёшлар онгига сингдириш, фуқароларда Ватан тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ҳамда масъулият туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Концепциянинг мақсад ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Концепция мақсад ва вазифалари Мустақиллик байрамини муносиб нишонлаш, унинг ғоявий мазмунини бойитиш ва кенг жамоатчилик ўртасида самарали тарғибот ишларини ташкил этишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақиллик байрамининг бош ғояси — «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратайлик!».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ғоя жамиятда миллий бирдамлик ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини кучайтириш, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ижтимоий ҳамкорлик муҳитини шакллантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва юксак фуқаролик масъулияти руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларнинг тикланиши, минтақавий якдиллик ва глобал ҳамкорликдаги ютуқларни ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Мустақиллик байрамининг бош ғоясини кенг жамоатчиликка етказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳондаги геосиёсий вазият ва мамлакатимизнинг маънавий-ғоявий мўлжалларидан келиб чиқиб, Мустақиллик байрами муносабати билан ўтказиладиган тарғибот ва маданий-маърифий тадбирларнинг сюжет ва сценарийларида қуйидаги ғоялар акс этиши мақсадга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Ўзбекистон суверен тараққиёт йўлидан илдам ва оғишмай бораётганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳондаги тинчлик инқирози шароитида мустақиллик — миллий ўзлик ва давлатчилик асоси эканлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар Учинчи Ренессанс яратувчиларини юзага чиқаришга қаратилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги Ўзбекистоннинг глобал сиёсатнинг субъекти сифатидаги роли мустаҳкамланиб бораётганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Янги Ўзбекистон суверен тараққиёт йўлидан илдам ва оғишмай бораётганлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ғоя қуйидаги восита ва шаклларда етказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ислоҳот «Инсон қадри учун» ғоясига таянган ҳолда амалга оширилаётганлиги юзасидан очиқ мулоқотлар ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий ислоҳотларнинг инсонлар тақдирида акс этаётганлигига оид инфографикалар, тақдимотлар, қиёсий таҳлилий ҳужжатли фильмлар яратиш ва намойиш этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ислоҳотлар натижасида ҳаёти ўзгарган фуқаролар иштирокида медиа лойиҳаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлар кесимида «Кеча ва бугун» форматида тақдимотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари, рақамли платформалар ва ижтимоий тармоқларда мунтазам тарғибот кампаниясини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жаҳондаги тинчлик инқирози шароитида мустақиллик — миллий ўзлик ва давлатчилик асоси эканлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ғоя қуйидаги восита ва шаклларда етказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш, давлатчилик тамойилларини тарғиб қилиш, маърифий ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш, миллий бирлик ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этишини миллий фестиваллар, халқ сайиллари, маданий-маърифий тадбирлар, «Уч авлод» учрашувлари, кўргазмалар, танловлар, форумлар орқали кенг жамоатчиликка етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юртимизнинг тинчлиги ва чегаралари дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни кўча юришлари, фильмлар, репортажлар, руҳлантирувчи роликлар, кўргазмали чиқишлар орқали намойиш этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг оилавий байрамлари ўтказиладиган жойларни, маҳаллаларда фуқароларнинг хонадонларини, тадбиркорлик субъектлари бинолари ва уларга туташ бўлган ҳудудларни давлат байроғи билан безашни тарғиб этиш ва шарт-шароитлар яратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотлар Учинчи ренессанс яратувчиларини юзага чиқаришга қаратилганлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ғоя қуйидаги восита ва шаклларда етказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар учун барча шароитлар яратилаётганлиги, уларнинг эришаётган ютуқлари миллатимиз қалбида ифтихор ва фидойилик туйғусини шакллантираётганлиги туфайли ёшларни кенг жамоатчиликка Учинчи ренессанс бунёдкорлари сифатида тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ва ижтимоий фаол қатламлар ўртасида интеграцияни кенгайтириш, уларнинг маънавий-маърифий ва интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган интерактив тренинглар, онлайн курслар ва маҳорат дарслари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари Янги Ўзбекистоннинг Учинчи ренесанс яратувчилари қиёфасини ўзида акс эттирувчи илмий-оммабоп, спорт, новаторлик ҳамда волонтёрлик лойиҳаларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим муассасаларида давлат рамзларини ёш авлод онгида мустаҳкамлаш мақсадида байроқ ва гербни чизиш, мадҳия куйлаш, ватанни ардоқлаш руҳидаги мультипликацион асарлар намойишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш бўйича дастурларда мустақилликка бағишланган викториналар, кўрик-танловлар, спорт мусобақаларини ташкил этиш, ватанпарварлик ғояларини тараннум этувчи концерт дастурлари ва бадиий кечалар уюштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Янги Ўзбекистоннинг глобал сиёсатнинг субъекти сифатидаги роли мустаҳкамланиб бораётганлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур ғоя қуйидаги восита ва шаклларда етказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллатлараро ҳамкорлик, бирдамлик ва бағрикенглик муҳитини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли миллат ва диний конфессия вакилларининг ижтимоий ҳамжиҳатлик ва дўстлик тажрибаларини медиа ва санъат орқали кенг жамоатчиликка етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бадиий ва ҳужжатли фильмлар, анимациялар, подкастлар ва ижодий лойиҳалар орқали тинчлик ғояларини тарғиб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Мустақиллик байрамининг ғоявий таъсирини ошириш учун қуйидаги рамздан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий байроғимиз ранглари акс этган, Ҳумо қуши силуэти билан уйғунлаштирилган «35» рақамидан асосий рамз сифатида фойдаланиш тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур рамз қуйидаги восита ва шаклларда етказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 июндан — 1 октябрга қадар «35» рақами рамзидан барча давлат, нодавлат телеканаллар, босма нашрлар ва LED экранларда лейбл сифатида фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақилликнинг 35 йиллиги ҳақида шеър ва қўшиқлар танловини ташкил қилиш, телевидение ва ижтимоий тармоқларда ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
байрам тадбирлари иштирокчилари кўксига «35» рақами рамзини тақиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
байрам муносабати билан шаҳар ва қишлоқлардаги гузарлар, давлат ташкилотлари бинолари, марказий кўчалар, хиёбонлар ва истироҳат боғларини безатишда «35» рақами рамзидан фойдаланиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Мустақиллик байрамининг ғоявий таъсирини ошириш учун қуйидаги шиорлардан фойдаланиш тавсия этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ватан манфаати — халқ манфаати!»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(аҳоли вакиллари иштирокида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, мулоқотларда фойдаланиш тавсия этилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Янги Ўзбекистон — эзгу мақсад, янги ҳаракат!»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(туман (шаҳар)лардаги истироҳат боғларида ўтказиладиган умуммиллий халқ сайилларида фойдаланиш тавсия этилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс сари!»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Мустақиллик байрамини тараннум этувчи ижодий танловлар, флешмоблар ўтказишда, қисқа метражли фильмлар ва видеоконтентлар тайёрлашда фойдаланиш тавсия этилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мустақиллик — 35 йиллик шарафли йўл!»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Марказий Осиё халқларининг бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган минтақавий якдилликка оид тадбирлар ҳамда хориждаги ватандошлар билан ўтказиладиган Мустақиллик байрами тадбирларида фойдаланиш тавсия этилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бир Ватан — бир тақдир!»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(байрам арафасида ташкил этиладиган ўзаро ёрдам, ижтимоий кўмак ва меҳр-мурувват акцияларида фойдаланиш тавсия этилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ягона халқ, ягона Ватан, ягона мақсад!»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(миллий қадриятларни тиклаш ва ёш авлодга етказишга бағишланган маданий тадбир ва акцияларда фойдаланиш тавсия этилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мустақил Ўзбекистон — ғурурим, ифтихорим!»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(хориждаги ватандошлар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этишда фойдаланиш тавсия этилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги ПҚ-120-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий ҳамда тарғибот-ташвиқот чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

1.

Давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган Тошкент шаҳридаги асосий байрам тадбирига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман (шаҳар)лар, маҳаллалар, қишлоқ ва овулларда, вазирлик ва идоралар тизимида байрам тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш.

Республика бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари,

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ёзувчилар уюшмаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Юртимизнинг тинчлиги ва чегаралар дахлсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни кўча юришлари, фильмлар, репортажлар, руҳлантирувчи роликлар, кўргазмали чиқишлар орқали намойиш этишга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари

Мудофаа вазирлиги,

Миллий гвардия,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

3.

Таълим муассасаларида қуйидагиларни назарда тутувчи дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш:

мактабгача таълим муассасаларида байроқ ва гербни чизиш, мадҳия куйлаш, Ватанни ардоқлаш руҳидаги мультипликацион асарлар намойишини ташкил этиш;

умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларида Янги Ўзбекистоннинг Учинчи ренесанс яратувчилари қиёфасини ўзида акс эттирувчи илмий-оммабоп, спорт, новаторлик ҳамда волонтёрлик лойиҳаларини ташкил этиш;

ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш бўйича дастурларда мустақилликка бағишланган викториналар, кўрик-танловлар, спорт мусобақаларини ташкил этиш, ватанпарварлик ғояларини тараннум этувчи концерт дастурлари ва бадиий кечалар уюштириш.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

4.

Марказий кўчалар, хиёбонлар, истироҳат боғлари, бозорлар, йирик савдо марказлари, маҳаллалар, шунингдек, вазирликлар, идоралар ва уларнинг ҳудудий тузилмалари биноларини Мустақиллик байрами шукуҳи, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тараннум этувчи тасвирий тарғибот воситалари ва миллий безаклар билан безатиш.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари,

ҳомийлик хайриялари

«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси,

вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Темир йўл вокзаллари, аэропортлар, шаҳарлараро ҳаракатланувчи автобуслар ва жамоат транспортларини «35 йиллик шарафли йўл» ғояси остида мустақилликни тараннум этувчи миллий ва замонавий безаклар билан безаш.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Транспорт вазирлиги,

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ,

«Темирйўлэкспресс» АЖ,

«Uzbekistan Airways» АЖ,

«Uzbekistan Airports» АЖ,

«Тошкент метрополитени» ДУК

6.

Ҳудудларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «35 йилга — 35 кўчат» акциясини ташкил этиш.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Мустақиллик ва суверенитет ғояларини, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари қиёфасини ўзида акс эттирувчи «Ватан фидойилари» монументининг эскиз лойиҳасини тайёрлаш.

Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар,

ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия,

Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Ватанпарварлик руҳидаги ёшларбоп «Ватан» қўшиқлар тўпламини яратиш.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ёзувчилар уюшмаси,

Маданият вазирлиги

9.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакиллари, ижтимоий кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Эзгулик карвони» хайрия акциясини ўтказиш.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Маданият вазирлиги,

Спорт вазирлиги

10.

Ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг натижалари ва эришилган ютуқларга бағишланган «Мустақиллик зафарномаси» махсус китоб-альбомини тайёрлаш.

Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар,

ҳомийлик хайриялари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Янги Ўзбекистон тараққиёти тадқиқотлари институти,

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати,

«Тараққиёт стратегияси» маркази

11.

Тошкент шаҳрида «Мустақил Ўзбекистон — 35 йиллик тараққиёт йўли: ислоҳотлар, натижалар ва истиқболлар» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик хайриялари

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати,

Адлия вазирлиги,

Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти,

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

12.

Ҳудудларда арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконларини ташкил этиш.

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

«Мустақилликнинг 35 йиллиги» олтин эсдалик тангасини зарб этиш.

Бюджетдан ажратилган маблағлар

Марказий банк

14.

Мамлакатимиздаги мобил алоқа операторлари орқали абонентларга «Мустақилликнинг 35 йиллиги муборак бўлсин!» матнли СМС-табриклар жўнатиш.

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази

15.

Янги ташкил этилган маҳаллалардан бирига ҳамда темир йўл станцияларидан бирига «Мустақилликнинг 35 йиллиги» номини бериш бўйича таклиф тайёрлаш.

-

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Транспорт вазирлиги

16.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган «Мустақиллик тўйи» (фестивали) тадбирларини ўтказиш.

Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ва ҳомийлик маблағлари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Маданият вазирлиги,

Ёзувчилар уюшмаси,

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

17.

«Аёл қадри улуғланган юрт» шиори остида ҳудудларда байрам фестивалларини ташкил этиш.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

«Мустақилликнинг 35 йиллик шукуҳи» мавзусида ижодкор аёллар байрам кечаларини ташкил этиш.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёзувчилар уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Хориждаги ватандошлар ва ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида «Мустақил Ўзбекистон — ғурурим, ифтихорим» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва ҳомийлик хайриялари

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита,

«Ватандошлар» жамоат фонди,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Ёзувчилар уюшмаси

20.

Ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги истироҳат боғларида умуммиллий халқ сайилларини ўтказиш.

Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар, ҳомийлик хайриялари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Маданият вазирлиги,

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита

21.

Ҳудудлар, айниқса, маҳаллаларда спортнинг турли йўналишлари ва миллий халқ ўйинлари бўйича «Мустақиллик кубоги» спорт мусобақаларини ўтказиш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлик хайриялари

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Спорт вазирлиги,

Ёшлар ишлари агентлиги

22.

Республиканинг таниқли ижодкорлари иштирокида ватанга муҳаббатни тараннум этувчи «Сўз» маданий-маърифий лойиҳасини амалга ошириш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлик хайриялари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Маданият вазирлиги,

Ёзувчилар уюшмаси

23.

«Адабий дўстлик — абадий дўстлик» шиори остида юртимизда истиқомат қилувчи турли миллат ижодкорлари иштирокида «Дўрмон баҳори» анъанавий халқаро адабий форумини ўтказиш.

Бюджетдан ташқари маблағлар ва ҳомийлик хайриялари

Ёзувчилар уюшмаси,

Журналистлар уюшмаси,

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита

24.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз беш йиллигига бағишлаб:

«Янги Ўзбекистон таронаси» номли назм ва наво кечалари;

«Бир Ватан — турли миллат оҳангида» номли энг яхши қўшиқлар танлови;

«Шарафли йўл» мавзусида ёш журналистлар ва блогерлар ўртасида ижодий видеороликлар танлови;

#МустақилЎзбекистон хештеги остида қисқа метражли фильмлар ва видеоконтентлар танловини ўтказиш.

Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,

Журналистлар уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Кинематография агентлиги,

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита

25.

Миллий фильмлар орқали аҳолида шукроналик кайфиятини ошириш ва ватанпарварлик туйғусини кучайтириш мақсадида ҳудудларда «Мустақиллик кинокарвони» тадбирларини ўтказиш.

Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар,

ҳомийлик хайриялари

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Кинематография агентлиги,

Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Ёшлар ишлари агентлиги

26.

Аҳоли гавжум масканлар ва жамоат жойларида «Ватан симфонияси» флешмобларини ўтказиш.

Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар,

ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

27.

Ташкилотлар, идоралар ва таълим муассасаларида «Мустақиллик соати» ўқувларини ташкил этиш.

Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

28.

Республикадаги барча театрларда шукроналик ва ватанпарварлик руҳини берувчи энг яхши спектакллар намойишини ташкил этиш.

Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар

Маданият вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

29.

Мустақилликни тараннум этувчи миллий контентлар тайёрлаш ва медиа платформаларга жойлаштириш.

Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар

ОАВ учун контент тайёрлаш маркази,

Ёшлар ишлари агентлиги,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

вазирлик ва идоралар

30.

«35 йиллик мустақиллик йилномаси» рукнида мустақиллигимизнинг тарихий босқичлари, эришилган ютуқлар ва бунёдкорлик ишларини ёритувчи туркум ҳужжатли фильмлар, кўрсатувлар тайёрлаш ва телеканалларда намойиш этиш.

Бюджетдан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар

Кинематография агентлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси

31.

Фуқароларнинг хонадонлари, оилавий байрамлар ўтказиладиган жойлари, маҳаллалар, тадбиркорлик субъектлари бинолари ва уларга туташ бўлган ҳудудларни давлат байроғи билан безашни тарғиб этиш ва шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш.

Маблағ талаб этилмайди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Республика Маънавият ва маърифат маркази,

Савдо-саноат палатаси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 апрелдаги ПҚ-120-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика комиссияси раиси

2.

Г. Умерова

Президент Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи, Республика комиссияси раиси ўринбосари

3.

Х. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — Спичрайтери

4.

Р. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси

5.

З. Махкамова

Бош вазир ўринбосари

6.

О. Назарбеков

маданият вазири, Республика комиссияси раиси ўринбосари

7.

Ш. Умурзаков

Тошкент шаҳар ҳокими

8.

Б. Курбанов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

9.

Н. Йўлдошев

Бош прокурор

10.

А. Ташкулов

адлия вазири

11.

Э. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

12.

К. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

13.

А. Икрамов

спорт вазири

14.

Б. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

15.

А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

16.

Ш. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

17.

Б. Саидов

ташқи ишлар вазири

18.

Ш. Халмухамедов

мудофаа вазири

19.

А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

20.

А. Икрамов

фавқулодда вазиятлар вазири

21.

Б. Ташматов

Миллий гвардия қўмондони

22.

И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

23.

К. Куранбаев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

24.

Қ. Рафиқов

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси

25.

Ш. Аюпов

Фанлар академияси президенти

26.

Қ. Сариев

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита раиси

27.

С. Тошбоев

Дин ишлари бўйича қўмита раиси

28.

А. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

29.

А. Джурабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

30.

А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

31.

А. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

32.

О. Ҳасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

33.

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

34.

С. Турдиев

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси

35.

Ш. Ризаев

Кинематография агентлиги бош директори в.б.

36.

Р. Абдуллаев

Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

37.

О. Тожиев

Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси раиси

38.

Ш. Орипов

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б.

39.

Н. Холиқназаров

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси

40.

Б. Хасанов

«Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди раиси

41.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари

42.

Б. Саёмов

Президент Администрацияси масъул ходими

43.

С. Бобожонов

Президент Администрацияси масъул ходими

44.

Ф. Қосимов

Вазирлар Маҳкамаси департамент мудири, Республика комиссияси котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2026 й., 07/26/120/0302-сон)