03.03.2026 йилдаги ПҚ-75-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 03.03.2026 йилдаги ПҚ-75-сон
Date of entry into force
04.03.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш тизимини яратиш, мусобақалар ва турнирларни тизимли равишда ўтказиш орқали иқтидорли ҳарбий хизматчиларни аниқлаш, саралаш ҳамда уларнинг қобилиятлари рўёбга чиқишига кўмаклашиш, профессионал киберспортга йўналтириш, ахборот технологиялари соҳаси учун салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва уларни соҳага жалб қилиш ишларини янада кенгайтириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Қуролли Кучларда киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) киберспорт, дрон ва робот технологиялари бўйича мусобақалар ўтказишни йўлга қўйиш орқали юқори даражали таҳлилий, техник ва стратегик фикрлаш қобилиятига эга ҳарбий хизматчиларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини комплекс баҳолаш ҳамда мақсадли тайёрлаш ва ривожлантириш тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ахборот технологиялари, киберхавфсизлик, дронларни бошқариш, робототехника ва ҳарбийлашган рақамли тизимлар учун истиқболли ҳарбий хизматчиларни саралаш, электрон ахборот тизимлари ёрдамида уларнинг ҳисобни юритиш ва босқичма-босқич тайёрлаш орқали стратегик аҳамиятга эга кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) иқтидорли иштирокчиларнинг индивидуал қобилиятлари ва ихтисослашуви асосида уларни профессионал киберспорт, ҳарбий-техник бўлинмалар, IT ва ҳарбийлашган рақамли тизимлар билан боғлиқ лавозимларга мақсадли йўналтиришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) ҳарбий хизматни замонавий технологиялар, инновацион фаолият ва рақамли компетенциялар билан уйғунлаштириш орқали ёшлар учун жозибадор, нуфузли ва интеллектуал ривожланиш имкониятига эга касб сифатида шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) рақамли таҳдидларни тўғри англайдиган, замонавий технологияларни самарали бошқара оладиган ва инновацион ечимлар ишлаб чиқишга қодир ҳарбий мутахассислар таркибини шакллантириш орқали мудофаа қобилиятининг технологик барқарорлигини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) киберспорт — интеллектуал спорт тури, дрон ва робот технологияларини ҳарбий-амалий инновацион йўналиш сифатида амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардиянинг киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турлари бўйича мусобақани (кейинги ўринларда — мусобақа)ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда (кейинги ўринларда — вазирлик ва идоралар) киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ташкилий чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мусобақалар қуйидаги йўналиш ва босқичларда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) йўналишлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) киберспорт йўналиши — жамоавий тарзда виртуал, яъни компьютер ва рақамли муҳитда ўтказиладиган, иштирокчиларнинг стратегик фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш, вазиятни баҳолаш, шахсий таркибни жипслаш, ҳамкорлик масалаларини амалга ошириш ҳамда лидерлик ва бошқарув қобилиятларини шакллантиришга қаратилган мусобақа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) дрон технологиялари йўналиши — учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш, навигация, вазиятни баҳолаш, аниқ вазифаларни бажариш, хавфсиз парвозни таъминлаш ҳамда амалий машқлар орқали иштирокчиларнинг техникавий ва амалий кўникмаларини аниқлашга қаратилган мусобақа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) робот технологиялари йўналиши — робототехника воситаларини лойиҳалаш, дастурлаш, бошқариш ва белгиланган техник вазифаларни бажариш бўйича иштирокчиларнинг муҳандислик, алгоритмик ва инновацион қобилиятларини баҳолашга қаратилган мусобақа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) босқичлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) биринчи босқич — вазирлик ва идораларда ҳар йили август ойида «Ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи) кубоги» ички мусобақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) иккинчи босқич — ҳар йили октябрь ойида «Ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кубоги» мусобақаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) учинчи босқич — ҳар йили декабрь ойида «Мудофаа вазири кубоги» мусобақаси ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мусобақада ғолиб бўлган ҳарбий хизматчилар қуйидагича рағбатлантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) биринчи босқичда ғолиб бўлган жамоанинг ҳар бир аъзоси бирйўла тўланадиган 10 миллион сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун ҳарбий қисм (муассаса) командири (бошлиғи) кубоги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) иккинчи босқичда ғолиб бўлган жамоанинг ҳар бир аъзоси бирйўла тўланадиган 30 миллион сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун ҳарбий округ қўшинлари қўмондони кубоги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) учинчи босқичда ғолиб бўлган жамоанинг ҳар бир аъзоси бирйўла тўланадиган 50 миллион сўм пул мукофоти ҳамда жамоа учун мудофаа вазири кубоги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш, иштирокчи вазирлик ва идоралар фаолиятини ҳамда ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мусобақаларни ўтказиш учун зарур бўлган моддий-техник воситалар, махсус техник қурилмалар ва дастурий таъминотлар биринчи босқичда иштирокчи вазирлик ва идораларнинг ўзларида мавжуд моддий-техник база ҳисобидан, иккинчи ва учинчи босқичларда эса Мудофаа вазирлигининг ўз ихтиёридаги мавжуд моддий-техник база ҳисобидан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мусобақалар ғолибларини бирйўла тўланадиган пул мукофотлари билан мукофотлаш вазирлик ва идораларга ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мусобақада иштирок этувчи ҳамда саралаб олинган ҳарбий хизматчилар ҳисобини юритиш мақсадида хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ягона электрон реестр жорий этилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) вазирлик ва идоралар ўз тизимидан киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турлари бўйича мусобақада иштирок этган ҳамда саралаб олинган ҳарбий хизматчиларнинг идоравий электрон ҳисобини (ички реестрини) юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мусобақаларнинг биринчи ва учинчи босқичларида иштирок этган ҳамда ғолиб бўлган ҳарбий хизматчилар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш, марказлаштирилган ҳолда юритиш ва идоралараро мувофиқлаштириш Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мусобақалар натижаларига кўра юқори натижаларга эришган ҳамда алоҳида иқтидор ва салоҳиятини намоён этган ҳарбий хизматчилардан иборат мақсадли кадрлар гуруҳи шакллантирилиб, уларни рағбатлантириш, касбий ривожлантириш ҳамда хизмат фаолиятини режалаштириш мақсадида қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ҳарбий хизматчиларни ахборот технологиялари, киберхавфсизлик, учувчисиз учиш аппаратлари, робототехника ва рақамли ҳарбий тизимлар соҳалари бўйича мақсадли магистратура ва докторантура таълим дастурларига, шу жумладан, хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига танлов асосида юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) илғор хорижий давлатларнинг ихтисослашган таълим марказлари, илмий лабораториялари ва технологик платформаларида қисқа ва ўрта муддатли малака ошириш курсларида, тренинглар ва сертификатлаш дастурларида иштирок этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ушбу ҳарбий хизматчиларнинг касбий салоҳияти, эгаллаган билим ва кўникмаларини инобатга олган ҳолда хизмат фаолиятини режалаштиришда ҳамда хизмат поғоналари бўйича ўсишида устуворлик бериш, зарур ҳолларда, лавозимга тайинлаш ва хизматда илгарилаш жараёнларини тезлаштирилган тартибда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) ҳарбий соҳада қўлланиши мумкин бўлган рақамли технологиялар, инновацион ечимлар, дастурий маҳсулотлар ва интеллектуал тизимларни ишлаб чиқишга қаратилган илмий-амалий, тажриба-конструкторлик ҳамда экспериментал лойиҳаларга жалб этиш, шунингдек, уларни амалга оширишда устувор иштирокчи сифатида белгилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мудофаа вазирлиги вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) уч ой муддатда мусобақаларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тўрт ой муддатда мусобақаларни ўтказиш белгиланган ҳудудларнинг моддий-техника базаси инвентаризация қилинишини, зарур ҳолларда, унинг самарали ва мақбул тақсимланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мусобақалар якунига кўра юқори натижаларга эришган ҳамда алоҳида иқтидорини намоён этган ҳарбий хизматчиларнинг касбий салоҳияти ва ихтисослашувини инобатга олган ҳолда уларни ахборот технологиялари, киберхавфсизлик, учувчисиз учиш аппаратлари ва робототехника соҳалари билан боғлиқ фаолият йўналишларига жалб этиш, шунингдек, хизмат фаолиятини режалаштириш ва хизмат поғоналари бўйича ривожлантиришда устуворлик бериш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) вазирлик ва идораларда киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги замонавий спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ҳамда шахсан жавобгар этиб мудофаа вазири Ш.Г. Халмухамедов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 3 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-75-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги ПҚ-75-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турлари бўйича мусобақа ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Мусобақа ўтказиш юзасидан қўшма қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил июнь

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия

2.

Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг мусобақа ўтказилиши белгиланган ҳарбий қисм ва муассасаларининг моддий-техника базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш.

1. Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларининг моддий-техника базасини яратиш бўйича асосланган таклифларни тайёрлаш.

2026 йил июнь

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия

2. Мавжуд қурилмалар, зарурий дастурий мажмуалар ва компьютер воситалари билан жиҳозлаш ҳамда дрон мусобақаларини ўтказиш бўйича жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

2026 йил июль

3.

Ёш мутахассисларни киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларига қизиқтириш ҳамда мазкур спорт турларини ривожлантириш мақсадида олий ҳарбий таълим муассасаларида киберспорт клубларини ташкил этиш ҳамда ушбу клублар ўртасида мусобақалар ўтказиш.

1. Олий ҳарбий таълим муассасаларида киберспорт клубларини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2026 йил июль

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия

2. Киберспорт клубида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш дастурини ва низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2026 йил сентябрь

3. Ҳар бир вазирлик ва идораларда ички тартибда тасдиқлаш ва йўлга қўйиш.

2026 йил декабрь

4.

Ҳарбий хизматчилар киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини мустақил ўрганиш учун турли хил ахборот материалларини ва интерактив ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

1. Киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турлари бўйича турли хил ахборот материаллари ва интерактив ўқув қўлланмаларини шакллантириш.

2026 йил май

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия

2. Ўқув қўлланма ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Доимий

5.

Ҳарбий хизматчилар ўртасида киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турлари жамоаларини шакллантириш мақсадида яширин иқтидор эгаларини саралаб олиш.

1. Ҳарбий хизматчилар ўртасида мазкур спорт турларига қизиқиш билдирган ва қобилиятлиларни саралаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир вазирлик ва идораларда ички тартибда тасдиқлаш ва йўлга қўйиш.

2026 йил июнь

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия

2. Саралаб олинган ҳарбий хизматчилардан тегишли жамоаларни шакллантириш.

Доимий

6.

Ҳарбий хизматчилар таркиби билан киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ўрганиш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил этиш.

1. Ҳарбий хизматчилар билан киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турларини ўрганиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари дастурини ишлаб чиқиш.

2026 йил май

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Миллий гвардия

2. Ўқитиладиган тоифаларни аниқлаш, ўқитиш режа-жадвалини ҳар бир вазирлик ва идораларда ички тартибда тасдиқлаш ва йўлга қўйиш.

Режа-жадвалга мувофиқ

7.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда киберспорт, дрон ва робот технологиялари йўналишидаги спорт турлари бўйича мусобақада иштирок этувчи ҳарбий хизматчилар реестрини юритиш учун ягона электрон платформа ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш.

1. Ҳарбий хизматчилар реестрини юритиш электрон платформасини техник топшириқ асосида ишлаб чиқиш ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш.

2026 йил декабрь

Мудофаа вазирлиги

2. Платформада спортчилар рўйхатини шакллантириш.

2027 йил январь

3. Платформада спортчилар рейтингини юритиш.

Доимий

4. Реестр маълумотлари асосида иштирокчиларнинг тайёргарлик даражаси, натижалари ва истиқболини баҳолаш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш.

Доимий

5. Спортчиларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, уларнинг халқаро ва минтақавий турнирларда иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

Доимий

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2026 й., 07/26/75/0190-сон)