Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2020 16.05.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1141
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори, 16.05.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1141
Date of entry into force
26.05.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ОБЛИГАЦИЯЛАРИНИ ЧИҚАРИЛИШИ ВА МУОМАЛАСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 16 майда 1141-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 сентябрдаги 13/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3282, 16.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларини чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 22 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10/4-сон

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2002 йил 22 апрелдаги 10/4-сон
Қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларини чиқарилиши ва муомаласи тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги «Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этилиши устидан жавобгарликни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3047-сонли Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларини чиқарилиши ва муомаласи тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахслар учун облигациялари (бундан буён матнда «облигациялар» деб юритилади) давлатнинг қимматли қоғозлари ҳисобланади ва ўз эгаларига облигациянинг номинал қийматига нисбатан фоиз кўринишида даромад олиш ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Облигациялар тақдим этувчига нақд (бланка) шаклда эркин муомалада бўлиш ҳуқуқи билан уч йилгача муддатга чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Облигацияларнинг номинал қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Облигацияларни жойлаштириш, даромадлар тўлаш ва облигациялар қийматини қайтариш сўмда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар учун облигациялар қийматини қайтариш ва улар бўйича даромадлар тўлаш тақдим этувчига нақд шаклда ҳам, унинг ихтиёрига кўра омонатларга пул кўчириш йўли билан ҳам амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки чиқарган облигацияларни тақдим этувчининг биринчи талаби билан уларнинг номинал қиймати бўйича сотиб олиш мажбуриятини олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигацияларининг ликвидлиги Марказий банк тасарруфида бўлган барча активлар билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Облигациялар эмиссияси алоҳида чиқаришлар орқали даврий амалга оширилади. Облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор Марказий банк Бошқаруви томонидан қабул қилинади. Облигацияларни чиқариш ва унинг шартлари ҳақидаги хабар оммавий ахборот воситаларида нашр қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Облигацияларни жойлаштириш ва уларга хизмат кўрсатиш Марказий банк облигациялари билан операцияларга хизмат кўрсатиш тўғрисида Марказий банк шартнома тузган тижорат банклари (бундан буён матнда «банк-агент» деб юритилади) орқали амалга оширилади. Банк-агент бўлинмаларигача облигациялар бланкларини етказиб бериш шартлари, банк-агентнинг Марказий банкка ҳисобдорлик шакллари ва муддатлари Марказий банк ва банк-агент ўртасидаги шартномада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Облигациялар бошқа жисмоний шахсга ўтказилиши мумкин. Тақдим этувчига бериладиган облигациялар бўйича талаб қилиш ҳуқуқининг ўтиши ушбу облигацияни оддий тақдим этиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўқотилган облигациялар тикланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Банк ходимлари жисмоний шахслар томонидан банк облигациялари билан амалга оширган операциялар ҳақидаги маълумотларни сир сақлашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказий банк облигациялари бўйича олинган фоизлар солиқлардан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Облигациялар бўйича фоизли даромад облигация сотилган санадан бошлаб унинг қийматини қайтариш санасига қадар ҳисобланади. Бунда муомала қилиш муддати ўтган санадан бошлаб облигацияни фактик жиҳатдан тўловга тақдим этилган санагача фоизлар ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Чиқариладиган облигациялар турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Облигациялар икки турда чиқарилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) йиртиладиган корешокли купонли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) йиртиладиган корешокли купонсиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Купонли облигациялар бланкаларида қуйидаги реквизитлар мавжуд бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) эмитент номи «O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki»;

б) қимматли қоғоз номи «OBLIGATSIYA»;

в) облигациянинг номинал қиймати;

г) фоиз ставкаси;

д) икки серия ҳарфи ва еттита тартиб рақамидан иборат бўлган облигации рақами;

е) сотилган сана (реализация жараёнида банк-агент томонидан тўлдирилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 1141-4, 08.04.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/1141-4/2900-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) облигация рақами ва ҳар бир купон бўйича даромадлар суммаси кўчириладиган йиртиладиган купонлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Купонсиз облигацияларнинг бланклари қуйидаги реквизитларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) эмитент номи «O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қимматли қоғоз номи «OBLIGATSIYA»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) облигациянинг номинал қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) фоиз ставкаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) икки серия ҳарфи ва еттита тартиб рақамидан иборат бўлган облигации рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) сотилган сана (реализация жараёнида банк-агент томонидан тўлдирилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/22-сонли қарорига (рўйхат рақами 1141-4, 08.04.2019 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/1141-4/2900-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) облигациянинг орқа қисмида келтирилган унинг қиймати ўзгариши жадвали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Облигацияларнинг барча бланклари махсус ҳимоя элементлари билан таъминланади ва камида қуйидаги олтита ҳимоя дражаларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қоғозда мавжуд бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рангларнинг бир-биридан ажралишини қийинлаштирадиган бўёқлардаги махсус қўшимчаларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) махсус нашр қилиш усулларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) график ҳимоя элементларида ва б.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Аҳолига шикастланган, шунингдек, қандайдир нуқсонга эга бўлган облигацияларни сотиш таъқиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Асл облигациялар қуйидаги ҳолларда тўловга қобилиятли ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) агар облигацияда унинг рақами, қиймати ва сотилган санасининг ўзгартирилганлиги ёки қалбакилаштирилганлиги белгилари бўлмаса;
(16-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/22-сонли қарори (рўйхат рақами 1141-4, 08.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/1141-4/2900-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) агар облигация ўз ўлчамининг ярмидан ортиғини ташкил қилса ва унда облигация асосий қаторида унинг рақами шикастланмаган ҳолда сақланган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Облигацияларни реализация қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Амалиёт куни бошланишида банк-агент ходими қабул қилинган облигациялар сони ёзилган мемориал ордер асосида зарур миқдордаги облигацияларни реализация қилиш учун қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Облигацияларни сотишда банк-агент ходими мижоздан қандай қийматдаги облигацияларни сотиб олмоқчи эканлигини аниқлайди, облигацияни белгиланган тартибда расмийлаштиради, облигациянинг тегишли қисми ва унинг корешогидаги реквизитларни тўлдиради. Шундан сўнг банк-агент ходими облигацияларни сотиш ведомостида сотилган облигациялар қийматини ёзади ва расмийлаштирилган облигацияни кассирга топширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/22-сонли қарори (рўйхат рақами 1141-4, 08.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/1141-4/2900-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Кассир расмийлаштирилган облигацияни олиб мижоздан пулларни қабул қилиб олади, облигациянинг корешогига штамп босади, корешокни йиртади ва облигацияни мижозга беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Амалиёт куни якунида банк-агент ходими облигацияларни сотиш бўйича ведомостларни санайди ва унинг йиғиндисини кассирда сақланган корешоклар суммаси билан солиштиради. Облигацияларни сотиш бўйича ведомостлар йиғиндиси кирим журналига ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Сотилмаган облигациялар амалиёт куни якунида белгиланган тертибда улар сақланадиган жойга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Сотилган кундан кейин уч иш кунида банк-агент облигацияни сотишдан тушган пулларни Марказий банк ҳисобрақамига ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Сотилган облигацияларнинг корешоклари белгиланган тартибда банк-агент бўлимининг корешоклар сақланадиган жойига топширилади. Банк-агент бўлими ушбу корешокларни рўйхатга асосан Марказий банкнинг Бош ҳудудий бошқармасига сотилган кундан бошлаб уч иш кунида юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Купонли облигациялар бўйича фоизли даромадларни тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Купонли облигациялар номинал қиймати бўйича жойлаштирилади ва ҳар бир купон даври тугаши билан улар бўйича купонли фоизли даромадлар тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Облигациянинг муомаласи санаси уни банк-агент томонидан биринчи марта сотилган санадан ҳисобланади. Облигациянинг бир купонли даври облигациянинг муомаласи муддатидан келиб чиқиб уч ёки олти ойни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ҳар бир купонли муддат ўтганидан сўнг облигация эгаси уни купонли фоизли даромад олиш учун банк-агентга тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Купонли фоизли даромад тўланганида банк-агент ходими тақдим этилган облигациянинг асл нусха эканлигини текширади, купонга тўловга ҳақида белги қўяди ва назорат ведомостига тўланган купоннинг рақами ва қийамтини киритади ҳамда облигацияни тақдим этувчига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Облигация эгаси тўлов учун облигацияни кассирга беради. Кассир облигациянинг асл нусха эканлигини текширади, купонга штамп қўяди, уни облигациядан йиртиб олади, пулларни беради ва облигацияни эгасига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Амалиёт куни якунида банк-агент ходими назорат ведомости бўйича тўланган купонларнинг умумий қийматини ҳисоблайди ва уни кассир томонидан тўланган купонлар йиғиндиси билан солиштиради. Назорат ведомости йиғиндиси харажатлар журналига ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тўланган купонлар ҳар куни банк-агентнинг купонлар сақланадиган жойига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Банк-агент томонидан тўланган купонлар уч кун ичида инкассация хизмати орқали Марказий банкнинг Бош ҳудудий бошқармасига жўнатилади. Бунда касса мудири тўланган купонлар рақами ва қийматини кўрсатган ҳолда тўланган купонлар рўйхатини тузади. Раҳбар ва бош ҳисобчи томонидан имзоланган рўйхатнинг бир нусхаси тўланган купонлар билан бирга инкассатор сумкасига қўйилади. Инкассатор белгиси қўйилган рўйхатнинг иккинчи нусхаси банк-агентнинг ҳисоботида сақланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/22-сонли қарори (рўйхат рақами 1141-4, 08.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/1141-4/2900-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Марказий банк рўйхатда кўрсатилган суммадаги тўланган купонлар суммасини тўланган купонлар олинган санадан бошлаб уч иш куни ичида банк-агентга тўлаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Облигация муддатидан олдин тўлов учун тақдим этилганида банк-агент номинал қийматни ва фоизли даромадларни тўлаш муддати етиб келган барча купонли фоизли даромадларни тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда облигация тақдим этилган вақтда тўловни қайтариш муддати етиб келмаган купонли фоизли даромадлар тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Купонсиз облигациялар муомаласининг тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Купонсиз облигациялар номинал қиймати бўйича жойлаштирилади. Улар бўйича фоизли даромадларни тўлаш фақатгина улар облигациянинг орқа қисмида келтирилган облигациянинг қиймати ўзгариши жадвалига мувофиқ қайтиб сотиб олинган ҳолларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Облигациянинг қиймати ўзгариши жадвали унинг муомала муддатидан келиб чиқиб унинг жорий қиймати ҳар ойда ўзгаришини кўрсатади. Купонсиз облигацияларни муомала муддати ўтишидан олдин қийматини қайтаришга тақдим этилганида облигацияниг жорий қиймати тўаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Облигацияларни сўндириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Облигация унинг қийматини қайтариш учун қабул қилинганида облигация бланкида банк-агент ходими «СЎНДИРИЛГАН» штампини қўяди ва сўндириш санасини, облигация қийматини қайтарган банк кодини кўрсатади, амалга оширилган қайдларни ўз имзоси ва штапм билан тасдиқлайди ҳамда сўндирилган облигация рақами ва қийматини ведомостга киритади. Бунда алоҳида қаторда облигациянинг номинал қиймати ва тўланган даромад суммаси кўрсатилади. Сўндирилган облигация кассирга берилади ва кассир уни имзолаб, «OBLIGATSIYA» сўзидаги иккинчи ва учинчи ҳарфларни («B», «L») йиртиб олади ҳамда сўндирилган облигация учун тўловларни амалга оширади. Облигацияни сўндиришда купонлар йиртиб олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Амалиёт куни якунида банк-агент ходими сўндирилган облигациялар ведомостини ҳисоблаб чиқади ва йиғиндисини ҳисоблаб, уни кассирда сақланаётган сўндирилган облигациялар суммаси билан солиштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Амалиёт куни якунида сўндирилган облигациялар белгиланган тартибда банк-агентнинг облигациялар сақлаш жойига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Сўндирилган облигацияларнинг бланкларини банк-агент уч кун ичида инкассация хизмати орқали Марказий банкнинг Бош ҳудудий бошқармасига жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда касса мудири сўндирилган облигациялар рақами ва қийматини кўрсатган ҳолда сўндирилган облигациялар рўйхатини тузади. Раҳбар ва бош ҳисобчи томонидан имзоланган рўйхатнинг бир нусхаси тўланган сўндирилган облигациялар бланклари билан бирга инкассатор сумкасига қўйилади. Инкассатор белгиси қўйилган рўйхатнинг иккинчи нусхаси банк-агентнинг ҳисоботида сақланади.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/22-сонли қарори (рўйхат рақами 1141-4, 08.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/1141-4/2900-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Марказий банк рўйхатда кўрсатилган суммадаги сўндирилган облигациялар қийматини улар олинган санадан бошлаб уч иш куни ичида банк-агентга тўлаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Назорат ва ҳисобдорлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Облигациялар бланклари қатъий ҳисобда турадиган бланклар ҳисобланади ва 90305-«Марказий банкнинг қимматли қоғозлари бланклари» ҳисобварағида ҳисобга олинади. Тарқатиш учун олинган қимматли қоғозлар бланклари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Сўндирилган қимматли қоғозлар бланклари «донасига 1 сўм» шартли баҳода баҳоланади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96307-«Марказий банкнинг қимматли қоғозлари бланклари бўйича контр-ҳисобварақ» ҳисобварақ ҳисобланади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/14-сонли қарори (рўйхат рақами 1141-3, 04.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/1141-3/2421-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Облигациялар бланкларини қабул қилиш ва топшириш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) асосида амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/14-сонли қарори (рўйхат рақами 1141-3, 04.01.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/1141-3/2421-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Банк-агент раҳбарияти ходимларига тегишли равишда зарур тушунтиришлар беради, инспекия ва текширувлар давомида эса ходимларнинг облигациялар билан операцияларни белгиланган тартибда амалга оширишга риоя қилишларини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Облигациялар бланкларини белгиланган тартибда сақлашни тўғри ташкиллаштириш ва оғишмай риоя қилиш учун жавобгарлик буйруқ асосида банк бўйича раҳбар, бош ҳисобчи ва касса мудири зиммасига юклатилади.