Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИ ВА ИЛМИЙ КЕНГАШИ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 мартдаги 65-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсати таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олий аттестация комиссияси фаолиятини такомиллаштириш, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сифатини бугунги кун талабига кўтариш, уларни аттестациядан ўтказишга республиканинг етук олимларини кенгроқ жалб қилиш ҳамда ОАК Раёсати ва Илмий кенгаши таркибини қисман янгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Олий аттестация комиссияси Раёсатининг таркиби 1-иловага мувофиқ ва Илмий кенгашнинг таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-2-иловалар берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг бош илмий котиби мақоми, ижтимоий-маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 288-сон қарори ўз кучини йўқотсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 4 июль,
282-сон