19.02.2026 йилдаги 69-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.02.2026 йилдаги 69-сон
Date of entry into force
20.02.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда ўқитувчи ва устозлик касбининг мақоми ҳамда нуфузини янада ошириш, хусусан, олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларнинг яшаш шароитини яхшилашда уларга қўшимча молиявий имкониятлар яратиш орқали соҳа вакилларини тизимли қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2026 йилдан бошлаб камида 15 йил иш стажига ва олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга (кейинги ўринларда — педагоглар) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари бошланғич бадалининг 25 фоизини қоплаб бериш учун Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олиш учун ариза бериш, ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ҳамда ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидия ажратиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) субсидия олиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қабул қилинади ҳамда ушбу жараёндаги барча хизматлар бепул кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдорларидан келиб чиқиб аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) субсидия олиш учун келиб тушган аризалар «subsidiya.idm.uz» электрон платформаси орқали инсон омилисиз кўриб чиқилади ҳамда субсидиялар иштирок этувчи тижорат банкларининг буюртманомаларига асосан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали автоматик тарзда тўлаб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ушбу қарорга мувофиқ ажратиладиган субсидияларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан ҳар йили 200 млрд сўмгача маблағ йўналтирилади. Бунда ушбу маблағлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йилда республика бюджетининг аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш харажатлари доирасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йилдан бошлаб республика бюджетининг параметрларида назарда тутилган ҳолда молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) ва камида 15 йил иш стажига эга бўлган педагоглар тўғрисида маълумотлар базасини шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда тегишли ахборот тизимларини «subsidiya.idm.uz» электрон платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот тизимларини давлат хизматини кўрсатиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш учун «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда «subsidiya.idm.uz» ва «subsidyplatform.mf.uz» платформаларида уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия хабарномаларини бериш ва субсидия тўлаш бўйича қўшимча модулни яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банклари билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида педагоглар ўртасида кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йил 1 мартга қадар мазкур қарорга мувофиқ жорий этилаётган субсидия ажратиш тартибини такомиллаштириш, жумладан, ушбу дастур билан турар жойга эга педагогларни ҳам қамраб олиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 19 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 февралдаги 69-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоиз қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш учун камида 15 йил иш стажига эга бўлган олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагог ходимларни аниқлаш мезонлари, уларга субсидияларни ҳисоблаш ва ажратиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи, таълим ташкилотида фаолият олиб бораётган олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (педагог);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич бадал учун субсидия (кейинги ўринларда — субсидия) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан қайта молиялаштиришнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган энг кўп миқдорлари доирасида тижорат банклари томонидан ажратиладиган ипотека кредити бўйича шакллантирилиши лозим бўлган бошланғич бадалнинг 25 фоизи миқдорида Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирок этувчи тижорат банклари — фуқаролар томонидан бирламчи уй-жой бозорида танланган уй-жойларни сотиб олишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул ташкилотлар — ариза берувчининг аризасида кўрсатилган маълумотларни ижтимоий мезонлар асосида баҳолашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда иштирок этувчи тижорат банклари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор — мазкур Низом талабларига мувофиқ ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хабарнома — ариза берувчига субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган, берилган вақтидан бошлаб қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида амал қиладиган ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомга мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Субсидия ариза берувчининг рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) доирасида қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда субсидия фуқаро рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) доирасида фуқароларнинг талабларидан келиб чиқиб ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчидан сўровномада қайд этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматларга ҳамда марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга бепул аниқлик киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали сўровномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ЯИДХПда ариза берувчининг автоматик тарзда тўлдириладиган маълумотларининг тўғрилигига тегишлилиги юзасидан масъул давлат органлари жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали ариза топширишнинг босқичлари тўлиқ якунлангандан сўнг масъул ташкилотлар сўровномада кўрсатилган маълумотларни ушбу Низомга 3-иловада келтирилган ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш учун автоматик тарзда шу куннинг ўзида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимига (кейинги ўринларда — дастурий таъминот тизими), дастурий таъминот тизими орқали эса масъул ташкилотларнинг ахборот тизимларига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади ва икки иш куни ичида дастурий таъминот тизимига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ариза баҳолаш жараёнига ўтказилишидан олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ФҲДЁ нинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ариза берувчи ва эр (хотин) ўртасида расмий никоҳ тузилгани дастурий таъминот тизими томонидан автоматик равишда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари томонидан қуйидаги маълумотлар текширилади ва дастурий таъминот тизимига тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида икки ва ундан ортиқ мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчининг педагогик фаолият бўйича камида 15 йил иш стажига эга ёки эга эмаслиги, шу жумладан, ариза топширган вақтда фаолият юритаётгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — тегишлилиги бўйича ариза берувчининг олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагог эканлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) иштирок этувчи тижорат банклари — ариза берувчининг кредит тарихи банк ички талабларига мувофиқлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ариза берувчининг аризаси унинг ЯИДХПда қайд этилиш кетма-кетлигига мувофиқ масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали келиб тушган маълумотлар асосида дастурий таъминот тизими томонидан ижтимоий мезонларга мувофиқлиги автоматик равишда баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда аризаларнинг ЯИДХПда қайд этилиш кетма-кетлигида ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойи мавжуд бўлмаган ариза берувчи аризасининг навбатига устуворлик берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП ва масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви интеграциялашган тизим орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолашнинг адолатли ва ҳаққонийлиги учун тегишлилиги бўйича ахборот тизимларига масъул бўлган ташкилотнинг раҳбари ва ходимлари шахсан жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматлари маркази ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмаган муддатда масъул ташкилотлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳолати бўйича масъул ташкилот раҳбарларига тизимли равишда маълумот киритиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ижтимоий мезонлар асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, ариза берувчига дастурий таъминот тизими томонидан ушбу Низомга 4 ва 4а-иловаларда келтирилган намунавий шаклларга мувофиқ субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги электрон QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПдаги шахсий манзилига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолларда, давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ариза берувчи баҳолаш натижалари бўйича ижтимоий мезонларга мос келган тақдирда, талабгор сифатида тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ариза берувчининг кредит тарихи камида битта иштирок этувчи тижорат банкининг ички қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган талабгорнинг бошқа исталган иштирок этувчи тижорат банкидан ипотека кредитини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномада талабгорга ипотека кредити ажратилиши иштирок этувчи тижорат банклари томонидан кўриб чиқилиши ва ушбу хабарнома кредит ажратилишини кафолатламаслиги белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш дастурий таъминот тизими орқали автоматик тарзда рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар камида битта ижтимоий мезонга мос келмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бошқа уй-жой субсидия дастурлари доирасида ариза берувчининг ва (ёки) унинг турмуш ўртоғининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидиядан фойдалангани аниқланганда (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаси амалда бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субсидия олиш учун топширилган аризаси кўриб чиқиш жараёнида бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ариза берувчининг кредит тарихи дастурда иштирок этувчи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқ бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) жорий йилда ажратиладиган субсидия маблағларига мутаносиб равишда субсидиялар сони тугаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда дастурий таъминот тизими томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автоматик тарзда тўхтатилади ва рад этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ариза берувчи давлат дастурлари доирасида ажратиладиган ипотека кредитларидан фойдалангани аниқланганда. Бунда қарз олувчи томонидан 2024 йил 1 майга қадар олинган кредитлар ҳисобга олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳар йили уй-жой дастури доирасида олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга ажратилиши назарда тутилган субсидия маблағлари миқдорига мутаносиб равишда субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномалар тақдим этилган тақдирда, дастурий таъминот тизимида аризалар қабул қилиниши автоматик равишда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 (бир) марта берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда талабгор фойдаланмаган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали электрон ариза билан мурожаат қилган ҳолда рад этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш ҳақидаги аризаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, субсидия ажратиш параметрларида рад этилган субсидия маблағларига мутаносиб равишда субсидиялар сони қайта инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчининг мурожаатига асосан аризани кўриб чиқиш даври якунлангунига қадар масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасида хатолик туфайли нотўғри хулоса шаклланган тақдирда, Комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқланган мурожаатига асосан дастурий таъминот тизим администратори томонидан маълумотларга тузатиш киритиш учун бир қадам ортга қайтарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқпарвар» комиссиялари ёки суд қарорлари билан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш Комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан тизим администратори томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда масъул ташкилот тузатиш киритиш учун қайтарилган маълумотларни тизимга қайта киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқпарвар» комиссиялари ёки суд қарорлари билан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномалари бекор қилинган тақдирда, Комиссия уч иш куни ичида фуқаро ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПдан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда субсидия хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосида тузилган шартномалар ҳамда субсидия хабарномасининг муддати доирасида тузилган бирламчи шартнома ҳам инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотиб олинадиган уй-жой учун ажратиладиган ипотека кредити миқдори тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тўлов қобилиятидан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фоиз тўловларини ҳисоблаш ажратиладиган ипотека кредити қийматига мувофиқ ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тижорат банки томонидан ажратиладиган ипотека кредити миқдори жорий йил учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача бўлган муддатда исталган иштирок этувчи тижорат банкига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштиргани ёки қурилиш (пудрат) ташкилотига тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ипотека кредити бўйича биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тегишли маълумотларини тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг беш иш куни ичида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ариза қаноатлантирилган тақдирда, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредитини ажратиш тўғрисида ариза берувчига кафолат хатини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Талабгор қурилиш (пудрат) ташкилоти билан нотариал тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддат доирасида тижорат банкига етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ипотека кредити бўйича бошланғич бадал суммаси ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдорлари доирасида ажратиладиган ипотека кредити миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланадиган уй-жой қийматининг 15 фоизи миқдорида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ажратилган ипотека кредити бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич бадалнинг 25 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич бадал ушбу бандга мувофиқ аниқланадиган бошланғич бадал суммасидан ошиб кетган тақдирда, қолган қисми талабгорнинг ўз маблағлари ҳисобидан бошланғич бадал суммасини ошириш орқали қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Квартираларни сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоиз қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула орқали аниқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СМ = КС*0,15/0,85*0,25,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СМ — ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 25 фоиз қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КС — ипотека кредити шартномасида ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Сотиб олинадиган квартира бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш куни ичида ипотека кредитини расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Талабгор томонидан сотиб олинадиган квартиранинг талабгор номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки бир иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси (кейинги ўринларда — тўлов платформаси) орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тўлов платформаси орқали иштирок этувчи тижорат банки томонидан киритилган буюртманомалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши бўйича Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимида автоматик тарзда тўлов топшириқномаси шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирок этувчи тижорат банки тақдим этилган ипотека кредити суммаси ва бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия миқдори тўғри ҳисобланишига жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги беш иш куни ичида сотиб олинадиган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини иштирок этувчи тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан талабгорга тижорат банкида очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилган бошланғич бадал учун субсидия фақат бошланғич бадал сифатида шакллантирилади ва ипотека кредити маблағлари билан бир вақтда қурилиш (пудрат) ташкилотига ўтказиб берилади. Мазкур маблағни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида ундан фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидияни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда иштирок этувчи тижорат банки томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддат ўтгандан сўнг уч иш куни ичида ажратилган субсидия Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган субсидиянинг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тўлов платформаси орқали фуқароларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал тўловларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлаб берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларига онлайн тарзда узатиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал учун ажратилган субсидия ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ушбу банклар томонидан тўлиқ миқдорда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши, талабгорларга субсидия ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш ва тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Субсидия олиш учун туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мустақил равишда сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази,

ЯИДХП

1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилади.

2. Аризаларнинг қайд қилиниши навбатлигига кўра уларни ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимига (кейинги ўринларда — дастурий таъминот тизими) юборади ва тизим орқали масъул ташкилотларга электрон шаклда тақдим этади.

Шу куннинг ўзида

3-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг дастурий таъминот тизими

1. Масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасидан келиб тушган маълумотлар асосида аризани автоматлаштирилган тарзда қуйидаги мезонлар асосида баҳолайди:

ариза баҳолаш жараёнига ўтказилишидан олдин «ФҲДЁ ягона электрон архиви» маълумотлари базасидан ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида расмий никоҳ тузилгани;

ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги;

ариза берувчининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) орқали ариза берувчининг кредит тарихи банкнинг ички қоидаларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги.

1. 2 иш куни ичида

2. Баҳолаш натижалари юзасидан автоматик тарзда субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган субсидия хабарномасини тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

2. 1 иш куни ичида

4-босқич

Талабгор

1. Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб, мўлжаллаётган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.

1. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олингунга қадар ёки субсидия хабарномасининг муддати доирасида

2. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.

2. Хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача

5-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

1. Талабгорнинг субсидия хабарномасини «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформасидан (кейинги ўринларда — тўлов платформаси) рўйхатдан ўтказади.

2. Талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.

3. Ипотека кредитини ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади.

Бунда талабгорга ипотека кредитини ажратиш рад этилган тақдирда, тўлов платформасида яратилган буюртманомани бекор қилади.

5 иш куни ичида

6-босқич

Талабгор

Қурилиш (пудрат) ташкилоти билан нотариал тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини тижорат банкига тақдим этади.

Ипотека кредитини ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддат доирасида

7-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартномани имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.

1. 1 иш куни ичида

2. Тўлов платформаси орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманома юборади.

2. 1 иш куни ичида

8-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.

5 иш куни ичида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

НАМУНА

СЎРОВНОМА

Ариза рақами _____________

Қабул қилиш санаси ________

Қабул қилган шахс _________

1. _____________________

(фамилияси)

______________________

(исми)

______________________

(отасининг исми)

2. Манзил: ________________

(аҳоли пункти)

________________

(туман, шаҳар)

_________________

(вилоят)

3. Туғилган санаси ___ /_____ / ______

4. Жинси ____ аёл _____ эркак

5. Оилавий аҳволингиз:

бўйдоқ / турмушга чиқмаган _____

уйланган / турмушга чиққан _____

ажрашган _____________________

бева __________________________

ёлғиз она _____________________

6. Паспорт ёки ID-карта бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШШИР)*:

_______________________

7. Турмуш ўртоғининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами

______________

(ЖШШИР)

8. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар:

эл. почта _________

уй тел: _________

иш тел: _________

мобиль тел: ______

Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлайман ҳамда кредит ахбороти тўғрисидаги ва бошқа тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман.

____________

__________

____________

_________

имзо

кун

ой

йил

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Субсидия ажратиладиган олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларни баҳолашнинг ижтимоий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕЗОНЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Мезонлар

Масъул ташкилот

I. Ҳозирги турар жой мақоми*

1.

Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида икки ва ундан ортиқ мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд эмаслиги

Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

II. Олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагог**

2.

Ариза берувчининг педагогик фаолият бўйича камида 15 йил стажга эга эканлиги, шу жумладан, ариза топширган вақтда фаолият юритаётгани

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

3.

Ариза берувчининг олий малака тоифасига эга педагог эканлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

4.

Ариза берувчининг бош ўқитувчи лавозимига эга педагог эканлиги

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

III. Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички талабларига мувофиқлиги***

5.

Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлиги

Иштирок этувчи тижорат банклари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Тўлиқ ўз мулкида икки ва ундан ортиқ уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда аризаларнинг ЯИДХПда қайд этилиш кетма-кетлигида ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойи мавжуд бўлмаган ариза берувчи аризасининг навбатига устуворлик берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Ариза берувчига II бўлим бўйича мезон асосида масъул ташкилотлар томонидан алоҳида маълумот тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ариза берувчининг олий малака тоифасига эга педагог эканлиги тўғрисидаги маълумот Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ёки бош ўқитувчи лавозимига эга педагог эканлиги тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тақдим этилади ҳамда ушбу маълумотлардан биттасининг тасдиқланиши мазкур ижтимоий мезонга мувофиқ деб ҳисоблашга асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*** Ариза берувчининг кредит тарихи камида битта иштирок этувчи тижорат банкининг ички тартибига мувофиқ бўлиши етарли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

НАМУНА

Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагог ходимларга субсидия ажратиш тўғрисида

0000000-сон

ХАБАРНОМА

Ариза рақами___________

Берилган санаси «___» _________ 20___ йил

Амал қилиш муддати «___» _________ 20___ йил

Фуқаро _________________________________________________________________________________

(Ф.И.О)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил «___» _________ даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги сабабли талабгор деб топилди.

Паспорт (ID-карта) маълумотлари:

серияси _______ рақами_________________________________

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ________________

Ким томонидан берилган ____________________________,

Берилган санаси _______________________

Доимий рўйхатдан ўтган манзили _________________________________________________________

Давлат бюджети ҳисобидан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия миқдори Низомда белгиланган умумий тартибга мувофиқ ҳисобланади ва тўланади.

Изоҳ. Мазкур хабарнома фуқарога ипотека кредитини ажратилишини кафолатламайди. Ипотека кредитини ажратиш иштирок этувчи тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Хабарнома берилган ҳудуд (Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)

QR-код

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
4а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

НАМУНА

Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга педагог ходимларга субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида

0000000-сон

ХАБАРНОМА

Ариза рақами __________

Берилган санаси «___» _________ 20___ йил

Фуқаро __________________________________________________________________________________

(Ф.И.О)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил ___ ___________ ___-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлган педагогларга субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _________________ сабабли рад этишга асосли деб топилди.

(Низомнинг қайси бандига асосан рад этилиши кўрсатилиши керак)

Паспорт (ID-карта) маълумотлари:

серияси _______ рақами ________________________________

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) _________________

Ким томонидан берилган _________________________________,

Берилган санаси _______________________

Доимий рўйхатдан ўтган манзили _________________________________________________________

Хабарнома берилган ҳудуд (Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)

QR-код

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2026 й., 09/26/69/0160-сон)