12.08.1994 йилдаги 410-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.08.1994 йилдаги 410-сон
Date of entry into force
12.08.1994
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунлари муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Стандартлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 3-сон, 4-модда) қисман ўзгартириш киритган ҳолда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ишларини маблағ билан таъминлаш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин:
(1-банд «б» кичик банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавстандарт» маркази «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қонунлар бузилганлиги учун жарималар ундириш ва кўрсатиладиган хизматларга сарфланадиган маблағларни ҳисобга олган ҳолда уларни давлат назорати органлари ўртасида тақсимлаш принциплари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, нашр этилган (қайта нашр этилган) стандартларни, техник-иқтисодий ахборот классификаторларини, маҳсулотлар ва хизматлар Давлат реестрига киритилган маҳсулотлар ва хизматларнинг нашр этилган (қайта нашр этилган) каталогларини, стандартларга мувофиқ тамғаланган белгиларни сотишдан белгиланган тартибда олинган маблағлар, шунингдек, «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» ги қонунларнинг қоидалари бузилганлиги учун ундириладиган ҳамда давлат назорати органларига юбориладиган жарималарнинг бир қисми ҳамда, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан шартномалар ва лицензия битимлари асосида бериладиган метрология ва сертификатлаш соҳасида айрим ҳуқуқлар ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар ҳам стандартлаштириш, стандартлар, метрологик қоидалар ва сертификатланган маҳсулотларга қўйиладиган мажбурий талабларга риоя қилиш устидан давлат назорати ишларини маблағ билан таъминлаш манбалари бўлиши мумкин;
(«б» кичик банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Белгилаб қўйилсинки, стандартларни, қурилиш нормалари ва қоидаларини нашр қилиш ва қайта нашр қилишни уларни тасдиқлаган органлар амалга оширадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, шунингдек, давлат бошқаруви органлари тўлиқ ёки қисман Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланадиган давлат дастурларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган ҳолда, қурилиш, лойиҳалаш, табиий ресурсларни тартибга солиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида эса тегишлича Қурилиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда маҳсулот сифатини норматив таъминлаш бўлимларини назарда тутсин.
(1-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқликни баҳолаш ва метрология соҳасида қонунчилик ҳужжатларига риоя этишлари устидан давлат назорати амалга оширилишида уларга зарур ёрдам кўрсатсин.
(1-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви органларига, хўжалик фаолияти субъектларига бир ой муддатда «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунлардан келиб чиққан ҳолда ўз низомларига киритиладиган қўшимчалар ва ўзгартиришларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритиш топширилсин.
(«г» кичик банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ижроси ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати тўғрисида илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 3-сон, 4-модда) 1, 9, 10-бандлари ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 29 апрелдаги 211-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 йил, 4-сон, 16-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 12 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
410-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ижроси ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига, стандартлаштириш бўйича бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (кейинги ўринларда — Техник тартибга солиш агентлиги), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари, шунингдек, бошқа давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширадилар.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тайёрловчилар (тадбиркорлар, сотувчилар, ижрочилар), синов лабораториялари (марказлари), сертификатлаштириш органларининг мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилишлари ҳамда сертификатлаштирилган маҳсулот устидан давлат назоратини Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг давлат инспекторлари Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ва шартларда амалга оширадилар.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат метрология назорати метрология хизмати органлари томонидан метрология нормалари ва қоидаларини текшириш мақсадида амалга оширилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
(1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, давлат корхоналари ва бошқа ташкилотлар (бундан кейин матнда корхоналар дейилади), шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан стандартлар ва метрологик қоидаларнинг, ўлчаш бирлигининг ўз вақтида жорий этилишини ҳамда уларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, стандартлар ва ўлчаш воситаларининг илмий-техник даражаларини таҳлил қилишдан ҳамда уларни ишлаб чиқишда ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илмий-техника тараққиётини жадаллаштириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулотнинг техник даражасини ва сифатини ошириш мақсадида фан ҳамда техника ютуқларидан янада самаралироқ фойдаланишга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назоратининг бош вазифаси ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотлар, атроф муҳит, аҳоли соғлиғи ва мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланадиган талаблар устидан олиб бориладиган давлат назоратининг объекти маҳсулот, шу жумладан, қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик фаолияти субъектлари, тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг ҳам ишлаб чиқиш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, ишлатиш, тузатиш ва фойдаланиш босқичларида сертификатлаштирилган маҳсулотидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотлар (дастурий ва бошқа илмий-техникавий маҳсулот ҳам), хизматлар, шунингдек, сифат тизимлари сертификатлаштириш объектлари ҳисобланади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эталонлар, ўлчаш воситалари, синов воситалари, стандарт намуналар, ахборот-ўлчаш тизимлари, ўлчашларни бажариш услубиётлари, ўрамларга қадоқланган товарларнинг уларни майдалаб қадоқлаш ва сотиш чоғидаги миқдори, метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган бошқа объектлар метрология текшируви ва давлат метрология назорати объектлари ҳисобланади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 564-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/564/0708-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик фаолияти субъектлари давлат назоратини амалга ошириш учун зарур бўладиган барча шароитларни яратиб беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стандартларнинг талабларига риоя қилиниши устидан давлат назорати:
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг стандартлар устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стандартлар устидан назорат қилиш бўйича вилоятлар, шаҳарлардаги бош давлат инспекторлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стандартлар устидан назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори, унинг биринчи ўринбосари ва Техник тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи бир вақтнинг ўзида мос равишда Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ҳисобланади.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти лавозимларига кўра айни вақтда Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назорат олиб борувчи бош давлат инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасидаги ва шаҳарлардаги ҳудудий органлари раҳбарлари лавозимларига кўра айни бир вақтда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса — тегишли ҳудудий бош инспекторларнинг ўринбосарлари ҳисобланади.
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назоратини амалга ошириш вазифаси топширилган бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислар, мансабдор шахслар лавозимлари бўйича бир вақтнинг ўзида стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан назоратни амалга оширувчи давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳокимият органларининг вакиллари ҳисобланадилар ва давлат ҳимояси остида бўладилар.
(2-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар давлат назоратчиси ёки давлат текширувчиси сифатида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан белгиланадиган тартибда аттестациядан ўтган бўлишлари керак.
(2-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида давлат назоратини:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги;
(2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш, қурилиш индустрияси, шу жумладан, лойиҳалаш ва конструкциялаш соҳасидаги стандартлар бўйича — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
(2-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш, атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли моддалар таъсиридан муҳофаза қилиш соҳасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
(2-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий мақсадлардаги маҳсулотлар, тиббий жиҳозлар, доривор воситалар соҳасида, шунингдек, республика саноати ишлаб чиқараётган, шу жумладан, импорт бўйича келтирилаётган маҳсулот таркибида инсон учун зарарли моддаларнинг борлигини аниқлаш масалалари бўйича — Соғлиқни сақлаш вазирлиги амалга оширади.
(2-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати органлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) стандартлар ва метрология қоидаларининг, шунингдек, маҳсулотлар (жараёнлар, ишлар ва хизматлар) нинг аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, мулки хавфсизлигига, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ресурсларни тежаш, бир-бирини алмаштира олишга мажбурий талабларни белгилайдиган стандартлар ва метрология қоидаларининг ўз вақтида жорий қилиниши ҳамда уларга риоя қилинишини, шунингдек, уларни назорат қилиш услублари бирлиги ва тамғалаш бирлигини, қонунчиликда назарда тутилган, маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш шартномаларига киритилган бошқа талабларни текширадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) белгиланган катталиклар бирликларининг тўғри қўлланилишини, ўлчаш воситаларининг ҳолатини, уларни тайёрлаш, сақлаш, таъмирлаш, текшириш ва қўллаш шароитларини, ўз вақтида эскирган ўлчаш воситаларини ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш ва янгисига алмаштиришни текширадилар;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) стандартлаштириш ва метрология хизматларининг идоравий хизматлари ишини назорат қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) стандартлар устидан назоратни амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар фаолиятига услубий раҳбарликни амалга оширадилар ва уларнинг фаолиятларини мувофиқлаштирадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) сертификатлаштириш синовларининг тўғри ўтказилиши устидан назоратни амалга оширадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ишлаб чиқаришлар, сертификатлаштирилган маҳсулотлар, сифат тизимларида аттестация шартларига қандай риоя қилинаётганлиги устидан инспекция назоратини ўтказадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) маҳсулотларнинг айрим турларини ўз базаларида ташкил қилинган лабораторияларда синаб кўрадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати натижаларини умумлаштирадилар, уларни ишлаб чиқишда фан ва техника ютуқларидан самарали фойдаланишда кўмаклашадилар, уларнинг ўз вақтида жорий қилинмаганлиги, стандартлар ва метрологик қоидаларнинг бузилиши сабабларини таҳлил қиладилар, стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорат органлари ишининг таъсирини ошириш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни ўтказадилар;
(3-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) синов лабораториялари (марказлари) фаолияти устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) ўлчашларни бажариш услубиётларининг тўғри қўлланилаётганлиги устидан назоратни амалга оширадилар;
(3-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) агар стандартлар, метрология қоидалари ва маҳсулотларнинг техник даражасини ва сифатини оширишни таъминламаса ёки амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлса, уларни бекор қиладилар ёки бекор қилиш, амалда бўлиш муддатларини чеклаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритадилар;
(3-банднинг «м» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «н» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг ўлчаш воситаларини ишлаб чиқариш, тузатиш ва текшириш бўйича ишларни бажариш учун тайёргарликларини текширадилар, агарда улар тайёр бўлсалар, уларга кўрсатилган ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини топширадилар;
(3-банднинг «о» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернларнинг бош ташкилотларини ва маданий-маиший мақсадлардаги маҳсулотларнинг муҳим турларини давлат синовларини ўтказиш бўйича аттестация қилишни амалга оширадилар ва ушбу синовларни уларга бириктириб қўйилган маҳсулотлар бўйича ўтказиш ҳуқуқини берувчи рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини берадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) сертификатлаштириш қоидалари, стандартлар ва ўлчаш воситаларини жорий этиш ва уларга риоя қилишни назорат этиш жараёнида аниқланган бузилишларни бартараф қилиш чора-тадбирларини кўрадилар.
(3-банднинг «р» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотни ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, реализация қилиш (етказиб бериш, сотиш), ундан фойдаланиш (уни ишлатиш), уни сақлаш, транспортда ташиш ва утилизация қилиш босқичларида стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолияти субъекти текширишдан бўйин товлаган тақдирда, маҳсулотни реализация қилишни тақиқлаш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолияти субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш биноларига белгиланган тартибда кириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назоратини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва маълумотларни хўжалик фаолияти субъектидан олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолияти субъектининг техника воситаларидан фойдаланиш ва мутахассисларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот намуналарини ва нусхаларини уларнинг стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқлигини назорат қилиш учун олишни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга ошириш, бунда сарфланган намуналарнинг қиймати ҳамда синашни (таҳлилларни, ўлчашни) ўтказиш харажатлари текширилаётган хўжалик фаолияти субъектларининг ишлаб чиқариш чиқимлари жумласига киритилади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан тўртинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари ушбу банднинг биринчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳуқуқлардан ташқари қуйидаги мутлақ ҳуқуқларга эга;
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стандартлар, сертификатлаштириш ва метрология қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларини белгиланган тартибда маъмурий ва молиявий жавобгарликка тортиш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотни ишлаб чиқариш, ишлаб чиқаришга тайёрлаш, уни тайёрлаш, сотиш (етказиб бериш, сотиш), фойдаланиш, сақлаш, транспортда ташиш ва фойдали тарзда ишлатиш босқичларида стандартлар мажбурий талабларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар ва тақдимномалар бериш;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив ҳужжатлари бўлмаган маҳсулотни ишлаб чиқаришни тақиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стандартнинг мажбурий талабларига мувофиқ келмайдиган, давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлмаган импорт қилинган маҳсулотларни сотишни тақиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат синовидан, метрологик аттестациядан ўтмаган, текширилмаган ёки тузатилмаган ўлчаш воситаларини муомалага чиқаришни ва қўллашни тўхтатиш, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга бундай воситаларни муомаладан чиқариш зарур бўлганда уларни муомаладан олиш тўғрисида бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;
(4-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стандартларнинг мажбурий талабларини бузганликда айбдор бўлган хўжалик фаолияти субъектларининг мансабдор шахсларига ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан маъмурий жазо чораларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стандартларнинг мажбурий талабларини бузганликда айбдор бўлган юридик шахсларга жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва мазкур юридик шахслар томонидан жарима бир ой муддатда ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, жаримани ундириш ҳақида судга мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда, уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ёки реализация қилишни (етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стандартлар талабларига мувофиқ бўлмаган ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган импорт маҳсулотни сотишни тақиқлаш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик фаолиятининг субъектлари томонидан берилган кўрсатмалар ёки қарорлар бажарилмаган тақдирда давлат инспекторлари зарур материалларни прокуратура ёки суд органларига юборадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Стандартлар ва ўлчаш воситалари устидан давлат назорати органлари амалдаги қонунчиликка риоя қилинишини назорат қилишга ва уларга берилган ҳуқуқлардан фойдаланишда ва юкланган функцияларни амалга оширишда, стандартларга ва метрология қоидаларига риоя қилиш ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда идоравий манфаатларнинг ҳар қандай кўринишлари олдини олишга даъват этилгандир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат инспекторлари қонунчилик билан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги, давлат ёки тижорат сирини ошкор этганликлари учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат инспекторларининг хатти-ҳаракатлари устидан юқори турган мансабдор шахсга, агар қонунчиликда шикоят қилишнинг ўзгача тартиби белгиланмаган бўлса, 10 кун муддатда шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят қилиш шикоят қилинган қарорнинг бажарилишини тўхтатмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат инспекторлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш кечиктирилмасдан, бироқ шикоят тушган кундан бошлаб 15 кун муддатдан кечикмай, қўшимча равишда ўрганишни ва текширишни талаб этувчи шикоятларни кўриб чиқиш эса бир ойгача муддатда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари давлат инспекторларига уларга юклатилган вазифалар бажарилиши учун зарур шарт-шароитлар (белгиланган тартибда хизмат хоналари, алоқа воситалари, транспорт ва бошқалар билан таъминлаш) яратиб беришга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати органлари фаолиятига чет ташкилотларнинг аралашуви, стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларга уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш ман этилади ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Стандарт ва ўлчаш воситалари устидан назорат органлари ўз ишини бошқа давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга оширади, бунда Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик фаолияти субъектларини текширишда қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Хўжалик фаолияти субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг 20 фоизидан ортиқ бўлган жарималарни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тўловларни ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш имконини берган ҳолда амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарорига мувофиқ киритилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Стандартларнинг мажбурий талаблари бузилганлиги учун жарима суммасининг эллик фоизи Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига, қолган қисми эса Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига йўналтирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)