Ҳужжат кучини йўқотган 05.05.2023 18.07.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1050
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 18.07.2001 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1050
Date of entry into force
28.07.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 05.05.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИги, ўзбекистон республикаси СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИгининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 18 июлда 1050-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 18 апрелдаги 14-сон ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 17 апрелдаги 8-сонли ««Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1050-3, 04.05.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 майдаги 243-40-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. ССРИ Ички ишлар вазирлигининг 1985 йил 30 майдаги 106-сон буйруғи ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 10 июнда 745-сон билан рўйхатга олинган Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарор ижросининг назорати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Б.Р. Парпиев ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Д.А. Асадов зиммаларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири З. АЛМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 9 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 9 июлдаги 4-сон ва 4-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реабилитация ва мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 243-40-сон қарори асосида ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мастлик ҳолатида бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари наркологик, руҳий, шунингдек умумий соматик даволаш-профилактика муассасаларининг ихтисослаштирилган бўлинмалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Реабилитация пунктлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 243-40-сон қарорига мувофиқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи асосида ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Реабилитация пунктлари жойлашадиган жойлар Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари томонидан буйруқлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Реабилитация пунктлари ўз ишида мазкур Низомга амал қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Реабилитация пунктларига бевосита раҳбарлик улар ташкил қилинган бўлимлар мудирлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Пунктларга ташкилий раҳбарлик ва улар фаолиятини назорат қилиш тегишли даволаш-профилактика муассасасининг бош шифокори томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тиббий хизматни ташкил қилишда услубий ёрдам ҳудудий наркологик диспансер томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тиббий ҳужжатларни юритиш, реабилитация пунктига олиб келинган шахсларнинг ҳаракатланишини ҳисобга олиш, дори-дармонлар сарфланишини ҳисобга олиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. РЕАБИЛИТАЦИЯ ПУНКТЛАРИ ИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА МАСТЛИК ҲОЛАТИДА БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ОЛИБ КЕЛИШ ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Реабилитация пунктларига олиб келинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тегишли бўлимлар базасида ташкил қилинган ушбу бўлимларнинг навбатчи шифокорлари раҳбарлиги остидаги навбатчи тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мастлик ҳолатида бўлган шахсларни олиб келиш зиммаларига бундай чора-тадбирларни ўтказиш юкланган ички ишлар органи ходимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Реабилитация пунктларига кўчалар, хиёбонлар, боғлар, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида ўрта ва оғир даражадаги мастлик ҳолатида бўлган ёки улар мустақил ҳаракатланиш ёхуд ўзларига ёки атрофдагиларга зарар етказиши мумкин бўлган шахслар олиб келинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ички ишлар органи ходимлари мастлик ҳолатида бўлган шахсни олиб келишда унинг соғлиғига зарар етказилишини истисно этувчи, унинг ёнида бўлган ашьёлар, ҳужжатлар ва қимматли буюмларнинг сақланишини таъминлаш чораларини кўрадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Шахсни реабилитация пунктига олиб келишдан олдин ички ишлар органи ходимлари унда тиббиёт ходимларига ҳужум қилиш ёхуд ўзига ёки бошқа фуқароларга тан жароҳатлари етказиши мумкин бўлган предметлар йўқлигига ишонч ҳосил қилишлари керак. Сақлаб турилган шахснинг жиноят содир этишга алоқаси борлигини кўрсатувчи қурол, гиёҳванд моддалар ва бошқа предметлар аниқланганда, бундай шахс ҳушёр ҳолатга келгандан кейин ҳудудий ички ишлар органига олиб келинади, бунда ички ишлар органи ходимлари бутун тиббий ёрдам кўрсатиш даври давомида бу шахснинг зарур қўриқланишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кўчалар ва бошқа жамоат жойларида ўткир заҳарланиш, руҳий ҳолатнинг бузилиши, бош мия жароҳатлари ва бошқа хавфли тан жароҳатлари бўлган ҳушсиз ҳолатдаги, шунингдек ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли кўриниб турган оғир ҳолатдаги шахслар аниқланганда, ички ишлар органи ходимлари томонидан шу жойга дарҳол «тез ёрдам машинаси» чақирилади, унинг шифокори кейинги ҳаракатлар тактикасини танлайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 75 ва 132-сонли қарори (рўйхат рақами 1050-2, 21.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2020 й., 10/20/1050-2/1643-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Жиноятлар содир этишда гумон қилинаётган, ўртача оғир ёки оғир мастлик ҳолатида бўлган ва тиббий ёрдам кўрсатилишига муҳтож бўлган шахслар реабилитация пунктларига олиб келинади, у ерда улар бутун тиббий ёрдам кўрсатиш даври давомида ички ишлар органи ходимлари қўриқлови остида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. РЕАБИЛИТАЦИЯ ПУНКТЛАРИГА ОЛИБ КЕЛИНГАН ШАХСЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, УЛАРНИ САҚЛАШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ ВА ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛГАНИДАН КЕЙИН ЧИҚАРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Реабилитация пунктига олиб келинган барча шахслар шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек уларни олиб келган ички ишлар органи ходимлари ёки фуқароларнинг оғзаки эълони асосида махсус журналга қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Олиб келинган шахсларнинг кийим-боши ва бошқа буюмлари ички ишлар органи ходимлари ва холислар иштирокида қурол, ҳужжатлар, қимматбали буюмлар ва бошқаларни аниқлаш юзасидан синчиклаб текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳужжатлар, пуллар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар ҳар бир олиб келинган шахс учун махсус ажратилган металл шкафлардаги алоҳида катакчаларда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Олиб келинган шахсларда сақланиши тақиқланган буюмлар ва предметлар аниқланганда, тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин бу шахслар, шунингдек предметлар (қурол, гиёҳванд моддалар ва бошқа) чоралар кўрилиши учун тегишли ички ишлар органига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Реабилитация пунктига олиб келинганлар навбатчи шифокор томонидан кўрикдан ўтказилади. Тиббий ёрдамнинг кўрсатилиш ҳажми олиб келинган шахснинг аҳволи билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тиббий кўрик ва текширув натижалари қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланадиган ва хронологик тартибда тикиладиган баённомада қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тиббий кўрик давомида олиб келинган шахсда бош мия жароҳатлари ёки хавфли тан жароҳатлари, шунингдек яққол аён бўлган оғир ҳолатлар аниқланганда, реабилитация пункти жойлашган муассасада тўлиқ ҳажмда тиббий ёрдам кўрсатиш имкони бўлмаса навбатчи шифокор томонидан ёрдам кўрсатиш ҳажми ёки бошқа даволаш муассасасига ўтказиш масаласи ҳал қилинади. Олиб келинган шахсда ўткир юқумли касаллик, таносил касаллиги белгилари аниқланганда, навбатчи шифокор белгиланган тартибда тегишли чоралар кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Олиб келинган шахслар палаталарга жойлаштирилади, бунда эркаклар аёллардан, вояга етмаганлар эса катталардан алоҳида сақланади. Чет эл фуқаролари, имкони борича, алоҳида палаталарда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Реабилитация пунктига шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган шахс олиб келинганда, кўрик баённомасида унинг алоҳида белгилари (чандиқлари, татиуровкалари, туғма доғлари ва бошқа) синчиклаб қайд қилиниши керак. Зарур бўлган ҳолда, бу шахслар ҳақида маълумотларни текшириш тегишли ички ишлар органи ходимлари орқали ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Олиб келинган шахс тиббий ёрдам кўрсатилганидан ва ҳушёр ҳолатга келтирилганидан кейин шифокор такроран тиббий кўрикдан ўтказади ва уни чиқариш мумкинлиги тўғрисида хулосани беради. Бунда шахснинг ҳушёр ҳолатга келиш муддати 3 соатдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Шахс реабилитация пунктида 12 соатгача бўлганда баённома, 12 соатдан кўп вақт бўлганда — касаллик тарихи расмийлаштирилади. Дори-дармонлар сарфланишини ҳисобга олиш белгиланган тартибда амалга оширилади ва йўриқномалар талаблари билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Олиб келинганнинг шахси аниқлангандан кейин (имкони борича) навбатчи ходимлар томонидан унинг қариндошларини қидириш чоралари (телефон орқали) кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Соат 01 дан соат 05 гача шахсларни чиқариш эҳтиёткорлик билан, имкони бўлса қариндошлар кузатувида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Олиб келинган шахсга чиқаришда баённомага ёки касаллик тарихига имзо қўйдирган ҳолда олиб қўйилган ашьёлар, ҳужжатлар, пуллар, қимматли буюмлар қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Реабилитация пунктларида ушбу ҳудудга хизмат кўрсатувчи ички ишлар органларининг ходимлари билан алоқада бўлиш учун телефон ўрнатилади.
(Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 13 июлдаги 31, 93-сон (рўйхат рақами 1050-1, 2017 йил 26 июль) қарори билан киритилган ўзгартиришлар билан; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.12.2020 й., 10/20/1050-2/1643-сон)