Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 24 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2634-9]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сон «Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 12 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
318-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 12 январдаги 318-сон буйруғига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муқаддимадан «вақтинчалик харажатлар сметаларини,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«барча ташкилотлар (мавсумий ёки молия йили мобайнида янгидан тузилаётган ташкилотлардан ташқари) бўйича — мазкур сметалар тузилаётган жорий молия йилининг 1-декабрида амалда бўлган шартларда;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, шунингдек штат жадваллари ва жамланма штат жадваллари сўмда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ҳар бир дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси ҳамда вазирлик ва идораларнинг ваколатхоналари бўйича харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда вазирлик ва идоралар ваколатхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган йиллик жамланма харажатлар сметалари асосида хорижий ва миллий валютада тузилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 71-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидан ҳамда 73-банддан «вақтинчалик харажатлар сметалари,» ва «, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 72-банднинг йигирманчи хатбошисидаги «Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар «Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда вазирлик ва идораларнинг ҳар бир дипломатик муассасалари ва ваколатхоналари бўйича харажатлар сметаси хорижий ва миллий валюталарда ҳар бир дипломатик муассаса ва ваколатхоналар бўйича алоҳида мазкур Низомнинг 1а-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 9-банднинг бешинчи хатбошисидаги «жорий» деган сўз «келгуси» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, вазирлик ва идоралар ваколатхоналарининг йиллик жамланма харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 20 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарининг ЭРИси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастурий мажмуага уланмаган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, вазирлик ва идоралар ваколатхоналарининг харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбари томонидан тасдиқланади, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда уларнинг имзолари ҳамда мазкур сметанинг барча нусхалари ташкилот муҳри изини акс эттириш билан расмийлаштирилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«25. Бюджет ташкилотининг штат жадвалини ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматининг жамланма штат жадвалини тасдиқлаш жорий молия йилининг 20 декабридан кечиктирмай амалга оширилади. Бюджет маблағларини тақсимловчи бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари штат жадвалларини бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан белгиланган, бироқ жорий молия йилининг 20 декабридан кечиктирмай тасдиқлайди.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бюджет ташкилотларига ундириладиган ота-оналар тўловлари ҳисобидан шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан ўқувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим ташкилотларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ва бошқа таълим ташкилотларида тарбияланаётганлиги учун, ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда қўшимча таълим ташкилотларида таълим олганлиги учун, олий, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида таълим олганлик учун, стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги тўловлар;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«51. Харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадваллари, шунингдек жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ва жамланма штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ва жамланма штат жадваллари — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан (бунда бўйсунувида бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилари бўлмаган бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда штат жадваллари рўйхатдан ўтказилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчилар харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадваллари — Қорақалпоғистон Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар ва туман бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг (жамланма) харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, штат жадваллари — тегишли туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Қорақалпоғистон Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари касбий таълим ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини, улар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларини очиб, рўйхатдан ўтказади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича касбий таълим ташкилотларининг жамланма харажатлар сметаси ва жамланма штат жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. 52-банд «дипломатик муассасаларини» деган сўзлардан сўнг «ҳамда вазирлик ва идоралар ваколатхоналарини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси ҳамда вазирлик ва идораларнинг ваколатхоналари, шунингдек, иккинчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилар бўйича биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан. Бунда, бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағлари доирасида фақат гуруҳлар бўйича ўзгартиришлар киритилиши мумкин;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«86. Ҳар йили иқтисодиёт ва молия органлари келгуси молия йилининг биринчи чорагида барча бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси (даромадлар ва харажатлар сметаси), бюджет маблағларини тақсимловчининг ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси тузилиши, тасдиқланишининг тўғрилигини ва ўз вақтида етказилишини текширишдан ўтказиши, ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан мазкур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли олиб борилганлигини тизимли назорат қилиши, текширувларни ташкиллаштиришда ва ўтказишда уларга зарур ёрдамни кўрсатиши лозим.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. 1 ва 8-иловалардан «_______ га бажарилди (ҳақиқий харажат)» устуни чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. 1а-илова мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчага ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I гуруҳ харажатлари — иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар
I гуруҳ харажатлари бўйича жами
II гуруҳ харажатлари — иш берувчининг ажратмалари
II гуруҳ харажатлари бўйича жами
IV гуруҳ харажатлари — бошқа харажатлар
IV гуруҳ харажатлари бўйича жами
Жами:
Харажатлар қопланади:
Консуллик тушумлари ҳамда қолдиқ маблағлар ҳисобидан
Республика бюджети ҳисобидан
* Авиачипталарни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан харид кунида белгиланган курс бўйича миллий валютада ажратиладиган маблағлар.
** Мазкур шакл бўйича жамланма харажатлар сметаси («Бошқа харажатлар» бўйича IV гуруҳ харажатлари ёйилмаси илова қилинган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Вазирлик ва идора раҳбари ўринбосари
Вазирлик ва идоранинг молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи
_________
_________
(имзо)
(имзо)
Вазирлик ва идоранинг бош ҳисобчиси
_________
(имзо)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Авиачипталарни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан харид кунида белгиланган курс бўйича миллий валютада ажратиладиган маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Мазкур шакл бўйича жамланма харажатлар сметаси («Бошқа харажатлар» бўйича IV гуруҳ харажатлари ёйилмаси илова қилинган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади..
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажатлар сметасига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бошқа харажатлар» бўйича IV гуруҳ харажатлари
ЁЙИЛМАСИ
Моддалар номи
Тоифа
Модда ва кичик модда
Элемент
_________________ йил
тасдиқланган
ҳаммаси
шу жумладан, чораклар бўйича
I чорак бўйича жами
жумладан, ойлар бўйича
II чорак бўйича жами
жумладан, ойлар бўйича
III чорак бўйича жами
жумладан, ойлар бўйича
IV чорак бўйича жами
жумладан, ойлар бўйича
январь
февраль
март
апрель
май
июнь
июль
август
сентябрь
октябрь
ноябрь
декабрь
IV гуруҳ харажатлари — бошқа харажатлар
Бошқа харажатлар — жами жумладан:
....
* Авиачипталарни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан харид кунида белгиланган курс бўйича миллий валютада ажратиладиган маблағлар.
** Мазкур шакл бўйича жамланма харажатлар сметаси (Бошқа харажатлар» бўйича IV гуруҳ харажатлари ёйилмаси илова қилинган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Вазирлик ва идора раҳбари ўринбосари
Вазирлик ва идоранинг молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи
_________
_________
(имзо)
(имзо)
Вазирлик ва идоранинг бош ҳисобчиси
_________
(имзо)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Авиачипталарни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан харид кунида белгиланган курс бўйича миллий валютада ажратиладиган маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Мазкур шакл бўйича жамланма харажатлар сметаси («Бошқа харажатлар» бўйича IV гуруҳ харажатлари ёйилмаси илова қилинган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.01.2026 й., 10/26/2634-9/0074-сон)