20.01.2026 йилдаги ПҚ-20-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.01.2026 йилдаги ПҚ-20-сон
Date of entry into force
24.01.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли ўртасида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни барвақт аниқлаш, уларга кўрсатиладиган тиббий хизматларни янги босқичга олиб чиқиш орқали эрта ўлим ва ногиронлик ҳолатларини камайтириш, беморларни соғломлаштириш ҳамда реабилитация қилиш тизимини яратиш, шунингдек, аҳолига кардиологик ва неврологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш, беморларни даволаш ҳамда реабилитация қилишнинг янги усулларини жорий қилишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) аҳоли ўртасида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар хавф омиллари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар ҳақидаги маълумотларни кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг хабардорлик даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 30 ёшдан ошган аҳолини ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар бўйича такомиллаштирилган мақсадли тиббий текширувлар билан тўлиқ қамраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) шошилинч ҳолатларда юрак ва бош мия қон томирлари эндоваскуляр амалиётлари учун сарфлов воситалари ҳамда тромб эритувчи дори воситалари билан қамровни 100 фоизга етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлардан кейинги ногиронликни 30 фоизга, эрта ўлим ҳолатларини 15 фоизга қисқартириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2026 йил 1 майдан бошлаб халқаро дастурлар («Stent for Life» ва «Action Plan for Stroke») асосида ишлаб чиқилган Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури (кейинги ўринларда — Миллий дастур) 1-иловага мувофиқ ҳудудларда босқичма-босқич амалиётга жорий этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Миллий дастур доирасида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш, даволаш ва шошилинч ҳолатларда тиббий хизмат кўрсатиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида 30 ёшдан ошган аҳоли ўртасида йилига бир марта мақсадли тиббий текширувлар ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларида туну кун фаолият юритувчи инфаркт ва инсульт бригадалари фаолияти йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ўткир юрак-қон томир касалликлари ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида беморларга шошилинч ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш алгоритмлари амалиётга жорий қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) халқаро стандартлар асосида беморларнинг клиник маршрутлари (clinical pathways) ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) тез тиббий ёрдам бригадалари сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш имкониятига эга телеметрик электрокардиограф (кейинги ўринларда — Т-ЭКГ) ҳамда мониторли дефибрилляторлар билан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) шифохоналар шошилинч ҳолатларда ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга чалинган беморларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун тромб эритувчи дори воситалари ва сарфлов воситалари билан тўлиқ таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) ўткир юрак-қон томир касалликлари ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида беморларга шошилинч стационар тиббий хизмат кўрсатишга нодавлат тиббиёт ташкилотлари жалб қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўткир юрак-қон томир касалликлари ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида кўрсатилган шошилинч ва режали тиббий хизматлар белгиланган тартибда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) шифохоналарда тиббий хизматлар тасдиқланган ташхислаш ва даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколлар асосида кўрсатилиши устидан назорат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларига бириктирилган туман ва шаҳарлардан шошилинч ҳолатларда мурожаат қилган беморларга кўрсатилган тиббий хизматлар харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(м) шошилинч тиббий хизмат кўрсатишда белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолларда харажатлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан молиялаштирилмайди ҳамда хизмат кўрсатувчи тиббиёт ташкилотининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Миллий дастур доирасида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни даволашда тиббий хизматлар халқаро стандартларга мувофиқ вақт меъёрларига қатъий риоя этган ҳолда кўрсатилиши таъминлансин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга чалинган беморларга «олтин соат» тамойили асосида шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш ташкил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тез тиббий ёрдам хизмати томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар алгоритми ва беморнинг ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи муассасагача бўлган клиник маршрути вақт меъёрлари асосида ташкил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳамда стационар тиббиёт муассасалари томонидан аҳолини мақсадли тиббий текширувлардан ўтказиш ва беморларнинг клиник маршрутларини ташкил қилишда вақт меъёрлари инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аҳоли ўртасида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар хавф омиллари, уларни бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш юзасидан қуйидаги тарғибот ишлари тизимли йўлга қўйилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) «Ҳозироқ ҳаракатлан — ҳаётни сақлаб қол!» мавзусида ижтимоий роликлар намойиш қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) инфографика, анимация ва ҳаёти сақлаб қолинган беморлар ҳақидаги қисқа метражли видеороликларни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) бозор ва савдо марказлари яқинида билборд ва баннерлар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) таълим ташкилотлари, йирик корхона ва ташкилотлар ҳамда маҳаллаларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) инфаркт ва инсульт аломатларини аниқлаш бўйича тренинглар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) маърузалар ва семинарлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) «Angels Initiative» халқаро ташаббус ташкилотининг «FAST Нeroes» дастури асосида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида ўқувчилар учун машғулотлар ташкил этилиб, уларга инсультнинг дастлабки белгилари ва тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш заруриятини етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) оилавий шифокорлар ва ҳамширалар иштирокида оммавий чиқишлар ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) «Дақиқалар ҳаётни ҳал қилади» мавзусида ҳудудларда тематик ҳафталиклар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) ёшлар ва талабалар ўртасида «Инфарктга қизил карточка» ташаббусини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) ҳар йили 29 сентябрь — Бутунжаҳон юрак куни ҳамда 29 октябрь — Бутунжаҳон инсультга қарши курашиш куни муносабати билан қон босими, қанд ва холестерин миқдорини ўлчаш, инфаркт ва инсультда тез ёрдам кўрсатиш бўйича аҳолининг саводхонлигини оширишга қаратилган оммавий тадбирлар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастурини 2026 — 2030 йилларда амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 2026 йил 1 мартдан бошлаб республика тиббиёт марказлари мутахассислари ҳамда хорижий экспертлардан иборат таркибда ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни даволашда тиббий хизмат кўрсатишни мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) фаолияти йўлга қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, Кенгаш таркиби соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланади ва Кенгашга қуйидаги вазифалар юклатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари томонидан ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни барвақт аниқлаш бўйича ўтказиладиган мақсадли тиббий текширувларни мувофиқлаштириш ҳамда унинг натижаси асосида беморларни даволаш ишларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) беморларнинг клиник маршрути амалиётга жорий этилишини мувофиқлаштириш ва шошилинч тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига услубий раҳбарликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар миллий реестри юритилишини ҳамда касалланиш динамикасини таҳлил қилиш орқали касалликни барвақт аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилиш ишларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) шошилинч ҳолатларда юрак ва бош мия қон томирлари эндоваскуляр амалиётлари учун сарфлов воситалари, тромб эритувчи дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш ва уларни тиббиёт муассасалари ўртасида тақсимлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Рақамлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 2026 йил 1 апрелга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга чалинган ҳамда хавф гуруҳига мансуб аҳолининг электрон реестри юритилишини ҳамда индивидуал соғломлаштириш режаси шакллантирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тез тиббий ёрдам хизмати учун ЭКГ натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш ва уни ахборот тизими орқали юбориш ҳамда тез тиббий ёрдам бригадалари ва шифохоналар ўртасида реал вақт режимида маълумот алмашиш имкониятини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) барча цереброваскуляр касалликларга хизмат кўрсатувчи стационар тиббиёт муассасаларида сунъий интеллект асосида инсультни ташхислаш имкониятини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга чалинган беморларни ташхислаш, даволаш, диспансер кузатувига олиш ҳамда йўналтириш жараёнларини ўз ичига олган клиник маршрутни рақамлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) тез тиббий ёрдам хизмати, ҳудудий шифохоналар ва республика тиббиёт марказларидан иборат телетиббиётнинг вертикал боғланиш тизимини амалиётга жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 1 мартга қадар Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида, 2026 йил 1 сентябрга қадар босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тиббиёт бригадалари оилавий шифокор ҳамда ҳамшираларини — 30 ёшдан ошган аҳолини ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта босқичларда аниқлаш юзасидан мақсадли тиббий текширувлардан ўтказиш ҳамда FAST алгоритми бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини — ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни ташхислаш (инфарктда ЭКГ-телеметрия, инсультда FAST алгоритми ва бошқалар), беморларда тромб эритувчи муолажаларни ўтказиш ҳамда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) туман (шаҳар) марказий шифохоналари, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказлари мутахассисларини — ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга чалинган беморларни ташхислаш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, даволаш ҳамда эрта реабилитация қилиш бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларининг мутахассисларини — ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни ташхислаш, шошилинч ҳолатларда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, даволаш ҳамда эрта реабилитация қилиш бўйича қисқа ва узоқ муддатли малака ошириш курсларида ўқитилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қарорда белгиланган тадбирларни молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилаб қўйилсинки, Миллий дастурни амалиётга жорий қилиш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида 30 ёшдан ошган аҳоли ўртасида йилига бир марта ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни барвақт аниқлаш бўйича мақсадли тиббий текширувларни ташкил этиш — Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) аҳоли ўртасида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар хавф омиллари, уларни бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш юзасидан тарғибот ишлари — Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) тиббиёт бригадаси ходимлари ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар юзасидан мақсадли тиббий текширувлар ҳамда FAST алгоритми бўйича — тиббиёт олий таълим муассасаларига ажратилган маблағлар ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) тез тиббий ёрдам хизмати бригадалари ходимлари — Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) туман (шаҳар) марказий шифохоналари, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказлари ҳамда вилоят ва республика даражасидаги шифохоналар ходимлари — «Angels Initiative» халқаро ташаббус ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув дастурлари асосида Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ва шифохона маблағлари ҳисобидан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида Миллий дастурни амалиётга жорий қилиш учун қуйидагиларга Давлат бюджетидан бир ой муддатда маблағ ажратилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) тромб эритувчи дори воситаларини харид қилиш учун — 5 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларини бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш учун зарур дори ва сарфлов воситалари билан таъминлашга — 2 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридаги ўткир юрак-қон томир касалликлари ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида беморларга шошилинч ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини стентлаш ва инсультда қон томир жарроҳлиги амалиётлари учун зарур дори ва сарфлов воситалари билан таъминлашга — 14 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам бригадаларини 5-иловага мувофиқ Т-ЭКГ ускунаси ҳамда мониторли дефибриллятор билан жиҳозлашга бир ой муддатда Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 22 миллиард сўм йўналтирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2026 йил 1 июлга қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда Миллий дастурни жорий қилишга Давлат бюджетидан қуйидаги миқдорларда маблағ ажратсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) тромб эритувчи дори воситаларини харид қилиш учун — 16 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларини бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш учун зарур дори ва сарфлов воситалари билан таъминлашга — 7,5 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ўткир юрак-қон томир касалликлари ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида беморларга шошилинч ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини стентлаш ва инсультда қон томир жарроҳлиги амалиётлари учун зарур дори ва сарфлов воситалари билан таъминлашга — 82 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) тез тиббий ёрдами бригадаларини Т-ЭКГ ҳамда мониторли дефибриллятор ускуналари билан жиҳозлашга — 135 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Давлат бюджетидан инсультни ташхислашда сунъий интеллектдан фойдаланишни ташкил қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) 2027 йилдан бошлаб ҳар йили:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Давлат бюджети параметрларида Миллий дастурда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун камида 280 миллиард сўм маблағ режалаштирилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўткир юрак-қон томир касалликлари ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида беморларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини молиялаштириш учун маблағ ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар бўйича халқаро клиник протоколлар, тиббий ёрдам кўрсатиш маршрутлари ҳамда стандарт операцион муолажаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Миллий дастурни амалиётга жорий қилиш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш, хорижий экспертларни жалб қилиш ва ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини доимий баҳолаб бориш бўйича халқаро ҳамкор ташкилотлар ҳамда хорижий тиббиёт марказлари билан ҳамкорлик дастурларини йўлга қўйиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ўткир юрак-қон томир касалликлари ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида беморларга стационар тиббий хизмат кўрсатувчи нодавлат тиббиёт ташкилотлари учун қўйиладиган талабларни тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт муассасаларининг беморларни касалликнинг оғирлик даражаси бўйича саралайдиган (триаж) туну кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимлари ҳамда тиббиёт муассасасида шошилинч ҳолатларда кўрсатилган тиббий хизматларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан молиялаштиришни ташкил қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларининг штат меъёрларини тиббий ёрдам кўрсатиш маршрутлари, ташхислаш ва даволаш стандартларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяровга Миллий дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ҳамда амалиётга жорий этилиши бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 20 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-20-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастурини ҳудудлар кесимида жорий этиш муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Муддати

2026 йил

1.

Самарқанд вилояти

01.05.2026 йил

2.

Тошкент шаҳри

01.05.2026 йил

3.

Андижон вилояти

01.10.2026 йил

4.

Наманган вилояти

01.10.2026 йил

5.

Фарғона вилояти

01.10.2026 йил

2027 йил

6.

Қорақалпоғистон Республикаси

01.01.2027 йил

7.

Бухоро вилояти

01.01.2027 йил

8.

Хоразм вилояти

01.01.2027 йил

9.

Жиззах вилояти

01.04.2027 йил

10.

Сирдарё вилояти

01.04.2027 йил

11.

Тошкент вилояти

01.04.2027 йил

12.

Қашқадарё вилояти

01.07.2027 йил

13.

Навоий вилояти

01.07.2027 йил

14.

Сурхондарё вилояти

01.07.2027 йил

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури (кейинги ўринларда — Дастур) халқаро дастурлар («Stent for Life» ва «Action Plan for Stroke») асосида ишлаб чиқилган бўлиб, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар профилактикасини жадаллаштириш, ўткир юрак инфаркти ва бош мия инсульти касалликларидан ўлим даражасини камайтириш ҳамда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Дастур 2026 йил 1 майдан бошлаб дастлаб Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида, 2026 йил 1 октябрдан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2027 йилдан эса босқичма-босқич барча ҳудудларда амалиётга жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Дастур доирасида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни, ўткир юрак инфаркти ва инсульт касалликларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар асоратлари (инфаркт ва инсульт) хавфини барвақт аниқлаш мақсадида оилавий шифокорлар томонидан Европа кардиологлар жамияти тавсияси асосида 30 ёшдан ошган аҳолини икки босқичли оммавий ва селектив мақсадли текширувдан ўтказиш тизими йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) биринчи босқич (саволнома ўтказиш) натижасида аниқланган хавф гуруҳига мансуб аҳоли ўртасида қон босими, қондаги холестерин ва қанд миқдорини аниқлаш бўйича тиббий текширувлар ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) иккинчи босқич натижаси бўйича ўткир юрак инфаркти ва инсульт ҳолати юзага келиши хавфи юқори ва жуда юқори бўлган ҳамда ирсий мойиллиги бор (ота-онасида юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар бўлган) аҳоли гуруҳлари ўртасида кўрсатмага кўра инструментал текширувлар (электрокардиография, ультратовуш текшируви ва доплерография, стресс-тест, тредмил тест, тана массаси индекси (BMI) ва тамаки чекиш статуси ва бошқалар) ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) беморларда юрак ва бош мия қон томирларини режали ангиографияси ҳамда кўрсатмага кўра стентлаш амалиётлари бажарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ўткир юрак-қон томир касалликларига «олтин соат» тамойили асосида қуйидаги вақт меъёрлари бўйича шошилинч тиббий хизмат кўрсатишнинг алгоритмлари жорий қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) тез тиббий ёрдам хизматининг ҳудудий «Call-марказ»ларида туну кун фаолият юритадиган «Кардиология» маслаҳат постлари ташкил этилади ҳамда ЭКГ-телеметрия тизими жорий қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) юрак-қон томир касалликларида тез ёрдам хизмати етиб келиб электрокардиограммани амалга оширгунгача бўлган вақт меъёри (EMS arrival-to-ECG time, FAST) — 10 дақиқагача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) юрак-қон томир касалликларида биринчи тиббий мулоқотдан электрокардиограмма таҳлили ва «ST» сегменти кўтарилиши билан миокард инфаркти ташхисини тасдиқлашгача бўлган вақт меъёри (First Medical Contact-to-ECG interpretation) — 10 дақиқагача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) юрак-қон томир касалликларида «ST» сегменти кўтарилиши билан миокард инфаркти ташхиси аниқлангандан кейин ҳудудий даражадаги шифохонага йўналтиришгача бўлган вақт меъёри — 10 — 15 дақиқагача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) «ST» сегменти кўтарилиши билан миокард инфарктида тез тиббий ёрдам хизмати томонидан беморни жарроҳлик амалиёти ўтказилиши лозим бўлган шифохонагача етказиш учун вақт меъёри — 90 дақиқагача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) беморда «ST» сегменти кўтарилиши билан миокард инфаркти ташхислангандан сўнг ҳудудий даражадаги шифохоналарда жарроҳлик амалиёти бошлангунгача бўлган вақт меъёри — 120 дақиқадан 12 соатгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ўткир цереброваскуляр касалликларга «олтин соат» тамойили асосида қуйидаги вақт меъёрлари бўйича шошилинч тиббий хизмат кўрсатишнинг алгоритмлари жорий қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) цереброваскуляр касалликларда тез ёрдам хизмати етиб келиб «FAST» алгоритмини қўллагунгача бўлган вақт меъёри (EMS arrival-to-ECG time, FAST) — 10 дақиқагача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) цереброваскуляр касалликларда «FAST» баҳолаш мезони асосида инсульт ташхиси аниқлангандан кейин туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларига йўналтириш қарорлари қабул қилишгача бўлган вақт меъёри — 10 — 15 дақиқагача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) инсульт ҳолатларида тез тиббий ёрдам хизмати томонидан беморни туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларигача етказиш учун вақт меъёри — 60 дақиқагача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) инсульт ҳолатларида туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларида инструментал текширув ўтказиш (компьютер ангиографияси), тромб эритиш терапиясини бошлаш ҳамда ҳудудий даражадаги шифохонага йўналтириш қарорларини қабул қилишгача бўлган вақт меъёри — 45 дақиқагача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) инсульт ҳолатларида шифохоналарда жарроҳлик амалиёти бошлангунгача бўлган вақт меъёри — 4,5 — 6 соатгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга қуйидаги ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш тизими жорий қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларида туну кун фаолият юритувчи инфаркт ва инсульт бригадалари фаолияти йўлга қўйилади, ушбу марказлар тромб эритувчи дори воситалари ҳамда инсультда инструментал ташхислаш учун дори ва сарфлов воситалари билан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ҳудудий даражадаги шифохоналарда навбатчилик бригадалари ташкил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) тез тиббий ёрдам бригадалари ва шифохоналар ўртасида маълумот алмашинуви йўлга қўйилади ҳамда тез тиббий ёрдам бригадалари учун телефон орқали шифохона қабул бўлимлари навбатчи шифокорлари билан тўғридан-тўғри боғланиш имкониятлари яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) ҳудудий даражадаги шифохоналар ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни шошилинч ҳолатларда самарали даволаш учун тромб эритувчи дори воситалари ва сарфлов воситалари билан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) шифохоналарда ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни даволашнинг халқаро стандарт ҳамда клиник протоколлари амалиётга жорий қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта реабилитация қилиш имкониятлари яратилади ҳамда асоратларнинг олдини олишга қаратилган реабилитация тадбирлари стационар шароитда касалликнинг 0 — 7 кунидан бошланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vii) туман (шаҳар) марказий шифохоналарида реабилитация бўлимлари ташкил қилиниб, бемор махсус реабилитация дастурлари орқали соғломлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(viii) амбулатор реабилитация тадбирлари оилавий шифокорлар томонидан реабилитолог шифокорлар билан ҳамкорликда ташкил қилинади ҳамда беморларнинг турмуш тарзини яхшилаш, фаолиятини тиклаш бўйича дастурлар асосида улар давомли соғломлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш халқаро экспертларни жалб этган ҳолда босқичма-босқич қуйидагича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) оилавий шифокорлар томонидан 30 ёшдан ошган аҳоли орасида юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар хавфини барвақт аниқлаш мақсадида уларда мақсадли текширувларини ўтказиш кўникмалари, шунингдек, инсультни эрта аниқлашда «FAST» алгоритмидан фойдаланиш тажрибаси шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тез тиббий ёрдам бригадаларининг инфарктда ЭКГ таҳлили ҳамда телеметриядан фойдаланиш, тромб эритувчи терапияни амалга ошириш, инсульт ҳолатларида эса «FAST» алгоритми орқали касалликни эрта ташхислаш кўникмалари такомиллаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) туман (шаҳар) марказий шифохоналари, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказлари ҳамда ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасалари мутахассислари ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга чалинган беморларни ташхислаш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, даволаш ҳамда эрта реабилитация қилиш бўйича қисқа ҳамда узоқ муддатли курсларда ўқитилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) ҳудудий даражадаги шифохоналар шифокорлари юқори технологияли жарроҳлик усуллари, жумладан, стентлаш ҳамда тромбэктомия амалиётларини бажариш бўйича тайёрланади (қайта тайёрланади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) республика марказларида тиббиёт ходимлари малакасини ошириш учун миллий клиник симуляция марказлари ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) ҳар йили камида 10 нафар нейроинтервенционист ҳамда нейрореаниматолог мутахассисларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) мақсадида тиббиёт ходимлари Япония ва Европа Иттифоқи давлатларига ўқишга юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) Дастур жорий қилинган ҳудудларда маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш учун хорижий мутахассислар (нейроинтервенционист ва нейрореаниматолог) жалб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Соҳага сунъий интеллектни жорий қилиш бўйича қуйидагилар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тез тиббий ёрдам хизмати томонидан ЭКГ натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш тизими жорий қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) стационар тиббиёт ташкилотлари томонидан инсультни ташхислашда сунъий интеллектдан фойдаланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) барча даражадаги стационар тиббиёт ташкилотлари ўртасида телетиббиёт хизматларини жорий қилиш орқали инфаркт ва инсульт ҳолатлари ҳамда беморлар маршрути мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Дастурни амалга ошириш натижасида 2030 йил якунига қадар қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга эришиш кутилмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) инфаркт ва инсультдан госпитал ўлимни 40 фоизгача, шифохонагача бўлган ўлимни 30 фоизгача қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) инфаркт ва инсультдан кейинги ногиронликни 30 фоизгача қисқартириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) «олтин соат»да шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш қамровини ўткир коронар синдром ҳолатларида 90 фоизгача ва ишемик инсульт ҳолатларида 20 фоизгача етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) тез тиббий ёрдам бригадаларини Т-ЭКГ ва мониторли дефибриллятор ускуналари билан тўлиқ таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) оилавий шифокорлар, тез ёрдам бригадалари шифокорлари, реабилитологлар ва ҳудудий шифохона шифокорларининг малакасини комплекс равишда ошириш, шу жумладан, ҳар йили камида 10 нафар мутахассисни хорижий тажриба асосида тайёрлаш (қайта тайёрлаш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) туман (шаҳар) марказий шифохоналарида реабилитация бўлимлари ташкил этиш, стационар ва амбулатор реабилитация тизимини тўлиқ йўлга қўйиш орқали инфаркт ва инсультдан кейинги реабилитация қамровини 100 фоизгача етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) ЭКГ натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш тизимини жорий этиш, инсульт ташхисида сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳамда барча даражадаги шифохоналар ўртасида телетиббиёт хизматини тўлиқ ишга тушириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар йил якунида Дастурда белгиланган тадбирларнинг ижроси, эришилган натижалар ҳамда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таҳлилий маълумот ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилиб, жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга чалинган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларига чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш маршрутларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.

1. Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, таълим муассасалари ҳамда соҳа мутахассислари (кардиолог, интервенцион жарроҳ, невролог ва нейрохирурглар ва бошқалар)дан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш.

2026 йил январь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар бўйича халқаро клиник протоколларни қабул қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш маршрутлари ҳамда вақт меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026 йил март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3. Дастлаб Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳрида, босқичма-босқич барча ҳудудларда тез тиббий ёрдам бригадалари ва тиббиёт муассасаларига тасдиқланган юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш маршрутлари, клиник протоколлар ҳамда стандарт операцион муолажаларни амалиётга жорий қилиш.

Бунда тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан тромб эритувчи дори воситалари қўлланиши, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари томонидан инструментал текширувлардан ўтказилиши ҳамда кўрсатмага кўра Республика ихтисослашган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказларининг ҳудудий филиаллари ҳамда ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари томонидан шошилинч стентлаш ҳамда инсультда қон-томир жарроҳлиги амалиётларини йўлга қўйиш.

2026 йил майдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

Аҳоли орасида юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.

1. Халқаро тажрибада кенг қўлланиладиган юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта босқичларда аниқлаш имконини берувчи саволнома ва алгоритмларни тасдиқлаш.

2. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта босқичларда аниқлаш бўйича саволнома ва алгоритмларни амалиётда қўллаш юзасидан оилавий шифокорларни босқичма-босқич иш жойида ўқитиш.

2026 йил март

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

3. 30 ёшдан ошган аҳолини оилавий шифокорлар томонидан юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувидан йилига камида бир маротаба ўтказишни бошлаш.

4. Аҳолида юрак-қон томир касалликларини эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувларини ўтказиш, жумладан, коронарография усулида текширувларни ташкил этиш.

2026 йил майдан бошлаб

3.

Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга тиббий хизмат кўрсатишни тартибга солиш.

1. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар бўйича халқаро клиник протоколлар асосида тиббиёт муассасалари томонидан тиббий хизмат кўрсатиш тартиби ҳамда ҳар бир ҳолат бўйича беморлар маршрути ва тиббий хизмат кўрсатиш алгоритмларини тасдиқлаш.

2026 йил март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда беморлар маршрути ва тиббий хизмат кўрсатиш алгоритмларини Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури жорий қилинган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларига жорий қилиш.

3. Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатувчи давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини беморлар маршрути, клиник протоколлар ҳамда ташхислаш ва даволаш стандартларини инобатга олган ҳолда доимий белгилаб бориш.

2026 йил майдан бошлаб

4.

Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.

1. Шошилинч ҳолатларда ЭКГ-телеметрия ҳамда FAST алгоритмидан фойдаланиш ва ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда тромболизис терапиясини ўтказиш бўйича тез тиббий ёрдам бригадаси тиббиёт ходимлари учун ўқув дастурларини халқаро ташкилотларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Тез тиббий ёрдам бригадаси тиббиёт ходимларини:

а) инфарктда ЭКГ-телеметрия ҳамда ЭКГ натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш, шифохонагача бўлган муддатда тромболизис терапиясини ўтказиш;

б) инсультда FAST алгоритмидан фойдаланиш ҳамда тромб эритувчи дори воситаларини қўллаш бўйича қисқа муддатли малака ошириш курсларида босқичма-босқич ўқитиш.

2026 йил апрелдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

5.

Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни ўтказган беморларнинг маълумотлар базасини шакллантириш.

1. «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида ягона юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар реестрини юритиш имкониятини яратиш.

2026 йил апрель

Давлат бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Ягона юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар реестрининг Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури амалиётга жорий қилинган ҳудудлардаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, туман (шаҳар) марказий шифохоналари, туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари, ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт муассасалари ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан юритилишини таъминлаш.

2026 йил апрелдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

3. Инфаркт ва инсультга қарши курашиш халқаро дастурлари («Stent for Life» ва «Action Plan for Stroke») доирасида юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини баҳолаш тизимини жорий қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

4. Халқаро ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури амалиётга жорий қилинган ҳудудларда юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар бўйича аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини доимий баҳолаб бориш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

6.

Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам бригадаларини электрокардиограмма натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш ҳамда телеметрия қилиш имконини берувчи электрокардиограф ҳамда мониторли дефибриллятор ускунаси билан таъминлаш.

2026 йил март

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари 22 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тез тиббий ёрдам бригадаларини электрокардиограмма натижаларини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш ҳамда телеметрия қилиш имконини берувчи электрокардиограф ҳамда мониторли дефибриллятор ускуналари билан таъминлаш.

2026 йил июлга қадар

Давлат бюджети 135 млрд сўм

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри шифохоналарини тромб эритувчи дори воситалари билан таъминлаш.

2026 йил март

Давлат бюджети 5 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шифохоналарни тромб эритувчи дори воситалари билан таъминлаш.

2026 йил сентябрга қадар

Давлат бюджети 16 млрд сўм

2027 йилдан бошлаб ҳар йили 52 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

5. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш учун зарур дори ва сарфлов воситалари билан таъминлаш.

2026 йил март

Давлат бюджети 2 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

6. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш учун зарур дори ва сарфлов воситалари билан таъминлаш.

2026 йил сентябрга қадар

Давлат бюджети 7,5 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2027 йилдан бошлаб

Ҳар йили 23 млрд сўм

7.

Ҳудудий тиббиёт муассасалари мутахассисларининг малакасини ошириш.

1. Республика марказлари томонидан «Angels Initiative» халқаро ташаббус ташкилоти билан ҳамкорликда хорижий ва маҳаллий соҳа мутахассисларидан иборат мобил ишчи гуруҳларни шакллантириш.

2026 йил январь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларининг инфаркт ва инсульт бригадалари тиббиёт ходимларининг бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш усуллари бўйича малакасини ошириш.

3. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудий даражадаги шошилинч ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари мутахассисларининг бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш усуллари бўйича ҳамда мураккаб стентлаш ва инсультда қон томир жарроҳлиги амалиётлари бўйича малакасини ошириш.

2026 йил февраль

Халқаро ташкилотлар ҳамда ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

4. Барча туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларининг инфаркт ва инсульт бригадалари тиббиёт ходимларининг бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида инструментал ташхислаш усуллари бўйича ҳамда ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларида мураккаб стентлаш ва инсультда қон-томир жарроҳлиги амалиётлари бўйича малакасини ошириш.

2026-2027 йиллар

8.

Ҳудудий даражадаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.

1. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридаги ўткир юрак-қон томир ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида беморларга шошилинч ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини стентлаш ва инсультда қон-томир жарроҳлиги амалиётлари учун зарур сарфлов воситалари билан таъминлаш.

2026 йил март

Давлат бюджети 45 млрд сўм

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Ўткир юрак-қон томир ва бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ҳолатларида беморларга шошилинч ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасаларини стентлаш ва инсультда қон-томир жарроҳлиги амалиётлари учун зарур сарфлов воситалари билан таъминлаш.

2026 йил сентябрга қадар

Давлат бюджети 52 млрд сўм

2027 йилдан бошлаб ҳар йили 205 млрд сўм

9.

Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида юрак-қон томир касалликларига чалинган беморларга туну кун ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш.

1. Тажриба-синов лойиҳаси доирасидаги туман (шаҳар) шифохоналари таркибида ташкил этилган туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларининг штат меъёрларини юрак-қон томир касалликларига тиббий ёрдам кўрсатиш маршрутлари, ташхислаш ва даволаш стандартларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

Бунда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида Шошилинч қабул бўлими (Emergency department) ташкил қилиниши ва унда жарроҳ, нейрожарроҳ, терапевт, анестизиолог-реаниматолог (қизил ҳудудга), МСКТ шифокори ва ўрта тиббиёт ходимларидан иборат инфаркт ва инсульт бригадалари томонидан туну кун тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини яратиш.

2. Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудий филиалларининг штат меъёрларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2026 йил февраль

Ҳисоб-китоблар асосида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

10.

Ҳудудий ва республика даражасидаги тиббиёт муассасаларида беморларга туну кун шошилинч тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилиш.

1. Ҳудудий ва республика даражасидаги давлат тиббиёт муассасаларида беморларни касалликнинг оғирлик даражаси бўйича саралайдиган (триаж) туну кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимларини ташкил қилиш.

2. Ҳудудий ва республика даражасидаги давлат тиббиёт муассасаларида ташкил қилинадиган шошилинч қабул бўлимларини сақлаш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши учун Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратиш.

Бунда тиббий ёрдам кўрсатишда сарфланган дори ва сарфлов воситаларининг (марказлашган тартибда харид қилинган дори ва сарфлов воситаларидан ташқари) харажатлари уларнинг харид нархида қоплаб берилади.

2026 йил апрелдан бошлаб

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

11.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатишни ташкил қилиш.

1. Шошилинч тиббий хизмат кўрсатиладиган ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлар рўйхатини тасдиқлаш.

2026 йил март

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси

2. Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда кўрсатиладиган шошилинч тиббий хизматларнинг базавий нархларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2026 йил июнь

3. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан базавий нархлар асосида қоплаб беришни ташкил қилиш.

2026 йил июлдан бошлаб

12.

Тиббий статистик маълумотлар юритиш тизимини такомиллаштириш.

1. Тиббий статистик маълумотлар юритиш тизимини такомиллаштириш бўйича халқаро экспертларни жалб қилиш.

2026 йил август

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Миллий статистика қўмитаси

2. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳамда халқаро тажрибада қўлланиладиган тиббий-статистик маълумотлар юритиш услубини амалиётга жорий қилиш.

2026 йил якунига қадар

13.

Аҳоли орасида тарғибот ишларини тизимли йўлга қўйиш.

1. Аҳоли орасида юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг хавф омиллари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш юзасидан тарғибот ишларини доимий ташкил қилиш.

2. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали:

«Ҳозироқ ҳаракатлан — ҳаётни сақлаб қол!» мавзусида ижтимоий роликларни ишлаб чиқиш ва оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали даврий намойиш қилинишини таъминлаш;

инфографика, анимация ва ҳаёти сақлаб қолинган беморлар ҳақидаги қисқаметражли видеороликларни даврий жойлаштириш.

2026 йил апрелдан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг хавф омиллари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш юзасидан бозор ва савдо марказлари яқинида билборд ва баннерлар ўрнатиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

14.

Таълим ташкилотлари, йирик корхона ва ташкилотларда тарғибот ишларини ташкил қилиш.

1. Таълим ташкилотлари, йирик корхона ва ташкилотларда юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг хавф омиллари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, инфаркт ва инсульт аломатларини аниқлаш бўйича тренинглар, маърузалар ва семинарлар ўтказишни ташкил этиш.

2026 йил апрелдан бошлаб

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Маҳаллаларда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг оилавий шифокорлари ва ҳамширалар иштирокида юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг хавф омиллари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича профилактик тадбирлар ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, инфаркт ва инсульт аломатларини аниқлаш бўйича оммавий чиқишларни ташкил қилиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

15.

Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни ўтказган беморларнинг реабилитациясини ташкил қилиш.

1. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларда беморларни эрта ҳамда кечки реабилитация қилиш бўйича клиник протоколларни ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил қилиш ҳамда хорижий тажрибага асосланган ҳолда реабилитация босқичлари, услублари ҳамда даволаш давомийлигини белгилаш.

2026 йил февраль

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Туман (шаҳар) марказий шифохоналари ҳамда ҳудудий даражадаги шифохоналарда юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликлардан кейинги эрта тиббий реабилитация қилиш тизимини жорий қилиш.

Бунда қуйидагиларни таъминлаш:

шифохоналар мутахассисларининг касалликдан кейинги эрта тиббий реабилитация қилиш бўйича босқичма-босқич малакасини ошириш;

шифохоналарни зарур тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

3. Эрта тиббий реабилитация харажатларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан қоплаш тизимини жорий қилиш.

2026 йил апрелдан бошлаб

Ҳисоб-китоблар асосида

16.

Барча ҳудудларда Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастурини босқичма-босқич жорий этиш.

2026 йил 1 октябрдан бошлаб босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида халқаро дастурлар асосида ишлаб чиқилган Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастурини жорий этиш.

Режа-жадвал асосида

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

17.

Юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни даволовчи мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш.

1. Нейроинтервенционист ҳамда реаниматолог мутахассисларни халқаро стандартлар асосида тайёрлаш (қайта тайёрлаш) учун республикага хорижий ҳамкорларни жалб қилиш. Бунда:

ўқитиш жараёнлари тизимли ва доимий ташкил этилишини таъминлаш;

инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури жорий қилинган ҳудудларда маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш учун хорижий мутахассисларни (нейроинтервенционист ва нейрореаниматологлар) жалб қилиш.

2. Ҳар йили камида 10 нафар нейроинтервенционист ҳамда нейрореаниматолог мутахассисларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) мақсадида Япония ва Европа Иттифоқи давлатларига тиббиёт ходимларини ўқишга юбориш.

Бунда ўқиб республикага қайтган мутахассисларнинг Япония ва Европа Иттифоқи давлатларида тан олинадиган сертификатга эга бўлишини таъминлаш.

2026 — 2030 йиллар давомида

Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

18.

Тез тиббий ёрдам ҳамда патологик анатомия хизмати фаолиятини такомиллаштириш.

Тез тиббий ёрдам ҳамда патологик анатомия хизматини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил апрель

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастурини 2026 — 2030 йилларда амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Самарадорлик кўрсаткичлари

2025 йил

2026 йил

2027 йил

2028 йил

2029 йил

2030 йил

1.

Қон айланиш тизими касалликларидан ўлимнинг умумий улуши (фоизда)

57,6

57

55

53

51

49

2.

Инфарктда госпитал ўлим кўрсаткичи (фоизда)

11,3

11,0

10,0

8,5

7,5

7,0

3.

Цереброваскуляр касалликларда госпитал ўлим кўрсаткичи (фоизда)

8,0

8,0

7,6

7,2

6,8

6,5

4.

Ҳар 100 минг нафар аҳоли ўртасида инфаркт кўрсаткичи

65,3

68,0

70,0

60,0

55,0

50,0

5.

Ҳар 100 минг нафар аҳоли ўртасида инсульт кўрсаткичи

158,0

165,0

210,0

180,0

160,0

150,0

6.

Ҳар 100 минг нафар аҳолига тўғри келадиган инфарктдан ўлимлар кўрсаткичи

18,0

17,5

17,0

16,0

15,0

14,0

7.

Ҳар 100 минг нафар аҳолига тўғри келадиган ўткир бош мия қон айланиши бузилишидан ўлимлар кўрсаткичи

23,0

22,0

21,5

20,0

18,0

16,0

8.

Инфаркт ва инсультдан кейинги ногиронлик кўрсаткичи (фоизда)

85

80

75

70

65

60

9.

Инсульт ва инфарктда ўтказиладиган тромболизис муолажалари сони

1 500

2 500

4 000

5 000

6 000

7 000

10.

Шошилинч ҳолатларда ўтказиладиган стентлаш амалиётлари сони

4 000

5 000

6 000

7 000

8 000

9 000

11.

Шошилинч ҳолатларда ўтказиладиган бош мия қон томир жарроҳликлари сони

0

1 500

2 500

5 000

5 500

6 000

12.

«Олтин соат» ичида инфарктда ёрдам кўрсатилган беморлар улуши (фоизда)

60

65

70

75

80

90

13.

«Олтин соат» ичида инсультда ёрдам кўрсатилган беморлар улуши (фоизда)

1

3

7

10

14

18

14.

Инсульт ҳолатларида тромболизис ёки тромбэктомия билан қамров улуши (фоизда)

10

30

50

70

80

90

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳридаги тез тиббий ёрдам бригадаларини Т-ЭКГ ускунаси ҳамда мониторли дефибриллятор билан жиҳозлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАҚСИМОТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Т-ЭКГ ускунаси

Мониторли дефибриллятор

Самарқанд вилояти

1.

Самарқанд шаҳри

21

18

2.

Каттақўрғон шаҳри

5

5

3.

Оқдарё тумани

7

6

4.

Булунғур тумани

11

8

5.

Жомбой тумани

11

7

6.

Иштихон тумани

18

12

7.

Каттақўрғон тумани

19

9

8.

Қўшработ тумани

7

6

9.

Нарпай тумани

3

8

10.

Пайариқ тумани

18

6

11.

Пастдарғом тумани

27

5

12.

Пахтачи тумани

7

8

13.

Самарқанд тумани

13

12

14.

Нуробод тумани

11

6

15.

Ургут тумани

40

11

16.

Тойлоқ тумани

13

7

Жами

231

134

Тошкент шаҳри

1.

Учтепа тумани

21

-

2.

Бектемир тумани

8

3

3.

Юнусобод тумани

35

3

4.

Мирзо Улуғбек тумани

24

4

5.

Миробод тумани

12

2

6.

Шайхонтоҳур тумани

25

3

7.

Олмазор тумани

27

3

8.

Сергели тумани

14

2

9.

Яшнобод тумани

25

6

10.

Яккасарой тумани

9

3

11.

Янгиҳаёт тумани

14

3

12.

Чилонзор тумани

21

3

Жами

235

35

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур рўйхатга заруратга кўра ўзгартириш киритиш ваколати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-2326-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) муқаддима ва 2-банднинг иккинчи хатбошиси «спорт,» сўзидан кейин «тиббиёт,» сўзи билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Белгилансинки, Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш, унинг кўкрак нишонлари ва дипломини тайёрлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар мазкур мақсадлар учун Оила ва хотин-қизлар қўмитасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 1-илованинг 1-банди биринчи хатбошиси ва 2-банди биринчи хатбошиси «спорт,» сўзидан кейин «тиббиёт,» сўзи билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) 2-илованинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, тиббиёт, ахборот технологиялари ва бошқа соҳалардаги энг нуфузли арбоблардан, ижодий уюшмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, таълим, маданият, тиббиёт ва спорт муассасаларининг таниқли вакилларидан ташкил топади ва унинг таркиби ҳар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Мазкур Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4890-сон қарори 5-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Кузатув кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Шарахметов Шахрух Шатурғунович

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, Кузатув кенгаши раиси

Худаяров Асилбек Анварович

соғлиқни сақлаш вазири, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари

Турахужаев Ҳалилилло Собиржонович

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси

Фазилкаримов Отабек Рустамович

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

Ишанходжаев Камолиддин Нуриддинович

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси

Эрматов Зохид Шавкатович

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори, Кузатув кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 январдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-38-сон қарори 9-банди «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда 2028 йилга қадар республика даражасидаги барча даволаш-профилактика муассасалари миллий ёки халқаро аккредитациядан ўтказилиши назарда тутилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 майдаги «Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-183-сон қарорига 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказининг кузатув кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ш.Ш. Шарахметов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими, Кузатув кенгаши раиси

2.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири, Кузатув кенгаши раиси ўринбосари

3.

Б.Ж. Аълоев

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

4.

О.Р. Фазилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

5.

Ш.Х. Гуламов

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари в.б.

6.

Н.У. Мухаммадиев

адлия вазири ўринбосари

7.

Д.К. Адилов

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари

8.

А.А. Абдуқаюмов

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори

9.

Т.У. Арипова

Иммунология ва инсон геномикаси институти директори

10.

Д.А. Агзамходжаева

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, Кузатув кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 майдаги «Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-185-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимларининг намунавий ташкилий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Бўлим бошлиғи

Бошлиқ ўринбосари — стационар шўъбаси бошлиғи*

Бошлиқ ўринбосари — оилавий тиббиёт шўъбаси бошлиғи

Бошлиқ ўринбосари — молия-иқтисод шўъбаси бошлиғи

Стационар шўъбаси

(оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, стационар хизматлар)

2 — 4

Оилавий тиббиёт шўъбаси

(оилавий поликлиникалар фаолиятини мувофиқлаштириш)

2 — 4

Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати**

Пуллик, ДХШ ва аутсорсинг хизматларини ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1

Туман (шаҳар) стационар тиббиёт муассасалари

1-2 тип оилавий поликлиникалар

Ахборот технологиялари бўйича бош мутахассис

1

Соғлом турмуш тарзи ва ташкилий-услубий шўъбаси

3-4

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими, тез тиббий ёрдам хизмати, нодавлат тиббиёт ташкилотлари

Инсон ресурсларини бошқариш хизмати**

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 15 — 21 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тажриба-синов лойиҳаси доирасида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ходимларининг чекланган сони 21 нафар этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида бўлим тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туман (шаҳар) тиббиёт бўлимларининг таркибий бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари — стационар шўъбаси бошлиғига ҳудудда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш вазифаси юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланадиган штат меъёрлари асосида киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими ходимларининг умумий чекланган сонига киритилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу ходимларга туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлими ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2026 й., 07/26/20/0072-сон)