ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗиРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИнинг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИнинг
Қарори
Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 августдаги 9-2019/к/қ, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 1026-1, 30.08.2019 й.) таҳририда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 13 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1026]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 33-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3594, 27.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 апрелдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрдаги 594-сон қарорининг 4-банди ижросини давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 августдаги 9-2019/к/қ, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 1026-1, 30.08.2019 й.) таҳририда)
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва Молия вазирлиги томонидан 1995 йил 7 апрелдаги 175/03-1, 21-2/119-сон билан тасдиқланган «Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун махсус тўлов тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Низом ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 5 апрель,
2-сон
Молия вазири М.Б. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 5 апрель,
33-сон
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2001 йил 1 апрелдаги 2 ва 33-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида
низом
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 августдаги 9-2019/к/қ, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 1026-1, 30.08.2019 й.) таҳририда)
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 10 декабрдаги 594-сон «Қизилқумнодирметалолтин» концерни ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати корхоналарини юқори малакали мутахассислар ва ишчилар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг 4-бандига асосан ишлаб чиқилган.
Низом Учқудуқ, Заравшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси ҳудудида жойлашган бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр учун ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 августдаги 9-2019/к/қ, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 1026-1, 30.08.2019 й.) таҳририда)
§ 1. Муайян давр учун ишлаганлик учун ойлик тўловлар миқдори
1. Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар, ходимнинг юқорида келтирилган шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда белгиланади:
|
Ойлик тўловларнинг миқдори, ойлик тариф ставкасининг ёки лавозим окладининг улушида белгиланади |
||
|
3 йилгача |
0,25 |
|
|
3 йилдан 5 йилгача |
0,5 |
|
|
5 йилдан ортиқ |
0,75 |
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 августдаги 9-2019/к/қ, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 1026-1, 30.08.2019 й.) таҳририда)
2. Муайян давр ишлаганлик учун белгиланган миқдордаги ойлик тўловларнинг тўланиш ҳуқуқи, ходимлар бюджет муассасалари ва ташкилотларида ишлай бошлаган пайтидан бошлаб келиб чиқади.
Мисол учун, ходим 2000 йилнинг 1 июлидан ишга қабул қилинган ва 2000 йилнинг 1 июлдан унга муайян давр учун ставка (оклад)нинг 0,25 фоиз миқдорида ойлик ҳақ тўланади.
§ 2. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи иш стажи
3. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киритилади:
1) Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларида ишлаган даври;
2) Ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин амалдаги қонунчиликка асосан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган давр.
(3-банднинг «1» ва «2» кичик бандлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 августдаги 9-2019/к/қ, 32-сонли қарори (рўйхат рақами 1026-1, 30.08.2019 й.) таҳририда)
31. Мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотдан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларига ишга кирганда, иш стажи сақланиб қолинади.
Бунда, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа ташкилотдаги (Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги 5-Ф-сон фармойишига асосан «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси тизимидан Мактабгача таълим вазирлиги тизимига ўтказилган мактабгача таълим ташкилотларидан ташқари) иш стажи, бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўланиши ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 31-2022/ҚҚ-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2026-2, 10.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/1026-2/1009-сон)
4. «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида автоматик тарзда шакллантириладиган, QR-код билан тасдиқланган электрон меҳнат дафтари ходимнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 31-2022/ҚҚ-сон ва Молия вазирлигининг 2022 йил 20 октябрдаги 57-сонли қарори (рўйхат рақами 2026-2, 10.11.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2022 й., 10/22/1026-2/1009-сон)
Меҳнат дафтарчасида акс эттирилмаган иш стажи, ходим ишлаган муассаса ва ташкилот раҳбари томонидан имзоланган маълумотнома билан тасдиқланиши мумкин.
§ 3. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловларни ҳисоблаш тартиби
5. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар ходимнинг ойлик тариф ставкаси ёки лавозим окладидан келиб чиқиб ҳисобланади.
6. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар шу ой давомида ишлаган вақти, меҳнат таътили ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври учун ҳам, шунингдек, амалдаги қонунчиликка асосан ходимнинг тўлиқ ёки қисман ойлик иш ҳақи сақланган даврлари учун тўланади.
7. Агар ходим календарь ойи давомида иш муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўлов олиш ҳуқуқи пайдо бўлса, ушбу тўловни биринчи ҳисоблаш ушбу тўловни олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин ишлаган вақт учун амалга оширилади.
8. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар район коэффициентлари ва чўл, сувсиз, баланд тоғ ҳудудларида ишлаганлик учун белгиланган коэффициентлар қўлланиладиган меҳнат ҳақига қўшиб ҳисобланади.
9. Муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар пенсиялар, меҳнат таътили учун бериладиган ҳақ, ишдан бўшатиш нафақаси, ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариши вақтида тан жароҳати ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни қоплашда ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаш, шунингдек, ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш талаб этиладиган ҳолатларда инобатга олинади.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 7-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси 10.11.2022 й., 10/22/1026-2/1009-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 10.11.2022 й., 10/22/1026-2/1009)