09.01.2026 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.01.2026 йилдаги 6-сон
Date of entry into force
10.01.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда туризмни стратегик тармоқ сифатида янада ривожлантириш, «Умра плюс» зиёрат туризми дастури орқали сайёҳлар оқимини ошириш, зиёрат туризми инфратузилмаси ва хизматларини такомиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026-2027 йилларда Малайзия ва Индонезиядан «зиёрат туризми» йўналишида сайёҳлар оқимини 100 минг нафарга етказиш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) томонидан Малайзия ва Индонезиядан «Умра плюс» зиёрат туризми дастури асосида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу субсидия бўйича харажатлар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинадиган туристлар сони ва рағбатлантирувчи субсидияларни тўлаб бериш тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Туризм қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) икки ҳафта муддатда ишчи гуруҳ аъзолари билан биргаликда маҳаллий туроператорларни жалб қилган ҳолда «Умра плюс» зиёрат туризми дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Маданий мерос агентлиги, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Дастур иштирокчилари учун қиш (20 ноябрдан 20 февралгача) ва ёз фаслларининг (июль ойи) номавсумий ойларида маданий мерос объектлари, меҳмонхона, овқатланиш ва бошқа хизматлар учун ихтиёрий чегирмалар жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир ой муддатда Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Дастурга киритилган маршрут бўйлаб саёҳатни юқори савияда ташкил этиш мақсадида зиёрат туризмига ихтисослашган (инглиз, малай ва индонез тилларини биладиган) гид-таржимонлар ва гуруҳбошилар рўйхатини шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2026 йил 15 январдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малайзия ва Индонезияда Дастур бўйича кучайтирилган тарғибот кампаниясини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туроператор (турагент)лар томонидан Миллий туризм ягона платформаси орқали Дастур бўйича шакллантирилган туристик дастурининг онлайн сотувини йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Дастурнинг илмий асосланган ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Транспорт вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Туризм қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда Дастур учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ёки хорижий авиакомпаниянинг 10 та авиабортини, шу жумладан, ижарага олиш орқали жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Куала Лумпур-Самарқанд-Жидда-Куала Лумпур» ва «Куала Лумпур-Бухоро-Жидда-Куала Лумпур» ҳамда «Жакарта-Самарқанд-Жидда-Жакарта» ва «Жакарта-Бухоро-Жидда-Жакарта» туристик маршрутлари бўйлаб авиақатновларни рақобатбардош нархларда ишлаб чиқилишини ҳамда Дастурда иштирок этувчи туркомпанияларга тақдим этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туризм қўмитаси томонидан Малайзия ва Индонезиядаги Ўзбекистон элчихоналарига бир миллиард сўмдан маблағ ажратилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистоннинг Малайзия ва Индонезиядаги элчихоналари бир ой муддатда ажратилган маблағлардан 2026-2027 йилларда фойдаланиш бўйича тарғибот лойиҳаларини ўз ичига олган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, Туризм қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йил якунига кўра, маблағлар сарфланиши бўйича ҳисоботларни Туризм қўмитасига тақдим қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Дин ишлари бўйича қўмита Дастурни амалга ошириш учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув-амалиёт лабораториясини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Малайзия олий таълим муассасалари ўртасида «Туризм ва меҳмондўстлик» таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданий мерос агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, «Uzbekistan Airports» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда бир ой муддатда Дастурга киритилган маршрут бўйлаб маданий мерос объектлари ҳамда зиёрат жойлари, аэропортлар, вокзаллар, меҳмонхона ва умумий овқатланиш объектларида зиёратчилар учун барча зарур шароитлар (санитария-гигиена хоналари, таҳоратхона ва бошқалар)ни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Маданий мерос агентлиги билан биргаликда Дастур маршрутида жойлашган объектлар, масжид ва мадрасаларда жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, «24/7» режимда зиёратчилар ташриф буюриши учун шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда маданий мерос объектлари ҳудудида бажарилиши режалаштирилган ишлар Маданий мерос агентлиги билан белгиланган тартибда келишилгандан сўнг амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 9 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 январдаги 6-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Ж.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

А.Ў. Аққулов

Туризм қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

4.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

5.

А.А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

6.

келишувга кўра

Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими

7.

Б.Ж. Аълоев

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

8.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

9.

С.Д. Тошбоев

Дин ишлари бўйича қўмита раиси

10.

Б.Г. Абдикаримов

Маданий мерос агентлиги директори

11.

А.Р. Жуманазаров

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори

12.

Ф.Ф. Абдухаликов

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори

13.

М.М. Камилов

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори

14.

Н.М. Холиқназар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

15.

Ш.Ш. Худайкулов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси

16.

Ж.О. Умарходжаев

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси

17.

лавозимига кўра

Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Ишчи гуруҳ таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 январдаги 6-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026-2027 йилларда Малайзия ва Индонезиядан «зиёрат туризми» йўналишида сайёҳлар оқимини 100 минг нафарга етказиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Туризм тарғиботини ошириш, авиақатновларни кўпайтириш

1.

Малайзия ва Индонезияда «Имом Бухорий изидан» ва «Рамазонни Ўзбекистонда ўтказ» тематик туризм тарғиботи кампанияларини ташкил этиш.

1. Тарғибот дастурини ишлаб чиқиш.

2026 йил январь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев)

2. Малайзия ва Индонезиянинг йирик медиа платформалари орқали тарғибот дастурини амалга ошириш.

2026-2027 йиллар давомида

2.

Малайзиянинг Келантанг, Кедаҳ, Теренггану каби мусулмон аҳолиси кўп бўлган ҳудудларида зиёрат туризми бўйича алоҳида роадшоулар ташкил этиш.

1. Роадшоулар дастурини ишлаб чиқиш.

2026 йил январь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев)

2. Маҳаллий туроператорлар иштирокида роадшоуларни ташкил этиш.

2026-2027 йиллар давомида

3.

«Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасида Тошкент шаҳри ва Самарқанд, Бухоро вилоятларидаги объектларни ўз ичига олган туристик маршрутларни ишлаб чиқиш.

1. Сайёҳлар учун қизиқарли бўлган салоҳиятли объектлар рўйхати ва маълумотларни тайёрлаш.

2026 йил январь

-

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев),

Маданий мерос агентлиги

(Б. Абдикаримов),

Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Манфаатдор давлат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда туристик маршрутлар ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

3. Таклифларни Малайзия ва Индонезиянинг туристик ташкилотларига тақдим қилиш ҳамда туристик платформа, ижтимоий тармоқларга маълумотларни жойлаштириш.

2026 йил давомида

4. Туристик объектларнинг талабига мувофиқ тунги вақтда фаолият юритиши учун имконият яратиш.

2026 йилдан бошлаб

4.

«Умра плюс» зиёрат туризми дастурини ташкил қилишда саёҳатчиларнинг талаб ва истакларини ўрганиш.

1. Тадқиқот олиб бориш орқали зиёратчиларнинг мавжуд йўналиш ва уларга кўрсатилаётган хизматларини таҳлил қилиш.

2. Таҳлил натижаларига кўра, саёҳатчилар учун муқобил сифатли хизматларни ташкил қилиш.

2026 йил январь

Ташаббускор ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев),

Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3. Ташкил қилинган хизматлар бўйича маълумотларни маҳаллий ва хорижий туристик компанияларга тақдим қилиш.

2026-2027 йиллар давомида

5.

«Умра плюс» зиёрат туризми дастури доирасидаги туристик маршрутларни (турпакетларни) хорижий давлатларда кенг тарғиб қилиш.

1. Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари томонидан туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида «Умра плюс» турпакетларини тарғиб қилиш.

2. «Uzbekistan Airways» АЖнинг хориждаги ваколатхоналари томонидан тарғиботни мунтазам олиб бориш.

3. Хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида турпакетларни тарғиб қилишга қаратилган стендлар ташкил қилиш.

2026-2027 йиллар давомида

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan Airways» АЖ

(Ш. Худайкулов)

6.

Малайзиялик ва индонезиялик саёҳатчиларнинг Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) байрамларини Ўзбекистонда ўтказиши юзасидан чоралар кўриш.

Саёҳатчилар учун Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) байрамларини мазмунли ташкил қилиш юзасидан туристик дастурлар тайёрлаш ва хориж томонининг туристик ташкилотлари, ОАВларига етказиш.

Доимий

-

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев)

7.

Малайзиянинг йирик туристик нашриёт уйлари вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистон бўйлаб пресс-турини ташкил этиш.

1. Малайзиянинг «New Strait Times», «The Star», «The Sun Musotrees», «GayaTravel» ва «Astro TV» каби йирик нашриёт уйлари билан музокаралар ўтказиш.

2. Пресс-турни юқори савияда ташкил этиш ҳамда жараёнларни маҳаллий ва хорижий ОАВда кенг тарғиб қилиш.

2026-2027 йиллар давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев)

8.

Малайзия ва Индонезияда ўтказиладиган йирик халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида иштирок этиш.

Малайзия ва Индонезиядаги халқаро туризм кўргазмалари ва ярмаркаларида туризм стенди билан иштирок этиш.

2026 йил январь ойидан бошлаб доимий

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев)

9.

Малайзия ва Индонезия уламолари кўмагида Ўзбекистондаги зиёратгоҳларга ташрифларни тарғибот қилиш бўйича материалларни тайёрлаш ва Ташқи ишлар вазирлиги орқали хориж томонига етказиш.

1. Малайзия ва Индонезиянинг йирик масжидлари имомлари гуруҳининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш.

2. Малайзия ва Индонезиянинг йирик масжидларида жума намози хутбаларида «Имом ал-Бухорий», «Баҳовуддин Нақшбанди», «Имом ат-Термизий» тўғрисида маърузалар орқали зиёрат туризми тарғиботини кучайтириш чораларини кўриш.

2026-2027 йиллар давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

(Н. Холиқназар),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев)

10.

Малайзия ва Индонезияда исломшунослик соҳасида таълим олаётган талабаларни мамлакатимиз зиёрат объектлари билан таништиришга қаратилган «Исломий академик саёҳат» (Islamic academic tour) дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

1. «Исломий академик саёҳат» дастурини ишлаб чиқиш ва Ташқи ишлар вазирлиги орқали хориж томони билан мувофиқлаштириш.

2026 йил январь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

(Н. Холиқназар),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев)

2. Малайзия ва Индонезия томонлари таклифлари асосида лойиҳани амалга ошириш.

2026 йил июнь

11.

Куала-Лумпур шаҳридаги Ислом санъати музейи (Islamic Arts Museum)да Ўзбекистоннинг зиёрат туризми имкониятларини намойиш этувчи фотокўргазма ташкил этиш.

1. Хориж томони билан кўргазма ташкил этиш масаласини муҳокама қилиш, шартларни келишиш.

2. Кўргазмада иштирок этувчи санъат асарлари ва усталари рўйхатини шакллантириш.

3. Кўргазмани юқори савияда ташкил этиш.

2026 йил давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Ислом цивилизацияси маркази

(Ф. Абдухаликов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев)

12.

Малайзияда «Ўзбекистон — ислом маданияти маркази» ҳафталигини ва ҳафталик доирасида кўчма кўргазма тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

Малайзия таълим муассасаларида «Малайзия Ислом санъати музейи тўплами» китоб-альбомининг тақдимотларини ўтказиш.

1. Ҳамкор томонлар билан биргаликда режа-график ишлаб чиқиш.

2. Режа-графикка асосан тарғибот тадбирларини ташкил этиш.

2026-2027 йиллар давомида

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Ислом цивилизацияси маркази

(Ф. Абдухаликов),

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев),

Халқаро ислом академияси

(М. Камилов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев)

II. Зиёрат туризми инфратузилмасини ривожлантириш

13.

Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро вилоятлари зиёратгоҳларидаги туристик инфратузилмани яхшилаш.

1. Зиёратгоҳлардаги мавжуд контентни тўлалигича илмий нуқтаи назардан қайта кўриб чиқиш.

2026 йил январь

Масъул ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Дин ишлари бўйича қўмита

(С. Тошбоев)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

(Н. Холиқназар),

Маданий мерос агентлиги

(Б. Абдукаримов),

Бухоро, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Зиёратгоҳларда инглиз ва араб тилларида замонавий кўрсаткичлар, аудиогидларни ўрнатиш.

2026-2027 йиллар давомида

3. Объектлардаги таҳоратхона ва намоз ўқиш хоналарини тартибга келтириш.

2026-2027 йиллар давомида

14.

«Мусулмон меҳмондўстлиги» (Muslim Friendly) соҳасида Малайзия тажрибасини ўрганиш орқали мамлакатда зиёрат туризми хизматлари сифатини ошириш.

1. «Muslim Friendly» бўйича Малайзияда катта тажрибага эга «SIRIM» академияси экспертларининг Тошкент, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига ташрифини ташкил этиш.

2026 йил январь-февраль

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов)

2. Туризм, ҳунармандчилик, савдо ва ресторан бизнеси вакиллари учун сайёр ўқув курсларини ташкил этиш.

2026 йил март-апрель

15.

«Миллий туризм» ягона платформасида «Зиёрат туризми» модулини яратиш ва «Traveloka», «Agoda» ҳамда «Booking» платформалари билан интеграция қилиш.

1. «Миллий туризм» ягона платформасида «Зиёрат туризми» модулини яратиш.

2026 йил январь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Аълоев),

Маданий мерос агентлиги

(Б.Абдикаримов)

2. Платформани «Traveloka», «Agoda» ҳамда «Booking» платформалари билан интеграция қилиш.

2026 йил февраль

3. «Миллий туризм» платформаси хизматларини Малайзия туризм бозорида тарғибот қилиш.

2026-2027 йиллар давомида

4. Маданий мерос объектлари ва музейларга кириш чипталарини рақамлаштириш ва олдиндан харид қилиш имкониятини яратиш.

2026 йилдан бошлаб доимий

16.

Малайзиялик сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистонда малай ва индонез тилида гид-таржимонлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

1. 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университетида «Филология ва тилларини ўқитиш (малай ва индонез тили)» йўналишида кадрлар тайёрлашни икки баробар ошириш чораларини кўриш.

2026-2027 йиллар давомида

Давлат бюджетидан кадрлар тайёрлаш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш учун ажратиладиган маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Туризм қўмитаси

(А. Аққулов)

2. Ушбу таълим муассасасида малай ва индонезия тилида гид-таржимонларни тайёрлашни йўлга қўйиш.

2026-2027 йиллар давомида

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2026 й., 09/26/6/0029-сон)