ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ БАЛАНСДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ (ЯНГИ ТАҲРИРДА) ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 29 августда 1401-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 30 январдаги 230-сонли ««Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1401-5, 07.02.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) иловага* мувофиқ тасдиқлансин;
* Илова рус тилидаги матнда берилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 26 февралдаги 26-сонли «Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (2001 йил 5 апрель, рўйхат рақами 1023-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 7-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 16 август,
101-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 398-модда; 2010 й., 18-19-сон, 144-модда)