1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Т/р | Электрон алмашинадиган маълумотлар | Муддати | Маълумотларни тақдим этадиган идоралар |
1. | а) юридик шахснинг номини ўзгариши; қайта ташкил этилиши; фаолияти тугатилиши; рўйхатдан ўтказиш санаси; устав фонди миқдори; манзили (жойлашган жойининг ўзгартирилиши); б) корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри; филиаллари, ваколатхоналари, шўъба ва (ёки) тобе компаниялари рўйхатидаги ўзгаришлар; эмитент акцияларининг (улушлари, пайлари) 10 ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган юридик шахслар рўйхатидаги ўзгаришлар; Кузатув кенгаши ва (ёки) ижроия органи аъзоларининг эмитент акцияларига эгалик қилиш улуши ўзгариши; в) акциядорлар тўғрисидаги маълумотлар (акциядорларнинг умумий сони ва рўйхати, шу жумладан, норезидентларнинг мавжудлиги); г) шахснинг яқин қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар; д) фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун берилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар. | 2026 йил январь | Адлия вазирлиги |
2. | Мол-мулк хатланганлиги тўғрисидаги маълумотлар. | 2026 йил январь | Мажбурий ижро бюроси |
3. | Фаолиятни тўхтатиш; молиявий ҳисобот (БҲМС, МҲХС); баланс ҳисоботлари; банк ҳисобварақлари хатланиши; қимматли қоғозлар бўйича даромадларни ҳисоблаш; эмитентга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини жорий этиш; юридик шахснинг раҳбари ва бухгалтери тўғрисидаги маълумотлар (ЖШШИР, Ф.И.О., лавозими, манзили, телефон рақами); юридик шахс — эмитентнинг битимлари тўғрисидаги маълумотлар. | 2026 йил январь | Солиқ қўмитаси |
4. | қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларнинг ўзгариши; жойлаштирилган қимматли қоғозлар тўғрисидаги маълумотлар (тури, ҳажми, эмитенти, санаси). | 2026 йил февраль | Марказий банк, Марказий депозитарий |
5. | Юридик шахсларнинг мавжуд кредитлари тўғрисидаги маълумотлар; шахснинг кредит тарихи ва микроқарзлари тўғрисидаги маълумотлар. | 2026 йил февраль | Марказий банк, Ўзбекистон банклар уюшмаси |
6. | Жисмоний шахслар — акциядорларнинг олдинги даврлардаги маъмурий ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги маълумотлар (Ф.И.О., ЖШШИР, паспорт маълумотлари, манзили, ишнинг ноёб рақами/ қарорга бериладиган идентификациялаш рақами). | 2026 йил февраль | Ички ишлар вазирлиги |
7. | Шахсий маълумотлар (Ф.И.О., ЖШШИР, паспорт маълумотлари, яшаш манзили). | 2026 йил февраль | Ички ишлар вазирлиги |
8. | Юридик шахс раҳбари тўғрисидаги маълумотлар. | 2026 йил февраль | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
9. | Юридик шахслар кузатув кенгашининг иштирокчилари тўғрисидаги маълумотлар. | 2026 йил март | Давлат активларини бошқариш агентлиги |
10. | Кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисида маълумот. | 2026 йил март | Кадастр агентлиги |
11. | Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ID-карталари тўғрисидаги маълумотлар (1-шакл); Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинча ва доимий рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар; Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш биометрик паспортлари тўғрисидаги маълумотлар; юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) тўғрисидаги маълумотлари; жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар. | 2026 йил март | Ички ишлар вазирлиги |
12. | Якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия тизими маълумотлари (жисмоний шахслар ва иш берувчилар). | 2026 йил март | АТ «Халқ банки» |
6-ИЛОВА
7-ИЛОВА
Т/р | Кўриб чиқиладиган ҳужжатларнинг турлари | Йиғим миқдори |
1. | Корпоратив облигациялар чиқарилиши | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари |
2. | Корпоратив облигациялардан ташқари бошқа қимматли қоғозларнинг чиқарилиши | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари |
3. | Корпоратив облигациялардан ташқари илгари рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари |
4. | Илгари рўйхатдан ўтказилган корпоратив облигациялар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш | Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари |
8-ИЛОВА
9-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар мазмуни | Масъул ижрочилар | Ижро муддати |
1. | Мазкур Фармоннинг 3-банди «ж» кичик банди ва 8-илованинг 1-банди талабларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия олган инвестиция воситачилари иштирокисиз жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасида инвестиция воситачиларининг ҳисобварақларини тўлдириш имконияти билан чет элдаги брокерлик ёки инвестиция ҳисобварақларини тўлдириш учун банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ўтказишни тақиқлашни назарда тутувчи капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга оширишнинг янгиланган тартибини тасдиқлаш. | Марказий банк Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан келишган ҳолда | 2026 йил апрель |
2. | Марказий депозитарийни облигациялар эмитентлари тўғрисида кредит бюроси билан ахборот алмашишнинг автоматлаштирилган тизими иштирокчилари қаторига киритиш, шунингдек, эмитентнинг кредит тарихини шакллантириш ва унинг скорингини амалга оширишда корпоратив облигациялар эмитентлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини таъминлаш. | Марказий банк, манфаатдор вазирлик ва идоралар | 2026 йил апрель |
3. | Қуйидагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кириш: (а) Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунида Агентликка қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, шунингдек, қимматли қоғозлар бозори йўналишида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жарималарни мустақил белгилаш ва қўллаш ҳуқуқини бериш. Бунда: қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ва малака сертификатига эга бўлган шахсларга нисбатан табақалаштирилган жарималарни қўллаш; Корпоратив ахборот ягона порталида (кейинги ўринларда — Портал) ахборотни ўз вақтида ошкор этмаганлик учун қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларига ҳар бир кечиктирилган кун учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши, ҳуқуқбузарлик бартараф этилгунга ва пеня тўлангунга қадар Порталга киришни чеклаш; (б) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш учун жавобгарлик чораларини жорий этиш; (в) Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарима миқдорини ошириш кўзда тутилади. | Агентлик, манфаатдор вазирлик ва идоралар | 2026 йил июль |
4. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан, «облигация эгаларининг вакили», «малакали инвестор» ва «малакасиз инвестор» тушунчаларини, шунингдек, қимматли қоғозлар ва инвестиция маҳсулотларининг айрим турларини малакасиз инвесторлар ўртасида жойлаштириш бўйича чекловларни ўрнатиш. | Агентлик, манфаатдор вазирлик ва идоралар | 2026 йил май |
5. | Инвестиция ва пай фондларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартибини такомиллаштиришни (шу жумладан, ҳар хил турдаги активлар (қимматли қоғозлар, улушлар, пайлар, кўчмас мулк объектлари ва бошқалар) билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини беришни) назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш. | Агентлик, манфаатдор вазирлик ва идоралар | 2026 йил май |
6. | Марказий депозитарий орқали облигациялар бўйича фоизларни (купонларни) тўлаш ва уларни сўндириш тартибини ишлаб чиқиш. | Агентлик Марказий банк билан келишилган ҳолда | 2026 йил апрель |
7. | Эмитентлар рейтингини юритиш ва ушбу рейтинг асосида таъсир чораларини, шу жумладан, эмитентлар фаолиятини чеклаш чораларини қўллаш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | Агентлик | 2026 йил июль |
8. | Қимматли қоғозлар бозори, акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаш ва қонун ҳужжатларини бузувчиларга нисбатан маъмурий жарималар тарзидаги жавобгарлик чораларини кўриш жараёнларини автоматлаштириш бўйича зарур чораларни кўриш. | Агентлик, манфаатдор вазирлик ва идоралар | 2027 йил декабрь |
9. | Рентабеллик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик ва ликвидликнинг ижобий кўрсаткичларини ҳисобга олмаган ҳолда, шунингдек, таъминотсиз ўз капитали миқдоридан ортиқ корпоратив облигацияларни чиқаришга рухсат бериладиган эмитентнинг барча мажбуриятларининг ўз капиталига нисбатини белгилаш бўйича нормативини тасдиқлаш. | Агентлик | 2026 йил декабрь |
10. | Қуйидагиларни «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими доирасида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: | Агентлик | |
(а) чет эл валютасидаги облигацияларни чиқариш тартиби тўғрисидаги низом. Низомда облигациялар чиқарилишига қуйидаги талаблар назарда тутилади: эмитентнинг навбатдаги чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берилган кунда бундай корпоратив облигациялар чиқарилишининг ҳажми ва муомаладаги аввалги чиқарилишларининг сўндирилмаган ҳажми суммаси 50 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги зарур. Эмиссиянинг умумий ҳажми Агентлик томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади; қимматли қоғозларни чиқариш шартлари облигациялар эгаларида бундай облигацияларни муддатидан олдин сўндиришни талаб қилиш ҳуқуқининг пайдо бўлишига олиб келадиган Агентлик томонидан белгиланадиган молиявий ва (ёки) операцион ковенантларни (чекланган кўрсаткичлар ёки шартлар), шу жумладан, уларнинг мажбурий рўйхатини ўз ичига олади; қимматли қоғозларни чиқариш шартларида макроиқтисодий вазият кескин ўзгарган тақдирда Агентлик, шу жумладан Марказий банкнинг мурожаатига кўра, Агентлик томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ облигациялар чиқарилишини уч ойдан кам бўлмаган муддатда муддатидан олдин сўндиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисидаги изоҳ бўлади; чет эл валютасидаги облигацияларни «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖда ҳисобга қўйилади; | 2026 йил апрель | ||
(б) хорижий биржа индексларига киритилган акциялар, хорижий компанияларнинг облигациялари ва давлат облигациялари, сотиладиган биржа фондлари (ETF), индекс фондларининг қимматли қоғозлари ва хорижий компанияларнинг депозитар тилхатларига рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низом. Бунда Низомда қуйидаги нормалар назарда тутилсин: мазкур кичик бандда кўрсатилган молиявий инструментларни қарз маблағлари ҳисобидан сотиб олиш тақиқланади; қимматли қоғозлар билан операциялар қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг ички назорат қоидаларига мувофиқ амалга оширилади, шу жумладан, мижозларнинг шахсини текшириш (KYC) ва пул маблағлари манбаларини аниқлаш; тузилган битимлар тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига ва тегишли ваколатли органларга тақдим этилади. | 2026 йил июль | ||
11. | Хорижий валютадаги облигацияларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи, хорижий қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи учун ихтисослаштирилган майдончаларни ташкил этиш, шунингдек, фонд биржасининг амалдаги дастурий таъминотини умумий модернизация қилиш ёки алмаштириш учун фонд биржасининг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги масалаларни «Тошкент» Республика фонд биржаси Кузатув кенгаши ва акциядорларининг умумий йиғилиши муҳокамасига киритиш. | Давлат активларини бошқариш агентлиги | 2026 йил февраль |
12. | Қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни, фонд биржаси ва қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари Савдолари ташкилотчиси фаолиятини, инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш. | Агентлик, манфаатдор вазирлик ва идоралар | 2026 йил июнь |
13. | Агентлик билан биргаликда: «Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» ДУКнинг иштирокчи сифатидаги ҳуқуқлари; Тошкент шаҳри Миробод тумани Бухоро кўчаси 10-уйда жойлашган бинони Давлат активларини бошқариш агентлигига беғараз бериш масаласини кўриб чиқиш. | Давлат активларини бошқариш агентлиги | 2026 йил февраль-март |
14. | Давлат активларини бошқариш агентлиги: «Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» ДУКни масъулияти чекланган жамият шаклида қайта ташкил этиш ҳамда Тошкент шаҳри Миробод тумани Бухоро кўчаси 10-уйда жойлашган бинони мазкур масъулияти чекланган жамиятнинг устав капиталини ошириш ҳисобига баланс қийматида ўтказиш; «Тошкент» Республика фонд биржаси» АЖнинг акциядорлар умумий йиғилишида «Фонд бозорининг ахборот-ресурс маркази» МЧЖнинг 100 фоиз улушини баланс қиймати бўйича «Тошкент» Республика фонд биржаси» акциядорлик жамияти давлат улушини ошириш ҳисобига ўтказиш масаласи кўриб чиқилишини таъминлаш. | Давлат активларини бошқариш агентлиги | 2026 йил март-апрель |
15. | «Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖни Корпоратив ахборот ягона портали (openinfo.uz) оператори этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш. | Агентлик, Рақамли технологиялар вазирлиги | 2026 йил март |
10-ИЛОВА