15.12.2025 йилдаги ПҚ-376-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.12.2025 йилдаги ПҚ-376-сон
Date of entry into force
15.12.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжонда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш ҳамда Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси ва Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли йирик мусобақаларини ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Устувор йўналишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2027 йилда футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатини (кейинги ўринларда — Жаҳон чемпионати) ташкил этиш ва ўтказишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (кейинги ўринларда — ФИФА) талабларига мувофиқ зарур бўлган инфратузилмани яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва мухлисларига юқори даражадаги хизматларни кўрсатиш учун қулай шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Жаҳон чемпионатини ўтказиш орқали мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги ўрни ва нуфузини ошириш, хорижий ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2025 йил 2 октябрь куни ФИФА Кенгаши томонидан футбол бўйича Жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ташкилий қўмитага (А. Арипов) қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ФИФА талабларига мувофиқ Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектларнинг инфратузилмасини яхшилаш, замонавий техник ва телекоммуникация ускуналари билан жиҳозланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Жаҳон чемпионати иштирокчиларининг Ўзбекистонга келиб-кетиши, уларга виза расмийлаштирилиши, транспорт, тиббий хизмат кўрсатиш ва волонтёрлик масалаларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган ҳудудларни узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминлаш, ободонлаштириш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган ҳудудларда футбол стадионлари, машғулот майдонлари ва меҳмонхоналарни тайёр ҳолатга келтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Ташкилий қўмитага ушбу қарорнинг 3-бандида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш доирасида Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорларни қабул қилиш ваколати берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Молиявий ресурслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионати доирасида амалга ошириладиган харажатлар ва уларни молиялаштириш манбалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига асосан Транспорт вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахсларнинг жамоат транспорти воситаларида бориб келиши учун Тошкент — Янги Тошкент — Тошкент йўналишида алоҳида автобуслар қатновини йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахслар учун жамоат транспорти воситаларидан (автобус, метро) бепул фойдаланиш имкониятларини яратиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ФИФА ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини (кейинги ўринларда — минтақавий офис) очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) минтақавий офисни ташкил этиш ва сақлаш харажатлари биринчи навбатда ФИФА томонидан ажратиладиган маблағлар, етмаган қисми эса Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, бироқ умумий харажатларнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) минтақавий офис Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 98а-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биносида беғараз асосда жойлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) минтақавий офис биносини таъмирлаш, зарур мебель, жиҳоз, техника ва транспорт воситалари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги ПҚ-355-сон қарорига мувофиқ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади. Бунда минимал сақлаш талаблари Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон футбол ассоциацияси Янги Тошкент шаҳри ҳудудида барпо этилаётган «Янги Тошкент марказий футбол ўйингоҳи» ФИФА ва Осиё футбол конфедерациясининг нуфузли мусобақалар ўтказиш бўйича талабларига мослаштирилишини назорат қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон футбол ассоциацияси Спорт вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Жаҳон чемпионати бош соврини — Жаҳон кубогини оммага таништириш учун республика бўйлаб маршрутини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилишини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Энергетика вазирлиги Жаҳон чемпионати объектлари ва Халқаро трансляция марказини ФИФА талаблари бўйича узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2026 йил 1 январга қадар ФИФА талаби асосида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича маҳаллий ишчи гуруҳ (Local Organization Committee) ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ФИФА томонидан белгиланган талабларга мувофиқ Жаҳон чемпионати учрашувларини эфирга узатиш ҳуқуқи учун лицензия олиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Жаҳон чемпионатини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича медиарежани ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар эълон қилиниши, брифинглар, тематик телекўрсатувлар тайёрланишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) уч ой муддатда мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ харажатларни молиялаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2026 йил 1 майга қадар Вазирлар Маҳкамасининг ФИФА билан эришилган келишувдан келиб чиқиб, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш доирасида ФИФАга, унинг аъзолари ва ҳамкорларига, ташкил этилаётган маҳаллий ишчи гуруҳга, тадбиркорлик субъектлари ва мухлисларга тақдим этилаётган қулайлик ва имтиёзларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жаҳон чемпионатига муносиб тайёргарлик кўриш, уни юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш учун талаб этиладиган маблағлар 2026-2027 йилларда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси Б.Н. Курбанов ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б. Умурзаков белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 15 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-376-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 декабрдаги ПҚ-376-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

Б.Н. Курбанов

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

А.И. Икрамов

спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

5.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

6.

А.Ж. Ташкулов

адлия вазири

7.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

8.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

9.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

10.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

11.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

12.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

13.

А.А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

14.

Б.Б. Кудратходжаев

фавқулодда вазиятлар вазири

15.

Р.М. Джураев

Миллий гвардия қўмондони

16.

Ф.Ж. Пулатов

Солиқ қўмитаси раиси

17.

О.О. Касимов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби

18.

А.А. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

19.

А.А. Джурабоев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпания раиси

20.

Ш.Б. Умурзаков

Тошкент шаҳар ҳокими

21.

Ш.Ш. Худайкулов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси

22.

Ж.О. Умарходжаев

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси

23.

З.Ғ. Нарзуллаев

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси

24.

Лавозимига кўра

Жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари

25.

Р.С. Ирматов

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита масъул котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 декабрдаги ПҚ-376-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионати (кейинги ўринларда — Жаҳон чемпионати) объектлари ва бошқа инфратузилмаларни ФИФА масъуллари билан инспекция қилиш.

1. Жаҳон чемпионати объектлари ва бошқа инфратузилмалар рўйхатини шакллантириш.

2026 йил январь

-

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари

2. Жаҳон чемпионати объектлари ва бошқа инфратузилмаларни ФИФА масъуллари билан инспекция қилиш.

2026 йил декабрь

3. Инспекция натижаларига кўра таклифлар ишлаб чиқиш ва камчиликларни бартараф этиш.

2027 йил апрель

2.

Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини ташкил этиш.

1. Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2027 йил январь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков)

2. Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини ўтказиш жойини белгилаш.

2027 йил март

3. Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимини юқори савияда ўтказиш.

2027 йил май

3.

Жаҳон чемпионати объектлари ва Халқаро трансляция марказини ФИФА талаблари бўйича узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминлаш.

1. Жаҳон чемпионати объектларини узлуксиз ва муқобил электр энергияси билан таъминлаш.

2026 йил июнь

-

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

2. Стадионлар, машғулот майдонлари, меҳмонхоналар ва Халқаро трансляция марказида:

ФИФА талабларига мувофиқ телеузатиш ускуналарини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш учун вақтинчалик қурилмаларни ўрнатиш;

ёритиш жиҳозларини ишлатиш жараёнларида, шу жумладан, очилиш маросими даврида барқарор электр энергияси билан таъминлаш чораларини кўриш;

доимий тарзда генератор ва узлуксиз электр манбаи (UPS) билан таъминлаш.

2027 йил октябрь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Бунда электр энергияси билан узлуксиз таъминлашда хизмат кўрсатувчи этиб белгиланган пудрат ташкилотининг монтаж ва демонтаж ишлари, эксплуатация қилиш ҳамда сақлаш харажатлари Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган жойлардаги ҳудудий электр тармоқлари ташкилотлари томонидан қопланади.

Ижрочилар маблағлари

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов)

4.

Жаҳон чемпионати делегатлари, иштирокчилари, ФИФА расмий меҳмонлари ва мухлислар учун меҳмонхоналарни ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини тайёрлаш.

1. Жаҳон чемпионати делегатлари, иштирокчилари, ФИФА расмий меҳмонлари ва мухлислар учун Жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги меҳмонхоналарни ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини белгилаш.

2026 йил июнь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Жаҳон чемпионати ўйинлар ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Меҳмонхоналар юқори сервис хизматлари кўрсатиши бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир меҳмонхонага масъулларни бириктириш.

2027 йил июль

3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси талабномасига асосан Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги меҳмонхоналарда Жаҳон чемпионати делегатлари, ФИФА расмий меҳмонлари учун алоҳида махсус интернет тармоғини (WLAN) ажратиш, трансляция жараёнини тўғридан-тўғри намойишларни таҳлил қилиш учун зарур бўлган техник жиҳозлар билан таъминлаш.

4. Жаҳон чемпионати учун ташкил этиладиган ягона юқори тезликдаги интернет тизимига тегишли меҳмонхоналар уланишини таъминлаш.

2027 йил август

Ижрочилар маблағлари

5.

Жаҳон чемпионати ўтказиладиган ва иштирокчилар бўлиб турган объектларгача бўлган маршрутларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш.

Объектларга олиб борувчи йўлларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш, уйлар, дўконлар, биноларнинг фасад ва том қисмини таъмирлаш, чиқиндилардан тозалаш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш.

2027 йил май — июль

Ижрочилар маблағлари

Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари

6.

Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш.

1. Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш.

2. Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган бошқа спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш чораларини кўриш.

2027 йил май

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

7.

Жаҳон чемпионатини тарғиб қилувчи расмий видеороликлар тайёрлаш.

1. ФИФА мутахассислари тавсиясига кўра Жаҳон чемпионатининг расмий видеороликларини тайёрлаш.

2. Ушбу видеороликларнинг ижтимоий тармоқлар орқали тарғиботини ташкил қилиш.

2027 йил июнь — октябрь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

8.

ФИФАнинг хавфсизлик талаблари бўйича тренинглар ташкил қилиш.

1. Тренинглар ўтказиш муддатларини белгилаш ва иштирокчиларни жалб қилиш.

2. Жаҳон чемпионатидаги ўйинлар ўтказиладиган ҳудудларда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия вакиллари учун тренинг ташкил қилиш.

2027 йил июнь — август

-

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев)

9.

Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш.

1. Иштирокчилар рўйхатини тузиш ва жалб қилиш.

2. Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш.

2027 йил июнь — октябрь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари

3. Аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб ўрнатилган баннерлар ва LED мониторларда Жаҳон чемпионатини кенг ёритиш.

Маҳаллий бюджет маблағлари

10.

Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва мухлислар учун транспорт қулайликларини яратиш.

1. Жаҳон чемпионатининг делегатлари, иштирокчилари ҳамда ФИФА расмий меҳмонларини Тошкент шаҳридаги аэропортда кутиб олиш ва кузатиш, хизмат автотранспорт воситаларини ажратиш.

2. Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги халқаро аэропортда Жаҳон чемпионати иштирокчилари, мухлислари учун шарт-шароитларни яхшилаш ва замонавий санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш.

3. Ахборот белгиларини ўрнатиш.

4. Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардаги халқаро аэропортларда ишчи гуруҳ штабини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

5. Хорижий иштирокчилар ва меҳмонлар учун маҳаллий авиақатновларга белгиланган тартибда жойларни банд қилиш.

2027 йил август — октябрь

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков),

Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари,

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

6. Хорижий иштирокчилар учун қатновдаги поездларнинг барча турларига белгиланган тартибда темир йўл чипталари захирасини яратиш ва расмийлаштириш.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев)

7. Жаҳон чемпионатида аккредитациядан ўтган шахслар ҳамда ўйин кунлари чипталари мавжуд бўлган шахсларнинг жамоат транспорти воситаларида бориб келиши учун Тошкент — Янги Тошкент — Тошкент йўналишида алоҳида автобуслар қатновини йўлга қўйиш.

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов)

11.

Жаҳон чемпионати даврида иштирокчиларнинг виза масалаларини тезкор ҳал қилиш.

1. Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган хорижий иштирокчилар ҳамда расмий меҳмонларни йиғимлардан озод қилиш ҳамда Жаҳон чемпионатидаги ўйинлар ўтказиладиган ҳудудлардаги аэропортларда бепул расмийлаштирилишини таъминлаш.

2. Жаҳон чемпионати даврида иштирокчиларнинг виза масалаларини тезкор ҳал қилиш учун Ташқи ишлар вазирлигининг ходимларини ажратиш.

3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан шакллантирилган рўйхатга мувофиқ Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган хорижий VIP меҳмонларга йўлланадиган таклифномаларни дипломатик каналлар орқали хориж томонга етказиш.

2027 йил август — октябрь

-

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Uzbekistan Airports» АЖ

(Ж. Умарходжаев)

12.

Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнига олий таълим ташкилотларидан волонтёрлар ва таржимонларни (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис тиллари бўйича) жалб этиш.

1. Олий таълим ташкилотларидан волонтёрлар ва таржимонлар (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис тиллари бўйича) жамоаларини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2027 йил июнь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев)

2. Жаҳон чемпионати даврида хорижий меҳмонларга ҳамроҳлик қилиш учун давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан жалб этилган волонтёрлар ва таржимонларни фанларни кейинчалик ўзлаштириш шарти билан ўқув машғулотларидан озод этиш чораларини кўриш.

3. Олий таълим ташкилотларидан волонтёрлар ва таржимонлар учун ўқув тренинглар ташкил қилиш ҳамда зарур воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш.

2027 йил январь — ноябрь

13.

Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тилларда синхрон таржимонларни ажратиш.

1. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига мувофиқ Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тилларда синхрон таржимонларни ажратиш.

2. Синхрон таржимонларнинг овқатланишини ташкил қилиш ҳамда уларнинг ҳаракатланиши учун тегишли транспорт воситаларини ажратиш.

2027 йил май — ноябрь

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

14.

Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари ва меҳмонхоналарда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига амал қилиш.

1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари ва меҳмонхоналарда тиббиёт хоналарини ФИФА талабларига мувофиқ тиббий жиҳозлар билан таъминлаш.

2. Аккредитацияга эга бўлган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича белгиланган шифохоналарда алоҳида тиббиёт бўлимларида яшил йўлакчалар ташкил этиш ҳамда хизмат кўрсатувчи малакали тиббиёт ходимларини бириктириш.

2027 йил май — ноябрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров)

15.

Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишларини ташкил қилиш.

1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш.

2. Жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда тегишли асбоб-ускуналар ва жиҳозлардан ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган ҳолда фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш.

2027 йил май — ноябрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

16.

Жаҳон чемпионати бош соврини — Жаҳон кубогини оммага таништириш маросимини ўтказиш.

1. «Trophy tour» маросимини ташкил этишда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларни жалб этиш.

2. «Trophy tour» маросим дастурини ишлаб чиқиш.

3. «Trophy tour» маросимини юқори савияда ташкил қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.

2027 йил июнь — август

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

17.

Жаҳон чемпионати иштирокчилари учун бепул «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш.

1. Жаҳон чемпионати иштирокчилари ва меҳмонлар жойлашадиган VVIP, VIP зоналар, меҳмонхоналар, анжуман заллари, спорт объектлари, машғулот майдонлари ва матбуот марказида бепул «Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш.

2. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари учун киберхавфсизлик ускуналарини (лицензияси билан), CATV тизими харид қилинишини, қўшимча LED экран ўрнатилишини ҳамда ФИФА делегациясининг мобил қурилмаларини UzIMEI тизимидан рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш.

2027 йил январь — октябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари

Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

3. ФИФА ва маҳаллий ишчи гуруҳ аъзоларини халқаро махсус тариф режасига эга бўлган Sim карталар билан бепул таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

4. Стадионлар ҳамда Халқаро трансляция маркази юқори тезликдаги интернет тармоғига (1 — 10 Гб) уланишини ҳамда «Киберхавфсизлик маркази» ДУК билан биргаликда киберхавфсизлик талабига жавоб беришини таъминлаш.

«Киберхавфсизлик маркази» ДУК

(О. Мирзаев)

18.

Тошкент шаҳрида Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш ва ёпилиш маросимларини белгиланган тартибда ўтказиш.

1. Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш ва ёпилиш маросимлари дастурини ишлаб чиқиш.

2027 йил июль

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков)

2. Жаҳон чемпионатининг делегатлари, иштирокчиларини ҳамда ФИФА расмий меҳмонларини халқаро тадбирга жалб қилиш чораларини кўриш.

3. Жаҳон чемпионатининг расмий очилиш ва ёпилиш маросимларини ташкил қилиш.

2027 йил сентябрь

19.

Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари маданий қисмини ташкил этиш.

1. Жаҳон чемпионатининг расмий маросимлари сценарийси ва бадиий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Бунда очилиш ва ёпилиш маросимларининг маданий дастурида ФИФАга аъзо мамлакатларнинг маданиятини акс эттирувчи куй ва қўшиқларни инобатга олиш.

2027 йил август

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков)

2. Тадбирларни, шу жумладан, концерт дастурларини юқори савияда ўтказиш учун таниқли санъаткорлар ва миллий гуруҳлар иштирокини белгиланган тартибда (шартнома асосида) таъминлаш.

2027 йил сентябрь-октябрь

20.

Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан стадионлар ва транспорт воситаларини брендинг қилиш (безаш).

1. Жаҳон чемпионатининг гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар йўналишларидаги тезюрар поездларни Жаҳон чемпионати бренди билан безатиш чораларини кўриш.

2. Стадион ва машғулот майдонларини Жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан брендинг қилиш (безаш).

2027 йил август

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Транспорт вазирлиги

(И. Махкамов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев),

Жаҳон чемпионати ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ҳокимликлари

21.

Жаҳон чемпионатини ўтказишда хавфсизликни таъминлаш.

1. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектлари, машғулот майдонлари ва меҳмонхоналарни ўрганиш.

2026 йил август

Ижрочилар маблағлари

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

2. Ўрганиш натижаларига кўра ФИФАнинг хавфсизлик талабларини инобатга олган ҳолда Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Хавфсизлик концепциясини ишлаб чиқиш.

2026 йил октябрь

3. Жаҳон чемпионати мусобақалари, расмий футбол тўпини, логотипини, рамзи (маскот)ни оммага таништириш маросимлари, «Trophy experience» футбол тури ҳамда анжуманларда хавфсизлик талабларини таъминлаш.

2027 йил февраль — октябрь

4. Жаҳон чемпионатини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Хавфсизлик концепциясига мувофиқ техник воситалар ҳамда ускуналарни харид қилиш.

2027 йил март

22.

Жаҳон чемпионатини ёритиш ишларини ташкил қилиш.

1. Тошкент шаҳрида Жаҳон чемпионатининг Халқаро трансляция марказини ташкил этиш.

2027 йил май

Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Джурабоев),

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(Р. Ирматов)

2. Тошкент шаҳри ва Жаҳон чемпионатининг гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлардан эфир сигналларини қабул қилиш ҳамда узатиш чораларини кўриш.

3. Жаҳон чемпионатини тарғиб этувчи видеороликларни намойиш қилиш учун томошабинларга қулай бўлган пайтни инобатга олиб, эфир вақтини ажратиш.

4. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар, конференция ва кўргазма заллари, матбуот хоналарини LED мониторлар, зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва юқори тезликдаги интернет хизмати билан таъминлаш.

5. Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишларни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Жаҳон чемпионати веб-сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бориш.

2027 йил май — ноябрь

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 декабрдаги ПҚ-376-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионати доирасида амалга ошириладиган харажатлар ва уларни молиялаштириш манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2027 йилда футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатининг (кейинги ўринларда — Жаҳон чемпионати) қуръа ташлаш, очилиш ва ёпилиш маросимларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Жаҳон чемпионати спорт объектларини ижарага олиш, безатиш, тарғибот материалларини (тарқатма материаллар ва бошқалар) тайёрлаш ва чоп этиш ҳамда ахборот-кўнгилочар тизимни (Infotainment) Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (кейинги ўринларда — ФИФА) талабномаси асосида зарур жиҳозлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) расмий хорижий меҳмонлар, иштирокчи жамоалар, ҳакамлар, уларга бириктирилган гид-таржимон ва кузатувчилар, волонтёр, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ташкилий қўмита аъзолари, маҳаллий ишчи гуруҳ аъзоларининг меҳмонхонага жойлаштирилишини, транспорт воситалари билан таъминланишини, овқатланишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) ташкилий масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича маҳаллий ишчи гуруҳ (Local Organization Committee) аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Жаҳон чемпионати ўтказиладиган объектлар, матбуот хоналарини LED мониторлар, зарур техника воситалари, синхрон таржима жиҳозлари ва юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Жаҳон чемпионатини ўтказиш учун зарур бўлган спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) Халқаро трансляция марказини ташкил этиш ва унинг ФИФА талабларига мувофиқ фаолият кўрсатишини йўлга қўйиш ҳамда ФИФА талабларига асосан ишлаб чиқиладиган Хавфсизлик концепциясига мувофиқ техник воситалар ҳамда ускуналар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(и) Жаҳон чемпионатини тарғиб қилувчи расмий видеороликларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(к) Жаҳон чемпионати бош соврини — Жаҳон кубогини оммага таништириш тадбирларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(л) Жаҳон чемпионати ўтказиладиган спорт объектларини умумий суғурта (мулкий ва жавобгарлик) қилиш ҳамда ФИФА ходимлари учун ҳаётни суғурта (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти) қилиш харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(м) Жаҳон чемпионатининг расмий футбол тўпини, логотипини, рамзини (маскот) оммага таништириш маросимлари ҳамда бошқа расмий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(н) Жаҳон чемпионати доирасида хорижий (инглиз, араб, француз, испан, португал, немис) тилларда синхрон таржимонлар иштирокини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(о) Жаҳон чемпионатини хорижий оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(п) расмий хорижий меҳмонлар, иштирокчи жамоалар, ҳакамлар, уларга бириктирилган гид-таржимон ва кузатувчилар, волонтёр, оммавий ахборот воситалари вакиллари, Ташкилий қўмита аъзолари, маҳаллий ишчи гуруҳ аъзоларининг республика ҳудудида ҳаракатланиши учун авиа ва темир йўл чипталарини харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(р) ФИФА талабларидан келиб чиқиб юзага келадиган бошқа харажатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Жаҳон чемпионати ўтказиладиган ва диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш ҳамда тадбир ўтказиш учун тайёр ҳолга келтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) аэропорт ва темир йўл вокзалларида ҳамда марказий кўчалар бўйлаб ўрнатилган баннерлар ва LED мониторларда Жаҳон чемпионатини кенг ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) хорижий иштирокчилар, уларга бириктирилган гид-таржимон ҳамда кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакилларини Жаҳон чемпионати гуруҳ ўйинлари ўтказиладиган ҳудудлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаракатланиши учун транспорт воситалари билан таъминлаш.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2025 й., 07/25/376/1166-сон)