Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.1999 23.02.1994 йилдаги 88-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.02.1994 йилдаги 88-сон
Date of entry into force
23.02.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.1999
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 апрелдаги 202-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республика қишлоқ хўжалигида давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, маҳсулот етиштирувчиларнинг ҳуқуқлари ва мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмоқда. 734 давлат хўжалиги хўжаликларнинг давлатга қарашли бўлмаган турли шаклларига айлантирилди. Маъмурий-бошқарув аппарати ходимларининг сони қисқартирилмоқда, хўжаликларнинг таркибий бўлинмалари ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабатлари такомиллаштирилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқаришнинг таркиби тубдан ўзгарди. Нарх белгилаш тизими такомиллаштирилмоқда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг деярли барча турлари бўйича эркин (шартномавий) нархларга ўтиш амалга оширилди. Давлат буюртмаси ҳажмини камайтириш масалалари изчил ҳал этилмоқда, маҳсулотларни сотишда хўжаликларнинг ҳуқуқ ва мустақилликлари кенгайтирилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга иқтисодий ислоҳотлар қишлоқда ниҳоятда секинлик билан амалга оширилмоқда, зарур даражада теранлик ва мазмундорлик кўрсатилмаяпти. Бошқарув усуллари бозор талабларига жавоб бермайди, расмиятчилик ва маъмуриятчиликка барҳам берилмаган, хорижий фирмалар ва компанияларнинг инвестицияларини қишлоқ хўжалигига жалб этиш, қўшма ва хусусий корхоналар ташкил этиш ишлари қониқарсиз олиб борилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжаобод (Маматазизов), Кегайли (Байниёзов), Бандихон (Дамиков), Бухоро (Шомуродов), Сирдарё (Мирзаев), Гўзалкент (Абдураимов) ва Ҳазорасп (Муродов) туманларида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда жиддий камчиликлар аниқланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган иқтисодий қайта ўзгартиришлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга расмиятчилик билан тўраларча ёндашиш ҳоллари қоралансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қаюмов), «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни (Мирзаев), Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Усмонов), Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларига қишлоқда хўжалик юритишнинг кўп укладли шаклларини қарор топтириш дастурини амалда рўёбга чиқариш бўйича ишларнинг аҳволини танқидий баҳолаш юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки ой муддатда давлат хўжаликлари ўрнида ташкил этилаётган акционерлик ва кооператив хўжаликлар, уюшмалар ҳамда жамоа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бошқа турлари учун намунавий тузилмалар ишлаб чиқилсин. Қайта ташкил этилаётган давлат хўжаликларининг муайян шарт-шароитларига татбиқан бу схемаларни рўёбга чиқариш бўйича ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш талабларига мувофиқ келмайдиган хўжаликларни ўзбошимчалик билан асоссиз ташкил этиш ҳолларига йўл қўйилмасин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ишни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шахсий жавобгарлик вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда қонунларга риоя қилиниши устидан .назорат ўрнатсинлар, шу йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қайд этиб ўтилсинки, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Усмонов) қишлоқ хўжалигининг бозор муносабатларига ўтиши бўйича зарур тадқиқотлар ва тажрибалар ўтказишни таъминламади, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда хўжаликларга амалий ёрдам кўрсатмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясига бир ой муддатда Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтини Бозор ислоҳотлари институтига айлантириш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, туман деҳқончилик саноати уюшмаларини тугатиш ҳамда уларнинг ўрнига ўз ишини хўжаликлар билан шартномалар тузиш асосида олиб борадиган сон жиҳатидан катта бўлмаган акционерлик бўлинмаларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу органларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари молиявий-хўжалик фаолиятига ҳар қандай аралашувлари истисно қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари шу йилнинг 1 апрелигача Вазирлар Маҳкамасига зарар кўриб ишловчи хўжаликларни молиявий соғломлаштириш, шу жумладан, уларнинг бундан буён фаолият кўрсатишининг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги масалалар бўйича аниқ таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 1994 йил мобайнида давлат қишлоқ хўжалиги корхоналарини, идоравий мансублиги ва ишлаб чиқариш ихтисослашувидан қатъи назар, шу жумладан уруғчилик хўжаликларини ҳам, хўжаликларнинг давлатга қарашли бўлмаган бошқа турларига айлантириш 1-иловага* мувофиқ давом эттирилсин ва тугаллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари деҳқон (фермер) хўжаликларига 2-иловага* мувофиқ қўшимча ер ажратишни назарда тутсинлар ва ушбу мақсадлар учун янги ерларни биринчи навбатда ўзлаштиришни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1, 2-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ерларни деҳқон (фермер) хўжаликларига бериш тартиби тўғрисида таклифлар киритсин. Бунда «Ер тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер давлат мулки эканлиги ва унинг жамоа хўжаликлари тасарруфида бўлиши назарда тутилсин. Ер деҳқон хўжаликларига, хўжаликлар орқали ер солиғи тўланган ҳолда ва танлов асосида, фойдаланиш учун муайян муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боғ ва токзорларнинг кичик участкаларини асосий фондларни сотиб олиш ҳуқуқи билан хусусий мулк қилиб бериш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси (Ҳусанов) Давлат мулки қўмитаси (Ғофуров) билан биргаликда икки ой муддатда қўмитани очиқ турдаги акционерлик уюшмасига айлантириш ишларини амалга оширсин. Вилоят ва туман бўлинмалари ҳам очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳар бир туманда жамоа хўжаликларига, кооперативларга, деҳқон ва шахсий хўжаликларга, аҳолига моддий-техника ресурслари, эҳтиёт қисмлар, техника сотувчи 2—3 та ихтисослаштирилган дўкон ташкил этишни ва кейинчалик бу дўконларни танлов асосида шахсий мулк қилиб сотишни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йилнинг 1 апрелигача ҳар бир туманда шартнома асосида техникага хизмат кўрсатиш ва барча қишлоқ хўжалиги ишларини бажариш бўйича сервис пунктлари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қаюмов) Давлат мулки қўмитаси (Ғофуров) билан биргаликда икки ой муддатда «Ўзқишлоқхўжаликкимё» республика ишлаб чиқариш-илмий бирлашмасини, унинг вилоят ва туман хизматларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига шартнома асосида агрокимё хизмати кўрсатиш бўйича очиқ турдаги акционерлик уюшмаларига айлантирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси шу йилнинг 1 апрелигача ҳар бир туманда аҳолига қишлоқ хўжалиги экинлари уруғи, кўчатлар ва минерал ўғитлар сотадиган дўкончалар ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни сотиб олинаётган техника ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларининг нархини арзонлаштириш ҳамда қўшимча харажатларни қисқартириш мақсадида шу йилнинг 2-чорагидан бошлаб жамоа хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативлари, деҳқон (фермер) хўжаликларининг моддий-техника ресурслари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри (горизонтал) алоқада бўлишига ўтсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (Носиров), Молия вазирлиги (Гуськова), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қаюмов) қишлоқ хўжалигига сотиладиган минерал ўғитлар ва заҳарли кимёвий моддалар, ёнилғи-мойлаш материаллари, машина ва механизмлар учун давлат дотациялари бериш масаласини ишлаб чиқсинлар ва бу тўғрида таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзтадбиркорбанк» (Юсупов) биринчи навбатда деҳқон (фермер) хўжаликлари, кичик корхоналар, кооперативлар, шахсий ёрдамчи хўжаликларга нақд пулга кичик техника, минерал ўғитлар, чорва моллари, уруғлик ва бошқа моддий ресурслар сотиб олишлари учун уларнинг мол-мулкини гаровга қўйган ҳолда имтиёзли кредит ресурслари ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет маблағларидан фоизсиз кредит ҳисобига «Ўзтадбиркорбанк»ка устав фондини тўлдириш ҳамда қишлоқ тадбиркорларининг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш учун 1 млрд сўм-купон ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Меҳнат жамоаларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш учун янада рағбатлантириш мақсадида хўжаликларга давлат томонидан белгиланадиган буюртмалар (давлат буюртмалари) бекор қилинсин. Пахта толаси, дон,чорва моллари, парранда ва сут бундан истиснодир
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қайд этиб ўтилган турларига (уларнинг харид ҳажмлари бўйича) қуйидаги ҳажмларда давлат буюртмаси белгилансин: пахта толасига — 75 фоиз, донга — 75 фоиз, чорва моллари ва паррандага— 50 фоиз, сутга — 50 фоиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни, «Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмаси, «Ўзбекбирлашув» ва бошқа тайёрлов ташкилотлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан шартномалар тузишни, шу йилнинг 10 мартигача тугалласинлар. Барча хўжаликларга етказилсинки, экин майдонлари таркиби ва маҳсулот етиштириш ҳажмлари тайёрлов ташкилотлари ва қайта ишлаш корхоналари билан тузилган шартномалардан, шунингдек, бозорларда маҳсулотга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда улар томонидан мустақил белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг.1998 йил 3 февраль 55-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни 1994 йил 1 апрелгача хўжаликларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини уларнинг бозор иқтисодиёти масалаларини билишларини ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқликлари ёки мувофиқ эмасликларини аниқлаш мақсадида қайта аттестациядан ўтказсинлар, Жамоа хўжаликлари, кооперативлар, деҳқон (фермер) хўжаликлари, кичик ишлаб чиқаришлар раҳбарларини бозор шароитларида хўжалик юритишнинг асосий принципларига ўргатиш, маҳсулот етиштириш ва сотишга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича ўқитиш йўлга қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси (Носиров) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ жойларда ишлаб чиқаришда ижтимоий инфраструктурани ривожлантиришнинг муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялар ҳамда зарур миқдорда янги иш ўринлари яратишни ўз ичига олувчи Дастурини ишлаб чиқишни таъминласин. Ишларнинг қандай бораётганлиги йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи мажлисида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати мажмуи (И. Ҳ. Жўрабеков)га юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 23 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88-сон