26.11.2025 йилдаги 743-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.11.2025 йилдаги 743-сон
Date of entry into force
27.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ

Истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг хорижда мақсадли стажировкасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-77-сон Фармонига мувофиқ истиқболли мутахассисларнинг хорижий университетлар, илмий марказлар, компания ва ташкилотларда мақсадли стажировкасини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ-78-сон Фармонига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида муддати 6 ойгача бўлган қайта тайёрлаш дастурлари жорий этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истиқболли мутахассисларнинг «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан мақсадли стажировкасини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида қайта тайёрлаш таълим дастурлари учун номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан биргаликда Ташқи ишлар вазирлигининг кўмагида салоҳиятли тингловчиларни хорижий давлатларда мақсадли стажировка ўташини ташкил этиш, уларнинг консуллик ҳисобида туришини ҳамда хориждаги стажировка жараёни доимий равишда кузатиб борилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 26 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
743-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 743-сон қарорига
1-ИЛОВА

Истиқболли мутахассисларнинг «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан мақсадли стажировкасини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом вазирлик, идора, иқтисодиёт тармоқлари стратегик корхоналари, шунингдек, етакчи олий таълим муассасалари, тадқиқот ва таҳлилий марказлари истиқболли мутахассисларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда — «Эл-юрт умиди» жамғармаси) томонидан қисман ёки тўлиқ молиялаштириладиган ривожланган мамлакатлардаги етакчи университетлар, илмий марказлар, турли компания ва ташкилотларда мақсадли стажировкасини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи ташкилотлар — номзодларни мақсадли стажировкага юбориш учун тавсия этадиган вазирлик, идора, иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари, етакчи олий таълим муассасалари, тадқиқот ва таҳлилий марказлар ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировка — мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қилувчи устувор соҳаларда буюртмачи ташкилотлар мутахассисларининг касбий билим, кўникма ва малакаларини замон талабларига мувофиқ ривожлантириш мақсадида хорижий ҳамкор ташкилотларда 1 ойдан 6 ойгача бўлган муддатда амалий тажриба олиш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировка иштирокчиси — мақсадли стажировкага танлов асосида қабул қилинган ва хорижий ташкилотда стажировка ўтаётган мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзод — мақсадли стажировкага буюртмачи томонидан тавсия этилган истиқболли мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий ҳамкор ташкилот — «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва (ёки) буюртмачи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларига эга бўлган ҳамда ўзаро келишув ёки шартномага мувофиқ мақсадли стажировка бевосита ўталадиган хорижий таълим, илмий ёки бошқа ташкилот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлик, идора, иқтисодиёт тармоқларининг стратегик корхоналари, етакчи олий таълим муассасалари, тадқиқот ва таҳлилий марказларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган мутахассислар учун буюртмачи ташкилот томонидан «Эл-юрт умиди» жамғармасининг имкониятларидан келиб чиқиб, хорижий ҳамкор ташкилотлар иштирокида бошқа стажировкалар ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур стажировкаларни ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби «Эл-юрт умиди» жамғармаси Бошқарув кенгаши томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Буюртмачи ташкилотлар томонидан «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан мақсадли стажировкага юборилган ходимнинг стажировка муддати давомида эгаллаб турган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланиши таъминланади, шунингдек, ушбу ходимларни хизмат бўйича биринчи навбатда ўстириш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мақсадли стажировкани ўтаган мутахассисларга тўлиқ бандлик режимида икки йил буюртмачи ташкилотда узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Мақсадли стажировка йўналишларини шакллантириш ва номзодларни саралаб олиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мақсадли стажировкага юбориш бўйича таклифларни умумлаштириш, номзодларни саралаб олишни ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Буюртмачи ташкилотлар ҳар йили 10 ноябрга қадар кадрлар тайёрлашга бўлган эҳтиёжлар тўғрисида лавозим ва йўналишлар кесимида, танланган номзодларнинг стажировкасини ташкил қилиш мумкин бўлган хорижий ташкилотлар ва стажировка муддати бўйича асослантирилган маълумотларни, шунингдек, номзодлар стажировкани тамомлагач бажарадиган вазифалари ва эришиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар рўйхатини ўрганиб чиқиш ва умумлаштириш учун Агентликка тақдим этади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировкани ташкил этишга бўлган эҳтиёж асослантирилиши, шу жумладан, уни мамлакатимиздаги ташкилотларда амалга оширишдан фарқли жиҳатлари санаб ўтилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировка ўташ таклиф этилаётган хорижий ҳамкор ташкилот ҳақида маълумот ва унда стажировка ўташ имкониятлари мавжудлиги (тегишли ёзишмалар ёки келишувни илова қилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировка ўташнинг муддатлари ҳамда у билан боғлиқ харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировкадан кутилаётган натижалар акс эттирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентлик буюртмачи ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларни умумлаштириш ва таҳлили асосида тармоқ йўналишлари бўйича стажировка дастурининг хорижий мамлакатлар кесимидаги квоталарини белгилаш учун асослантирилган таклифларни ҳар йили 10 декабрга қадар «Эл-юрт умиди» жамғармасининг Бошқарув кенгаши мажлисларида кўриб чиқиш учун «Эл-юрт умиди» жамғармасига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Эл-юрт умиди» жамғармасининг Бошқарув кенгаши ҳар йили 15 январга қадар Агентлик томонидан тақдим этилган асослантирилган таклифлар асосида тармоқ йўналишлари бўйича стажировка дастурининг хорижий мамлакатлар кесимидаги квоталарини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Стажировка ташкил этиладиган хорижий ташкилотлар ва стажировка муддати буюртмачи ташкилотлар, Агентлик ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан биргаликда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мақсадли стажировка дастурининг хорижий мамлакатлар кесимидаги тасдиқланган квоталари, уларнинг йўналишлари ва муддатлари бўйича маълумотлар Агентлик ва «Эл-юрт умиди» жамғармасининг расмий веб-саҳифаларида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Буюртмачи ташкилотлар ҳар йили 1 февралга қадар мақсадли стажировкага юбориладиган номзодлар рўйхатини шакллантириб, расмий хат асосида Агентликка тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда буюртмачи ташкилотлар биринчи навбатда, Миллий кадрлар захираси таркибига киритилган номзодларни рўйхатга киритиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи ташкилотлар томонидан номзодлар рўйхатини шакллантиришда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стажировка дастурига мос мутахассислиги бўйича камида 3 йиллик иш тажрибаси, шу жумладан охирги 12 ой давомида ушбу соҳада ишлаган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилини билиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стажировка ўташ режалаштирилган хорижий ташкилотнинг шартсиз таклифномаси (молиявий шартлар бундан мустасно) мавжудлиги (буюртмачи томонидан тавсия этилган номзодлар учун).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Буюртмачи ташкилотлар томонидан мақсадли стажировкага юбориладиган номзодлар рўйхатини шакллантириб, Агентликка тақдим этишда қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ижрочи директори номига белгиланган шаклдаги ариза (стажировкани амалга ошириш бўйича танланган мутахассислик, хорижий мамлакат ва хорижий ташкилот кўрсатилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш жойи ва лавозими сақланиши ёки тегишли таълим дастури тугаганидан сўнг ишга жойлаштириш бўйича мажбуриятлар акс этган буюртмачи ташкилотнинг кафолат хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стажировка ўташ режалаштирилган хорижий ташкилотнинг шартсиз таклифномаси (молиявий шартлар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи ташкилот ва стажировка ўташ режалаштирилган ташкилот томонидан ишлаб чиқилган стажировка дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стажировкадан кейинги икки йил давомида бажариши лозим бўлган аниқ вазифалар ва мақсадли кўрсаткичлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар шакллари Агентлик томонидан ишлаб чиқилади ва буюртмачиларга ҳар йили 1 январга қадар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мақсадли стажировка дастурида қуйидаги шахслар иштирок эта олмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 25 ёшдан кичик бўлганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) аввал айни ёки турдош йўналиш бўйича хорижда мақсадли стажировка ўтаб, узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти муддати тугамаганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) коррупцияга оид жиноятларни содир этишда суд томонидан айбдор деб топилган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Агентлик буюртмачи ташкилотлар томонидан тақдим этган номзодлар тўғрисидаги ҳужжатлар ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаган ёки тақдим этилган ҳужжатлари белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, камчиликларни бартараф этиш учун буюртмачига уч иш кунидан иборат муддат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Белгиланган муддатда буюртмачи ташкилотлар томонидан камчиликлар бартараф этилмаганда, номзодлар Агентлик томонидан танловдан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мақсадли стажировкага номзодларни саралаш бўйича Агентликда камида етти кишидан иборат, тоқ сонда бўлган танлов комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия таркибига Агентлик, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ва Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси вакиллари киритилади, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳамда мустақил экспертлар жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Агентлик директори ўринбосарларидан бири Комиссия раиси этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Саралаш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синовлари — билим ва кўникмаларини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номзодлар билан суҳбат — уларнинг касбий салоҳияти, хорижий тил билиш даражаси ва касбий ҳамда малакавий ривожланишга бўлган интилишини баҳолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тавсия этилган номзодлар интеллект даражаси (IQ-тест), психологик барқарорлик, давлат тилини билиш, рақамли технологиялар ҳамда сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасидаги билим даражасини аниқлаш бўйича Агентликнинг ҳудудий филиаллари базасида Агентлик ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази (кейинги ўринларда — Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази) томонидан марказлаштирилган тартибда онлайн режимида тест синовларидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида тест синовларидан 71 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга номзодлар суҳбат жараёнига жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Саралаш жараёни шаффоф ва адолатли ўтказилади. Суҳбат жараёнлари видеотасвирга ёзиб олинади ҳамда онлайн режимда видеотрансляция қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Суҳбат натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Комиссия томонидан якка тартибда, ҳар бир номзод билан алоҳида ўтказилади. Унда номзоднинг қуйидаги компетенциялари баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сиёсатини тушуниш ва таҳлил қилиш, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий соҳалари бўйича билими (25 балл);

стажировка ўташда зарур бўладиган хорижий тилни билиш даражаси (15 балл);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилияти (20 балл);

эмоционал барқарорлик ва стрессга чидамлилик (20 балл);

лидерлик қобилиятлари ва жамоа билан ишлаш салоҳияти (10 балл);

ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик ва масъулият ҳисси (10 балл).

Номзодларнинг якуний натижалари комиссия аъзолари томонидан суҳбат натижасига кўра қўйган балларнинг қўшган ҳолдаги ўртачасидан келиб чиқиб аниқланади ва комиссиянинг баённомаси билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат жараёни онлайн шаклда ўтказилиши мумкин.

23. Суҳбатдан энг юқори балл тўплаган номзодлар баллар рейтинги асосида мазкур Низомнинг 9-бандига мувофиқ тасдиқланадиган квота доирасида мақсадли стажировкага тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Агентлик томонидан ўтказиладиган танлов натижалари асосида ҳар йили 1 апрелга қадар танлов ғолиблари аниқланади ва «Эл-юрт умиди» жамғармасининг Бошқарув кенгаши томонидан тасдиқлаш учун «Эл-юрт умиди» жамғармасига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Танлов ғолиблари рўйхати Агентлик ва «Эл-юрт умиди» жамғармасининг расмий веб-саҳифаларида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. «Эл-юрт умиди» жамғармаси Бошқарув кенгаши қарорига асосан ғолиб деб топилган мутахассислар, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Агентлик, буюртмачи ташкилот ва молиявий (қўшимча) кафил ўртасида шартнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мутахассисларнинг хорижда мақсадли стажировкани ўташи, яшаш ва юриш-туриш тартиб-қоидалари ҳамда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу шартномада белгилаб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тест ва суҳбат натижалари бўйича номзодларнинг шикоятлари, улар эълон қилинган санадан бошлаб икки иш куни ичида Агентликка ёзма шаклда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат натижаларига кўра номзоднинг мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида ёзиб олинган видеотасвир ўрганилади ҳамда ушбу Низом тартибига риоя қилинганлик ҳолати кўриб чиқилади.

28. Баҳолаш натижаларидан норози бўлган номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Агентликда уч кишидан иборат таркибда апелляция комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссиясига Агентлик директорининг Комиссияга раислик қилмаган бошқа ўринбосарларидан бири раис этиб белгиланади ва унинг таркиби Комиссия ишида иштирок этмаган шахслардан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Апелляция комиссияси шикоятни у берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Апелляция комиссияси шикоятни кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

шикоятни асосланган деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантириш;

шикоятни асоссиз деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантиришни рад этиш.

30. Апелляция комиссияси қарор қабул қилинган куни номзодни шикоят қаноатлантирилган ёки рад этилганлигини кўрсатган ҳолда, ёзма равишда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Мақсадли стажировкаларни ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Мақсадли стажировкага юбориладиган мутахассисларнинг стажировка ўташда зарур бўладиган хорижий тилни ўрганиши учун буюртмачи ташкилот томонидан тегишли шароитлар яратиб берилади, шу жумладан, хорижий тилни ўрганиш билан боғлиқ харажатлар қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айрим ҳолларда таржимон хизматидан фойдаланиш орқали мақсадли стажировка дастури ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. «Эл-юрт умиди» жамғармаси хорижда мақсадли стажировка нархлари, муддатлари ва шарт-шароитларининг мақсадга мувофиқлигидан келиб чиқиб, мақсадли стажировка иштирокчиси учун нисбатан афзал бўлган хорижий ташкилотни танлаш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Мақсадли стажировка дастури «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан хорижий ҳамкорлар билан тузилган келишувлар асосида махсус назарий ёки ўқув-амалий курслар, тадқиқот, ўқув модуллари ва цикллар кўринишида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Мақсадли стажировкага юборилган мутахассис мақсадли стажировка давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировкани ташкил этиш ва ундан ўтиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировка дастурида назарда тутилган барча тадбирларни белгиланган муддат ичида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалий фаолиятда фойдаланилиши мумкин бўлган ҳужжатлар намуналари ва бошқа муҳим материаллар тўпламини юритиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ташкилотда ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мақсадли стажировка «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, шунингдек, хорижий грантлар ва буюртмачилар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мақсадли стажировка дастури доирасида қуйидаги харажатлар қопланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировка ўташ бўйича хорижий ташкилотга тўланадиган стажировка учун тўлов;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
виза харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировка даврида тиббий суғурталаш харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги транспорт воситалари билан стажировкадан ўтиш жойигача бўлган йўлкира харажатлари (иккала томонга, кўпи билан бир марта);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли стажировка дастури билан боғлиқ турар-жой, кунлик харажатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Эл-юрт умиди» жамғармаси Бошқарув кенгаши қарорига кўра мақсадли стажировкага юборилган мутахассиснинг хорижда стажировкаси билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар ҳам қопланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Мақсадли стажировка дастурини молиялаштириш бир номзод учун энг юқори миқдори ва молиялаштириш тартиби «Эл-юрт умиди» жамғармасининг Бошқарув кенгаши томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Мақсадли стажировкага юборилган мутахассисларнинг стажировка ўташини ва кейинги меҳнат фаолиятини мониторинг қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. «Эл-юрт умиди» жамғармаси мақсадли стажировкага юборилган мутахассисларнинг стажировкани ўташ жараёнлари мониторингини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. «Эл-юрт умиди» жамғармаси мақсадли стажировкани ўтаётган мутахассисларнинг стажировка жараёни ҳамда хориждаги ҳаёти ва ижтимоий ҳолатига тегишли бўлган маълумотларни олиб туриш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги Элчихонаси ёки консуллик хизмати кўмагидан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Буюртмачи ташкилотлар ходимларининг мақсадли стажировкасини ташкил этишда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги Элчихонаси ёки консуллик хизмати билан биргаликда стажировкага юборилган мутахассиснинг консуллик ҳисобида туришини таъминлайди, хориждаги ҳаёти ва соғлиғидан, шунингдек, уларнинг стажировкаси, моддий ва маиший аҳволидан хабардор бўлиб боради ҳамда «Эл-юрт умиди» жамғармаси билан ҳамкорликда унинг муаммоларини бартараф этиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Мақсадли стажировка дастури бўйича белгиланган муддат тугаганидан сўнг мутахассис узоғи билан бир ҳафта ичида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Мақсадли стажировкага юборилган мутахассислар томонидан стажировкани ўташ якунлари бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасига стажировка якунлангандан сўнг 15 (ўн беш) иш куни ичида қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мақсадли стажировка якунлари бўйича ҳисобот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) молиявий ҳисобот, шу жумладан мақсадли стажировка ўташ бўйича хорижий ташкилотга стажировка учун тўлов тўланганини тасдиқловчи ҳужжат (агарда тўловлар мутахассис банк пластик картаси орқали ўтказилган бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мақсадли стажировка ўтаганлиги бўйича сертификат ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Мақсадли стажировкани ўтаган мутахассислар қайтгандан сўнг, хорижда олган илғор назарий билим ва тажрибаларини амалиётга жорий этиши ҳамда хизмат бўйича ўсишига зарур шароитлар яратиб боришга тегишли буюртмачи ташкилотлар раҳбарлари масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур жараёнлар Агентлик томонидан мувофиқлаштирилади ва мониторинг қилиб борилади. Бунда мониторинг икки йил давомида бир йилда камида икки маротаба хорижда мақсадли стажировкани ўтаган мутахассисларнинг узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти ўталаётган тегишли ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан мақсадли стажировка ўтаган мутахассислар томонидан шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда, сарфланган барча харажатларнинг икки баробари миқдорида мақсадли стажировка ўтаган мутахассиснинг ўзи ва молиявий (қўшимча) кафиллари томонидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Мазкур Низомнинг талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истиқболли мутахассисларнинг «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари ҳисобидан мақсадли стажировкасини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истиқболли мутахассисларнинг хорижий университетлар, илмий марказлар, компания ва ташкилотларда мақсадли стажировкасини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Буюртмачи ташкилотлар

Кадрлар тайёрлашга бўлган эҳтиёжлар тўғрисида лавозим ва йўналишлар кесимида, танланган номзодларнинг стажировкасини ташкил қилиш мумкин бўлган хорижий ташкилотлар ва стажировка муддати бўйича асослантирилган маълумотларни, шунингдек, номзодлар стажировкани тамомлагач бажарадиган вазифалари ва эришиши лозим бўлган мақсадли кўрсаткичларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этади.

Ҳар йили 10 ноябрга қадар

2-босқич

Агентлик,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

Буюртмачи ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларни умумлаштириш ва таҳлили асосида тармоқ йўналишлари бўйича стажировка дастурининг хорижий мамлакатлар кесимидаги квоталарини белгилаш учун асослантирилган таклифларни «Эл-юрт умиди» жамғармасининг Бошқарув кенгашига тақдим этади.

Ҳар йили 10 декабрга қадар

«Эл-юрт умиди» жамғармасининг Бошқарув кенгаши

Агентлик томонидан тақдим этилган асослантирилган таклифлар асосида тармоқ йўналишлари бўйича стажировка дастурининг хорижий мамлакатлар кесимидаги квоталарини тасдиқлайди.

Ҳар йили 15 январга қадар

3-босқич

Буюртмачи ташкилотлар

Мақсадли стажировкага юбориладиган номзодлар рўйхатини шакллантириб, хат асосида Агентликка тақдим этади.

Ҳар йили 1 февралга қадар

4-босқич

Агентлик,

Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази

1. Мақсадли стажировкага номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясини тузади.

2. Саралаш тартиби икки босқичда:

биринчи босқич — номзодларни билим ва кўникмаларини аниқлаш бўйича тест синовлари;

иккинчи босқич — номзодларнинг касбий салоҳияти, хорижий тил билиш даражаси ва касбий ҳамда малакавий ривожланишга бўлган интилишини баҳолаш бўйича суҳбат шаклида ўтказилади.

Ҳар йили февраль-март ойларида

5-босқич

Агентлик

Тест синовларидан 71 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга номзодлар суҳбат жараёнига жалб этилган ҳамда суҳбатдан энг юқори балл тўплаган номзодларни баллар рейтинги асосида, квота доирасида мақсадли стажировкага тавсия этади.

Ҳар бир саралаш босқичи якунига кўра 2 иш кунида

6-босқич

Агентлик,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

Танлов натижалари асосида танлов ғолибларини тасдиқлаш учун «Эл-юрт умиди» жамғармасининг Бошқарув кенгашига тақдим этади.

Танлов ғолиблари рўйхати Агентлик ва «Эл-юрт умиди» жамғармасининг расмий веб-саҳифаларида ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда эълон қилинади.

Ҳар йили 1 апрелга қадар

7-босқич

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, буюртмачи ташкилот

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Бошқарув кенгаши қарорига асосан ғолиб деб топилган мутахассислар «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Агентлик, буюртмачи ташкилот ва молиявий (қўшимча) кафил ўртасида шартнома тузади.

15 иш куни ичида

8-босқич

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, буюртмачи ташкилот

Истиқболли мутахассисларнинг хорижий университетлар, илмий марказлар, компания ва ташкилотларда мақсадли стажировка ўташини ташкил этади.

Мақсадли стажировка ўташ даври давомида

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, Агентлик

Мақсадли стажировкага юборилган мутахассисларни стажировкадан кейинги меҳнат фаолиятини мониторинг қилади.

Мақсадли стажировкадан кейин 2 йил давомида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 ноябрдаги 743-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида қайта тайёрлаш таълим дастурлари учун номзодларни саралаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда — Академия) давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ходимлари учун муддати 6 ойгача бўлган қайта тайёрлаш таълим дастурларига номзодларни саралаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Академияда муддати 6 ойгача бўлган қуйидаги қайта тайёрлаш таълим дастурлари (кейинги ўринларда — қайта тайёрлаш дастурлари) жорий этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геосиёсат, глобал хавфсизлик, барқарор ривожланиш, лойиҳа бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий сиёсат ва бошқа долзарб йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига мувофиқ ташкил этиладиган махсус курслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташаббускор аёлларнинг раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш ва уларни давлат хизматига тайёрлаш учун «Раҳбар аёллар» дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истиқболли ёшларни давлат хизматига жалб этиш ҳамда ёш давлат хизматчиларининг етакчилик ва бошқарувчилик қобилиятларини ривожлантириш учун «Келажак лидерлари» дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбар ва бошқарув кадрлари ҳамда мазкур лавозимларга номзодлар учун «Тизимли таҳлил, стратегик режалаштириш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш» дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда мазкур лавозимларга номзодлар учун «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш» дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсатига масъул таркибий тузилма раҳбарлари учун «Кадрлар захирасини шакллантириш ва инсон ресурсларини ривожлантириш» дастури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари бўйича лойиҳавий бошқарув ва мониторинг кўникмаларини ривожлантириш учун «Давлат дастурлари ва лойиҳаларини самарали бошқариш» дастури.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Академияда қайта тайёрлаш дастурлари учун номзодларни саралашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган юқори малакали кадрларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматчилари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, интеллектуал ва профессионал салоҳиятни ҳамда ташаббускорлик ва етакчилик фазилатларини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчилик фазилатлари ва бошқарувчилик билимлари юқори даражада бўлган истиқболли раҳбар ходимларни танлаш ва махсус ўқувларга жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари учун истиқболли бошқарув кадрлари захирасига номзодларни шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қайта тайёрлаш дастурлари учун номзодларни саралаш қонунийлик, холислик, шаффофлик, коллегиаллик ва тенг ҳуқуқлилик тамойиллари асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қайта тайёрлаш дастурларига номзодларни саралаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик ҳар бир қайта тайёрлаш дастурларига қабул қилиш жараёни бўйича саралаш босқичларини ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар, ҳужжатларни тақдим этиш шакли ва муддатлари ҳамда бошқа зарур масалалар юзасидан саралаш бошланишидан камида 15 кун олдин давлат органлари ва ташкилотларига маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қайта тайёрлаш дастурларига оид маълумотлар Агентлик ҳамда Академиянинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Қайта тайёрлаш дастурлари учун номзодларни дастлабки саралаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қайта тайёрлаш дастурлари учун номзодларни дастлабки саралаш давлат органлари ва ташкилотларида номзодларни саралаб олиш бўйича ҳар йили 1 апрелга қадар идоравий комиссия (кейинги ўринларда — Идоравий комиссия) тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий комиссия ҳудудларнинг, иқтисодиёт тармоқлари ва ташкилотларнинг бошқарув кадрларига бўлган жорий ва келажакдаги талаб-эҳтиёжлари ўрганиб чиқади ҳамда шу асосда ходимлар, ташаббускор аёллар, истиқболли ёшлардан иборат қайта тайёрлаш дастурлари саралаш босқичида иштирок этиш учун номзодлар рўйхатини шакллантиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Номзодлар олий маълумотли ва камида 2 йил бошқарув лавозимларида иш тажрибасига эга бўлган, давлат бошқаруви ва ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг турли соҳаларида самарали фаолият олиб бораётган, «Келажак лидерлари» дастури учун 25 ёшдан 35 ёшгача (35 ёш ҳам қўшилган ҳолда), қолган дастурларга 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари номзод бўлишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қайта тайёрлов дастурларига номзод сифатида кадрлар захирасига киритилган (Миллий кадрлар захираси, Салоҳиятли кадрлар захираси, Истиқболли кадрлар захираси каби) давлат хизматчилари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари ва тадбиркорлик субъектлари ходимлари тавсия этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадрлар захирасига киритилган давлат хизматчилари орасидан етарлича номзодлар шаклланмаган ҳолатда, ташкилот тизимида фаолият юритаётган бошқа бошқарув ходимлари тавсия қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қайта тайёрлаш дастурларида иштирок этишлари учун номзодлар дастлаб ҳар йили 15 апрелга қадар Идоравий комиссияга мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Идоравий комиссия номзод ва унинг ҳужжатларини ҳар томонлама ўрганиб, қайта тайёрлаш дастурлари талабларига мос келадиган номзодларнинг рўйхатини шакллантиради ва ҳар йили 1 майга қадар Агентликка тавсия этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қайта тайёрлаш дастурларида таҳсил оладиган давлат хизматчилари контингентини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қайта тайёрлаш дастурларида таҳсил оладиган давлат хизматчилари контингентини саралаш ва шакллантириш бўйича ҳар йили 1 июнга қадар Агентликда камида етти кишидан иборат, тоқ сонда бўлган махсус комиссия тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия таркибига Агентлик, Академия вакиллари киритилади, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳамда мустақил экспертлар жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директори ўринбосарларидан бири Комиссия раиси этиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Махсус комиссия томонидан номзодларни саралаш тартиби қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тест синовлари — Агентлик ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази (кейинги ўринларда — Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази) томонидан интеллект даражаси (IQ-тест), психологик барқарорлик, давлат тилини билиш, ахборот технологиялари ҳамда сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар соҳасидаги билим ва кўникмаларини аниқлаш мақсадида марказлаштирилган тартибда онлайн режимда тест синовларидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган номзодлардан тест синовларини ўтказиш Агентликнинг ҳудудий филиаллари ахборот технологиялари базасидан фойдаланган ҳолда шартнома асосида ташкил этилади. Давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппарати номзодлари Агентликнинг Тошкент шаҳри филиалига бириктирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) номзодлар билан суҳбат — уларнинг касбий салоҳияти, билим даражаси ҳамда малакавий ривожланишга бўлган интилиши баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида тест синовларидан 71 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга номзодлар суҳбат жараёнига жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Саралаш жараёни шаффоф ва адолатли ўтказилади. Суҳбат жараёнлари видеотасвирга ёзиб олинади ҳамда онлайн режимда видеотрансляция қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суҳбат натижалари 100 баллик тизимда баҳоланади. Суҳбат махсус комиссия томонидан якка тартибда, ҳар бир номзод билан алоҳида ўтказилади. Унда номзоднинг қуйидаги компетенциялари баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сиёсатини тушуниш ва таҳлил қилиш, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий соҳалари бўйича билими (25 балл);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик фикрлаш ва қарор қабул қилиш қобилияти (20 балл);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмоционал барқарорлик ва стрессга чидамлилик (20 балл);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тилни билиш даражаси (15 балл);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лидерлик қобилиятлари ва жамоа билан ишлаш салоҳияти (10 балл);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий фаоллик, ташаббускорлик ва масъулият ҳисси (10 балл).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Номзодларнинг якуний натижалари комиссия аъзолари томонидан суҳбат натижасига кўра қўйган балларнинг қўшган ҳолдаги ўртачасидан келиб чиқиб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат жараёни онлайн шаклда ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Суҳбатдан энг юқори балл тўплаган номзодлар Академиянинг қабул параметрларида белгиланган квота доирасида мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган қайта тайёрлаш дастурларининг бирида иштирок этиш учун ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агентлик қайта тайёрлаш таълим дастурларида иштирок этиш учун тавсия этилган номзодларни ҳар йили 1 июлга қадар Академияга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўқув жараёнлари бошлангунга қадар қайта тайёрлаш дастурлари учун номзодларни саралаш натижаларига кўра дастурларга тавсия қилинган, бироқ оилавий ва (ёки) шахсий сабаблар туфайли дастурда иштирок эта олмайдиган номзодлар аризаларига биноан рўйхатдан чиқарилиши мумкин. Бунда мазкур номзод ўрнига натижалар кетма-кетлигидаги кейинги номзод Агентлик томонидан ўқувларга тавсия этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қайта тайёрлаш дастурларига тавсия қилинган номзодлар рўйхати апелляция комиссияси қарори инобатга олинган ҳолда махсус комиссиянинг баёни билан тасдиқланади. Мазкур баён асосида Академия ректори томонидан белгиланган тартибда тингловчиларни қайта тайёрлаш дастурига ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Номзодларнинг шикоятларини кўриб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Тест ва суҳбат натижалари бўйича номзодларнинг шикоятлари, улар эълон қилинган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида Агентликка ёзма шаклда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат натижаларига кўра номзоднинг мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида ёзиб олинган видеотасвир ўрганилади ҳамда ушбу Низом тартибига риоя қилинганлик ҳолати кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Баҳолаш натижаларидан норози бўлган номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш учун Агентликда уч кишидан иборат таркибда апелляция комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссиясига Агентлик директорининг махсус комиссияга раислик қилмаган бошқа ўринбосарларидан бири раис этиб белгиланади ва унинг таркиби махсус комиссия ишида иштирок этмаган шахслардан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Апелляция комиссияси шикоятни у берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Апелляция комиссияси шикоятни кўриб чиқиш натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикоятни асосланган деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шикоятни асоссиз деб ҳисоблаш ҳамда уни қаноатлантиришни рад этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Апелляция комиссияси қарор қабул қилинган куни номзодни шикоят қаноатлантирилган ёки рад этилганлигини кўрсатган ҳолда, ёзма равишда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мазкур Низомнинг талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида қайта тайёрлаш таълим дастурлари учун номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида қайта тайёрлаш таълим дастурлари учун номзодларни саралаш тартиби бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги

(кейинги ўринларда — Агентлик)

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда — Академия) қайта тайёрлаш таълим дастурлари учун номзодларни саралаш босқичларини ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар, ҳужжатларни тақдим этиш шакли ва муддатлари ҳамда бошқа зарур масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига маълум қилади.

Саралаш бошланишидан камида 15 кун олдин

2-босқич

Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Агентликнинг хатига мувофиқ Академияга қайта тайёрлаш таълим дастурларига қабулни ташкил этиш ва ўтказиш учун номзодларни бирламчи саралаб олиш бўйича идоравий комиссия (кейинги ўринларда — Идоравий комиссия) тузади.

Ҳар йили 1 апрелга қадар

3-босқич

Номзод

Академиянинг қайта тайёрлаш таълим дастурларига кирмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — давлат хизматчилари, фуқаролик жамияти институтлари ва тадбиркорлик субъектлари ходимлари Идоравий комиссияга мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларини тақдим этади.

Ҳар йили 15 апрелга қадар

Идоравий комиссия

1. Академияда қайта тайёрлаш таълим дастурларига қабул қилиш учун ҳудудларнинг, иқтисодиёт тармоқлари ва ташкилотларнинг бошқарув кадрларига бўлган жорий ва келажакдаги талаб-эҳтиёжларини ўрганиб чиқади ҳамда шу асосда ходимлар, ташаббускор аёллар, истиқболли ёшлардан иборат қайта тайёрлаш дастурлари саралаш босқичида иштирок этиш учун номзодлар рўйхатини шакллантиради.

2. Академияда қайта тайёрлаш таълим дастурларига қабул қилиш учун номзодларнинг рўйхати, уларнинг ҳар бирига алоҳида тавсиянома ҳамда ҳужжатлар тўпламини электрон шаклда Агентликка тақдим этади.

Ҳар йили 1 майга қадар

4-босқич

Агентлик

Қайта тайёрлаш дастурларида таҳсил оладиган давлат хизматчилари контингентини саралаш ва шакллантириш бўйича махсус комиссия тузади.

Ҳар йили 1 июнга қадар

5-босқич

Агентлик,

Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази

Саралаш тартиби икки босқичда:

1-босқич — номзодларни билим ва кўникмаларини аниқлаш бўйича тест синовлари;

2-босқич — номзодларнинг касбий салоҳияти, хорижий тил билиш даражаси ва касбий ҳамда малакавий ривожланишга бўлган интилишини баҳолаш бўйича суҳбат шаклида ўтказилади.

Ҳар йили июнь ойи давомида

6-босқич

Агентлик

Тест синовларидан 71 фоиз ва ундан юқори кўрсаткичга эга номзодлар суҳбат жараёнига жалб этилган ҳамда суҳбатдан энг юқори балл тўплаган номзодлар Академиянинг қабул параметрларида белгиланган квота доирасида ҳар бир қайта тайёрлаш таълим дастурлари бўйича алоҳида тавсия этилган номзодларни Академияга тақдим этади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 09/25/743/1100-сон)