Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 08.02.1994 йилдаги 62-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 08.02.1994 йилдаги 62-сон
Date of entry into force
08.02.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
САНОАТ ТЕРАКЧИЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА БОШҚА ТЕЗ ЎСУВЧИ ЁҒОЧБОП ДАРАХТЗОРЛАРНИ БАРПО ЭТИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ хўжалигининг ва аҳолининг ёғоч-тахталарга бўлган эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш ва республиканинг табиий-иқтисодий имкониятларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Pеспубликаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари саноат теракчилиги бўйича белгиланган топшириқларнинг бажарилиши ва уларнинг республикамиз корхоналари, ташкилотлари ва аҳолиси томонидан амалга оширилиши учун 1994 — 2003 йилларда терак ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахт кўчатлари етиштиришни 1-иловага* мувофиқ миқдорда таъминласинлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февраль., 74-сон — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон , 13-модда қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 1994 — 2003 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, вазирликлар ва идоралар бўйича ноқулай, унуми кам бўлган суғориладиган ерларда саноат учун теракзорлар, қарағайзорлар ва ёнғоқзорларни барпо этиш бўйича 2, 3 ва 4-иловалар*га мувофиқ топшириқ белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1, 2, 3, 4-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика вазирликлари ва идоралари мавжуд суғориладиган ерларда терак ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахт кўчатлари экиш имконини қидириб топсинлар ва эксинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимликлари белгиланган топшириқларни сўзсиз бажариш юзасидан ташкилий-иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсинлар, бир ой муддатда дарахтзорлар барпо этувчи ва парвариш қилувчи, уларни пайҳон бўлишдан, касалликлар ва зараркунандалардан сақловчи ихтисослаштирилган бўлинмалар ташкил этсинлар ҳамда 1994 йилнинг баҳоридан бошлаб ҳамма жойда тераклар ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтларни экишга киришсинлар. Қилинган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 1994 йилнинг май ойида ахборот берсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикамиз иқтисодиёти учун, саноат учун теракзорлар ва бошқа тез ўсувчи ёточбоп дарахтзорлар барпо этишга оид чора-тадбирларни амалга оширишнинг, бу ишда ҳамма иштирок этишининг муҳимлиги тўғрисида аҳоли орасида тушунтириш ишларини кучайтирсинлар. Каналлар, суғориш иншоотлари, коллекторлар ва йўллар бўйлаб терак экиш бўйича имкониятлардан тўлароқ фойдалансинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитаси бир ой муддатда дарахтзорлар ва кўчатзорлар барпо этишга оид норматив-услубий ҳужжатларни барча манфаатдор ташкилотларга етказсин, зарур бўлган ҳолларда ҳар бир, вилоятда кўчат ўтказиш схемалари ва қатор оралари, шу мақсадлар учун ажратилган ерлардан оқилона фойдаланиш бўйича семинарлар ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш», «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси ва «Ўзқишлоқхўжаликкимё» республика бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ва саноат учун тез ўсувчи ёғочбоп дарахтзорлар барпо этиш билан шуғулланаётган бошқа вазирликлар ва идораларнинг буюртмалари бўйича қўшимча техника, ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, химикатлар ва бошқа моддий ресурслар ажратсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрель 149-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон хўжалиги фанлари академияси кўчат етиштириш, селекция ва тераклар ҳамда бошқа маҳаллий ва четдан келтирилган тез ўсувчи ёғочбоп дарахт турларининг янги истиқболли навларини яратиш технологиясини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқотларни кучайтирсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси 1994 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига саноат теракзорлар ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахт кўчатзорлари барпо этишга, уларда зарур агротехника тадбирлари ўтказишга керак бўлган маблағлар ажратишни назарда тутсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 апрель 149-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси ва Давлат телерадио компанияси келажакда халқ хўжалигини ва аҳолини зарур хом ашё билан таъминловчи, шунингдек, атроф-муҳитга ижобий таъсир кўрсатувчи ёғочбоп саноат дарахтзорлари яратиш бўйича топшириқларнинг қандай бажарилаётганлигини мунтазам ёритиб борсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Деҳқончилик саноати мажмуи бўлимига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 8 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62-сон