20.10.2025 йилдаги ПҚ-309-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 20.10.2025 йилдаги ПҚ-309-сон
Date of entry into force
21.10.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузурида Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва кадрлар тайёрлаш, қурилишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ва рақамли қурилишни ривожлантириш, барқарор конструктив ечимлар, ерости ва ерусти шаҳарсозлиги, «яшил» қурилиш, геотехника ва қурилиш материаллари йўналишларида зарур илмий ечимларни ишлаб чиқиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-184-сон Фармони билан Тошкент архитектура-қурилиш университети (кейинги ўринларда — Университет) ҳузурида Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятининг (кейинги ўринларда — Институт) асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва барқарор қурилиш соҳасининг қуйидаги йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ва натижаларини амалиётга жорий этишни таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) сейсмик ва барқарор конструктив ечимлар, ерости ва ерусти шаҳарсозлиги, инфратузилма, «яшил» қурилиш, энергия самарадор ва муқобил технологияларни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг сифатини, фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) қурилиш соҳасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ва рақамли қурилишни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) тарихий ва маданий мерос объектларининг зилзилабардошликка оид муаммоларига ечимлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тегишли лицензия талаблари ва шартларини бажарган ҳолда шаҳарсозлик соҳасида лицензияланадиган фаолият турларининг барчасини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) сейсмик хавфсизлик ва қурилиш соҳасидаги муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион изланишларни амалга ошириш, илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) қонунчиликда белгиланган лицензия талаблари асосида сейсмик хавфи III ва IV тоифадаги бино ва иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) бошқа илмий ташкилотлар, жамғармалар, таълим муассасалари, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан шартномалар тузиш орқали биргаликда илмий тадқиқотлар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Институт фаолиятининг ташкилий асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Институтга Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва Тошкент архитектура-қурилиш университети кузатув кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгашлар) билан келишган ҳолда Университет ректори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади ҳамда у икки нафар ўринбосарга эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Институт фаолияти ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида ташкил этилади ва Кенгашлар назорати остида юритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Институтга илмий унвонлар ва илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш ва ўз фаолиятига мос ихтисосликлар бўйича докторант ва мустақил изланувчиларни тайёрлаш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Институт ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) Институт ўз фаолиятини ташкил этишда Университетнинг тегишли лабораторияларидан фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) Институт илмий тадқиқотлар доирасида зарур ахборотларни, статистик, таҳлилий ва бошқа маълумотларни давлат органлари ва ташкилотларидан беғараз олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) Институт Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, бланкаларга, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) Институт ўз фаолияти доирасида республикадаги барча олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг лабораторияларидан беғараз фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти лабораторияларининг асосий вазифалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Институт директорига Университет ректори ва Кенгашлар билан келишган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) заруратга кўра Институт тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ва белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) молиявий ва хўжалик фаолияти имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ходимларнинг иш фаолиятидаги самарадорлиги натижаларига кўра меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун Ягона тариф сеткасининг оширилган тариф коэффициентларини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Институт фаолиятининг молиявий асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) тегишли лицензия талаблари ва шартларини бажарган ҳолда шаҳарсозлик соҳасида лицензияланадиган фаолият турларини амалга оширишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) илмий фаолиятга оид давлат мақсадли дастурлари доирасида ва илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси асосида ўтказиладиган танловларга ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) сейсмик хавфсизлик ва қурилиш соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион изланишларни амалга оширишдан, шунингдек, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Институт томонидан қонунчиликда назарда тутилган соҳага доир барча турдаги пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(е) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрияларидан тушадиган ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, дастлабки босқичда Институт фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, зарур мебель, компьютер техникаси, инвентарлар ва бошқа моддий воситалар билан жиҳозлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сон қарори асосида зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришдан тушган маблағлар ҳамда Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Университет икки ой ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) белгиланган тартибда Институт уставини тасдиқлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Институтни Университетнинг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани, Янгишаҳар кўчаси 9а-уйда жойлашган асосий биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Институтнинг илмий фаолиятини самарали ташкил этиш, салоҳиятини оширишга қодир тажрибали мутахассислар ва илмий ходимлардан иборат юқори малакали кадрлар билан очиқ танлов асосида тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ҳисобварағига тушган маблағлар сарфланадиган мақсадлар 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори Б.А. Тўлаганов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 20 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-309-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-309-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институтининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ёш олимлар кенгаши

Илмий кенгаш

Директор

Халқаро консультантлар — маслаҳатчилар

Илмий ишлар ва стратегик ривожлантириш бўйича директорнинг биринчи ўринбосари

1

Иқтисодиёт ва маркетинг ишлари бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1

Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги лабораторияси

6

Сунъий интеллект технологиялари ва рақамли қурилишни ривожлантириш лабораторияси

6

Маркетинг бўлими

3

Молия-иқтисодиёт бўлими

2

Хўжалик ишлари бўлими

2

Геотехника, грунтлар механикаси ва қурилиш материаллари лабораторияси

6

Барқарор конструктив ечимлар,

шаҳарсозлик ва инфратузилма лабораторияси

6

Бош юрисконсульт

1

Ахборот технологиялари ва коммуникациялар бўйича бош мутахассис

1

«Яшил» қурилиш, энергия самарадор ва муқобил технологиялар лабораторияси

6

Зилзилабардошлик бўйича

экспертлар гуруҳи

(шартномаларга мувофиқ жалб қилинади)

15

Режим-махсус қисм (бўлим) мутахассиси

1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган ишлар ҳажмига қараб — 60 нафар, шу жумладан, илмий ходимлар — 34 нафарни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун мутахассислар шартнома асосида қўшимча жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-309-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти лабораторияларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Сейсмик фаол ҳудудларда қуриладиган актив сейсмик ҳимоялаш қурилмаларига эга бўлган ва эга бўлмаган юқори қаватли биноларнинг конструктив ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда сейсмик мустаҳкамлигини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини мониторинг қилишнинг илмий асосларини яратиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. Зилзилаларда бино ва иншоотларнинг шикастланиш даражасини баҳолаш ҳамда илмий ҳажмдор ишланмаларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бино ва иншоотларни сейсмик ҳимоялаш услубларини, янги конструктив ечимларни ҳамда кўп қаватли бино ва иншоотларнинг сейсмик хатарини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлик бўйича техник ҳолатини баҳолашнинг замонавий услубларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг техник ҳолатини тадқиқ қилиш, барча турдаги бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Грунт билан ўзаро таъсирни ва конструктив ўзига хосликларни ҳисобга олган ҳолда ерости ва ерусти иншоотлари зилзилабардошлиги назарияларини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Грунтлар механикаси ва геотехника тадқиқотларини ривожлантириш, қурилиш материалларини тажрибалар орқали синаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Сув омборларининг техник ҳолатига таъсир этувчи турли омилларни инобатга олган ҳолда унинг сейсмик мустаҳкамлигини аниқлашга қаратилган тадқиқотлар олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Янги қурилиш материалларининг физик-механик хоссаларини, конструкциялар мустаҳкамлигини тадқиқ қилиш ҳамда олинган натижалар асосида амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Яшил» қурилиш технологияларини амалиётга жорий этиш. Қурилишда энергия тежамкор материаллар ва услублардан фойдаланишни тадқиқ қилиш. Муқобил энергия манбаларидан (қуёш, шамол, биомасса ва бошқалар) фойдаланиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Энергия самарадорлигини оширишга қаратилган технологияларни синовдан ўтказиш. «Яшил» қурилиш стандартлари ва нормативларини ишлаб чиқишда иштирок этиш. Экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қурилиш соҳасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ва рақамли қурилишни ривожлантириш, барқарор конструктив ечимлар олиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Барқарор конструктив тизимлар бўйича тадқиқот олиб бориш, шаҳарсозлик тизимлари ва инфратузилмани ривожлантириш бўйича дастурлар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ерости ва ерусти шаҳарсозлиги ва инфратузилма муаммоларини ечишга қаратилган илмий таклифлар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қурилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни янги ишланмалар ва юқори технологияларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Республика аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш, ўрта ва узоқ истиқболда бино ва иншоотлар ҳамда муҳандислик инфратузилмаларини сейсмик хавфдан ҳимоя қилишнинг стратегик йўналишларида дастурларни тайёрлашда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Соҳада фан ва таълим интеграциясини таъминлаш мақсадида ўқув дастурлари ва услубий қўлланмалар ҳамда монографиялар тайёрлаш, юқори малакали кадрлар тайёрлашда, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Илмий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг натижаларини тижоратлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, чет эл университетлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари билан қўшма тадқиқотларда иштирок этиш, тегишли илмий йўналишлар ва ихтисосликлар бўйича илмий даражали кадрлар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-309-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш

1.

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш.

1. Институтнинг мустақил баланси ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш.

бир ой муддатда

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Институтнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган муҳри ва бланкаларини шакллантириш.

3. Институт уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

4. Институт илмий лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш.

икки ой муддатда

2.

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, зарур мебель, компьютер техникаси, инвентарлар ва бошқа моддий воситалар билан таъминлаш учун маблағларни шакллантириш.

1. Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сонли қарори асосида зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришдан тушган 6 миллиард сўм маблағларни Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ҳисобварағига ўтказиш.

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 2 миллиард сўм маблағларни Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ҳисобварағига ўтказиш чораларини кўриш.

бир ой муддатда

Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар беришдан тушган маблағлар, Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти

(К. Султанов),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

3.

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институтининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Хизмат ҳамда кўчма лаборатория машиналари, шунингдек, зарур мебель, компьютер техникаси, инвентарлар ва бошқа моддий воситалар рўйхатини шакллантириш.

бир ҳафта муддатда

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ҳисобварағига тушган маблағлар

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Халқаро ва ички бозорни ўрганган ҳолда тижорат таклифларини ишлаб чиқиш.

икки ҳафта муддатда

3. Тендер танловлари асосида харидларни амалга ошириш.

бир ой муддатда

4.

Институтни Тошкент архитектура-қурилиш университетининг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчаси 9а-уйда жойлашган асосий биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

1. Университет биносининг 2 ва 3-қаватидан ходимлар ва илмий лабораторияларга хоналар ажратиш.

бир ҳафта муддатда

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ҳисобварағига тушган маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов)

2. Институтга ажратилган хоналарни зарур ускуналар, мебель, алоқа воситалари, компьютерлар, ташкилий техника, ахборот-коммуникация технологиялари, интерфаол ва инновацион панель ва мониторлар, видеоконференцалоқа жиҳозлари, зарур бўлган барча турдаги моддий воситалар билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.

икки ой муддатда

5.

Институтга тажрибали ва юқори малакали мутахассис ва илмий ходимларни жалб қилиш.

1. Институтга мутахассис ва илмий ходимларни жалб қилиш учун очиқ танлов эълон қилиш.

бир ҳафта муддатда

Институтга тушган маблағлар

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов)

2. Мутахассис ва илмий ходимларни очиқ танлов асосида саралаб олиш ҳамда улар билан қонунчилик талаблари асосида меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.

икки ой муддатда

II. Институтда илмий фаолиятни йўлга қўйиш ва такомиллаштириб бориш

6.

Институт илмий кенгашини ташкил қилиш.

1. Малакали илмий ходимлардан илмий кенгаш таркибини тасдиқлаш.

икки ой муддатда

-

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти

2. Илмий кенгашнинг йиллик иш режасини тасдиқлаш.

икки ой муддатда

3. Амалга оширилаётган илмий тадқиқот ишларини ўрнатилган тартибда муҳокамадан ўтказиб бориш.

доимий

4. Илмий кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар бўйича йиллик ҳисоботни Республика кенгашига тақдим этиш.

доимий

7.

Институтда таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш.

1. Таянч докторантура ва докторантурага қабул квотасини белгилаш.

икки ой муддатда

Институтга тушган маблағлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов)

2. Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида таълим олишни йўлга қўйиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.

2025 йил якунига қадар

3. Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш.

доимий

8.

Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш.

1. Илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш.

2025 йил ноябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов)

2. 05.10.03 — Сейсмик хавфсизлик ва 05.09.02 — Геотехника ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тузиш.

2026 йил апрель

9.

Институтнинг тажрибали ва юқори малакали мутахассис ҳамда илмий ходимларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш.

1. Институт ходимлари 2025 — 2027 йилларда хорижда илмий стажировка ўташи ва малака ошириши бўйича режа-график ишлаб чиқиш.

уч ой муддатда

Институтга тушган маблағлар,

Жамғарма,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов)

2. Ҳар йили камида 5 нафар ходимни хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига илмий стажировка ва малака оширишга юбориш.

2026-2027 йиллар

10.

Институтнинг хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлаш.

1. Институт ходимларининг хорижий мамлакатларда соҳага оид ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарларда тизимли равишда иштирок этишини таъминлаш ва тадқиқотчилар ўртасида танловлар ташкил этиб бориш.

2026 йил январь ойидан бошлаб

Институтга тушган маблағлар

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти

2. Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини «Scopus» ва «Web of Science» халқаро илмий-техник маълумотлар базаларидаги журналларда эълон қилиш.

доимий

11.

Институтда сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш бўйича илмий фаолиятни йўлга қўйиш.

1. Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш соҳасидаги долзарб муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган танловларни эълон қилиш.

ҳар йили 15 январга қадар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан илмий тадқиқот лойиҳалари бўйича ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар ҳамда Жамғарма маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Тошкент архитектура-қурилиш университети

(Б. Тўлаганов),

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти,

Инновацион ривожланиш агентлиги

2. Соҳага доир илмий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган фундаментал, амалий ва инновацион изланишларни амалга ошириш.

доимий

3. Илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш.

2026 йилда бошлаб

12.

Қурилиш соҳасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ва рақамли қурилишни ривожлантириш.

1. Ходимларни сунъий интеллект ва рақамли қурилиш технологиялари бўйича ўқитиш, махсус семинарлар ва тренинглар ўтказиш.

ҳар йили икки марта

Институтга тушган маблағлар

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти

2. Қурилиш жараёнидаги муаммоларни таҳлиллар асосида аниқлаш ҳамда сунъий интеллект ва рақамли технологияларнинг қўлланиш имкониятларини ўрганиш.

2026 йил II чорак

3. Илмий ёндашувлар асосида сунъий интеллект ва рақамли қурилиш моделларини яратиш.

2026-2027 йиллар

III. Глобал иқлим ўзгариши, барқарор қурилиш, яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича илмий ишлар самарадорлигини ошириш

13.

«Ақлли шаҳар» концепцияси доирасида барқарор қурилиш, шаҳар инфратузилмаси объектларида рақамли бошқарув тизимини шакллантириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни йўлга қўйиш.

1. Шаҳарларни турли табиий ва антропоген хусусиятга эга бўлган салбий омиллардан ҳимоялашда GIS технологияларидан фойдаланиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

доимий

Институтга тушган маблағлар

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти

2. Шаҳарларнинг транспорт ва инженерлик инфраструктурасини рақамли бошқарув тизимида GIS технологияларидан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотларни амалга ошириш.

доимий

14.

Глобал иқлим ўзгариши жараёнида шаҳарларни ривожлантириш бўйича илмий-тадқиқотлар ишларини олиб боришни йўлга қуйиш.

1. Шаҳар инфраструктурасини ривожлантиришда кўкаламзорлаштириш, атмосферага чиқарилаётган ис гази миқдорини камайтириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

доимий

Институтга тушган маблағлар

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти

2. Тураржой мавзеларида энергия ресурсларини тежаш ва микроиқлимни яхшилашда «яшил» том, «яшил» девор бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

доимий

3. Шаҳар атмосфераси ифлосланишини камайтириш бўйича ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда «яшил» макон, «яшил» белбоғ, боғлар ва истироҳат боғларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

доимий

4. «Яшил» қурилиш, «яшил» инновацион маҳсулотларни стандартлаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

доимий

15.

Сервейинг (бино ва иншоотларнинг ҳаётий фаолияти) бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни йўлга қўйиш.

1. Лойиҳаолди жараёнида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

доимий

Институтга тушган маблағлар ҳисобдан

Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти

2. Лойиҳа, конструкцияларни завод шароитида тайёрлаш, ташиш, сақлаш ҳамда қурилиш-монтаж босқичидаги камчиликларни камайтириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

доимий

3. Эксплуатацияни тўғри ташкил этиш ҳамда қурилишда рухсат этилган техник четлашишлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш.

доимий

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПҚ-309-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ҳисобварағига тушган маблағлар сарфланадиган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАҚСАДЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Соҳада илмий-техник ва илмий-услубий адабиётларни (жумладан даврий нашрларни) тайёрлаш ва чоп этиш, Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) ходимлари томонидан тайёрланган маҳаллий ва хорижий илмий нашрлардаги мақолалар учун тўловларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Илмий-техник симпозиум, анжуман, семинар-тренинг, кўргазмалар, давра суҳбатлари ўтказиш, соҳа фаолиятига илмий-техник ютуқларни жорий этиш ва уларни тарғиб этиш мақсадида илмий, меъёрий, услубий, техник, технологик ҳужжатлар ва бошқа илмий-техник ахборот манбаларини харид қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Институт ходимлари ва мутахассисларини ўқитиш, қайта тайёрлаш, малака ошириши ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш харажатларини молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Институтнинг раҳбар ва ходимларига қўшимча ва устама ҳақ, мукофот пуллари ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш, ходимларнинг хизмат сафарлари, шу жумладан, хорижий хизмат сафарлари харажатларини молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Институтни зарур ускуналар, мебель, алоқа воситалари, компьютерлар, ташкилий техника, ахборот-коммуникация технологиялари, зарур бўлган барча турдаги моддий қийматликлар билан таъминлаш, шунингдек, Институт учун зарур бўлган асосий воситалар харидини амалга ошириш, уларни ташиш, бутлаш, сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Институт фаолиятида зарур бўладиган жорий харажатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Институтга юкланган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида консалтинг ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан мутахассислар, жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ходимларга, жумладан, хорижий консультантларга уй-жой хизматлари (ижара) учун ҳар ойлик компенсация тўлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Соҳага оид ишларда амалий ёрдам кўрсатиш, ҳамкорлик қилиш, тажриба алмашиш, маслаҳатлар бериш мақсадида ташриф буюрадиган хорижий меҳмонлар, жумладан, хорижий делегациялар учун сарфланадиган йўл, транспорт, овқатлантириш харажатлари ва бошқа харажатларни молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Умумхалқ байрамлари, муҳим саналар ва касб байрамлари ҳамда бошқа шу турдаги давлат байрам тадбирларини ўтказиш харажатларини (жумладан, бино ижараси, безатиш, концерт тадбирлари, гуллар, эсдалик совғалари, видеороликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш, байрам дастурхони кабилар) молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Институт фаолиятини такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа тадбирларни молиялаштириш.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 07/25/309/0961-сон)