20.10.2025 йилдаги ПФ-185-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 20.10.2025 йилдаги ПФ-185-сон
Date of entry into force
21.10.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикамиз аҳолиси ва ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилишда илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда илмий-техник ёндашувлар асосида самарали профилактика ва давлат назоратининг янги механизмларини йўлга қўйиш ҳамда соҳага замонавий рақамли ечимларни жорий этиш бўйича миллий тажрибани яратиш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Устувор йўналишлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш борасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ҳудудларда фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш ва оқибатларини камайтириш фаолиятини устувор вазифа сифатида қабул қилиш орқали маҳаллалар даражасида кенг қамровли профилактика механизмларини яратиш ва самарали татбиқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) энергетика, йирик ишлаб чиқариш, қурилиш ва хизмат кўрсатиш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфни бошқариш, техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этишнинг янги стандарт ҳамда методикаларини ишлаб чиқиш ва фавқулодда вазиятлар шароитларида ҳаракатланиш амалиётида йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) фавқулодда вазиятлар йўналишида давлат назорати шаклларининг талаблари ҳамда меъёрларини замон талабларига мос равишда қайта кўриб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини трансформация қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф этиш соҳасига сунъий интеллект, робототехника ва замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш, мазкур ҳолатларнинг олдини олишга масъул идора ва ташкилотларнинг ахборот тизимларини ягона технологик платформага бирлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) барча бўғиндаги фавқулодда вазиятлар органлари учун кадрлар ва раҳбарларни мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича дуал таълимга асосланган яхлит, узлуксиз ўқув тизимини йўлга қўйиш, мазкур жараёнга ўқитишнинг илғор педагогик усулларини татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) фавқулодда вазиятларнинг мониторинги ва уларни прогнозлаш, шунингдек, аҳоли ва ҳудудларни табиий офатлар, техноген авариялар ва ёнғинлар хавфидан муҳофаза қилиш соҳасида манзилли илмий-инновацион ва синов-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Соҳани ислоҳ қилишнинг ташкилий асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Комплекс дастур) 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича ишчи комиссия таркиби (кейинги ўринларда — Ишчи комиссия) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ишчи комиссиянинг фаолиятини ташкил этиш ва қарорлари ижросини назорат қилиш бўйича ишчи органи этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи комиссия (А.Ж. Раматов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Комплекс дастурда назарда тутилган чора-тадбирлар ўз вақтида амалга оширилишини доимий назорат қилсин ҳамда натижаларни ҳар чоракда танқидий муҳокама қилиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш жараёнида ташкилий чораларни кўришда малакали хорижий экспертлар белгиланган тартибда жалб этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2026 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳри ва вилоятлар кенгашлари томонидан йилига икки маротаба тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг ўз ҳудудларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш ҳолати ҳақидаги ҳисоботлари эшитилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан ҳар чоракда туман (шаҳар) ҳокимларининг ўз ҳудудларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида амалга оширган ишлар ҳақидаги ҳисоботлари эшитилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ҳисоботлар жараёнида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиялар юкланган вазифалар ижросини танқидий муҳокама қилади ҳамда масъулиятсизлик билан ёндашаётган раҳбарларга нисбатан тегишли чораларни кўриш ҳақида таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Соҳа бошқарувида такрорланувчи функцияларни мақбуллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқариш хизмати Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигига барча штат бирликлари, молиявий ва моддий-техник базаси, ҳудудлардаги бино ва иншоотлари билан бирга амалдаги молиялаштириш манбалари ва тартиблари сақланган ҳолда ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш (рўйхатдан чиқариш), қайта рўйхатдан ўтказиш, кема билети, борт рақами, кема ҳайдовчиси гувоҳномасини (дубликатини) бериш, дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш ваколатлари (6 та хизматчи штат бирликлари билан) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Кадрларни ижтимоий ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида меҳнат шартномаси асосида хизмат қилаётган шахсий таркибга имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия тайинлашда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2014 — 2024 йиллар давомида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув бўлинмаларида, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги тизимида бўлган профессионал ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларида хизматчиларнинг қутқарув ишлари ҳамда ёнғинларни ўчириш билан боғлиқ фаолияти меҳнат шароитлари юзасидан аттестациядан ўтказилган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2020 йил 1 январга қадар Ички ишлар вазирлиги тизимидаги профессионал ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларида меҳнат фаолияти қутқарув ишлари ва ёнғинларни ўчириш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга оширган хизматчиларнинг иш стажи қутқарувчи мақомидаги иш стажига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Молиявий ресурслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг харажатларини молиялаштириш ва бюджетдан ташқари жамғармасини шакллантиришда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузганлик учун қўлланадиган жарималар суммасининг 100 фоизи Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб фавқулодда вазиятлар вазири Б.Б. Кудратходжаев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент бошлиғи Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 20 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-185-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОНЦЕПЦИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришдаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари, устувор йўналишлари, шунингдек, амалга ошириш механизмларини белгиловчи муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тизими қуйидаги асосий тамойилларга таянган ҳолда ривожлантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон қадрини таъминлаш (инсон ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профилактик тадбирларнинг устуворлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ошкоралик ва шаффофлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳамжиҳатликда самарали ҳаракатланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сансалорлик ва зиддиятларга йўл қўймаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги манфаатлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан аҳоли ҳаёти, соғлиғи ва моддий бойликларининг ишончли муҳофаза қилиниши, фавқулодда вазиятлар юзага келганда зарарни қоплаш тартиби мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганлиги ёки рўй берганлиги ҳақида аҳолининг хабардор бўлиши, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш имкониятларининг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар хавфи мониторинги ва прогнозлаш тизимида замонавий технологиялар имкониятидан ва илм-фан ютуқларидан кенг фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ва бу борада халқаро ҳамкорликни кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ва стандартлар бузилишининг олдини олиш, хавф-хатарларни илмий-амалий ёндашувлар асосида таҳлил қилиш, таъсирчан давлат назоратини ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«олтин дақиқалар»да қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар тезкорлигини ошириш орқали қутқарув тузилмаларининг моддий-техник таъминотини яхшилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда давлат ва жамият ўртасида узвий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар ҳамда кўнгиллиларнинг иштирокини кучайтириш, оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланганликни таъминловчи асосий омиллар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин бўлган хавф манбаларининг реал ҳолатидан келиб чиқиб, зарур чора-тадбирлар белгилангани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнозлари асосида хавф таҳлилига кўра объектлар ва ҳудудлар тоифасининг таснифлангани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда манзилли профилактика тадбирларининг ташкил этилгани ва уларнинг натижадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида вазифага эга бўлган органларнинг ўз мажбуриятларини бажариши ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки рўй берганда аҳолини ва қутқарув тузилмаларини хабардор қилиш тизимининг ташкил этилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида аҳолини ҳамда фавқулодда вазиятлар давлат тизими субъектлари масъул раҳбар ходимларининг билим ва кўникмалари даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларда корхона ва ташкилотларнинг барқарор фаолият кўрсатиши учун тегишли чоралар кўрилгани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасининг илмий-техник ва инновацион таъминлангани ҳамда рақамлаштириш даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар давлат тизими субъектларининг малакали мутахассислар билан жамлангани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий махсус техника ва асбоб-анжомлар билан жиҳозлангани, шунингдек, моддий-техник таъминоти ва моддий ресурслар захираси шакллантирилгани.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий мақсад ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг мақсади фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш субъектлари томонидан шахс, жамият ва давлатнинг фавқулодда вазиятлардан зарур даражада ишончли муҳофаза қилинишини таъминлашдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда профилактик тадбирларини «маҳаллабай» ва «хонадонбай» амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли, кўнгилли қутқарувчилар ва волонтёрларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага замонавий ахборот технологиялари, инновацион ечимлар, шу жумладан, робототехника, авиация, учувчисиз учиш аппаратлари, рақамлаштириш ва сунъий интеллект имкониятларини татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш меъёрлари ва қоидаларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профилактика тадбирлари устуворлиги ҳамда хавф индикаторлари асосида хавфга йўналтирилган ёндашув билан давлат назоратини ҳамда бу соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
трансчегаравий фавқулодда вазиятлар хавф манбаларини барвақт аниқлаш, хавф даражаси ва эҳтимолий оқибатларини баҳолаш орқали комплекс чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг ва прогноз кўрсаткичларини баҳолаш ҳамда юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатлари, талафоти ва кўламини аниқлаш методикаси ва методологиясини замон талабларига мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергетика, радиациявий, кимёвий, ёниш-портлаш ва бошқа хавф манбаи юқори иқтисодиёт объектларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини, мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотлар раҳбарлари таркибини, ходимларини ва қутқарув хизматлари (тузилмалари)ни фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳаракат қилишга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириб бориш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча даражадаги бошқарув органлари ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш учун мўлжалланган куч ва воситаларнинг етарли даражада эканлиги ҳамда доимий шайлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадли ва илмий-техник дастурларни (тадбирларни) режалаштириш, амалга ошириш ҳамда соҳада илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ва амалга ошириш механизмлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фавқулодда вазиятдан муҳофазаланган маҳалла» тамойили асосида фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш, уларни бартараф этиш ва оқибатларини камайтириш чора-тадбирлари натижадорлигини ошириш бўйича «маҳаллабай» комплекс профилактика тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кун сайин ривожланаётган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш индустриясини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича янгича ёндашувларнинг, шунингдек, уларда рўй бериши мумкин бўлган хавфларни бартараф этишнинг замонавий техника ва технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида дуал таълимга асосланган ўрта бўғин ва юқори малакали профессионал кадрларни узлуксиз тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ҳамда таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш бўйича яхлит тизимни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар таҳдидининг олдини олиш, бартараф этиш, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида илм-фан, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторликка асосланган инновацион ишлаб чиқариш занжирини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнози, шунингдек, фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф этишда куч ва воситаларни бошқариш, мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг фаолиятини рақамлаштириш соҳасига сунъий интеллект, робототехника ва замонавий технологияларни кенг жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергетика, транспорт, ҳаёт маромини таъминловчи ва бошқа муҳим иқтисодиёт объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфни бошқариш ҳамда техноген аварияларни бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар бўлинмаларининг такрорланувчи функцияларини мақбуллаштириш, куч ва воситалар бошқарувини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Фавқулодда вазиятдан муҳофазаланган маҳалла» тамойили асосида фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш, уларни бартараф этиш ва оқибатларини камайтириш чора-тадбирлари натижадорлигини ошириш бўйича «маҳаллабай» комплекс профилактика тадбирларини амалга ошириш қуйидаги механизмларни кўзда тутади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, фавқулодда вазиятлар хавф манбалари, уларнинг мониторинги ва прогнозлари асосида жойларда юзага келиши мумкин бўлган реал таҳдидларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар хавф манбаларининг прогнозлари асосида ҳудудлар ва объектларни таснифлаб, белгиланган мезонларга мувофиқ маҳаллаларни «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишнинг техник-профилактик ҳамда бошқа чора-тадбирларини уларнинг таснифига кўра белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳалла еттилиги», маҳалла фаоллари, кўчабоши, уйбошилар билан биргаликда аҳолини кенг жалб қилган ҳолда фавқулодда вазиятларнинг техник-профилактик тадбирларини хавф манбаи юқори бўлган хонадонларда ташкил этиб, бажарилган ишлар натижадорлигини танқидий таҳлил қилиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник-профилактик тадбирларни ўтказишда, биринчи навбатда, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига (Ижтимоий реестрга киритилган ва кўп болали оилалар, ёлғиз кексалар) асосий эътиборни қаратиб, масъул хизматларни жалб қилиш орқали мавжуд камчиликларни бартараф этиш;
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 февраль)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш режаларига кўра, маҳаллалардаги назорат объектларида (потенциал хавфли, ижтимоий соҳа ва аҳоли кўп тўпланадиган масканлар) профилактика кўрик ва текширувларини тизимли равишда ўтказиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларда соҳавий ташкилотлар билан биргаликда идоравий ҳужжат ишлаб чиққан ҳолда аҳоли тураржойлари ҳамда газ, электр, ичимлик суви, иссиқлик таъминоти жиҳозларини кўрикдан ўтказиш, носозликларни аниқлаш, бартараф этиш ва муддатли техник хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг уй-жой фондидан хавфсиз фойдаланишини ҳамда коммунал хизматлар, фуқаролар йиғини ва бошқарув сервис компаниялари, навбатчи-диспетчерлик хизматлари фаолиятини (хусусан, куз-қиш мавсумида) мувофиқлаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи ёки фавқулодда вазиятлар юзага келгани ҳақида ходимларга ўз вақтида хабар бериш, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, моддий ва маданий бойликларни асрашга қаратилган тадбирларни белгилаш ҳамда ижроси назоратини юритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий соҳа объектлари ходимлари билан маҳаллаларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича тизимли равишда ўқув-амалий машқларни ўтказиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш усуллари ва ҳаракатларига ўргатиш бўйича «маҳалла еттилиги» ва маҳалла фаоллари билан биргаликда маҳаллаларда ўтказиладиган машғулотлар, йўриқномалар, амалий машқлар ҳамда бошқа тарғибот тадбирлари жадаллиги ва сифатини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилаётган ишларнинг таҳлиллари асосида ташкилотларда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирлари самарадорлигини ошириш юзасидан жамоаларда танқидий муҳокамалар ўтказиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кун сайин ривожланаётган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш индустриясини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича янгича ёндашувларни, шунингдек, уларда рўй бериши мумкин бўлган хавфларни бартараф этишнинг замонавий техника ва технологияларини жорий этишда қуйидаги механизмлар кўзда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар таҳлилидан келиб чиқиб, инновацион ёндашув асосида манзилли профилактика, хавф оқибатлари ва зарарини камайтириш усулларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир муқобил усулнинг миқдор ва сифат таҳлили (шу жумладан, фойда ва харажатлар таҳлили), тегишли соҳаларга (иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳит) таъсирлари ва уларни қўллашда юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар хавфи ҳамда қиёсий таҳлили асосида танланган мақбул усулларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида аҳоли кўп тўпланадиган ва ёнғин-портлаш хавфи юқори объектлар, кўп қаватли биноларда фавқулодда вазиятлар таҳдиди ва хавфини камайтириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кимёвий моддалар (маҳсулотлар) тегишли манзилга хавфсиз етказилиши (ташилиши), сақланиши ва улардан фойдаланилиши учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кузатувни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий асбоб-анжомлар, махсус техника ва технологияларни қўллаш, шунингдек, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш куч ва воситаларни самарали жойлаштириш (куч ва воситалар мутаносиблиги) орқали аҳоли ҳаётини сақлаш ва мол-мулкини асраш чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида дуал таълимга асосланган ўрта бўғин ва юқори малакали профессионал кадрларни узлуксиз тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ҳамда таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш бўйича яхлит тизимни йўлга қўйишда қуйидаги механизмлар кўзда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг яхлит тизимини йўлга қўйиш мақсадида соҳавий ўқув муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув жараёнини дуал таълим тизимида ташкил этиш, симуляция, имитация ва виртуал лабораториялар (полигон)ни ташкил этиш орқали назария ва амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион ўқитиш технологияларини кенг татбиқ этиш, шу жумладан, масофавий ўқитиш платформасини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларига юқори малакали профессор-ўқитувчилар, шунингдек, таълим жараёнига хорижий таълим, илмий-амалий ва илмий-тадқиқот муассасалари мутахассислари ва экспертларини жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича малака талаблари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, кўргазмали ва интерфаол ўқув-услубий базани шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари ва етакчи хорижий турдош илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, курсант ва тингловчиларни ўқишга ҳамда профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш ва малака ошириш курсларига юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъдодли, юқори кўрсаткичларга эришган, ўқув дастурларини аъло баҳоларга ўзлаштираётган курсантлар учун стипендиялар таъсис этиш, профессор-ўқитувчиларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ устамалар белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар идораларида узлуксиз ўқув-карьера ҳамда устоз-шогирд анъаналарига кўра мураббий-куратор тизимларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлаш самарадорлигини оширишда қуйидаги механизмлар кўзда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар йиғини раислари, «маҳалла еттилиги», маҳалла фаоллари, кўчабошилар ва уйбошиларни (кўп қаватли уйларда) фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш усулларига ўргатиб, уларнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини ошириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларда фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш учун энг зарур бўладиган моддий-техник ресурслар захираларини яратиш бўйича аниқ тартибни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларда аҳоли таркибидан кўнгиллилар ва волонтёрлар жамоасини шакллантириб, уларни қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни амалга оширишга тайёрлаш, зарур анжомлар билан таъминлаш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, инклюзив тамойил асосида жисмоний имконияти чекланган ҳамда эшитиш ва кўришида нуқсони бўлган шахслар билан фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга оид масофавий ўқув курслари, давра суҳбатлари, тренинг ва машғулотларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳоли билан ўқув-амалий тадбирларни (ўқув курслари, машқлар, йиғинлар ва семинар-тренинг) ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим жараёни дастурларига тегишли соатларни киритган ҳолда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус (касбий) таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда олий таълим ташкилотлари талабаларини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш ва хавфсизлик қоидаларига ўргатиш, махсус дастурлар асосида ўқув машқлари, спорт ўйинлари ва мусобақалар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар шароитида ҳамда уларни бартараф этиш ишларини ўтказишда раҳбарлар таркиби, мансабдор шахслар ва қутқарув тузилмалари таркибининг профессионал тайёргарлик даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими хизматлари бошқарув органлари, қутқарув хизматлари (тузилмалари) шахсий таркибининг билим ва кўникмалари, уларнинг замонавий техника ва асбоб-анжомлар билан жиҳозлангани ҳамда қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган бошқа ишларни бажаришга тайёрлигини реал хавф манбаларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш бўйича қўлланмалар ва эслатмалар тайёрлаш, уларнинг эътиборига етказиш, тарқатиш, шу мазмундаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва интернет ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликка етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолини кенг жалб қилган ҳолда фавқулодда вазиятларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, кундалик турмушда хавфсизлик қоидаларига ўргатиш бўйича амалий тадбирларни ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга ўргатувчи контентлар, онлайн таълим платформасини ташкил этиш ва кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Фавқулодда вазиятлар таҳдидининг олдини олиш, уларни бартараф этиш, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида илм-фан, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторликка асосланган инновацион ишлаб чиқариш занжирини йўлга қўйишда қуйидаги механизмлар кўзда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида илм-фан, илмий-тадқиқот ва инновацион ишлаб чиқаришни 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ва техноген хавфлар бўйича мониторинг, прогноз ва уларнинг таъсирини камайтиришга қаратилган тадқиқотлар олиб борувчи республика илмий-тадқиқот ташкилотлари билан алоқаларни янги босқичга кўтариш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда тизимдаги барча олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага оид давлат илмий-техник дастурларини шакллантириб бориш, уларнинг ижросини назорат қилиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш натижасида мониторинг қурилмалари, қутқарув жиҳозларининг янги, импорт ўрнини босувчи намуналарини яратиш ҳамда тижоратлаштиришга қаратилган ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қутқарув техникаси ва воситаларини маҳаллийлаштириш, соҳада импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар сонини ошириш ва бу борада илмий тадқиқотларни, тажриба-конструкторлик ишларини бажариш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш базасини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илм-фанни қўллаб-қувватлаш, илмий ходимларни соҳадаги долзарб муаммоларни ҳал этиш жараёнига кенг жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Фавқулодда вазиятлар мониторинги ва прогнози, шунингдек, фавқулодда вазиятлар хавфини бартараф этишда куч ва воситаларни бошқариш, мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг фаолиятини рақамлаштириш соҳасига сунъий интеллект, робототехника ва замонавий технологияларни кенг жорий этишда қуйидаги механизмлар кўзда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар таҳдиди, жараёнлар ва ҳодисаларнинг прогнозини юритиш учун фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимига кирувчи давлат органлари ҳамда ташкилотлар фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш давлат тизими субъектларининг тарқоқ ҳолатдаги идоравий ахборот тизимларини ягона платформага тўлиқ интеграция қилиб, ҳимояланган ахборот алмашинувини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинаётган қутқарув тузилмалари тезкорлигини ошириш учун хавфли ҳудудлар, хавф манбалари, уларни бартараф этишга жалб қилинадиган куч ва воситалар, моддий-техник ресурслар тўғрисидаги маълумотлар банкини тўлдириб бориш ҳамда тезкор бошқарув жараёнини автоматлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш давлат тизимига кирувчи вазирлик ва идораларнинг бошқарув органлари ҳамда куч ва воситаларининг ҳамжиҳатлигини таъминлашда ҳамкорликдаги ҳаракатлар режалари асосидаги ҳаракатларга устуворлик бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ва техноген жараёнлар ҳамда ҳодисалар мониторинги ва прогнозини юритиш учун замонавий технологиялар, ахборот дастурлари ва сунъий интеллект ютуқларидан тўлиқ фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага оид стартап лойиҳаларни ҳар томонлама ривожлантириш, уларни инкубация ва акселерация дастурларига жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш давлат тизими субъектлари ва бошқа ташкилотларни ихтисослашган, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик муассасалари ҳамда лаборатория назорати ва кузатуви тармоғидаги бўлинмаларда сейсмологик, геологик, гидрометеорологик хавфли ҳодисалар, қуруқлик (тупроқ, ерости) ва гидросфера ҳолатининг ўзгариши, атмосфера таркиби ва хоссалари, саноат ва транспортдаги авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар, эпифитотиялар, радиоактив, кимёвий, биологик ва бошқа табиий-техноген хавф манбалари ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, сунъий интеллект ёрдамида қайта ишлаш ва мониторинг юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳлиллар асосида тайёрланган прогнозларга мувофиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича тизимли равишда тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда самарали профилактика тадбирларини ўтказиш учун масъул ташкилот ва идораларга асосланган таклифларни киритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий офатлар ва техноген ҳалокатлар рўй бериш хавфи юқори ҳудудларда ва бундай объектлар атрофида яшовчи фуқароларни, бинолар ва иншоотларни, қишлоқ хўжалиги майдонларини, шунингдек, бошқа мол-мулкни суғурталашни қўллаб-қувватлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган тезкор чора-тадбирларни амалга оширишда қуйидаги механизмлар кўзда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолияти доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув бўлинмаларининг йирик фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, шунингдек, авария-қутқарув ишларини амалга ошириш имкониятларини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобил, кўп тармоқли ва техник жиҳозланган қутқарув бўлинмаларини ташкил этиб, фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор жавоб бериш бўйича уларнинг тайёргарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп қаватли бино ва иншоотлар, ўрмонлар ва олис ҳудудлардаги фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган қутқарув ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида мобил қутқарув воситалари, шу жумладан, авиация технологияларининг (хусусан, учувчисиз учиш аппаратлари) ютуқларидан кенг фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин-қутқарув воситалари захираларини фавқулодда вазиятлар рўй берган ҳудудларга тезкор етказиб бериш учун шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тезкор қарорлар қабул қилишни қўллаб-қувватлаш ва қутқарув бўлинмаларини самарали бошқариш бўйича автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Энергетика, транспорт, ҳаёт маромини таъминловчи ва бошқа муҳим иқтисодиёт объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфни бошқариш ҳамда техноген аварияларни бартараф этиш тадбирларини амалга оширишда қуйидаги механизмлар кўзда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаёт маромини таъминловчи объектларда техноген аварияларнинг олдини олиш учун самарали хавфсизлик стандартларини, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва назоратини олиб боришнинг замонавий усулларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергетика, кимёвий, ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган муҳим иқтисодиёт объектларининг барқарор ишлашини таъминловчи Ҳукумат, ҳудудий ва объект комиссиялари фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергетика, кимёвий, ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган, шунингдек, гидротехника иншоотлари ҳамда ҳаётий муҳим иқтисодиёт объектлари барқарор ишлашини таъминлаш ва назорат қилишга қаратилган даврий (йиллик, чораклик) тадбирлардан иборат дастур ва режаларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергетика, транспорт инфратузилмаси объектларининг барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича давлат бошқаруви органлари ва хусусий сектор ўртасида ўзаро ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларда авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, етказилиши мумкин бўлган зарар ва зиённи қисқартиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик авариялар ва фавқулодда вазиятлар шароитида энергетика, транспорт ва бошқа ҳаёт маромини таъминловчи объектларнинг барқарор фаолият кўрсатишини илмий-техник ёндашув асосида таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергетика, транспорт ҳамда иқтисодиётнинг муҳим ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги объектларда давлат назоратини юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар профилактикасига оид кучайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Фавқулодда вазиятлар бўлинмаларининг такрорланувчи функцияларини мақбуллаштириш, куч ва воситалар бошқарувини мувофиқлаштиришда қуйидаги механизмлар кўзда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимда бошқарув, профилактика, давлат назорати, бартараф этиш, моддий-техник ва таъминотнинг бошқа йўналишларидаги бир-бирини такрорловчи ёки самарасиз функцияларни мақбуллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг хусусияти ва иш ҳажмидан келиб чиқиб, уларнинг мақоми, таркиби, мўлжалланиши ва функцияларини қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
функцияларни рақамлаштириш орқали самарадорликни ошириш ҳамда соҳавий йўналишлардаги асосий фаолиятни маҳалла, туман, шаҳар, вилоят, республика миқёсидаги амалий натижадорликка қаратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий-ҳудудий бирликларни табиий ва техноген хавф манбалари, уларнинг кўлами, ҳудудлардаги потенциал хавфли объектлар, аҳолига оид ва бошқа муҳим кўрсаткичлар (мезонлар) асосида таснифлаб, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш давлат тизимига кирувчи вазирлик ва идораларнинг бошқарув органлари ҳамда куч ва воситалар мутаносиблигини таъминлаш, самарали бошқарувни таъминловчи ташкилий тузилмани такомиллаштириб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Концепцияни амалга ошириш орқали қуйидагиларга эришилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил якунига қадар фавқулодда вазиятлар таҳдиди, хавф манбалари, индикаторлари, эҳтимолий кўлами ва оқибатларидан келиб чиқиб, маҳаллалар «қизил», «сариқ», «яшил» тоифаларга ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир маҳаллада хавф индикаторлари асосида «маҳалла еттилиги» ҳамда соҳавий хизматларни жалб қилган ҳолда манзилли ва мавсумий профилактика тадбирлари амалга оширилиб, маҳалла фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланган ҳудудга айлантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида янги стандарт, қоидалар ва илмий тадқиқотларни жорий этиш орқали фавқулодда вазиятлар таҳдиди ҳамда хавфини камайтиришга эришилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
потенциал хавфли ва аҳоли кўп тўпланадиган объектларда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиниши бўйича ваколатли органларнинг масъулияти ҳамда жавобгарлик даражаси оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича соҳавий таълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий педагогик ва инновацион ўқитиш технологияларини амалиётга кенг татбиқ этиш ҳамда дуал ва масофавий таълимга устуворлик бериш орқали 2030 йилгача Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги шахсий таркибнинг профессионаллик даражаси 40 фоизга етказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага юқори малакали профессор-ўқитувчилар ва экспертларни жалб этиш, фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар ўтказиш бўйича маҳаллий ва хорижий турдош илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни кучайтириш чоралари кўрилиб, 2029 йилгача илмий салоҳият кўрсаткичи 60 фоизга, 2030 йилгача илмий изланишлар натижаларини амалиётга татбиқ этиш даражаси 30 фоизга етказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«маҳалла еттилиги», маҳалла фаоллари ва аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича соҳавий кўникмалари 2030 йилга қадар етарли даражада шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф манбаи юқори ҳудудлардаги маҳаллаларда фавқулодда вазиятлар ҳолати учун керакли моддий-техник ресурслар захирасини яратиш, аҳоли таркибидан кўнгиллилар (волонтёр) гуруҳларини шакллантириш ҳамда зарур асбоб-анжомлар билан жиҳозлаб, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларга жалб этиш чоралари кўрилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш давлат тизими хизматларининг раҳбарлар таркиби ва қутқарувчиларининг касбий маҳорати оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш билан банд аҳолини (жумладан, инклюзив тамойил асосида жисмоний имконияти чекланган, эшитиш ва кўришида нуқсони бўлган шахслар) ўқув-амалий машқларни ташкил этиш орқали мақсадли тайёрлашга эришилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча таълим ташкилотларидаги ўқувчи-талабалар махсус ўқув дастурлари асосида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳада илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш натижасида қутқарув техникаси ва воситаларини маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар сонини оширишга эришилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш давлат тизимидаги идоравий ахборот тизимлари ягона платформага интеграция қилиниб, рақамлаштириш кўрсаткичини 2028 йил якунига қадар 80 фоизга етказиш ҳисобига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тадбирлари самарадорлиги оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2027 йил якунига қадар табиий ва техноген хавфли жараёнлар мониторингини юритишда, юзага келиши мумкин бўлган вазиятларни моделлаштиришда, самарали бошқарув қарорларини қабул қилишда ва хавфни тезкор бартараф этишда сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш учун зарурий шарт-шароитлар яратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаёт маромини таъминловчи ва бошқа муҳим иқтисодиёт объектларининг барқарор фаолият кўрсатишини ошириш бўйича мавжуд услубиёт ва хавфсизлик стандартлари такомиллаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор фаолият кўрсатиши талаб этиладиган муҳим иқтисодиёт объектларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда Ҳукумат ва ҳудудий комиссиялар олдидаги ҳисобдорлик даражаси оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавф манбаи юқори энергетика ва транспорт объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва зарарини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар илмий-техник ёндашувлар асосида белгиланади ҳамда уларнинг тўлиқ ва сифатли ижро этилишини таъминлаш мақсадида давлат назорати кучайтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2030 йилгача замонавий хавф манбалари ва уларнинг эҳтимолий кўламидан келиб чиқиб, барвақт профилактик тадбирларни амалга оширадиган, тезкор қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажариш қобилиятига эга бўлинмаларни ўз ичига олган ташкилий тузилма шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат органларининг мансабдор шахслари ўз хизмат мажбуриятлари юзасидан фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида зарур чора-тадбирлар белгиланиши ҳамда уларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминламаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 — 2027 йилларга мўлжалланган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбаси

Масъул ижрочилар

I. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш

«Фавқулодда вазиятлар органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси

2026 йил декабрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси соҳасида давлат назоратини амалга ошириш механизмини соддалаштириш, қоидабузарликлар бўйича давлат инспектори томонидан тўғридан-тўғри маъмурий баённома расмийлаштириш орқали чора кўришни ҳамда давлат ёнғин назорати органлари ваколатларини фавқулодда вазиятлар органлари зиммасига юклатишни ва ҳуқуқни қўллашда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ягона органи деб эътироф этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси

2026 йил июль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Олий суд

(Б. Исламов),

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига аҳоли гавжум бўладиган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича талабларни кучайтириш ва мажбурий суғурталашни жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси

2026 йил май

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

Илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш орқали аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини 2030 йилгача ривожлантириш дастурини қабул қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил март

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Мудофаа саноати агентлиги

(М. Ибодуллаев)

Фавқулодда вазиятларнинг юзага келиш сабаблари (манбалари), ушбу вазиятларда зарар кўрган одамлар сони, моддий зарар миқдори ва кўламини (ҳудудлар чегаралари) таснифлаш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни ҳисобга олиш, улар тўғрисида маълумотларни юритиш ҳамда ахборот алмашиш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил март

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

масъул вазирлик ва идоралар

Республика туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида ўта муҳим, давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин-портлаш хавфи юқори объектларида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўлинмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Ҳисоб-китобларга асосан вазирлик ва идораларнинг маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

масъул вазирлик ва идоралар

Йирик савдо, савдо-кўнгилочар, спорт мажмуалари ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларида фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлинмаларини ташкил этиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил декабрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

масъул вазирлик ва идоралар

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил декабрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

масъул вазирлик ва идоралар

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашда ислоҳотларни самарали амалга ошириш, жумладан, 2030 йилгача фавқулодда вазиятлар тизимини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш юзасидан соҳада тажрибага эга халқаро консалтинг компаниялари (фавқулодда вазиятлар тизими консалтингига ихтисослашган) билан музокаралар ўтказиш ва уларни жалб этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 — 2027 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Қўчқоров),

масъул вазирлик ва идоралар

II. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг нуфузини ошириш ва қутқарувчи касбига бўлган садоқатни юксалтириш

«Фидойи қутқарувчи» давлат мукофотини таъсис этиш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси

2026 йил февраль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

Фавқулодда вазиятлар органлари ходимлари кунини белгилаш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси

2026 йил февраль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги байроғи ва эмблемаси намуналарини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони лойиҳаси

2026 йил январь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шахсий таркибининг махсус кийим-боши, атрибути ва фарқловчи белгиларини халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янгилаш ва бирхиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Ҳисоб-китобларга кўра, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири — фуқаро муҳофазаси бошлиғининг фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва ҳокимликларнинг фидойилик кўрсатган раҳбар ва ходимларини тақдирлаш учун «Фуқаро муҳофазаси аълочиси» идоралараро кўкрак нишонини таъсис этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2027 йил сентябрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов)

Фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ўрнак ва жасорат кўрсатгани учун «Фуқаролик жасорати», фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида бенуқсон ва кўп йиллик самарали хизмати (меҳнати) учун I, II ва III даражали «Намунали хизматлари учун» ва «Фавқулодда вазиятлар органлари фахрийси», «Самарали ҳамкорлик учун», «Малакали устоз», I, II ва III даражали «Жанговор фаолияти учун», I, II ва III даражали «Махсус қутқарув ишларидаги жасорати учун», «Ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун» кўкрак нишонларини таъсис этиш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи лойиҳаси

2026 йил январь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

Аҳолининг турли тоифалари учун мўлжалланган фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш қоидаларини тарғиб қилувчи тарғибот материалларини яратиш ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот қилиш тартибини белгилаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи лойиҳаси

2026 йил январь

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Кинематография агентлиги

(Ш. Ризаев)

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академиясининг байроғи ва эмблемаси (логотип) намуналарини тасдиқлаш.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи лойиҳаси

2026 йил февраль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

III. Фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш

Лойиҳа ташкилотлари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда мунтазам равишда амалдаги норматив ҳужжатларга риоя қилмаслик ҳолатларига йўл қўйган юридик шахсларнинг лицензиясини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш ваколатини лицензияловчи органга бериш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси

2026 йил март

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бизнес омбудсман

(Ж. Урунов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида авиация хизматини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш:

авиатехник ва бошқа воситаларни харид қилиш ҳамда инфратузилмани яратиш бўйича комплекс дастурни тасдиқлаш;

авиация хизмати ҳаво кемаларининг доимий жойлашув ҳудудлари ва улардан фойдаланиш тартиб-таомилларини белгилаш;

авиация хизматининг парвозларини режалаштириш ва бошқариш ҳамда парвоз бўлинмаларини ташкил этиш учун қўшимча штат бирликларини ажратиш;

авиация хизматининг парвозларини режалаштириш ва бошқариш ҳамда парвоз бўлинмаларини юқори малакали ва тажрибага эга бўлган мутахассислар ва Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий авиация институти битирувчилари билан жамлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2026 йил апрель

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов)

Одамлар оммавий йиғиладиган объектларда (театрлар, кинотеатрлар, стадионлар, концерт заллари, савдо ва кўнгилочар мажмуалар ва ш.к.) фавқулодда вазиятларда аҳолини тўплаш жойлари, панагоҳлар ва ўт ўчиришда вертолёт ёрдамида сув олишга мўлжалланган табиий ва сунъий сув ҳавзалари ҳудудларининг кадастр ҳужжатларини Фавқулодда вазиятлар вазирлигига расмийлаштириш тартибини жорий этиш.

Бунда ушбу объектларни маҳаллий бошқарув органлари томонидан сақлаш тартибини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил сентябрь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бизнес омбудсман

(Ж. Урунов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

Аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишда «маҳаллабай» ва «хонадонбай» ишлаш тартибини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2025 йил декабрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев),

масъул вазирлик ва идоралар

Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси қоидаларини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил апрель

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бизнес омбудсман

(Ж. Урунов)

Сув ҳавзаларида чўмилиш хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил март

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(К. Куранбаев),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Бизнес омбудсман

(Ж. Урунов)

Аҳоли ва моддий-товар бойликларни хавфсиз жойларга эвакуация қилиш (вақтинча кўчириш) тартибини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил декабрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

масъул вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Иқтисодиёт объектларининг барқарор фаолиятини таъминлаш ва фуқаро муҳофазаси муҳандислик-ҳимоя иншоотларини доимий шай ҳолатда сақлаш мақсадида улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2027 йил февраль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиков),

масъул вазирлик ва идоралар

Аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида давлат назоратини юритиш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил март

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бизнес омбудсман

(Ж. Урунов)

Электр ва газ тармоғига уланиш учун мурожаат қилган маиший истеъмолчиларнинг хонадонларидаги электр ва газ жиҳозларининг техник талабларга жавоб бериши мажбуриятини белгиловчи тартибни жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2027 йил декабрь

-

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Бош прокуратура

(Ш. Аминов),

Бизнес омбудсман

(Ж. Урунов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

Ёнғин ўчириш сув таъминоти тизимини (гидрантлар, кранлар, табиий ва сунъий сув манбалари) яратиш, улардан фойдаланиш тартиб-таомилларини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил ноябрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(А. Сувонкулов),

Сув хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хамраев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Фуқаро муҳофазаси (қутқарув) тузилмалари ва улар ташкил этиладиган ташкилотларни белгилаш, шунингдек, тузилмаларни моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш (табеллаштириш) тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

масъул вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва тиклаш тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

масъул вазирлик ва идоралар

Трансчегаравий фавқулодда вазиятлар хавф манбаларини барвақт аниқлаш, уларнинг хавф даражаси ва эҳтимолий оқибатларини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра, Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

ДХХ Чегара қўшинлари

(С. Хусанов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

масъул вазирлик ва идоралар

Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш.

Бунда аҳоли, айниқса, волонтёрлар, кўнгилли қутқарувчиларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатишни йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил март

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

масъул вазирлик ва идоралар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ФВБ «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» ўқув марказларида замонавий кўргазмали материаллар, интерактив ўқитиш воситалари билан жиҳозланган фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш мажмуаларини ишга тушириш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2025 йил декабрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Давлат бюджети доирасида ажратиладиган маблағлар, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, маҳаллий бюджет маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Вазирлар Маҳкамаси, масъул вазирлик ва идоралар

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган аҳоли яшаш пунктларидаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқароларни, айниқса, болаларни фавқулодда вазиятларда амалий ҳаракатланишга ўргатишга мўлжалланган мобил симуляцион-тарғибот марказлари ёрдамида тайёрлашни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2025 йил декабрь

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Вазирлар Маҳкамаси, масъул вазирлик ва идоралар

Объектларда ва хизматлар кўрсатиш соҳасида фавқулодда вазиятлардан ишончли муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида айрим фаолият турларини электрон шаклда лицензиялаш (хулоса бериш) тартибини такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2027 йил ноябрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

масъул вазирлик ва идоралар

Аҳоли ҳамда туристларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган 24/7 режимида ишловчи кўчаларда жойлашган хизмат кўрсатиш объектларида фавқулодда вазият ва ёнғинларнинг олдини олиш ва тезкор бартараф этишга қаратилган тартиб-таомилларни белгилаш. Бунда:

фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш, хабар бериш тизимини жорий этиш;

ёнғин ўчириш гидрантларининг доимий соз ва шай ҳолда бўлишини таъминлаш;

фавқулодда вазият содир бўлганда эвакуация қилиш ва ҳаракатланиш алгоритмини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил январь

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

«Ўзсувтаъминот» АЖ

(А. Суванкулов)

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

Биноларнинг фасадлари, эвакуация йўллари, шунингдек, ертўла ва цокол қаватлари ҳамда спорт иншоотлари трибуна остидаги хоналарнинг деворлари ва шифтларини пардозлаш ва осма шифтларни ўрнатишда ёнувчи материал (конструкция)лардан фойдаланишни чеклаш бўйича талабларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритиш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи лойиҳаси

2026 йил март

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ерости ёнғин ўчириш гидрантларининг ўрнига ер устида ўрнатиладиганларини назарда тутиш бўйича талабларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритиш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи лойиҳаси

2026 йил март

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

Ижтимоий соҳа объектларида ёғоч конструкциялардан (томда) фойдаланишни чеклаш тартибини белгилаш. Бунда:

ижтимоий соҳа объектларининг намунавий лойиҳаларини қайта ишлаб чиқиш;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи лойиҳаси

2026 йил март

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ж. Қўчқоров)

Бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда таркибида полистирол бўлган сендвич панеллардан фойдаланишни босқичма-босқич тақиқлаш тартиб-таомилларини назарда тутувчи шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини белгилаш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи лойиҳаси

2027 йил сентябрь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Бизнес омбудсман

(Ж. Урунов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов)

Одамлар оммавий бўладиган объектлар ва баланд бинолардаги ёнғин сигнализацияси ишлаганлиги ҳақида сигнални қутқарув қисмининг диспетчерлик хизматига параллел узатишни назарда тутувчи қоидани шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритиш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи лойиҳаси

2027 йил январь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

Кўп қаватли уй-жой ҳамда бино ва иншоотлар ичидаги ёнғинга қарши муҳофаза муҳандислик тизимларининг сақланиши (техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, тиклаш, янгилаш ва бошқалар) учун сарф-харажатларни уйни бошқарувчи ташкилот ва балансда сақловчининг маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилаш.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи лойиҳаси

2025 йил декабрь

-

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

Илмий-инновацион ва синов-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш, унинг асосий йўналишларини инобатга олиб, 2026 — 2030 йилларга мўлжалланган давлат илмий ва инновацион устувор лойиҳалар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Ҳукуматга киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

IV. Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларни тиббий-ижтимоий ҳимоя қилишни такомиллаштириш

Қутқарувчи лавозимларига ишга қабул қилиш шарти (меъёри)ни белгилаш учун «Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси

2026 йил август

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

масъул вазирлик ва идоралар

Фавқулодда вазиятлар органларида тиббий ва ижтимоий-психологик таъминот хизмати фаолиятини йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2026 йил март

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

V. Фавқулодда вазиятлар органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчилари, қутқарувчилари ва уларнинг оила аъзоларига қуйидаги йўналишларни ўз ичига олувчи кафолатланган ижтимоий-тиббий, соғломлаштириш-рекреация хизматини кўрсатиш, уй-жой ва транспорт таъминотини яхшилаш:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ходимлар ва шифо ўринлари ҳамда мавжуд бўш турган бинолар, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги балансидаги бино ва иншоотлар негизида даволаш-профилактика муассасаларини;

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратилган 3 гектар ер майдонида санаторий-курорт муассасаси ва болалар оромгоҳини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш;

имтиёзли уй-жой ипотекаси ва маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар билан таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2027 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга кўра бюджетдан ташқари маблағлар доирасида ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

(Б. Кудратходжаев),

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Худаяров),

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси

(Қ. Рафиков),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

тижорат банклари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимидаги бўш объектлар, бино-иншоот ва ер майдонларини хусусий секторга (тадбиркор) инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти асосида бериш, шунингдек, хусусийлаштириш дастурига киритиш орқали реализация қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил март

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиков)

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг илмий ва таълим ташкилотлари бино-иншоотларини вазифаларига мутаносиб равишда босқичма-босқич қуриш, (реконструкция), капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Ҳисоб-китобларга кўра Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов)

Фавқулодда вазиятлар органлари томонидан оммавий тадбирларда (алоҳида тоифадаги оммавий тадбирлар бундан мустасно) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича пулли хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2025 йил декабрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

(Б. Кудратходжаев),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов)

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг пул таъминоти, ишчи ва хизматчилари (қутқарувчилари)нинг меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

Бунда Касбий касалликларнинг оғир шакллари (умумий меҳнат қобилиятини йўқотиш билан) юзага келиши мумкин бўлган ўта зарарли, айниқса, оғир, кимёвий моддалар билан боғлиқ аварияларни бартараф этиш, шунингдек, мазкур тизимда назорат тадбирларини ўтказувчи ва хавфли меҳнат шароитларида хизмат қилувчи (ишловчи) Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчи ва хизматчиларига қонунчиликда белгиланган тартибда устамалар тўлаш тартибини назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил апрель

Ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

Қутқарув бўлинмаларининг тактик тайёргарлигини сифатли ташкил этиш, табиий, техноген ва радиацион фавқулодда вазиятларни бартараф этишга тайёрлаш бўйича Чирчиқ ҳарбий дала-ўқув майдонида қуйидаги имкониятларга эга ўқув-машқ полигонини барпо этиш:

фавқулодда вазиятларда (радиацион, кимёвий, тиббий-биологик, тоғ-кон, вайрона, сувда) авария ва қидирув-қутқарув тадбирларини ташкил этиш мажмуаси;

руҳий тайёргарлик йўлаги, махсус спорт ҳамда иссиқ тутунхона мажмуаси;

баланд қаватли бинолар, саноат корхоналари, транспорт (темир йўл, авиация, автомобиль, метро) объектларида ёнғинларни бартараф этиш ҳамда қутқарув ишларини олиб бориш мажмуаси;

махсус автомобиль ва техникаларни бошқаришга тайёрлаш майдони.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

VI. Фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш, прогнозлаш, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимини рақамлаштириш орқали ситуацион бошқариш амалиётини жорий этиш

Фавқулодда вазиятлар профилактикаси ва бартараф этиш тизими натижадорлигини янада ошириш ҳамда соҳани 2028 — 2030 йилларда замонавий ечимлар ва сунъий интеллект технологиялари асосида рақамли трансформация қилиш стратегиясини белгилаш.

Бунда қуйидаги йўналишларда манзилли чора-тадбирлар механизмларини белгилаш:

аҳолининг барча қатламларида хавфсизлик маданиятини янада ошириш;

хавф индикаторлари асосида маҳалларда фавқулодда вазиятларнинг барвақт олдини олиш, шу жумладан, «маҳалла муҳофазаси» ташкилий-профилактик тадбирларни амалга ошириш;

ижтимоий-иқтисодий соҳа ва ишлаб чиқариш объектлари, савдо ва кўнгилочар масканлар, шунингдек, савдо мажмуалари (бозорлар)да кафолатли профилактика механизмини йўлга қўйиш;

хавфли ишлаб чиқариш ҳамда ёнғин-портлаш хавфи юқори бўлган объектларда махсус ташкилий-профилактик тадбирларни амалга ошириш орқали «хавфсиз техносфера» концепциясини жорий этиш;

сунъий интеллект технологияларини татбиқ этиш орқали фавқулодда вазиятлар мониторинги ва уларни прогнозлаш ҳамда куч ва воситалар бошқарувини йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2026 йил март

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

масъул вазирлик ва идоралар

Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш:

фавқулодда вазиятларнинг миллий бошқарув платформасида (ахборот-дастурий комплексда) Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими идораларини бошқариш (мувофиқлаштириш)нинг ташкилий-техник тузилмаси;

соҳага оид ички ва ташқи (халқаро) маълумотлар алмашинувининг тартиб-таомиллари (регламентлар);

тезкор бошқарув органлари ходимларига қўйиладиган касбий талабларни белгилаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2026 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга кўра Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

масъул вазирлик ва идоралар

Аҳолига фавқулодда вазиятлар хавфи ҳақида СМС-хабарномаларни, шу жумладан, мобил иловалар орқали локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий зоналар доирасида юборишни йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар режаси

2026 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга кўра

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

масъул вазирлик ва идоралар

VII. Минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш

ICDO (International Civil Defence Organization) Халқаро фуқаро мудофааси ташкилотига аъзо бўлиш имкониятларини кўриб чиқиш.

Меморандум ва битим

2026 йил декабрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

INSARAG (International Search and Rescue Advisory Committee) Қидирув-қутқарув бўйича халқаро маслаҳат қўмитасига тўлақонли аъзо бўлиш.

Қутқарув бўлинмасини халқаро аттестациядан ўтказиш ва аъзолик сертификатини олиш

2027 йил декабрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

Ўзбекистонда Марказий Осиё фавқулодда вазиятлар идора раҳбарларининг навбатдаги минтақавий форумини ўтказиш.

Чора-тадбирлар режаси

2026 йил октябрь

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов),

масъул вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

«Digital Team» идоралараро рақамли жамоанинг фаолият юритиш тартиби ва фавқулодда вазиятлар органларининг тегишли ахборот-таҳлилий платформалари ва ахборот тизимларига интеграция қилинадиган вазирлик ва идораларнинг ахборот ресурслари ҳамда маълумотлар базаси рўйхати;

2026 — 2030 йилларда фавқулодда вазиятлар органлари ахборот инфратузилмасининг моддий-техник таъминотини ривожлантириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

-

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

Кросс-функционал гуруҳи аъзолари фаолиятидан ҳамда эришилган натижаларидан келиб чиқиб, рағбатлантириб бориш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(Б. Кудратходжаев)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар лойиҳалари ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, уларни ижро этиш учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 февралдаги ПФ-20-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 — 2027 йилларга мўлжалланган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича ишчи комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

А.Ж. Раматов

Бош вазир ўринбосари, Ишчи комиссия раиси

Б.Б. Кудратходжаев

фавқулодда вазиятлар вазири, Ишчи комиссия раиси ўринбосари

Лавозими бўйича

фавқулодда вазиятлар вазирининг барча ўринбосарлари

Лавозими бўйича

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

Лавозими бўйича

олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари

О.М. Умаров

рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари

Б.Р. Маматкаримов

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари

А.Я. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

Ш.М. Рабиев

адлия вазири ўринбосари

Б.М. Усманов

ташқи ишлар вазири ўринбосари

А.И. Исоқжонов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Д.Н. Саттаров

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Т.Х. Аббосхонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

С.У. Қудратов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти масъул ходими

З.А. Қахраманов

Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими

Лавозими бўйича

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи, Ишчи комиссия котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 4 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятлар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-1378-сон Фармонининг 5 ва 6-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-5706-сон Фармонининг 6-банди иккинчи хатбошиси «эга бўладилар» сўзларидан кейин «ҳамда уларнинг иш стажи қутқарувчи мақомидаги иш стажига тенглаштирилади» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2915-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3286-сон қарорининг 1-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) иккинчи хатбошидаги «ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари (кейинги ўринларда ФВВ ихтисослаштирилган отрядлари деб юритилади)» сўзлари «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси (кейинги ўринларда ФВВ Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси деб юритилади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) тўққизинчи хатбошидаги «ФВВ ихтисослаштирилган отрядлари» сўзлари «ФВВ Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 июлдаги «Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3841-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) муқаддиманинг тўртинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядларига» сўзлари «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ихтисослаштирилган муҳандислик-техник отрядлари» сўзлари «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4276-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 1-бандда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 ноябрдаги «Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2-банддаги «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармаси» сўзлари «Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар профилактикаси бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2025 йил 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан кимёвий моддаларни «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларациясига кимёвий моддалар эркин муомалага чиқарилганидан сўнг етказиладиган манзил тўғрисидаги маълумотлар киритилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 118-банддаги «ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши» сўзлари «ёхуд тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 239-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«г) «полковник» ҳарбий унвони — тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда вазирликлар раҳбарларининг буйруқлари билан берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПҚ-288-сон қарори билан тасдиқланган Ҳарбий хизматчилар, ходимлар, ишчи ва хизматчилар номзодини давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2025 й., 06/25/185/0956-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)