17.10.2025 йилдаги 650-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.10.2025 йилдаги 650-сон
Date of entry into force
19.01.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2024 йил 3 июндаги ПҚ-204-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси соҳасида ҳуқуқбузарлик хавфини автоматик тарзда инсон омилисиз таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарлик хавфи мезонлари асосида таҳлил қилиш ва натижаси бўйича балли тизим орқали ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 17 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
650-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 октябрдаги 650-сон қарорига
1-ИЛОВА

Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом талаблари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш босқичларига нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголь маҳсулотлари — озиқ-овқат хомашёсидан олинган этил спиртидан ва (ёки) таркибида спирт бўлган озиқ-овқат маҳсулотидан фойдаланган ёки фойдаланмаган ҳолда ишлаб чиқарилган, таркибида этил спиртининг ҳажмий улуши бир ярим фоиздан юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол этил спирти — этил спиртининг улуши 96,0 фоиздан кам бўлмаган, ҳар хил турдаги дон, қанд лавлагиси, хом шакар, меласса ҳамда таркибида шакар ва крахмал мавжуд бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти бўлган озиқ-овқат хомашёсидан (мева-резаворлардан ташқари) табиий бижғитиш жараёнида олинган ачитқини ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулоти бўлган озиқ-овқат хомашёсидан этил спирти ишлаб чиқариш жараёнида олинадиган хом этил спирти ҳамда этил спиртининг бош фракциясини ректификация қилиш йўли билан ишлаб чиқариладиган ректификатланган этил спирти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъекти — қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда лицензия ёки хабардор қилиш тартиб-таомили асосида истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш билан шуғулланувчи, шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган юридик ва жисмоний шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тамаки маҳсулоти — таркибида хомашё сифатида тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлган маҳсулот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар тамаки маҳсулотлари жумласига киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чекиладиган маҳсулотлар (папирослар, сигаралар, сигареталар, сигариллалар (сигариталар), қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чилим учун тамаки, ингичка қирқилган, чекиладиган тамаки, трубка учун тамаки) ва чекилмайдиган маҳсулотлар (носвой, тамакили снюс, ҳидланадиган тамаки, чайналадиган тамаки) шундай маҳсулот бўлиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида никотин ёки никотиннинг ҳосилалари, шу жумладан, никотин тузлари, эритмалари, никотинли суюқликлар ёки таркибида никотинли геллар мавжуд бўлган, лекин тамаки барги ва (ёки) тамаки ўсимлигининг бошқа қисмлари мавжуд бўлмаган маҳсулот. Чекиладиган маҳсулотлар (никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинли суюқликлар, никотин суюқлиги бўлган электрон сигареталар, чилим учун никотинли аралашмалар) ва чекилмайдиган маҳсулотлар (никотинли снюс) шундай маҳсулот бўлиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида тамаки ва никотин мавжуд бўлмаган, лекин тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари билан бирга фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулот (никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари учун никотинсиз суюқликлар, никотинсиз суюқлиги бўлган электрон сигареталар, чилим учун никотинсиз қоришмалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфни таҳлил этиш тизими — хавф мезонлари асосида тадбиркорлик субъекти томонидан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишда қонунчилик талабларининг бузилиш хавфи даражасини аниқлаш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизими — (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) — истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи, ҳуқуқбузарлик хавфини автоматик тарзда инсон омилисиз таҳлил қилишни таъминловчи электрон ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий кабинет — ваколатли давлат органининг ахборот базаси орқали давлат органлари ва тадбиркорлик субъектларининг ваколатли давлат органи билан ўзаро муносабатларини электрон шаклда амалга оширишни таъминлайдиган ахборот ресурси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ахборот тизими ваколатли давлат органи ахборот базасининг ажралмас қисми бўлиб, истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизими ҳамда истеъмол ва техник этил спиртини ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини марказлаштирилган тарзда мониторинг ва назорат қилиш имкониятига эга бўлган геоахборот тизими билан ўзаро интеграциялашган ҳолда фаолият кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Хавфни таҳлил этиш тизимини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хавфни таҳлил этиш мақсадида Ахборот тизимида қуйидаги маълумотлар шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спиртини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган хомашёлар (дон, қанд лавлагиси, меласса ва бошқалар) хариди ва сарфи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спиртини ишлаб чиқариш, сақлаш (қолдиғи) ва сотиш ҳажми ҳамда транспорт воситаларида ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спиртининг биржа савдолари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари экспорти ва импорти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилган хомашёлар (истеъмол этил спирти, тамаки, акциз маркалар, ёрлиқлар ва бошқалар), уларнинг сарфи, ярим тайёр маҳсулотлар ҳажми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳажми ва тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ сарфи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг улгуржи савдоси соҳасида лицензиялаш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларининг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи тадбиркорлик субъектларининг солиқ тўловлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат хариди натижалари асосида аниқланган камчиликларнинг таҳлили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли давлат органи томонидан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг улгуржи савдоси соҳасида лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига риоя этилиши борасида ўтказиладиган текширувлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан аниқланган этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳамда улар учун кўрилган чоралар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ахборот тизимидаги маълумотлар қуйидагилар асосида шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳар ой якунида белгиланган ҳисобот шакллари бўйича шахсий кабинет орқали тақдим этиладиган қуйидаги маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спиртини ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хомашёлар (дон, қанд лавлагиси, меласса ва бошқалар) хариди, сарфи ва қолдиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланилган хомашёлар (вино хомашёси, коньяк дистилляти ва бошқалар) сарфи ва қолдиғи, шунингдек, қайта қуйишга (ишлашга) йўналтирилган алкоголь маҳсулотлари ҳажми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кирим-чиқим, қолдиқда бўлган ҳамда яроқсиз акциз маркалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган йиллик ишлаб чиқариш режа-графиги (декабрь ойининг 20-санаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) солиқ органларининг ахборот тизимлари орқали доимий равишда реал вақт режимида қуйидаги маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ва савдо субъектлари, савдо тушумлари ва тўланган солиқлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотлари реализациясига оид шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий рақамли маркировка кодлари хариди, қолдиғи ва реализацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) божхона органларининг ахборот тизимлари орқали доимий равишда реал вақт режимида қуйидаги маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол этил спирти (дистиллялар), алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳамда уларнинг хомашёси экспорти ва импорти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик ускуналари импорти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спиртини ишлаб чиқариш учун импорт қилинган дон ҳажми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) адлия органларининг ахборот тизимлари орқали доимий равишда реал вақт режимида қуйидаги маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилган ишлаб чиқарувчи ва савдо субъектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия ҳамда хабардор қилиш тартиб-таомили асосида фаолият кўрсатувчи ишлаб чиқарувчи ва савдо субъектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патентланган товар белгилари ва саноат намуналари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг ахборот тизимлари орқали доимий равишда реал вақт режимида истеъмол ва техник этил спирти савдоси, шунингдек, истеъмол ва техник этил спиртини ишлаб чиқариш учун харид қилинган дон ҳажми тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан шахсий кабинет орқали белгиланган ҳисобот шакллари асосида аниқланган истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ваколатли давлат органининг қуйидаги маълумотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат хариди ҳамда лицензиялаш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига риоя этилиши борасида ўтказиладиган текширувлар натижалари — текширув якуни бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарлик учун қўлланилган ҳуқуқий (маъмурий ва жиноий) ва молиявий таъсир чоралари — ҳар ой якуни бўйича ҳисобот шаклида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришда фойдаланилган ичимлик суви, электр энергияси ва табиий газ сарфи — ҳар ой якуни бўйича ҳисобот шаклида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, шунингдек, истеъмол ва техник этил спиртини ташиш ҳажми — ахборот тизимлари орқали доимий равишда реал вақт режимида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат органларининг ахборот тизимлари ваколатли давлат органининг Ахборот тизимига «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ваколатли давлат органининг Ахборот тизимидаги маълумотларидан белгиланган тартибда фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ҳуқуқбузарлик хавфи даражасининг таҳлили
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ахборот тизимида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган маълумотлар асосида белгиланган мезонлар бўйича автоматлаштирилган тарзда ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси доимий равишда таҳлил қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Хавф даражасини таҳлил қилиш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки унга тўсқинлик қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳуқуқбузарлик хавфи таҳлили натижасида балл тизими орқали ҳуқуқбузарлик хавфи даражаси баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳуқуқбузарлик хавфи даражалари ва уларнинг балл тизими Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ҳолда ваколатли давлат органи бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари уч тоифага бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъекти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъекти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган тадбиркорлик субъекти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори, ўртача ёки паст бўлган тадбиркорлик субъектлари рўйхати Ахборот тизими маълумотлари асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ахборот тизими маълумотлари асосида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўрта ёки юқори бўлган тадбиркорлик субъектида қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ўтказилади ва тегишли далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текширув давомида истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган масалаларни ўрганиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қуйидаги ҳолларда ҳуқуқбузарлик хавф даражаси таҳлилларини амалга оширмасдан, тадбиркорлик субъектида текширув ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият билан шуғулланишга лицензия олиш учун мурожаат этилганда, фаолияти давомида лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яширин ишлаб чиқариш, акциз маркасиз, рақамли маркировкасиз ёки сифатсиз этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиясиз ёки хабардор этмасдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиш ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ факт ва ҳоллар бўйича фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига, давлат манфаатларига, атроф-муҳитга зарар етказиш хавфининг тезкор олдини олиш ёки бартараф этишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Хавф даражаси юқори бўлмаган тадбиркорлик субъектига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик борасида шахсий кабинет орқали ёзма равишда хабарнома (огоҳлантириш) юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектига камчиликларни бартараф этиш учун ўн кундан ортиқ бўлмаган муддат белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмаган тадбиркорлик субъектининг хавф даражаси ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўрта ёки юқори бўлган тадбиркорлик субъекти тоифасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Хавф даражасини таҳлил қилиш натижасида ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган маҳсулот ҳажми солиқ ҳисоботлари маълумотлари ҳамда ишлаб чиқариш ва реализация қилишда фойдаланилган хомашёлар (акциз марка, маркировка коди, истеъмол этил спирти, тайёр маҳсулот ва бошқалар) ҳажми ўртасида фарқ аниқланганда, ваколатли давлат органи шахсий кабинет орқали ишлаб чиқарувчи ёки савдо субъектига ушбу ҳолат юзасидан хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Хавфни таҳлил этиш тизими асосида мониторинг ва назорат ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфни таҳлил этиш натижаларидан норози бўлган тадбиркорлик субъекти юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфни таҳлил этиш тизими асосида мониторинг ва назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ваколатли давлат органи)

1. Тадбиркорлик субъекти ва давлат органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар ҳамда ахборот тизимлари маълумотлари асосида истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини Ахборот тизимида таҳлил қилади ва ўрганади.

1. Доимий равишда

2. Таҳлил ва ўрганиш давомида ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган тақдирда, уларни бартараф этиш чораларини кўради ёки мониторинг натижаларига кўра текширув ўтказиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

2. Мониторинг натижаларига кўра 1 кун ичида

2-босқич

Ваколатли давлат органи

1. Текширилаётган тадбиркорлик субъекти мансабдор шахсини буйруқ билан таништиради.

2. Текширувни амалга ошириш, текширув предметига доир ҳужжатлар, материаллар ва маълумотларни ўрганади ва таҳлил қилади.

2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

3-босқич

Текширилаётган тадбиркорлик субъекти

1. Текширув жараёнида иштирок этади, текширув материаллари билан танишади ва нусха олади.

2. Текширувни ўтказишга ҳар томонлама кўмаклашади ва текширувга доир масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар беради.

Текширув давомида

4-босқич

Ваколатли давлат органи

1. Текширув натижалари бўйича далолатнома тузади ва унинг нусхасини текширилаётган тадбиркорлик субъектига тақдим этади.

2. Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича чоралар кўради.

Текширув якуни бўйича

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 октябрдаги 650-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича «таҳлика-таҳлил» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 18 мартдаги 166-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорига 4-илованинг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарорига 5-илованинг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 809-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2025 й., 09/25/650/0946-сон)