08.10.2025 йилдаги 632-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбeкистон Рeспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.10.2025 йилдаги 632-сон
Date of entry into force
09.10.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш ҳамда ўқув марказларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 26 мартдаги ПФ-61-сон Фармони ва «Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 27 июндаги ПҚ-239-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ва рейтинг асосида ўқув марказларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2025 — 2030 йилларда 100 минг нафаргача ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси лойиҳа офиси» нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ўқув марказлари ҳақида маълумотлар юритиладиган «yonda.uz» электрон платформаси ва унинг мобил иловаси (кейинги ўринларда — электрон платформа) яратилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида электрон платформа орқали қуйидаги имкониятларни яратсин ҳамда электрон платформанинг доимий иш фаолиятида бўлишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув марказларида ёшларнинг хорижий тилларни ўрганиш учун ўқув машғулотида қатнашишини қайд этиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқиш харажати учун тўловларни онлайн тўлов тизимлари орқали амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ва эълон қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг «Миллий сертификатлар» электрон платформасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ қўмитасининг «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» ҳамда «Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш» электрон платформаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлигининг «Лицензия» ахборот тизимини белгиланган тартибда электрон платформага интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга ўқиш ва имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 августга қадар ушбу қарорга мувофиқ жорий этиладиган ёшларнинг хорижий тилларни ўқиш харажатлари учун субсидия ажратиш ҳамда ўқув марказларини рағбатлантириш билан боғлиқ жараёнларни пухта таҳлил қилган ҳолда, уни такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 8 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
632-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом хорижий тиллар (инглиз, немис, француз, япон, корейс ва хитой тили)ни ўрганаётган ёшларнинг нодавлат таълим ташкилотларида офлайн шаклда амалга ошириладиган ўқиш харажатларининг бир қисми учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — хорижий тилларни ўқиш харажати учун субсидия олиш истагидаги ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2+6» дастури — ушбу Низомга 1-иловада белгиланган хорижий тилларни билиш бўйича баллнинг (даражанинг) камида минимал кўрсаткичли сертификатига эга бўлган ариза берувчи ўқув маркази томонидан унга хорижий тилни ўқитиш хизматини кўрсатгани учун дастлабки икки ой учун ўқиш харажатини ўз ҳисобидан тўлаганда, кейинги олти ойгача ўқиш харажати учун Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Ёшлар ишлари агентлиги)нинг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида субсидия ажратилишини назарда тутувчи дастур;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давомат — ўқув марказларида таҳсил олаётган ёшларнинг дарсларга қатнашганини кунлик электрон назорат қилиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификат — ушбу Низомга 1-иловадаги хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи, махсус серия рақамига эга ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув маркази — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга оширувчи нодавлат таълим ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқиш харажати — ўқув марказига ариза берувчини хорижий тилга ўқитиш хизматини кўрсатганлик учун тўланадиган тўлов;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон платформа — ариза берувчиларнинг ўқув марказларида хорижий тилни ўрганиш учун ўқув машғулотида қатнашишини қайд этиб борувчи, уларнинг хорижий тилни ўқиш харажати учун субсидия ажратиладиган ўқув марказлари рўйхати, шунингдек, ушбу ўқув марказлари рейтинги эълон қилиб бориладиган электрон платформа ва унинг мобил иловаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «2+6» дастурига мувофиқ ёшларга ҳар ой якуни бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваригача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар)ларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваригача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2025-2026 йилларда ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган 20 минг нафаргача, 2031 йилга қадар ҳар йили 20 минг нафаргача ёшларга ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тегишли йилда субсидия ажратилган ёшлар сони 20 минг нафардан ошган тақдирда, ўша йил учун субсидия ажратиш кейинги йилга қадар тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ариза берувчига қуйидаги давлат ижтимоий ёрдамлари доирасида муқаддам хорижий тилни ўрганиш учун маблағ ажратилган бўлса, ушбу ариза берувчига «2+6» дастури доирасида айнан шу хорижий тилни ўрганиш харажати учун субсидия ажратиш рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга ўқиш ва имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига мувофиқ ариза берувчига ушбу хорижий тил бўйича имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорига мувофиқ ариза берувчига хорижий тилни ўқиш харажати учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобидан субсидия ажратилган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу Низомга мувофиқ ариза берувчиларга фақат битта хорижий тилни ўқиш харажати учун субсидия ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ёшларнинг хорижий тилларни ўқиш харажати учун субсидия ажратиладиган ўқув марказлари рўйхатини шакллантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ариза берувчиларнинг хорижий тилни ўқиш харажати учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув марказларининг рейтингини шакллантириш учун белгиланган тартибда электрон платформа орқали рўйхатдан ўтган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашганини кунлик электрон назорат қилиш имконини берувчи электрон платформага интеграция қилинган ўқув марказларига «2+6» дастури доирасида субсидия ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ариза берувчиларнинг хорижий тилни ўқиш харажати учун субсидия ажратиладиган ўқув марказлари рўйхати Ёшлар ишлари агентлиги томонидан шакллантирилади ва электрон платформа орқали эълон қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу рўйхатга киритиш учун ўқув марказлари электрон платформа орқали Ёшлар ишлари агентлигига қуйидаги ҳужжатларни юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилингани тўғрисидаги тасдиқнома (интеграциялашган ахборот тизимлари орқали);

хорижий тилни ўқитиш учун мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фаолият юритиши (бино ёки хонанинг кадастр рақами) тўғрисидаги маълумотлар (pdf форматда);

ўқув марказида хорижий тилни ўқитиш фаолиятини амалга оширувчи камида «B2» даражадаги ёки унга тенглаштирилган даражадаги миллий ёхуд халқаро сертификатга эга бўлган ўқитувчилар, шунингдек, таҳсил олаётган ўқувчилари ҳақидаги маълумотлар (pdf форматда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тилни ўқитиш фаолиятини амалга оширишда фойдаланиладиган ўқув хоналари, жиҳозлари ва инвентарлар (номи ва сони) тўғрисида маълумот (pdf форматда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўқув маркази томонидан юборилган ҳужжатлар ва маълумотлар ушбу Низомнинг 7 ва 9-бандларига мувофиқ бўлган тақдирда, Ёшлар ишлари агентлиги электрон платформа орқали ўқув марказига бу ҳақида хабарнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўқув марказининг ўқувчилар давоматини кунлик назорат қилиш тизими электрон платформа билан интеграция қилиниб, ўқув маркази томонидан оммавий оферта шартлари қабул қилингандан сўнг ушбу ўқув маркази ариза берувчиларни хорижий тилга ўқитиш харажати учун субсидия ажратиладиган ўқув марказлари рўйхатига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ёшларнинг хорижий тилларни ўқиш харажати учун субсидия ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўқув марказларида ёшларнинг хорижий тилларни ўқиш харажати учун субсидия ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ариза берувчи ўз хоҳишига кўра ягона идентификация тизими (One ID) орқали электрон платформага кириб, авторизациядан ўтади ва сертификатни юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу сертификатни у берилган санадан бошлаб бир календарь йил ичида юбориш талаб этилади, ушбу муддат ўтгандан сўнг юборилганда «2+6» дастури доирасида ўқиш харажати учун субсидия ажратилиши рад этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Сертификат ушбу Низомга 1-иловадаги рўйхатга мувофиқ бўлганда, унинг ҳақиқийлиги тасдиқланганда ва ушбу Низомда белгиланган муддатда юборилганда, ариза берувчи хорижий тилни ўқитиш фаолиятини амалга оширувчи ўқув марказларидан бирини ва унда фаолият юритувчи ўқитувчини ихтиёрий равишда танлайди ва ўзи ўрганишни истаган хорижий тилнинг номи, хорижий тилни ўрганиш вақти ва умумий муддатини белгилаб, хорижий тилни ўқитиш хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартномани (кейинги ўринларда — шартнома) бир томонлама имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ариза берувчининг таклифи ўқув маркази томонидан маъқулланганда, ўқув маркази етти кун ичида шартномани имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ариза берувчининг хорижий тилни ўрганиш учун ўқув машғулотига қатнашиши электрон платформада қайд этиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ариза берувчи дастлабки икки ой давомида хорижий тилни ўқиш харажатини ўз ҳисобидан электрон платформа орқали ўқув марказининг тегишли банк ҳисобварағига тўлаганда, унинг кейинги олти ойгача бўлган ўқиш харажати ўқув маркази томонидан электрон платформа орқали юборилган ҳисоб-фактурага асосан, ариза берувчининг давоматига мутаносиб равишда Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида ўқув марказининг тегишли банк ҳисобварағига шартномада белгиланган муддатларда ўтказиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу тўловларнинг амалга оширилгани ҳақида ариза берувчининг электрон платформадаги шахсий кабинетига хабарнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ариза берувчи ушбу Низом талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

Ёшларнинг «2+6» дастури доирасида ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатига субсидия ажратилиши учун ушбу ёшлар томонидан тақдим этиладиган сертификатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р

Сертификатлар номи

Мувофиқлик даражалари

Ўқиш харажати қопланиши учун лозим бўлган баллнинг (даражанинг) минимал кўрсаткичи

Common European Framework of Reference (CEFR) шкаласи бўйича

A1

A2

B1

B2

C1

C2

I. Инглиз тили

1.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат

(Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги)

B1

B2

C1

B1

2.

International English Language Testing System — IELTS

2.0

3.0

4.0-5.0

5.5-6.5

7.0-8.0

8.5-9.0

4.0-5.0

3.

Cambridge Assessment English

(KET, PET, FCE, CAE, CPE)

KET

120 — 139

PET

140 — 159

FCE

160 — 179

CAE

180 — 199

CPE

200 — 220

PET

140 — 159

4.

Cambridge Assessment English Linguaskill

A1

A2

B1

B2

C1

B1

5.

International Test of English Proficiency iTEP Academic — Plus

A1

A2

B1

B2

C1

C2

B1

6.

«Ибрат фарзандлари» лойиҳасининг махсус сертификати

A1

A2

B1

B2

B2

II. Француз тили

7.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат

(Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги)

B1

B2

C1

B1

8.

Diplôme dʼEtudes en Langue Française (DELF)

B1

B2

B1

9.

Test de Connaissance du Français (TCF)

A1

A2

B1

B2

C1

C2

B1

10.

«Ибрат фарзандлари» лойиҳасининг махсус сертификати

A1

A2

B1

B2

B1

III. Немис тили

11.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат

(Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги)

B1

B2

C1

B1

12.

Goethe-Zertifikat

A1

A2

B1

B2

C1

C2

B1

13.

Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF)

TDN 3 (B2.1),

TDN 4 (B2.2 — C1.1)

TDN 5

(C1.2)

TDN 3

14.

«Ибрат фарзандлари» лойиҳасининг махсус сертификати

A1

A2

B1

B2

B1

IV. Хитой тили

15.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат

(Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги)

B1

B2

C1

B1

16.

Hanyu Shuiping Kaoshi (HSK)

HSK

3

HSK

4

HSK

5

HSK

6

HSK

3

17.

«Ибрат фарзандлари» лойиҳасининг махсус сертификати

A1

A2

B1

B2

B1

V. Япон тили

18.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат

(Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги)

B1

B2

C1

B1

19.

Japanese-Language Proficiency Test (JLPT)

N5

N4

N3

N2

N1

N4

20.

«Ибрат фарзандлари» лойиҳасининг махсус сертификати

A1

A2

B1

B2

B1

VI. Корейс тили

21.

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича миллий сертификат

(Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги)

B1

B2

C1

B1

22.

Test of Proficiency in Korean (TOPIK II)

Level 3

120 — 149

Level 4

150 — 189

Level 5

190 — 229

Level 6

230 — 300

Level 3

120 — 149

23.

«Ибрат фарзандлари» лойиҳасининг махсус сертификати

A1

A2

B1

B2

B1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари бир қисми учун субсидия ажратиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ўқув маркази

Ариза берувчиларнинг хорижий тилни ўқиш харажати учун субсидия ажратиладиган ўқув марказлари рўйхатига киритишни сўраб электрон платформа орқали ариза юборади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги

Ариза қолдирган ўқув марказлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, белгиланган талабларга мувофиқ деб топилган ўқув марказларига ўқувчиларининг ўқув машғулотларида қатнашганини кунлик назорат қилиш имконини берувчи электрон тизимини Ёшлар ишлари агентлигининг электрон платформасига интеграция қилинганидан сўнг ўқиш харажати учун субсидия ажратилиши ҳақида хабарнома юборади.

10 кун ичида

3-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги

Ўқув маркази ўқувчиларининг ўқув машғулотларида қатнашганини кунлик назорат қилиш имконини берувчи электрон тизимини белгиланган тартибда Ёшлар ишлари агентлигининг электрон платформасига интеграция қилиб, оммавий оферта шартлари маъқуллангандан сўнг ушбу ўқув марказини ариза берувчиларни хорижий тилга ўқитиш харажати учун субсидия ажратиладиган ўқув марказлари рўйхатига киритади.

Доимий

4-босқич

Ариза берувчи

Хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатни илова қилган ҳолда ўқув марказида хорижий тилни ўқиш харажатлари учун субсидия ажратишни сўраб электрон платформа орқали ариза юборади.

Сертификат берилган санадан бошлаб бир йил мобайнида

5-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги

Ариза берувчи томонидан юборилган сертификатни верификациядан ўтказади. Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг ариза берувчига ўқув маркази билан икки томонлама шартнома имзолаш имконини яратиб беради.

7 иш куни ичида

6-босқич

Ариза берувчи / ўқув маркази

1. Ариза берувчи электрон платформа орқали шартнома шаклини (хорижий тил йўналиши, ўқув маркази, ўқитувчи, дарс кунларини танлаш орқали) тўлдиради ва ягона идентификация тизими (One ID) орқали шартномани бир томонлама имзолаб, ўқув марказига юборади.

1. Доимий.

2. Ўқув маркази ариза берувчи томонидан бир томонлама имзолаб юборилган шартномани кўриб чиқиб, шартномани имзолайди ёки асослантирилган ҳолда рад этади.

2. 7 кун ичида.

7-босқич

Ариза берувчи

Ўқув маркази билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ дастлабки икки ойлик ўқиш харажатини ўз ҳисобидан электрон платформа орқали ўқув марказига тўлайди.

Шартномада белгиланган муддатда

8-босқич

Ёшлар ишлари агентлиги

Ўз маблағлари ҳисобидан ўқув марказида икки ой давомида таҳсил олган ариза берувчиларнинг учинчи ойдан бошлаб тўловларини ўқув маркази томонидан электрон платформа орқали юборилган ҳисоб-фактурага асосан ариза берувчининг давоматига мутаносиб равишда Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқув марказининг тегишли банк ҳисобварағига шартномада белгиланган муддатларда ўтказиб боради.

Ушбу тўловларнинг амалга оширилганлиги ҳақида ариза берувчининг электрон платформадаги шахсий кабинетига хабарнома юборади.

Шартномада белгиланган муддатда

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув марказлари рейтингини шакллантириш ва рейтинг асосида ўқув марказларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом хорижий тилларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — ўқув марказлари) рейтингини шакллантириш, юритиш ва ушбу рейтингда юқори ўринларни эгаллаган ўқув марказларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2+6» дастури — ўқиш харажати қопланиши учун хорижий тилларни билиш бўйича лозим бўлган баллнинг (даражанинг) минимал кўрсаткичли сертификатига эга бўлган ёш фуқаро ўқув маркази томонидан унга хорижий тилни ўқитиш хизматини кўрсатгани учун дастлабки икки ой учун ўқиш харажатини ўз ҳисобидан тўлаганда, кейинги олти ойгача ўқиш харажати учун Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Ёшлар ишлари агентлиги)нинг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида субсидия ажратилишини назарда тутувчи дастур;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарорлик рейтинги — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформаси орқали аниқланадиган ўқув марказларининг барқарорлик рейтинги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
компенсация — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига мувофиқ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаш учун тўлаб бериладиган тўлов;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олис ва чекка ҳудудлар — Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 426-сон қарори билан тасдиқланган Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ белгиланган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги олис ва чекка ҳудудлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон платформа — ариза берувчиларнинг ўқув марказларида хорижий тилни ўрганиши учун ўқув машғулотида қатнашишини қайд этиб борувчи, уларнинг хорижий тилни ўрганиш харажати учун субсидия ажратиладиган ўқув марказлари рўйхати, шунингдек, ушбу ўқув марказлари рейтинги эълон қилиб бориладиган электрон платформа ва унинг мобил иловаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув маркази — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ҳолда хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга оширувчи нодавлат таълим ташкилоти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомга мувофиқ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан электрон платформа орқали ўқув марказлари рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинг) юритилади ва эълон қилиб борилади (мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касбий, олий, олий таълимдан кейинги таълим бериш фаолиятини амалга оширувчи нодавлат таълим ташкилотлари бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу рейтинг республика, ҳудуд, туман (шаҳар) ҳамда олис ва чекка ҳудудлардаги ўқув марказлари кесимида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Рейтингни шакллантириш учун ўқув марказларини электрон платформа орқали рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўқув марказларининг рейтингини шакллантириш учун уларни рўйхатдан ўтказишда барқарорлик рейтинги шкаласи бўйича камида «С» кўрсаткичга эга бўлиши талаб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув марказлари электрон платформа орқали рўйхатдан ўтказиш учун Ёшлар ишлари агентлигига қуйидаги ҳужжатларни юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилингани тўғрисидаги тасдиқнома (интеграциялашган ахборот тизимлари орқали);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тилни ўқитиш учун мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фаолият юритиши (бино ёки хонанинг кадастр рақами) тўғрисидаги маълумотлар (pdf форматда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув марказида хорижий тилни ўқитиш фаолиятини амалга оширувчи ўқитувчилар ҳақидаги маълумотлар (pdf форматда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотларни юборган ўқув марказлари электрон платформа орқали рўйхатдан ўтказилади ва ушбу Низомда белгиланган тартибда уларнинг рейтинги шакллантириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўқув марказлари рейтингини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўқув марказлари рейтинги қуйидаги кўрсаткичлар асосида ҳар ой якуни бўйича балларни жамлаш орқали шакллантириб борилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «2+6» дастури доирасида хорижий тилни ўқиш харажати учун Ёшлар ишлари агентлиги томонидан субсидия ажратилган ҳар бир ёш фуқаро компенсация олганда — 3 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «2+6» дастури доирасида хорижий тилни ўқиш харажати учун Ёшлар ишлари агентлиги томонидан субсидия ажратилган ҳар бир ёш фуқаро камида «B2» даражадаги ёки унга тенглаштирилган даражадаги миллий ёхуд халқаро сертификат олганда — 3 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўқув марказида ўз ҳисобидан таҳсил олган ҳар бир ёш фуқаро компенсация олганда — 2 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ўқув марказида фаолият олиб бораётган ҳар бир ўқитувчи малака тоифаси ҳамда хорижий тилни билиш бўйича камида «B2» даражадаги ёки унга тенглаштирилган даражадаги миллий ёхуд халқаро сертификатга эга бўлганда — 1 балл;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) барқарорлик рейтинги бўйича — жами 100 баллгача.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу банднинг «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган баллар доимий равишда ўзаро қўшиб борилади, «д» кичик бандидаги ҳар бир календарь кунда шаклланган балларнинг бир ой давомидаги ўртача кўрсаткичини «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларидаги балларга қўшиш орқали рейтинг аниқланади ҳамда ушбу бир ойлик рейтинг баллари ой якуни бўйича электрон платформа орқали жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бандда назарда тутилган балл бериш учун асос бўлган ҳолатлар юзага келганда, тегишли ахборот тизимлари билан электрон платформанинг интеграцияси орқали ўқув марказининг баллари реал вақт режимида автоматик тарзда шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўқув марказларининг бир йиллик рейтинги ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ўқув марказининг йиллик рейтинги ушбу Низомнинг 5-банди «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган балларнинг йил давомидаги ўзаро йиғиндисига «д» кичик бандидаги ҳар ойда шаклланадиган балларнинг ўртача кўрсаткичини қўшиш орқали аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу бир йиллик рейтинг баллари электрон платформа орқали жамоатчиликка эълон қилинади ҳамда ҳар йили 1 январдан бошлаб рейтинг баллари «0» баллдан бошлаб қайта шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Эътирозларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Рейтинг балларининг шакллантирилиши бўйича ўқув марказида эътирозлар мавжуд бўлганда, электрон платформадаги ўз шахсий кабинети орқали Ёшлар ишлари агентлигига мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу эътирозлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўн иш куни давомида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва натижаси бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эътирозлар асосли деб топилганда, электрон платформадаги маълумотларга тегишли тузатишлар киритилган ҳолда ўқув марказининг баллари қайта шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эътирозлар асоссиз деб топилганда, рейтинг баллари ўзгаришсиз қолдирилиб, бу ҳақида ўқув марказининг шахсий кабинетига тегишли тушунтириш юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Рейтингда юқори натижаларни қайд этган ўқув марказларини рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Олис ва чекка ҳудудлардаги ўқув марказлари кесимида шакллантириладиган рейтингнинг йиллик натижалари бўйича энг юқори балл олган 100 тагача ўқув марказларига келаси олти ой давомида ўз фаолиятини амалга ошириш мақсадида ижара шартномасига асосан ҳар бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда ижара тўловлари ҳар ой якуни билан ўқув маркази томонидан тақдим этиладиган ижара тўловини тасдиқловчи ҳужжатларга мувофиқ Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида компенсация қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу бандда назарда тутилган ижара шартномасининг ҳақиқийлиги тегишлигича Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг «Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш» электрон тизими маълумотлари асосида тасдиқланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўқув марказлари ушбу Низом талаблари ижросига масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 октябрдаги 632-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга ўқиш ва имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб бериш тартибини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Номидаги «ўқиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «ўқиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги «Ўқиш ва имтиҳон» сўзлари «Имтиҳон» сўзи билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «ўқиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номи ва 1-банддаги «ўқиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «ўқиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ўқиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

«в» кичик бандининг биринчи хатбошисидаги «ўқиш ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўқиш ва имтиҳон» сўзлари «Имтиҳон» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ва ўқиш учун» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг ота-онаси томонидан берилса — ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси маълумотлари ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) Ёшлар ишлари агентлиги томонидан интеграциялашган маълумотлар базаси орқали текширилади;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«г» кичик банд чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбошидаги «ўқиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик банди чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) 15-банддаги «ўқиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 16-банддаги «15 календарь кун» сўзлари «12 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) 17-банднинг «б» кичик банди чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) 18-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда махсус сертификат ҳақиқийлиги масъул ваколатли ташкилот томонидан 30 кун муддат ўтиб тасдиқланганда, ариза берувчи мазкур Регламент талабларига мувофиқ такроран мурожаат қилгандан сўнг унга имтиҳон учун компенсация тўлаб берилади.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги «Ўқиш ва имтиҳон» сўзлари «Имтиҳон» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-босқичда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тадбирлар» устунидаги «ўқиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бажариш муддати» устунидаги «15 кунда» сўзлари «12 иш кунида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «ўқиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«II. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс ва унинг қонуний вакили ҳақидаги маълумотлар:» бўлими қуйидаги мазмундаги 2.1.4-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«

2.1.4. 16 ёшга тўлмаган шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):

-

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV бўлим чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 апрелдаги 209-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Халқаро имтиҳон тизимларининг номи

Билиш даражаси аниқланадиган хорижий тил

Умумий имтиҳон балли (даражаси)

Имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори баллнинг (даражанинг) минимал кўрсаткичи

Имтиҳон топшириш харажатини компенсация қилувчи

2021 йил 1 майдан бошлаб имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари

1.

International English Language Testing System (IELTS)

Инглиз тили

1 — 9

7

Ёшлар ишлари агентлиги

2.

Test of English as a Foreign Language internet Based Test (TOEFL) iBT

Инглиз тили

0 — 120

94*

3.

Graduate Management Admission Test (GMAT)

-

Verbal/Quantative

(200 — 800)

Integrated reasoning

(1 — 8)

Analytical writing

(0,5 — 6)

Имтиҳон натижалари (Verbal/Quantative) бўйича нисбат кўрсаткичи (percentile) 75 ва ундан юқори бўлганда

4.

Graduate Record Examinations (GRE)

-

Verbal

(0 — 170)

Quantative

(0 — 170)

Writing

(0,5 — 6)

Имтиҳон натижаларининг ҳар бири (Verbal, Quantative, Writing) бўйича нисбат кўрсаткичи (percentile) 75 ва ундан юқори бўлганда

5.

Scholastic Assessment Test (SAT)**

-

400 — 1600

1200

2022 йил 1 январдан бошлаб имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари

6.

Cambridge Assessment English (CAE, CPE, BEC)

Инглиз тили

A1-С1

C1 (CAE advanced, CPE proficiency, BEC higher)

Ёшлар ишлари агентлиги

7.

Test DAF

Немис тили

TDN 3 — 5

TDN 4

8.

Goethe-Zertifikat

Немис тили

A1-С1

C1

9.

DELF/DALF

Француз тили

DELF A1-DALF C2

DALF C1

10.

Test de Connaissance du Français (TCF)

Француз тили

A1-С1

С1

11.

DELE/SIELE

Испан тили

A1-С1

C1

12.

CELI/CILS/AIL

Итальян тили

-

CELI 4, CILS Tre, DALI C1

13.

Türkçe Yeterlik Sınavı (TYS)

Турк тили

A1-С1

C1 (71 — 88)

14.

Test of Proficiency in Korean (TOPIK I-II)

Корейс тили

Level 1 — 6

Level 5 (190 — 229)

15.

Japanese-Language Proficiency Test (JLPT)

Япон тили

N5-N1

N2

16.

Chinese Proficiency Test (HSK)

Хитой тили

HSK 1 — 6

HSK 5

17.

ALPT/APT/E-TOAFL/ACTFL

Араб тили

A1-С1

C1

18.

Test of Russian as a Foreign Language (TORFL/ ТРКИ)

Рус тили

A1-С1

ТРКИ III-IV (C1)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.

*Ушбу имтиҳон тури бўйича ариза берувчи таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Remote, Home Edition ва бошқа турлари) имтиҳон топширганда нутқ қобилияти (speaking) бўйича имтиҳон натижаси 16 балл ва ундан юқори бўлганда компенсация тўлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Ариза берувчининг ушбу сертификат бўйича қўлга киритилган натижаларини верификация қилиш учун электрон платформа (www.collegeboard.org) орқали Ёшлар ишлари агентлигига юбориш билан боғлиқ харажатлари тўлов квитанциясига мувофиқ Агентлик томонидан ариза берувчига имтиҳон топшириш харажатига қўшиб тўлаб берилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2025 й., 09/25/632/0914-сон)