19.09.2025 йилдаги ПҚ-288-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.09.2025 йилдаги ПҚ-288-сон
Date of entry into force
20.09.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамиятда коррупция ҳолатларига сабаб бўлаётган омилларни аниқлаш ва илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси қоидаларини ҳамда БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш, шунингдек, 2025 йил 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Устувор вазифалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар коррупцияга қарши курашишни илмий асосда ташкил этиш, соҳада фуқаролик жамияти институтлари иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлашнинг устувор вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) коррупцияга қарши курашиш фаолиятида илмий ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) коррупцияга қарши курашиш ишларининг натижадорлиги ва самарадорлигини ҳар бир соҳа ва ҳудуд кесимида таҳлил қилиш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тадқиқотларга маҳаллий ва хорижий етакчи олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотларини кенг жалб этиш, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, илғор тажриба алмашиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) коррупцияга қарши курашишнинг энг долзарб масалалари бўйича комплекс социологик, илмий ва амалий тадқиқотларни тизимли асосда, шу жумладан, миллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тадқиқотлар натижаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва уларнинг амалиётга жорий этилишига кўмаклашиш, соҳада фаолият юритувчи олимлар, экспертлар ва тадқиқотчилар фаолиятини илмий-услубий таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Асосий чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтиришга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартиб жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси қоидаларининг бажарилишини мониторинг қилишга нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб этиб, улар томонидан муқобил баҳолаш тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) нодавлат нотижорат ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги лойиҳаларига ҳар йили 10 млрд сўм миқдорида грантлар ажратиш ва ижтимоий буюртмалар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу мақсадлар учун маблағлар Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига ажратилган маблағларнинг йил давомида иқтисод қилинган қисми ҳамда коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан ташкил этиладиган рейтинг баҳолаш натижаларига кўра «қониқарсиз» деб топилган давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ажратиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Агентликнинг ижтимоий буюртмаси асосида соҳалар ва ҳудудлар кесимида маиший коррупция ҳолатларини келтириб чиқарадиган омиллар ва унга фуқароларнинг муносабатини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) нодавлат нотижорат ташкилотлар учун коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари иштирокини янада кенгайтиришнинг устувор вазифалари доирасида тизимли равишда тренинглар ташкил этади, улар билан ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ҳар йили 1 апрелга қадар Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашга (кейинги ўринларда — Миллий кенгаш) қуйидагиларни киритиб боради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) нодавлат нотижорат ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги лойиҳалари ва уларни тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан молиялаштириш юзасидан таклифлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки, жумладан, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлиги, соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида таклиф ва ташаббуслари, шунингдек, улар томонидан амалга оширилган лойиҳалар, тадқиқотлар ва ўрганишлар тўғрисида ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, «Юксалиш» ҳаракати ва «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг улар муассислигида муассаса шаклидаги «Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази» нодавлат нотижорат ташкилотини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш ҳақидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) аҳолининг, айниқса, ёшларнинг, фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаоллигини ошириш, жамиятда ушбу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш масалаларини тадқиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида ҳалоллик стандартларини жорий этишга кўмаклашиш, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларга илмий-услубий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) халқаро ва минтақавий долзарб аҳамиятга эга бўлган коррупцияга қарши курашиш муаммоларини, коррупциянинг, шу жумладан, маиший коррупциянинг ҳолатини, хусусиятини, миқёсларини, ўзгаришларини ҳамда уни келтириб чиқараётган асосий омилларни комплекс ўрганиш ва тадқиқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) коррупциянинг олдини олиш ҳамда коррупциявий хавф-хатарларни камайтиришга қаратилган илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқиш, Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши курашишга оид халқаро рейтингларда муносиб ўрин эгаллаши учун амалий чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) коррупцияга қарши курашиш муаммоларини тадқиқ этишда маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) коррупцияга қарши курашиш соҳасида хорижий давлатларнинг қонунчилиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти, шу жумладан, илғор тажрибасини жорий этиш самарадорлигини прогноз қилиш, бу борада тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) Ўзбекистон Республикаси томонидан БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияси ва коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги бошқа халқаро шартномалар қоидаларининг бажарилиши юзасидан ўрганишлар ўтказиш ҳамда муқобил ҳисоботларни тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот марказининг фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий кенгаш «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) коррупцияга қарши курашиш масалаларини тадқиқ этиш соҳасида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг Марказ билан яқин ҳамкорлиги ўрнатилишига кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани тайёрлашда Марказ томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлилларнинг натижаларидан фойдалансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ташқи ишлар вазирлиги ва Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Марказга хорижий тадқиқот муассасалари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйишда, тажриба алмашиш ҳамда замонавий услуб ва ёндашувлар асосида коррупцияга қарши курашиш муаммоларини ўрганишни ташкил этиш ва таҳлил қилиш кўникмаларини такомиллаштириш учун уларнинг малакали мутахассисларини жалб этишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Марказ фаолиятига жалб этиладиган хорижий мутахассисларга ўрнатилган тартибда кириш визаларини расмийлаштиришда кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, Марказ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идоралардан коррупцияга қарши курашишга оид статистик ва бошқа таҳлилий маълумотларни сўраб олиши мумкин, давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Миллий кенгаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчилик вакиллари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг имкониятларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) ҳар йили нодавлат нотижорат ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги лойиҳалари ва уларни тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан молиялаштириш дастурларини тасдиқлаб, уларнинг ижросини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) фуқаролик жамияти институтлари ва Марказ томонидан коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича ўтказилган ўрганишлар ҳамда тадқиқотларнинг натижаларини вазирлик ва идоралар масъуллари иштирокида мунтазам равишда муҳокама қилиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда Марказ томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлиллар натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказ Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8а-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 19 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-288-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПҚ-288-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот марказининг фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш

1.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кенгайтиришнинг устувор вазифалари доирасида ҳар йили 10 млрд сўм миқдорида грантлар ажратиш ва ижтимоий буюртмалар бериб бориш ҳамда бу борада алоҳида танловлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йилдан бошлаб доимий

Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари,

тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2.

Эълон қилинадиган давлат грантларини ажратиш учун танловларга мунтазам равишда коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги мавзуларни киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йилдан бошлаб доимий

-

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалари,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

3.

1. Фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳалари ва ташаббусларини амалга ошириш орқали ҳар бир ҳудуд ва соҳа кесимида маиший коррупция ҳолатларини келтириб чиқарадиган омилларни бартараф қилишга қаратилган «Навоий тажрибаси»ни яратиш. Бунда:

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ижтимоий буюртмаси асосида маиший коррупция ҳолатларини келтириб чиқарадиган омилларни ва унга жамоатчиликнинг муносабатини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровлар ўтказиш;

ижтимоий сўровлар натижаси бўйича тегишли лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил якунига қадар

Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари,

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаш

(Т. Нарбаева),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. «Навоий тажрибаси» бўйича эришилган ижобий натижаларни Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашда муҳокама қилиш ва уни бошқа ҳудудларда татбиқ қилиш масаласини кўриб чиқиш.

2026 йил январь

II. Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот марказини ташкил этиш

4.

Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот марказини ташкил этиш билан боғлиқ тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2025 йил сентябрь

-

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

(Н. Ишанходжаев),

«Юксалиш» ҳаракати

(Б. Бекмуродов),

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази

(Н. Рахимова),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

5.

Муассаса шаклидаги «Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази» нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинги ўринларда — Марказ)ни давлат рўйхатидан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрь

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов)

III. Марказ фаолиятини услубий ва амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш

6.

Марказга коррупцияга қарши курашиш муаммоларига оид тадқиқотларнинг натижаларини эълон қилиб бориш учун илмий-амалий журнални таъсис этишга ёрдам кўрсатиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Халқаро донорларнинг техник кўмак маблағлари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Коррупцияга қарши курашиш муаммоларига оид журнални докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини нашр қилиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритишга кўмаклашиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси

(А. Юсупов)

8.

Марказ билан биргаликда мансабдорлик ва маиший коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилиб бориш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

-

Бош прокуратура

(Н. Йўлдошев),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Б. Курбанов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

9.

Марказ томонидан ўтказилган ўрганишлар ва таҳлилларнинг натижалари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши ва муҳокамасини ташкиллаштиришга кўмаклашиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Жўрабоев)

10.

Аҳоли ўртасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирлари оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали кенг ёритилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Халқаро донорларнинг техник кўмак маблағлари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Жўрабоев)

IV. Марказнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

11.

Марказнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, унинг интеллектуал таҳлилий салоҳиятини ривожлантириш мақсадида халқаро донорлар, шу жумладан, Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастурини жалб қилиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил сентябрдан бошлаб доимий

-

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов)

12.

Марказни зарур мебель жиҳозлари, компьютер техникаси ва бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил октябрь

Халқаро донорларнинг техник кўмак маблағлари

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

13.

Марказни Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 8а-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2025 йил октябрь

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиков),

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

(А. Бурханов)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2025 й., 07/25/288/0853-сон)