08.09.2025 йилдаги ПҚ-279-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.09.2025 йилдаги ПҚ-279-сон
Date of entry into force
18.09.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олмалиқ давлат техника институтини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятидаги олий таълим ташкилотларининг мавжуд ресурсларидан самарали фойдаланиш, ўқув жараёнларига энг сўнгги педагогик технологияларни жорий қилиш, илғор хорижий тажрибалар асосида юқори малакали кадрлар тайёрлашни янги босқичга кўтариш, шунингдек, олий таълим ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Мақсад
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу қарорнинг асосий мақсади этиб Тошкент вилояти иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида, жумладан, муҳандислик, металлургия, ишлаб чиқариш, кончилик соҳаларида замонавий билим ва кўникмаларга эга олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Тошкент вилоятида муҳандислик соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида Олмалиқ давлат техника институти (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Олмалиқ давлат техника институти фаолиятининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Олмалиқ давлат техника институти фаолиятини ташкил этиш бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан бажариладиган амалий тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Институт давлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Институтда давом эттиради ҳамда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Институт дипломи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Институт Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) Институт фаолиятини молиялаштириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Таълим ва илмий тадқиқот жараёнларини амалиётга интеграция қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Олмалиқ КМК» АЖ (кейинги ўринларда — Комбинат) Институтга асосий саноат ҳамкори сифатида бириктирилсин. Комбинат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2026 йил 1 январга қадар Институтнинг мутахассислик кафедралари филиалларининг фаолиятини Комбинат таркибидаги корхоналарда самарали ташкил этишга кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Институт талабалари, профессор-ўқитувчилари ва илмий изланувчилари учун ўқув ва тадқиқот жараёнларини Комбинатнинг Инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш маркази ҳамда унинг таркибидаги Тажриба-бойитиш фабрикаси лабораторияларида ташкил этиш имкониятини яратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) ҳар ўқув йилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Институтнинг юқори курс талабаларини ҳақ тўланадиган амалиётга жалб этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Комбинатнинг технологик ва ишлаб чиқариш жараёнларида вужудга келадиган муаммоларини Институт билан ҳамкорликда ечишга қаратилган илмий лойиҳаларни танлов асосида молиялаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Институтда геология, металлургия ва техникага ихтисослашган илғор муҳандислик мактаби (кейинги ўринларда — «ГеоМетТех» илғор муҳандислик мактаби) Комбинат маблағлари ҳисобига ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «ГеоМетТех» илғор муҳандислик мактаби Институт ва Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС» Олмалиқ филиалига хизмат кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) «ГеоМетТех» илғор муҳандислик мактабида таълим олиш учун академик кўрсаткичлари юқори бўлган талабалар танлов асосида саралаб олинади ва амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) «ГеоМетТех» илғор муҳандислик мактаби йўналишига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, уларни техник ва технологик жиҳатдан таъминлаш учун замонавий лабораториялар ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) «ГеоМетТех» илғор муҳандислик мактабида саноат ҳамкорлари томонидан тақдим этилган муаммолар портфели асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ж) «ГеоМетТех» илғор муҳандислик мактабида амалга ошириладиган амалий ва инновацион лойиҳаларни саноат ҳамкорлари ва Инновацион ривожланиш агентлиги маблағлари ҳисобидан биргаликда молиялаштириш тизими жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(з) «ГеоМетТех» илғор муҳандислик мактаби фаолияти Институт ва Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС» Олмалиқ филиалининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги «ГеоМетТех» илғор муҳандислик мактаби учун саноат ҳамкорларини белгилашда маҳаллий йирик ишлаб чиқариш корхоналари билан қўйидаги йўналишларда самарали ҳамкорликни йўлга қўйсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) саноат ҳамкорларининг муаммолари асосида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) иқтидорли талабалар ва ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, улар томонидан олиб борилаётган илмий изланишларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) замонавий ўқув ва илмий лабораториялар ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Олмалиқ давлат техника институти фаолиятини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3153-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 8 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-279-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-279-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олмалиқ давлат техника институти фаолиятининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) муҳандислик, саноат ишлаб чиқариш, металлургия соҳалари ва ҳудуднинг кадрларга бўлган эҳтиёжига мувофиқ олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) таълим жараёнига илғор педагогик технологияларни, илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) таълим жараёнига етакчи хорижий университетлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан узвий боғлиқ бўлган таълим дастурларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича янги илғор технологияларни ишлаб чиқиш, уларни республиканинг геология ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда амалиётга татбиқ қилиш бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) амалий ва фундаментал илмий-тадқиқот ишлари ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-279-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олмалиқ давлат техника институти фаолиятини ташкил этиш бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан бажариладиган амалий тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Олмалиқ давлат техника институти фаолиятини бошлаш учун қуйидаги амалий тадбирлар бажарилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) уч ой муддатда Институт профессор-ўқитувчилари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) баҳолаш тизимини илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) танлов асосида Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва грантлар ҳисобидан профессор-ўқитувчилар ва докторантларни етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига стажировка ва малака оширишга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ўзаро келишув асосида етакчи маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари (филиаллари) билан академик мобиллик дастурларини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) кадрлар истеъмолчиларининг реал муаммолари асосида битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзулари банкини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) Институтда бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга қабул қилинган иқтидорли талабалар учун дарсларни инглиз тилида ўқитадиган алоҳида гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(v) соҳа ташкилотларида профессор-ўқитувчилар илмий-тадқиқот ишлари ва амалий машғулот олиб боришлари, талабалар малакавий амалиётларини ўташлари учун зарур шарт-шароитларга эга Институт мутахассислик кафедралари филиалларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(vi) Институт профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, талабалари томонидан амалга оширилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни тижоратлаштириш ҳамда сотиш мақсадида «спин-офф» корхонасини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-279-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олмалиқ давлат техника институти фаолиятини ташкил этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Ижро учун масъуллар

I. Олмалиқ давлат техника институти фаолиятини ташкил этиш

1.

Олмалиқ давлат техника институти (кейинги ўринларда — Институт) фаолиятини ташкил этиш.

1. Институт уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Институтнинг ташкилий тузилмаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

2025 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Институт

2.

Институтни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар (педагог ходимлар) билан тўлдириш.

1. Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни (педагог ходимларни) белгиланган тартибда саралаб олиш ҳамда таълим жараёнига жалб қилиш.

2. Меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.

2025 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Институт

3.

Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Институтга ўтказиш.

Олмалиқ шаҳри М. Улуғбек кўчаси 55 ва 60-уй манзилларида ҳамда Оҳангарон шаҳри А. Навоий кўчаси 4-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш.

2025 йил октябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Институт

II. Ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш

4.

Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

1. Таълим жараёнини инновацион таълим технологиялари асосида ташкил этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Институт

2. Таълим мазмунини креатив фикрлашга йўналтирилган, инновацион ғоя ва ишланмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи таълим технологиялари билан бойитиш.

2025 йил октябрь

5.

Талабаларда танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш.

1. Мустақил таълимни ташкил этиш бўйича хорижий педагог ходимлар иштирокида семинар-тренинглар ташкил этиш.

2. Талабаларнинг мустақил таълим олиши учун етарли шарт-шароит яратиш.

2025/2026 ўқув йили

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Институт

3. Ўқув жараёнига касбий компетенцияларни кучайтиришга қаратилган методика ва технологияларни жорий этиш, ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш.

2026/2027 ўқув йили

6.

Ҳамкор ташкилотларда Институтнинг мутахассислик кафедралари филиалларини ташкил этиш.

1. Ташкилот ва корхоналарда Институтнинг мутахассислик кафедраларининг филиалларини ташкил этиш.

2025 йил декабрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Институт

2. Кафедралар филиалларида машғулотлар ўтказган ҳамда малакавий амалиёт ишларига раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилган ходимларга Институт томонидан соатбай иш ҳақи тўлаш амалиётини жорий этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

7.

Институтни халқаро эътироф этилган ташкилотлар рейтингининг биринчи 1000 талик олий таълим ташкилотлари рўйхатига киритиш бўйича тизимли ва самарали ишларни олиб бориш.

1. Институтнинг халқаро рейтингини ошириш мақсадида унинг фаолиятини таҳлил қилиш.

2025 йил октябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Институт

2. Таҳлил натижаларига қараб, халқаро эътироф этилган агентликлар томонидан эълон қилинган рейтингларда иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва ижрога йўналтириш.

2025 йил декабрь

8.

Профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириб бориш.

1. Институт профессор-ўқитувчиларининг 2025 — 2027 йилларда хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва грантлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Институт

2. Ҳар йили Институтнинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчисини ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш.

2025 — 2027 йиллар

9.

Таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

1. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш.

2026 йил март

Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Институт

2. Халқаро таълим талабларига мослаштирилган 2 та таълим дастурини халқаро аккредитациядан ўтказиш.

2026/2027 ўқув йили

10.

Бириктирилган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларига ўқув-услубий ва таълим сифатини оширишда кўмаклашиш ҳамда моддий-техника базасини яхшилаш.

1. Бириктирилган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг ўқув-услубий таъминоти, таълим сифати ҳамда моддий-техника базасини ўрганиш.

2025 йил октябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

маҳаллий бюджет маблағлари, грантлар

Институт,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари директорлари

2. Ўрганиш натижаларини олий таълим ташкилотининг кузатув кенгашида муҳокама қилиш ва тегишли қарорни қабул қилиш.

3. Кузатув кенгаши қарори асосида бириктирилган ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларига ўқув-услубий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш.

2026 йил давомида

III. Илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш

11.

Институт олимлари томонидан яратилган илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш.

1. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришга кўмаклашиш.

Доимий

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш агентлиги,

Институт

2. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш юзасидан ишлаб чиқариш ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

2025 йил декабрь

3. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштиришни йўлга қўйиш.

2026 йил декабрь

12.

Институт профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Институт профессор-ўқитувчилари учун «Web of Science», «Scopus», «Google Scholar» тизимларида илмий мақолалар чоп этиш ва уларнинг иқтибослик даражасини ошириш бўйича семинарлар ташкил этиш.

2. Нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этишни қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш.

3. Хирш индекси 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларни моддий рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.

4. Институтнинг илмий журналларини «Scopus», «Web of Science» ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш агентлиги,

Институт

13.

Институтнинг профессор-ўқитувчилари томонидан «Scopus» ва «Web of Science» халқаро маълумотлар базаларига киритилган илмий журналларда мақолалар чоп этиш, мақолаларга иқтибослик кўрсаткичлари салмоғини ошириш.

1. Профессор-ўқитувчилар илмий журналларда мақолалар чоп этишлари учун семинар-тренинглар ташкил этиш, консультация ва маҳорат дарслари ўтказиш.

2025 йил ноябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш агентлиги,

Институт

2. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини патентлаштириш салмоғини ошириш, тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан уларга зарур маслаҳатлар бериб борилишини таъминлаш.

Доимий

14.

Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш.

1. Институт кафедраларида олиб бориладиган илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, илмий лойиҳалар кўламини кенгайтириш ва ташкилотларнинг буюртмалари бўйича шартномаларни бажаришни ташкил этиш.

2. Ҳудуддаги корхоналарнинг муаммолари бўйича мавзулар базасини шакллантириш ва лойиҳаларни бажариш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Ҳудуддаги тармоқ корхоналарининг маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

Институт

15.

Халқаро илмий тадқиқот грант лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма конференция ва семинарлар ташкил этиш бўйича келишувга эришиш.

2025 йил октябрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Инновацион ривожланиш агентлиги,

Институт

2. Халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, илмий ишлар бўйича таклифлар тайёрлаш ва дастурни тасдиқлаш ҳамда фаолият йўналишида ишларни ташкил этиш.

2025 йил ноябрь

3. Соҳага илғор илмий-тадқиқот ишланмаларини жорий этиш мақсадида ихтисослашган компаниялар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ушбу ишларга нуфузли халқаро олий таълим ташкилотларини жалб қилиш.

2025 йил декабрь

16.

Институтда давлат илмий дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш.

1. Давлат илмий дастурлари доирасидаги тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.

2025 йил ноябрь

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Институт,

Инновацион ривожланиш агентлиги

2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш.

2026 йилдан бошлаб

IV. Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш

17.

Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари ташкил этиш учун зарур хона, жиҳозлар ажратиш.

2. Беш муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ва спорт секциялари фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил декабрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Институт

18.

«Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ташкил этиш.

1. «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тартибини (низомини) ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Институт

2. «Ёш китобхон талабалар лигаси» танлови ва «Заковат» интеллектуал ўйинларини ўтказиш тартиби асосида танловларни юқори савияда ўтказиш.

2026 йил март

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2025 й., 07/25/279/0838-сон)