08.09.2025 йилдаги ПҚ-277-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 08.09.2025 йилдаги ПҚ-277-сон
Date of entry into force
17.09.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ташкил этиш, уларни интеллектуал жиҳатдан етук, Ватанга садоқатли, тарих ва миллий маданиятимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида қарор қиламан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Асосий мақсадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) ўқувчиларда замонавий ва талаб юқори касбларга қизиқиш уйғотиш, интерактив таълим муҳитини шакллантириш орқали болаларнинг илмий, техникавий, ижодий ва спорт йўналишидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) болаларнинг етакчилик қобилиятлари, шахсий ривожланишига қаратилган лойиҳаларни йўлга қўйиш, ўқувчилар тарихга оид билимларини мустаҳкамлаш, уларда Ватанга садоқат, маданий мерос ва миллий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мактабдан ташқари таълим тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, соҳага малакали мутахассислар ва хусусий секторни жалб этишнинг самарали механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) соҳадаги кадрлар касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқарувни такомиллаштириш, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари моддий-техника базасини халқаро андоза ва замонавий педагогик технологияларга мос равишда ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. «Келажак» марказлари тизимини самарали ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Баркамол авлод» республика болалар мактаби ҳамда Республика ўқувчи-ёшлар маркази негизида Республика «Келажак» маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) «Баркамол авлод» болалар мактаблари негизида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) «Келажак» марказлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари «Келажак» марказлари ҳузурида болалар сайёҳлик базалари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) «Келажак» марказларининг (кейинги ўринларда — «Келажак» марказлари) асосий вазифалари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) «Келажак» марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш кенгаши таркиби ва унинг вазифалари 2 ва 3-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) «Келажак» марказларининг фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) «Келажак» марказларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериладиган объектлар рўйхати 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) «Келажак» марказларининг умумий ўрта таълим ташкилотларида вертикал тизимини жорий этиш мақсадида ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси (кейинги ўринларда — мактаб маслаҳатчиси) лавозимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) мактаб маслаҳатчиси лавозими штат бирликларини қуйидагилар ҳисобидан шакллантириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) 2025 йил 1 октябрдан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимини ҳар бир умумий ўрта таълим ташкилотига 1 та штат бирлигида ажратиш ҳисобига бўшайдиган 3 400 та штат бирликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) 2025 йил якунига қадар 6-иловага* мувофиқ мақбуллаштириладиган ва 2026 йил 1 январдан бошлаб ажратиладиган штат бирликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*5- ва 6-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) мактаб маслаҳатчиси зиммасига 7-иловага мувофиқ вазифаларни юклаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) мактаб маслаҳатчиси лавозим маоши умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозим маошига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) менежерлик сертификатига эга бўлган мактаб маслаҳатчиларига 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига тегишлича ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари билан ишлашда уларнинг ижтимоий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида маҳалла, мактаб, оила ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига асосланган тизим жорий этилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) умумий ўрта таълим ташкилотларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва психолог томонидан барча ўқувчиларнинг хулқ-атвори илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқиладиган индикаторлар асосида тизимли таҳлил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ўтказилган таҳлил натижаларига кўра ва ўқувчиларнинг шахсий ривожланиш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда улар билан ишлашнинг мақсадли йўналишлари белгиланиб, ҳар бир йўналиш бўйича масъуллар ва индивидуал иш режалар тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ўқувчиларнинг етакчилик, ижодий ва ташаббускорлик қобилиятларини ривожлантириш, ижтимоий ва экологик лойиҳалар, тўгаракларга жалб қилиш ишлари мактаб маслаҳатчилари томонидан мувофиқлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iv) хулқ-атворида муайян мураккабликлар кузатилган ўқувчилар билан мақсадли ишлаш маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, мактаб психологлари, ёшлар етакчилари ҳамда маҳалла ва ота-оналар кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) «Келажак» марказларига қуйидагилар рухсат этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) шартнома асосида малакали мутахассислар ҳамда нодавлат ўқув марказларини жалб этган ҳолда тўгараклар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) ота-оналар бадали тўлови миқдорларини ота-оналар билан келишган ҳолда республика бўйича белгиланган минимал миқдорларга нисбатан ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) ота-оналар бадали тўлови маблағларини мустақил йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) 2026 йил 1 январдан бошлаб «Келажак» марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловининг минимал миқдорлари қайта кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Келажак» марказлари раҳбар лавозимларини стратегик фикрлаш, замонавий билим ва кўникмалар, рақамли технологияларидан самарали фойдаланиш, ташаббускор ва етакчилик қобилиятига эга бўлган муносиб номзодлар орасидан тўлдириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) «Келажак» марказлари контингент сони бўйича иккита гуруҳга ажратилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) контингент сони 600 нафаргача бўлган «Келажак» марказлари — II гуруҳга, 601 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — I гуруҳга тегишли ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказлари директори ва директор ўринбосарлари базавий тариф ставкалари I ва II гуруҳдаги умумий ўрта таълим мактаблари тегишли лавозимлари бўйича базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) туман (шаҳар) «Келажак» марказлари директори ва директор ўринбосарлари базавий тариф ставкалари I ва II гуруҳдаги умумий ўрта таълим мактаблари тегишли лавозимлари бўйича базавий тариф ставкаларининг 90 фоизига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) менежерлик сертификатига эга бўлган «Келажак» марказлари директор ва директор ўринбосарларига сертификатнинг амал қилиш муддати давомида лавозим маошига тегишлича ҳар ойлик 50 фоиз ва 30 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) тўгарак раҳбарининг ҳафталик иш юкламаси 16 соатни ташкил этади. Бунда марказда ҳар бир тўгарак машғулотини ташкил этиш учун ҳафтада 4 академик соат ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(г) «Келажак» марказлари директорлари фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(д) «Келажак» марказлари тўгарак йўналишларидан келиб чиқиб, ўқув режалари ҳамда директорлар фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) «Келажак» марказлари фаолияти қуйидагича ташкил этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) марказлардаги тўгараклар фаолияти замонавий ва ягона дастур асосида тегишли йўналишларга босқичма-босқич ихтисослаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) инклюзив тўгаракларга жалб қилинган педагогларга меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ҳар ойда устама ҳақ тўланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) «Келажак» марказларига улар томонидан ташкил этиладиган тадбирларни ўтказишда тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшлар марказлари бино ва иншоотларидан бепул фойдаланишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин ҳамда унинг маблағларини шакллантириш манбалари ва фойдаланиш мақсадлари 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2025 йил 1 октябрдан тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри болалар кутубхоналарининг 182 та штат бирлиги «Келажак» марказларига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(б) туман (шаҳар) «Келажак» марказларига марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати томонидан хизмат кўрсатиш тўхтатилади ҳамда туман (шаҳар) «Келажак» марказларига ажратилган штат бирликлари доирасида бухгалтер лавозими жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) «Келажак» марказларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 9-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ушбу қарор ижроси учун зарур маблағлар 2025 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Г. Каримова белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 8 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-277-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) «Келажак» марказларининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мактабдан ташқари таълим тизимига ўқувчиларни кенг жалб қилиш, ўқитишнинг мазмун ва сифатини ошириш мақсадида замонавий ҳамда инновацион ёндашув асосида тўгаракларни ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тизимли йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барқарор, самарали ва инклюзив муҳит яратиш, уларда етакчилик, жамоада ишлаш, фаол фуқаролик, ижтимоий масъулият ва коммуникатив кўникмаларни ривожлантириш, илмий, техник ва рақамли саводхонликни ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўқувчиларнинг тарихий билимларини мустаҳкамлаш, уларни Ватанга садоқат, маданий мерос ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Таълим ташкилотларида халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда тўрт босқичда (мактабгача, бошланғич, ўрта ва юқори синфларда) «ижтимоий-эмоционал таълим» модели асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Таълим ташкилотларида «Келажак» номи остида тарбиявий-ахлоқий, маънавий-мафкуравий ва ижтимоий-коммуникатив йўналишларда ўқувчиларнинг шахсий ривожланишига қаратилган ҳамда экологик ва маданий лойиҳаларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Келажак» марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш кенгаши таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Х.У. Умарова

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари, Кенгаш раиси

2.

Э.Г. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

4.

А.И. Икрамов

спорт вазири

5.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

6.

А.А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

7.

Ш.Г. Халмухамедов

мудофаа вазири

8.

А.А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

9.

А.А. Абдухакимов

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири

10.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

11.

О.Р. Фазилкаримов

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

12.

Лавозимига кўра

Республика «Келажак» маркази директори, Кенгаш масъул котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Келажак» марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш кенгашининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Келажак» марказлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мактабдан ташқари таълимни ривожлантириш соҳасида республика ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактабдан ташқари таълим тизимига замонавий илмий-услубий усулларни жорий этиш орқали таълим сифатини ошириш, соҳага малакали мутахассислар ва хусусий секторни жалб этишга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мактабдан ташқари таълим соҳасида амалга оширилаётган илмий, техник, рақамли, экологик ва маданий йўналишдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, инновацион ташаббусларни жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) «Келажак» марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини белгилаш ҳамда ўз ечимини кутаётган масалаларни тезкор ҳал этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Келажак» марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

1.

«Келажак» марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

(а) «Келажак» марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

(б) «Келажак» марказлари тўгаракларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови миқдорларини қайта кўриб чиқиш.

2025 йил ноябрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

2.

«Келажак» марказларининг намунавий тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

(а) «Келажак» маркази ҳамда болалар сайёҳлик базаларининг намунавий тузилмалари ҳамда ходимларининг намунавий штатлар жадвали ва иш ҳақи миқдорларини белгилаш. Бунда:

(i) Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 210-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти марказий ва минтақавий кенгашларига берилган ҳамда Республика ўқувчи-ёшлар марказининг штат бирликларини инобатга олиш;

(ii) ҳар бир «Келажак» маркази тузилмасига бош бухгалтер лавозимини киритиш;

(iii) ҳар бир гуруҳ учун 0,25 штат бирлигида тўгарак раҳбари лавозимини ажратиш;

 (б) ўқитувчи-тренерларга Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан белгиланган устама ва қўшимча тўловларни татбиқ этиш.

2025 йил декабрь

Ҳар йили Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(О. Фазилкаримов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

3.

«Келажак» марказлари маъмурий-бошқарув тизимига юқори малакали кадрларини жалб қилиш.

«Келажак» марказларининг маъмурий-бошқарув лавозимларини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўриш.

2026 йил январь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

4.

Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Келажак» марказларини босқичма-босқич замонавий ягона дастур асосида тўгаракларга ихтисослаштириш.

1. «Келажак» марказларида ташкил этиладиган тўгараклар рўйхатини (мактабга тайёрлов, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга тайёрлов, «STEM» йўналишларига ихтисослаштирилган, хорижий тиллар, фан, маданият ва санъат, актёрлик маҳорати, медиа саводхонлик ва замонавий дизайн йўналишларида инклюзив тўгараклар каби) шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Тўгаракларнинг намунавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

3. Замонавий ягона дастурлар асосида ихтисослаштирилган тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш. Бунда «Келажак» марказларида ўқувчилар талабларидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган қўшимча тўгаракларни ташкил этиш инобатга олинади.

2026-2027 йиллар

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

5.

«Келажак» марказлари фаолиятини рақамлаштириш чораларини кўриш.

«Келажак» марказларини рақамлаштириш бўйича «Ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш» ахборот тизимини яратиш. Бунда:

(а) мазкур ахборот тизими таркибида нодавлат мактабдан ташқари таълим ташкилотлари учун ҳам модул яратилишини инобатга олиш;

2026 йил март

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

Киберхавфсизлик маркази

(О. Мирзаев)

(б) мактабдан ташқари таълим ташкилотларига «Лицензия» ахборот тизими орқали фаолият бошлаганлиги тўғрисида хабарнома келиб тушгач, нодавлат таълим ташкилотлари модулида ишлаш имкониятини яратиш.

2027 йил декабрь

6.

«Мактаб таълими тизимини бошқаришнинг ягона дастурий мажмуаси» ахборот тизимида (ERP) мактабдан ташқари таълимга жалб этилган ўқувчилар юзасидан маълумотлар «ERP.PORTFOLIO» модулини ишлаб чиқиш.

1. «ERP.PORTFOLIO» модулини яратиш.

2026 йил июнь

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

2. «ERP.PORTFOLIO» модулини «Ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш» ахборот тизими билан мактабдан ташқари таълимга жалб этилган ўқувчилар юзасидан маълумотларни шакллантириш мақсадида интеграция қилиш чораларини кўриш.

 Бунда олийгоҳ ҳамда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига энг кўп тингловчилари ўқишга қабул қилинган мактабдан ташқари таълим ташкилотларини рағбатлантириш ҳамда вазирлик тизимидаги тармоқ мукофотлари билан тақдирлаш чораларини кўриш.

2026 йил сентябрь

3. Мактаб ўқувчисининг «ERP.PORTFOLIO» модулидаги маълумотларини шаҳодатномада қайд этиш имкониятини яратиш.

2027 йил ноябрь

7.

«Келажак» марказларидаги тўгарак аъзолари давомати шахсни аниқловчи электрон воситалар орқали амалга оширилишини жорий этиш.

1. Барча «Келажак» марказларини оптик толали юқори тезликдаги интернет тармоқлари билан таъминлаш.

2026 йил август

Маҳаллий бюджет ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Шахсни аниқловчи электрон воситалар орқали тўгарак аъзоларининг электрон давомати юритилишини йўлга қўйиш. Бунда электрон давомат:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

а) биринчи босқичда — 20 та ихтисослаштирилган марказда жорий этилади;

2026 йил сентябрь

б) иккинчи босқичда — қолган марказларда босқичма-босқич жорий этилади.

2027 йилдан бошлаб

8.

«Келажак» марказларининг тармоқ тўгараклари йўналишларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

1. Тармоқ тўгараклари рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Тармоқ тўгаракларида ўқиганлик учун ота-она бадали тўловидан тушадиган маблағларнинг 40 фоизини мактаб фондига ўтказиш.

Ҳар йили июнь ойида

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

9.

Тўгарак раҳбарларини хорижий давлатларга малака ошириш учун юбориш.

1. Мактабдан ташқари таълим тизими ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2. Тўгарак раҳбарлари малака оширишга юбориладиган хорижий давлатлар рўйхатини шакллантириш.

3. Тўгарак раҳбарларининг малакасини хорижий давлатларда ошириш.

2026 йил июнь ойидан бошлаб

Ота-оналар бадали тўловидан тушадиган маблағлар ҳисобидан

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

10.

«Келажак» марказлари тўгарак аъзоларининг нуфузли халқаро танлов, фестиваль ва мусобақалардаги иштирокини таъминлаш.

1. Нуфузли халқаро танлов, фестиваль ва мусобақаларнинг тақвим режасини шакллантириш.

2. Тақвим режа асосида тадбирларда иштирок этиш учун тўгарак аъзоларини тайёрлаш ва иштирок этишини таъминлаш.

3. Ғолиб ва совриндор бўлган тўгарак аъзоларини муносиб рағбатлантириш чораларини кўриш.

2026 йил июнь ойидан бошлаб

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлар

11.

«Келажак» марказлари ҳамда «Рақамли авлод» лойиҳалари ҳамкорлигини ташкил этиш.

1. «Рақамли авлод» лойиҳаси доирасидаги танлов ва тадбирларнинг туман (шаҳар) ҳамда республика босқичларини «Келажак» марказлари ҳамкорлигида ташкил қилиш.

2. «Рақамли авлод» лойиҳаси доирасида ташкил этилган тўгараклар, ўқув ва касб-ҳунар курсларини «Келажак» марказларида жорий қилиш.

Ҳар йили режа-жадвал асосида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига ажратилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

12.

«Келажак» марказларида клублар, экологик лойиҳалар, «Турон» мактаб театри, «Иқтидор мактаб ансамбли», «Жадидлар изидан» каби ижодий танлов ва маданий тадбирларни йўлга қўйиш.

1. Тўгарак аъзоларини «Турон» мактаб театри, «Иқтидор мактаб ансамбли» ҳамда «Жадидлар изидан» танловларига жалб этиш.

2. Танловнинг республика босқичи ғолибларини хорижий давлатларга таълим саёҳатига юбориш чораларини кўриш.

Ҳар йили режа-жадвал асосида

Ҳар йили ушбу тадбирларга Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

13.

Маданият ва санъат, китобхонлик, спорт, рақамли технологиялар ва техника, илм-фан, хорижий тиллар, ҳунармандчилик йўналишларида «Янги Ўзбекистон болалари» танловини ташкил этиш.

1. Танловни юқори савияда ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Танловнинг ҳар йили анъанавий тарзда туман (шаҳар), ҳудудий ва республика босқичларини ташкил этиш.

2026 йил сентябрдан бошлаб

Давлат бюджети маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

14.

Ўқувчиларни китобхонликка кенг жалб қилиш, уларда китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш, умумий ўрта таълим ташкилотлари кутубхоначилари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган китобхонлик танловини ташкил этиш.

1. Китобхонлик танлови низомини ишлаб чиқиш.

2. Китобхонлик танловини юқори савияда ўтказиш.

2026 йилдан бошлаб ҳар йили

Давлат бюджети маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

15.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари кутубхона фонди учун харид қилинадиган ўзбек ва жаҳон болалар адабиётининг энг сара 50 номдаги асарлари рўйхатини шакллантириш, мазкур рўйхат асосида кутубхоналар фондини бадиий адабиётлар билан таъминлаш.

1. Умумий ўрта таълим ташкилотлари кутубхона фонди учун белгиланган тартибда харид қилинадиган ўзбек ва жаҳон болалар адабиётининг энг сара 50 номдаги асарлари рўйхатини шакллантириш.

2. Шакллантирилган рўйхатни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига етказиш.

2026 йил август

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

3. Мазкур рўйхат асосида мактаб кутубхоналари фондини бадиий адабиётлар билан бойитиш.

Режа-жадвал асосида

Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

16.

«Келажак» номи остида таълим муассасаларида тарбиявий-ахлоқий, маънавий-мафкуравий ва ижтимоий-коммуникатив соҳаларда ўқувчиларнинг шахсий ривожланишига қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.

1. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун соҳадаги малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш.

2025 йил декабрь

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

2. Таълим муассасаларида лойиҳаларни амалга ошириш.

2026 йил сентябрь

17.

Мактаб маслаҳатчилари касбий малакасини оширишга қаратилган ўқув материаллари, амалий машғулот ва интерактив услубларни қамраб олган дастурни амалиётга жорий этиш.

1. Ўқув материаллари, амалий машғулотлар ва интерактив усулларни ўз ичига олган махсус дастур ишлаб чиқиш учун малакали экспертлар гуруҳини шакллантириш

2026 йил февраль

-

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

2. Дастурни амалиётга жорий қилиш.

2026 йил май

18.

«Келажак» марказларида мусиқа ва санъат йўналишида тўгаракларни ташкил этишга кўмаклашиш.

1. «Келажак» марказларида мусиқа ва санъат йўналишида тўгаракларни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш.

2026 йил февраль

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

2. «Келажак» марказларида ўқувчилар учун малакали мутахассислар, мусиқа ва санъат соҳасининг таниқли, тажрибали ва етук хонанда, созанда, рақс ва театр усталари, ҳунарманд, рассом ва дизайнерлар ҳамда халқ бахшилари билан доимий равишда ижодий учрашув ва маҳорат дарслари ташкил қилиб бориш.

Режа-жадвал асосида

19.

«Келажак» марказларида спорт ва соғломлаштириш мусобақаларини самарали ташкил этиш.

1. Спорт ва соғломлаштириш тадбирларини ташкил этишда «Келажак» марказларига услубий ва ташкилий жиҳатдан кўмаклашиш.

2026 йил январдан бошлаб

-

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

2. Республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри «Келажак» марказлари томонидан иккинчи ва учинчи спорт разрядлари, ўсмирлар учун биринчи, иккинчи ва учинчи спорт разрядларини бериш тартибини жорий этиш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил ноябрь

3. «Келажак» марказлари томонидан амалга ошириладиган спорт тадбирлари доирасида мавжуд спорт инфратузилмаларидан (спорт заллари, стадионлар, майдонлар ва бошқалар) бепул фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

Режа-жадвал асосида

20.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари учун ички таълим туризмини ривожлантириш.

1. Умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари учун ички таълим туризми бўйича имтиёзли саёҳат пакетларини ишлаб чиқиш чораларини кўриш.

2025 йил декабрь

-

Экология вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

2. Умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчилари учун ички таълим туризмида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тартиб ишлаб чиқиш.

Экология вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов),

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

(Э. Каримова)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарорига
7-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчисининг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Умумий ўрта таълим ташкилотларида «Президент иқтидорли фарзандлари» миллий дастури мазмунини ёритиш, унда назарда тутилган ғоя ва мақсадларни ўқувчилар ўртасида кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Умумий ўрта таълим ташкилотларида «Келажак» марказларининг тармоқ тўгараклари фаолиятини тизимли ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўқувчиларни тарихий обидалар, маданий ёдгорликлар, миллий ва умуминсоний қадриятлар билан яқиндан таништириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўқувчиларда етакчилик қобилияти, ташаббускорлик ва жамоа билан ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида турли лойиҳалар, клублар, дебатлар ҳамда ўқувчилар ўзини ўзи бошқариш тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маданият, санъат, китобхонлик, спорт ва экологик йўналишлардаги лойиҳаларни ташкил этиш, улар орқали ўқувчиларда эстетик дидни шакллантириш, жисмоний фаолликни ошириш, китоб ўқишга бўлган қизиқишни кучайтириш ҳамда табиатни муҳофаза қилишга оид билим ва кўникмаларни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўқувчиларнинг мактабдан ташқари таълим муассасаларига жалб этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини тизимли равишда шакллантириш ва юритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарорига
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили 70 миллиард сўм миқдорида ажратиладиган маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Келажак» марказларига ота-оналар бадали тўловларидан тушган маблағларнинг 10 фоизи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Халқаро молия ташкилотлари ҳамда хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Келажак» марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш мақсадлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Келажак» марказларининг моддий-техника базасини янгилаш, жумладан, уларнинг бино ва иншоотларини қуриш ва таъмирлаш, зарур жиҳоз, анжомлар, компьютерлар, алоқа ва бошқа техника воситалари билан таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Келажак» марказлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирлар, шу жумладан, раҳбар ва педагог ходимларни моддий рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарорига
9-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги «Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4467-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(в) 9 ва 10-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги «Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-183-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратишни мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

С.Ш. Мирзиёева

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси

2.

Х.У. Умарова

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари

3.

Э.Г. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

4.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

5.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

6.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

7.

С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

8.

М. Матчонов

Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси раиси

9.

А.А. Исмоилов

А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ректори

10.

Х.И. Ибрагимов

Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти директори

11.

А.А. Жалолов

«Digital Generation Uzbekistan» нодавлат нотижорат ташкилоти директори

 12.

Ж.О. Аҳмедов

Болалар контентини ривожлантириш маркази раҳбари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятига вазирлик ва идоралар раҳбарлари, тегишли соҳа вакиллари ва мутахассислар жалб этилиши мумкин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 07/25/277/0833-сон)