1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ж.А. Қўчқоров | — | Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Васийлик кенгаши раиси |
К.А. Шарипов | — | олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
Ж.Т. Мирзамаҳмудов | — | энергетика вазири |
Б.Б. Рахматов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори |
О.Р. Фазилкаримов | — | иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
Келишувга кўра | — | чет эллик малакали мутахассислар (келишув асосида) |
Лавозими бўйича | — | Университет ректори, Васийлик кенгаши котиби |
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро учун масъуллар |
I. Университет фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари | |||||
1. | «TоshTech» техника университетини (кейинги ўринларда — Университет) давлат рўйхатидан ўтказиш ва унинг тузилмасини тасдиқлаш. | 1. Университет уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Университетни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 3. Университет тузилмасини шакллантириш ва тасдиқлаш. | 2025 йил октябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Университет |
2. | Университетни юқори касбий маҳоратга эга бўлган малакали, шу жумладан, хорижий мутахассислар билан тўлдириш. | 1. Университет эҳтиёжидан келиб чиқиб, бошқарув жараёнига маҳаллий ва хорижий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда малакали мутахассисларни жалб қилиш. 2. Университетга жалб этиладиган хорижий ва маҳаллий мутахассисларни очиқ танлов асосида саралаб олиш. | 2025 йил октябрь — декабрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
3. Университет ўқув ва илмий жараёнларига илмий даражали хорижий ва маҳаллий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш. | 2025-2026 йиллар | ||||
3. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Университетга бир йиллик тайёрлов курсига талабалар қабулини ташкил этиш. | 1. «Boston consulting group» консалтинг компанияси (АҚШ) (кейинги ўринларда — «BCG» компанияси) билан ҳамкорликда тайёрлов (foundation) дастурини ишлаб чиқиш. 2. Тайёрлов курсига қабул қилиш шартлари ва муддатларини оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш. 3. Номзодларни саралаб олиш ва тингловчилар қабулини ташкил этиш. | 2025 йил октябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет |
4. | «BCG» компанияси билан ҳамкорликда Университетни ривожлантириш стратегиясини қабул қилиш. | 1. Университетни ривожлантириш стратегияси доирасида қуйидагиларни белгилаш: иш берувчилар ва бошқа халқаро ҳамкор ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш асосида Университетнинг кадрлар тайёрлаш йўналишларини; Университетнинг молиявий моделини; рақамлаштириш ва бошқарув моделини; илмий тадқиқотлар ўтказиш йўналишларини; маҳаллий ва халқаро ҳамкорлик истиқболларини. | 2025 йил октябрь | - | Университет васийлик кенгаши, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Университетни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш. | 2025 йил ноябрь | ||||
5. | Университетда академик фаолиятни бошқариш жараёнини халқаро андозаларга мос даражада йўлга қўйиш. | 1. Университетга академик фаолиятни ташкил этиш бўйича халқаро нуфузга эга бўлган тажрибали мутахассисларни жалб этиш бўйича номзодларни саралаш. | 2025 йил ноябрь | - | Васийлик кенгаши, Университет |
2. Шаффоф танлов асосида саралаб олинган номзодни Университетнинг тегишли лавозимига тайинлаш. | 2026 йил январь | ||||
6. | «BCG» компанияси билан ҳамкорликда Университет фаолиятини ташкил этиш бўйича нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш. | 1. Университет фаолиятини дастлабки босқичда ташкил этиш бўйича нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларини аниқлаш. 2. Аниқланган олий таълим ташкилотлари билан музокаралар олиб бориш ва улар билан узоқ муддатли келишувга эришиш. | 2026-2027 йиллар | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Университет |
7. | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Университетнинг буюртмаларига асосан Университетга жалб қилинадиган чет эллик ўқитувчилар ва мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун рухсатномаларни белгиланган тартибда расмийлаштириш. | 1. Чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштириш. | Доимий | - | Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Университетга жалб этиладиган чет эллик ўқитувчилар ва мутахассислар, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикасида яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатга олинишини таъминлаш. | Ички ишлар вазирлиги | ||||
3. Чет эллик мутахассисларни жалб қилишда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни беришни (узайтиришни) таъминлаш. | Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | ||||
II. Университетнинг ўқув жараёнини ташкил этиш | |||||
8. | Ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 1. Илғор хорижий тажриба асосида бакалавриат таълим йўналишларини белгилаш, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш. 2. Бакалавриат ва магистратура босқичларида ўқув жараёнини ташкил этиш тартибини белгилаш. | 2026 йил март | - | Университет Васийлик кенгаши |
9. | Университетда 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича қабул параметрларини белгилаш. | 1. Муҳандислик соҳаси учун иқтисодиёт тармоқларининг олий маълумотли кадрларга бўлган истиқболдаги эҳтиёжларини таҳлил қилиш. | 2026 йил март — июнь | - | Университет васийлик кенгаши, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. Иш берувчилар таклифлари асосида муҳандислик соҳаси учун эҳтиёж юқори бўлган бакалавриат таълим йўналишларига қабул параметрларини шакллантириш. | 2026 йил июль | ||||
10. | Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 1. Университетда ташкил этилган бакалавриат таълим йўналишларини халқаро ҳамкорлар билан биргаликда аккредитациядан ўтказиш режасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июнь | - | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги |
2. Халқаро тан олинган аккредитация ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича шартнома тузиш ва йўналишларни аккредитация қилиш режа-графигини ишлаб чиқиш. | 2026 йил июль | ||||
3. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 2027 — 2030 йиллар | ||||
11. | Университетда замонавий бошқарув тизими ва таълим жараёнини жорий этиш. | 1. Университетда замонавий бошқарув тизимини йўлга қўйиш. | 2025 йил октябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «BCG» компанияси |
2. Университетда таълим жараёнини ташкил этиш, хусусан: (а) муҳандислик соҳасида кадрлар тайёрлашда хорижий нуфузли олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини жорий этиш; (б) Университет кутубхона фондини замонавий хорижий ўқув адабиётлар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан бойитиш; (в) Университет бошқаруви ва таълим жараёнларини рақамлаштириш ҳамда таълимни бошқариш платформасини (LMS) яратиш. | 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб | ||||
III. Илмий-инновацион фаолият ва халқаро ҳамкорликни ташкил этиш | |||||
12. | Университет ҳузурида «R&D» марказини ташкил этиш. | 1. Университет ҳузурида «R&D» марказини ташкил этиш. 2. «R&D» марказининг асосий тадқиқот йўналишларини белгилаш. 3. Марказга етакчи хорижий ва маҳаллий олимларни жалб этиш. | 2025 йил ноябрь | - | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет васийлик кенгаши, Инновацион ривожланиш агентлиги |
13. | Илмий изланишлар ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш. | 1. Университетнинг барча ходим ва талабалари томонидан ўтказиладиган илмий изланишларни рўйхатга олиш, тасдиқлаш, ҳисобот топшириш ва натижалари билан бўлишишни қамраб олувчи ягона электрон платформа яратиш. | 2026 йил октябрь | - | Университет, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
2. Платформани ишга тушириш ва иштирокчилар фойдаланишини йўлга қўйиш. | 2026 йил декабрь | ||||
IV. Университетнинг моддий-техника базасини кучайтириш | |||||
14. | Университетга ўз фаолиятини бошлаши учун биноларни текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш. | 1. Университетни биринчи босқичда Тошкент давлат техника университети академик лицейи биносининг 1 — 3-қаватларига жойлаштириш. 2. Академик лицей биносини «BCG» компанияси тавсиялари асосида таъмирлаш. 3. Академик лицейни 2026/2027 ўқув йилидан Тошкент давлат техника университетининг бошқа биноларига жойлаштириш чораларини кўриш. 4. Университетни академик лицей биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи (коммунал ва сақлаш харажатларини қоплаган ҳолда) асосида жойлаштириш. 5. Университетни 2026/2027 ўқув йили бошлангунга қадар Тошкент давлат техника университетининг Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Машинасозлик факультети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш. | 2025 йил октябрь | 2025 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида иқтисод қилинган ўзлаштирилмаган маблағлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги |
15. | Университет кампусини ташкил этиш. | 1 Университет учун Тошкент давлат техника университетидан ўтказиладиган бино ва иншоотлар кетма-кетлигини белгилаш. 2. Университетга ўтказиладиган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини босқичма-босқич 2026 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритиш. 3. 2030 йилга қадар Тошкент давлат техника университетининг тегишли кафедра ва факультетларини босқичма-босқич Университет таркибига киритиб бориш орқали Тошкент давлат техника университети фаолиятини тугатиш. 4. Университетни Тошкент давлат техника университети биноларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш. | 2026 — 2029 йиллар | Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
16. | Иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиқиб, Университетда ўқув ва илмий лабораторияларни ташкил этиш. | 1. «BCG» компанияси билан ҳамкорликда Университет ва иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, зарур лабораториялар рўйхатини шакллантириш. | 2026 йил апрель | - | Университет Васийлик кенгаши, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги |
2. Университетнинг бакалавриат йўналишлари, магистратура мутахассисликлари ва илмий-тадқиқот фаолиятига мос лаборатория мажмуаларини ташкил этиш. | 2026 йил декабрь | ||||