Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2002 18.07.1994 йилдаги 366-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.07.1994 йилдаги 366-сон
Date of entry into force
18.07.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 05.09.2002
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОБЪЕКТЛАРНИНГ ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА ШИРКАТЛАРИ ТАРКИБИДАН ЧИҚИШИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 сентябрдаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг кўп укладли иқтисодиётини шакллантириш жараёнини самарали ташкил этишни таъминлаш, хўжалик жамиятлари ва ширкатлари асосида тадбиркорликни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларнинг хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1994 йил 18 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
366-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 18 июлдаги 366-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларнинг хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом бир ёки бир нечта таркибий бўлинмалар (объектлар)нинг хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Объектларнинг мавжуд хўжалик жамиятлари ва ширкатлари таркибидан чиқиши учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият ёки ширкатдан чиқиш тўғрисида хоҳиш билдирган объект меҳнат жамоаси аъзолари умумий йиғилишининг қарори. Агар қарор учун объект меҳнат жамоаси аъзоларининг камида 2/3 қисми овоз берган бўлса у қабул қилинган ҳисобланади. Қарорга имзо чекилган варақа илова қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик жамияти ёки ширкати акционерлари ёки пайчилари умумий йиғилиши (конференцияси)нинг қарори. Умумий йиғилиш (конференция)да камида 60 фоиз овозга эга бўлган акционерлар ёки пайчилар қатнашган бўлса у қонуний ҳисобланади. Объектнинг чиқиши тўғрисидаги, объектни тўғридан-тўғри олди-сотди йўли билан ёки кимошди савдоси орқали сотиш шакли ҳақидаги қарор, агар йиғилиш (конференция)да қатнашаётганларнинг 3/4 қисми уни ёқлаб овоз берган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик жамияти ёки ширкати бошқарувига жамият ёки ширкат таркибидан чиқиш хоҳишини билдирган объект меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг баёни билан бирга ариза берилади. Мана шу пайтдан бошлаб жамият ёки ширкат бошқарувига, унинг бошқарувининг бошқа органларига қайта ташкил этиш, тугатиш, тузилмани, штат жадвалини ўзгартириш, мол-мулкни балансдан балансга ёки мана шу объектнинг таркибига бериш, шунингдек, унинг ходимларини бўшатиш (ўз аризасига кўра ишдан бўшашдан ташқари) тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Объектнинг хўжалик жамияти ёки ширкати таркибидан чиқиши «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни 38-моддасининг 2 ва 5-бандларига мувофиқ амалга оширилади. Ажралиб чиқадиган объектга айириш далолатномаси (баланси) билан берилган мол-мул билан биргаликда қайта ташкил этилаётган жамият ёки ширкатнинг тегишли қисмлардаги мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Объектнинг чиқиши тўғрисидаги зарур ҳужжатлар туркумини тайёрлаш ва тўплашга оид ишлар бевосита ушбу хўжалик жамиятида ёки ширкатида ташкил этилади. Ушбу мақсадларда хўжалик жамияти ёки ширкати бошқаруви умумий йиғилиш (конференция) қарорига мувофиқ комиссия ташкил этиши шарт. Комиссия барча зарур ишларни амалга ошириб, мулкнинг таркибини ва нархини, мазкур объектнинг хўжалик жамияти ва ширкати мулкидаги ҳақиқий улушини белгилайди, объектнинг чиқиши билан боғлиқ тадбирлар режасини, айириш балансини, ўзаро ҳисоб-китоблар тартибини ишлаб чиқади ва уларни тасдиқлаш учун бошқарувга киритади. Комиссия таркибига жамият ёки ширкат таркибидан чиқиш хоҳишини билдирган объект меҳнат жамоасидан камида иккита вакил киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Объектнинг ёки хўжалик жамияти (ширкати)нинг аризасига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг ҳудудий бошқармаси маслаҳат ишларини ташкил этади, зарурият бўлса, комиссия ишида қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мулкни баҳолаш инвентаризация қилиш, асосий фондларнинг жамият ташкил этилган ва объект чиқаётган пайтдаги қийматини аниқлаш, асосий фондлар қисмидаги улар томонидан қўшилган маблағлар улушини чегаралаш, айланма маблағларни бериш шартларини белгилаш йўли билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия томонидан амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ янгидан ташкил этилаётган объектнинг хўжалик жамияти ёки ширкати таркибидан чиқиш пайтидаги устав фонди аниқланади, устав фонди хўжалик жамияти ёки ширкатининг устав фондини камайтириш ҳисобига шаклланади, айириш баланси ва жамоа томонидан қўйилган маблағлар ҳисобга олинган ҳолда унинг сотиб олиш баҳоси тузилади, хўжалик жамияти ёки ширкати билан янги мулк эгаси ўртасида олди-сотди далолатномаси расмийлаштирилади, объектни қайта ташкил этиш бўйича режа-тадбир, унинг тармоқ ихтисослашувини сақлаб қолиш тўғрисида битим тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда комиссия томонидан Давлат мулки қўмитаси ва янги мулкдорлар таркибидан чиқаётган хўжалик жамиятлари счётига тўланиши керак бўлган маблағлар аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тармоқ ихтисослашуви бўйича битим хўжалик жамияти ёки ширкати, янги хўжалик юритувчи субъект, устав фондида давлат улуши бўлган тақдирда эса, шунингдек, Давлат мулки қўмитасининг тегишли бўлинмалари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик жамияти ва ширкати таркибидан чиқаётган объектларга тегишлича фойда ва зарарлар, ишларни молиявий таъминлаш манбалари, ушбу объектларга алоқадор бўлган ёки умумий фаолиятдан бевосита келиб чиқувчи фондлар ёки уларнинг бир қисми берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Объект (таркибий бўлинма) акционерлик жамияти таркибидан чиқишида ажралиб чиқаётган тузилманинг акционерлари акционерлик жамияти бошқарувига кирим ордери (далолатномаси) бўйича ҳар бир акционерлари уларнинг номинал қийматини тўлаган ҳолда ўз акцияларини топширишга мажбурдирлар. Акциялар ажралиб чиққан объект мол-мулкининг бутун суммасига топширилиши керак. Қайд этиб ўтилган акциялар мажбурий тартибда бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таркибий бўлинма ажралиб чиққан акционерлик жамиятининг устав фонди чиқиб кетган таркибий бўлинмага тегишли бўлган бекор қилинган акциялар қийматига камайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги субъект акционерлик жамияти мақомига эга бўлар экан янгидан ташкил этилган жамиятнинг акциялари муомалага чиқарилишини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Объектларни топширишни расмийлаштириш тегишли далолатнома тузиш йўли билан амалга оширилади, Далолатномага қуйидагилар илова қилинган бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) топшириш баланси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бухгалтерия ҳисоботи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тегишли улушни сотиб олганлик тўғрисида маълумотнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бинолар ва иншоотларни беришда уларга хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотлар илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотлар мукаммал қурилиш ва маблағ билан таъминлаш режалари, материаллар ва асбоб-ускуналар ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари билан бирга топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзаро ҳисоб-китоблар хўжалик жамияти ва ширкати ҳамда чиқаётган объектнинг бюджет билан ўзаро муносабатларига (солиқлар, пошлиналар бўйича) аниқликлар киритилгандан сўнг тугалланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Объектнинг чиқишига оид барча ишлар хўжалик жамияти ёки ширкати бошқарувига меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг баёни билан биргаликда ариза берилган вақтдан бошлаб бир ой давомида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Чиққан объект ўзи жойлашган жойдаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади ва юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Объектни давлат рўйхатидан ўтказиш учун амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Объектларнинг хўжалик жамияти ёки ширкати .таркибидан чиқиши уларнинг юридик мақомининг ўзгаришига олиб келмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Объектларнинг хўжалик жамияти ёки ширкати таркибидан чиқиши билан боғлиқ бўлган низолар суд органларида ҳал этилади.